Ибратли Хикоялар
2.24K subscribers
743 photos
1K videos
15 files
1.42K links
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун

энг яхшиларини тақдим этади!


.


.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😁16👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чол ва олма дарахти (жуда ибратли ривоят)

👉 @IBRATLY
👍5
🌺Бу ўша аёл...

🔘 Сизга қайсидир иши ёқмай, кўнглингиз ранжиётган аёл, сизнинг бир қанча “ажойиб фазилатларингиз”га сабр қилиб келаётгандир...

🔘 Сиз уни арзимаган хатоси сабаб, аста-секин ёмон кўра бошлаган аёл, жонингизданда ортиқ яхши кўрадиган ўғил-қизларингизнинг онаси...

🔘 Сизга ёмонлиги бўлмаган, сиз ёмон кўрадиган ота-онанинг жигарбанди сизнинг ота-онангиз атрофида гир айланиб, парвона бўлган ҳам ўша аёл...

🔘 Сиз кўчада ҳаёни оёқ остига ташлаб, миллийлигимизни унутиб, европага тақлид қилиб кийинган аёллардан кўз узолмай қолганингизда, иффати ва иймонини сақлаб, заруратсиз остона хатлаб кўчага чиқмайдиган ҳам ўша сизнинг аёлингиз...

🔘 Сиз кўчада баъзи болаларнинг билиб ёки билмай қилган одобсизлигидан ранжиб, ўзингизга-ўзингиз ғулдираб гапирганинггизда, уйда шириндан - шакар фарзанларингизни ўзлигимизнинг асл миллий одоб -аҳлоқ булоғидан суғорган ҳам ўша мунис аёл...

🔘 Сиз унинг нимани яхши кўришини ўйлаб ҳам кўрмаганингизда, сизнинг яхши кўрадиган нарсаларингизнинг рўйҳатини ёддан санаб берадиган ҳам ўша аёл...

🔘 Сиз кўчада ўзингизни ўйлаб ошна-оғайнилар билан чойхонада паловхўрлик қилиб ўтирганингизда, сизни уйда кутиб, нималарни яхши кўришингизга қараб таом тайёрлаган ҳам ўша аёл...

🔘 Сиз рўзғорнинг ками ҳақида ўйлашга вақт топа олмаганингизда, маошингизни бир ойдан иккинчисига тежаб етказадиган ҳам ўша аёл...

🔘 Сиз кўча ва ишхонанинг ташвишидан чарчаб, уйга келганингизда уни сизга роҳат масканига айлантирган ҳам ўша аёл...

🔘 Сиз тирикчилик илинжида уйингизни тарк этканингизда, уйингиз ва ҳурмат-эътиборингизни, молу-давлатингизни сақлаган ҳам ўша аёл...

🔘 Сизнинг кўчада эр бўлиб, кўкрак кериб юришингиз сабаби ҳам ўша аёл сабабли...

Сизга Аллоҳнинг раҳмати ва марҳамати ёғилсин эй муслима аёллар. Аллоҳ доим сизни суйсин.

Ҳаётий Ҳикоялар ва шерлар👇

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
👍23❤3👏3
Ризқ

• Ризқ икки хил бўлади:
• бири сени қидирадиган ризқ;
• бири сен қидирадиган ризқ.
• Сени қидирадигани ожиз бўлсанг ҳам, сени топиб боради.
• Сен қидирадиган ризққа эса фақат саъй-ҳаракат билан эришасан. Бу ҳам ризқингдир.
• Биринчиси, Аллоҳнинг фазли.
• Иккинчиси, Аллоҳнинг адолатидир.

©️ Али ибн Абу Толиб

👉 @IBRATLY
👍15❤3👏2
Жигарлар

Тўй-томоша қилсанг келган дўст, ёринг,
Сал қоқилсанг ўзин йироқ тутарлар.
Синовларда тинглагани юрак зоринг,
Ўғир кунда керак бўлар жигарлар!

