Doimo yonimizda tura oladigan do'stimiz bormi?
Osmondagi bolalar
Sizning xam shunday do’stingiz bormi ?
Va yoki o’ziz shunday do’stmisiz ?
Do’stlaringizga yuboring.
@IBRATLY
Va yoki o’ziz shunday do’stmisiz ?
Do’stlaringizga yuboring.
@IBRATLY
ҲУКМ
Бир киши бозордан от сотиб олибди. Аммо ҳеч бир қусури йўқ, деб сотилган от уйга келтирилгач, хасталиги билинибди. Сабрсизлик билан тонг отишини кутган киши саҳарда отни олиб қозининг олдига жўнабди. Бироқ қози хизмат жойида йўқ экан.
“Майли, бугун бўлмаса, эрта ҳам бор” дебди от сотиб олган харидор. Аммо эртаси куни сахарда қозиникига бораман деб отхонага кирса, от ўлиб ётганмиш. Ночор қолган от соҳиби шу алфозда қозиникига югурибди. Воқеани баён қилиб, от сотган одамни чақиришни, масалани одиллик билан ҳал этишни сўрабди.
- Ҳеч кимни чақириш керак эмас, - дебди қози, - Сиз биринчи бор келганингизда мен иш жойимда бўлсам эди, балки ишни сизнинг фойдангизга ҳал қилардим. Сиз отни эгасига топшириб, пулингизни қайтариб олардингиз. Ҳодисанинг бу шаклда якун топишига фақат мен айбдорман. Демак, зарарни мен тўлашим керак.
Шу гапни айтиб, қози ичкарига кириб кетибди ва отнинг пулини олиб чиқиб, даъвогарга тутқазибди.
(Таржимон: Рустам Зоир)
https://t.me/IBRATLY

Telegram
Ибратли Хикоялар
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
👍8
- қудам умрага кетаётган эканлар, бориб хайрлашиб келишимиз керак экан, қизим телефон қилиб айтди.
- телефонда "хайр, яхши бориб келинг" деб айтиб қўяверинг.
- қанийди шу ҳисобга ўтса эди, бир кийим куйлаклик, бир тоғора сомсами, норинми ёки табаками олиб яна 10 дона "буқа патир" ҳам олиш керакда.
- ўзи бева аёл бўлсангиз, яна қарамоғингизда уч нафар фарзандингиз бўлса, борманг, хайр ҳам деманг.
- вой, қудам қизимга "онангизга айтинг, келиб кетсин, мени дўсту душманларим олдида обрўйимни кўтариб қўйсинлар" деб тайинлабдию.
Яна ўн беш кундан сўнг келишларигаям худди шунақа харажат бўладида, бўлмасам қизимга кун бермай ҳар куни пичинг қилавериб эзворади.
- одам - подаммасакану қудангиз, ғирт ноинсоф экан.
- бунисиям майли, қариндошларим тўй қилса қудамни "хожи чақирди" қилиб чақириши ва қудамга бошдан оёқ кийим қилиш мени бўйнимга тушади.
*
Эй хажга ва умрага бориб келувчи қуда холалар!
Ибодатга бориб келишингиз атрофингиздагилар учун зулмга айланиб қолмасин.
Бировни қизини келин қилиб олиб кейин ҳаётингизни охиригача келинни қулдай ишлатиб қолмишига унинг уйидагиларни "соғишни" бас қилинг!
Умрадан келиб риё ҳисобланмиш "хожи келди" ва "хожи чақирди" деб аталмиш бидъат дабдабалардан воз кечинг.
Пулингиз кўп бўлса ўша дабдабани ўрнига бирор камбағал яқинингизни ёки маҳалладошингизни бирор зарур камчилигини қилиб бериб бошқаларга ўрнак бўлинг!
Ҳа айтгандай, умрадан келишга оёқлар остига "пояндоз" солиш деган бачкана одатларни қилманг!
Аллоҳ барчаларимизни тўғри йўлдан адашишимиздан асрасин, гуноҳларимизни Ўзи кечирсин.
©Hikoyalar

👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّد».
«Аллоҳумма, солли ва саллим ъалаа набиййинаа Муҳаммад».
©bontusodiq

