Кениялик югурувчи Абел Мутай марра чизиғига атиги бир неча метр қолганида белгиларда адашиб, манзилга етиб келдим, деб ўйлаб, югуришдан тўхтади. Ундан кейинда келаётган испаниялик Иван Фернандез рақибининг хатосини тушуниб, кениялик енгил атлетикачига югуришни давом эттириши зарурлигини айтиб, бақира бошлади. Мутай испан тилини тушунмагани боис ҳайрон эди.
Фернандез Мутайнинг олдига келиб, уни ғалаба чизиғи томон итариб келди. Бу ҳолатни қизиқиш билан кузатаётган мухбирлардан бири Ивандан маррага биринчи бўлиб етиб келиш ўрнига, нега рақибига йўл берганини сўради.
"Мен доим бир-биримизнинг қўлимиздан тутиб, ғалаба сари боришга ёрдам берадиган одамлар яшайдиган жамиятни орзу қиламан", жавоб берди Иван Фернандез.
"Лекин нақ бўлиб турган ғалабани рақибига тортиқ қилиш спортчиларга хос эмас", бўш келмади мухбир ҳам.
"Унга ғолибликни мен тортиқ қилганим йўқ, зотан у ғолиб бўлиб бўлган эди".
"Қоидага кўра, сизда ҳам ғолиб бўлиш имконияти бор эди", деди бошқа мухбир.
"Унда менинг ғолиблигим нимага лойиқ бўлар эди? Унда ғолиблик медалининг қадри қанчалик бўларди? Мени кузатаётган онам бу ишимдан қандай ҳолга тушар эди? Ғолиб бўлиш -- ёқимли, аммо хато қилган одамга кўмаклашиш -- ундан шарафлироқ."
Иван Фернандез бизга ҳаётнинг муҳим сабоқларидан бирини ўргатди -- ҳеч қайси ғалаба ҳалолликдан устун бўла олмайди. Бошқаларнинг ожиз томонларидан фойдаланадиганлар кўпайиб бораётган бу замонда, бундай ҳаётий ҳикояларнинг аҳамияти янада ошади.
https://t.me/IBRATLY