Севдим десанг ҳиёнатни кўрасан,
Армонларни сенга туҳфа этарлар.
Эгиласан, қоқиласан, турасан,
Ўғир кунда керак бўлар жигарлар!

Кўча-кўйда ошна бўлиб юрганинг,
Давринг келса бирга даврон сурарлар.
Бутун умр жонингга жон бўлганинг,
Оғир кунда керак бўлар жигарлар!

Улар учун қизиқ эмас савлатинг,
Сал сиқилсанг, улар ичдан тугарлар.
Қизиқтирмас йиққан мол-давлатинг,
Оғир кунда керак бўлар жигарлар!

Керак эмас бегонанинг дилҳуни,
Бутун умр сендан нолиб ўтарлар.
Тобутингни кўтаришар бир куни,
Оғир кунда керак бўлар жигарлар!

✍ Мумтозбегим

👉 @IBRATLY
👍8😢1
​​ Ассалому алайкум!

Хайрли тонг! Яхши кайфият, қалб ҳотиржамлиги, ҳалол ризқ ва ҳамиша тақво ҳамроҳингиз бӯлсин!


👉 Ибратли Хикоялар
👍2
Қари кампир оғир сумкани қийналиб кўтариб келётган эди. Ўша ерда ўйнаб юрган бир етим бола кампирни кўриб ёрдам берди. Манзилга етгандан сўнг "Сенга тарбия берган ота-онангдан Аллоҳ рози бўлсин" деб дуо қилди ва йўлида давом этди. Етим боланинг дуога кўтарилган қўли ҳавода муаллақ туриб қолди...

Исломбек Мирзақулов

@IBRATLY
😢10👍2❤1
Ердан олиниб отилган кесак онамни бошига тегди ! Оғриқдан бошини ушлаган онам жон аччиғида қўшни холани олдига югуриб бориб, юзига тарсаки туширдилар ! Қўшни холани ўғли онамга “ёпишди” ! Мен эса ўғлининг ёқасидан тортиб юзига мушт туширдим ! Укам дадамни чақириш учун уй томон югурди ! Жанжал авжига чиқди !...

Уйдан югуриб чиққан дадам бир-бирини сочига ёпишган онам ва қўшни хотинни олдига бориб, онамни қўлларидан тортиб ажратдилар ва онамни юзига тарсаки туширдилар ! Қўшни амаки хам оғзи тинмай қарғанаётган хотинини юзига тарсаки туширди ! Икки аёл юзини ушлаганча уйга йиғлаб кириб кетди ! Мен дадамдан қўрқиб қочиб қолдим !...

... Икки қўшни орасига жанжал келтириб чиқарган нарса бу – бефаросат товуқ эди ! Қишлоқ жойда қўшни билан орада баланд девор тортиш юз кўрмаслик белгиси бўлганлиги учун қўшнимиз билан орамизда бир метр хам чиқмайдиган сим сетка номига тортилган эди. Шундоғам қишга паррандаларга теккан касаллик сабаб қирилиб кетган товуқларимиздан фақат бир дона хўроз қолганди. Қўшнимизга хам шу ахвол, унда бир дона товуқ қолган. Бу иккаласи гоҳ у ховлига, гоҳ бу ховлига ўтиб, баҳор вақти ховлимизга экилган памидор кўчатларини расвосини чиқариб, титкилаб, яроқсиз ҳолга келтирарди. Аввалига даханаки бўлган жанжал мана бугун авжига чиқиб, уруш билан якунланди !...

... Кечга яқин уйга қайтдим. Дадам анча ховуридан тушган эканлар индамадилар. Ошхонага кирдим. Йиғидан кўзлари шишиб кетган онам идиш-товоқ ювардилар. Мени кўриб, жилмайишга уринган онам, яна йиғлаб юбордилар.
- Кел болам,- деб ёнларига чақирар эканлар, - Холангни бекор хафа қилиб қўйдик ! Шунча йиллик қўшничилигимизга арзирмиди шу ифлос парранда ! Бор ! Шу хўроз ўлгурни ушлада дадангга олиб бор, сўйиб берсинлар! – дедилар.

