📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.21K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#У‌ткинчи_дунё


#No_233


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Гўзалим ишларингни қилиб бўлган бўлсанг.
Низом, Шайдони сочидан силаб қўйди.
—Ха деярли, ошхонани тартиблаб қўйсам бўлгани.
—Тез бўлиб кийиниб чиқ, бир айланиб келамиз.
—Қаёққа борамиз?
Шайдо хурсанд бўлиб кетди
—Бугун сенга қишлоғимизни кўрсатмоқчиман.
—Ростданми?
Шайдо хурсанд бўлиб сакраб, чапак чалди.
—Ёш боласана?
Низом кулиб қўйди.


💫💫💫💫


Орадан кунлар ўтарди, бу орада Мунира хам қайтди, Мунисани ой куни яқинлашиб қолган, Шайдо ўша уйга кўникиб кетди. Қайнонаси хам анча Шайдога мехрибон бўлиб қолди.
—Мунира, битта бемор келган шунга қараб қўясизми?
Кеча кўзи ёриган.
—Ха хозир, озгина ишларим бор.
Ахволи яхшими?
—Ахволи яхши, шунчаки кўздан кечириб қўйишингиз керак.
—Хўп, қани йўл бошланг. Кейин ишларимни қиламан, сиз навбатчиликни топширасизми?
—Ха, мен кетишим керак. Қабул қиладиган хамшира хали келмабди.
—Мен қабул қилақоламан.
Мунира, хамширани ортидан юриб, зал бўйлаб кетишарди.
—Мана бу хонада, кечаси келган бемор.
Эшикни очиб ичкарига киришди.
—Муборак бўлсин.
Мунира чақалоққа қараб, онасига қаради.
—Мунира...
—Опа..
Мунира шошиб олдига борди.
—Сизмисиз?
—Ха мен.
Марям Мунирани қучди.
—Табриклайман опажон. Жуда хурсандман.
Мунира севинчини яширмади.
—Рахмат катта.
—Бу нечанчиси?
Мунира чақалоқни қўлига олди.
—Иккита бор эди, учта бўлганди, энди тўртта бўлишди.
—Сиз учун хурсандман.
—Сиздачи?
—Менда иккита, Назо опамда битта.
Мунира жилмайди
—Назо опам хам фарзандлик бўлдими?
Марям хайрон қаради
—Албатта, ўғил фарзандлик бўлди.
—Зўрку..
—Мунира опа, синглингизни олиб келишди .
Хамшира ховлиқиб ичкарига кирди
—Вой, Мунисаними?
Мунира шошиб ўрнидан турди
—Майли опа мен яна кираман. Яхши докторга топширинг, кейин алохида хонага кўчиринглар.
Мунира югуриб чиқиб кетди.
—Сингилжон..
Мунира югуриб залга келди
—Яхшиям шу ерда экансиз.
Муниса зўрға гапирди.
—Албатта ёнингдаман гўзалим. Ўзингни қўлга олиб, ичкарига кир ахир сен кучли қизсан.
Мунира, Мунисани белларидан силаб, ичкарига олиб кириб кетди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍37❤31👏12🥰7💔2