Ибратли Хикоялар
2.23K subscribers
743 photos
1K videos
15 files
1.42K links
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун

энг яхшиларини тақдим этади!


.


.
Download Telegram
ОНАСИНИНГ БЎТАЛОҒИ

Жума намози эди. Фарз намозига туришдан олдин бир отахоннинг ўнг тарафида бўш жой қолди. Отахон орқада турган 14-15 ёшли ўспиринга қараб:
– Ўғлим, сафни тўлдир. Мана бу ерга кел, – деди.

Йигитча тортиниш билан:
– Амаки, мен шу ерда намоз ўқисам, – деди тутилиб. – У ерга бошқа бирортаси ўтар...

Қария ўспириннинг оёқлари тагига тўшалган узун патли гиламни кўрсатиб:
– У ерни юмшоқроқ дея келмаяпсан, шекилли, – деди. Кейин бир оз киноя билан қўшиб қўйди:
– Э, онасининг бўталоғи...

Намозни ўқиб бўлгандан кейин намозхонлар бир-бирларига салом бера бошладилар. Йигитча отахоннинг қўлларидан тутиб муборак жума билан қутлади. Қария ҳам айтган гапидан пушаймон бўлиб кечирим сўради. Йигитчанинг нурли юзларини силар экан:

– Ўғлим, онасининг бўталоғи деганим учун мени кечир. Жаҳл чиқса, ақл кетади, деганлари шу-да, – деди.

Йигитчанинг кўзлари бу сўзлардан ёшга тўлди. Бошини эгиб жавоб берди:
– Сиз тўғри айтдингиз, отахон. Ўша гиламнинг устида намоз ўқишни истаганимнинг боиси, онам вафот қилганларида тобутларига шу гиламни солишганди. У ерда намоз ўқиб, саждага бош қўйганимда, гўё онажонимнинг қучоқларига киргандай бўламан...

💥ХИКМАТ

Эй инсон!
Ҳеч кимни ранжитма!
Сўздан оғир нарса йуқдир...

Инсон бадани кўп нарсани кўтарар, аммо кўнгил ҳар сўзни ҳам кўтара олмас....

РУМИЙ

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍19❤1
​​Соябон ёмғирни тўхтата олмайди, аммо ёмғир ёғишини мароқ билан кузатишингизга ёрдам беради.

Худди шунингдек, Иймон ҳам сизни бу дунё имтиҳонларидан тўса олмайди, лекин синовлар келганда тик оёқда туриб беришингизга ёрдамлашади!

Ҳеч ким эшигингизга келиб, сизга гўзал кун улашмайди...
Аксинча, сиз ўзингиз -  руҳингиз қулфларини ечишингиз, дилингиз деразасини очишингиз, энг афзалини қозониш учун жидду жаҳд қилиши керак !

Хайрли файзли окшомлар Азизлар...
Окшомингиз гўзал ажиб лахзалар ила яқинларингиз ардоғида ширин сурурли ўтсин Азизлар...
Оқшомни хизматда қаршилаганларга ҳам хотиржам тинч офиятли оқшом тилаймиз
!

©Asaka_ziyo

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍8❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
У пайтларда жуда кўп нарса бўлмаслиги мумкин эди, лекин асосийси инсонларда мехр бор эди...

T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍8😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қизчанинг саволи барчани йиғлатди 😢

Саҳарликда ҳам, Ифторликда ҳам дастурхонимиз тўкин-сочин. Аммо баъзида ҳаётимиздан нолиб ҳам турамиз...

Ибрат учун группаларга юборинг.


T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
😢6👍2
Болакай дадасидан сўради: Дадажон, биз Рамазонни соғинганимиз каби у ҳам бизни соғинадими?
Албатта! Ўғлим, Шунинг учун ҳам ҳар йили 12 кун аввал келади.

@HikmatliSatrlar ⚡
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!


Аллоҳим! Сендан гўзал рўза ва гўзал хотима сўраймиз. Бизларни Рамазон ойида ютқизиб, зиён кўрувчилардан қилиб қўйма!

