Ибратли Хикоялар
2.24K subscribers
743 photos
1K videos
15 files
1.42K links
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун

энг яхшиларини тақдим этади!


.


.
Download Telegram
​​Овқатдан сўнг тарвуз сўйиб келди. Кейин куёвга аста ёти ғи билан насиҳат қилишга киришди. Аммо отанинг икки ёшнинг турмуши бузилиб кетмаслиги учун қилаётган насиҳатлари куёвга қаттиқ ботди. Унга яхши гапириш билан таъсир кўрсатишнинг иложи йўқлигидан отанинг хуноби ошди. Асаби қўз ғаб, тутоқиб кетди.

- Ҳей, ношукр банда, шундоқ хотиннинг қадрини билмасанг кўр бўласанку ахир.

- Нималар деп валдираяпсиз? Сизнинг сўзингиз билан кўр бўлсам бўлақолай.

- Билиб қўй, Худога соламан.

- Қўлингдан келганини қилмайсанми? - Жамшид энди сенсирашга ўтди. Бу ҳам етмагандек, қайнотасининг кўксидан қаттиқ итариб юборди. Ота чайқалиб бориб боши билан деворга урилди. У пастки лабини тишлаганча, кўзларидан оқаётган алам ёшларини артаркан, қайта-қайта "Худога солдим" дейишдан нарига ўтмади.

Шу куни Ҳилола эри билан бирга кетди. Бироқ қайнота-куёв шундан кейин юз кўрмас бўлишди. Қиз гоҳо-гоҳо бирров келиб отасидан хабар олиб кетарди. Кўнгли қаттиқ ранжиган Сами ғ ота қизидан куёвнинг аҳволини сўраб қўяр, аммо у билан учрашишни хаёлига келтирмасди. Ҳилола эса эрининг барча зу ғумларига дош бериб, иложи борича унинг кўнглини олишга уринарди. Тик боқишга журъат қилолмасди ҳам. Зеро, онаси раҳматлик ўлими олдидан "Турмушга чиққанингда, эрингнинг ҳурматини ўрнига қўй, чунки эр пир бўлади", дея насиҳат қилганди. Гарчи, бундай эр ҳеч қачон пир бўлолмаслигини яхши билса ҳам, унга қарши чиқиб онасининг руҳини чирқиратишдан чўчирди. Жамшид эса индамас хотинни хўрлашни тобора кучайтирди.

Ота қизини кўп со ғинар, лекин бориб кўришга юраги дов бермасди. Ношукр куёви билан бақамти келиш унинг учун жуда азоб эди. Ҳилола ҳам фарзандсизлик азоби, оила ташвиши, эрининг зу ғуми туфайли барвақт қариди. У бора-бора руҳий касалликка чалинди. Қўни-қўшнилар унинг гоҳ ёш болалардек ҳўнграб йи ғлашини, гоҳ қаҳ-қаҳ отиб кулишини эшитиб эзилиб кетишарди. Аммо унга бирор ёрдам беришдан ожиз эдилар. Баъзи кунлари кўчага чиқиб кетаётган эрининг этакларига осилиб олган хотин "Худога солдик... худога солдик" дея қичқириб қоларди. Бундай пайтларда эри унинг қўлидан силтаниб қутулиб кетишга уринар, баъзида тепиб ҳам юборарди. Қизининг аҳволидан хабар топган ота бир неча бор келиб, ташқаридан қулфланган кўча эшик тирқишидан мўралаб, қизини чақириб кўрди. Аммо у отасини таниш даражасида эмас эди. Ҳилола бир неча йил шу йўсин азобланиб, бу дунёни тарк этди. Қизининг вафоти отани янада ўртаб юборди. У ҳар куни намоздан кейин кўзларидан шашқатор ёш тўкиб, қизининг умрига зомин бўлган куёвининг жазоланишини Аллоҳдан ўтиниб сўрарди.

Ёл ғиз қизидан барвақт ажралган отанинг юраги айрилиққа бардош бера олмади. Бир неча ойдан сўнг қишлоқ аҳли Сами ғ отани ҳам сўнгги йўлга кузатди. Орадан кўп ўтмай қўшни қишлоққа борган кишилар "Жамшид ака йиқилиб тушибди, иккала кўзи кўрмай қолганмиш. Кўчада етаклаб юришибди", деган гап топиб келишди.

