Ибратли Хикоялар
2.22K subscribers
743 photos
1K videos
15 files
1.42K links
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун

энг яхшиларини тақдим этади!


.


.
Download Telegram
• Биласизми, кўр одам кўришни бошлаши билан биринчи навбатда нима қилади? Бутун умр унга ёрдам берган ҳассани ташлаб юборади.
• Бу ҳаётнинг аччиқ ҳақиқати!
Одамларга фойда келтиришни тўхтатганингизда уларнинг ҳақиқий юзини кўрасиз.
• Баъзилар фақат керак бўлганингиздагина сизни қадрлашишади...

@IBRATLY 🌿
👍6
Бир-бирингизни ҳозир севинг, чунки бошқа ҳаёт берилмайди

Умар Хайём

@HikmatliSatrlar 📚
👍7
🌺Бу ўша аёл...

🔘 Сизга қайсидир иши ёқмай, кўнглингиз ранжиётган аёл, сизнинг бир қанча “ажойиб фазилатларингиз”га сабр қилиб келаётгандир...

🔘 Сиз уни арзимаган хатоси сабаб, аста-секин ёмон кўра бошлаган аёл, жонингизданда ортиқ яхши кўрадиган ўғил-қизларингизнинг онаси...

🔘 Сизга ёмонлиги бўлмаган, сиз ёмон кўрадиган ота-онанинг жигарбанди сизнинг ота-онангиз атрофида гир айланиб, парвона бўлган ҳам ўша аёл...

🔘 Сиз кўчада ҳаёни оёқ остига ташлаб, миллийлигимизни унутиб, европага тақлид қилиб кийинган аёллардан кўз узолмай қолганингизда, иффати ва иймонини сақлаб, заруратсиз остона хатлаб кўчага чиқмайдиган ҳам ўша сизнинг аёлингиз...

🔘 Сиз кўчада баъзи болаларнинг билиб ёки билмай қилган одобсизлигидан ранжиб, ўзингизга-ўзингиз ғулдираб гапирганинггизда, уйда шириндан - шакар фарзанларингизни ўзлигимизнинг асл миллий одоб -аҳлоқ булоғидан суғорган ҳам ўша мунис аёл...

🔘 Сиз унинг нимани яхши кўришини ўйлаб ҳам кўрмаганингизда, сизнинг яхши кўрадиган нарсаларингизнинг рўйҳатини ёддан санаб берадиган ҳам ўша аёл...

🔘 Сиз кўчада ўзингизни ўйлаб ошна-оғайнилар билан чойхонада паловхўрлик қилиб ўтирганингизда, сизни уйда кутиб, нималарни яхши кўришингизга қараб таом тайёрлаган ҳам ўша аёл...

🔘 Сиз рўзғорнинг ками ҳақида ўйлашга вақт топа олмаганингизда, маошингизни бир ойдан иккинчисига тежаб етказадиган ҳам ўша аёл...

🔘 Сиз кўча ва ишхонанинг ташвишидан чарчаб, уйга келганингизда уни сизга роҳат масканига айлантирган ҳам ўша аёл...

🔘 Сиз тирикчилик илинжида уйингизни тарк этканингизда, уйингиз ва ҳурмат-эътиборингизни, молу-давлатингизни сақлаган ҳам ўша аёл...

🔘 Сизнинг кўчада эр бўлиб, кўкрак кериб юришингиз сабаби ҳам ўша аёл сабабли...

Сизга Аллоҳнинг раҳмати ва марҳамати ёғилсин эй муслима аёллар. Аллоҳ доим сизни суйсин.

Ҳаётий Ҳикоялар ва шерлар👇

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Kaʼbaga imom boʻlgur!

Juda chiroyli, maʼnoli va taʼsirli
hikoya


👉 @IBRATLY - Бизга қўшилинг!
😢5👍1
Ҳаётингда икки инсоннинг ҳиммати кўп-у, лекин кўзингга кўринмайди. Улар:

• Отангнинг сенга қилган ҳаражати;
• Онангнинг сенга қилган хизмати.

