Ибратли Хикоялар
2.23K subscribers
743 photos
1K videos
15 files
1.42K links
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун

энг яхшиларини тақдим этади!


.


.
Download Telegram
Ердан олиниб отилган кесак онамни бошига тегди ! Оғриқдан бошини ушлаган онам жон аччиғида қўшни холани олдига югуриб бориб, юзига тарсаки туширдилар ! Қўшни холани ўғли онамга “ёпишди” ! Мен эса ўғлининг ёқасидан тортиб юзига мушт туширдим ! Укам дадамни чақириш учун уй томон югурди ! Жанжал авжига чиқди !...

Уйдан югуриб чиққан дадам бир-бирини сочига ёпишган онам ва қўшни хотинни олдига бориб, онамни қўлларидан тортиб ажратдилар ва онамни юзига тарсаки туширдилар ! Қўшни амаки хам оғзи тинмай қарғанаётган хотинини юзига тарсаки туширди ! Икки аёл юзини ушлаганча уйга йиғлаб кириб кетди ! Мен дадамдан қўрқиб қочиб қолдим !...

... Икки қўшни орасига жанжал келтириб чиқарган нарса бу – бефаросат товуқ эди ! Қишлоқ жойда қўшни билан орада баланд девор тортиш юз кўрмаслик белгиси бўлганлиги учун қўшнимиз билан орамизда бир метр хам чиқмайдиган сим сетка номига тортилган эди. Шундоғам қишга паррандаларга теккан касаллик сабаб қирилиб кетган товуқларимиздан фақат бир дона хўроз қолганди. Қўшнимизга хам шу ахвол, унда бир дона товуқ қолган. Бу иккаласи гоҳ у ховлига, гоҳ бу ховлига ўтиб, баҳор вақти ховлимизга экилган памидор кўчатларини расвосини чиқариб, титкилаб, яроқсиз ҳолга келтирарди. Аввалига даханаки бўлган жанжал мана бугун авжига чиқиб, уруш билан якунланди !...

... Кечга яқин уйга қайтдим. Дадам анча ховуридан тушган эканлар индамадилар. Ошхонага кирдим. Йиғидан кўзлари шишиб кетган онам идиш-товоқ ювардилар. Мени кўриб, жилмайишга уринган онам, яна йиғлаб юбордилар.
- Кел болам,- деб ёнларига чақирар эканлар, - Холангни бекор хафа қилиб қўйдик ! Шунча йиллик қўшничилигимизга арзирмиди шу ифлос парранда ! Бор ! Шу хўроз ўлгурни ушлада дадангга олиб бор, сўйиб берсинлар! – дедилар.

Шунақа ! Бизда хеч ким қўшнини бегона демас эди. Қўшни хотин хола – онамга сингил, қўшни эркак амаки – дадамка укадек эди ! Шундай тарбия билан катта бўлдик. Эсимни таниганимдан бери шу жанжал биринчи ва охиргиси бўлганди...

Хўроз сўйилди ! Гўшти ош қилиниб устига босилди ! Кечга дастурхон атрофига ўтирар эканмиз, онам хўроз гўшти “босилган” ошни дастурхонга қўйдилар. Шунда дадам :
- Қўшнига хам бердингми ? – дедилар. Онам кўзларини ерга қаратдилар.
- Қўшнига бермасдан ошни хидини чиқариб биринчи сузишга уялмадингми ? Қачонгача қовоқ-тумшуқ қилиб юрмоқчисан ? Мени ота-онам узоқда, сени ота-онанг узоқда, эрта тирик-ўликлигимиз шу қўшни биланку ! Суфе сенга ! – дедилар дадам. Бу гапдан кейин онамни юзи қизариб, бизга бошқа товоқга ош сузиб келдиларда, хўроз гўштини тенг иккига бўлиб, ошни устига қўйдилар. Товоқни кўтариб қўшниникига йўл олдилар.
- Тўхта ! Манави “шеригинг”ни хам олиб кет ! Бирга урушдиларингми, бирга ярашинглар ! – деб дадам мени хам қўшиб қўшниникига жўнатдилар ! Минг уят билан ўзим истамаган холда онамга эргашдим.