Telegram
Ибратли Хикоялар
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
👍14🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ассалому_алейкум
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН !
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга юборинг!
https://telegram.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН !
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга юборинг!
https://telegram.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
✒️Ибрат.
Мадиналик икки йигит Туркияга сафар қилишга қарор қилдилар. Уларнинг бу сафардан кўзлаган мақсадлари иш топиш эмасди. Ёки бирон-бир университетга топшириш ҳам эмасди. Яна шонли аждодлари сингари Исломиятни ёйиш учун ҳам эмасди...
Улар бу ерда ўз шаҳарларида қилолмайдиган бир иш - тўйгунча спиртли ичимлик ичиш ниятида эдилар...
Улар Истанбулга етиб келиб, ичкилик сотиб олишди. Таксига ўтириб, ҳеч ким кўрмасин дея, шаҳар ташқарисидаги бир меҳмонхонага бориб жойлашдилар. Меҳмонхона администратори рўйхатга қўяр экан, қаердан келганликларини сўради. Мадиналик эканликларини эшитиб хурсанд бўлиб кетди. Дунёнинг энг нурли шаҳрининг инсонлари бўлган бу йигитларга оддий хона бергиси келмади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган ҳурмат ва муҳаббат, у шаҳарнинг саодатли аҳолисига бўлган юксак эҳтироми туфайли, меҳмонхонанинг бутун бошли бир бўлагини ажратиб берди...
Меҳмонхона ходимининг бу ажойиб меҳмондўстлиги сабабини ўйлаб ҳам ўтирмаган йигитлар хоналарига жойлашдилар. Ярим кечагача Истанбулдан сотиб олган ичкиликларини ичишлик билан машғул бўлдилар. Бири ғирт маст ҳолга келди. Иккинчиси эса, оёқда аранг турар бўлди. Шундан сўнг икковлон ухлаб қолдилар....
Соат 5.30 да эшик тақиллади. Ким бўлиши мумкин бундай эрта тонгда? Дўстлардан бири уйғонди ва бир амаллаб эшикни очди. Ярим юмуқ кўз билан қия очилган эшикдан мўралади. Эшикда администратор турарди. У ҳеч нарсадан шубҳа қилмай деди:
- Бизнинг масжидимиз имоми бу ерда Мадиналик меҳмонлар борлигини эшитиб, бамдод намозини ўқиб беришликдан воз кечди. Марҳамат қилиб тушинглар. Биз сизни пастда, масжидда кутамиз...
Йигит эшитган сўзларидан қотиб қолди. Тезда шеригини уйғотди.
- Сен Қуръондан у-бу нарса биласанми?
- Намоз ўқиб берадиган ҳолатда эмасман, - деди.
Гуноҳ устида қўлга тушган жиноятчилар, ҳали тўла хушёрлашмаган дўстлар бу ноқулай аҳволдан чиқиш йўлини ўйлай бошлашди. Бирдан яна эшик тақиллади.
- Бўла қолинглар. Жамоат кутяпти. Қуёш чиқишига оз қолди...
Бошқа чора йўқ!
Улар тез ваннахонага кириб, яхшилаб ғусл қилишди. Кейин пастга тушишди. Ханақох худди жумадагидек одам билан тўла эди. Ҳамма уларга қараб жилмаяр, хуш келдингиз, дея назарлари билан саломлашишар эди. Йигитлардан бири имомнинг ўрнига чиқди...
Такбири таҳримадан сўнг, "Фотиҳа"ни ўқий бошлади. Аллоҳ таъолонинг ҳузурида ўзининг бу тубан холатидан уялганидан йигит йиғлаб юборди...
Жамоат ҳам Мадина соғинчидан ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни эслаб, пиқ-пиқ йиғлай бошладилар...
Воқеа қаҳрамонининг ҳикоя қилишича:
- Икки ракаатда ҳам зўр-базўр замга "Ихлос"ни ўқидим. Чунки, мен "Фотиҳа" ва "Ихлос"дан бошқа ҳеч бир сурани билмасдим... Намоздан сўнг одамлар саломлашиш учун мен томонга ёпирилдилар. Бирин- кетин мени қучоқлай кетдилар...
Бу воқеа икки дўстнинг ҳидоят топишларига сабаб бўлди. Улар Мадинага қайтиб, илм олдилар.
Ҳозирда ўша намоз ўқиб берган йигит бир масжидда имом бўлиб, инсонларни Аллоҳнинг динига чақирувчи - ажойиб даъватчига айланган...
Баъзан Роббимиз шундай ҳолатларга соладики, бу нарса бизни тамоман ўзгаришимизга сабаб бўлади. Биз аввал қадрламаган нарсаларни қадрлашга ўргатади!
Дарҳақиқат, Аллоҳ хоҳлаган бандасини адаштиради. Ва хоҳлаган бандасини тўғри йўлга бошлайди!

👍16😢1
•Дадаси, таҳоратингизга сув тайёрлаб қўйдим.
• Дадаси, нонушта тайёр, турақолинг.
• Дадаси, ташқарида совуқ бўляпти, қалин курткангизни кияқолинг.
• Дадаси, йўлларда эҳтиёт бўлинг.
• Дадаси, тушлик қилиб олинг.
• Дадаси, кеч қолмай келинг.
• Дадаси, келяпсизми, таом тайёр бўлди.
• Дадаси, чарчамадингизми.
Булар аёлнинг эрига “Дадаси, мен сизни яхши кўраман” деган гапининг турли услубдаги изҳорлари.
• Онаси, яхши ўтиринглар, Ўзига омонат.
• Онаси, рўзғорда нима кам, келишимда нима олиб келай?
• Онаси, болаларимиз сени қийнамадими?
• Онаси, кун бўйи чарчамадингми?
• Онаси, пиширган таоминг жуда мазали бўпти.
• Онаси, кийининглар, кўчани айланиб келамиз.
• Онаси, узр, кел ярашайлик.
• Онаси, қанақа кўйлак оберай?
• Онаси, мени дуо қил.
Булар эрнинг аёлига “Онаси, сени яхши кўраман” деган гапининг турлича изҳорлари.
Яратган Эгам ҳамма оилаларни тотув, саодатли қилсин, жанжалдан асрасин. Оила неъматига эришмаганларга солиҳ-солиҳа жуфтлар ато этсин.
Нозимжон Ҳошимжон