Агар шу ҳаражат ва хизматни бегона одамдан кўрганингда, бутун умр ундан уялиб бирор марта ҳам кўнглига озор беролмаслигинг мумкин эди. Лекин отанг ва онангга ғазаб қила оласан, адоват қила оласан, миннат қила оласан, кўнглини оғрита оласан. Чунки, уларники кўринмайди.
Фикр қил. То имконинг бор экан уларга харажатинг ва хизматингни аяма
...

Канал 👉 @IBRATLY
👍7❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳим оқибатимизни меҳрли, охиратимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг ҳар куни
АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!

Яқинларингизга юборинг!

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍8
#tabassum

Ayolini juda ham yaxshi ko'radigan yigit.
Xotini unga: "Boshqa ko'zimga ko'rinmang!" desa, chiroqni o'chirib qo'yarkan...

👉 @IBRATLY 🌿
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўлдим дейсиз, аммо яшашда давом этасиз...

Маъноли... Ибратли...

👉 @IBRATLY 🌿
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ бериб ҳам олиб ҳам синайди !

👉 @IBRATLY 🌿
😢4👍1
Жазо.

Чекка қишлоқларнинг бирида яшовчи - Аъзамнинг оиласида 4-қиз туғилдию, хонадонда бўладиган кун ора жанжаллар янада илдиз отди.
- Сенга битта ўғил туғиб бера олмайдиган келин бизларга керак эмас! Шу бугуноқ жавобини бер! деди ота ховли тўрида турган Аъзамга. Гапга Аъзамнинг онаси ҳам аралашди:
- Даданг тўғри айтяптилар болам, наслингни давомчиси бўлиши керак, хотинингни жавобини бер, сенга пахлавон ўғиллар туғиб берадиган хотин олибберамиз!
Эндигина туғркқхонадан Ҳилолани ва янги мехмонни олиб келган Аъзам ота- онаси қаршисида бош эгиб турар, ичкарида эса Ҳилола чақалоқни бағрига олганича барча гапларни эшитиб ўтирар, юм-юм йиғлар эди.
Атрофида эса бобоси ва бувисининг дашномларидан безиб қолган 3 қизалоқлари онасининг пинжига қўрқибгина кириб, мушикчадай ўтиришар эди.
-Дадажон, онажон.... Мен қандай қилиб жуфту ҳалолимни, ва пушти
камаримдан бўлган фарзандларимни кўчага чиқариб қўя оламан? -Одамлар нима дейди?
-Мен айтаман одамлар нима дейишини! Гапга Аъзамнинг укаси Акром аралашди.
-Ака, эсингизни йиғинг. Ортингиздан ўртоқларингиз ҳам кулиб юрипти!
Тунов куни чойхонада Турғун қассобнинг ўғли Мурод ҳам ҳамманинг ичида устингиздан кулди. Шаънингизни шундай булғаб юраверасизми?
Жавобини беринг янгамни! Мен уйлансам- қаторлаштириб ўғиллар туғиб берадиган хотинга уйланаман! Ўғилларимга тўйлар қиламан. Сизчи? Мундоқ кўкрак кериб элга ош бергингиз келмайдими?