👍1
Юз фоиз бўлган воқеа...
Қишлоқдан ўртоғим келди. Маслаҳатли манфаатли иш бор деди ҳовлиқиб. Ишдалигимни айтдим, кечқурун уйда кўришамиз дедим.
Кечқурун кўришдик.
- Ўртоқ биттаси 600.000 доллар юбормоқчи, яқинда ўларкан, пулимни хайрия қилмоқчиман, муҳтожларга тарқат манга у дунёда енгиллик бўлади, деди.
- Хўп, нима қилмоқчисан, қаердан танишдинг?
- Телеграммимга ёзди, ўша пулни картага тушириб бераркан, бунинг учун 5000 доллар банк харажатини тўлаш керак деяпти. 3000 йиғдим, ўзимдаги ва укамдан олиб. 2000 бериб тур, пул тушиши билан қайтараман.
- Майли 2000 бераман, манга пулни ярмини берасан
- Э йўға, ҳеч йўқ 10 мингини дегин, ни за что бир кунда 8000 ёмонмасу сангаям
- Кўрдингми, осмондан тушган пулниям ярмини бергинг келмаяпти, у санга шунча пулни 5000 га берворармиди...
Хуллас унга фейсбук мессенжери, телеграммдаги хорижлик фирибгарлар ёзган смс ларни кўрсатдим. Киберфирибгарлик кучайганини бунақа легендаларни 50 тасини ўчириб ташлаганимни, Жиззахда бир фуқаро 10 мингга тушганини тушунтирдим. Агар ман шунақа пулга ишониб ўша пулларни олганимда чала битган ҳовлида маошдан маошга кредит тўлаб яшаб юрмаслигимни тушунтирдим.
Ўртоғимга шунча пул ва Тошкентга келгунча ўша 600.000 доллар пул бўйича қилган ширин орзу хаёлларидан кечиш осон бўлмади. Тўғри-да иккита кўчага бир-бирига қаратиб солинадиган уч ўғилга 3 та ҳашаматли ҳовли, "Бивайди" мошиналар, қишлоқ марказида қуриладиган "Ош марказ"дан кечиш осонми))).
Фейсбукдаги шунақа постларниям топиб кўрсатганимдан кейин ишонди. Хаттоки менга келган бир смс билан унга келган смс матни бир ҳил чиқди. Мени Тошкентда яшашимни ҳурмат қилиб, суммани 1 млн ёзганакан))). Ўшандаям ишонмай, "демак, 400 ини уже берворгандир-да дейди))).
Охири ишонди, тарвузи қўлтиғидан тушди. Меҳмон қилиб, эртасига кузатвордим.
Содда одамларимиз кўп, ўшанчунам у фирибгарлар тинмайди.
Бахриддин Асрор.

👍14🥰1😁1
Пингвин тухуми қандай қилиб қаҳратон совуқда музлаб қолмайди?
Пингвин тухуми сувда пиширилса, тухумнинг оқсили шаффоф кўринишда бўлади. Товуқнинг тухумини сувда пиширганда, тухумнинг оқсили махсус модда сабабли оқ рангда кўринади. Ўша модда пингвин тухумида жуда оз миқдордадир.
Тухумнинг оқсили оппоқ бўлишига сабаб бўлувчи бу модданинг номи гликопротеин оқсили.
Пингвин тухумида оқсилдан кўра кўпроқ миқдорда бошқа модда бор бўлиб, тухумнинг қаҳратон совуққа бардошли бўлишига сабаб бўлади.
Қаранг, Яратганнинг иродаси билан Антарктиданинг қаҳратон совуғида ҳам пингвин тухуми музлаб қолмас экан. Бу эса, Яратганнинг изни билан пингвиннинг насли қирилиб кетмай давом этишига сабаб бўлади.
Борлиқдаги яратилган нарсалар борасида тафаккур қилиб, ибрат олишимиз кони фойдадир.
Нозимжон Ҳошимжон

