Ибратли Хикоялар
2.23K subscribers
743 photos
1K videos
15 files
1.42K links
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун

энг яхшиларини тақдим этади!


.


.
Download Telegram
🌿Силаи раҳм Аллоҳ таолони рози қилувчи, умрни узун ризқни баракали қилиши билан биргаликда уни узган инсонларга ёмон оқибатни ҳам олиб келади. Ҳадиси шарифларда силаи раҳмни узган инсон ҳақида жуда ҳам оғир сўзлар айтилган, ҳаттоки бир қавм бўлсаю, ичида биттагина силайи раҳмни узган инсон бўлса, бутун қавм яхшиликдан мосуво бўлиши айтилган.
 
Силайи раҳмни узувчи кимса ҳақида Росуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадис воид бўлган
 
عن جُبير بن مطعم قال قال النبي صلى الله عليه وسلم: لا يدخل الجنَّةَ قاطع رحمٍ
Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қариндошлик алоқасини узувчи жаннатга кирмайди", дедилар".
 (Бухорий ривояти)
Абдуллоҳ ибн Абу Авфодан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, ичида силаи раҳмни узувчи кимса бор қавмга раҳмат тушмайди", дедилар".
(Бухорий ривояти
)

© Вақф уз

https://t.me/IBRATLY
🥰2
#ибрат

Шайтон ўзининг шотирлари билан бир гўзал макондан ўтиб борарди.
— Бу жойлар жуда гўзал-а! — деди ёрдамчи шайтонлардан бири атрофга ҳасад билан тикиларкан. — Дард устига чипқон дегандек, одамларининг бир-бири билан аҳиллиги бор.
— Ҳаа, — деди бошқаси афсус билан бош чайқаб, — бунақа жойларни вайрон қилиш қийин.
Шайтон бу гапларни индамай эшитаркан, тўхтаб, атрофни синчиклаб кўздан кечирди. Кейин:
— Сизлар бораверинглар, — деди ёрдамчиларига. — Сал нарида бироз айланиб келинглар. Қайтгунларингча, сизларга ажойиб дарс ҳозирлаб қўяман...

Атроф чиндан ҳам сокин эди. Ҳов нарида бир эшак арқонлаб, қозиқлаб қўйилганди. Шайтон келиб, уни қозиғидан бўшатиб юборди. Эшак эшак-да, дарҳол қўшнининг томорқасига ўтиб, экинларни пайҳон қила бошлади. Буни кўрган уй соҳибаси эшакни ҳайдамоқчи бўлган эди, жонивор уни бир тепди. Жони оғриган ва беҳад жаҳли чиққан хотин уйдан эрининг ов милтиғини олиб чиқиб, эшакни отиб ўлдирди. Ўқ овозини эшитган эшакнинг соҳиби уйдан чопиб чиқди-да, аҳволни кўргач, хотинга қаҳр қила бошлади. Хотин уни қаттиқ ҳақорат қилиб, қўлидаги милтиқни ўқталди. Эркак жаҳл устида хотиннинг қўлидаги ов милтиғини тортиб оламан деб, уни отиб қўйди. Шу кўргиликлар устига хотиннинг эри келиб қолди. Қўшнисига ташланиб, уни ура-ура ўлдириб қўйди. Фожиага икки қўшнининг ўғиллари, кейин бутун атрофдаги одамлар қўшилиб, ур-тўполон бошланиб кетди...

Шайтоннинг ёрдамчилари қайтишса, бояги гўзал макондан асар ҳам йўқ - ҳаммаёқ қон, вайрон... Улар тепаликда мамнун ёнбошлаб ётган устозларига ҳайрат билан қараб, "Буни қандай уддаладингиз, устоз? Ахир бу ернинг одамлари бир-бирлари билан аҳил эдилар-ку! Уларни қандай гиж-гижладингиз?" — дея савол ёғдирдилар. Шайтон бармоғини файласуфона кўтариб, таъкидладики:
— Эсингизда бўлсин, вайрон қилиш учун ортиқча заҳмат чекиш шарт эмас. Қаерни хароб қилмоқчи бўлсангиз, ўша жойдаги эшакларнинг арқонини узиб юборинг! Масала ҳал...

••┄┄┄❅┄┄┄•••
https://t.me/IBRATLY
👍9
Бир дарвешга:
— Хайрли жумалар, — дейишибди. У эса:
— Жума шундоқ ҳам хайрли, — дебди. Кейин:
— Жума муборак бўлсин, — дейишибди. У эса :
— Жума шундоқ ҳам муборак кун, — дебди.
— Унда нима дейлик? Сиз айтинг, — дейишибди. Сўнгра у:
— "Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин!" денг, — деган экан.

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин!

•••┄┄┄❅┄┄┄•••
https://t.me/IBRATLY
👍2
ٰ
#Juma_muborak!

🌙Jum'aning, hayr-u barakasi sizga bo'lsin. Qadrdonim😊🤲🏻.

Allohumma solli a'la
sayiddina Muhammad 📿

https://t.me/IBRATLY
👍2
Тириклар тиллодан қош қўйсам дейди,
Бўйнига марварид тош қўйсам дейди.
Ўликлар орзуси - дунёга қайтиб,
Бир бора саждага бош қўйсам дейди!

© Абдуллоҳ Юсуф

Жума муборак!!!


••┄┄┄❅┄┄┄•••
https://t.me/IBRATLY
Бир куни бадавлат одам вафот этибди. Васиятига кўра ўғилларидан бири отаси билан қабрда биринчи кеча ётиши керак экан. Ака-ука бунга юраги бетламай, ўринларига бошқа биров топишга қарор қилишибди.

Бир мискин одам йўқчиликдан зерикиб, жонига қасд қилмоқчи бўлиб турган экан. Йўлдан бир парча эски арқон топиб олибди. Ўзига дор тайёрлаб энди ўзини осмоқчи бўлиб турган ҳам эдики, икки ака-ука кўриб қолишибди ва бир хум олтин эвазига отасининг қабрига бир кеча ётиб беришга кўндиришибди.

Марҳум билан мискинни кўмишибди. Одамлар қабрдан узоқлашиши билан Мункар ва Накир келишиб, мискиндан қўлидаги чириган арқоннинг ҳисобини сўра бошлашибди. Мискин йўлдан топиб олган арқонига қандай жавоб беришни билмас экан.  Мункар ва Накир гурзилари билан бир уриб, парча-парча қилиб юборар экан. Бўлак-бўлак бўлиб кетган тана яна қайта тикланиб, яна эски савол берилар экан. Яна жавоб бера олмас, яна парча-парча бўлиб кетар экан. Бу ҳол давом этаверибди.

Келишилган муддат тугаб қабрни очишлари билан мискин ортига қарамасдан қоча бошлабди. Бундан ҳайратланган ака-ука:
- Ҳаққингизни олмайсизми? - дейишган экан, мискин:
- Битта чириган арқонга жавоб беролмадим-ку, бир хум олтинга қандай жавоб қиламан!? - деб қочиб кетибди.

P.S.: Дунё-дунё бойлик топаётганлар қандай жавобини беришни ўйлаб қўринг!

Ибрат учун яқинларга улашамиз!

•••┄┄┄❅┄┄┄•••
https://t.me/IBRATLY
👍8❤1
ФАРРОШ БЎЛОЛМАГАН БИЗНЕСМЕН

Бир киши “Microsoft” компаниясига фаррош бўлиб ишлаш учун келибди. Кадрлар бўлимида у бир нечта тестлардан, суҳбатдан ўтибди ва унга дейишибди:
— Табриклаймиз, сизни ишга қабул қиламиз. Бизга ўз e-mail’ингизни қолдиринг, иш жадвали ҳақида маълум қиламиз.
— Кечирасиз, менинг компьютерим йўқ, – дебди бояги киши, – электрон почтам ҳам йўқ.
— Афсуски, у ҳолда сизни ишга қабул қилолмаймиз. “Microsoft”нинг барча ходимлари билан e-mail орқали алоқа қиламиз ва ишимизнинг асосий қисми компьютерлар билан боғлиқ. Шунинг учун, сизни ишга ололмаймиз.

