Ибратли Хикоялар
2.22K subscribers
743 photos
1K videos
15 files
1.42K links
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун

энг яхшиларини тақдим этади!


.


.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти, Хўжаобод туманида узоқ йиллардан бери мактабда ишлаб келаётган 66 ёшли ўқитувчи оламдан ўтибди...

Мактаб ўқувчилари ўз устозини сўнгги манзилга мана шундай ҳолатда кузатиб қўйишибди...😢

Устоз ҳожи онанинг борар жойлари жаннатлардан бўлсин🤲

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун...

@IBRATLY
👍13😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qoʻlingizda dalil bormi?

Канал
👉 @IBRATLY 🌿
👍6
Кимнингдир суюкли ёрисан аёл,
Ғурури, вижони, орисан аёл.
Кимгадир устозсан, шифокор табиб,
Сен хаёт булоғи, Онасан аёл !

Гоҳ, ширин овозсан, куйчи шоира,
Хонадон бекаси, моҳир пазанда.
Ҳар босган изингдан, очилар гуллар,
Сен гулзор, сен баҳор, чамансан аёл!

Ошиғин суйдирган, ишқнинг боғисан,
Хажрида куйдирган, хижрон доғисан.
Кимнингдир қалбида, бахт булоғисан,
Сен кўкда юлдузсан, танхосан аёл!

Сен Ширин, Фарходга куч қудрат берган,
Лайлисан, Мажнун деб, саҳролар кезган.
Нодира бегимсан, Тўмарис қони,
Сен ишқсан, кўнгилсан, хилқатсан аёл !

Дунё ҳам кулади, сен кулиб юрсанг,
Гўдаклар жон олар, табассум қилсанг.
Яхши ҳам, сен борсан муқаддас аёл,
Сен доим кераксан, кераксан аёл!

Канал 👉 @IBRATLY 🌿

http://T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍4❤1🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мени кўзимни очдинг!

Канал
👉 @IBRATLY 🌿
😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bazibir insonlarga jo’natib qo’yadigan joyi ekan .

Канал 👉 @IBRATLY 🌿
👍5😢4
#Ўттиз_икки_тиш

Тишим оғриб дўхтирга бордим,
Емирилган экан илдизи.
Ўйлаб кўрсам, шу тишларимни эхтиёт қилмаганманман ўзи.       Дўхтир деди:- Суғириб олиб,
Сунъий бир тиш қўямиз энди.
Ундан аввал қолип оламиз,
Ўлчанади бўйи-ю эни.
Бир оқ рангнинг ўзи неча ҳил аввал рангин саралаш керак.
Ундан олдин икки ёндаги Икки тишни аралаш керак.
Араланган икки тишга ҳам
Бирон ғилоф, қопқоқ қиламиз. 
Ўз тишингиз рангига мослаб       Уччовин ҳам оппоқ қиламиз.   Танланг, энг арзони елим тиш,    
Энг қиммати садафдир тиниқ.   
Ўшанда ҳам бодом чақмайсиз, Йўқса синиб қолади аниқ.      
Дедим:- Шунча нозикми у тиш?
Яна шунча қиммат, ўлсин-а!      
Деди:- Бу тиш ҳазилакам тиш,
Аллоҳ ясагани-мўъжиза.
Чунки унга нерв киритиб,          Жонли , тирик қилолмаймиз биз.
Шунча ўқиб, ўрганган билан Бу иш сирин билолмаймиз биз.   
Хуллас,  милкнинг тепа-пастига
Укол қилиб суғурди тишни.
Ва дедики : "Ўрни битволсин,    Ундан кейин бошлаймиз ишни".
Бир ҳафтада ўрни битди ва
Яна ўн кун қатнадим чидаб.        Икки тишни қилиб ярим жон,    Битта тишни қўйди тиккалаб.
Укол, суғур, чархла, қолип ол,    Хизмат хаққи йиғилди бари.
Битта жонсиз тишни ўрнатиш
Бир миллионга келиб тўхтади. 
Шунча чиқим , шунча машмаша,  Бир сунъий тиш қўймоқ важидан.                                         Эй, икки бор тиш чиқарган Зот,
Сен нега хақ сўрамагансан? 
Ўзингга ҳамд, бир чақа олмай,                                           Араламай, чиқармай оҳим,           Ўттиз икки тишни оғзимга         Дурдай териб қўйган, Аллоҳим!

Ўзингга ҳамдлар бўлсин.😔

©Asaka_ziyo

Яқинларингизга хам улашинг🍃
https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍17
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бошимга жаннатда тож кийдир болам

✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | @IBRATLY 🌿
👍5
​​​​Бу дунёда энг тўғри тақсимланган нарса - ақл. Чунки шу пайтгача ҳеч ким ақли камлигидан шикоят қилмаган.

© Мишел Монтен

✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | @IBRATLY 🌿
👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дарди борларга АЛЛОХ шифо берсин 🤲

✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | @IBRATLY 🌿
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўпчилик инсонлар қачон ишларим зўр бўлса, шунда кайфиятим ҳам зўр бўлади деб ўйлашади ва доим ишлари зу́р бу́лишини кутиб яшашади.

Аслида қачонки кайфиятингиз зўр бўлса, ишларингиз зу́р булади.