👍11❤1
САБРЛИ АЁЛ.
Азиза итоатли, ота-онасининг гапини икки қилмайдиган одобли, окила, акилли қиз эди. Мактабни битиргач, Азизани сўраб хар тарафдан совчилар кела бошлади. Қариндош-уруғ маслаҳатлашиб , Азизани узоқ қариндошларидан бирига узатишди. Олис вилоятга келин бўлган Азиза тақдиридан нолимади. Аксинча, қайнона-қайнотасининг хурматини жойига қўйиб, икки қўли кўксида хизматини бекаму кўст бажарарди. Турмуш ўртогини хурмат килар, ҳар бир гапини қонун билиб, итоат қиларди. Эрталаб ишга кузатар, кечқурун "Хуш келдингиз",- деб кулиб қарши оларди.
Қайнона-қайнота ҳам фарзандларини бахтини тилаб дуо қилишади.
Орадан йиллар ўтиб, Азиза тўрт нафар фарзанднинг уч ўғил, бир қизнинг онаси бўлди. Турмуш ўртоғи Рустамнинг мансаби ошиб, ўзи ишлайдиган ташкилотга рахбар қилиб тайинланди.
Энди унинг айтгани айтган, дегани деган. Бир қараганда бу оила жудаям бахтли, равон йўлдан кетаётганга ўхшарди. Аммо...
Пули, давлати кўпайиб, обрўси ошиб ўзига "салом берадиган"лар тобора ортиб боргани сари Рустам босар-тусарини билмай қолди. Уйига кеч келадиган одат чиқарди. Баъзан келмай қолган кунлари хам бўлди
Уйига келганда Азизанинг ҳар бир ҳаракатидан камчилик қидирарди. "Дадажон" деб оёғига ёпишадиган фарзандларини жеркиб, ўзидан ошкора итарарди.
Айниқса кичкина қизи Ширин Рустамни яхши кўрарди. Рустам уйига келмаган кунлари Азизага. дадажоним қачон келадилар,- деб хархаша қиларди.
—Дадангни ишлари кўп, эртага албатта келадилар қизим. Яхшиси кел сенга эртак айтиб берай ,- деб эртак айтиб берарди. Ўзи эса кечаси ёстиқни қужоқлаб йиғлаб ухлаб қоларди.
Ширин эртаси куни дадасини келишини интизорлик билан кутарди. Дадаси келганда:
—Урре дадам келдилар!,-деб дадасини қучогига ўзини отишга шошарди.
—Ээээ нарироқ тур,- деб болани итариб, хотинига ўшқирарди.
Кейинчалик маълум бўлишича, Рустамнинг кўнгли бошқа аёлга мойил бўлиб қолган экан.
Азизага буни очиқ ойдин ошкора қилди. Мен бошқа бир аёлни яхши кўриб қолдим. Дийдиё қилишингни фойдаси йўқ. Олдиндан айтай. Яхшиси йиғи-сиғи қилмай яхшиликча айрилайлик.
Сенга кўнглим йўқ . Уйга келмаётганимдан, сенга бўлган муносабатимдан ўзинг хам сезгансанди.
Азизани кўз ёшлари юзини ювди. Йиглаганча бир оғиз сўз айтмай хонасига кириб кетди.
Ота -онасининг ҳай-ҳайлашига, насиҳатларига қулоқ солишни истамаган Рустамнинг сўнгги гапидан худди қуёшли кунда момақалдироқ гумбурлагандек бўлди:
— Мен барибир, ўша аёлга уйланаман. Бу гап Азизанинг қулоғи остида акс садо берарди.
—Болаларчи, болалар нима бўлади? Шуларни ўйладингизми?
—Мен билан яшашни истамасанг, ана, катта кўча! Болаларингни ҳам олиб кет...
Азиза лом-мим демади, барига сабр қилишга аҳд қилди. У эрига Яратган инсоф беришига ишонарди.
Рустам айтганидан қолмади. Ўша қўл остида ишлайдиган аёл Наргизага уйланди, топганини унга таший бошлади.
Рустам биринчи оиласининг кам-кўстидан хабар олиш у ёқда турсир, болаларидан ҳол-аҳвол сўрашга ҳам ярамасди. Баъзида бир келиб, уйдаги қўлга илинадиган нарсаларни олиб чиқиб кетар, Азиза эса унга қарши ҳеч нима дея олмасди. Ширин эса дадаси келиб кетгандан кейин йиғлаб, Азизани юрак бағрини эзиб юборарди. Азиза яратгандан фақат ўзига сабр, Рустамга эса намозларида. инсоф сўрарди.
Ота-онаси хам ўғлининг ношудлигидан, гулдай оиласининг, фарзандларининг қадрига етмай, қаердаги бир аёлга илакишиб яшаётганидан афсус қилишарди.
Рустам уйига яна келди. Ширин:
—Дадажон кетманг "-деб Рустамни оёқларига ёпишди. Сизни яхши. кўрамиз дадажон. Сизни соғиндим, жудаям соғиндим ,- деб йигларди. Рустам беш яшар қизи Ширинни кўз ёши-ю, гапларига қайрилиб ҳам қарамади. Уйга кириб бир сумка. билан уйдан чиқди.
—Ўғлим, гулдай бола-чақангни уволи тутмасайди деб қўркаман,- деди онаси. Рустам хеч нарса демай кетди...
"Яхшими, ёмонми, шу одам болаларимнинг отаси. Кўз очиб кўрганим. Қилғиликларини юзига солсам, фарзандларининг олдида нима деган одам бўлади? Болаларимиз уни ёмон ота сифатида қабул қилишмасин...