Бахтиёр МАНСУРОВ.


https://t.me/IBRATLY
👍28❤1
Ҳаёт, моҳир муаллим, гарчи гапира олмасада жуда яхши тушунтиради...

- Ҳаёт, одил ҳакам, унда ҳеч ким ғирром ўйнай олмайди...
- Ҳаёт, уста тарозибон, нимага лойиқ бўлсангиз фақат ўшани беради...
- Ҳаёт, шундай хонандаки, одамларни хоҳлаган куйига ўйната олади...
- Ҳаёт, оқил донишманд, сизга нима яхши, нима ёмонлигини эслатиб туради...
- Ҳаёт, бахт ва бахтсизлик, орзу ва армон, муҳаббат ва нафрат, ҳурмат ва иллат, доно ва нодон оқибат ва ғафлат каби жуфтликлар йиғиндисидир...
- Ҳаёт, баҳоларингиз жамланиб борадиган кундалик дафтардир...
- Ҳаёт, кичкина ховли, ховлингизга хоҳласангиз гул экасиз... хоҳласангиз тиконзорга айлантирасиз.!

@IBRATLY
👍11😘2🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оиладаги мувозанатни тутиб туриш эркакка боғлиқ!

@IBRATLY
👍8❤1
ИККИ ХИЛ ДУНЁҚАРАШ.

Бир киши иш столига ўтириб, қўлига қалам олди ва:

«Ўтган йили ўт пуфагим жарроҳлик йўли билан олиб ташланди.
Бир неча ой ётиб қолдим.

Олтмиш ёшга етдим.
Ўттиз йил давомида ишлаган нашриёт уйидаги вазифамни тарк этдим.

Отам вафот этди.

Ўғлим автоҳалокатга учрагани, бир неча ой ўқишга боролмагани боис бакалаврлик даражасидан маҳрум бўлди» , вароқнинг охирига «Ўтган йили жуда ҳам ёмон йил бўлди» деб ёзди.

Аёли кириб келди. Эрининг кайфиятсиз ўтирганини кўриб, унга яқинлашди. Елкаси узра ёзган хатини ўқиди. Ҳеч нарса демай оҳиста хонани тарк этди.

Бир неча дақиқадан сўнг, қўлига қоғоз ушлаб кириб келди. Индамасдан эри ёзган хатнинг олдига қўйди. Эри унга қараб ўқий бошлади:

«Ўтган йили узоқ йиллар азоб тортиб келаётган ўт пуфагингиз оғриқларидан халос бўлдингиз. Олтмиш ёшни қаршилаган бўлсангиз ҳам, Аллоҳнинг изни ила соғ-саломатсиз. Ишингизни тарк этганингиз, уйда ўтириб ажойиб асарлар ёзишингизга имкон яратиб берди. Отангиз тўқсон беш йил яшадилар. Ҳеч кимга суяниб, муҳтож бўлмадилар. Қийналмасдан тез ва осон жон бердилар. Ўғлингиз автоҳалокатда ўлимдан омон қолди. Ногирон бўлиб қолмасдан, машаққатсиз тузалди»

Вароқ сўнгига

«Аллоҳ бизга ўтган йилни нақадар хайрли қилди. Ҳаммаси яхшилик билан якун топди» деб ёзилганди.

Уларнинг икковлари ҳам бир хил ҳодисани бошдан кечиришди. Лекин хар хил мулоҳаза қилишди.

ХУЛОСА

Биз доим камчиликларни кўрамиз. Шу сабаб Аллоҳнинг берган неъматлари учун шукр қилмаймиз. Биздан олиб қўйилган нарсаларни ўйлаб, бутун эътиборимизни шунга қаратамиз. Бизда ҳали ҳам бор бўлган неъматларни унутамиз, эсимизга ҳам келмайди.

https://t.me/IBRATLY
👍30👏2❤1
Қабрда ҳам рашк қиламан
(Ҳаётий ҳикоя)


