Ибратли Хикоялар
2.24K subscribers
743 photos
1K videos
15 files
1.42K links
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун

энг яхшиларини тақдим этади!


.


.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болангизни уришиб койимасдан Истиғфор айтинг, "Астағфируллоҳ ва аътубу илайҳ" денг, Аллоҳ ўзи ислоҳ қилиб йўлга солиб қўяди

👉 @IBRATLY
👍13❤1
Бир донишманддан "Дунёда мўжизалар борми?" - дея сўралганда, "Ҳар тонг ёришиб, тун киришининг ўзи ҳам асл мўъжизадир" - деб жавоб берган экан...

Мўжиза тонгларга дуои саломлари ила файз
бахш этган сиз Азизларга

КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍10🐳1
Эрдан хотинига хабар:
— Хотин, ишхонада оёғимга темир тушиб кетди. Нозима шифохонага олиб келди. Энди оёғимни кесишар экан...
Хотиндан хабар:
— Нозима ким?! 🤨

👉 @IBRATLY
😁15👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу видео шукр қилишингизга кифоя!

Албатта, кўринг ва яқинларингизга ҳам улашинг!


@IBRATLY
😢14👍4❤3
​​ Ассалому алайкум!

Хайрли тонг! Яхши кайфият, қалб ҳотиржамлиги, ҳалол ризқ ва ҳамиша тақво ҳамроҳингиз бӯлсин!

Telegram.me/IBRATLY
👍8❤2🤝1
Ҳар йили қайта қўядиган 3-4тагина шеърим бор. Мақсадим чиройли "лайкча"ларгина эмас, қаердадир беъэтибор яшаётган мазлум, мухтожларга янаям кўпроқ эътибор қаратишдир.

Эхтимол маҳаллангизда Орзу холага ўхшаган, меҳрга мухтож бувижонлар бордир. Улар эшикка мўлтираб « ким мени йўқлаб келар экан?» дея қадамингизга зордир. Иккита ёпилган нон, балки икки оғиз ширин суҳбатга маҳталдир. Куттирманг, дуо олишга шошилинг!
Дуогўйларимизни тириклигида эъзозлайлик!

ОРЗУ ХОЛАНИНГ ОРЗУСИ

Орзу хола саксонда
Миқти, беғубор эди
Бечоранинг атиги
Бир орзуси бор эди.

Айтишгаку ийманиб,
Гап очмасди ўзидан
Ҳамма илғлаб оларди.
Биттагина сўзидан:

-Киринг- десам, кулбам тор,
Томдан чакки ўтяпти.
Пича қолди, хов ана
Меҳмонхона битяпти...

-Иншааллох!
Ё Аллох!
Орзуйимга етсайдим.
Қутлуғ айём- Хайитни
Янги уйда кутсайдим.

Неваралар қўлидан
Келмайдиган иш қани?
Униб-ўсгур полвонлар
Яхши кўришар мани.

Кабоб, сомса опкелиб
Катта ошанг дейишар.
Томи баланд, акфали
Уйда яшанг дейишар.

Ўғлим йўғу, ўрним бор.
Иззатим зўр, ўргилай.
Обкетишса куёвдан
Ийманаман, на қилай?

...Афсус, барча биларди.
Ёлғиз қизнинг феълини.
Ош-овқатни узмасди
Қўшниларнинг келини.

Иссиғию, совуғи
Маҳалладан ортмасди.
Аммо янги иморат
Етти йилки битмасди.

Аллох буюк!
Меҳри ҳам
Поёндоздек тўшалди.
Биттагина орзуси
Қадр туни ушалди...

Ховли тўлди. Энамлаб
Чақиргани кўп бўлди.
Оғиз йиртиб, дод войлаб
Бақиргани кўп бўлди.

Қайси бири набира?
Бир-биридан савлатли.
Қариндоши тумонат
Эр ўғлонлар хайбатли.

Кампиргина мунғайиб
Ёлғиз эди дунёда
Мана энди аъзаси
Ўнта тўйдан зиёда...

