Ибратли Хикоялар
2.24K subscribers
743 photos
1K videos
15 files
1.42K links
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун

энг яхшиларини тақдим этади!


.


.
Download Telegram
• Фарзанд кўрмай туриб, бола тарбияси ҳақида
• Молиявий эркинликка эришмай туриб, бизнес ҳақида
• Оила қурмай туриб, оиладаги низолар ҳақида “дарс” ўтиб пул ишлаш “эрга тегмай туриб туғишга” ўхшайди.

Қўпол гапим учун хафа бўлманглар!!!

Бунақа нарсаларга маслаҳатни китоб ҳам беради.
Фақат уни ўқиш билан бирга уқиш ҳам керак!


ПС: расмни гапга алоқаси йўқ)

©️ Умму Ҳур

@IBRATLY
👍11❤1
ДУОДА ОТА-ОНАНГНИ УНУТМА

Бир Шайхни ҳузурига шогирдларидан бири келиб:
— Устоз, дуоларим қабул бўлмаяпти. Нега шундай бўляпти экан? — деб сўради… Шайх:
— Ота-онанг борми? — деб сўради.
Шогирд йигит :
— Ҳа, бор, Аллоҳга шукр, ота-онам тирик, ҳаёт…
Шайх кулиб:
— Мен сендан ота-онанг тирикми деб сўрамадим. Ота-онанг борми? Қилаётган дуоларингда ота-онанг ҳам борми? — деб сўрадим.
Шогирд бошини эгиб:
— Йўқ, ота-онамни дуоларимда зикр қилмас эканман, — деб, нима учун дуолари ижобат бўлмаётганини англаб, шайхнинг ҳузуридан чиқиб кетибди.

Эй ота-онасига бефарқ бўлган ғофил дўстим! Сен туну кун Аллоҳдан мол-давлат, бойлик сўрайсан-у, асл бойлигингни, ота-онангнинг соғлиғини сўрамайсан. Кўзингни оч, улар ғанимат, уларнинг қадрига ет. Улар учун Аллоҳдан маҳфират сўра. Улар учун Аллоҳдан умр сўра.


@IBRATLY
👍9🥰2🤝2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҲАР ҚАНДАЙ ВАЗИЯТДА ҲАМ
РИШТАЛАРНИ САҚЛАБ ҚОЛИНГ!

👉 @IBRATLY
👍7😢2
"Мехр" нима, эй одам?
"Мехр" икки кўзингдур.

"Окибат" не, эй одам?
"Лабзи" ширин сўзингдир.

"Гуноҳ" нима, эй одам?
"Гуноҳ" эгри йўлингдир.

"Ҳалол" нима, эй одам?
"Ҳалол" қадоқ қўлингдир.

"Ихлос" нима, эй одам?
"Ихлос" ишонч ўлови.

"Инсоф" нима, эй одам?
"Инсоф" нафснинг жилови.

"Виждон" нима, эй одам?
"Виждон" қийналган жондир.

"Иймон" нима, эй одам?
"Ҳақни" таниган онгдир.

"Кулфат" нима, эй одам?
"Кулфат" қизил тилингдир.

"Бахт" нимадир, эй одам?
"Бахт" хотиржам кунингдир.

@IBRATLY
👍16👏2
🔥Самимият...

Баъзан кафтларимга сиғади дунё,
Баъзан дунё аро битта зарраман...
Бироз тортинаман айтишга илло,
Мен уни жуда ҳам яхши кўраман...

Кўнгли дунёйимнинг сўнмас қуёши,
Сабридан ҳижолат тоғларнинг тоши,
Кўзида кўринмас, қалбида ёши,
Мен уни жуда ҳам яхши кўраман...

Қадри осмонгинам, қадди камоним,
Ғамларим дастидан юзи сомоним,
Мехри ўраб турар тўртта томоним,
Мен уни жуда ҳам яхши кўраман...

Дардини кўрсатмас, ичига ютиб,
Қанийди олсайдим ғамларин тутиб,
Бедордир баъзида боришим кутиб,
Мен уни жуда ҳам яхши кўраман...

Тафти иситади бутун оламни,
Мехрла артади кўзда жоламни,
Чин дилдан тинглайди дилда ноламни,
Мен уни жуда ҳам яхши кўраман...

Таърифин ёзолмай қийналар қалам,
Қалам ёзолмаса, қоғозга алам,
Ифори жаннатим, мунисим Онам,
Мен сизни жуда ҳам яхши кўраман...