👍17
Менинг ёнимни оламан, дея оталарини оғринтириб қўйишмасин..." Азиза шундай ўй билан дардини ичига ютар, уйдаги гапни кўчага олиб чиқмас, бировга ҳасрат қилмас, аксинча, эри ҳақида сўрайдиган қўшнилари, яқинларига: "Эрим тез-тез келиб, болаларидан хабар олиб турибди, кунда-кунора совға-саломлар юборади"- дея ёлғон гапирарди. Бу ширин ёлғонларга ўзи ҳам ишониб яшаётгандек эди...
Азиза фарзандларини эл қатори кийинтириш, едириб-ичириш учун гоҳ мактабда фаррошлик қилди, гоҳ бозорда сут-қатиқ сотди, кейин чеварлик билан шуғулланди. Ўғиллари ҳам катта бўлиб, қанотига кириб қолишди.
Рустам эса ишни эплолмагани учун раҳбарликдан оддий ишчи ходим даражасига тушди. Ходимлар ўртасида ҳам обрўси йўқ эди. Аввалги фаровон ҳаёт, тўкин-сочин турмушга ўрганибт қолган Наргиза иши юришмаётган эрига очиқ-ошкора ёмон муносабатда бўларди. На усти бошина қарар, на овқат чойига қарарди. Рустам овқатинг борми деса, мен сизни хизматкорингизми дерди. Ишқилиб хар куни жанжал.Жанжалсиз ўтган кун йўқ эди.
Бир куни чунонам жанжал қилишдики, ортиқ Рустамга Наргизанинг уйида ер йўқ эди.
Бир оқшом дарвозахонадаги шарпа Азизани сергак торттирди. Қўрқа-писа эшикка яқинлашаркан, остонада эркак киши турганини кўриб, кўксига туфлади.
Шерзодбек,- деб катта ўғлини чақираётганит эди, шарпа тилга кирди:
— Ази, Азиза . Менман, қўрқма...
Азиза шундагина остонада бир ахволда турган эркак мол-дунё кўзини кўр қилиб, ҳою ҳавасларга берилиб, ўзини ташлаб, фарзандларини чинкиратиб йиғлатиб кетган эри эканлигини билди. Билди-ю, юрагида огриқ пайдо бўлди. Рустам озиб-тўзиб, . соқоллари ўсиб кетган эди. Хаво совуқ бўлишига қарамай усти юпун эди. Азиза шу дамда эрининг соқолини олдирмасдан, дазмолланмаган кийим кийгизмасдан кўчага чиқармаган кунларини эслади. ... Рустам ...титраб-қақшаб, деди:
— Азиза , мен кечирим сўрагани келдим. Агар қўлингдан келса, мени...
Азиза эрининг оғзини кафти билан тўсди:
— Ундай деманг, дадаси. Ким. бўпмиз, кечирмайдиган… Уйга киринг. Ўзи эндигина болаларингиз сиз ҳақингизда гапириб, жуда соғиндик дейишаётганди. Айниқса Ширин жуда соғинди сизни дадаси. Шерзодбек, Асадбек… Чиқинглар, дадангиз келди...
Рустам Азизанинг бундай очиқ кўнгиллигини, мехрибончилигини кўриб кўзига ёш келди.
-Азиза сен бир фариштасан. Мен сени қадрингга етмаган номард эканман. Кўзларим кўр бўлган экан...
Авваламбор оила муқаддас даргох. Ўтгунчи хою- хавас деб , оиладан воз кечаётганлар оз эмас атрофимизда
"Қушнинг уяси хам бузилмасин"- дейди доно халкимиз. Шундай экан азизлар мустахкам оила қўрғонимиз бузилмасин...
УЙДАГИ ГУЛДАЙ АЁЛНИНГИЗНИ, ФАРЗАНДЛАРИНГИЗНИ ОНАСИНИ ҚАДРИГА ЕТИНГ ЭРКАКЛАР.

👍26
Такаббурга "оёғи оғримасин" деб ўз оёғингиздагини ечиб берсангиз, у буни умуман бошқача тушунади. "Унинг оёқ кийимини кийиб беришим - унга чексиз фахр келтирса керак!" деб ўйлайди... Афсус, "ялангоёқ" лигидан ўзининг қалби "яланг" лигини ўзи хам тушунмайди...
Кўрнамакнинг йўлларидан тошларни тозалаб, чақир тиканакларини "оёғига кирмасин" деб юлиб, тозалаб берсангиз, у ҳам буни англаб етмайди. Момиқ тупроқ чангиса сув сепиб қўймаганингиз учун сизни ёмон кўришда давом этаверади.
Баҳилга у тикилиб турган неъматни ўзингиз емай унга тутсангиз, у хам буни нотўғри тушунади! Гўёки, яхшисини эмас, нуқсонлисини, айниганини, чириганини унга бериб ўзингизни ҳаммага "сахий" кўрсатган риёкордек туюласиз.
Таъмагирга борингизни берсангиз ҳам кам, томоғингиздан ҳозир ўтаётганига эга чиқишни истайди...
Савол: сизни нега Аллоҳ таоло бундай одамларга рўпара қилиб имтиҳон этяпти?!
Жавоб: чунки у кутяпти! Сиз бу қумурсқамижоз, чаёнмижоз, илон ва газанда одамлардан эмас, унинг Раҳматидан "умидвор" лардан эканлигингизни кўрсатишингиз керак.
Сиз кавушингизни такаббурга беринг, дўзахга ҳам кийиб борса-борсин. Сиз ҳар кимнинг йўлидан озорларни олаверинг, кўрмаётганингиз билан бир кунда- минг Ҳизр ўтади бу йўлдан.
Бераверинг-сийлаи раҳм ўлмасин, таъмагирларга эса парво қилманг. Сизнинг мудом "Олувчи" эмас-"Берувчи"лик касбини қилаётган- қўлнинг эгаси бўлганингиз ўзи бир улуғ Бахтдир!

👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ассалому_алейкум
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН !
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга юборинг!
https://telegram.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН !
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга юборинг!
https://telegram.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍1
Мен учун ҳам йиғланглар...
Басрада бир обид бўларди. У кўп ибодат қилар, маҳзунлик ва кўп йиғи уни касал қилиб, оздириб юборган эди. Вафоти яқин қолганида аҳлу оиласи унинг атрофига тўпланиб йиғлашди. Обид уларга: «Мени ўтирғизиб қўйинглар», деди. Сўнг уларга қараб, отасидан сўради:
— Отажон, сиз нега йиғлаяпсиз?
— Ўғлим, сени йўқотишни, сендан кейин ёлғиз қолишимни ўйлаб йиғладим.
Обид онасидан сўради:
— Онажон, сиз нега йиғлаяпсиз?
— Фарзанд доғининг аччиғини тотишимни ўйлаб йиғлаяпман.
Сўнг хотинидан сўради:
— Сен нега йиғлаяпсан?
Яхшиликларингизни йўқотишимни, сиздан бошқага муҳтож бўлишимни ўйлаб йиғлаяпман.
Обид болаларидан сўради:
— Сизлар нега йиғлаяпсизлар?
— Сиздан кейин хор бўлишни, етим қолишни ўйлаб йиғлаяпмиз.
Бу жавобларни эшитган обид уларга қараб туриб, йиғлаб юборди. Улар сўрашди:
— Ўзингиз нега йиғлаяпсиз?
— Бирортангиз мен учун йиғламаётган экансиз. Ҳамма фақат ўзи учун йиғлаяпти экан. Ичингизда мен учун — сафарим узоқлигини ўйлаб йиғлайдиган йўқми?
Сафар учун озуқам озлигини ўйлаб йиғлайдиган йўқми?
Тупроқда ётишимни ўйлаб йиғлайдиган йўқми?
Оғир ҳисоб-китобга йўлиқишимни ўйлаб йиғлайдиган йўқми?
Оламлар Роббининг олдида туришимни ўйлаб йиғлайдиган йўқми?
Обид шу сўзларни айта туриб, юзи билан йиқилди. Уни қимирлатиб кўришди. Қарашса, жони узилган экан.

😢6👍3
КУТМОҚДА ОНАНГ...
Ҳеч нарсадан ғаминг йўқ қара,
Нурга тўла хатто, остонанг.
Лекин, хатто ҳидларинг қумсаб,
АХИР СЕНИ КУТМОҚДА ОНАНГ...
Пул исидан тунлар уйқинг йўқ,
Хашамдордир ҳар битта хонанг.
Лек, ёшлигинг яшар бир уйда,
АХИР СЕНИ КУТМОҚДА ОНАНГ...
Машинанг хам сўнгги русумда,
"Баланд жойда" номдор ишхонанг.
Намозларда сенга бахт сўраб,
АХИР СЕНИ КУТМОҚДА ОНАНГ...
Айш-ишратга топасан имкон,
"Жонинг олар" гўзал жанонанг.
Шу дам хатто келмас эсингга,
АХИР СЕНИ КУТМОҚДА ОНАНГ...
Уйқудан воз кечган кўзлари,
Шум хаёллар холин қилиб танг.
Ёлғизимни асра Раббим деб,
АХИР СЕНИ КУТМОҚДА ОНАНГ..
Кўр бўлгансан уч сўм пул топиб,
Бир кун тошга тегар пешонанг.
Хозир жуда бахтлисан чунки,
АХИР СЕНИ КУТМОҚДА ОНАНГ!
Муаллиф: Мавлудабону Имомназарова.

