БEМОР ҚИЛМА ЯҚИНЛАРИМНИ!
Қўлим очиб нидо қилай ўзинга.
Тингласанг бас оҳу нолаларимни.
Ишончим юксакдир қудратларинга
Роббим бемор қилма яқинларимни.
Бошлари ёстиққа тегиб қолмасин.
Беморлик қаддини эгиб қолмасин.
Дунёлардан буткул безиб қолмасин
Роббим бемор қилма яқинларимни.
Бу ўтинчдир сенга йўқ қўймадим шарт.
Буюклар буюги ўзингсанку мард.
Кундан кун англадим соғлик олий бахт.
Роббим бемор қилма яқинларимни.
Улар жонимдаги жонажонларим
Улар билан гўзал ҳар бир онларим
Улар касал бўлса ёмон ҳолларим
Роббим бемор қилма яқинларимни
Беш кунлик дунёда юриб саломат.
Уйнаб кулишсинлар беармон ҳар вақт.
Дуоларим ўзинг айла ижобат.
Роббим бемор қилма яқинларимни.
Яшасинлар паноҳингни остида.
Соғ юришсин тупроғингни устида.
Ўзинг асра ғанимлар қастидан.
Роббим бемор қилма яқинларимни.
@IBRATLY
Қўлим очиб нидо қилай ўзинга.
Тингласанг бас оҳу нолаларимни.
Ишончим юксакдир қудратларинга
Роббим бемор қилма яқинларимни.
Бошлари ёстиққа тегиб қолмасин.
Беморлик қаддини эгиб қолмасин.
Дунёлардан буткул безиб қолмасин
Роббим бемор қилма яқинларимни.
Бу ўтинчдир сенга йўқ қўймадим шарт.
Буюклар буюги ўзингсанку мард.
Кундан кун англадим соғлик олий бахт.
Роббим бемор қилма яқинларимни.
Улар жонимдаги жонажонларим
Улар билан гўзал ҳар бир онларим
Улар касал бўлса ёмон ҳолларим
Роббим бемор қилма яқинларимни
Беш кунлик дунёда юриб саломат.
Уйнаб кулишсинлар беармон ҳар вақт.
Дуоларим ўзинг айла ижобат.
Роббим бемор қилма яқинларимни.
Яшасинлар паноҳингни остида.
Соғ юришсин тупроғингни устида.
Ўзинг асра ғанимлар қастидан.
Роббим бемор қилма яқинларимни.
@IBRATLY
👍9❤5
Қуёшда қолган сувни ичманг!
Кўп эътибор бераман бозорларда, дўконларда қуёш тушиб турадиган жойларга сувларни қўйиб қўйган бўлади. Айниқса ёзда "оптом"чиларда блоклаб сувлар ташқарида қуёшда туради.
Ҳеч ким назорат қилмайди, ҳеч кимга керак ҳам эмас... Шунчаки устини ёпиб қўйса ҳам бўлади, лекин шуни ҳам қилмайди.
Қуёшда қолган сувни 2 та хавфли тарафи бор:
1. Саратон касаллигини ривожланиш хавфини оширади.
2. Сув ҳароратини кўтарилиши ундаги ичак таёқчаларини кўпайишига, бу эса ичак инфекциялари ривожланишига олиб келади.
Авваллари бу сувни "офтоба сув" дейишган ва терида турли касалликларни келтириб чиқаришини билганлар ҳаттоки ювиниш учун ишлатишмаган.
Шайх Муҳаммад Содиқнинг "Кифоя" китоби, таҳорат бўлимида қуёшда исиган сувга таҳорат қилиш макруҳлиги ёзилган. Нафақат замонавий тиббиёт, балки динимиз ҳам бежизга 14 асрдан бери бундай сувлардан фойдаланишдан қайтармаган...
Қуёшда қолган оддий, тоза сувда шунча муаммо пайдо бўлса, рангли газли сувларда нима бўлар экан?