Бир йигит дину диёнатли ва гўзал хулқли қизга уйланди. Икки ёш бахтли ҳаёт кечира бошлади...
Орадан уч йил ўтди. Аммо тақдир тақозоси билан Аллоҳ таоло фарзанд бермади. Қатор шифокорлар ҳузурига боришди. Охир оқибат текширувлар хулосасига кўра аёл фарзанд кўра олмаслиги маълум бўлди. Бундан хабар топган куёвнинг яқинлари унга оиласи билан ажрашиб, бошқа бир аёл ила ҳаёт кечириши зарурлигини айтишди.
Икки ўт орасида қолган йигит онаси ва яқинларига қатъият ила: “Аёлимни туғмайдиган пуштсиз деб ўйлайсизми? Аслида, ҳақиқий бепуштлик фарзанд кўрмасликда эмас, балки эр-хотин ўртасида мустаҳкам туйғу ва покиза муҳаббатнинг йўқлигидадир. Мен ундан розиман. У ҳам мендан рози. Бошқа бу мавзу ҳақида сўз очманглар”, деди. Орада фарзанд бўлмаслиги икки ёшнинг бир-бирига нисбатан меҳр-муҳаббатнинг янада зиёда бўлишига сабаб бўлди.
Шу зайлда орадан тўққиз йил ўтди. Кунларнинг бирида аёл ўзида баъзи бир ўзгаришларни сезди. Шифокорга мурожаат қилишганда, унда оғир ҳасталик борлиги, узоғи билан яна беш йил умри қолганини айтишди. Аёлнинг ҳолати борган сари оғирлашиб борарди. Шифокорлар аёлнинг турмуш ўртоғига: “Аёлингиз шифохонада бўлгани яхши. Доимо шифокорлар назоратида бўлади дейишди”. Бироқ эр бу таклифга рози бўлмасдан, тиббий муолажа учун керак бўладиган барча нарсани уйда муҳайё қилишини айтди. Уйида аёлининг тиббий даволаниши учун зарур бўлган барча нарсаларни тайёрлади ва битта ҳамширани унга қараши учун ёллади.
Йигит ишхонасининг раҳбари мазкур воқеадан хабар топиб, унга ҳар куни ишга икки соатга келиб, қолган вақтда эса, оиласига қараши учун рухсат берди. Эр ишдан қайтгандан сўнг аёлига таом пишириб, унга ўз қўли билан едирар, сўнгра уни бағрига босиб, кўнлини кўтарадиган нарсалар айтиб берарди.
Аёли вафотидан олдин бирор кишига билдирмасдан ҳамширага кичкина қути бериб, уни фақатгина оламдан ўтганидан кейингина эрига беришини тайинлади.
Аёлнинг аҳволи оғирлашиб, ҳаётдан кўз юмди. Эртаси куни ҳамшира келиб, ўзига топширилган омонатни йигитга топширди.
Эр қутини очганда унинг ичида тўйдан кейин аёлига ҳадя қилган атирнинг бўш идиши, тўй куни бирга тушган расми ва сизни Аллоҳ учун яхши кўраман деб ёзилган кумуш узук турарди.
Унинг остида хат бўлиб унда қуйидагилар ёзилган эди: “Суюкли меҳрибон жуфти ҳалолим! Мендан айрилиб қолганизга маҳзун бўлманг. Аллоҳга қасамки, агар менга иккинчи маротаба умр берилганида ҳам ҳеч иккиланмасдан албатта сиз билан яшашни танлардим. Лекин сиз хоҳлайсиз, мен ҳам хоҳлайман. Бироқ, Аллоҳ таоло нимани хоҳласа шу бўлади. Суюкли меҳрибоним! Сизга мени охирги айтадиган сўзим, вафотимдан кейин бирор солиҳа аёлга уйланинг. Сиз вазифангизни аъло даражада бажардингиз. Умид қиламанки, қиз фарзанд кўрсангиз мени исмимни қўясиз. Шуни билинг-ки, қабрда бўлсам ҳам сизни янги оилангиздан рашк қиламан!...”.

Доктор Ҳасан Бошанинг “Эр-хотин иккисига айтиладиган насиҳатлар” китобидан
Абдушукур МУРАДОВ таржимаси

Каналга аъзо бўлинг
👇👇👇
https://t.me/IBRATLY
👍48❤2
ХАЙРЛИ ТУН!

Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг. Билингки дунё эмас, биз ўткинчимиз !

Мурувватли бўлайлик.
Уйқуга ётишдан олдин, бугун ким сизни хафа қилган бўлса, кечиринг.
Хафагарчиликларингизни унутинг. Руҳингиз енгил бўлган холда ором олишга ётинг !