@IBRATLY
🐳2👍1
Эр хотин кечқурун 5 ёшли ўғлини уйда ухлатиб меҳмондорчиликка кетишди.
Бола ярим кечаси уйғониб уйдан ота онасини тополмагач йиғлади. Ва бироздан сўнг дадаси янги олиб келган телевизорни ёқаман деб тушуриб синдириб қўйди. Шу пайт ота онаси уйга келди. Ерда синиб ётган телевизорни кўриб дадасини жаҳли чиқди ва болани калтаклади. Кейин икки қўлини боғлаб хаммомга қамади. Ва эрталабгача шу ерда қоласан деди. Онаси йиғлаб тўсқинлик қилди. Лекин дадаси кўнмади. Эрталаб бўлгач онаси шошиб хаммомга кирди. Боланинг икки қўли қоп қора бўлиб кетканди. Тезда тез ёрдамга қўнғироқ қилишди.

Қон ўтмагани сабабли болани қўли ишдан чиқибди. Ва боланинг икки қўлини кесиб ташлашди.

Шундан сўнг бола дадаси ҳар сафар ишдан келганда
"Илтимос қўлларимни қайтариб беринг. Пул ишлаб сизга янги телевизор олиб бераман" дерди 😔😢
ㅤㅤㅤㅤ
https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
😢10👍5
#Мухим

Каналда хато ва камчиликлар бўлса каментга 👇 ёзиб қолдиринг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳамма тўполонлар тинарди бирдан,
Сукунат бағрига чўмарди олам.
Одобли болалар бўлмасди биздан,

"Даданг келаяпти", -десалар онам...

👉
@IBRATLY
👍4
АЛЛОҲНИ АЛДАБ БЎЛМАЙДИ

Абдуллоҳ ибн Динор ,ундай ривоят қилади:
«Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу билан Макка сари йўлга чиқдик. Йўлда дам олиш учун тўхтадик. Тоғдан бир чўпон ёнимизга келди. Унга:
– Эй чўпон, бир қўй сотгин? – дедик. У:
– Мен қулман, – деди. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу синаш учун:
– Хўжайинингга бўри еди дегин, – деди. Шунда чўпон:
– Хўжайин-ку ишонар, лекин Аллоҳни нима деб алдайман? – деди.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу йиғладилар, сўнгра қул  билан бирга уйига бориб, уни хожасидан сотиб олди ва озод қилди. Сўнгра: “Бу сўз сени бу дунёда озод қилди, охиратда ҳам (дўзахдан) озод қилишидан умидворман”, деди»

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍10
Ибратли  хикоя

Бир киши олимлардан бирининг хузурига келиб: “Кўп йиллар илмий изланиш олиб бордим. Аниқ биламанки, ёзганларим тахсинга сазовор, яқинда бу ҳақда бир китоб хам ёздим. Шунинг учун мени дуо қилсангиз”, деди. Олим дуо қилишдан олдин кибр отига минган бу кишига қуйидаги саволлар билан мурожаат қилди:
- Умрингиз давомида бирор марта масжидни ёки ўзингиз яшайдиган махалла кўчасини супурганмисиз?
- Тақсир, саволингиз мени таажжубга солди, ахир мен олим бўлсам, нега энди масжидни ёки кўчани супуришим керак?!
- Унда бирор марта маййитни ювганмисиз ёки қабр қазиганмисиз?
Бу саволдан энсаси қотган киши:
Хазрат, тушунмадингиз, мен сизга ўзимни гўрков, ғассол ёки фаррош деб эмас, олимман деб таништирдим.
Шунда юзини илму ирфон мунаввар этган олим: “Иблис хам олимман дея даъво қилиб, кибр отига минган эди. Натижада, Аллохнинг даргохидан, жаннатидан қувилди. Мен сизга айтган ишлар энг хатарли иллат бўлган кибрни синдирувчи амаллардир. Сизнинг илмий ишингиз мақтовга лойиқ, албатта. Аммо илмингиз дунё ва охиратда самара бериши учун, аввало, кибру хавойингизни синдиришингиз зарур. Ана шунда Пайғамбаримиз (соллаллоху алайхи ва саллам)га меросхўр олимлардан бўласиз”, дея гўзал насихат қилдилар.