👍40🔥3🐳3❤2😁1
Болаларингиз ухлаётганларида қодир бўлганингизча уларга дам солинг. Ёдлаган дуо ва зикрлардан ўқиб, Фотиҳа ва муъаввизатайн (Ихлос, Фалақ ва Наас сура)ларни пичирлаб ўқиб, уларнинг бошларини, жисмларини силанг. Шайтонлар, токи қўлларида телефонлар бор экан, уларнинг бошларидадир. Кўчаларда юрганларида атрофларидадир. Уларнинг кўпларининг жисмлари ҳасадчи ва ёмон кўзи борларнинг сабабидан тешилай дейди. Баъзи бечора фарзандларимиз бир умр отанинг руқясисиз ва онанинг унга паноҳ тилаб ўқийдиган дуоларисиз яшаб ўтишади. Кейин эса (ўша ота-оналар) фарзанднинг ҳоли ёмонлиги ва оғир дардларга мубтало эканидан шикоят қилишади.
Уйларингизни Бақара сурасининг тиловати билан тўлдиринг, зикру дуолар билан қўрғон қилинг, фарзандларингизни унга одатлантиринг. Шунда барака камаймайди, эр ва хотин ўртасида келшимовчиликлар кўпаймайди. Шайтонлар оила аъзоларининг ақллари ва қалбларига ҳужум қилолмайди. Магарам бу яхшиликни (яъни дуо ва зикрларга эътиборсиз бўлиб) зое қилсаларгина шундай бўлади.
Холид Ҳамдий

👍39❤4
Синглиси бор ака бахтли бўларкан.
Ҳаёт ташвишлари кўзни қилса нам,
Юзларида доим қувонч юраркан.
Минг қардош ёнида бўлганидан ҳам,
Синглиси бор ака бахтли бўларкан.
Яшармиш кўксини кериб ҳар доим,
Ҳар они қувончда шодон ўтаркан.
Бахтиёр сезармиш яшаб ҳар онин,
Синглиси бор ака бахтли бўларкан.
Дуогўйим дермиш онамдан кейин,
Ғамимни олгувчи синглим деяркан.
Йўли очиқ бўлиб жаннатидан тайин,
Синглиси бор ака бахтли бўларкан.
Саждасида унга соғлигин тилаб,
Меҳрибоним деркан меҳрини йўллаб,
Олисда бўлсада бораркан йўқлаб,
Синглиси бор ака бахтли бўларкан.
@IBRATLY
Ҳаёт ташвишлари кўзни қилса нам,
Юзларида доим қувонч юраркан.
Минг қардош ёнида бўлганидан ҳам,
Синглиси бор ака бахтли бўларкан.
Яшармиш кўксини кериб ҳар доим,
Ҳар они қувончда шодон ўтаркан.
Бахтиёр сезармиш яшаб ҳар онин,
Синглиси бор ака бахтли бўларкан.
Дуогўйим дермиш онамдан кейин,
Ғамимни олгувчи синглим деяркан.
Йўли очиқ бўлиб жаннатидан тайин,
Синглиси бор ака бахтли бўларкан.
Саждасида унга соғлигин тилаб,
Меҳрибоним деркан меҳрини йўллаб,
Олисда бўлсада бораркан йўқлаб,
Синглиси бор ака бахтли бўларкан.
@IBRATLY
👍41❤9
"Умидсизлик- инсоният ўзига қарши тайёрлай оладиган суиқасдларнинг энг хавфлисидир. Умидсизлик- маьнавий ўлим билан тенгдир"
P/S. Асло умидсизликка тушманг. Қандай муаммо ва неччи ёшдасиз, бунинг ахамияти йўқ. Сиз хаётсиз, нафас олаяпсиз, демак имконингиз бор. Муҳими, харакатдан, интилишдан тўхтамаслик керак.
Ассалому алайкум қадрдонларим, кунингиз баракотли бўлсин !

👍24
Hiyobonda
Kecha koʻrdim hiyobonda,
"Sevishganlar" yurganin.
Bir tomonda yosh bolalar
Kulib qarab turganin.
Aytay desam, aytib boʻlmas
Chetga surib hayoni.
Bilmam oʻsha yigit avval -
Sevgan nechta ayolni.
"Qiz"iga ham ishonchim yoʻq,
Kirmas hecham o'gitga.
U ham va'da bergan balki
Son-sanoqsiz yigitga.
Ota-ona umid bilan
Kirgizadi oʻqishga.
Balo bormi shu yoshingdan -
"Sevgi ertak" toʻqishga.
Ketib qolmas o'zgasiga -
Boʻlsa taqdir-peshonang.
Har xil yomon qizlarga va
Yigitlarga ishonmang!
Tegib ketgan boʻlsa gapim,
Nozik boʻlsa ko'nglingiz.
Sizlar qilgan zino jabrin
Tortmasin-da singlingiz.
(24.04.2023) Islombek Mirzaqulov
👉 @IBRATLY
Kecha koʻrdim hiyobonda,
"Sevishganlar" yurganin.
Bir tomonda yosh bolalar
Kulib qarab turganin.
Aytay desam, aytib boʻlmas
Chetga surib hayoni.
Bilmam oʻsha yigit avval -
Sevgan nechta ayolni.
"Qiz"iga ham ishonchim yoʻq,
Kirmas hecham o'gitga.
U ham va'da bergan balki
Son-sanoqsiz yigitga.
Ota-ona umid bilan
Kirgizadi oʻqishga.
Balo bormi shu yoshingdan -
"Sevgi ertak" toʻqishga.
Ketib qolmas o'zgasiga -
Boʻlsa taqdir-peshonang.
Har xil yomon qizlarga va
Yigitlarga ishonmang!
Tegib ketgan boʻlsa gapim,
Nozik boʻlsa ko'nglingiz.
Sizlar qilgan zino jabrin
Tortmasin-da singlingiz.
(24.04.2023) Islombek Mirzaqulov
👉 @IBRATLY
👍17❤8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дарёнинг овози карга бегона,
Дунёнинг пардози кўрга бегона.
Зар учун орингдан кечма биродар,
Ерда бор топганинг гўрга бегона
@IBRATLY
Дунёнинг пардози кўрга бегона.
Зар учун орингдан кечма биродар,
Ерда бор топганинг гўрга бегона
@IBRATLY
😢19👍16👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌷 🍃
🌤 Жума тонги муборак
бўлсин!
Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг 🤲🏻
Канал 👉 @IBRATLY