Юрагингизга яқин олманг!

Тунингиз осуда ўтсин.
Ширин тушлар ҳамроҳингиз бўлсин.

https://t.me/IBRATLY
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Ҳафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲

👉
@IBRATLY
👍5
— Ойи, сиз ҳам нимдандир қўрққанмисиз?
— Албатта. Ҳозир ҳам қўрқаман.
—Аммо сиз…
— Шундай, фақат мен қўрқув вақтида ҳам куламан.
— Ҳеч хато қилганмисиз?
— Қилганда қандоқ. Хатолар менинг кўкрак нишонларим — ўзи кичик, лекин жуда қимматга тушган.
— Сиз ҳам кичиклигингида ойингизни яхши кўрганингиз ростми?
— Ҳозир улғайганимда ҳам яхши кўраман. Муҳаббат бу — куч ва қанотдир.
— Ойи, сиз мен билан мангу яшайсизми?
— Афсус! Лекин имконим бўлса, яшаган бўлардим. Лекин, болажоним, менинг муҳаббатим туганмасдир. У доим сен билан қолади.
— Ойи, мен муҳаббатимни тушуна оламанми? У нима ўзи?..
Ойи, нега кўзингиздан ёш оқаяпти?
— Чунки болажоним, муҳаббатим ичимга сиғмаяпти!..

https://t.me/IBRATLY
👍17
ЎҚИНГ, ЙИҒЛАНГ...

Онасининг вафотидан кейин "Биз эр-хотин ишлаймиз, сизга қарай олмаймиз" деган важ билан саксон ёшли отасини "Қариялар уйи"га жойлаштирган ўғил, гоҳида уни кўргани келиб турарди.

Ўғли туғилганида ота қирқ ёшда эди. Аввалги болалари яшаб қолмаган, шу ўғлини қурбонликлар сўйиб, устида жони титраб ўстирганди. Якка-ёлғиз фарзанд бўлгани учун уни асраб-авайлаб катта қилгандилар.

Бир куни ўғилга "Қариялар уйи"дан қўнғироқ бўлди.
— Отанг оғир хаста. Умрининг сўнгги кунларини яшаяпти. Сени кўрмоқчи,- дедилар. Ўғил отасининг кўргани борганида, ота оғир-оғир нафас оларди. Отасининг қўлидан ушлаб:
— Сиз учун бирор нима қила оламанми? Кўнглингиз нима тусаяпти?- дея сўради.

Ота сўник нигоҳлари билан ўғлининг кўзларига қараб, инқиллаган товушда:
— Энди жуда кеч бўлди. Лекин хоҳласанг жуда кўп нарса қилишинг мумкин эди...- Кечалари овқат етмагани учун оч ётдим,- дея давом этди бемор ота.- Ҳаво совутгични ёқмадилар, иссиқда беҳол бўлдим. Музлатгичим йўқ эди, бир пиёла совуқ сув ичолмадим. Сиқилганимда тоза ҳавода сайр қилдирадиган кишим йўқ эди. Тагимни ҳўл қилиб қўйганимда тарсаки туширдилар. Бир ойда бир марта чўмилтирдилар. Кирдан баданимда яралар тошиб кетди. Менга қилинган бу қўполликларни орқасида кишиси борларга қилишмади. Уларга қарайдиган, ғамхўрлик қиладиган одамлари бор эди. Менинг ҳеч кимим йўқ эди.

Биласанми, нима?

Ҳаммасидан ҳам меҳрга зорлик оғринтирди. Сен тарк қилинганлик нималигини биласанми, ўғлим? Тарк қилиниш ўлмасдан туриб қабрга қўйилишдир. Буни ҳеч қачон унутма.

Хуллас, энди ҳаммаси учун жуда кеч ва мен учун бирор нима қилишга имконинг қолмади. Мен ҳамма нарсага кўникдим, лекин сенинг соғинчинга кўниколмадим. - Ота шундай деди ва сўник кўзларидан икки томчи ёш думалаб юзига тушди...