Бечора киши ташқарига йўл олибди ва компьютер учун қандай қилиб пул топишни ўйлай бошлабди. Чўнтагида атиги 30 доллар пули бор экан. Қараса, нарироқда бир фермер боғидан териб келган олмаларини сотаётган экан. У 10 кило олма сотиб олибди ва гавжум кўчалардан бирига бориб олма сота бошлабди. Икки соатда унинг пули икки баробар, олти соатдан кейин эса 10 баробарга кўпайибди. У “Microsoft”га ишга кирмасдан ҳам яшаш мумкинлигини тушунибди.

Бир қанча вақтдан кейин эркак автомобиль сотиб олибди, аввалига кичик дўкон, кейинроқ магазин очибди. Беш йилдан кейин супермаркетлар тармоғини ташкил қилибди. Шундан сўнг у бизнесини суғурта қилдирмоқчи бўлибди, суғурта агенти эса ундан электрон почтасини қолдиришни сўрабди. Бизнесмен худди бир неча йил олдинги сингари унда e-mail ҳам, компьютер ҳам йўқлигини айтибди.

– Қойил! – дебди суғурта агенти, – компьютерингиз йўқ бўла туриб шундай бизнесга эга экансиз! Агар комьютерингиз бўлганида ким бўлардингиз?!
Бизнесмен унга жилмайиб жавоб қайтарибди:
– У ҳолда “Microsoft”да фаррош бўлардим.

P.S.:
Бундан иккита хулоса қилишимиз мумкин. Бири, қандайдир буюмлар муваффақиятга сабабчи бўлмайди. Иккиничиси, доимо бировларнинг қўлига қараб қолмайдиган ишнинг пайида бўлиш даркор. Зеро, кўпчилик одамларда 3 йил ичида ўз бизнесини қуриш учун сабр етишмайди, аммо 40 йил ишга бориш учун уларнинг сабри етади!

•••┄┄┄❅┄┄┄•••
https://t.me/IBRATLY
👍6🤝1
Бир яҳудий бир мусулмонни меҳмонга чақирди. Меҳмонга узум қўйди. Мусулмон узумни еди. Кейин яҳудий унга хамр (маст қилувчи ичимлик) келтирди. Мусулмон хамрни ичмади. Яҳудий мазах қилиб:
- Сиз мусулмонлар жуда ғалатисизлар. Узумни ҳалол дейсизлар, хамрни ҳаром дейсизлар. Ваҳоланки, бу хамр шу узумдан тайёрланади-ку! - деди. Шунда мусулмон яҳудийдан:
- Хотининг борми? - деб сўради.
- Ҳа, - деди.
- Чақир хотинингни! - деди. Яна мусулмон ундан:
- Қизинг борми? - деб сўради.
- Ҳа, - деди.
- Қизингни ҳам чақир! - деди. Кейин яҳудийга қарата: -Кўрмайсанми, Аллоҳ сенга хотинингни ҳалол қилиб, қизингни ҳаром қилди. Ваҳоланки, қизинг хотинингдан туғилган, - деди. Яҳудий:
- Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур росулуллоҳ, - деб мусулмон бўлди.

•••┄┄┄❅┄┄┄•••
https://t.me/IBRATLY
👍4🥰1
Таржимон ва денгизчи

Бир куни таржимон қайиққа чиқибди. Денгизда кетаётиб, денгизчига савол берибди:
- Рус тилини биласанми?
- Йўқ.
- Ахир, рус тилини билмасдан қандай яшайсан?
- Инглиз тилини биласанми?
- Йўқ.
- Ахир, инглиз тилини билмасдан қандай яшайсан?
- Араб тилини биласанми?
- Йўқ.
- Ахир, араб тилини билмасдан қандай яшайсан?
.
.
.
.
Бир пайт қайиқ тешилиб қолибди ва денгизчи таржимондан сўрай бошлабди:
- Сузишни биласанми?
- Йўқ.
- Энди қандай яшашинг ҳақида сен ўйлаб кўр...