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍5❤1
#Ибрат

​​Бир аёл Аллоҳнинг пайғамбари Мусо алайҳиссаломнинг олдиларига келиб:
  -“Эй, Аллоҳнинг Набийси, Роббингизга менга қалбимни шодликка тўлдирадиган солиҳ фарзанд беришини сўраб дуо қилинг” - деди.

Мусо алайҳиссалом Аллоҳга ўша аёлга фарзанд беришини сўраб дуо қилдилар. Аллоҳ азза ва жалла у зотга:
  -Мен уни “АҚИЙМ” (туғмас) деб ёзиб қўйганман,- деб жавоб берди.
Мусо алайҳиссалом халиги аёлга:
  -Аллоҳ азза ва жалла “Мен уни “Ақийм” деб ёзиб қўйганман” деяпти,- дедилар. Аёл йиғлаб қайтиб кетди...

Орадан бир йил ўтгач, аёл яна келиб, Мусо алайҳиссаломга:
  -Эй, Аллоҳнинг Набийси, Роббингизга яна бир бор менга солиҳ фарзанд беришини сўраб дуо қилинг,- дея илтимос қилди.
Мусо алайҳиссалом  Аллоҳдан у аёлга фарзанд беришини сўраб дуо қилдилар. Аллоҳ азза ва жалла:
  -Мен уни “Ақийм” деб ёзиб қўйганман,- деди.
Мусо алайҳиссалом халиги аёлга:
  -Аллоҳ азза ва жалла “Мен уни “Ақийм” деб ёзиб қўйганман” деяпти,- дедилар...

Орадан бир йил ўтгач, Мусо алайҳиссалом бояги аёлни қўлида чақалоқ кўтариб кетаётганини кўрдилар. Ундан:
  -Бу бола ким?!- деб сўрадилар. Аёл:
  -Бу менинг ўғлим, - дея жавоб берди.
Мусо алайҳиссалом Аллоҳдан:
  -Э, Роббим, Сен у аёлни “Ақийм” деб ёзиб қўйгандинг. Қандай қилиб унда бола бўлди?!- деб сўрадилар. Шунда Аллоҳ таоло:

  -Ҳар сафар “Ақийм” деганимда, у “РОҲИЙМ” дерди. Бас, «РАҲМАТИМ» қудратимдан устун келди, - деб марҳамат қилди !

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍9
#АРАФА_КУНИ_ҲАҚИДА

#Суннатуллоҳ_домла

🔈Арафа куни фақатгина Қурбон ҳайитида бўлади. Рамазонда АРАФА куни йўқ!

Яқинларингизга ҳам улашинг!👇
https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯҚИНЛАРНИ БОРИДА ҚАДРЛАНГ!

👉 @IBRATLY
👍6😢4🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎊КИРИБ КЕЛАЁТГАН
🎉ҲАЙИТ АЙЁМИНГИЗ
🎊МУБОРАК БЎЛСИН!

T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайит– мусулмонларнинг байрами. Уни чинакам байрам қилиб нишонлайлик, хурсандчилигимизни, қалбимиздаги сурурни кўрсатайлик, бир-биримизни табриклаб, яхши тилаклар билдирайлик. Бу Исломнинг шиорларидандир

Байрамингиз муборак бўлсин!

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дўстим омонмисиз, жонингиз соғми,
Ишлар авжидами, кайфият чоғми?
Бир дийдор берсангиз, бағримга боссам,
Мен томон келгувчи йўллар йироқми?

✍️ Ўлмасбек Самарқандий.
🎬 Масрур Санаев.

Эртага Рамазон ҳайити, дўстларингизни ҳам эслаб қўйинг!

T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзимни меҳрибон Укажоним
Хайит айёми муборак бўлсин ♥️


T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍5