Саҳарлик дастурхонингиз хайру баракотли, дуоларингиз ижобатли, кўнглингиз ҳаловат ва сакинатли бўлсин!..
Саҳарлик дастурхони атрофида йиғилганлар ҳаққига фаришталар истиғфор айтсинлар!
Саҳарликлар хузурли бўлсин!
T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy

Telegram
Ибратли Хикоялар
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
😘10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОДАМЛАРГА ФОЙДА КЕЛТИРИШНИ ТЎХТАТГАНИНГИЗДА, УЛАРНИНГ ҲАҚИҚИЙ ЮЗИНИ КЎРАСИЗ
Сизни қадрлайдиганларга жўнатиб қўйинг.
©Масрур Санаев
👉 @IBRATLY 🌿
Сизни қадрлайдиганларга жўнатиб қўйинг.
©Масрур Санаев
👉 @IBRATLY 🌿
👍10👏1
📝ЎҚИТУВЧИНИНГ БОЛАСИ
Бир куни кимдир менга қўшнисини ёмонлаётиб, "Э, ўқитувчининг боласида, минг қилсаям!" деб юборди...
-Тўхтанг, ўқитувчининг боласи бўлса, нима бўлади? Масалан мен ҳам ўқитувчининг боласиман? Хўш, қанақа эканман?- деб сўрадим.
Ер чизиб қолди!
Ўқитувчи фарзандларини ўзи ўқитган ўқувчиларидан ортиб қолган вақтига кўра тарбиялайди ва ортиб қолган асабларига кўра улғайтиради!
Қирқ йил ўқитувчилик қилган одамнинг набираси- унинг ёнида целлофан пакетни ортиқча шиқирлатиб ўйнай олмайди, ҳаттоки шалдироқнинг шиқир-шиқирига ҳам чидаб беришга унинг бобосида асаблар йўқ!
Ўқитувчининг боласи-ўз отасига битта саволни икки марта бермасликка ўрганади...
Чунки уларнинг асаблари-бировнинг фарзандини "одам қиламан" деб соб бўлган.
Ҳиндларнинг "Зулмат" номли киноси бор. Мен у кинони тўлиқ кўрмаганман: аммо мазмуни билан қисман танишман.
Кўр ва кар қизга таълим беришни ўз гарданига олган ўқитувчи-охир оқибат ўзи яроқсиз ҳолатга келади. Аммо унинг ўқувчиси тўрт мучаси соғлар қаторида талаба бўлади!
Ҳиндлар бу кино сюжетига атай кўр ва кар қизни киритишмаган, бировнинг гап уқмайдиган боласи ҳам аслида шу кўринишда!
Бир лаҳза кўзингизни юминг ва ўзингизни биринчи синфлар хонасида тасаввур қилинг!
Тўртта бола йиғлаяпти, олтитаси бир-бири билан уришмоқда! Иккитаси уйидан ўйинчоғини кўтариб келган, бошқаси ҳамма жойга ушатиб нон чайнаяпти. Яна бири онасини соғинган, бошқаси ҳожатхона қаердалигини сўролмай қизариб ўтирибди. Тинмай чуғурлаётганларнинг тўрттаси худди қалдирғочнинг инида ўтирган полапонларга ўхшайди.
Мана шулар - ўқитувчини анордек шарбатини сиқиб, оиласига бурушган бир қиёфада қайтарадиган халқнинг боласидир!
Унинг ўз фарзанди- меъёрлар ичида улғаяди. Кўпчилик олдида эснаш керакмаслиги ҳам, тишга тилини теккизиб чиқирлатмаслик шартлиги ҳақида ҳам у яхшигина таълим олган.Чунки унинг асаблари тугаб, битган онасига "тирқ" этган товуш ҳам, алмойи қилиқлар ҳам ёқмайди!
Ўқитувчининг қизи-эл қатори сеп билан келин бўлади!
Ўқитувчининг уйидаги "деҳқончилик" ҳисобланадиган нарса бу китоб! Унинг музлатгичлари бошқаларники каби тўлиб турмайди...
Ҳа, устозлар шаънига кўп гаплар гапирилган. Улар ҳақида менинг биладиганларим шулар! Бошқалар наздида-унинг болалари қандайлигига мен ҳеч қачон қизиқмадим! Уларни паст кўрмадим!
Чунки ўша бор шарбатини халқнинг боласига бера-бера чарчаган ота-онам менга ҳам шогирди сифатида бир нималарни илинишди:
Бу фақат яхшилик ҳақида ўйлаш!
