#Уткинчи_дунё
#No_217
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Қани анави қиз?
Камол тонг сахар хонасидан чиқиб, Саодатга бақирди
—Дадаси бир марта кечиринг. Шунча йил боқиб катта қилиб, шундоқ онасига бериб юборамизми?
—Ёнини олма, бу уйда бир дақиқа хам қолмайди. Эшик олдида машина турибди, чиқсин ва даф бўлсин.
—Жон дадаси бир сафар, мен учун хўп денг. Яна қайтарса мен жавоб бераман, ёшлик қилган. Хаммада бўладику хато.
—Ойи бу қиз бу уйда яшаса мен бу уйда яшамайман.
Аббос кириб келди
—Сен эркак кишисан, бемалол хохлаган жойингга кетавер. Лекин бу қизни хаёти барбод бўлишини, жим кузатиб тура олмайман.
—Нима?
Аббос кутилмаган жавобдан эсанкираб қолди.
—Шундай ўғлим. Ўзинг тўғри қарорни қабул қил. Ўзим туғмаган чоғимда хам, чақалоқлигидан катта қилганман, катта бўлгач эса мени йўлимга юрмай қўйди, сабаби эса сен ва дадангни эркалатганинг бўлди.
Айбни аввал ўзимиздан қидирайлик, қаерда хато қилдик деб.
Саодат, Шайдо ётган хона томон кетди.
—Айтганча, Мунисахон келдими?
Бу ғалваларда эсимга хам келмабди.
—Ха келди
Аббос ерга қаради
—Чақир, нонушта тайёрласин. Даданг қайноққина чой ичса ўзига келади
—Кеча озроқ тортишиб қолгандик, уйига кетиб қолди.
Аббос бошини ташлаб қўйди.
—Нима?
Саодат ортига қаради.
—Ақлинг жойидами?
—Қизишиб кетиб, аламимни ундан олиб қўйдим.
—Тез бориб хотинингни ва болангни олиб кел.
Камол ошиқча гапирмай, тепага чиқиб кетди.
—Хозир борганим билан келмайди.
Ховуридан тушсин, бир икки кундан кейин олиб келаман.
Аббос секин гапириб, онасига қаради
—Ақлсиз боласан. У бечора сенга нима қилди?
Бугун кечгача, уйга олиб келмасанг, ўзинг хам уйга кирма.
Саодат хам хонага кириб кетди.
Аббос нима қилишни билмай, Мунисани нўмерини терди.
Муниса Аббосни блоклаб ташлаган эди.
💫💫💫💫
—Асал қизим ўзимни...
Латофат, Мунирани олдига кириб келди
—Ассалому алайкум..
Мунира қучоқ очиб кутиб олди
—Ваалайкум ассалом. Яхшимисан? Қийналмадингми қизим?
—Йўқ қийналмадим. Мен яхшиман, сиз нега келдингиз?
Ўзим бугун борардим, сизни кўришга. Уни устига муолажа олиш пайти бўлиб қолди.
—Набирамни кўргани келдим.
Латофат, диван четига ўтириб, ширингина бўлиб ухлаб ётган чақалоқга қаради
—Вой Машааллоҳ. Худди ёшлигинг, сен хам шундай эдинг. Ўзингдек оппоққина бўлибди. Муборак бўлсин.
—Менга эмас, опамга айтинг муборак бўлсин деб.
Мунира, ташқаридан кирган Назога ишора қилди.
—Албатта холасига хам муборак бўлсин.
Латофат Назо билан саломлашди.
—Холаси эмас ойиси бўлди.
Болани Назо опамга бердим, ўзи катта қилиб уйлаб олади.
—Нима? Ўйлаб гапиряпсанми?
Латофат қотиб қолди
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤53🤔10