Ибратли Хикоялар
2.23K subscribers
743 photos
1K videos
15 files
1.42K links
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун

энг яхшиларини тақдим этади!


.


.
Download Telegram
Эрталаб соғ-омон туролган бўлсанг,
Чароғон қуёшни кўролган бўлсанг.
Онангдан хол-аҳвол сўролган бўлсанг,
Демакки бугунинг-энг чиройли кун!

Эшитсанг жуфтингдан меҳрли калом,
Фарзандинг жилмайиб айтса: "Ассалом!"
Отанг дуо қилса- " Омон бўл, болам! "
Демакки бугунинг-энг чиройли кун!

Дилингга энг гўзал тилаклар тўлса,
Орзулар ушалса, армонлар ўлса.
Айтар сўзларингда шукуринг бўлса,
Демакки бугунинг-энг чиройли кун!

Бирор яқинингдан бўлмасанг жудо,
Қалбинг ўртамаса аламли нидо.
Яна бир кун учун ризқ берса Худо,
Демакки бугунинг-энг чиройли кун!

Бугунингиз муборак !

✍ Дилобар Уролова 👇

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy

@IBRATLY
👍9❤1
​​#Ҳикоя

Отангга ўхшама ўғлим...

Эндигина олти ёшга тўлган ўғлимнинг берилиб расм чизаётганини кўриб қизиққанча ёнига бордим:

- Ўғлим ниманинг расмини чизяпсан?

- Сизни, ойимни ва ўзимни, — нигоҳларини менга қадади у.

Суратга аҳамият берсам, ўзининг ва менинг кўксимга юрак чизган ва негадир уларни қора рангга бўяганди.

- Ўғлим, юрак қизил рангда бўлади. Мана бу қалам билан ранглаш керак эди.

- Буни биламан.

- Унда нега қора рангга бўядинг?

У менга айбдорона боқиб, гапиришда давом этди:

- Бувимнинг айтишича, бошқаларни йиғлатган одамларнинг юраги қора
бўларкан. Сиз кеча ойимни йиғлатдингиз-ку?

Жажжигина ўғлимнинг сўзларидан кечаги дилхиралик ёдимга тушиб кетди. Жаҳлимга эрк бериб қилган ишимдан ўз ўғлим олдида уялиб қолдим. Шундай бўлсада гапни ҳазилга бурдим:

-Унда сеники нега қора? Ёки сен ҳам бирор қўшни қизни йиғлатдингми?

-Йўқ мен ҳеч кимни йиғлатмадим. Шунчаки! Ўзингиз доим айтасизку “Сен худди мендай бўлишинг керак” деб. Шунга…

Ўзи билиб билмай дадасига сабоқ бериб қўйган фарзандимни бағримга босар эканман, этим жимирлаб кетди. Бўғзимни куйдириб, бир жумла отилиб чиқди:

- Отангга ўхшама ўғлим…

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy

📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР БИЗДА📚
👍15❤1
ОГОҲ БЎЛАЙЛИК.

Шайх Шотибий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«Ўзи вафот қилиб гуноҳлари ҳам ўзи билан бирга ўлган кишига қандай яхши!
Ўзи вафот қилиб гуноҳлари ундан кейин ҳам яшайдиган кишининг ҳолига вой! Улар сабаб у қабрда азоб чекади. Улар тугагунича улардан сўралади».

Интернет саҳифаларида, ижтимоий тармоқларда ёзадиган нарсаларимиз ва қўядиган суратларимизга эҳтиёт бўлайлик. Бизга ўлим тўсатдан келса ёзган нарсаларимиздан бизга фақат савоб борсин. Булар қиёматда бизга қарши ҳужжат бўлмасин. Фаҳш ва бузуқ фикрлардан эҳтиёт бўлайлик. Инсон Аллоҳни ҳеч қачон унутмаслиги лозим. Аллоҳ ҳаммамизни ғафлатдан асрасин.

Аллоҳумма Амийн!

©Asaka_Ziyo

T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍10❤2😢1
ҲАЛОЛИНГДАН!

Кўксингдаги юрак каби урадиган,
Айирмасин уйингдаги ҳилолингдан.
Бемор бўлсанг, сенга жони куядиган,
Ҳалолингдан қўймасин дўст, ҳалолингдан.

Ўз ёрингни хусни хатто ойда йўқдир,
Оху мисол, жайрон каби жуда шўхдир,
Кўчадаги гўзаллардан фойда йўқдир,
Ҳалолингдан қўймасин дўст, ҳалолингдан.