Ўлик кетгач, қиз қургур
Маҳаллани ўчирди.
Уч ўғлидан биттасин
Шу ховлига кўчирди.

Энди чироқ ёқмаса
Уят экан, ор экан.
Казо-казо уруғнинг
Ҳамияти бор экан.

Шўрлик кампир шуларнинг
Қадамига зор эди.
Чакка ўтган, қийшайган
Кулбасида хор эди.

Энди унга фарқи йўқ
Кимлар кетиб, ким қолди
Орзу хола Хайитни
Янги уйда кутволди.

Муаззам Иброҳимова

@IBRATLY

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍38😢3
#Ҳайрли_тонг😊

..Одамзод салгина оғриб қолса, дард чекса дарҳол онасини эслайди. Ҳеч бўлмаса "Оҳ онажон" деб қўяди.

....Нега шундай...?
Ахир оналарнинг ҳаммаси ҳам шифокор эмас~ку?
~ Отасини...
~ ака~опасини,
~ ҳатто турмуш ўртоғини ҳам эмас, айнан онасини эслайди, чақиради...!

....Айтишларича аёл киши дард тутганида ҳам "она" деб чақирар экан, гарчи онаси узоқларда бўлса~да, келолмаслигини сезса~да. Озроқ мазамиз қочиб кўнглимизга қил сиғмай қолса, онамизга қўнғироқ қиламиз:

....Она мазам йўқ...!
Онамиз эса одати бўйича вақтида олдини олмаган ишларимизни,
~ юпун кийинганмиз,
~ вақтида овқатланмаганимиз ва ҳакозо шуларни айтиб койийди, тергайди...

....Гўшакни қўямиз~да негадир енгил тортамиз, ўнта дори беролмаган давони онанинг бир лаҳзалик куйиниши, қайғуриши мехр беради гоҳо...!

....Ҳўш нега шундай...?
Бунга дунёнинг манаман деган олимлари ҳам жавоб тополмаса керак чунки,
"ОНА" БУЮК ИНСОНДИР !!

Ибрат учун яқинларга юборинг!

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy

👉 @IBRATLY
👍17
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ўригидан данаги ширин»

Набира
: - Қўлимни озгина куйганига аранг чидаябман, Дўзаҳ оловига қандай чидаркинман бобо?!
Бобо: - 😭😭😭
Набира: - Йиғламанг бобо, сизни ўзим Жаннатга олиб кириб кетаман!
Бобо: - Рахмат ширин қизим 🥹

👉 @IBRATLY
👍14😢5
🍃🌸🍃
#Ёқимли_шеър

МИНГ ГЎЗАЛГА АЛИШМАСМАН КАМПИРИМНИ
{чоллар номидан}

Ҳолин сўрсам, яхши мени ҳолим дейди,
Эркалатиб, мени сассиқ чолим дейди,
Аразласам, менинг қандим, болим дейди,
Минг гўзалга алишмасман кампиримни.

Ширин сўзлар, сўзларини ниши йўқдир,
Эҳ оғзида, бир дона ҳам тиши йўқдир,
Бу дунёда ундан яхши киши йўқдир,
Минг гўзалга алишмасман кампиримни

Таёқчасин таққиллатиб юрса бўлди,
Адо бўлган юракчаси урса бўлди,
Мен ўлгунча, ўлиб қолмай турса бўлди,
Минг гўзалга алишмасман кампирини.

То тонггача термасини терар эди,
Жоним десам, жонини ҳам берар эди.
Оғзидаги нонини ҳам берар эди,
Минг гўзалга алишмасман кампиримни.

Йиллар аро, бир хатосин ушламадим.
Ёниб севдим, бир бора ҳам мушламадим.
Мен қизларга ҳавас қилдим, хушламадим!
Минг гўзалга алишмасман кампиримни.


@IBRATLY

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍24❤8😁2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Eslaysizmi otangizni jasoratini?