Шунақа ! Бизда хеч ким қўшнини бегона демас эди. Қўшни хотин хола – онамга сингил, қўшни эркак амаки – дадамка укадек эди ! Шундай тарбия билан катта бўлдик. Эсимни таниганимдан бери шу жанжал биринчи ва охиргиси бўлганди...

Хўроз сўйилди ! Гўшти ош қилиниб устига босилди ! Кечга дастурхон атрофига ўтирар эканмиз, онам хўроз гўшти “босилган” ошни дастурхонга қўйдилар. Шунда дадам :
- Қўшнига хам бердингми ? – дедилар. Онам кўзларини ерга қаратдилар.
- Қўшнига бермасдан ошни хидини чиқариб биринчи сузишга уялмадингми ? Қачонгача қовоқ-тумшуқ қилиб юрмоқчисан ? Мени ота-онам узоқда, сени ота-онанг узоқда, эрта тирик-ўликлигимиз шу қўшни биланку ! Суфе сенга ! – дедилар дадам. Бу гапдан кейин онамни юзи қизариб, бизга бошқа товоқга ош сузиб келдиларда, хўроз гўштини тенг иккига бўлиб, ошни устига қўйдилар. Товоқни кўтариб қўшниникига йўл олдилар.
- Тўхта ! Манави “шеригинг”ни хам олиб кет ! Бирга урушдиларингми, бирга ярашинглар ! – деб дадам мени хам қўшиб қўшниникига жўнатдилар ! Минг уят билан ўзим истамаган холда онамга эргашдим.

Қоронғуда ўртада тутилган сеткадан сакраб юрмайлик деган ўй билан қўшнини дарвозаси томондан бордик. Дарвозани энди тақиллатамиз деган хам эдикки, қўлида ош, ўғли орқасидан эргашган қўшни хола дарвозани бирдан очди. Қўлидаги ошни устига товуқ гўшти билиниб турарди. Онам билан бир-бирларига бироз термулиб туришдида, қўлларидаги ошга қараб кулиб юборишди. Қўшни хола уйига таклиф қилди. Кирдик. Амаким эса “ дадангни хам чақириб кел ” деди. Югуриб бориб дадамни хам қўшниникига чақириб чиқдим. Бир-биридан кечирим сўрашлар, ўзаро кулгу ва хурсандчилик шу кеча ярим тунга қадар давом этди...

... Эрталаб қўшни холани кулгусидан уйғониб кетдим. У билан онам хеч нарса бўлмагандек айвонда чақчақлашиб, сухбатлашиб ўтиришарди.....

.... Ишим шахарга кўчгандан кейин анча вақт кўп қаватли уйда ижарага турдим. Аввал ўзим, кейин оиламни хам олиб келдим. Ишга кетаман, эшик қуфланади ! Ишдан келаман, эшик очилади ! Қўшни деган “банда” ни фақат юзини танийман. Бир оғиз “ салом” деймиз бир-биримизга тўқнаш келгач. Бошқа сўз йўқ ! Хотиндан сўрайман “ Хотини билан яхшимисан ? Салом алик қиладими ? ”. “ Бошида саломлашардим. Кейин қаерданлигимизни суриштиргач, ўзини осмонга олиб саломимга хам жавоб бермай қўйди !” деб жавоб беради хотин.
👍37
Эх қўшним, қўшним ! Нахотки сен ота-онам билан бирга қишлоққа қолиб кетган бўлсанг ! Эх мехрим, оқибатим ! Нахотки сен шахарга керак бўлмасанг ?! Кўрдим шахарга қанча-қўшниларни арзимаган ёш болани гапини деб жанжаллашганини, кўрдим шахарга бир-бирини хотинига зино назари билан қараган эркакларни, кўрдим шахарга эшигини остига ахлат тўкиб кетадиган “мехрибон” қўшниларни ! Кўриб-кўриб бу кўз хам, бу қалб хам аста секин қотиб борди ! Мен хам истамаган холатда “шахарлик” бўлиб қолдим !!!