👍13👏1
Рамазон ойи эди. Бир куни Аббосийлар давлати бошлиғи Ҳорун ар-Рашид Шайх Баҳлул ҳазратларига қараб:
— Эй Баҳлули доно! Шом намозида масжидга боринг ва барча намозга келганларни ифторга таклиф қилинг, — деди.
Халифа буюрганидек Шайх Баҳлул ҳазратлари шом намозига масжидга бордилар. Азон айтилиб, намоз адо қилинди. Намоздан сўнг Шайх Баҳлул ҳазратлари ўн киши билан бирга саройга келдилар. Ҳорун ар-Рашид жамоат жуда озчилик эканини кўргач, ҳайратланиб:
— Булар ким, эй Баҳлул? — деб сўради.
— Султоним, булар сиз ифторга таклиф қилган кишилардир.
— Мен намозга келган барчани саройга чақиринг демаганмидим?
— Худди шундай, ҳазратим, сиз менга масжидга келганларни эмас, намозга келганларни ифторга таклиф қил, деган эдингиз. Мана, намозга келганлар келишди...
— Қанақасига?
— Намоздан сўнг камина масжид эшигида туриб, чиқаётганлардан: "Имом намозда қайси сураларни ўқиди?", деб сўрадим. Бу саволга фақатгина мана шу инсонлар жавоб беришди, холос. Масжидга келганлар кўпчилик эди, аммо намозга келганлар фақат шу кишилар экан, — деб жавоб қилди Баҳлули доно.

👍51❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҚИСМАТ
Баъзан биз катталарни деб фарзандларимиз кўп азият чекишади. Оилавий муносабатларимиз туфайли уларни ота ёки она меҳридан бебахра қилиб қўямиз. Алалоқибат уларнинг тақдири нима кечишини ўйлаб ҳам ўтирмаймиз.
Ахир болаларда нима гуноҳ!

👍15😢5
#танқид
"Менга салом бермай қўйишган эди..."
Ўғлим Абдул Азиз 7 ёшда. Одатда, кўчада таниган-танимаганига салом беради. Бугун бозорга тушдик. Абдул Азиз бир савдогарга салом берди-да, кетидан: “Аллоҳ ишларизга ривож берсин!” деди. Туйқусдан савдогар чўнтагини ковлаб, ўғлимга пул бермоқчи бўлди-да, сўнг кийимига қараб қўлини чўнтакдан олди. Кўрмасдан тиланчи деб ўйлади, шекилли. Савдогарнинг шериклари ҳам анча донг қотиб қолишди, биз узоқлашганимиздан сўнг “нима деди, нима деди?” деганларини эшитиб қолдим.
Ўғлим орқада енгил юкларни кўтариб борарди. Кимгадир салом берди. Кимнингдир таажжуб билан “Мангами? Ва алайкум...” деганини эшитиб орқага ўгирилдим. Одмироқ кийинган қари аравакаш экан. У юкини ташлаганча ўғлимнинг олдига келди-да, сўрашиб, “Худо рози бўлсин! Менга анчадан бери салом бермай қўйишган эди...” деди.
Хулоса ўзингиздан.
© Давронбек Тожиалиев
Биз одамнинг мансабига қараб муомала қилинадиган шунақа иккиюзламачи жамиятда яшаяпмиз...
https://t.me/IBRATLY

