📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.21K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#У‌ткинчи_дунё


#No_227


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Ўзига келдими доктор?
Ичкаридан чиққан докторлар олдига, Саодат югуриб борарди.
—Ўзига келди, лекин тўлиқ эмас. Кечгача яхши бўлиб қолади
—Нима керак бўлса айтинг, хаммасини етказаман.
—Хозирча етарли, камчилик бўлса айтамиз.
—Қачон олиб кетсам бўлади?
Дадаси бу ерда кўп қолишини хохламаяпти.
Саодат бошини эгди
—Холатига қараб рухсат берамиз, бизга жавобгарлиги бор.
Янаям милициявозлик бўлмади, бу холларда милиция аралашуви бўларди.
—Рахмат, сизга хам.
—Сиз хижолат бўлманг, турмуш ўртоғингизни феълини билдим, лекин у хам бундай бўлишига сабаб бор.
Қизини ори номуси барбод бўлган отани, ичи тугаб бўлади.
Тирик мурда, ўз хаёлларидан нима ўтаётганини эса фақат ўзи билади. Ортиқча босим ўтказмаганингиз маъқул, ўзига келиб олиши учун.
Доктор бошқа гап гапирмай, индамай кириб кетди.


💫💫💫💫


—Мен қаерда хато қилдимки, қизим бу ахволга тушди.
Бировдан кам қилмай, йўқчилик ортидан шу йўлга кирмасин деб, оғзидан чиққанини мухайё қилдим.
Фохишани қизи бўлгани билан, туғулган онидан ўзимиз тарбиялаб, катта қилган бўлсак. Онасини хатто юзини кўрмаган, хидини туймаган.
Энди хаёти нима бўлади?
Одамлар орасида, қандай юради?
Мен шу тозалик жиннисилим сабаб, кўп одамларни кўнглини оғритдим, келинимни хам бошига солмаган куним қолмади, Саодатчи?
Неча йилдан буён менга чидаб келади.
Камол қоронғу хонага кириб, ўтган умрини сарҳисоб қилганча, кўзларидан ёш оқарди.
—Дадаси кирсам майлими?
Саодат эшикни қия очиб гапирди.
—Киравер.
Камол кўзидаги ёшни артди.
Саодат хонага кириб чироқни ёқди.
—Қизингни қишлоқдаги дўстимни ўғлига розилик бердим. Шу ой охри олиб кетишади.
—Дадаси ахир у йигит юрмайди, ногиронлар аравасида ўтирадику?
Саодат хайрат тўла нигоҳи билан Камолга қаради.
—Ундан бошқа одам қизингни олади деб ўйлайсанми?
Камол бир нуқтага термулганча гапирди

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤21🔥12🤔6👏2