📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.21K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#У́ткинчи_дунё


#No_228


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Дўстимни хаммасидан хабари бор, ўғлини хам.
Бу энг зўр имконият, буни қўлдан чиқара олмайман. Кўчадаги гап сўзлар жонимга тегди.
—Гап сўзларни деб, қизингизни ўтга ташламоқчимисиз?
—Ўша пайтда онам қанча қаршилик қилганди.
Зотини суриштириб, кейин асраб ол деб. Мен қулоқ солмаган эдим, қизалоқ хам онасидек бўлмасин деб, хеч кимни гапига кирмаган эдим.
Хаммасига ўзимни хам хиссам катта, чунки ўзим эркалатиб, кўкка кўтариб катта қилган эди.
Камол кўксини чангаллаб гапирди.
—Бу Аллоҳни ёзган ёзиғи.
Илтимос ўзингизни қийнаманг, пешонага ёзганини кўраверамиз. Бундан буёғига, Шайдони бахтли бўлиши учун курашамиз. Туққан она эмас, боққан она, мен қизим учун хамма нарсага тайёрман.
—Тезроқ шифохонадан олиб чиқ. Тўй тараддудини кўр, мен озроқ машинада айланиб келмасам, бўғилиб кетяпман.
Камол ўрнидан туриб чиқиб кетди.


💫💫💫💫


—Тайёргалик каттаку?
Мунира Назони уйига кириб, уйни безатилганини кўриб севиниб кетди.
—Албаттада, холажониси. Амиримни туғулган кунигада хаммаси, фақат бувижониси етиб келса бўлгани.
Назо Амирни кўтариб, Мунирани олдига келди.
—Йўлга чиқишди, холаси хам етиб келади. Ўзбекистонга қайтишяпти, оиласи билан.
Мунира, Амирни кўтариб юзидан ўпиб қўйди.
—Зўрку, ва нихоят қайтяпти ми?
Қани мени ассаларим?
Назо Мунирани ортига қаради.
—Улар бохчада, дадаси олиб келади. Бугун сизларникида қоламиз, опаси билан акаси роса ўйнатишадида.
—Жуда соғинган эдим. Уч кундан буён кўрмай.
—Соғинганингизни чиқариб беришади, жудаям шўх бўлиб кетишяпти.
Мунира, болани Назога бериб столга ўтириб кулди.
—Ишга бормадингизми?
—Бордим, озгина қиладиган ишларни қилиб, келавердим. Оғир бемор бугунга йўқ экан, Муниса келса ишни ташлаб, ўзим четга малака оширишга кетмоқчиман.
—Зўр бўларди. Болаларни менга ташлаб кетасиз.
—Дадаси болаларни хам олиб кетамиз деяпти. Хам тижорат хам саёҳат дегандек.
—Ха, унда яхши.
Назо Мунирани олдига ўтирди.
—Ёрдамчи чақириб қўйганман. Хозир келишса, дастурхон безакларию, ширинликларгача ўзлари тайёрлар экан.
—Майли ундай бўлса, болани энагасига беринг. Биз бозорга бориб, хамма камларни қилиб келайлик. Болалар бохчадан қайтишгач, хатто исмингизни хам эслай олмай қоласиз.
Мунира болаларни эслаб кулди

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤39👍9👏4