- Акром, ука, нималар деяпсан. Эсингни йиғ. Оллоҳдан қўрқ.
Жиянларингни ўйламаяпсанми? Уларни тирик етим қилмоқчисизларми?
Бас, мени кечадиган хотиним ҳам, етим қилиб қўядиган фарзандларим ҳам йўқ!
Аъзамнинг отаси ўтирган ўрнидан турди, қошларини чимириб Аъзамга юзланди:
-- Кечмайсанми?
- Кечмайман!
Ота жахл устида дастурхонда турган пиёлани Аъзамга улоқтирди;
- Йўқол уйимдан! Ота онадан, жигаридан хотинни устун қўядиган сендек фарзандан кечдим! .....
Ичкаридан чақалоқ кўтарган Ҳилола отилиб чиқди:
- Дада! Дадажон! Ундай деманг! Ўғлингизни оқ қилманг дадажон! Майли, мен кетаман, фақат, ўғлингизни қарғаманг! Кўзлари жиққа ёшга тўлган Ҳилола қўлида чақалоқ билан қайнотасининг оёқларига йиқилди...
Энди қайнона ҳам ўрнидан туриб бақира кетти:
- Йўқол тарбияси йўқ зоти паст! Ўғлим ўзи сени оламан деб туриб
олмаганида эди, ҳозир қучоғини ўғилларга кўмган хотин билан яшаётган бўлар эди! Қайнона шундай қайнотанинг пойига бош эгиб турган Ҳилолани силтаб ташлади. Ҳилола мувозанатни йўқотиб йиқилай деганда
Аъзам келиб қўлидан тутди.
-Болаларни тайёрла, кетамиз! Аъзамнинг қатъий сўзларидан сўнг дадаси ва онаси қарғашда давом этишди. Аъзам эшикдан чиқиб кетар чоғ ота уни тўхтатди:
- Тўйимда ҳам, азамда ҳам келиб ўтирма, сени оқ қилдим!.....
Юрак бағри тилка пора бўлган Аъзам оиласини олиб- шахарга равона бўлди....
Орадан роппа роса 22 йил вақт ўтди...
Якшанба куни эрталаб бозорга тушган Аъзам уни анчадан буён кузатиб келаётган бир кишига диққат қилди. Назарида Аъзамга бу инсон танишдек туйилди. Ёнига борди.
-Кечирасиз биродар, анчадан буён мендан кўз узмаяпсиз, менга ҳам
жуда таниш кўринасиз? Мени танийсизми?
- Кечирасиз деди минг бир истихола билан халиги одам, исмингиз
Аъзам эмасми?
- Шундай, шундай! Аъзамнинг диққати янада ошди.
- Мени танимадингми? Махалладош дўстинг бўламан! Фарход бўламан!
Аъзам бир вақт ўйланиб қолди. Болалик чоғлари ўзидан 2 ёш кичик Фарходни эслади.. Фарход билан ўтган кунлари, дарёда бирга чўмилганлари, чангитиб ўйнашган тупроқли кўчалар ёдига тушди. Аммо Фарход Аъзамдан анчагина қари кўринар эди. Балки хаёт юзларига эрта ажин солгандир? Тирикчилик ташвишлари Фарходни хорғин қилиб, сочларини оққа бўягандир?
- Фарход? Ўзингмисан дўстим? Аъзам кўзларига ишонмай Фарходни бағрига босди.
-Қани юр меникига, уйда гаплашамиз! Сени учратганим- қандай яхши бўлди!
Икковлашиб шинам хонадонга кириб боришди. Уларга Ҳилола пешвоз чиқди. Уй ичидан югуриб чиққан болалар -дадам келди! дея Аъзамнинг бўйнига осилишди........