Ярим оқшом, ишдан чарчаб тунда келсанг,
Кутиб олар қуёш каби кулиб билсанг,
Жон сўрагин, жонин берар чиндан севсанг,
Ҳалолингдан қўймасин дўст, ҳалолингдан.

Сен келгунча бедорликда бешик қучган,
Сенга илҳоқ, ҳаёллари қушдек учган,
Оқ сут бериб, фарзандингга алла айтган,
Ҳалолингдан қўймасин дўст, ҳалолингдан.

Агар севсанг юракдаги ишқ борича,
Кўнглинг бўлиб баланд-баланд тоғ қорича,
У ҳам бўлар, мехр берсанг қиролича,
Ҳалолингдан қўймасин дўст ҳалолингдан.

Кўчадаги гуллар билсанг нафснинг қули,
Бўлса басдир, у гулларга эркак пули,
Дўзоҳ сари қадам қўймоқ зино йўли,
Ҳалолингдан қўймасин дўст, ҳалолингдан.

Керак бўлса дунёни ҳам суриб қўйгин,
Эркакман деб кўксингга бир уриб қўйгин,
Рашкдан баланд қўрғонларни қуриб қўйгин,
Ҳалолингдан қўймасин дўст ҳалолингдан.

Кўчадаги нокасларда ор бўлмайди,
Минг урунгин, улар сенга ёр бўлмайди,
Эй дўстгинам йўқдан ахир бор бўлмайди,
Ҳалолингдан қўймасиней, ҳалолингдан.

Уйга келсанг, қуёш каби куладиган,
Айирмасин уйингдаги ҳилолингдан.
Бемор бўлсанг, сенга жони куядиган,
Ҳалолингдан қўймасиней, ҳалолингдан.

✍Камронбек Исмоилов.


https://t.me/IBRATLY
👍6
​​​​Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларига берилган саволларга ажойиб жавоблари:

– Шайх ҳазратлари,баҳорда лайлак пасайиб учса нима бўлади?
– Лайлак пасайиб учган бўлади.

– Шайх ҳазратлари Қуръонда сумалак хақида бирор нарса ёзилганми?
– Қуръони Карим пазандачилик китоби эмас, у инсониятни тўғри йўлга бошловчи китоб!

– Шайх ҳазратлари анжир дарахтини ёқса бўладими?
– Бўлади, яхши ёнади!

– Одам кийиб юрадиган иштонини ёстиғини устига қўйиб ётса нима бўлади?
– Нима бўларди, сал баланд бўлади!

– NIKE крассовка кийсам бўладими?
– Размери тўғри келса кийинг!

– Шайх ҳазратлари ҳозирда бош уриштириб кўришиш урфга кирди, бу мумкинми?
– Ха, ёрилмаса мумкин!

– Шайх ҳазратлари чет элдаги мадрасаларда, масалан: Туркияда таълим олиб келса бўладими? Келгандан кейин мyаммо бўлмайдими?
– Бўлади

– Шайх ҳазратлари халода кесак билан покланиб кесакни ҳожатхонага ташласа нима бўлади?
– Шалоб деган товуш чиқади!

– Шайх ҳазратлари Чеченистондан келтирилган косага нима дея оласиз?
– Коса келтирилди дея оламан!

– Шайх ҳазратлари нима учун бизни мазҳабимиз ҳанафий мазхаби?
– Имомимизнинг номлари Абу Ҳанийфа бўлгани учун!

– Шайх ҳазратлари Рим папаси нега мусулмонлардан узр сўрамади?
– Буни ўзидан сўраш керак!

– Шайх ҳазратлари мен балиқ тутишни яхши кўраман, илмоққа чувалчангни тиқиш гуноҳмасми?
– Йўқ гуноҳмас, лекин бировларни вақтини олиш гуноҳ!

– Шайх ҳазратлари тарвузни сотиб олаётганда унинг сифатини билиш учун чақмолатиб олса бўладими?
– Ҳа бўлади, фақат уйга олиб боргунизча суви оқиб кетади!

Яқинларга улашинг


https://t.me/IBRATLY
👍14😁3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОНАНГИЗ БИЛАН ҚАЧОН РАСМГА ТУШДИНГИЗ?

Воқеалар таниқли ёзувчи Ўткир ХОШИМОВнинг СУРАТ деб номланган қисқа ҳикояси асосида тасвирга олинди.