👉 @IBRATLY
😢8👍4❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Аллоҳим бугунги кунингизни хайрли ва барокатли қилсин
Хонадонингизга тинчлик,
рузгорингизга барака,
чўнтагингизга даромад тилаб, яна бир кунни бошлаймиз.
Кунингиз хайрли хамда барокатлик бўлсин азизлар
…

👉 @IBRATLY
👍6
​​#ШИФО

НАБАВИЙ ТАБОБАТДАН ТАВСИЯЛАР

– Поклик иймондандир;

– Аллоҳ ҳар бир дарднинг давосини яратиб қўйган;

– Доим тоза, покиза овқатлар енг;

– Ҳаромда шифо йўқ;

– Овқатдан олдин, кейин қўлларни ювинг;

– Асал еб туринг, чунки у минг дардга даво;

– Қон олдириш – шифо;

– Қора седана ўлимдан бошқа ҳар қандай дардга даво;

– Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади;

– Сигир сути шифо, ёғи даво, гўшти эса касалликдир;

– Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинг, чунки у турли доривор гиёҳларни териб ейди;

– Кўз тегишига, сеҳрга қарши шаръий дам солинади;

– Таомни жуда иссиқ ёки жуда совуқ ҳолда еманг. Унда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди;

– Овқатни яхшилаб чайнаб, шошилмасдан енг;

– Сувни бирдан симирмасдан, ҳўплаб-ҳўплаб ичинг. Акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради;

– Қоринни ҳаддан ташқари тўйғазиб юборманг, кўп еманг;

– Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг;

– Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар, сабзавот-кўкатлар енг;

– Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки сутда ёғ бор;

– Таом билан ичимлик ўтириб тановул қилинади;

– Чарчаган вақтингизда ширинлик истеъмол қилинг;

– Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг;

– Сут маҳсулотлари билан балиқ аралаштирилмайди, чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин;

– Дастурхонингиздан хурмо аримасин;

– Овқатланаётган пайтда яхши кайфиятда бўлинг;

– Ёлғиз овқатланманг;

– Овқатдан кейин дуо қилинг, Аллоҳга ҳамду санолар айтинг.


𝑰𝑩𝑹𝑨𝑻 𝑼𝑳𝑨𝑺𝑯𝑼𝑽𝑪𝑯𝑰 𝑲𝑨𝑵𝑨𝑳 ↙️

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍25
РАҲМАТ ТЎНИМ.

Бир ҳовлида одамлар,
Эҳсонга жам бўлибди.
Киринг-киринг қилишиб,
Катта ҳона тўлибди.

Усти ҳароб бир
киши,
ўтирибди тўрига.
Дашном бериб одамлар,
Роса ғавғо қилибди.

-Сенга не бор тўрида,
Тўридан жой олибсан.
Билиб олгин ўрнингни.
Илминг йўқ бир омисан.

Судраб чиқиб кўчага,
Бир тепибди кетига.
Не ҳам қилсин бечора,
Йўл олибди бозорга.

Бориб аста бозорга,
Ясан-тусан қилибди.
Яна қайтиб эҳсонга,
Гўё илк бор келибди.

-Эй-эй келинг тақсир деб,
Одамлар ҳуш кутибди.
Ҳурмат- эҳтиром қилиб,
Тўридан жой берибди.

Дастурхонга таомлар,
Бирин кетин келибди.
Қўл узатмай одамлар,
Меҳмонга кўз тикибди.

Шунда меҳмон алжираб,
Гапирибди тўнига.
-Тўридаман сен сабаб,
Рахмат дебди тўнига.

-Ҳой-ҳой тўним ҳой тўним,
Олгин, егин сен тўним.
Аҳир ушбу ҳурматга,
Лойиқдирсан сен тўним.

Қиссадан ҳисса дўстлар,
Боқманг биров сиртига.
Борки шундай валийлар,
Зеб бермайди сиртига.

✍ Лутфуллоҳ Хўжаев

@IBRATLY

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍23❤1
Дунёда энг ахмоқ эркак - кўпчилик олдида ўз аёлини ерга уриб унинг камчиликларини ҳаммани олдида айтувчи ва доим аёлидан шикоят қилувчи эркакдир.