Яхшиликка интилиш! Ёмонларга аралаш яшамаслик ва яхши нарсаларни ҳамда яхшиларни асраш!
© Фарход Пахритдинов
Яқинларингизга хам юборинг! 👇
https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👉 @IBRATLY
📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР БИЗДА📚

👍25
ОЧИЛ ДАСТУРХОН...
Шаҳардан қишлоққа келин тушди. Орадан бир ой ўтиб, дугоналари келинпошшани йўқлаб келмоқчи бўлдилар. Йўлда бора туриб у ҳақда гап кетди. Шундоқ илмли қиз қишлоққа увол бўлдида деди биттаси ачиниб. Ҳа биз тўрт йил ўқиб битта инглиз тилини зўрга ўргандик у бўлса тўрт бештасини қойил қилиб ташладия. Домлалар институтда олиб қолмоқчи ҳам бўлишдия. У бўлса, севгининг кўзи кўр бўлар эканда қишлоқига эрга тегиб кетди. Қишлоқда нима қилаяпди экан билдиларингми деди бири. Ойисини айтишича мактабда иш йўғакан, аммо куёв бўлмиш ҳар ҳафта сут, қатиқ, сарёғ, асал, тухумгача ташлаб кетаркан. Менимча эри билан фермерлик қилаяпти шекилли. Энди молларни тилини ўрганаётгандирда, ахир у тил жиннисику дейишди кулиб. Эссиз шунча ўрганган тиллари бари савил қобдида. Сигир соғиб, таппи ясаб, қўй боқиб юргандирда. Улар келинпошшаникига келиб, ҳангу манг бўлиб қолдилар. Дугоналарини товуқхонаданми, молхонаданми чиқиб келса керак деб ўйлашган эди. Аксинча, келинпошша бир уйда тўрт беш болага чет тилидан дарс бераётган экан.
Келинпошшани қайнонаси уларни уйга таклиф қилди. Ўрисчани ўрганувчи болалар ҳозиргина кетишди, ҳозиргилари немисчага келишди. Малайзияга ишлагани кетмоқчи бўлган йигитлар ҳам бор, уларга малай тилини ўргатади. Барака топкур келиним. Туманимизда учта ишбилармон япон боракан, уларга ўзбек тилини ўргатади, келинимни бош қашишга вақти йўқ. Ҳовлимиз институтга айланиб қолган қизларим... Биз бўлсак уни фермерлик қиляпти деб юрибмиз, опоқи. Фермердан қолишадиган жойимиз йўқда айланайлар, кулди қайнона, товуқ боқмаймиз, лекин тухумимиз тайин, бузоғимиз йўқ, бироқ сут қатиқ, қаймоқ узилмайди. Келинимиз, барака топкур тил ўргатганига болалардан пул олмайди, кимни ҳонадонида қанақа имконияти бўлса шунга кўнаверади. Қассоб гўштдан, асаларичи асалдан, деҳқон деҳқончилигидан дегандек... Бу келин эмас очил дастурхон деди қайнона. Ҳаммалари яйраб кулишди.
Яқинларингизга хам юборинг! 👇
https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
🕊 @IBRATLY ⚡️
ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР БИЗДА✔️

ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР БИЗДА
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Telegram
Ибратли Хикоялар
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
👍19
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
📝Бола.
Аёл ўлим билан олишиб фарзандини дунёга келтирди. Миттигина вужудни оҳиста бағрига босаркан қалбининг туб-тубидан муҳаббат ёғилиб келаётганини ҳис этди.
Иштонини булғаса ҳам севиниб алмаштирди, тунлари ширин уйқусидан воз кечиб бешик тебратиб чиқди. "Болага қара, боланг йиғлаяпди!" Турмуш ўртоғи "боланг" дейди
Эркак туғруқхонадан чиққан аёлининг рангпар чеҳрасини кўриб, кўрмасликка олди. Чақалоқнинг йиғисидан қочиб, жойини бўлак қилди. То болакай кулиб талпинадиган бўлмагунча қўлига олмади. Шунда ҳам йиғлаши билан онасига тутқазди. "Ма, болангни ол!"
Аёл фарзандини меҳр билан улғайтирди. Вақтида овқатлантирди, кийимларини ювиб тозалади. Боласи мактабга чиққанда қўшилиб дарс тайёрлади. Тунлари эртак айтди.
Эркак бу пайтда бошқа гулзорларни оралаб чиқишга улгурди. Аёли бирор жойга олиб боришни сўраса, "Болангга қара!"деб жеркиб берарди.