👍5👎1
Жуда ҳам қайғули воқеа экан.
Уйланиш ёшига етган йигитнинг бошида оғриқ пайдо бўлди. Отаси шифокорман деганнинг ҳаммасига ўғлини кўрсатди.
Ҳеч бир давлатда шифокор аниқ ташхис қўёлмади. Текширув аппаратлари мияда ножўя ҳеч нарсани топиб беролмасди. Йигитнинг бошида нима сабабдан оғриқ туриб безовталаниши
мавҳумлигича қолаверарди.
Охири йигит оламдан ўтди. Хорижлик шифокорлар йигитнинг отасидан касаллик сабабини аниқлаш мақсадида йигитни бошини ёриб кўришга рухсат олишди. Амалиёт бажарилди. Касаллик сабаби аниқланди. У шунчаки
Йигитчанинг миясига туташган бурун соҳаси йўлларида
жуда шаффоф қурт борлиги аниқланди. Бу қуртни, шаффоф ва рангсиз бўлганлиги учун
текширув аппаратларида аниқлашнинг иложиси бўлмаган.
Амалиётни олиб борган хорижлик шифокор биродаримизга шу гапларни айтган эди:
— “Ниҳоят, фарзандинга азоб берган дарднинг ечимини топдик.
Афсуски, жуда кеч. Мен шифокор сифатида ОДДИЙГИНА СОВУҚ СУВДА ўладиган қуртни аниқлай олмай битта беморни йўқотганимдан афсусланаман.
Бироқ сен мусулмон бўла туриб
фарзандингни бирор марта таҳорат олишга, таҳорат олганда бурнини ачиштириб, динингда буюрилгани каби сув тортишга ўргатмаганинг учун мендан кўпроқ қайғуришга МАЖБУРСАН.
Агар фарзандинг бир марта таҳорат олиб, бурнини ачиштириб ювганда эди бу қуртдан халос бўлган бўлар эди.
Ҳар сафар таҳорат олганимда шу воқеа беихтиёр ёдимга келаверади.

👍8😢6
ЭРКАК КИШИ УЙИДАН ЧИҚИШДАН ОЛДИН НИМА ҚИЛИШИ КЕРАК?!
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинадики:
Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларидан баъзисини ўпдилар, кейин таҳорат қилмасдан намозга чиқиб кетдилар.
Оиша онамиздан бу ҳадисни эшитиб ўтирган кишилардан бири айтдики:
Шу сиз бўлсангиз керакда? деди.
Оиша онамиз ТАБАССУМ қилиб кулдилар.
(Имом Термизий ривояти)
Шарҳ:
Уйланган эркаклар уйдан чиқишидан олдин аёлини ўпиб чиқишлиги гўзал СУННАТлардандур.
Лекин ҳозирги кўпчилик эркаклар шу суннатга амал қилмай қўйишди.
Маҳрамлар орасида баъзан ҳаёга сабаб бўладиган савол берилса, тасдиқ маъносини ифодаловчи табассум билан жавоб берилса жоиз бўлишлиги.
Аёлингиз меҳр муҳаббатингизни ҳис қилиб яшашлиги учун, уйдан чиқаётиб албатта, пешонасидан ўпиб :
Яхши қолинг онаси, Аллоҳга омонатсизлар деб чиқишлик энг гўзал Суннатлардандир.

