Ибратли Хикоялар
2.22K subscribers
743 photos
1K videos
15 files
1.42K links
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун

энг яхшиларини тақдим этади!


.


.
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11❤1😁1
ОТА УЙ

– Ўзи сенинг уйинг борми, қачон қараса машинанг шу ерда, – қўшни бу гапни кулиб ҳазилга олиб айтган бўлса ҳам унинг ҳами-ятига тегди.
«Сенга нима? Мен ўзим туғилиб ўсган ҳовлига, ота-онамнинг олдига келяпман-ку. Агар сен ҳам туғилиб ўсган жойингдан кў-чиб кетганингда ва ота-онангни соғинганида уларнинг олдига тез-тез келиб турардинг».
У ота-онасининг олдига кирар экан, ичидаги гапини овоз чиқариб айтди:
– Қўшнига мазза – ёлғиз ўғил, доим ота-онасининг бағрида...

✅ Бизнинг канал | @IBRATLY
👍14❤2🔥1👏1🐳1
Ота-оналар ҳудди чойга солинадиган қандга ўхшайдилар - Ҳаётни ширин қилиб ўзлари аста эриб кетадилар...

Ота-она қадрини - ҳаёти таъмсиз, уйлари файзсиз бўлиб қолганлардан сўранг😔

Аллоҳим ҳузуримиздагиларини саломат қилгин, ўтиб кетганларини раҳмат қил! 🤲

©Asaka_ziyo

👉 @IBRATLY ✅
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!

Аллоҳим! Сендан гўзал рўза ва гўзал хотима сўрайман. Бизларни Рамазон ойида ютқизиб, зиён кўрувчилардан қилиб қўйма!
Аллоҳим! Рамазонда раҳмат, мағфиратга эришганлардан, дўзахдан озод бўлганлардан қилгин!

@IBRATLY ✉️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7❤2🥰2🐳1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўшниларга юбориб қўйинг

@IBRATLY ✉️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10❤1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
▫▫▫▫ ▫▫▫▫▫▫▫
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳим оқибатимизни меҳрли, охиратимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг ҳар куни
АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!

Яқинларингизга юборинг!

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🐳3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖУДА ЖУДА ТАСИРЛИ ВИДЕО🥺

@IBRATLY
👍8❤3👏2😢2🔥1
Audio
Бугун Қадр кечаси

Аллоҳумма иннака аъфуввун кариймун туҳиббул аъфва фаъфу аънний”

@IBRATLY
👍5❤2
Дуонинг ижобати...

Бир одам қаттиқ бетоб бўлиб, касалхонага тушибди. Шифокорларнинг бераётган дорилари фойда беришини сўраб эртаю кеч Аллоҳга ёлвориб дуо қилибди. Шу касал бир куни кечаси туш кўрибди. Тушида ўзи ва ҳамхоналари бир қудуқ ичидаги сувга чўкаётган эмишлар. Ёрдамга чақирсалар ҳам, ҳеч ким келмас эмиш. Бир пайт юқоридан бир ингичка арқон туша бошлабди. Ҳамма унга қараб талпинибди. Лекин арқон қимирлаб ҳеч кимнинг қўлига илинмай, ҳалиги одамнинг қўлига тушибди. Кўринишидан ўргимчак ипидек ингичка арқон одам кўтарадиган даражада пишиқ экан. Ҳалиги одам жон ҳолатда арқонга осилиб юқорига тирмаша бошлабди, лекин арқонни узилиб кетишидан хавотирга тушибди. Шу пайт худди унинг хаёлидагига жавобан юқоридан овоз келибди: “Қўрқма, ип узилмайди”. “Сен кимсан?” сўрабди ҳалиги одам. “Мен сен бир пайтлар сувдан чиқариб олган ўргимчакман. Ўша яхшилигинг учун бугун сенга яхшилик қилмоқдаман”, дебди. Ҳалиги одам бундай ишларни ҳар доим қилиб юргани учун бу ўргимчакни қачон, қаерда қутқарганини эслай олмабди. Шу пайт арқон қаттиқ силкина бошлабди. Одам пастга қараса, қолганлар ҳам арқонга осилиб юқорига тирмашиб чиқишаётган экан. Буни кўриб: “Арқон ингичка бўлса, ҳаммамизни кўтара олмай, узилиб кетиши мумкин. Нега улар менинг арқонимга осилишади?! Ахир ўргимчак уни мен учун ташлади-ку”, деб ўйлабди. Шу нарсани ўйлаган заҳоти арқон юқоридан “чирт” этиб узилиб, ҳаммалари пастга қулаб тушибди.
Ҳалиги одам ўз овозидан уйғониб кетибди. Ярим тун, шериклари ухлаб ётишибди. Кўрган тушини эслабди ва у ҳақда ўйлай бошлабди. Умри давомида жонивор ва ҳашоратларга яхшилик қилиб келган одам палатадошларини ўйламай, фақат ўзи учун Аллоҳдан шифо сўраётганини эслаб, ўзидан уялибди. Шу тун тонгга қадар кўз юммай, Аллоҳга: “Эй карами кенг Парвардигорим, барча дард берган бандаларингга, касалхонадаги беморларга ва менинг дардимга шифо бериб, шу ердан соғ-саломат чиқиб кетишимизни насиб эт”, деб ёлворибди.
Эрталаб шифокор одатдагидек касалларни кўздан кечираётиб, унга: “Сизнинг топширган анализларингизнинг жавоби яхши чиқди. Уч-тўрт кундан сўнг уйга жавоб берамиз”, дебди. 
Бу ҳикоядан хулоса шуки, одам ўзи учун нимаики яхшиликларни орзу қилса, атрофдагиларга ҳам шу нарсаларни насиб этишини хоҳламоғи лозим.
 