Аёл ўғлини оилалик қилиш ташвишида югурди. Совчиликда юраркан, ҳар кимдан ҳар хил гап эшитди. Ва ниҳоят осмон никоҳи ерга тушиб тўйлар қилдилар.
Шу кунгача эри унга "Боланг ундай, боланг бундай, ўғил тарбиялашни билмадинг", деб таъна қилиб келди. Аёл жон-жонидан ўтсада сабр қилди.
Ўғиллари топармон-тутармон бўлди. Пул бўлгач, орзулар амалга ошаверади, пул бўлгач, яшаш роҳатга айланади.
Ўғил отасини кийинтиргани қиммат дўконга олиб кирди.
—Онамга ҳам бирор нарса харид қилай,-деди ўғил муроди ҳосил бўлиб эшикдан чиқаётган отасига.
—Келаси сафар оласан,-деди отаси, шошяпман.
Йўлда аёли қўнғироқ қилди. Хавотир олиб. Эркак ўғли машина бошқараётгани учун гўшакни кўтарди. Аёл оғзини очиб улгурмай эркак ўдағайлаб кетди
—Ҳа, нима дейсан! Боламни тинч қўясанми, йўқми?
Аёл индамай телефонни ўчирди. Кейин ўйлаб қолди.
" Шу кунгача ўғлим менинг болам эди-ку, қачон дадасининг боласи бўлиб улгурибди?"
Феруза Салходжаева.
Яқинларингизга хам юборинг!

👍19😢6😁1
АЁЛИНИ ҲИЖОЛАТДАН ҚУТҚАРИШ УЧУН ЎЗИНИ ОЖИЗ ҚИЛИБ КЎРСАТГАН ЭР ҲИКОЯСИ
Бир киши уйланди. У аёлини жуда яхши кўрар, ардоқлар эди. Кутилмаганда аёлда ғалати касаллик бошланибди. Бутун баданига ҳуснбузар ва яралар тошиб, аввалги чиройидан асар ҳам қолмабди. Дард борган сари авж олибди.
Касаллик бошланган вақтда эр сафарда экан. У қайтаётганида фалокат юз бериб, кўзи жароҳатланибди, кўрмай қолибди. Шу алфозда эр-хотин 40 йил бирга ҳаёт кечиришибди. Вақти-соати етиб, аёл вафот этибди. Эр бир умрлик ҳамроҳини, вафодор, итоатли хотинини йўқотганидан қаттиқ хафа бўлибди.
Аёлни дафн этишгач, барча тарқалибди. Эр ҳам ўз уйига кетмоқчи бўлибди. Шунда ёнидаги дўсти:
– Қаёққа кетяпсан? – деб сўрабди.
– Уйимга, – жавоб берибди эр.
– Қандай қилиб кетасан, ахир биров етакламаса, йўлингни тополмайсан-ку!
– Менинг кўзларим очиқ, – дебди эр. – Фақат шунча йил ўзимни шу ҳолга солиб юрдим. Аёлимнинг касали оқибатлари мени шундай йўл тутишга мажбур қилди. У жуда яхши аёл эди, касаллигидан хабардорлигимни билса, бутун умр қимтиниб, ўксиниб яшарди. Қалбини яралагим келмади. “Эрим хунуклигимни билмайди-ку,” дея хотиржам яшаши учун шундай йўл тутгандим. У қирқ йил касаллигини умуман ўйламай, ўксимай яшаганидан хурсандман.

👍19😢3❤1
Forwarded from Хикматли Сатрлар 🌓
#ибрат
Дарахт ҳайрон эди бир ҳолда хаста.
Уни турфа йўлда ишлатди уста.
Бир учи бешикка аталган бўлса,
Бир учи тобутга бўлганди даста.
@HikmatliSatrlar✅
Дарахт ҳайрон эди бир ҳолда хаста.
Уни турфа йўлда ишлатди уста.
Бир учи бешикка аталган бўлса,
Бир учи тобутга бўлганди даста.
@HikmatliSatrlar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15❤4😢1
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳим оқибатимизни меҳрли, охиратимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг ҳар куни
АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!
Яқинларингизга юборинг!

❤5👍2
🤲 ДУОДА ОТА-ОНАНГНИ УНУТМА
Бир Шайхни ҳузурига шогирдларидан бири келиб:
— Устоз, дуоларим қабул бўлмаябди нега шундай бўляпти экан? — деб сўради… Шайх:
— Ота — Онанг борми? — деб сўради.