Давоми ...👇

👉 @IBRATLY 🌿
👍24
-Бобуржон, ўғлим, бозорлик қилганман, опаларинг билан машинадан халталарни ошхонага олиб боринглар, хўпми?
- Хўп бўлади дадажон!
Бобуржон ва унинг икки опаси машина томон югуриб кетишди. Ховли тўридаги супага икки дўст келиб жойлашдилар.
- Аъзам, ҳалиям ўша ўшасана! 20 йилдан ошиб ёшинг 60 га бориб қолган бўлса ҳам, ёшсан, навқиронсан! Ҳилола янгам ҳам шундай! Юзингизда нур бор! Уйинга кириб эса файзу барокотни сездим! Назаримда мен ҳам бу ерга келиб- ёшариб кетгандекман. Бунинг сири нимада дўстим, ёки бирор
дори ичасизларми а?
Аъзам қах-қах отиб кулиб юборди. Унга қўшилиб чой олиб келаётган
Ҳилола ҳам кулди.
-- Ҳа дўстим, дориси бор, мана улар! Аъзам ховлида ўйнаб юрган болаларга ишора қилди.
Биласанми дўстим, биз шахарга келганимизда ҳеч нимамиз йўқ эди.
Ижарага жойлашдик, мен ишга кирдим. 4 қизимни ҳалол луқма едириб катта қилдим. Барчасини ўқитдим, олий маълумотли қилдим.
Бири болалар уйида рахбар, бири шифокор, бири ингилиз тили ўқитувчиси. Энг кенжам эса 22 ёшга кирди, ҳозир олийгох талабаси!
Оллохга шукрлар бўлсин, барчасини уйли-жойли қилдим. Куёвларим худди ўз ўғилдаримдек...
- Унда бу болаларчи? Фурқат ажабланиб Аъзамга юзланди.
Биласанми, катта қизим "болалар уйи" га рахбар дегандимку , биз 4 қизни чиқариб хайхотдек ховлида ёлғиз қолганимиздан кейин, онаси билан кун ора шу мехрибонлик уйига бориб болалар билан ўйнар эдик. Улар билан ўтган вақт билинмас эди. Бир куни болалар уйига шу болаларни олиб келишди. Ота онаси автохалокатда қурбон бўлишган, бошқа яқинлари йўқ, борар ерлари йўқ. Онаси билан келишиб, болаларни асраб олдик.
Қизларим, куёвларим ҳам- қароримизни қўллаб қувватлашди. Булар бизнинг фарзандларимиз! Оллох бизларга етказган неъматимиз!
Фурқатнинг кўзлари ёшланди.
-Аъзам, жуда хурсандман, аммо сенга бир гап айтсам хафа бўлмайсанми?
- Айтақол, дўстимдан ҳафа бўлиб ўлибманми?
-Ота-онанг билан ҳеч йўқ қўнғироқлашиб турибсанми?
Аъзам чуқур хўрсинди.
- Менинг ягона оғриқли нуқтам, ота-онам! Шодликларимга етишмаётган биргина армоним, уларнинг мени кечиришлари! Мени ҳайдаб солишганларидан кейин яна 2 марта қишлоққа бордим. Хар гал қувиб солишди. Эшитишни ҳам исташмади. Бир неча бор қўнғироқ қилганимда,
мен эканлигимни билиб, телефонни ўчириб қўйишди. Шундан кейин буткул умидимни уздим ...
-Аъзам....уканг ҳақида эшиттингми?
-Укамга нима қилипти? Кетма-кет 3 ўғилли бўлиб, элга катта тўй берганини эшитгандим. Шундан кейин ҳабарим йўқ .
-Биласанми....уканг, вафот этди...
Аъзам пиёладан ичган чой томоғида туриб қолди. Киприкларидан ёш думалади.
-Нега? Нима учун?
-Ўзингни қўлга ол дўстим, укангни қотиллари- бегоналар эмас, ўз ўғиллари! Фарзандларининг дарди тамом қилди! Катта ўғли ўғирликни касб қилиб қамалиб кетти. Иккинчи ўғил қиморга берилди. Оқибатда катта ҳовлини сотди. Бор бисотларини ҳам сотиб тугатди. Ҳозир нариги махаллада бир кичик ховлида ижарада туришади. Афсуски, кичик ўғли ҳам дуруст чиқмади.
Кунда уйдагиларни сўккан, хақоратлаган. Уканг шуларни кўриб куйиб кетти. Кўтара олмади юраги...
Аъзам алам билан бир нуқтага термулганича қотиб қолди. Сўнг ўзини қўлга олиб Фарходга юзланди:
-Ота-онамчи? Улар соғмилар?
Ха дўстим, ота- онанг соғ, аммо сен хозир уларга кераксан. Менимча- сен боришинг керак!
-Албатта, албатта бораман дўстим!
Икки дўст қишлоққа йўл олишди. Аъзам машинани дўсти кўрсатган ижара уй олдида тўхтатди. Машинадан тушиб эшикка яқинлашар экан, юраги танасидан ташқарига чиққудек урар эди. Бирдан ичкарида кўтарилган жанжалдан хушёр тортди.
- Хой сассиқ чол ва кампир! Қани пенсияни чўзларинг! Сен текинтамоқлар жонимга тегиб кеттиларинг! деди ўртанча набираси улар томон келиб  Девор ёнида қалтираганича чол ва кампир йиғлаб турар, ахволлари абгор эди.
Супада эса кичик келин бамайлихотир иссиқ чойни лаблари билан пуфлаб, совутиб ичар эди.
-Болам деди чол, ахир пенсиямизни онанг оладику? Бизларда пул нима қилсин?.......