Ўғил тошдай қотиб қолганди.
— Нега буларни энди айтяпсиз? Нега аввал айтмадингиз?- деди.
— Қандай айтаман?- деди ота.- Сен мени ҳайҳотдай уйингнинг бир бурчагига сиғдирмай, бу ерга лойиқ кўрдинг. Сени безовта қилишни хоҳламадим, ўғлим. Мен учун энди жуда кеч бўлди. Аслида мен сендан хавотирдаман, сен учун қайғудаман. Қариганингда болаларинг сени бу ерга ташлаб кетса, мен чидаган нарсаларга сенинг тоқатинг етмайди. Унутма, ўғлим, нима берсанг шуни оласан.

Ота шуларни айтиб кўзларини мангуга юмди. Аён эдики, бу суҳбат ота бояқишнинг сўнгги мадорини ҳам қуритганди. Бир соатдан кейин ўғлининг қўлларидан маҳкам тутган қўллари жонсиз сирғалиб тушди. Ота юрак-бағри ўртаниб бу дунёни тарк этди.

Аллоҳ ҳар биримизга хайрли, солиҳ ва вафодор фарзандлар насиб этсин!

https://t.me/IBRATLY
👍26😢5❤2
Она кўнгли.

Эрталаб ишга шошиб тургандим. Эндигина остона хатлаб, ташқарига чиқсам, ичкаридан онамнинг овози эшитилди.
- Козимжон, кетяпсанми?
- Ҳа, ая, нима гап?
- Анави телевизорни бир кўриб бергин. Ўзим тўғрилай олмаяпман.
- Ая, ҳозир ишга кеч қоляпман. Ҳали келсам, кўриб бераман, - дедим баланд овозда.
- Болам, атиги беш дақиқа вақтинг кетади. Антеннасига бир нима бўлган шекилли, ғалати кўрсатяпти. Шуни тузатиб берсанг, зерикмай ўтирардим-да, - деди онам деразадан бошини чиқариб.
- Илтимос, мени ишдан қолдирманг. Ишдан қайтгач, кўриб бераман дедим-ку. Шуни ҳам тушунмайсизми? - дея шошиб машинага ўтирдим.
- Ҳой, бола, бугун телевизорда бир дугонамни кўрсатишар экан. Ҳалиги Рисолат фермер бор-ку, ўшани.
- Кўрсатса, сизга нима? - дедим машинадан тушиб.
- Ахир у яқин дугонам. Телевизорда биринчи марта чиқиши. Кўрмасам, бўлмайди-да!
- Кўрганингиз билан нима ўзгаради? - дея уйга кириб, қўлимга пультни олдим. У қилдим, бу қилдим, телевизордаги хира тасвир сира ўзгармади. Бундан жиғибийроним чиқиб, пультни отиб юбордим.
- Кўрдингизми, бу тезда тузалмайди. Ҳали келиб, ҳамма ёғини кўриб чиқаман. Бекордан-бекорга вақтимни олганингиз қоляпти.
Шундай деб апил-тапил туфлимни кийдим-да, йиғламсираб турган онамга "хайр" ҳам демасдан машинани ўт олдирдим.
Кўчага чиққач, тезликни ошириб боравердим. Бир пайт машина ўз-ўзидан секинлай бошлади. Қарасам, гази тугаяпти. Ёқилғи қуйиш шохобчасигача ҳали анча масофа бор. Шу боис йўловчи машиналардан бирини тўхтатиб, "Спарк"имни шатакка олдирдим. Афсуски, мен кўзлаган шохобча ишламаётган экан. Хунобим ошиб, машинани қулфладим-да, такси тўхтатишга уриндим. Бўш такси келгунигача яна ўн беш дақиқача вақтни йўқотдим. Шуни ҳисобга олган ҳолда таксичидан иложи борича тезроқ юришни илтимос қилдим. Қўшимча пул беришимни эшитган ҳайдовчи тезликни чунонам оширдики, нав-батдаги бурилишда машинани эплай олмай қолди. Кўчанинг бизга яқин томонидан шошиб келаётган йўловчи йўлимизга чиқиб қолгани боис ҳайдовчи кескин тормоз босди. Шу заҳоти бошим ойнага текканини ҳис қилдим-у, кўз олдим қоронғулашиб кетди. Бир пайт кўзимни очсам, атрофимда тумонат одам, биттаси мени елпиш билан банд, яна бири билагимни ушлаб, ўзича томир уришимни текширяпти. Яхшиямки, йўловчига ҳам, ҳайдовчига ҳам жиддий шикаст етмабди.
Сал ўзимга келгач, ўрнимдан туриб, ҳаммага раҳмат айт-дим-да, йўл четига ўтдим. Шу онда онамнинг маъюс қиёфаси кўз олдимга келди. Ишхонамга қўнғироқ қилиб, йўлда ушланиб қолганимни айтдим ва бошқа таксига ўтириб, уйга қайтдим.
Етиб бориб қарасам, онам бечора остонада хомуш ўтирибди. Мени кўрди-ю, дарров енглари билан ёшга тўлган кўзларини артди. Бунчалик тез қайтишимни кутмагани учун "Тинчликми, болам, нима бўлди, машинанг қани?" дея ўрнидан турди.
- Ҳеч гап йўқ, шунчаки телевизорни тузатиб берай, деб ортимга қайтдим. Машинамнинг гази тугаган экан, учта кўча нарида турибди. Ҳалироқ олиб келаман.
- Вой, болам, бошинг ғурра бўлибди-ку, йиқилиб тушдингми? - онам ёнимга келиб, иссиқ қўлини пешонамга босди.
Қўл тафти юрагимни ҳам иситиб юборгандек туюлди. Онамнинг кўксига бош қўйиб, томдаги антеннага ишора қилдим:
- Ойижон, эрталаб қарамаган эканмиз. Ахир антенна қийшайиб қолибди-ку. Ҳозир томга чиқаман-да, тезда тўғрилаб тушаман.
- Майли, ҳожати йўқ. Телевизор кўрмасам ҳеч нима қилмайди. Сен ишингга кетавер.
- Қизиқмисиз, ойи, ишга барибир кеч қолдим, - дея нарвонни томга яқин олиб бордим.
- Фақат ўзингга эҳтиёт бўл. Эрталаб хўп деганингда, ҳозир ишхонангда хотиржам ўтирган бўлардинг! - деди онам кўзлари порлаб.
"Гапингиз тўғри" дейишга тилим ожизлик қилди.

https://t.me/IBRATLY
👍45😢5❤1🐳1🤝1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарзанд тарбиясидаги энг катта хатолардан биттаси — уни хатолари учун синдириб ташлаш.

Албатта, ҳамма қатори ёш бола ҳам хато қилади. Бироқ бундай вазиятда уни синидириб қўйманг. Чунки, унинг ўзи ҳам қилган иши хатолигини билиб туради. Бундай вазиятда эса унинг руҳиятини кўтариш ҳаракатини қилиб, келгусида шу хатони такрорламаслиги учун тўғри йўл кўрсатиш керак.

Унутманг, ёшлигида хатолари сабаб синган болалар келгусида бирор иш бошлашга, тавваккал қилишга қўрқиб қолади ва ҳеч қандай тайинли натижага эриша олмайди.

P.S.: Таассуфлар бўлсинким, бизнинг жамиятда деярли ҳар бир бола хатоси учун синдирилади. Шунинг учун, бугун бизда кучли шахслар бармоқ билан санарли...


@IBRATLY
👍23🤝1
​Иймонсизлик балос.

Дилором эшикма- эшик юриб сут- қатиқ сотади. Отаси ташлаб кетгач, онаси ва иккита укаси билан анча қийналиб қолдилар. Сигири бор хонадонлардан сут йиғиб, кўп қаватли уйларга олиб бориб сотади. Харидорлари ҳам қош кўзлари қоп-қора, хушбичим, дилдор, овозлари қўнғироқдек қизни яхши кўрадилар.

У Мирмақсуд билан ҳам сут-қатиқ сотиб  юриб танишди. Дилором ўн саккиз ёшда эди. Йигит йигирма бешда. Мирмақсуд унинг зил-замбил юкларини кўтаришар, баъзан унга "Дилор, бунақа оғир кўтарма, касал бўлиб қоласан", —дер, қиздан" ўрганиб кетганман",-деган жавобни олгач, бошини сарак-сарак қилиб қўярди.