Оллоҳ насиб қилиб ховли жой олиб, кўчиб ўтдик. Қўшнимиз хам бизга ўхшаган ёш оила. Иккаламиз хам қурилишдан бўшамаймиз. Қўшни эр-хотин ишда,болалари уйда. Хотиним ёш боласи туфайли уйда. Хар кун қўшни хотин ишдан қайтгач, қозонга жазиллатиб овқатга уринади. Кечга қолиб кетади. Бу пайт биз овқатланаётган бўламиз. Бир девор ховлида қўшнини болалари “ Она овқатингиз пишдими ” деб сўраши эшитилиб туради. Ўша қишлоқда юрган вақтим хам, хозир хам одамлар сиз бераётган бир лаган овқатга мухтож бўлмаган. Аммо мана шу арзимаган лаган сиз билан қўшнингиз орасидаги мехр-оқибат ришталарини боғлайди ! Дастурхон атрофига ўтирар эканман хотинимга қараб шундай дейман :

- Қўшнига хам бердингми ?!....

Абдулла Омон

👉 Ибратли Хикоялар
👍23❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МашaАллоҳ

❗️Хозирги замонда бунақа Ота-бола ўтиришлар камайиб кетган хавасим келди.

👉 @IBRATLY
👍31❤4👏2
😢21❤2👍2
10 daqiqalik film yilning eng yaxshi qisqa metrajli filmi nomini qo‘lga kiritib, kinoteatrda namoyish etilishi ma’lum qilindi. Filmni qiziqish bilan tomosha qilish uchun katta olomon yig'ildi. Tomoshabinlar zalga kirishdi va kino o'ynay boshladi, lekin g'alati narsa bor edi.

Film 6 daqiqa oldin boshlangan bo'lsa ham, xuddi shu sahna ekranda edi, kamera burchagi faqat bir xonaning shiftini ko'rsatdi. 7-daqiqada ham o‘sha manzara hech qanday o‘zgarishsiz o‘tib ketgach, tomoshabinlar norozilik bildirishdi va ularning ba’zilari vaqtni behuda o‘tkazyapmiz, deb zalni tark etmoqchi bo‘lishdi. To'satdan kamera burchagi shiftdan polga tushdi va to'shakda yotgan orqa miya falaj, butunlay nogiron ayol ko'rindi ...

Va bu jumla yozildi:
“Ushbu nogiron ayol hayotining har soatida ko'radigan manzaraning atigi 8 daqiqasini taqdim etdik, siz esa 8 daqiqa ham chiday olmadingiz!
Hayotingizning har bir soniyasini qadrlang...

👉 @IBRATLY
👍16😢9
Тошбақанинг хислати

• Овқат кетидан югурмайди.
• Эртанги кун учун озуқа сақлаб қўймайди.
• Бошқа жонзотларга нисбатан ваҳшийлик қилмайди.
• Моддий буюмга эга бўлиш илинжида ҳеч ким билан мусобақага киришмайди.
• Шеригининг ҳис-туйғуларини менсимасдан, уни оёқлари билан тепкиламайди.
• Қидирадиган нарсаси — яшириниш учун жойдир.
• Уйини лозим тутиб, уни ўзи билан кўтариб юради.
• Қаноати шу даражадаки, битта салат барги унинг хурсанд бўлишига сабаб бўлади.

Тошбақанинг баъзан 150 йил умр кўришининг сабабларидан бири шу хислати эмасмикин?!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

@IBRATLY
❤9👍6
Болаларингиздан ҳаққингизга дуо қилишларини сўранг.