Шогирд йигит : — Ҳа бор, Аллоҳга шукр Ота — Онам тирик, ҳаёт… Шайх кулиб:
— Мен сендан Ота — Онанг тирикми деб сўрамадим. Ота — Онанг борми? Қилаётган дуоларингда Ота — Онанг ҳам борми? — деб сўрадим.
Шогирд бошини эгиб:
— Йўқ, Ота — Онамни дуоларимда зикр қилмас эканман — деб, нима учун дуолари ижобат бўлмаётганини англаб, шайхни ҳузуридан чиқиб кетибди.
Эй Ота — Онасига бефарқ бўлган ҒОФИЛ ДЎСТИМ!
Сен туну — кун Аллоҳдан мол — давлат, бойлик сўрайсан-у, асл бойлигингни, Ота-Онангнинг соғлиғини сўрамайсан. Кўзингни оч, улар ҒАНИМАТ, уларнинг қадрига ет. Улар учун Аллоҳдан мағфират сўра. Улар учун Аллоҳдан умр сўра...!!!
©Asaka_ziyo
@IBRATLY✅

@IBRATLY
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16❤2
Бугунги оилавий низоларнинг асосий сабаби қаноатсизликдан, дейман. Моддиятга қаноатсизлик, мавжуд эътибор ва эътирофга қаноатсизлик. Бунга сабаб эса, аксар кишиларнинг шахсий ва оилавий ҳаётлари очилиб, кўргазма мисол намоиш қилишлар кўпайиб кетди. Хоссатан, инстаблогерлар, ютуберлар орасида шахсий ҳаётининг ясама ва бўрттирилган “бахтини” элга кўз-кўз қилишди, қилишмоқда.
Буни кузатиб турган асосан, нисбатан ёш оилалар (айниқса аёл-қизлар) ўзларини ўша мавқеда кўришни истаб қолди. Натижада ўз турмуш тарзларидан норози бўлишди.
Аслида эса, ўша кўргазмачиларнинг оилалари, ҳаётлари кўриниб турганидек ширин эмас. Мен оила курсларида бунга кўп урғу берганман.
Бунинг битта мисоли мана шу машҳур оила бўлади. Бу бизга маълум бўлгани, холос…
©IkromSharif
👉 @IBRATLY✅
Буни кузатиб турган асосан, нисбатан ёш оилалар (айниқса аёл-қизлар) ўзларини ўша мавқеда кўришни истаб қолди. Натижада ўз турмуш тарзларидан норози бўлишди.
Аслида эса, ўша кўргазмачиларнинг оилалари, ҳаётлари кўриниб турганидек ширин эмас. Мен оила курсларида бунга кўп урғу берганман.
Бунинг битта мисоли мана шу машҳур оила бўлади. Бу бизга маълум бўлгани, холос…
©IkromSharif
👉 @IBRATLY
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9❤1😢1
Forwarded from Хикматли Сатрлар 🌓
Туғулмаган болалар учун ишланган ҳайкал...
Словакияда жойлашган бу ҳайкал аборт сабабли эрта ҳаётдан кетган болалар учун қўйилган.
Ҳайкал остига "Она йиғлама, мен барибир сени яхши кўраман" деб ёзилган!
@HikmatliSatrlar✅
Словакияда жойлашган бу ҳайкал аборт сабабли эрта ҳаётдан кетган болалар учун қўйилган.
Ҳайкал остига "Она йиғлама, мен барибир сени яхши кўраман" деб ёзилган!
@HikmatliSatrlar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢15👍2❤1
#Рўза бу тарк қилишдир!
Фақат еб-ичишдан тийилиб, мусулмонларнинг гўштлари ва обрўларига чанг солишдан тийилмаган кимсага Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзлари тааллуқлидир.
✨ «Қанчадан-қанча рўзадорлар борки, уларнинг рўзадан насибалари фақат очлик ва ташналик бўлади».
Имом Аҳмад ва Ибн Можжа ривоятлари📚
©Asaka_ziyo
@IBRATLY⚡️
Фақат еб-ичишдан тийилиб, мусулмонларнинг гўштлари ва обрўларига чанг солишдан тийилмаган кимсага Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзлари тааллуқлидир.
✨ «Қанчадан-қанча рўзадорлар борки, уларнинг рўзадан насибалари фақат очлик ва ташналик бўлади».
Имом Аҳмад ва Ибн Можжа ривоятлари📚
©Asaka_ziyo
@IBRATLY
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6❤1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12❤1😢1😘1
ЁЛҒОН ГАПИРМАНГ...!
Она фарзандига деди:
- Таомингни еб тугатсанг, сени айлантириб келаман.