👍15🥰3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Urush... 😢
Shunchaki bo'g'zingiz to'lib keladiyu, baqirib yig'lagingiz keladi...
Bolakay chaqaloqni qanday eplarkan...?
@IBRATLY

😢14
Гул совға қилишни ғарбона одат деб ўйлашади. Аслида эса мана бу ҳадиси шарифни унутишган бўлади:
"Кимга райҳон берилса, уни рад этмасин. Чунки у енгил ва ҳиди хушбўйдир".
Имом Муслим ривояти.

👍2❤1
#Кўзгудаги ўзимиз
Кеча иш юзасидан бир опа билан телеграмда ёзишишга тўғри келди.
-Маълумотингиз қандай?-деб сўрадим.
-Оли малумотли кадирман, деб ёзворибдику. 🤦♀
***
Бир танишим дугонасидан нолиб қолди.
- Қарз сўраганди бермадим. Қўли калталигини биламан-ку. Вақтида қайтаролмай қолса нима қиламан ахир. Бир вақтлар бой бўлиб юрарди, камбағалларни менсимасдан, мана қайтар дунё экан, ўзига қайтди.
Танишимнинг дугонасини ҳам танийман. Одамийликни қадрлайдиган, олийжаноб аёл. Эътироз билдирмоқчи эдим, унинг телефони жиринглаб қолди.
-Ало, ҳа дадаси, кабоб олиб келдингизми? Яхши, шундай ўзимнинг хонамга опкириб четроққа бекитиб қўйинг. Ҳозир бораяпман, иссиқина еб оламиз.
У тарафдан нимадир савол бўлди шекилли, танишим қош чимириб овозига пичинг қўшиб гапиришда давом этди.
-Ойижонми, ана қозонда кечаги маставадан бор, иситиб ичиб оладида.
Қолган гаплари қулоғимга кирмади. Ҳалигина дугонасига нисбатан айтиб турган қайтар дунё деган гапларининг ўзига ҳам тааллуқли эканини унутганидан ҳайратда эдим...
***
Ҳамкасбим айтиб беряпти:
- Сирдарё томонларда бир укахоним бор, балиқ тутишга ишқибоз. Лекин тутган балиқларини ўзлари онда-сонда ейишини айтмаса, асосий қисмини бозордаги балиқ сотувчиларга текинга ташлаб келади. Айтадики,- балиқ олишга келувчиларга мен ташлаб кетган балиқларни текинга қўшиб берсангиз.
Шу билан кимгадир фойдамиз тегиб қолар деб овунади. Сабаби эҳсон қилишга ихлоси бору, қўли калталиги панд беради.
Ўша укам бир куни жуда ови бароридан келганини, анчагина балиқни бозорга ташлаб келганини айтиб қолди.
Шу куни биз дўстларимиз билан балиқхўрлик қилмоқчи эдик. Бозорга бориб дўстим балиқ топширадиган акахондан балиқ олмоқчи бўлдик. Акахон ён-веридаги балиқ сотувчилардан анчагина қимматга сотаётганди. Сал келиштириб бероласизми,-деб савдо қилдик. Акахоннинг гаплари қулоқларимда қолди.
-Эйй, нималар деяпсиз, ука. Булар дарёни балиғи. Ўзимиз ҳам қиммат оламиз, устига уч-тўрт мингдан қўямиз, холос. Шундан ортиқ қўйган бўлсам, буюрмасин, ука.
✍ Дилобар Ўролова