Қоронғуда ўртада тутилган сеткадан сакраб юрмайлик деган ўй билан қўшнини дарвозаси томондан бордик. Дарвозани энди тақиллатамиз деган хам эдикки, қўлида ош, ўғли орқасидан эргашган қўшни хола дарвозани бирдан очди. Қўлидаги ошни устига товуқ гўшти билиниб турарди. Онам билан бир-бирларига бироз термулиб туришдида, қўлларидаги ошга қараб кулиб юборишди. Қўшни хола уйига таклиф қилди. Кирдик. Амаким эса “ дадангни хам чақириб кел ” деди. Югуриб бориб дадамни хам қўшниникига чақириб чиқдим. Бир-биридан кечирим сўрашлар, ўзаро кулгу ва хурсандчилик шу кеча ярим тунга қадар давом этди...

... Эрталаб қўшни холани кулгусидан уйғониб кетдим. У билан онам хеч нарса бўлмагандек айвонда чақчақлашиб, сухбатлашиб ўтиришарди.....

.... Ишим шахарга кўчгандан кейин анча вақт кўп қаватли уйда ижарага турдим. Аввал ўзим, кейин оиламни хам олиб келдим. Ишга кетаман, эшик қуфланади ! Ишдан келаман, эшик очилади ! Қўшни деган “банда” ни фақат юзини танийман. Бир оғиз “ салом” деймиз бир-биримизга тўқнаш келгач. Бошқа сўз йўқ ! Хотиндан сўрайман “ Хотини билан яхшимисан ? Салом алик қиладими ? ”. “ Бошида саломлашардим. Кейин қаерданлигимизни суриштиргач, ўзини осмонга олиб саломимга хам жавоб бермай қўйди !” деб жавоб беради хотин.

Давоми.. 👇

https://t.me/IBRATLY
👍12❤2
Эх қўшним, қўшним ! Нахотки сен ота-онам билан бирга қишлоққа қолиб кетган бўлсанг ! Эх мехрим, оқибатим ! Нахотки сен шахарга керак бўлмасанг ?! Кўрдим шахарга қанча-қўшниларни арзимаган ёш болани гапини деб жанжаллашганини, кўрдим шахарга бир-бирини хотинига зино назари билан қараган эркакларни, кўрдим шахарга эшигини остига ахлат тўкиб кетадиган “мехрибон” қўшниларни ! Кўриб-кўриб бу кўз хам, бу қалб хам аста секин қотиб борди ! Мен хам истамаган холатда “шахарлик” бўлиб қолдим !!!

Оллоҳ насиб қилиб ховли жой олиб, кўчиб ўтдик. Қўшнимиз хам бизга ўхшаган ёш оила. Иккаламиз хам қурилишдан бўшамаймиз. Қўшни эр-хотин ишда,болалари уйда. Хотиним ёш боласи туфайли уйда. Хар кун қўшни хотин ишдан қайтгач, қозонга жазиллатиб овқатга уринади. Кечга қолиб кетади. Бу пайт биз овқатланаётган бўламиз. Бир девор ховлида қўшнини болалари “ Она овқатингиз пишдими ” деб сўраши эшитилиб туради. Ўша қишлоқда юрган вақтим хам, хозир хам одамлар сиз бераётган бир лаган овқатга мухтож бўлмаган. Аммо мана шу арзимаган лаган сиз билан қўшнингиз орасидаги мехр-оқибат ришталарини боғлайди ! Дастурхон атрофига ўтирар эканман хотинимга қараб шундай дейман :

- Қўшнига хам бердингми ?!....

Абдулла Омон

@IBRATLY
👍12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ассалому_алейкум

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН !

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга юборинг!
https://telegram.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

Ғусл қилишни ўрганамиз.
(Содда қилиб тушунтирилган)

❗️Ғусл балоғатга етган ҳар бир кишига фарз бўлган амалдир.

@HikmatliSatrlar
👍8
Бир куни бир подшоҳ қўлини кесиб олибди. Буни кўрган вазири "Алҳамдулиллаҳ" дебди. Вазирнинг бу сўзидан дарғазаб бўлган шоҳ уни зиндонга ташлашни буюрибди. Соқчилар вазирни олиб кетишаётганида яна "Алҳамдулиллаҳ" деди.

Кунлардан бир кун шоҳ овга чиқиб, бир ёввойи қабиланинг қўлига асир тушиб қолибди. Уларнинг ўз маъбудларига ҳар йили бир бутун одамни сўйиб, қурбонлик қилишдай хурофот одатлари бор экан. Шоҳни ҳам қурбонлик қилишмоқчи бўлиб туришган экан, қарашса, қўли кесик экан. Шоҳнинг қурбонликка ярамаслигини билган ёввойилар уни қўйиб юборишибди.

Шоҳ саройга келиб, қўли кесилганида нимага вазири "Алҳамдулиллаҳ" деганини сўради. Шунда вазир:
- Мана, шоҳим, кўриниб трибдики, шу кесилган қўлингиз сабаб омон қолибсиз, шунинг учун ҳамд айтдим, - дебди.
- Унда нега ўзинг зиндонбанд этилаётганингда ҳамд айтинг, - деб сўраса, вазир:
- Агар зиндонбанд этилмаганимда, сиз билан овга чиққан бўлар эдим. Шунда икковимизни тутиб олишганида, менинг қўлим бутунлиги сабаб сиз қолиб, менинг бошимни олишарди. Билдимки, Роббим бундан яхшисини рўпара қилишини...

P.S.:
Мана, биродарлар, битта "Алҳамдулиллаҳ" калимаси билан икки одам тирик қолди. Шунинг учун Аллоҳнинг ҳар бир берганига ҳамд айтишимиз керак. Илло бизни яратган зотнинг ўзи биз учун нима яхшилигини ўзи яхши билади!

@IBRATLY
👍13❤1👏1
Ёзда эримаган қалб, қишда музлашидан қўрқаман..
👍9🥰1
👍9👏2❤1
Эринмасангиз охиригача ўқинг, кейин фикрингизни айтарсиз...

Суратдаги ота ва ўғилни кўряпсизми? Фидойи ва фарзандининг келажаги учун ҳар нарсага тайёр ота деганда қандай инсонни тушунасиз?

Ҳолат Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳридаги Ёшлар марказида рўй берди...

Хуллас кеча ҳаммамиз соат 9 лар чамаси ишхонага етиб келдик. Ҳаво ҳарорати -16. Қарасак, шу ота-бола, шу ҳароратда биздан олдин келиб, кутиб туришган экан.

Боланинг дадаси, раҳбаримиз  Дилшода Аннаеванинг олдига келиб нимадирлар дегандай бўлди. Кейин билсак, "Менинг ўғлим шахматга қизиқади. Ҳаттоки мени бир неча марта ютди. Шуни рағбатлантириш мақсадида олдингизга келдим. Мана шу фахрий ёрлиққа нимадир ёзиб, шу юз минг сўмни совға қилиб бериб қўйсангизлар, боламга мотивация бўларди" деган экан...

Ҳаммамизнинг бўғзимизга нимадир тиқилгандай бўлди. Ахир  боласининг кўнгли ўксимаслиги учун бу ота...

Дилшода опам ўзининг ёнидан яна юз минг сўм қўшган бўлди. Ишхонамиздаги ҳамма аппаратларни олиб чиқдик ва бутун жамоа бўлиб олқишлаб турдик. Болакай тантанали равишда тақдирланди. "Шундай фарзанд тарбиялагани учун Жўрабекнинг ота онасига ташаккур айтамиз" дейилганида йигитчанинг кўзларига ёш келди. Балки бу, ҳозирдан ўз ота онасига раҳмат олиб бергани учун қувонч ёшларидир ...

"Спортни нима қиласан, далага чиқ ундан кўра" дейдиган оталарни кўрганман. Боласи балоғатга етиб етмай, "Боринг энди ўғилтой. Менинг вино ва ароғим учун Россияда ишлаб келинг" деган оталарни ҳам танийман. Ўшандоқ одамлар бу отанинг оёқларига йиқилсин, ўрганишсин ва таъзим қилишсин. Биз шу отага таъзимдамиз. Агар малол келмаса сизлар ҳам бу ота-болани дуоларда эслаб қўйинг. Келажакда шу болакай дунё чемпиони, отаси эса энг бахтиёр ОТА бўлсин...

Спортга ва айниқса, шаҳматга қаратилган эътиборнинг натижаси бу. Ҳурматли Sadullaev Alisher. Бу сизнинг ютуғингиз ва ошкора натижангиз. Имкон бўлса шу йигитчани топиб, озгина эътибор қаратиб қўйсангиз яхши бўларди. Бу ишингиз қолган ота-оналарга ҳам ўрнак бўлса не ажаб...

Охиригача ўқиганингиз учун раҳмат...

Facebookdan olindi .

https://t.me/IBRATLY
👍29❤2🤣2
Аёл киши тўқноғичини қаерга қўйганини унутиши мумкин. Аммо беш йил олдин кеч соат 5.00 да унга нима деганингизни асло унутмайди.
👍8
🕊Кўп тарқатинг Барча фарзандлар ўқисин!!!