Еб тугатгач онасига деди:
- Ойи, еб бўлдим. Энди борамизми айлангани?
Она:
- Кеч бўлиб қолди. Кўчада қўрқинчли одамлар болаларни еб қўяётган экан. Ҳозир чиқа олмаймиз.
Кўчадаги болаларнинг овозини эшитиб, маҳзун бўлганича термулиб қолди. Болалар эса ўйнашяпти ва уларни ҳеч ким еб қўймаяпти.
Ҳикоя давом этади..
Каттароқ бўлгач, мактабга борди.
Устоз:
- "Ким ўзини яхши тутса, ҳафта сўнгида уни ўзим билан экскурсияга олиб бораман" деб айтди.
Экскурсияга бориш учун биринчилардан бўлишга интилган болакай, ҳафта сўнгида устозидан сўрайди:
- Устоз, қачон экскурсияга борамиз?
Устоз жавоб берди:
- Қандай экскурсия ҳақида гапиряпсан?
Ҳикоя давом этади..
Уйда ота дарс қилиб ўтирган фарзандига деди:
- Агар имтиҳонларни яхши баҳоларга топширсанг, сенга ўзим зўр велосипед олиб бераман.
Ўқув йили ҳам тугади. Имтиҳонларни аъло баҳоларга топширган болажон отасидан:
- "Дада, қани менинг велосипедим?" деб беғубор кўзлари билан қараб сўрайди.
Ота деди:
- Қўй шу велосипедни, ҳалокатга учрагин келаяптими?
Ҳикоя давом этди..
Болакай ёлғончи бўлиб вояга етди.
Яқинлари унинг ҳатти- ҳаракатларига қараб ҳайрон эмишлар:
- Бундай ҳунук ахлоқни кимдан ўрганди экан?
Болаларга ёлғон гапириш катта хато ва бу хато аксар ота-оналарда бор. Афсуски, биз бу хато болаларимизга қанчалик даражада салбий таъсир қилишини билмаймиз. Болалар бизнинг ёлғон гапирганимизни тушунмаслиги уларга ёлғон гапирса бўлади, дегани эмас. Чунки ёлғон гапириш ўзи бир гуноҳ бўлса, уни бошқаларга ўргатиш бошқа бир гуноҳ.
©Hikoyalar

👍10❤1
ЯХШИЛАР!
Меҳр билан кузатиб сизни,
Табассуми билан қаршилар.
Тилар омад тоьлейингизни
Борингизга шукур яхшилар.
Сиз бор учун дилда қувонч бор,
Сиз бор-умид яна ишонч бор.
Бировга панд бермайсиз зинхор.
Борингизга шукур яхшилар!
Узатасиз мухтожга ёрдам.
Улашасиз яхшилик ҳар дам.
Махзун дилга бўларсиз малхам.
Борингизга шукур яхшилар!
Ганимга хам йўллаб табассум
Ширин сўз-ла этасиз махкум.
Яшолмайсиз савобсиз бир зум.
Борингизга шукур яхшилар!
Миннат нима билмай ўтасиз.
Ғийбат нима билмай ўтасиз.
Тош отганга ошни отасиз
Борингизга шукур яхшилар!
Кайдан бунча калбингиз дарё?!
Таратасиз бунчалар зиё.
Сиздайларни асрасин Худо!
Борингизга шукур яхшилар!
✍ Дилобар Ўролова
👉 @IBRATLY✅
Меҳр билан кузатиб сизни,
Табассуми билан қаршилар.
Тилар омад тоьлейингизни
Борингизга шукур яхшилар.
Сиз бор учун дилда қувонч бор,
Сиз бор-умид яна ишонч бор.
Бировга панд бермайсиз зинхор.
Борингизга шукур яхшилар!
Узатасиз мухтожга ёрдам.
Улашасиз яхшилик ҳар дам.
Махзун дилга бўларсиз малхам.
Борингизга шукур яхшилар!
Ганимга хам йўллаб табассум
Ширин сўз-ла этасиз махкум.
Яшолмайсиз савобсиз бир зум.
Борингизга шукур яхшилар!
Миннат нима билмай ўтасиз.
Ғийбат нима билмай ўтасиз.
Тош отганга ошни отасиз
Борингизга шукур яхшилар!
Кайдан бунча калбингиз дарё?!
Таратасиз бунчалар зиё.
Сиздайларни асрасин Худо!
Борингизга шукур яхшилар!
✍ Дилобар Ўролова
👉 @IBRATLY
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7❤2