👍11
#ИБРАТ
Икки фарзандини етаклаб, бир фарзандини бағрига босиб келган сингил ўзи туғилиб ўсиб, катта бўлган хонадонга кириб келдию, йиғлаб юборди. Бу ҳолатни кўрган ака ҳеч нарсани англай олмасди. Бироқ акани бағрига ўзини отган сингил йиғлаб пичирлар эди: "Наҳот, фарзандларим ота мехридан маҳрум бўлсалар?" Ака гап қаерда эканлигини бир оз англагандек бўлди, “аммо нега” деган савол тўхтамай тилида айланар эди. Акани ҳаёлидан бир зумда бир нечта яхши-ю, ёмон гумонлар ўтиб кетди. Ақлини жиловлаб деди:
- “Синглим, менга аста ҳаммасини тушунтириб айтмасанг ҳозир ақлдан озиб қоламан. Самандарга нима бўлди ёки у нима қилди?”
Сингил кўзларидан ёшини артиб сўри четига омонатгина ўтирди. Бу ҳолатни кўрган келин, сингилни қўлидаги болани олди ва икки катта ўғлини хам етаклаб уй ичига кириб кетди. Сингил аста сўз бошлади
- “Фалокат содир бўлди ака, фалокат. Аллоҳ бизга синов юборди. Ҳабарингиз бор, куёвингиз бир бойваччани машинасини ижарага хайдаб рўзғоримизни тебратиб турар эдилар. Кеча кечаси бахтсиз ходиса рўй берибди. Куёвингиз машинада кетаётган вақт йўлига ёш бола югуриб чиққан. Болани ҳаётини сақлаб қоламан деб, машинани қаттик бурган. Машина ағдарилиб ёна бошлаган. Машина ичидаги бир йўловчи воқеа содир бўлган жойдан оғир аҳволда касалхонага олиб кетилган, аммо касалхонада жон таслим қилган. Машина эса ўша жойда ёниб қора темирга айланган. Куёвингизни ҳозир қамаб қўйишган. Машина эгаси ва ҳалок бўлган мархумнинг уйидагилари куёвингиз устидан ариза ёзишган. Агар машинани пулини тўламасак ва мархумни уйидагиларини рози қилмасак куёвингиз қамалар экан" - деди-ю, кўзларидан шашқатор ёш қуйиларди – “Бу вокеадан хабар топган ойижонимни (қайнона) юраклари хуруж қилиб қолди. Уларни ҳам касалхонага ётқиздик. Биласиз адажон (қайнота) ва ойижонлар қариб қолишган, бу дардни кўтара олмайдилар" - қўшиб қўйди қалтироқ овозда. Ака махзун ўйга толди:
- "Ҳа синглим, яхши иш бўлмабди, сен менга хўжайнинг қаердалик манзилини айт. Мен хозироқ бориб барча ишларни суриштириб билейчи. Ўзинг эса тез уйингга қайт. Адажонингга яхши қара. Уларни ёнида бўл, ойингдан хабар ол, борақол синглим" - деб, сингилни кузатгач ўзи хам йўлга чоғланди.
Эртасига тонгда акани ховлиси деворига ёзилган эълон барчани хайрон қолдирди. "УЙ СОТИЛАДИ". Қўшнилар ўзаро шов-шув қилишарди. Айрим қўшнилар бетоқат бўлиб нима гаплигини билгани ҳам киришди, хонадон сохиблари табассум билан "ҳа пул зарур бўлиб қолди, ховлини сотиб кичикроқ квартирада яшаб турсак хам бўлаверади" - деган жавобни олишди. Узун қулоқ гаплар сирлигича қолмади. Кичик бир шахарчада барча бир бирларини таниганлиги учун бу гап тез тарқалди ва ака нима сабабдан уйини сотмоқчи эканини англаб етишди. Сингил ҳам бу гапдан хабар топиб, акани ёнига чопди. Ундек қилмаслигини ўтиниб сўради, аммо ака сингилни гапига қулоқ солмади.
- "Самандар у ёқда қийинчиликда, сен рухан азобда жиянларим ота деб бўзлаб турса, мен қандай хотиржам данғиллама ҳовлида яшайман? Кўз ёшингни йиғиштирда, бор уйингга. Сабр қилиб кут, Инша Аллоҳ хаммаси яхши бўлади" - ака табассум билан синглисини кўнглини хотиржам қилиб уйига кузатиб юборди. Ҳовлига ҳа деганда харидор топилмади, топилган харидор эса нархига келиша олмади. Орадан кунлар ўтди. Бир куни акани аёли деди:
- "Фалон пул бўлса сотаман" - деб ўтирсак ўша нархга харид қиладиган харидор чикқунча Самандарни иши бир ёқлик бўладику. Кирган нархига сотинг. Тезлаштириб Самандарни олиб чиқинг" - бу сўзларни эшитган ака Аллоҳга хамдлар айтди, негаки шундек аёлни умр йулдош қилиб берганидан.
Орадан бир икки кун ўтиб эшик таққиллади. Харидор бўлса керак деб хурсанд бўлиб эшик томон ошиқди. Кўчада шахарча масжидини имоми қори ака турар эдилар.. Зудлик билан уларни ичкарига таклиф қилишди. Ҳол-аҳвол, салом аликдан сўнг қори ака чой устида гап бошладилар:
"Аллоҳга шукрки, орамизда сиздек сингилга мехрибон акалар борлигидан, яна Аллоҳга шукрким орамизда саҳоватпеша сахий бойларимиз борлигидан. Сизни оилангиз бошига тушган ташвишдан хамшаҳарлар барчаси хабар топишди. Уч тўрт саховатли бой муслимлар ўзаро келишиб сизга керакли суммани тахминан йиғиб Аллоҳ йўлига эхсон қилдилар.