Муаллиф: Зоҳид Зиё...

https://t.me/IBRATLY
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
зўр қўшиқ экан

Охиратни, Аллохни эслатадиган эшитиб кўринг

https://t.me/IBRATLY
😢10👍6
Колумбия университетларининг бирида бир талаба аниқ фанлар дарсига кеч қолиб келди.

Аудиториянинг охирига бориб ўтирди-да, бир oз ўтмай бошини китоб устига қўйиб ухлаб қолди. Дарс охирида талабаларнинг шовқин овозидан уйғониб кетди. Қараса профессор доскага иккита масала ёзиб қўйган экан. Шоша-пиша масалани дафтарига кўчириб олди-да, аудиториядан чиқиб кетди. Уйга қайтгач шу икки масалани ечими хақида ўйлай бошлади. Масалалар жуда ҳам қийин эди.

Кутубхонага бориб керакли китоб ва манбаларни қидира бошлади. Тўрт кундан кейингина биринчи масалани жавобини топа олди. Масаланинг жавоби хам бир неча вароқларни банд этган эди.

Иккинчи масалани ечишга улгурмади ҳам, еча олмаганидан профессорнинг қийин вазифа берганликда айблади. Кейинги математика дарсида қизиқ ҳодиса рўй берди. Яъни профессор уйга берилган вазифанинг жавобини сўрамади. Дарс тугашидан аввал у профессорнинг олдига бориб:
— Профессор, берган вазифангизни тўрт кун ичида ўрганиб чиқиб, фақатгина биринчи масаланинг жавобини топа олдим, — деб масала ечилган қоғозни узатди. Профессор ҳайратланиб:
— Мен ҳеч қандай вазифа бермаган эдим-ку?! Доскага ёзилган икки масаланинг эса ҳозиргача илм-фан ечимини топишдан ожиз бўлган.

Бу салбий қаноат кўпчилик олимларни масалани ечимини топишга ҳаракат қилишдан, ҳатто, ўйлаб кўришдан ҳам тўсиб қўйган эди.
Агар бу талаба ҳам дарсда уйғоқ бўлганда ва профессорнинг гапини эшитганда бу масаланинг ечимини топишни ўйлаб ҳам кўрмасди.

P.S.: Баъзан муваффақиятга эришиш учун бу йўлдан қайтарадиган сўзларни эшитмаслик керак бўлади!

https://t.me/IBRATLY
👍18
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибратли_видео

ҲАР НАРСАНИ ЎЗ ВАҚТИДА БЎЛГАНИ ЯХШИ.

@IBRATLY
👍9❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌷 🍃

🌤 Жума тонги муборак
бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг 🤲🏻

Канал
👉 @IBRATLY
😢1
Шунчаки ёдингизда сақланг!

Ҳеч нарсага кафолат йўқ...
• Севганинг бир кун — бегонага айланиши мумкин.
• Дўстинг — душманга айланиши мумкин.
• Душманинг — дўстга айланиши мумкин.
• Ёмон кўрган кишинг — яхши кўрганингга айланиши мумкин.
• Яхши гапирган — ёмон гапириши мумкин.
• Мақтаган — ёмонлаши мумкин.
Хуллас хамма нарса бўлиши мумкин....

Фақат ота - онангиз ва туғишган жигарларингни муносабати ҳеч қачон ўзгармайди...

Ҳар қандай ҳолатда хам улар барибир сени чин юракларидан яхши кўришади.

Яқинларингизни қадрланг ва улардан меҳрингизни дариғ тутманг.

https://t.me/IBRATLY
😘4👍2🥰1
Ёвузлик мавжудми? Университет профессори талабаларга ана шу савол билан мурожаат қилди. 
– Ҳамма мавжуд нарсаларни Тангри яратган-а? 
Бир талаба дадил жавоб берди: 
– Ҳа, Парвардигор яратган. 
– Ҳамма нарсани Худо яратганми? – деб қайта сўради профессор. 
– Ҳа, сэр, - деб жавоб берди талаба. 

Профессор сўради: 
– Агар ҳамма нарсани Тангри яратган бўлса, Парвардигор ёвузликни ҳам яратган экан-да, ахир ёвузлик мавжуд-ку. Ва агар “бизнинг юмушларимиз, хатти-ҳаракатларимиз бизнинг ким эканимизни кўрсатади”, деган ақидага амал қиладиган бўлсак, демак, Худонинг ўзи ҳам ёвузлик экан-да?

Талаба бундай жавобни эшитиб, жим бўлиб қолди. Профессор ўзида йўқ мамнун эди. У Тангрига ишонч афсона эканини яна бир карра исботлаганини айтиб, талабаларга мақтанди. 