Яқинларга юбориб қўйиш эсдан чиқмасин…

👉 @IBRATLY
👍9😢4
Мактабга келдим деб, дарсга кирмаса,
Ёнида ё китоб, дафтар бўлмаса,
Юрагим ачишиб айтай бир нарса,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Тентираб юришар гўё мақсадсиз,
Кўзида қаҳр бор, жаҳл, шафқатсиз,
Дунёда яшайман десангиз дардсиз,
Уйғонинг оталар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Илмсиз бўлмасин, қалби қотади,
Қотган қалбда эса зулм ётади,
Қўйиб берсак агар юртни сотади,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Худодан қўрқишсин, динни ўргатинг,
Дўст бўлиб ёнида Хақни кўрсатинг,
Болам умидимсан сен дея айтинг,
Уйғонинг оталар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Жоҳиллик йўлини тутмасин дейман,
Ҳаёни тепкилаб ўтмасин дейман,
Ҳаётда ғофилдек ётмасин дейман,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Мактабга келишин назорат қилинг,
Илмни асосий мақсад деб билинг,
Тилагим устознинг ҳамкори бўлинг,
Уйғонинг оталар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Ўқисин, улғайсин, камолга етсин,
Келажак кунига зиёлар битсин,
Кексалик гаштингиз роҳатда ўтсин,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Оталар илтимос эътиборсиз бўлманг.

Заршид

ЯҚИНЛАРГА ҲАМ УЛАШИНГ


👉
Telegram.me/IBRATLY
👍17
​#Оқила_она_насихати

➀ Қизим, Аллоҳ сенга муносиб кўрганни севиб, қадрига ет. Аёл кишининг энг катта хатоси – эри билан бошқанинг эрини солиштирмоғидир.
▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁

➁ Қизим, шуни билгинки, кимларнидир сенинг эрингга ҳам ҳаваси келади. Эрингнинг бошқаларда йўқ яхши сифатлари ҳам борлигини унутма!
▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁

➂ Қизим, саҳобия аёллардан ўрнак ол. Улар "Биз эрларимизга сизлар амирларингга муомала қилганингиздек муомала қиламиз", дер эдилар.
▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁

➃ Қизим, рашк бобида ҳаддан ошмагин! Ноўрин рашк – оила бахтига рахна солувчи ва ортиқча рашк талоқнинг калитидир.
▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁

➄ Қизим, ақлли аёл эрининг қалбидаги муҳаббатни уйғота олади ва эри нималардан рози бўлиши ва нималардан ғазабланишини яхши билади.
▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁

➅ Қизим, эрингни хобхонада ўн йиллик турмуш ўртоғим, деб бил. Ҳаётда эса унга ўн кунлик куёвга муомала қилгандек муносабатда бўл.
▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁

➆ Қизим, эринг учун зийнатланишни зинҳор тарк қилмагин! Энг яхши зийнат – сурма ва энг яхши атир сувдир.

©Asaka_Ziyo

ЯҚИНЛАРГА ҲАМ УЛАШИНГ


http://Telegram.me/IBRATLY
👍18🤝1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болажон билан суҳбат бўляпти:
-Қачон жахлиз чиқади?

Болажонни жавобини эшитинг..


П/с: Бизни эса нималаран жахлимиз чиқиб юрибди😢

Яқинларингизга хам улашинг🍃
t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍7😢4
Энг кучли оғриқ

Энг кучли оғриқ қалбнинг гуноҳдан оғриши. Ўлимдан шиддатли нарса йўқ. Ўтиб кетганлар тафаккур учун ва ўлим эса насиҳат учун етарлидир.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу

👉 @IBRATLY
👍6
​​#Тавсия

Биргина сўз характерингни ўзгартириб юборади.
Характеринг ўзгарса ҳаётинг ўзгаради.
Бу сўз сени фикрлаб гапирадиган ва ўзи кўп фикрлайдиган қилиб қўяди.
Бу сўз сени камтар қилиб қўяди.
Бу сўз келажакда гапирадиган ҳар бир гапингни қадрини ошириб юборади💯

Бу «Билмадим» сўзи!

Бир ҳафта давомида шуни синаб кўр.
Бир ҳафта билмаган нарсаларинг ҳақида гапиришни тўхтат.
Сўрашса билмадим деб жавоб берсанг, сенда қуйидаги ўзгаришлар бўлади🤔