👍23
Улар кимлигини сир сақлашимни илтимос қилдилар. Сиз ва болаларингиз синглингиз жонига оро кириб, ховли сотилиб, кўчада бошпанасиз қолишингизни истамадилар" - дедида елим халтага солинган бир талай пулни ака қўлига узатди.
Азизлар! Орамизда сингилларга меҳрибон акалар ва саховатли сахий бойлар жуда кўп. Аллоҳ уларни Ўз панохида асраб, икки дунёларини обод қилсин.

👍20❤7
Фаросат туркумидан
Оқшом пайти... Янги келиндан куёв сўрабди: "Ухлашдан олдин айтиладиган дуони биласизми?"
"Ҳа, биламан".
"Қани айтингчи?"
Келин бироз ўнғайсизланиб, соддалик билан жавоб берибди.
"Ётдим ёним билан,
Турғазгин иймоним билан.
Турсам-турмасам,
Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Росулуллоҳ".
Куёв қаҳ-қаҳа отибди. Келиннинг устидан кулибди. "Қаердан ўргангансиз?"
"Бувижоним ўргатганлар".
Келиннинг ухлашдан олдинги айтган дуосини етти маҳалла билибди. Куёвнинг қариндошлари келиннинг устидан зап кулибдилар.
Куёв ҳар сафар ҳамманинг олдида келинга: "Нима эди, айтингчи! Ётдим-турдиммиди?", деб такрорлайвериб келиннинг асабини тамом қилибди. Не умидлар билан исломий оилага келин бўлиб тушган қиз, оиланинг барча аъзосидан кўнгли қолибди. Эндиликда эса бир алфозда, ўлганнинг кунидан хизмат қилаётган экан... Фаросат олий неъмат, тилнинг эса суяги йўқ...
Зулфия Махмуд.
https://t.me/IBRATLY
Оқшом пайти... Янги келиндан куёв сўрабди: "Ухлашдан олдин айтиладиган дуони биласизми?"
"Ҳа, биламан".
"Қани айтингчи?"
Келин бироз ўнғайсизланиб, соддалик билан жавоб берибди.
"Ётдим ёним билан,
Турғазгин иймоним билан.
Турсам-турмасам,
Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Росулуллоҳ".
Куёв қаҳ-қаҳа отибди. Келиннинг устидан кулибди. "Қаердан ўргангансиз?"
"Бувижоним ўргатганлар".
Келиннинг ухлашдан олдинги айтган дуосини етти маҳалла билибди. Куёвнинг қариндошлари келиннинг устидан зап кулибдилар.
Куёв ҳар сафар ҳамманинг олдида келинга: "Нима эди, айтингчи! Ётдим-турдиммиди?", деб такрорлайвериб келиннинг асабини тамом қилибди. Не умидлар билан исломий оилага келин бўлиб тушган қиз, оиланинг барча аъзосидан кўнгли қолибди. Эндиликда эса бир алфозда, ўлганнинг кунидан хизмат қилаётган экан... Фаросат олий неъмат, тилнинг эса суяги йўқ...
Зулфия Махмуд.
https://t.me/IBRATLY
Telegram
Ибратли Хикоялар
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
👍11😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат
Во ажаб мехр борми ўзи мехр қолдими? Деган гапларга ушбу видео лавҳа орқали жавоб оласиз. Баъзида биз шу паррандаларчалик ҳам эмасмиз...
👉 @IBRATLY