Болам, мен қариб, шундай вақт келибдики, мен эркаловчи она эмас, эркаланувчи боладек бўлиб қолибман. Болам, энди сиз мени отам бўлиб  эркаланг, онам бўлиб алқанг.

Болам бўлиб “Онам жоним” денг, кўзим қувончи, уйга кирсам офтобим, кўчадаги қуёшим, дунёим ичидаги дунёим денг.
Оналар султонни денг
“➖Менинг энг Кучлигим онам”  денг.

Бир дона мен яхши кўрган атиргулни ётоғимга қўйиб , табассумимни кутинг. Оёқ кийимга эгилсам, қаддимни кўтариб “мен борманку онам” денг.

Таомга тўйиб қўл артсам, “самалёт-самалёт” қилиб ош улашинг. Мен эса сизни жажжи болалигингиз таъмини тотиб, яйраб кетай.

Ғамингизни остонада қолдиринг, токи сизни ғамингиз эгилаётган қаддимни янада букиб қўймасин.

– Мен учун шунча пулга бекор олибсизда ўғлим, десам

– Онангизга бўлса пул олмаймиз, дейишди деб “алданг”

Мени шу ширин “ёлғонларга” ишонтиринг.

Болам, менга жаннат ҳақида гапиринг. Ўз Расулини соғинган онангизга малҳам бўлинг.

Сизни туғиб берган Бувимга нима олиб берсамикан деб кулдиринг.

Бизни катта қилиб ўзингиз кичрайдингиз она денг.

Набиралари қувончида қувнаётган  Онангизни пешонасидан ўпиб айтинг:

“Сиздек Онани берган Роббимга ҳамдлар бўлсин”! -денг...
Қўлингизни беринг деб зиналардан тушсам ёрдам беринг
Бирон жойга кетсам орқамдан йўқлаб боринг.

Болам, биласизми бундай ихтиёрингиз мени бахтли қилади, Сизга эса икки дунё Саодатини беради. ИншааАллоҳ!

https://t.me/IBRATLY
👍21😢1
Отасининг ўлимидан бир фурсат ўтиб, иш билан банд ўғил касалманд кекса онани қариялар уйига топширишга қарор қилишди. Ўғил ора-чора волидасининг холидан хабар олиб турди. Кунлар ўтди. Бир куни қариялар уйидан қўнғироқ қилишди: вазият жиддий - она оғир ахволда ётибди, ўғлига айтадиган сўнги сўзи бор экан. Ўғил зудлик билан унинг ёнига шошди.

Ажал билан курашаётган она темир каравотда холсиз тўлғанар, ўғил сўнги сўзни эшитмоқ учун унинг лабларига қулоқ тутди. “Ўғлим, сендан сўнгги илтимосим - қариялар уйи хоналарига кондиционерлар ўрнаттириб берсанг. Қарилик боис совуқ ва иссиқ кунларда жуда қийналдим. Кейин, бу ерга музлатгич хам олиб келиб қўй, баъзида тунлар уйқим қочганида айнимаган бирор нима топа олмай, оч ётиб, қийналдим”.

Онанинг ўтинчидан хайратда қолган ўғил унга тикилиб қолди. Шунча вақтдан буён бу қийинчиликларга чидаб келиб, оғиз очмасдан, нега умр адоғида бу қулайликларни адо этишини ёлвораётганини сўради. “Мен-ку, буларга чидадим, болам! Лекин сендан хавотирдаман. Кун келиб сенинг болаларинг сени бу ерга ташлаб кетишса, сенинг холинг нима кечади, болажоним?!” деб жавоб қайтарди онаизор.

https://t.me/IBRATLY
👍20😢3❤1
Ҳар доим иситгич олдида бизнинг тозаланган оёқ кийимларимиз турарди.

Уни дадам шундай аввайлаб, тозалаб, қалин қиш бўлсада печка олдида қуритиб чиққан кунлари бўлган. Айниқса иккинчи опам шаҳарда ўқигани боис, шу опамнинг кийимларига бошқача эътибор бериб, кийдириб автобусга чиқариб қўярдилар. Ҳар куни, ҳар доим, йиллар давомида…

Дадамнинг янги оёқ кийим олганларини негадир эслолмаяпман, аммо оёқ крем суриб, доим ялтиллатиб киярдилар.

Тавба ҳозир негадир дадам неча размер оёқ кийим кийиши ҳақида билмаслигимни билдим.. уят ўзимга.

Дадам эса ҳозир ҳам “болам оёғинг иссиқми”, деб сўрайдилар…

https://t.me/IBRATLY
👍18😢4😎1
​​ ​​ИБРАТЛИ ҲИҚОЯ !