У йигитга ўрганиб қолди. Мирмақсуд ҳам  уйланишга ваъда берди. Турмуш ташвишларидан эрта чарчаган Дилором бир мард эркакка зор эди. Шунданми, йигитга ишонди. Туғилган кунида юмшоқ ўйинчоқ олган қиздан бахтлироқ одам йўқ эди бу оламда. Секин-аста йигит уни уйига ҳам кузатиб келадиган бўлди.
—Дилор,—деди бир куни йигит,-кел, ўзингга гўзаллик салони  очамиз, сут-қатиқ сотиб юрмайсан, яхши сартарошларни ишга оласан, салонни юргизасан!
Қиз бунақа иш қўлидан келмаслигини яхши биларди, аввалига унамади, кейинчалик йигитнинг гапларига қандай кўнганини ўзи ҳам сезмай қолди. Энди Мирмақсуд Дилоромга ўхшаган мухтож оилаларга ажратилган кредитлар ҳақидаги янгиликларни айтиб уни банкдан кредит олишга ундай бошлади. Ўзи ҳаммасига бош-қош бўлди. Бир неча ойлик югур-югурдан кейин ва ниҳоят банкдан ўттиз миллион миқдордаги суммани олишга эришдилар.
Шинам қаҳвахонада севимли, ишонган инсони билан олам-олам орзуларга берилиб ўтирган Дилоромнинг кўнглида қандайдир ғашлик бор эди. Буни йигитга сездирмасликка уринди.
Шу уларнинг охирги учрашувлари бўлди. Йигит пулни олди-ю, ғойиб бўлди. Телефони ўчирилган, турар жойида эса ҳеч ким уни танимади. Орадан бир ой ўтиб кетди. Дилором, аввалига йигитга нимадир бўлган деб ўйлади. Бир ой ўтиб банкдан кредит тўлаши лозимлиги ҳақидаги хабарни олганда эса алданганини тушунди.
Иймонсизларга тўлиб кетган жамиятда худди онасини бебахт қилиб қочиб кетган отасига ўхшаган яна бир номард эркак уни алдаб кетганди.

Шу куни ухламади. Шусиз ҳам  умри ўзгаларнинг эшигида чўрилик билан ўтаётган онасининг кўзига қараш ҳаммасидан оғир эди унга.

Оғилхонага қўлида арқон билан кириб келганида ҳам, ўз бўйнига сиртмоқ солганида ҳам ўша номардни бир марта кўришни истади.
—Ман келдим,  Дилор, ҳазиллашгандим,-дейишини орзу қилди...

Мирмақсуд қаердадир, орамизда юрибди, аммо икки дунёсини хароб қилгани—  гулдек бир қизнинг уволи тутадиган кунга қанча қолганини ҳали билмайди...

Феруза Салходжаева

https://t.me/IBRATLY
👍48😢11❤5
Бир киши айтади:

«Яқин танишларимиздан бири оламдан ўтибди деб эшитдим. "Аттанг... Шу одамни кўриб келишим керак деб неча марта тараддуд қилдим. Ҳар сафар дунёнинг ташвишлари билан аралашиб, орқага сурилди. Кеча ҳам бормоқчи эдим, нима сабаб бўлди, яна бормадим. Шу бўлдими-я оқибат, оғир бетоблигини эшитгандим-ку" деб жуда афсус қилдим. Жаноза соат неччигалигини билиш учун қариндошларига қўнғироқ қилдим. "Нима деяпсиз, у киши вафот қилмадилар, бетоб холос" деди. Ишонасизми? Хурсандчилик ичимга сиғмай кетди. "Худога шукур-эй, саломат эканлар, қанча диққат бўлдим" деб, гўшакни қўйдим. Одамлар ҳам ёмон-да, билиб-билмай гап тарқатиб юбораверади. Бу ёлғон, нохуш хабарни қаранг...
Орадан беш кунча ўтди. Ўша қариндошидан қўнғироқ бўлди. "Амаким оламдан ўтдилар. Охирги дақиқаларида шу кишини кўргим келганди деб, сизни сўрадилар" деди.
Аттанг, ғафлатда қолибман.» дейди.

Салим Айюбий

@IBRATLY
👍31👏1
Бир аёл доим кўз ёш тўкарди. Унинг катта қизи соябон сотадиган савдогарга турмушга чиққан эди, кичкинаси эса лағмон сотувчининг хотини эди.

Аёл ҳаво очилиб, қуёш чарақлаётганини кўрганда, йиғларди ва ўйларди:

- Қандай дахшат, энди қизалоғимни дўконидан ҳеч ким соябон сотиб олмайди. Энди нима қилади?