Яна бир талаба қўлини кўтарди-да, шундай деди: 
– Профессор, сизга савол берсам майлими? 
– Албатта, - деб жавоб берди профессор.
Талаба ўрнидан туриб, сўради:
– Профессор, совуқ мавжудми?
– Бўлмаса-чи? Албатта, мавжуд. Сен ҳеч қачон совқотмаганмисан?

Талабалар йигитчанинг саволи устидан кула бошладилар. Йигит жавоб берди:
– Аслида, сэр, совуқ мавжуд эмас. Физика қонунларига кўра, биз совуқ деб ҳисоблайдиган нарса, аслида иссиқнинг йўқлиги, мавжуд эмаслигидир. Мутлақ “ноль” (Фаренгейт бўйича -460 даража) – иссиқликнинг умуман йўқлигидир. Бундай ҳароратда барча моддалар ҳаракатсиз бўлиб қолади ва таъсирга жавоб беришга қодир бўлмайди. Совуқ мавжуд эмас. Биз бу сўзни иссиқлик бўлмаган пайтдаги ҳиссиётларимизни ифодалаш учун ўйлаб топганмиз. Талаба давом этди:
– Профессор, қоронғулик мавжудми? 
– Албатта, мавжуд.
– Сиз яна ноҳақсиз, сэр. Қоронғулик ҳам мавжуд эмас. Аслида қоронғулик бу – ёруғликнинг йўқлигидир. Биз ёруғликни ўрганишимиз мумкин, лекин қоронғуликни тадқиқ эта олмаймиз. Биз Ньютоннинг призмаси орқали ёруғликни кўплаб рангларга тизиб қўйишимиз ва ҳар бир ранг тўлқинининг узунлигини ўрганишимиз мумкин. Лекин сиз қоронғуликни ўлчай олмайсиз. Оддийгина ёруғлик шуъласи қоронғулик дунёсига ёпирилиб кириб, уни ёритиши мумкин. Сиз муайян бир макон қанчалик қоронғу эканини била оласизми? Сиз бу маконда қанча ёруғлик борлигини ўлчашингиз мумкин. Шундай эмасми? “Қоронғулик” атамасини инсон ёруғликнинг йўқлигини ифодалаш учун ишлатади. 

Ахийри йигитча профессордан сўради:
– Сэр, ёвузлик мавжудми?

Бу гал бироз қатъиятсизроқ тарзда профессор жавоб берди:
– Албатта, мен айтдим-ку. Биз ёвузлик билан ҳар куни тўқнашамиз. Одамлар ўртасидаги шафқатсизлик, дунёдаги кўплаб жиноятлар ва зўравонлик – ёвузликнинг кўринишларига мисол бўла олади.

Бунга талаба шундай жавоб берди:
– Сэр, ёвузлик мавжуд эмас. Ёвузлик – бу Тангрининг йўқлигидир. Ёвузлик совуқ ва қоронғликка ўхшаш – Парвардигорнинг йўқлигини таърифлаш учун инсон томонидан ўйлаб топилган атама. Тангри ёвузликни яратмаган. Ёвузлик иссиқлик ва ёруғлик каби мавжуд бўлмайди. Ёвузлик бу – иссиқ йўқлигидан келиб чиқадиган совуқ кабидир, ёруғлик йўқлигидан келиб чиқадиган қоронғулик кабидир. Ёвузлик инсон қалбида Тангрига муҳаббатнинг йўқлиги оқибатидир.

https://t.me/IBRATLY
👍21👏7
Ёш бола сартарошхонага кирди. Сартарош уни кўриши билан ўз мижозларига вайсай кетди:
— Қаранглар. Бу дунёдаги энг аҳмоқ бола! Ҳозир мен буни исботлайман.

Сартарош бир қўлига 1 долларни, иккинчи қўлига эса 25 центни олиб боланинг ёнига чақирди ва ундан қайси бирини оласан, деб қўлидаги пулларни кўрсатди. Бола ўйлаб ҳам ўтирмай 25 центлик пулни танлади. Шунда ҳамма кулиб юборди. Бола пулни олиб сартарошхонани тарк этди.

Бундан хайрон бўлган бир мижоз бола ортидан югуриб унга етиб олди ва ундан нега бундай қилганлиги сабабини сўради. Шунда бола:
— Сэр, мен 1 долларлик пулни танлаган куним ўйин ўз ниҳоясига етади, лекин мен буни хоҳламайман.