Уйда ота-бола суҳбатлашиб ўтирар эди, тўсатдан кимдир эшикни ЗАРДА билан тақиллатибди... Ўғил эшикни очибди...
Ғазабнок бир киши турган экан. У ичкарига кириб на салом бермай, на алик олмай чолга қараб бақира кетибди:
--- Аллоҳдан қўрқинг..! Қарзларингизни қайтаринг. Узоқ йиллар кутдим. Сабр косам тўлди. Пулларимни беринг...! -дебди.
... Отасининг бундай ноқулай аҳволга тушиб қолганидан ўғил ХАФА бўлибди, кўзларидан ёшлари қуйилибди...
Сўнг келган кишидан:
--- Отамнинг сиздан қанча қарзлари бор..? - дея сўрабди.
Киши:
--- Тўқсон минг риёлдан ошиқ...
Ўғил:
--- Отамни ўз ҳолларига қўйинг, пулингизни мен бераман. - дебди-да хонасига кириб кетибди...
... Ойликларидан тежаб йиғаётган йигирма етти минг риёли бор эди... У бу пулларни, ўзи сабрсизлик билан кутаётган тўйига йиғаётган экан. Лекин отасининг ғамини аритишни устун деб билибди...
Пулларни олиб чиқибди ва:
--- Мана пул олинг. Худо хоҳласа қолганини ҳам тез орада тўлаймиз, - дебди...
... Бечора ота йиғлаб юборибди ва қарзини сўраб келган кишидан, пулларни ўғлига қайтаришини сўрабди... Бу пуллар ўғлига жуда зарурлигини, унинг ҳеч қандай айби йўқлигини айтиб ёлворибди...
... Пулларни олган киши чолнинг гапларини эшитмай хонадан тезда чиқиб кетибди...
Ўғил кетидан чиқибди ва пулларни ўзида олиб қолишини, отасига бошқа ҚАРЗ масаласида мурожаат қилмаслигини, ўзига айтишини илтимос қилибди...
Сўнг отасининг ёнига келиб, унинг пешонасидан ўпиб:
--- Отажон...! Бу пуллар сиздан азиз эмас..! Қолган ишлар вақт-соати билан бўлади, - дебди.
Қари ота ўғлини қучоқлаб, ўпиб қўйибди:
--- Аллоҳ сендан рози бўлсин ўғлим..! Ишларингни ўнгласин..! Хатоларингни кечирсин..!
... Эртаси куни йигит терга ботиб ишлар экан, анчадан бери кўришмаган дўстлари келиб қолишибди...
Салом аликдан сўнг уларнинг бири:
--- Дўстим, кеча бой-бадавлат, катта тадбиркорлардан бўлган бир танишим билан суҳбатлашган эдим. У мендан ишончли, омонатдор, хулқ-атвори гўзал, холис ва ишини уддасидан чиқадиган қатъиятли одам топиб беришимни сўради... Мен сендан бошқа бундай сифатларга эга инсонни танимайман. Нима дейсан шу ишга киришасанми..? Кел ҳозироқ ишдан бўшагин-да, кечки томон ўша тадбиркор билан учрашамиз...
... Йигитнинг кўзлари қувончдан порлаб кетибди:
--- Бу отамнинг дуоси..! Аллоҳга ҳамд бўлсин, ижобат қилди... - дебди.
Кечқурун катта тадбиркор билан учрашув бўлибди...
Йигит маъқул келибди. Ундан қанча ойлик олишини сўрабди.
Йигит:
--- Ойлигим 4970 риёл... - дебди.
Тадбиркор:
--- Эртага эрталаб бориб, ишдан бўшаб кел. Бугундан эътиборан ойлигинг 15000 риёл. Қўшимчасига даромаднинг 10% и сеники бўлади. Шинам уй-жой, замонавий машина ва олти ойлик маошингни сенга инъом қиламан... Уст-бошингни тўғирлаб оласан...
... Йигит қулоқларига ишонмабди. Ўзини тутиб туролмай йиғлаб юборибди. Тадбиркор ундан йиғлашининг сабабини сўрабди...
Йигит икки кун аввал бўлиб ўтган воқеани сўзлаб берибди. Йигитнинг гапларини эшитган тадбиркор қарзларини ҳам қоплабди...
Ота-онага яхшилик қилишнинг, уларга МУРУВВАТ кўрсатишнинг самараси мана шундай бўлади..!

https://t.me/IBRATLY
👍31❤4👎1🥰1👏1
​​#Ибрат

​​"Аёлнинг феъли ундоқ бўлсин,  табиати мундоқ бўлсин" деган талаблар қўяётган баъзи эркаклар хам бор...
Лекин...
Аёллар хам эркакларда йўқолиб кетаётган баъзи сифатларни бўлишини хохлайди!
Тиқилинч жойларда, тор кўчаларда- бир четга сурилиб, йўл очиб, аёл кишини ўртадан ўтмаслигини таъминлайдиган фахмли эркаклар кўпайишини истаймиз...