P.S.: Инсонга ҳеч қачон имкониятларига қараб баҳо берманг. Шундай даврлар келадики, бебаҳо қобилятларингиз ҳам бекор бўлиб қолади.

•••┄┄┄❅┄┄┄•••
https://t.me/IBRATLY
👍7😁3😢1🤝1
Бир аёл одамлар орасида боласини қаттиқ урар экан. Бола қаттиқ зарбаларга чидаб ҳеч йиғламас экан. Орадан йиллар ўтибди, одатдагидек она боласини одамлар орасида урганида, бу сафар бола қаттиқ йиғлаб юборибди...
Одамлар ажабланиб:
- Эй йигитча, олдинлари онангиз калтаклаганларида миқ этмасдингизку, нега бугун кўзларингиза ёш олдингиз? - деб сўрашибди. Йигитча йиғлаб:
- Онамнинг кексайиб қолганларини ҳис қилдим, чунки зарбалари олдингидек қаттиқ бўлмай қолдибди...

P.S.: Ота-онамизнинг қадрига етайлик! Илло, ўтаётган вақт бизларни тобора айрилиққа яқинлаштирмоқда...

•••┄┄┄❅┄┄┄•••
https://t.me/IBRATLY
👍5❤1😢1
Ҳиндистонлик рикша ҳайдовчиси Дешраж Жи соҳиб, етим қолган неварасининг ўқишини тўлаш учун уйини сотиб, мана шу рикшада кун кураётган экан.

Ҳиндларга қойил қолмай иложи йўқ, илм-фаннинг қадрига етади. Дунёда катта ИТ фирмаларнинг деярли ҳаммаси Ҳиндлар томонидан бошқарилади (Google, Microsoft, Intel, Nokia, Dell, AMD).

Биз ҳам тўйга эмас, фарзандларимизни ўқитишга пул йиғиб бошлашимиз керак.

© Анвар Назруллоҳ

•••┄┄┄❅┄┄┄•••
https://t.me/IBRATLY
👍6
Туролдилар уйқудан қолиб,
Қиёматни жазо билганлар.
Йиғласинлар дод фарёд солиб,
Бомдодларини қазо қилганлар.

Гўё кесиб томирларини,
Унутиб ҳақ амирларини.
Еб қўйдилар умрларини,
Бомдодларини қазо қилганлар.

Йўл адашган оқил сўқирлар,
Енди қандей сабаб тўқирлар.
Пешинларни йиғлаб ўқирлар,
Бомдодларни қазо қилганлар.

Гар ҳис қил қилсак кўрмоғин мавло,
Ётолмасдик қалблар ялло.
Тотимагей уйқуси асло,
Бомдодларини қазо қилганлар.

Оз рохатлик уйқу қурбони,
Энди ходий бўлмас Қурьони.
Аҳволи не уйғонган они,
Бомдодларини қазо қилганлар.

Кетгаза олмас кўнглидан доғи,
Унута олмас намоз фироғин.
Ҳақ деб билур аёл қучоғин,
Бомдодларини қазо қилганлар.

Бу нафратга мен ҳам арзийман,
Қачон нафсин ғамини йейман.
Шу он ўлиб қолмасин дейман,
Бомдодларини қазо қилганлар.

Хитобим шу кетар онларим,
Ҳазиллашманг қадирдонларим.
Тўрт маҳаллик намозхонларим,
Бомдодларини қазо қилганлар.