Акбаршоҳ Расулов тайёрлади

ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР БИЗДА
✅
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18❤2🐳1
РЎЗАДОРИМГА.

Бугун сизни бир бор йўқлаб қўяй дедим.
Соғлигингиз, ишларингиз билай дедим.
Она бўлиб, опа бўлиб, сингил бўлиб.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.

Раҳмат, мағфират ойи моҳи Рамазон.
Дўзахдан паноҳ ойи моҳи Рамазон.
Ўн икки ой Султони, шоҳи Рамазон.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.

Рўзғорингиз бутми, йўқми каму кўсти?
Ризқингизни сўраб дуо қилай дўстим.
Танингиз соғ, ишларингиз ҳам дурустми?
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.

"Чарчоқ йўқми?"- бермайман бундайин савол.
Рўза чарчаш эмас, балки танга мадор.
Йиғаяпсиз охиратга заҳиралар.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.

Барака ёғилиб турган саҳарликда.
Фаришталар меҳмон бўлган  ифторликда.
Қадр кечаси яширинган ўн кунликда.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.

Уйқудан воз кечиб тунлар ибодатда.
Кундузлари қўлда Қуръон, тиловатда.
Бунга албат мукофот бор қиёматда.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.

Биров билиб, биров билмас эҳсон қилиб.
Бу ойга зеб бермоқдасиз закот бериб.
Етим, бемор, ночорлардан хабар олиб.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.

Йўқдир ғийбат, уят сўзлар,  сўкиш, қарғиш
Йўқдир дилозорлик, жанжал, гуноҳ, уруш.
Нафсларни ислоҳ қилиб,  қўймасдан бўш.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.

Рўзғорларни бутлаб қўйган ўғилларим.
Хизмат қилган қиз, келинлар- ойдинларим.
Ажру савоб олаётган азизларим.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.

Бу ой кўплаб дуо қилинг, унга етар.
Фаришталар дуоларни дарҳол элтар.
ИншаАллоҳ cизни бешак Райён кутар.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.

Мастурахон дуо қилар, сиз Амийн денг.
Келаси йил Маккада ифторлик қилинг.
Масжид ул Ҳарамда дуоларни ўқиб.
Байтуллоҳга қараб Зам зам сувин ичинг.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.

Она бўлиб, опа бўлиб, сингил бўлиб.
Рўзадорим, сиздан хабар олай дедим.


✍Мастура ҳожи она

T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍10❤2
Хар нарсага жонингни сиқма, эй кўнгил,
На бу дардлар мангудир, на бу умр .

© Мавлоно Жалолиддин Румий

@HikmatliSatrlar ✈️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
ОНАСИНИНГ БЎТАЛОҒИ

Жума намози эди. Фарз намозига туришдан олдин бир отахоннинг ўнг тарафида бўш жой қолди. Отахон орқада турган 14-15 ёшли ўспиринга қараб:
– Ўғлим, сафни тўлдир. Мана бу ерга кел, – деди.

Йигитча тортиниш билан:
– Амаки, мен шу ерда намоз ўқисам, – деди тутилиб. – У ерга бошқа бирортаси ўтар...

Қария ўспириннинг оёқлари тагига тўшалган узун патли гиламни кўрсатиб:
– У ерни юмшоқроқ дея келмаяпсан, шекилли, – деди. Кейин бир оз киноя билан қўшиб қўйди:
– Э, онасининг бўталоғи...