Шундай экан, кун давомида яхши кайфият хамрохингиз бўлсин 😊

✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | @IBRATLY 🌿
👍6
​​#ЧУМОЛИГА_ҲАВАС

Эй ўрмалаб юрган майда чумоли,
Ҳушингни олмаган дунёнинг моли.
Ҳавасим келади сенга, ахир сен,
Қиёмат кунида сўроқдан ҳоли.

Тупроққа кетасан охир қоришиб,
Юрмаслар жарроҳлар қорнинг ёришиб.
Сени дахрий янглиғ жазоламаслар,
Заққумзор дўзахга олиб боришиб.

Ҳеч қачон падарга бўлмагайсан оқ,
Волиданг қарғамас, боланг ҳам бир боқ.
Кечалар тўлғониб ўйлаб чиқмайсан,
Бир кун ўтарман деб сиротдан қандоқ?

Сен ўз Ватанингни сотмагандирсан,
Дўстни пешонадан отмагандирсан.
Қавминг қишда музлаб қалтираган дам,
Иссиқ саройларда ётмагандирсан.

Гарчи сен эмассан тож бирла тахтли,
Йўлбарсдек шиддаткор, арслондек шахтли.
Рўзалари чала, намози қазо,
Закот бермайдиган бойдан сен бахтли.

Эй ўрмалаб юрган майда чумоли,
Ҳушингни олмаган дунёнинг моли.
Ҳавасим келади сенга, ахир сен,
Қиёмат кунида сўроқдан ҳоли.

Абдураҳмон Мешаян

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍11👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Yuragizdan nimadir o’tgan bo’lsa yozing.

O’tayotgan vaqt emas umrdir…

✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | @IBRATLY 🌿
👍6❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саҳарликда барака бор🦋🤲

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:🤲🦋
«Саҳарликни ейиш баракадир, уни бир қултум сув ичиб
бўлса ҳам тарк этманглар. Чунки Аллоҳ ва Унинг🦋🤲
фаришталари саҳарлик қилувчиларга салавот айтади»,
дедилар».🤲🦋
Имом Аҳмад ривоят қилган.✨


✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | @IBRATLY 🌿
👍3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Ўғлинг еб, ўрга кетар, қизинг еб қирга...

Болам-чақам, деб умрни ўтказиб юборманг. Ўзингиз учун ҳам яшаб туринг!

✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | @IBRATLY 🌿
❤5👍2
Омад кетмасин.

Эгилмасин қадди басти ҳеч,
Қувлаб юрсин мудом даромад.
Ҳалол меҳнат қилар эрта кеч,
Йигитдан ҳеч кетмасин омад.

Узмасин-эй ризқу тузини,
Чўқимасин ёвлар кўзини.
Айтар сўзи бўлсин ўзининг,
Йигитдан ҳеч кетмасин омад.

Дўсту душман ичида мағрур,
Бошин тутсин, синмасин ғурур.
Эр кишининг лавзи номусдур,
Йигитдан ҳеч кетмасин омад.

Йўлларида учраб бевафо,
Баракадан этмасин жудо.
Ўзинг қўлла эй Қодир Худо,
Йигитдан ҳеч кетмасин омад.

✍ Дилобар Ўролова

✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | @IBRATLY 🌿
👍8
Жаннатга_киришни_ҳоҳлайсизми?

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У зот айтадилар: «(Бир кун) Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (саҳобаларга савол қилиб): ″Бугун қайси бирингиз рўзадор бўлиб тонг оттирди?″ — дедилар. Абу Бакр разияллоҳу анҳу: ″Мен″, — дедилар.
— ″Бугун қайси бирингиз жанозага эргашди? (яъни, жаноза маросимига иштирок этди?)″ — дедилар. Абу Бакр разияллоҳу анҳу: ″Мен″, — дедилар.
— ″Бугун қайси бирингиз камбағал – бечорани таомлантирди?″ — дедилар. Абу Бакр разияллоҳу анҳу: ″Мен″,— дедилар.
— ″Бугун қайси бирингиз касал кўргани борди?″ — дедилар. Абу Бакр разияллоҳу анҳу: ″Мен″ — дедилар. Шунда, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: ″Қайси бир кишида мана шу амаллар жамланса, албатта у жаннатга киради″ — дедилар». (Имом Муслим ривояти)
Бу ўзида гўзал хислатларни жамлаган буюк бир хадисдир. Хадиси шарифда баён қилинган мана шу гўзал хислатларга эга бўлган шахс (Аллоҳнинг марҳамати билан) албатта жаннатга киради. Жаннатга элтувчи бу гўзал хислат (амал)лар Аллоҳ Таъоло осон қилган кишиларга осондир. Инсон нафсини жиловласа бас, бу каби нафснинг қаршисига амал қилишнинг натижаси жаннатдир. Жаннат эса, Аллоҳ Таъолонинг моли. ″Огоҳ бўлинсин! Аллоҳнинг моли қимматбаҳодир! Огоҳ бўлинсинки, Аллоҳнинг моли жаннатдир!
Шундай экан, эй азизлар! Аллоҳ Таъолонинг қимматбаҳо моли жаннатни ҳарид қилиш учун саъй-харакат қилайлик!

​​​
©Asaka_Ziyo

✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | @IBRATLY 🌿
👍12