Дунёдаги энг нодон аёл - ўз фарзандларини олдида эрини қадр-қийматини оёқ ости қилувчи ва фарзандларини отасига қарши қайровчи аёлдир.

👉 @IBRATLY
👍17
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қачонки йиқилиб тушар экансан, ўрнингдан тур. Ҳаракат қилишда давом эт. Ҳали ҳаёт олдинда, ҳали марра олдинда! Таслим бўлма!

@IBRATLY
👍18
Эй инсон, мен жуда бахтлиман, деб айт...
Ҳар дам Яратганга шукринг билдириб,
Шайтоннинг тушкунлик дунёсидан қайт,
Ёмондан ҳам яхши одат қидириб,

Гоҳо уловдасан, яйдоққа қараб,
Уйланмаган қари бўйдоққа қараб,
Шамолдай югуриб, чўлоққа қараб,
Эй инсон, мен жуда бахтлиман, деб айт...

Ишонган дўстларинг сотиб кетса ҳам,
Жигарлар жафоси ботиб кетса ҳам,
Юрсанг гар саломат,кам қилмас Эгам,
Эй инсон, мен жуда бахтлиман, деб айт...

Иллат изламагил кўнгилсиз, ёрдан,
Умрлик савдо бу топмас, бозордан,
Фазилат ахтаргил йўқ эмас, бордан,
Эй инсон, мен жуда бахтлиман, деб айт...

Бош қўйсанг хоки зар Ватанинг бўлса,
Булбул чақ-чақлаган чаманинг бўлса,
Душман хужумига камонинг бўлса,
Эй инсон, мен жуда бахтлиман, деб айт...

Эмин-эркин чиқса олган нафасинг,
Тошдай метин магар феълу асабинг,
Эй дўстим, ўлмасин орзу-ҳавасинг,
Эй инсон, мен жуда бахтлиман, деб айт...

@IBRATLY
👍15
​​#ЧУМОЛИГА_ҲАВАС

Эй ўрмалаб юрган майда чумоли,
Ҳушингни олмаган дунёнинг моли.
Ҳавасим келади сенга, ахир сен,
Қиёмат кунида сўроқдан ҳоли.

Тупроққа кетасан охир қоришиб,
Юрмаслар жарроҳлар қорнинг ёришиб.
Сени дахрий янглиғ жазоламаслар,
Заққумзор дўзахга олиб боришиб.

Ҳеч қачон падарга бўлмагайсан оқ,
Волиданг қарғамас, боланг ҳам бир боқ.
Кечалар тўлғониб ўйлаб чиқмайсан,
Бир кун ўтарман деб сиротдан қандоқ?

Сен ўз Ватанингни сотмагандирсан,
Дўстни пешонадан отмагандирсан.
Қавминг қишда музлаб қалтираган дам,
Иссиқ саройларда ётмагандирсан.

Гарчи сен эмассан тож бирла тахтли,
Йўлбарсдек шиддаткор, арслондек шахтли.
Рўзалари чала, намози қазо,
Закот бермайдиган бойдан сен бахтли.

Эй ўрмалаб юрган майда чумоли,
Ҳушингни олмаган дунёнинг моли.
Ҳавасим келади сенга, ахир сен,
Қиёмат кунида сўроқдан ҳоли.

Абдураҳмон Мешаян

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍15👏8
Ўртадаги фарқ бир метр ва етмиш йилдир!

Болакай олдига (келажакка) назар солиб, келажакдан қўрқмоқда. Аёл эса, ортига (ўтмишга) назар солиб, орзу қилмоқда.

Тафаккур қилинг, келажак унчалик узоқ эмас!
Ўтмиш эса, қайтиб келмайди!

@IBRATLY
👍22😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌷 🍃

🌤 Жума тонги муборак
бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг 🤲🏻

Канал
👉 @IBRATLY
👍6