Куёв - ёвми?...
Тадбиркорман. Ёшим 50 га яқинлашиб қолди. Фарзандларим камоли учун елиб-югурамиз...
Кунларнинг бирида машинамда кетаётганимда беҳосдан бир йигитни туртиб юбордим. Тормозни босишга улгурдим, аммо барибир темир - жонга оғриқ беради.
Машинамдан тушдим. Кайфиятим бузилди. Ўтган ҳафта бир талабани туртиб юборган эдим, контрактини тўлашга шантаж қилганди. Бу ҳам бир талаба бўлса керак деб ўйладим.
Машинамга разм солдим. Устага олиб борса, тузатса бўлади, ҳаражати кўп эмас.
Нарироқда йигит ерда қўли билан судралганча юришга ҳаракат қиларди.
- Тузукмисан?
- Ҳа, узур, кўрмай қолдим.
- Шифохонага олиб бораман, кетдик.
- Йўқ, шошилябман, кетаверинг, давоим йўқ.
- Жинни эмасмисан мабодо? Юр, ҳеч бўлмаса уйинггача олиб бораман.
- Машинангизда олиб борасизми?
- Йўқ, "опичлаб оламан"! Албатта машинамда олиб бораманда!
- Унда илтимос, мени анави масжидгача олиб боринг, кеч қолаябман.
- Калланг жойдами? Бир ўлимдан қолдинг, қанақа масжид яна?
- Жумага кеч қолмай деб шошилган эдим, сизни кўрмай қолдим. Илтимос, олиб боринг!
Уни машинамга ўтқаздим. Оёғи бироз лат ебди. Аммо оғриққа жим сабр қиларди.
Бир бекат наридаги масжидга келдик. Одам тумонат. У раҳмат деганча машинадан тушди. Оқсоқланиб кета бошлади. Бироз виждоним қийналди. Ортидан бориб, қўлидан ушлаб, юра бошладим. Таҳоратхонага кирдик. У ичкарига кириб кетди.
Мен ортга қайтмоқчи ҳам эдим, бир инсон "Биродар, келинг, мана таҳоратхона бўш" деди. Уялиб кетдим. Нима қилишни билмай кирдим. Ичкарида таҳорат олиш қоидаси илинган қоғозга қараб таҳорат олдим.
Одам кўп, бировни биров билан иши йўқ.
Азон янгради. Умримда бундай гўзал куйни эшитмаган эдим. Қулоқларим остида янграса, ичимда нимадир ўпирилар эди.
"Мен ҳам намоз ўқисам бўладими?" деб сўраганимда инсонлар "Шу ёшда ҳам намоз ўқишни билмайсизми?" деб жеркишса керак деб ўйлаган эдим. Ундай бўлмади. Одамлар қувонч билан ёнларидан жой ажратдилар. Бир инсонни тавсиясига кўра олдимдаги инсон нима қилса мен ҳам такрорлайдиган бўлдим.
Умримда илк бор масжидга киришим эди.
Намоз бошланди. Шунақанги роҳатланардимки, танамдаги бу ҳисни аввал туймаганим боис ўзимдан ҳайрон бўлардим. Ичимда нимадир порлагандай бўларди.
Ортимизда бир инсон кўзида ёш билан намоз ўқир, мен эса нега шунча йил бирон марта сажда қилмаганимдан, нега бу инсончалик ихлос билан намозда турмаганимдан уялардим.
Намоз тугаши билан ортимга ўгирилдим. Бу ўша - мен туртиб юборган йигит эди.
Шу бола мени ҳидоятимга сабабчи бўлди. Нимадир бўлди, билмайман, шу болага ғойибдан меҳрим тушди.
Намоздан сўнг уни масжид дарвозаси олдида кутиб олдим. Мажбурлаб шифохонага олиб бордим. Керакли дориларни олдим. Йигитни уйига ташлаб, ўзим ишимга равона бўлдим.
Шу кундан бошлаб ҳаётим ўзгарди. Масжиддаги ҳаловатни истай бошладим. Уйда ўзим намоз ўқий бошладим.
Дўконга бориб бир гала диний адабиётлар олиб келдим. Динимни ўрганишни бошладим.
Бу орада мендаги ўзгаришлар оиламга ҳам таъсир қилди. Фарзандларим уйдаги китобларни ўқиб, Исломга қизиқа бошлашди.
Қизим "Ота ҳижобга кираман!" деганида олам қадар севиндим.
Бироздан сўнг "Ота, бир дона ҳам узун кўйлагим йўқ экан. Бари калта экан" деб маҳзун бўлганида ичим зил кетди. Шунча йил қизимни иффатига ҳам аҳамият ҳам бермаган эканман. Бўғзимга нимадир тиқилди.
Қизим билан дўконга келдик. У истаган либосларни олдим. Қизим дўкондан аврати ёпиқ ҳолда чиқди. Умримда бу қадар кўчада мағрур юрмаган эдим.
Умрим бизнес билан ўткан экан.
Ҳозирда оилам намозхон. Оиламизда барака бор.
Қизим ва аёлим авратини пана қилгач қизимга совчиларнинг қатори узилиб қолди. Танишларимнинг бари дунёвий, иймонсизлар бўлгани учунми, келганлар қизимни ҳижобда эканидан таажжубланарди. Ўзим ҳам иймонсиз оилага қиз беришни истамадим. Мен каби умри жоҳилликда ўтсинми?
Кунлардан бир куни совчилар келди. Диндор оиладан сўраб келишибди. Қувондим! Аллоҳга ҳамд айтдим...
Давоми...👇

