📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.21K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#У‌ткинчи_дунё


#No_225


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Нега кўчага чиқдинг ўзи?
Саодат ўзига келгач, Камол сўроққа тутди.
—Менга савол берманг.
Саодат жим эди, кўзларидан эса ёш тинимсиз оқарди
—Нима бўлди ойингга?
Камол совуқ охангда, Шайдога қаради.
—Мен, мен халиги билмайман.
—Нега билмайсан? Бирга эдингку?
—Ўзидан ўзи хушини йўқотди.
Шайдо Саодатга қаради.
—Дадаси кўзимдан йўқотинг шу қизни.
Саодат тескари қараб олди
—Яна бир ишни бошлаганми?
Камол, Шайдога қараб гапирди
—Мен хеч нима қилмадим..
—Мен хозир докторни олдига кириб чиқай. Сени хам олиб кетаман.
Камол чиқиб кетди
—Жон ойижон, дадамга айтманг, нима десангиз қиламан. Ўша айтган одамингизга хам тегаман.
Шайдо, Саодатни қўлларидан ушлаб йиғлади
—Мено ишончимни оқлай олмадинг, бир қадам кўчага чиқармасак хам шу ишни эплабсанми? Демак сен ўша фохиша онангга тортгансан.
Дадангга топшираман, билганини қилсин, хохласа ўлдириб юборсин, менга сендек номуссиз юзсиз қиз керак эмас.
Саодат қўлини тортиб олди.
—Кетсак бўлар экан. Озгина дорилар ёзиб берди, уйда дам олсанг ўтиб кетаркан.
—Майли кетақолайлик.
Саодат ўрнидан турди.
—Эхтиёт бўл, қўлингни бер.
Камол Саодатни қўлидан ушлаб олиб чиқиб кетди. Шайдони оёқлари қалтираб, ортиларидан эргашди
—Шошма, олдин гаплашиб олайлик.
Уйга келишгач Камол Саодатни тўхтатди
—Мен буни айта олмайман. Қизингизни ўзидан сўранг.
Саодат йиғлаб юборди, Шайдо жим бошини эгиб турарди.
—Хўш, бир бошидан айтчи, мени бу билан гаплашадиган гапим йўқ.
Камол Шайдога нафрат тўла нигоҳи билан қаради.
Шайдо югуриб хонасига кириб кетди.
—Дадаси қизишман, Шайдо...
Халиги...
—Чайналмай гапиррр...
Камол бақирди, кўнгли бир нохушликни сезиб, юраги безовта бўлди.
—У хомиладор экан..
Саодатни тер босиб кетди
—Нимаааа.....
Камолни овози, шер нара тортгандай уйни кўтарди.
—Ўлдираман, фохишани олиб қолма деганмидим?
Олиб қолдинг ўзим жавоб бераман дединг. Энди ўзинг хам бирга йўқоласан.
Камол шиддат билан, ўрнидан туриб Шайдони хонаси томон отилди. Саодат бирга ортидан кетди.
—Оч эшикни, ўлдираман сени ўлдириб қутиламан..
Камол қулф эшикни тепиб бақирарди
—Жон дадаси ўзингизни босинг, жахл устида ақл кетади, жон дадаси юринг хонага..
Саодат Камолни қўлига осилиб, дод деб йиғларди.
—Тирик қўймайман бу фохишани...
Камол эшикни синдириб ташлаб, ичкарига кирди.
Ичкарига киргач, кўрган манзарасидан иккиси хам қотиб қолишди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤38🔥13⚡6