Telegram
Ибратли Хикоялар
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
😢23👍17😘3❤1
#ибрат
КИМ ҚУЛ СОТИБ ОЛАДИ?!
Саҳрода Зоҳир исмли бир бадавий яшар эди. У саҳродан Мадинага у-бу нарса олиб келиб сотар эди.Сўнгра аҳли-оиласига лозим бўлган нарсаларни Мадинадан олиб уйига қайтар эди.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни яхши кўрар,уни эркалаб,илтифот қилиб турар эдилар.Зоҳир қачон Мадинага келса Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга совға олиб келар эди.У саҳрога қайтаётганида Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни кузатиб қўйиб бирор ҳадя бериб юборар эдилар.У ҳақида Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
"Зоҳир бизнинг саҳромиз, биз эса унинг шаҳримиз!", дер эдилар. Яъни,у саҳродан бизга керакли нарсаларни келтиради,биз ҳам унга шаҳардан керакли нарсаларини бериб юборамиз,демоқчи бўлар эдилар.
Зоҳир жуда ҳам бадбашара эди.Аммо унинг кўксида асал каби ширин қалби бор эди.
Бир куни у матоларини сотаётганида ортидан Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам сездирмасдан келиб, ҳазиллашмоқчи бўлиб қучоқлаб олдилар. Шунда Зоҳир:
- Ким бу, қўйиб юбор!-деди.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўзларини танитиш учун ҳазиллашиб:
- Ким қул сотиб олади?- дедилар.
Зоҳир таниб, ўзининг бадбашаралигига ишора қилиб деди:
- Мен ўтмас молман-да, эй Аллоҳнинг Расули! Мени ким ҳам олар эди?!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Сен Аллоҳнинг ҳузурида қимматсан!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам энг ғами кўп инсон эдилар. Аммо у зот ғамга инсонни қатл қилиши учун имкон бермас эдилар.Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ажойиб турмуш ўртоғи эдилар. Меҳрибон ота эдилар. Ажойиб қўшни эдилар. Вафоли дўст эдилар!
Эътибор беринг, у зот Зоҳир билан ҳазиллашаяптилар. Зоҳир ҳолбуки оддий савдогар эди.Айланиб юриб молини сотар эди.
Энди Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг “Сен Аллоҳнинг ҳузурида қимматсан!”, деган гапларига қалбингизла қулоқ солинг. Кишиларнинг олдида кимлигингиз муҳим эмас,балки Аллоҳнинг олдида кимлигингиз аҳамиятлидир!
Тасаввур қилинг, одамлар сизни танимайди.Аммо дуога қўл кўтарганингизда фаришталар:
“Эй Роббимиз!Таниқли бандангдан таниқли овоз келаяпти!”, дейишади.Вафот қилганингизда сизни ҳеч ким эсламайди. Аммо масжидга борадиган йўлларингиз, сажда қиладиган маконларингиз сиз учун йиғлайди.Буюклик мана шу. Агар билган бўлсангиз буни қўлдан бой берманг!
Abdulqodir Polvonov сахифаларидан.

👍41😢4❤1
УЧ ЭЛАК ҲАҚИДА РИВОЯТ
Бир киши донишманддан сўради:
-Дўстингиз сиз ҳақингизда нима деганини айтайми?
-Шошма, -деди донишманд, - аввал айтмоқчи бўлган гапингни учта элакдан ўтказ...
-Учта элак?
-Бирор гапни айтишдан олдин, уни учта элакдан ўтказиш лозим. Аввал ҲАҚИҚАТ элагидан. Айтмоқчи бўлган гапинг ҳақиқат эканлигига ишончинг комилми?
-Йўқ, мен уни шунчаки эшитдим, холос.
-Демак, сен унинг рост ёки ёлғонлигини билмайсан. Энди иккинчи – ЯХШИЛИК элагидан ўтказамиз. Сен менга дўстим ҳақида бирор яхши гапни айтмоқчимисан?
-Йўқ, аксинча.
-Демак, -давом этди донишманд, - сен менга ҳақиқатлигини билмай туриб ёмон хабарни етказмоқчисан. Энди учинчи элакдан ўтказамиз – ФОЙДА элаги. Сенинг гапингни эшитишим шартми, у менга фойда келтирадими?
-Йўқ, ҳожати йўқ.
-Демак, -хулоса қилди донишманд, - сен етказмоқчи бўлган хабарда ҳақиқат ҳам, яхшилик ҳам, фойда ҳам йўқ экан. Унда уни менга айтиб нима қиласан?

👍40