👍15
Совчилар келаси сафар куёвни олиб келадиган бўлишди. Ўзим савол-жавоб қилганим маъқулда!
Совчилар келди.
Не кўз билан кўрайки, куёвбола менинг қаҳрамоним, ҳидоятим сабабчиси - мен машинада туртиб юборган ва мени масжидга етаклаган йигит эди!
Кўзим ёшланай деди. Қувончдан бўлса керак.
Бир-биримизни танидик!
Қизим ҳозирда бахтли турмуш кечирмоқда, алҳамдулиллаҳ!
Куёвим, куёвим эмас- ўғлим қизимга Қуръон ўқишни ўргатаябди.
Ўғилларим ҳам поччасини жуда ҳурмат қилади.
Ахир у бизнинг ҳидоятимиз имоми-да!
Ҳамкасбларим баъзида ўксиниб, "Куёв - ёв эканда!" деб қўяди.
Мен эса кулимсираб қўяман.
Куёв - ёв эмас, у оила ғурури!
https://t.me/IBRATLY
Совчилар келди.
Не кўз билан кўрайки, куёвбола менинг қаҳрамоним, ҳидоятим сабабчиси - мен машинада туртиб юборган ва мени масжидга етаклаган йигит эди!
Кўзим ёшланай деди. Қувончдан бўлса керак.
Бир-биримизни танидик!
Қизим ҳозирда бахтли турмуш кечирмоқда, алҳамдулиллаҳ!
Куёвим, куёвим эмас- ўғлим қизимга Қуръон ўқишни ўргатаябди.
Ўғилларим ҳам поччасини жуда ҳурмат қилади.
Ахир у бизнинг ҳидоятимиз имоми-да!
Ҳамкасбларим баъзида ўксиниб, "Куёв - ёв эканда!" деб қўяди.
Мен эса кулимсираб қўяман.
Куёв - ёв эмас, у оила ғурури!
https://t.me/IBRATLY
Telegram
Ибратли Хикоялар
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
👍18
Ëдингизда тутинг! Аёлингиз ҳар қандай мавзуда бўлса ҳам ўтириб, у билан суҳбат қуришингизни истайди. Уйга қовоқ солинган, оғиз ёпилган, гунг бўлган ҳолда кириб келманг. Бу ҳолат аёлнинг қалбига хавотир ва турли фикрларни олиб келади.
Ўз дунёқарашингиз ё мутахассислигингизга аёлингизни ҳам мажбурлаб қизиқтиришга уринманг. Масалан, сиз астроном бўлсангиз, аёлингиз ҳам юлдузлар ва осмон жисмларига қизиқиши шарт эмас.
📚«Оила — саодат маскани»

👍5
Forwarded from Farosatliklar
hayotga tayyorlik faqatgina ichki organlar yetilishi degani emas
Ассалому алайкум!
Инсон табиатан доим хайрлисига толибдир...
Кулсак ҳам, йиғласак ҳам хайрлиси... Яшасак ҳам, ҳатто кетар чоғда ҳам хайрлиси бўлсин деймиз...
Майли, истаганларимиз бўлмасин, Аллоҳ таоло биздан рози бўлсин! Ана ўша ҳаққимиздаги энг хайрлисидир...
Кунингиз солиҳ амалларга, Аллоҳнинг раҳматию мағфиратига тўлсин.
Хайрли кунлар!..
https://t.me/IBRATLY
Инсон табиатан доим хайрлисига толибдир...
Кулсак ҳам, йиғласак ҳам хайрлиси... Яшасак ҳам, ҳатто кетар чоғда ҳам хайрлиси бўлсин деймиз...
Майли, истаганларимиз бўлмасин, Аллоҳ таоло биздан рози бўлсин! Ана ўша ҳаққимиздаги энг хайрлисидир...
Кунингиз солиҳ амалларга, Аллоҳнинг раҳматию мағфиратига тўлсин.
Хайрли кунлар!..
https://t.me/IBRATLY
Telegram
Ибратли Хикоялар
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
👍6
Сизни яхши кўраман
Сизни яхши кўраман дада!
Борингизча борлигингизни.
Болам униб-ўссин деб мудом,
Дуоларга ёрлигингизни.
Сизни яхши кўраман дада!
Ёнимизда соғ юрсангиз бас.
Жонингизни асрасин Худо,
Сизга кўплар қилсинлар ҳавас.
Сизни яхши кўраман дада,
Гоҳи танбех берсангиз майли.
Мени яхши инсон десалар,
Берган тарбиянгиз туфайли.
Сизни яхши кўраман дада,
Бировдан кам қилмадингиз ҳеч.
Кўнглимизга қарайсиз яна,
Тин олмайсиз сира, эрта-кеч.
Сизни яхши кўраман дада,
Кўрсам кўнглим ёришиб кетар.
Борлигингиз байрам, тантана,
Кўрмай қолсам дилим ғаш этар.
Сизни яхши кўраман дада,
Кўзларимнинг қароғидасиз.
Меҳрингизнинг жавоби мана-
Қиз-ўғиллар ардоғидасиз.
Сизни яхши кўраман дада,
Борлигингиз бахтим, кўнгил тўқ.
Қўша қарисангиз онам-ла,
Бу дунёда ҳеч армоним йўқ.
✍ Дилобар Ўролова

👍6👏1