#Уткинчи_дунё
#No_224
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Ойижон..
Шайдо хеч нимани сездирмасликка харакат қилиб, Саодатни қучди
—Кўз тегмасин, кайфиятинг яхши.
Саодат Шайдони юзидан ўпиб қўйди.
—Дадам қаерда?
Шайдо атрофга аланглади.
—Дадангни бир таниши вафот этибди, тарзияга кетган тонг сахарда.
—Оллоҳ рахмат қилсин.
Шайдо юзига фотиха тортди.
—Сен тез чой ичиб, кийиниб чиқ. Дадангни йўқлигидан фойдаланиб, докторга бориб келамиз.
Кейин икки кундан кейин, сенга совчилар келар экан. Даданг ўшанга берамиз деяпти.
Саодатни гапини эшитиб, Шайдо хўплаган чойига тиқилиб қолди.
—Ойи мен хохламайман.
—Иложинг йўқ қизим. Қачонгача қамоқхонада ўтиргандек ўтирасан?
Эрга тегсанг, хар тугул эркин бўласан. Даданг остонага хам ёлғиз қўймайди. Мана бир йилки қаерга бординг қизим, ундан кўра индамай турмушга чиқ ва бахтли бўл.
—Мен хонамда бўламан.
Шайдо югуриб хонасига кириб кетди.
—Келдингми жоним?
Шайдо кириши билан, Тимур белидан ушлаб ўзига тортди.
—Хозир ойим хонасига кириб кетади, секингина чиқиб кетасиз.
Шайдо Тимурни ўзидан итарди.
—Нега кайфиятинг йўқ?
—Мени турмушга беришмоқчи, сиз қачон совчиларингизни юборасиз?
Шайдо мўлтираб қаради
—Бериша олмайди, қандай беришади, ахир қиз бола эмассанку?
Тимур кулди
—Мен ўламан десам, сиз куламан деяпсизми?
Шайдони кўзи ёшланди.
—Майли мен кетдим, ойинг хонасига кириб кетди.
Тимур югуриб чиқиб кетди. Шайдо ойнадан қаради. Тимур тезгина чиқиб кетди.
—Демак сен хам ўз нафсинг йўлида юрган экансанда, яна алдандимми?
Шайдо кўзидан оққан ёшни, секин артиб қўйди.
💫💫💫💫
—Табриклайман, бабушка бўласиз яқинда.
Доктор аёл, Шайдони текшираркан, экрандан кўзи узмай гапирди.
Саодатни бадани музлаб, бу гапдан ўзига келолмай ўтириб қолди.
—Хаяжонланманг бувижониси, келинингиз тез кунда сизга, ширингина чақалоқ олиб келади.
—Нима?
Шайдо ирғиб ўрнидан турди
—Жиннимисиз? Мен текшираётган пайт, ўрнидан туриш мумкин эмас.
Доктор Шайдога қараб жахл қилди.
—Тухмат қилманг, қаматаман. Ха сизни судга бераман.
Шайдо довдираб қолди.
—Қилар ишни сен қиласану, мен қамаламанми?
Билганингни қил, қорнингдаги бола икки ойлик, бор хохлаган докторингга бор, хонамдан чиқ.
Доктор ўшқирди.
Саодат эса, унсиз йиғларди, Камолни ўйлаб юрагини сиқимлаб, сал ўтиб хушини йўқотди.
—Ойижон...
Шайдо бақириб, Саодатни олдига чопди.
Доктор тез ёрдамни чақирди
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤46🤔11👍5🔥2