Намозни ўқиб бўлгандан кейин намозхонлар бир-бирларига салом бера бошладилар. Йигитча отахоннинг қўлларидан тутиб муборак жума билан қутлади. Қария ҳам айтган гапидан пушаймон бўлиб кечирим сўради. Йигитчанинг нурли юзларини силар экан:

– Ўғлим, онасининг бўталоғи деганим учун мени кечир. Жаҳл чиқса, ақл кетади, деганлари шу-да, – деди.

Йигитчанинг кўзлари бу сўзлардан ёшга тўлди. Бошини эгиб жавоб берди:
– Сиз тўғри айтдингиз, отахон. Ўша гиламнинг устида намоз ўқишни истаганимнинг боиси, онам вафот қилганларида тобутларига шу гиламни солишганди. У ерда намоз ўқиб, саждага бош қўйганимда, гўё онажонимнинг қучоқларига киргандай бўламан...

💥ХИКМАТ

Эй инсон!
Ҳеч кимни ранжитма!
Сўздан оғир нарса йуқдир...

Инсон бадани кўп нарсани кўтарар, аммо кўнгил ҳар сўзни ҳам кўтара олмас....

РУМИЙ

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍19❤1
​​Соябон ёмғирни тўхтата олмайди, аммо ёмғир ёғишини мароқ билан кузатишингизга ёрдам беради.

Худди шунингдек, Иймон ҳам сизни бу дунё имтиҳонларидан тўса олмайди, лекин синовлар келганда тик оёқда туриб беришингизга ёрдамлашади!

Ҳеч ким эшигингизга келиб, сизга гўзал кун улашмайди...
Аксинча, сиз ўзингиз -  руҳингиз қулфларини ечишингиз, дилингиз деразасини очишингиз, энг афзалини қозониш учун жидду жаҳд қилиши керак !

Хайрли файзли окшомлар Азизлар...
Окшомингиз гўзал ажиб лахзалар ила яқинларингиз ардоғида ширин сурурли ўтсин Азизлар...
Оқшомни хизматда қаршилаганларга ҳам хотиржам тинч офиятли оқшом тилаймиз
!

©Asaka_ziyo

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍8❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
У пайтларда жуда кўп нарса бўлмаслиги мумкин эди, лекин асосийси инсонларда мехр бор эди...

T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍8😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қизчанинг саволи барчани йиғлатди 😢

Саҳарликда ҳам, Ифторликда ҳам дастурхонимиз тўкин-сочин. Аммо баъзида ҳаётимиздан нолиб ҳам турамиз...

Ибрат учун группаларга юборинг.


T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
😢6👍2
Болакай дадасидан сўради: Дадажон, биз Рамазонни соғинганимиз каби у ҳам бизни соғинадими?
Албатта! Ўғлим, Шунинг учун ҳам ҳар йили 12 кун аввал келади.

@HikmatliSatrlar ⚡
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!


Аллоҳим! Сендан гўзал рўза ва гўзал хотима сўраймиз. Бизларни Рамазон ойида ютқизиб, зиён кўрувчилардан қилиб қўйма!

@IBRATLY
🐳2👍1
Эр хотин кечқурун 5 ёшли ўғлини уйда ухлатиб меҳмондорчиликка кетишди.
Бола ярим кечаси уйғониб уйдан ота онасини тополмагач йиғлади. Ва бироздан сўнг дадаси янги олиб келган телевизорни ёқаман деб тушуриб синдириб қўйди. Шу пайт ота онаси уйга келди. Ерда синиб ётган телевизорни кўриб дадасини жаҳли чиқди ва болани калтаклади. Кейин икки қўлини боғлаб хаммомга қамади. Ва эрталабгача шу ерда қоласан деди. Онаси йиғлаб тўсқинлик қилди. Лекин дадаси кўнмади. Эрталаб бўлгач онаси шошиб хаммомга кирди. Боланинг икки қўли қоп қора бўлиб кетканди. Тезда тез ёрдамга қўнғироқ қилишди.

Қон ўтмагани сабабли болани қўли ишдан чиқибди. Ва боланинг икки қўлини кесиб ташлашди.

Шундан сўнг бола дадаси ҳар сафар ишдан келганда
"Илтимос қўлларимни қайтариб беринг. Пул ишлаб сизга янги телевизор олиб бераман" дерди 😔😢
ㅤㅤㅤㅤ
https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
😢10👍5
#Мухим

Каналда хато ва камчиликлар бўлса каментга 👇 ёзиб қолдиринг!