Бўш вақтинг сен ўйлаганингдан анча кўплигига гувоҳ бўласан

Одамларнинг жуда кўпи ғийбат ва кераксиз суҳбатларга ўралашиб қолганини кўрасан

Тинглаш санъатини ўрганасан

Ўз ҳаётинг, ишинг, оиланг билан кўпроқ шуғуллана оласан❤️

Лекин айтиб қўяй, бошида роса қийин бўлади😉

-Коронавирусни америка ўйлаб топганми ёки хитойми?
-Билмадим💆🏻‍♂

-Дунёни масонлар бошқарадими?
-Билмадим🙎🏻‍♀

-Доллар неча пулга чиқаркан энди?
-Билмадим🙆🏻‍♂

-Гулмира опани келини нега кетиб қолибди?
-Билмадим🙅🏻‍♀

-Анави қўшнинг каптивани қайси пулига олди?
-Билмадим🤷🏻‍♂

Ибратли Хикоялар каналдагилар ойлик олишадими?
🤦🏻‍♂🤦🏻‍♂🤦🏻‍♂


https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy

👉 @IBRATLY
👍19😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мулоҳаза

Кун келиб қизимни севмай қўйсанг, уни шунчаки ўзимга қайтариб бер😭

Келин отасининг куёв болага ўта таъсирли мурожаати.

Бу мурожаат, аслидан ҳар бир қиз тарбия қилган отанинг қалбидан отилиб чиқан ҳайқириқдир.

Барча куёвлар эшитиб тафаккур қилишсин!

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | @IBRATLY
👍7😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_Муборак  

🌸 ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН ҚАДРДОНЛАРИМ!

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.

Бугун шундай Жума бўлсинки:
Афв этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
АЛЛОҲ демаган ТИЛ қолмасин!

Ҳамиша сизни соғлиқ ва омад тарк этмасин 🤲

@IBRATLY
👍4
Дўппи

Янги дўппи кийган Матмурод отага ше­риклари: .
– Муборак бўлсин, жуда ярашибди, яхши кунларга кийинг, дея алқашди.
– Қуллуқ, – деб чол дўппини қў­лига олиб бир қараб қўйди, – дард кўрмасин, Турсунбойнинг ўғли Ик­ромжон Фарғонага зиёратга борган экан. Атайлаб мен учун олиб ке­либ­ди. Сийлаганига шукур. Отаси қадр­до­ним эди.
Бу гапни эшитиб Рўзимат бобонинг кўнгли ўксигандай бўлди. Ўзига ўзи:
– Мен ҳам Турсунбойнинг болаликдан бирга ўсган жўрасиман-ку. Ҳаммадан кўпроқ мени ўзига яқин оларди. Ўғли бўлса девор-дар­миён қўшним... Тавба, нималарни ўй­лаяпман, кексайиб шунчалик иззат­талаб бўлиб қолдиммикин, астағ­фируллоҳ...
Рўзимат бобо уйга қайтганида кампири алланарсани дераза ёни­да томоша қилаётиб:
– Эсим қурсин, отаси. Неваралар билан овора бўлиб хаёлимдан кўта­рилибди. Кеча сиз эҳсонга кетганингизда қўшнимиз Икромжон совға деб олиб келганди. Мана, Марғилон дўпписи, қаранг, қандай чиройли...
Ота дўппини бошига кийди. Не­гадир ўпкаси тўлиб, кўзига ёш келди. Бояги хаёлларидан уялиб кетди: “Эҳ, хом сут эмган банда...”

Содиқжон ИНОЯТОВ,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
"Ҳидоят" журналидан

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍18❤1
Ҳалолига ҳиёнат қилган инсон, тоза овқат турганда аҳлатдан овқат қидириб еган ит кабидир...

Ибрат учун яқинларингизга юборинг!

👉 @IBRATLY - Ибрат макони
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
САХИЙ БЎЛИНГ, АЛЛОҲ СИЗГА ҲАМ САХИЙЛИК ҚИЛАДИ

Сахий дўстларга юбориб қўямиз


👉 @IBRATLY
👍5❤3
Сиз аёл кишиларнинг айримларини асло рози қилаолмайсиз. Чунки:

Яратган уларга қош берди. Улар уни териб ташлаб, ўзлари хоҳлагандек чизиб оладилар;

Яратган уларга тирноқ берди. Рози бўлишмайди бу тирноққа. Устидан ўзлари хоҳлаган сохта тирноқни ёпиштиришади;

Яратган уларга маълум ранг ва шаклдаги соч берди. Улар керак бўлса унинг рангини ўзгартиришади, керак бўлса уни кесиб ташлаб, сохтасини улаб олишади;

Яратган уларга қадди-қомат берди. Улар унга ҳам рози бўлмай, сунъий нарсалар билан айрим аъзоларини каттартирмоқчи бўлишади;

Улар ҳатто Яратган берган неъматга рози бўлишмайди-ю, эрининг берганларига рози бўлишармиди?

Аллоҳ сақласин.......

©AsakaZiyo

T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
🔥7👍6