Давоми...👇

👉 @IBRATLY 🌿
👍20❤1
​​-Хой сассиқ чол, тилинг чиқиб қолиптими? Кичик келин жахл билан пиёлани тарақлатиб дастурхонга қўйди.
- Болам, бизни қийнама, агар хозир Аъзамжоним ёнимизда бўлганда эди....
кампир кўзларидаги ёшни рўмолининг учи билан артди.
-Хой, нималар деяпсиз а? Гапга кичик набира келиб аралашди. Индамай турсам, бизни қўрқитмоқчимисиз а? Хўш, нима бўларди Аъзамжонингиз
бўлганда? Қувиб солиб оқ қилиб юбориб, энди Аъзамжон деяпсизми?
- Мен пушаймонман! Пушаймонман! Аъзамни хафа қилганим, набираларимни, келинимни қувиб солганим учун Оллох мени жазолади!
Чол шу сўзларни айтар экан набираси келиб уни силтаб, итариб юборди!
-Ўчир овозингни! Қалқиб кетиб йиқилай деб қолган чолни ушлаб қолган бақувват қўллар уни аста турғазди. Кийимларини қоқиб қўйди.
-Яхшимисиз дада?
Чол овоз келган тарафга қаради.
Қарадию. Кўзларини олиб қочди...
Аъзам, сенмисан?
- Менман дада. Сизларни олиб кетган келдим.
Чол ортиқ гапира олмади. Фақат йиғлар эди. Сўнг тилга кирди:
- Кет, ҳозироқ ортинга жўнаб кет. Биз- сенга лойиқ ота-она эмасмиз. Биз сенга қилган адолатсизлигимизнинг жазосини олмоқдамиз. Илтимос, мени дада десанг, кет....
Аъзам бошини эгиб турган дадасининг бошини кўтарди. Кўзларидаги ёшини артиб, пешонасидан ўпди. Онасини ҳам бағрига олди ва:
Эхтимол сизлар мендан кечгандирсизлар. Аммо мен - сизлардан кечганим йўқ. Фақат бир неча йилга кечга қолмаганимда, эхтимол укамнинг дийдори ҳам армон бўлмасмиди...
Аъзам ота онасини машинага ўтқазди, сўнг ўзи ховлига қайтди. Анграйиб қараб турган икки ўғлига онаси бақира бошлади!
- Қараларинг, бу одам -чол билан кампирни олиб кетиб пенсиясига эга чиқмоқчи! Тўхтатларинг уни! Аммо оёқда базўр турган ўғиллар Аъзамнинг шердек хайбатидан чўчиб туришар, бир оғиз сўз айтишмас эди. Аъзам келинининг ёнига келди ва;
- Келин, тайёр туринг, эрта индин сизни ҳам шу келажак кутяпти...
Аъзам ортиқ бир сўз демади. Дарвозани қаттиқ епиб чиқиб кетти. Аъзам билан жанг қилишга шай турган кичик келин анграйганича қолаверди....
Аъзам уйига ота- онасини олиб келди. Уларнинг келиши- Аъзамнинг хонадонида хақиқий тўйга айланиб кетти. Барча фарзандлар жам бўлишди. Набиралар эса чол билан кампирни ўраб олишган, Бобуржон эса бобосининг қучоғидан сира тушгиси келмас, оппоқ соқолларини силар, кўзларидан томган ёшларини- ўзининг жажжи қўлчалари билан аста артиб қўяр эди.

Тамом.

T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍27😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шифокор ўлик янги туғилган чақалоқдан воз кечишдан бош тортган пайт...

👉 @IBRATLY 🌿
😢17👍13❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энг яқинларимизга юбориб қўямиз!

👉 @IBRATLY 🌿
👍6❤2🐳1
ЎН  ТЎРТИНЧИ  КУН

Ўн тўрт кунлик ойдек тўлибди,
Ўн тўртида Моҳи Рамазон.
Ким рўзадор  -  мўмин бўлибди,
Ким тавбада  -  мушкули осон...

Истиғфору узрлар айтган,
Мағфиратдан кийгайдир либос.
Ушбу ойда гуноҳдан қайтган,
Аршга боргай чин умматга хос!..

Акрамжон  АЗИЗОВ

T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍6❤1
Бир жуфтликнинг турмуш қурганига анча бўлганига қарамай, бир неча йиллар давомида фарзандлари бўлмайди. Эр-хотин ўзларини ёлғиз ҳис этмасликлари учун немис итини сотиб олишади. Улар, бу итга жуда меҳр қўйишади ва худди ўзларининг ўғилларидек ўстиришади. Ит улғаяди ва катта, чиройли, ақлли итга айланади. Бир неча марта хўжайинининг уйини ўғрилардан сақлайди, содиқ ва ишончли бўлади.
Итни боқиб олганларига етти йил бўлганда, эр-хотин фарзандли бўлишга муваффақ бўлишади. Улар жуда бахтли бўлишади ва фарзандлари деярли уларнинг бор вақтини эгаллайдиган бўлади. Аммо итга деярли вақт етмасди. Ит ўзини кераксиз деб ҳис қилади ва хўжайинини боладан қизғона бошлайди. Бир куни жуфтлик терассага чиқиб, ухлаган болани эса хонага қўйиб чиқишади. Улар боладан хабар олишга борганларида, ит боланинг хонасидан чиқиб қолади. Унинг оғзи қон бўлган ва ишонч билан думини ликиллатиб турган бўлади.
Боланинг отаси аллақандай хаёллар билан ўша заҳотиёқ итни отиб ташлайди. Сўнгра чопиб боласининг хонасига отланади. У ерда катта илон бошсиз, қонга беланиб ётарди. Шу пайт, боланинг отасини ғалати ҳислар қоплайди ва вафодор итини ўлдиргани учун роса йиғлайди.

Биз тез-тез инсонларни ноҳақ айблаймиз. Одатда, ўйламасдан, кейин нима бўлишини хаёлимизга ҳам келтирмасдан гапириб қўямиз. Нимага инсонлар бундай қилганининг сабабини билишга ҳам уринмасдан хулоса чиқарамиз холос. Бизга уларнинг қандай ҳис қилганлари, нима бўлганининг қизиғи йўқ. Шошилиб, қанақадир қарор қабул қилганимиздан яқин келажакда афсус чекишимиз мумкинлигини ўйлаб ҳам кўрмаймиз.

T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍12
“Болага исм қўйиш онанинг эмас, отанинг ҳаққидир. Бу нарсага одамлар орасида келишмовчилик йўқ. Агар ота-она фарзандга исм қўйиш борасида низолашишса, у отанинг фойдасига ҳал бўлади”.

“Туҳфатул мавлуд” асаридан.


👉 @IBRATLY 🌿
👍9🐳1🤝1
Қарз.