Ўз аёлига ташрифини билдириш учун остонада қисқа йўталадиган,  ичкаридагилар ўзини тузатиб олмагунча ичкарига кирмайдиган- фаросатли беклар кўп бўлишини тилаймиз...

Машинада укасининг хотини- келини ўтирганда, укаси бир юмуш билан машинадан тушадиган бўлса, салонда ялпайиб ўтиравермайдиган, иши бўлмаса хам машинадан тушиб,  нарироққа бориб турадиган хамиятли акалар кўп бўлишини истаймиз...

Бировнинг аёлига суқланиб қарамайдиган, бир кўзи тушиб қолса ҳам, назарини четга бурадиган асл эркаклар бор бўлишини ният қиламиз...

Аёллар гаплашиб турган жойларга бош суқмайдиган,  луқма ташламайдиган, жуда аралашиш талаб этилса, аёлидан буни илтимос қиладиган фаросатли инсонлар йўқолиб кетмаслигини тилаймиз...

Сиз солихасини қидирасиз, лекин солихага муносиб солих хам бўлиш керак...
Хулоса ўзингиздан...

https://t.me/IBRATLY
👍19👏2😁1
Бир йигит ушбу суратни ижтимоий тармоққа жойлаб, шундай деб ёзибди:

Мен уч йилдан бери ишлайман ва биринчи олган маошимдан бошлаб ҳар ой бир қисмини онамга бераман, токи менга қилган яхшиликларини оз бўлсада қайтармоқчи бўламан.

Куни кеча мени чақириб, менга бир сумкача бериб, шундай дедилар:
— Бу, менга берган пулларинг, ол! Ундан бир риёл ҳам ишлатмадим. Уни сенинг тўйинга йиғиб қўйдим, ол, 18 000 риёл (салкам 5000$).

Онангиз билан мусобақалашсангиз, шуни билингки, мағлуб — доимо сиз бўласиз...

@IBRATLY
👍22😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яқинларингни асра, йўқоткандан кейн қийин,
Атрофга қара ота-онаси борларга
ҳавас билан қарайдиганлар
жуда кўп

@Hikmatlisatrlar
👍8
#kulgu_vaqti

    Misrdagi madrasalarning birida bolalarga Alloh taolo odamni qanday yaratganligi to'g'risidagi mavzu darsda yoritilayotgan edi.

Odam alayhissalomning ayoli - Havvo uning qovurg'asidan yaralgani haqida gapirildi. 

Haftaning so'nggida Abdullohning oyisi o'g'ilchasining go'yo mazasi yo'qdek cho'zilib yotganini ko'rib:
-Abdulloh, nima bo'ldi bolam? - deb so'radi.

Kichik Abdulloh:

-Qovurg'amda bir og'riq sezyabman. Menimcha yaqinda xotinlik bo'lsam kerak - deb javob berdi!))

👉 @IBRATLY
😁10👍4🤣4
Аҳлоқ

Шомнинг гўзал ва эски одатларидан бир шу эдики, савдогарлар бомдодни ўқиб қуёш чиққанидан сўнг дўконларига боришар эди. Дўконни очиб эшик олдида бир стулча қўйиб қўйишар эди. Айниқса эски бозорларда кўп учрайди бу ҳолат.

Биринчи мижоз келиб савдо қилиши билан дўкондор ташқарида турган стулчани ичкарига олиб кириб қўяр эди. Бошқа мижоз келиб бирор-бир нарса сўраса у нарса дўконида бўлсада мижозни ташқарига олиб чиқиб эшигида стулча турган бирор бошқа дўконни кўрсатиб: "Анави стул турган дўконни кўраяпсизми? Ана шунда иншааллоҳ сиз қидирган нарса бор. Мен байъ очдим. Қўшним ҳали савдо қилгани йўқ", дер эди.

Абдулқодир Полвонов

https://t.me/IBRATLY
👍20
@IBRATLY kanalining 1 yillik statistikasi.
👍8