•••┄┄┄❅┄┄┄•••
https://t.me/IBRATLY
👍1😢1
🌾Бир куни ёмғирсизликдан қийналган бир шаҳар аҳолиси ўзаро келишиб, Аллоҳдан ёмғир сўраб дуо қилгани келишибди. Шаҳар аҳолисининг барчаси ёмғир сўраш намозини адо қилгани йиғилишибди. Намозга бир қария ёмғир соябони билан ташриф буюрибди. Буни кўрган одамлар уни устидан кулиб:
“Нимага  ёмғир соябони кўтариб келдинг, биз фақат ёмғир сўраб дуо қилгани келдик-ку ” дейишибди. Шунда қариа уларга қараб ширин жилмайган ҳолда: 

“Агар сен бирор нарсани юз беришини ҳоҳласанг унга аввал ўзинг қаттиқ ишонишинг керак, кейин ҳаракат қилиб  унга ишонган ҳолда Аллоҳдан сўрашинг тўгри бўлади, агар сен ўзинг сўраётган нарса ҳақида шубҳада бўлсанг, унда унга эришишинг қийин бўлади. Мен Аллоҳга ишонаман у бизни дуоимизни қабул қилади ва бизга ёмғирни беради, шу сабабдан мен ёмғир соябони билан ташриф буюрдим” дебди.
    
Намоз тугабди. Бир соат ичида ёмғир томчилай бошлабди ва қариа эса ёмғир соябони билан ортига қайтиб кетибди
...🌾

© Ахлоқий хикоялар

https://t.me/IBRATLY
👍12
🍁Бир сархуш Илёс ибн Муовия ҳазратларининг олдига келиб:
— Эй Илёс, бир оз узум есам, менга бирор зарарли таъсири бўладими? - деб сўрабди.
— Йўқ.
— Узумдан сўнг бир оз кулча ўти есам-чи?
— Ҳеч қандай зарари йўқ, ейишинг мумкин!..
— Буларнинг устидан бир миқдор сув ҳам ичсам, бўладими?
— Албатта!
Сархуш бу жавоблардан хурсанд бўлди:
— Бу санаб ўтганларим бирлашса, мукаммал шароб бўлади. Уларни ошқозонимнинг ичида бирлаштириш ҳаром бўлмайди-ю, ошқозонимга тушмасдан бирлаштириш нега ҳаром бўлар экан?
Илёс ибн Муовия кулимсиради, ердан бир ҳовуч тупроқ олиб сархушга савол берди:
— Сенга бу тупроқни отсам, бирор ерингга зарар етадими?
— Йўқ.
— Кетидан бир ҳовуч сув сепсам, жонинг оғрийдими?
— Йўқ.
— Сени мана шу ҳолда иссиқда кутдирсам, изтироб чекасанми?
— Йўқ.
Илёс ибн Муовия давом этди:
— Тупроқни,сувни, иссиқни бирлаштириб бошингга отсам... қандай бўларкин?
Сархуш бу сўзларни эшитгани заҳоти икки қўли билан бошини ушлаб бақира бошлади:
— Вой бошим, вой бошим!
— Бошингга ғишт отмаган бўлсам, нега бақирасан?
— Ғишт отмадинг, лекин айтганларинг бошимга ғиштдан-да оғир зарба берди
!

©Зебинисо Раҳматова
«Ҳидоят» журнали


https://t.me/IBRATLY
👍12
🍂Бир отанинг жахлдор бир ўгли бор экан. Унинг жахли жудаям тез экан.Бир куни ота ўз ўглига бир қанча мих билан мустахкам бир ёғоч бериб : “Ўглим ҳар бир жахлин чиқган вақтда битта михни шу ёғочга қоқгин” –дебди.
Ўгил шундай қилибди.

Биринчи кун у ёғочга ўттиздан зиёд михни қоқибди. Орадан бир қанча вақт ўтиб у ўз жахлини назорат қиладиган бўлибди. Кун сайин унинг қоқадиган михлари камайиб, ўз жахлини назорат қила бошлабди. Жахлини назорат қилиш ёғочга мих қоқишдан осонлигини тушунибди. Шундай кун келибдики у умуман бошқаларга жахл қилмайдиган, ўз жахлини назорат қиладиган бўлибди ва тезда отасига бу яхши хабарни етказибди.