😢10👍1
Кўпгина фарзанд ва хотинлар отанинг қадрини фақат йўқотганларидагина биладилар. Имом ва воизлар она ҳақида гапириб отани унутганида оғриқлари янада зўраяди.
Ота жаннат эшикларининг ўртасидир. Она сизни қорнида тўққиз ой кўтариб юрган бўлса, ота барча оилани умр бўйи ақли ва қалбида кўтариб юради. Йўқотиш қанчалик оғирлигини отасини йўқотганлардан сўранг!
Умар Саъдон

👍5😢3
Одам Ато билан Момо Ҳаво яратилгач, Одамдан: “Ҳавони севасанми?” деб сўралибди. Шунда у дарров: “Ҳа”, деб жавоб берибди. Момо Ҳаводан сўралган экан, у: “Йўқ”, депти. Аммо юрагидаги муҳаббат Одам Атоникига қараганида бир неча баробар кўп экан.
Аллоҳ таолонинг иродаси ва ҳикмати ила икковлари ер юзига индирилиб, бир неча кун бир-бирларини қидириб топишишгач, Одам Ҳавога: “Қаерларда эдинг? Мен сени кундузлари қидирдим”, дебди. Шунда Ҳаво: “Мен эса сизни кундузлари ҳам, кечалари ҳам қидирдим”, деган экан.
Шундан хулоса қилиб айтамизки, меҳр-муҳаббат борасида аёл эркакка нисбатан пешқадамдир. Бу эса аёллик хусусияти ва шу билан бирга мислсиз фазилатдир.
Суъад Фотиҳ аёлларга насиҳат қила туриб: “Азизаларим, жуфти ҳалолларингизни севинг, севишдан малолланманг. Севишдан уялманг, севишингизни яширманг. Жуфтларингизнинг хизматларини муҳаббат билан бажаринг, уларга меҳр билан таом ҳозирланг, усти бошларини меҳр билан ювинг. Ҳар бир сўзингизу ҳар бир амалингиздан муҳаббатингиз кўриниб турсин. Севинг, севинг ва севишдан чарчаманг”, деганди.
Ҳа, аёллар, сиз меҳр-муҳаббат манбаисиз! Аллоҳ таоло сизга инъом этган кўксингиздаги бебаҳо жавҳарни тараддудсиз ишга солинг, беҳисоб ажрга эга бўлурсиз, иншааллоҳ.
Одинахон Муҳаммад Содиқ
©BintuSodiq

👍6❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу оғриқни ҳамма ҳам тушунмайди...
Ҳамма оталар қизларига энг яхшиларини олиб беришга ҳаракат қилишади...
Ота фарзандига яхши кўраман деб айта олмаслиги мумкин, лекин қалбининг туб тубидан фарзандларини яхши кўради.
👉 https://t.me/IBRATLY

👍7👏2
Қари кампир оғир сумкани қийналиб кўтариб келётган эди. Ўша ерда ўйнаб юрган бир етим бола кампирни кўриб ёрдам берди. Манзилга етгандан сўнг "Сенга тарбия берган ота-онангдан Аллоҳ рози бўлсин" деб дуо қилди ва йўлида давом этди. Етим боланинг дуога кўтарилган қўли ҳавода муаллақ туриб қолди...
Исломбек Мирзақулов
@IBRATLY
Исломбек Мирзақулов
@IBRATLY
😢6👍2