P.S.: Баъзида одамлар сизни калака қилишмоқчи бўлишади, лекин улар бу орқали ўзларини аҳмоқ қилишаётганини билишмайди! Шунинг учун ҳар қандай касларга эътибор бериб ўтирманг!

https://t.me/IBRATLY
👍19
Ота оналарга эслатма!

Ҳурматли ота оналар. Фарзандларингиз таътилда яхши дам олишлари учун мактабдаги каби қулай шароит яратиб беринг. Масалан, фарзандингиз оёқ кийими изларини деворларга тушира олсин, хонтахта ёки жавонларга меҳмон кутадиган столларингизга ўйиб севгани ёки ёмон кўрган одамининг исмини ёза олсин. Кирган уйларида чироқларни бемалол ёниқ қолдирсин. Еган ва ичган нарсасининг қолдиғи қоғозларини истаган ерига ташласин, бор овози билан истаган гапини гапирсин. Энг муҳими сиз овозингизни чиқариб ёки қўл билан жазоламанг. Aкс ҳолда бу бола психологиясига таъсир қилиши мумкин.

Токи уч ой ичида болаларимиз мактабда қиладиган ишларини эсдан чиқариб қўймасинлар. Сизга иккитагина ёки нари борса тўрттагина боламизни уч ойгинага омонат қолдиряпмиз. Кейин 1400 та боламизни ўзимиз 9 ой эплаб оламиз сизларни аралаштирмасдан!

https://t.me/IBRATLY
👍14😁9👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
СИНФДОШ

ЎЛМАСБЕК САМАРҚАНДИЙ ШЕЪРИ

МАСРУР САНАЕВ ЎҚИДИ.

👉 @IBRATLY
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳақиқий саховат — ўзинг муҳтож бўла туриб ўзгаларга раво кўришинг...

👉 @IBRATLY
👍6
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Амр ибн Ос розияллоҳу анҳуни Мисрга ҳоким қилиб жўнатаётган пайтларида ўрталарида шундай суҳбат бўлиб ўтди:
- Агар олдингга ўғри келса, нима қиласан?!
- Унинг қўлини кесаман!
- Агар менинг олдимга қорни оч келса, сенинг қўлингни кесаман!!

👉 @IBRATLY
👍11
ТЎЙ ФОЖЕАСИ

Яқинда эндигина элликка кирган яхши бир акани тупроққа қўйдик.

Ичагида яраси бор экан. Шу очилиб кетибди.

Аммо бу одамни ўлдирадиган дард эмас. Ҳарқалай, қолоқ бўлса ҳам медицинамизнинг бунга ақли етади.

Бироқ марҳум шифохонага бормаган.
— Нега шифохонага олиб бормадингизлар? — дедим ҳайрон бўлиб.
Аёли ерга қарайди. Болалари онасига хўмраяди. Бир амаллаб масаланинг тагига етдим.

Ака яқинда набирали бўлибди. Тўнғич қизи ўғилли бўлиб, шунга бешик тўйи олиб бориши керак экан.

“Бешик тўйи”нинг харажати катта эмиш. “Агар мен касалхонага тушиб қолсам тўй беролмай қоламиз”, деб ота шўрлик шифохонага бормаган ва бир ҳафта давомида қон туфлаб юраверган.

— Бир неча марта айтдим, лекин ҳар сафар:

“Қудаларнинг олдида уятли бўлиб қоламиз, қизингнинг кўнгли ўксийди”, деб бормадилар, — дейди аёли.

Хуллас, шу одам ўлди. Бир тийинга қиммат анъанани, бемаврид ғурурни деб ўлиб кетди.

Муҳтарам ўзбеклар, тўйлар фожеасидан қачон қутилади?

Қачон эс киради бизга? Биз қачон тонналаб гуруч дамлаб тўй қилишнинг фазилат эмаслигини тушунамиз??

Муҳаммад Икром

Ибрат учун яқинларга юборинг!

Канал 👉 Telegram.me/IBRATLY
👍26😢4
— Ўртоқ бошлиқ, ўринбосарингиз Нозим бугун вафот этди.
— Йўғе, хабарим йўқ эди. Жанозага боришимиз керак унда.
— Хўжайин, сиздан бир илтимосим бор.
— Нима экан?
— Шу... Нозимнинг ўрнига мени қўйсангиз.
— Ҳа, майли, ука, сазанг ўлмасин. Гўрков билан гаплашиб, Нозимга бошқа қабр ковлатармиз.

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy

👉 @IBRATLY
😁22👍3👏1