Отаси ундан жудаям ҳурсанд бўлибди: “Ўглим , энди шу ўзинг қоқган михларни жахл қилмаган кунинг биттадан тахтадан суғуриб чиқгин”-дебди.
     Орадан кунлар ўтибди ва ниҳоят охирги михни суғурган кун келибди. Бола отасига ҳамма михларни суғуриб бўлганини айтибди. Шунда отаси унга тахтани кўрсатиб: “Ўглим табриклайман сен ажойиб иш қилдинг лекин тахтага бир назар солгин, шу қоқилган михларниг изини, тешикларни кўряпсанми, энди бу тешиклар ҳеч қачон кетмайди, шундайлигича қолади. Демак, сенинг жахлинг чиққанида бир ёмон сўз айтар экансан бу ҳудди мана шу тешиклар каби қолади. Шунинг учун жахлингни, ғазабингни назорат қилишни ўргангин ”-дебди
.🍂

© Ахлоқий ҳикоялар

https://t.me/IBRATLY
👍15😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўн саккиз минг олам махлуқотлари ичра фақат одамгина пул топади. Бирор жонзот оч қолмайди, бироқ одам ҳеч қачон тўймайди...

•••┄┄┄❅┄┄┄•••
https://t.me/IBRATLY
👏3😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Одамизот Аллоҳ яратган маҳлуқларнинг энг мукаррамидир. Бироқ, ўз боласини сотадиган шундай одамлар борки, мана бу итдан ҳам паст даражадир!

•••┄┄┄❅┄┄┄•••
https://t.me/IBRATLY
👍10
Бир подшоҳ ўта совуқ тунларнинг бирида қасрига қайтаётиб, юпун кийинган бир қари соқчига кўзи тушиб қолди. Унга яқин келиб:
– Совқотмайсизми, – деб сўради.
– Совқотаман, лекин менинг иссиқ кийимим йўқ, шунинг учун чидашга мажбурман, – деб жавоб берди қари соқчи.

Подшоҳ унга бирор хизматкори билан иссиқ кийим бериб юборишни ваъда қилиб, ичкарига кириб кетди. Бу ваъдадан соқчи жуда хурсанд бўлди. Лекин ичкарига кирган заҳоти подшоҳнинг соқчига берган ваъдаси ёдидан кўтарилди.
Эрталаб эса қари соқчи ҳаётдан кўз юмган эди. Унинг ёнида қалтироқ қўллар билан ёзилган бир нома турарди. Номада шундай дейилган эди:
"Подшоҳим, шу вақтга қадар ҳар тунда совуққа чидаб келаётган эдим. Аммо, бу кеча сизнинг иссиқ кийим ҳақидаги ваъдангиз қувватимни олди ва мени ҳалок этди".

P.S.: Қўлингиздан келмайдиган ишлар билан бировларга ваъда бериб, юрагига умид солиб қўйманг!

•••┄┄┄❅┄┄┄•••
https://t.me/IBRATLY
👍17😢1
Бир салтанат бўлган экан. Унда шоҳлар эъзозланиб турли неъматлар билан сийланар экан. Бироқ, қариганида бир кемага ўтказилиб, кимсасиз оролга ташлаб кетилар ва у ерда хорлик ва азобда умр кечиришар экан.

Кунлардан бир куни ушбу салтанатга янги шоҳ тайинланибди. Ушбу шоҳ биринчи навбатда ўзи ташлаб кетиладиган оролни обод қилибди ва уни ҳам ўша оролга ташлаб кетишганида роҳат-фароғатда умр кечирибди.

Бу шоҳ аслида сизу биз, кема тобутимиз, орол охиратимиз. Фақатгина солиҳ амаллар билангина ўз “орол”имизни обод қилишимиз мумкин. Барчага охиратини обод қилиш насиб этсин!!!

•••┄┄┄❅┄┄┄•••
https://t.me/IBRATLY
👍22😢2
Ҳамонки, одам вафот топгач, бир хил либосда, бир хил лаҳадда, бир хил ҳолатда ётар экан, озгинагина умрини жанжал билан ўтказмай яшаса бўлмас эканми....

© Тоҳир Малик

@HikmatliSatrlar
👍6