Шодиянинг боши қотди. Пул топмаса, бўлмайди. Ҳозир ким ҳам қарз берарди? Хаёлига ҳар доимгидек ёлғиз жигари—акаси келди,  аммо қайси юз билан боради. Икки кун олдини жиянига. "Гепатит С" ташхиси қўйилганини келинойисидан эшитган эди. Бу касалликнинг оғир формаси бўлиб, бора-бора жигар церрозини келтириб чиқариши мумкин экан.  Худо асрасин!
Акасига қўнғироқ қилиб, овутган бўлса-да, хабар ололмаган, бугун пул жуда-жуда зарур бўлгани учун кетаётган эди.
Оёқлари тош бойлагандек зил-замбил. Кўнглида минг истихола билан қадрдон дарвозасидан кириб борди.
Онаси райҳонлар барқ урган ҳовли ўртасидаги ўрик дарахти тагига ўрнатилган супада ўтирган экан. Уни кўриб, нурсиз кўзлари чарақлаб кетгандек  бўлди.
—Ҳой, Акром, синглинг келди. Хосиятхон, бу ёққа қаранг, Шодия келяпди.
Онаси ҳар уни доимгидек ўрнидан туриб, маҳкам бағрига босиб кўришди. Димоғига райҳон иси урилди.

Кейин акаси чиқди, ортидан келинойиси.
Акаси пешонасидан ўпиб қўйди, келинойиси бағрига босди.
—Акмал яхшими?
—Ҳа, руҳи тетик, алҳамдулиллаҳ, касалгаям ўхшамайди, ўзинг яхшимисан? Акаси қувноқ гапиришга уринса-да, кўзларида дард бор эди.
Шодия ерга боқди. "Қандай айтаман!" Қайнонаси  "Акангизда пул бор,  жигарлар шунақа пайтда бир-бирини қўллаб юбориши лозим!",-деганди.
—Уста боқиб қийналмаяпсизми? Сўрашиб ўтди келинойиси дастурхон тузаркан.
—Ҳа, амаллаяпмиз. Ўзи шу масалада келгандим. Ака, об-ҳаводан кўргандим; эрта-индин ёмғир ёғиб қолиши мумкин экан. Шу.. Томга озгина пул етмай қолди. Усталар аввалги ҳақимизни тўламасанглар, ишни тўхтатамиз деяпди. Шодия шу гапларни айтгунча қора терга тушиб кетди. Акаси индамади ўрнидан туриб уйига кириб кетди.
Қўлида елим қоғозга ўралган бир даста пул кўтариб чиқди.
—Ол, синглим, бори-шу,  чамамда етиб қолади. Тезроқ ёпиб ола қолинглар, ўзи хом ғишт, яна бир иш ортмасин.
—Раҳмат, ака, аммо ўзингиз... Эртага Акмалнинг дориларига пул керак бўлса, қийналиб қолмайсизми?
—Унгача Худо—пошшо. Аллоҳ бир йўл кўрсатар. Уялиб келинойисига қаради. Самимий нигоҳлар доимгидек табассум қилиб турарди.
—Олаверинг,  Шодияхон, ўйламанг, акангизни боши омон бўлсин, Худойим жиянингизни дардига шифо берсин, - деди.

Онаси акасини узоқ дуо қилди.
—Болам “Раҳм (қариндошлик) Аршга осилиб: “Ким мени уласа, Аллоҳ уни уласин. Ким мени узса, Аллоҳ уни узсин”, дейди” Буни  Имом Бухорий ривоят қилганлар. Силайи раҳм қилганинг учун Аллоҳ дуоларингни ижрбат қилсин.
Аллоҳ Акмалжонимни дардига ғойибий шифо берсин! —деди.

Усталар ишга тушди. Югуриб, елиб юрган Шодия телефони жиринглаганини ҳам сезмай қолибди. Акаси. Беш марта қўнғироқ қиоибди. Тинчликмикан?
—Ассалому алайкум  , ака!
—Шодия, Акмалнинг такрорий таҳлиллари топ-тоза чиқди, ўша куни шифохонадагилар адашиб бошқа одамнинг таҳлилини бериб юборган эканлар.
—Вой, Худога шукур!
—Ўша пул сенга мендан ҳадя! Қайтаришни ўйлама, синглим!

ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА.

T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍24
Барча аёллар Онадир. Шуни ўзи етади аёлларни ҳурматлашга.

@IBRATLY 🌿