Ҳаво бузилиб, ёмғир ёға бошласа, яна кўз ёш тўкарди, энди кичкина қизини ўйларди:

- Лағмонлар қуёшда қуримаса, қизим уларни сотолмайди. Энди нима қилади?

Шундай қилиб у ҳар куни, ҳар қандай об-ҳавода ҳасрат чекарди: ҳали катта қизи учун, ҳали кичкина қизи учун.

Кунлардан бир кун аёл бир донишмандга дуч келди, у аёл нега бундай аччиқ кўз ёш тўкаётгани билан қизиқди. Аёл унга бор ғамини сўйлаб берди.
Донишманднинг юзига табассум югурди ва у шундай деди:

- Сен, шунчаки, фикрлаш тарзингни ўзгартир, чунки сен, барибир, об-ҳавони ўзгартиролмайсан. Қуёш чарақлаганда, сен катта қизингни соябонлари ҳақида ўйлама, сен кичкина қизингни лағмонлари ҳақида ўйла.

- Қуёш нур сочяпти, кичкина қизимни лағмонлари яхши қурийди, бугун савдоси баракали бўлади, деб қувон

Ёмғир ёғса катта қизингни соябонларини эсла

- Мана, ёмғир бошланди! Қизимни савдоси яхши бўладиганга ўхшайди, деб айт

Аёлга бу маслаҳат жуда ёқди. У донишмандга миннатдорчилик билдириб, унинг тавсияларига риоя қила бошлади. Шу кундан бошлаб аёл ортиқ кўз ёш тўкмай қўйди, ҳар он қизлари учун хурсанд бўла бошлади, натижада онасини овутолмаётган қизларининг ҳам, ўзининг ҳам ҳаётига қувонч кириб келди.

Қиссадан ҳисса: Ҳақиқат дунё каби қадимийдир - сиз вазиятни ўзгартира олмасангиз, унга муносабатингизни ўзгартиринг. Атрофга бошқа назар билан қарай бошлашингиз билан, ҳаётингиз ҳам бошқа оқим бўйлаб оқа бошлайди.

Назарингиз яхшиликда бўлса,
бахт сизга ҳамроҳ бўлади...


@IBRATLY
👍38😘3❤1🤝1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🌙 ХАЙРЛИ ТУН ✨

✨🌹Ҳаётда ҳамма яхши
нарсалар учун курашиш керак.
Бахт учун, Севги учун, Жаннат
учун, АЛЛОҲ розилиги учун
Охиригача...

🌙✨Хайрли тун, азизлар..

✨🌹 Тундан сокинлик, тонгдан
ризқу - барокат насибадори
бўлиш насиб қилсин...

✨🌙 Аллохга  омонатсиз..!


Каналга обуна бўлиш учун ушбу
линкни босинг 👇🏻👇🏻

https://t.me/IBRATLY
👍8❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Раҳматли Шайх Муҳаммад Содиқ ҳазратлари ниҳоятда ибратли фикр билдирган эканлар...


@IBRATLY
👍26😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҲАР ИШДА ҲИКМАТ БОР

@IBRATLY
👍22❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баъзида сенга атрофингдагилар эмас, узоқдагилар ёрдам келади...


@IBRATLY
👍19😢5
​​​​​​Мерос одат.

Бир аёл ўғлини уста ҳунармандга шогирдликка берди. Ўғил устанинг уйида яшаб, ҳунар сирларини астойдил ўргана бошлади. Аммо, бир ой ўтар-ўтмас уста болани олдига солиб келди.

- Ўғлингизнинг қунти ёмон эмас. Лекин бир ёмон одати бор эканки, бу барча фазилатларини ювиб юборади. Унинг қўли эгри экан. Бировнинг омонатига беруҳсат қўл урар экан. Омборда қишга деб ғамлаб қўйилган қопларни тешиб, ичидагиларни еб битирибди. Узр, бошқа устозлик қилолмайман...

Аёл тарбиянинг қайси нуқтасида адашганини ўйлаб турган жойида узоқ ўйланди. Кейин бир нарса эсига тушдию, тарсаки учун кўтарилган қўллари қалтираб кетди: у ҳомиладор пайти қўшнисининг омборига яширинча ўтиб, қопдаги анорларга игна санчиб сувини ичиб, яна жойига қўйиб қайтиш одатидан воз кеча олмаган эди.

https://t.me/IBRATLY
👍21😢8❤1