«Болалар бегуноҳ бўлади. Уларни дуосини фаришталар талашиб аршга кўтаради» Шундай экан фарзандингиздан дуо олишни одат қилинг. Ҳудди ота-онангиздан дуо олгандай... Инша Аллоҳ қабул бўлади.

Эрталаб ишга кетаётганизда: «Ўғлим (қизим) менинг ҳаққимига бир дуо қилинг» денг. Бундан фарзандларингиз ҳам дуо қилишни ўрганади, сизнинг дуоингиз ҳам кўкка кўтарилади.

Умар розияллоҳу анҳу доимо набираларини Масжидга бирга олиб бориб, бирга дуо қилдирар эдилар. Бу холни кўрган кишилар ҳайрон бўлиб, ҳазрат сиз ҳам чакана одам эмассиз, ўзингиз дуо қилаверинг десалар, ёш болалар бегуноҳ бўлади, уларнинг дуолари шаксиз қабул бўлади деганлар.

Фарзандингиз "Ота-онамга икки дунё саодатини ва хаж ибодатини насиб эт, Аллоҳим..." дея дуо қилсин...

©konspektor

👉 Ибратли Хикоялар
👍24❤1
Ҳар куни қариялар уйига келиб кампирини овқатлантириб кетадиган саксон ёшли қариядан фотограф сўради:
— Нима сабаб хотинингиз бу ерда ётибди?
— У альцгеймер касалига йўлиққан.
— Сизни танийдими?
— Беш йил бурун танир эди, ҳозир эслай олмайди.
— Ҳа унда келишингиздан нима фойда?
— У эслай олмаса ҳам, мен биламан-ку кимлигини...

https://t.me/IBRATLY
😢11👍6❤1
Оқибатларни бегоналар бузмайди

Бир йигит ошнасидан сўради?
— Қаерда ишлаяпсан?
— Дўконда.
— Маошинг қанча?
— Ҳар иш кунимга 100 минг сўм.
Сўраётган киши қошларини чимириб шундай деди:
— 100 минг?! Шу ойликка оила боқиб бўладими?! Ишинга яраша пул беришмас экан. Сен ўзингни ҳурмат қилмасанг-чи, сени бошқалар ҳам ҳурмат қилмайди…

Ишчи йигитнинг ишдан ҳам, иш эгаларидан ҳам кўнгли совиди. Шартта бориб, раҳбариятдан ёки маошини кўтариб беришларини, ёки у ишдан кетишини айтди. Улар эса, маошни кўтаришмади. Натижада йигит тамоман ишсиз қолди.

####

Бир аёл фарзанд кўрди. Туғруқдан кейин ўзи ҳам, фарзанди ҳам соғ-саломат эканидан қувонди. Ширин фарзандини бағрига босиб, кўплар маҳрум бўлган оналик неъматига эришгани учун Аллоҳга ҳамдлар айтди.
Икки-уч кун ўтиб туғруқхонадан келинлик уйига қайтди.
Уни қутлагани келган дугонаси сўради:
— Шундай фарзанд туғиб берганинг учун эринг сенга нима совға қилди?
— Ҳеч нарса, деди хотиржам бўлиб аёл.
— Ҳеч нарса?! Сен ўлиб-тирилиб бир фарзанд кўрасану у сенга ҳеч нарса бермайдими?! Битта гулга ҳам муносиб кўрмадими?! Шуми қадр-қимматинг?!…

Эр кечқурун ишдан келди. Хотиннинг қовоғи осилган, саволларга қўпол ва зардали жавоблар қайтарарди. Бу ҳолат жанжалга айланиб, иш талоқ билан якун топди.

БУЗҒУНЧИ БЎЛМАНГ!

Икром Шариф таржимаси.

👉 Ибратли Хикоялар
👍20🔥3🤝1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрон киносидан лавҳа.

Камбағал бир одам, пулсиз, ночор ҳолатда нон ўғирлади.
Сотувчи кўриб қолди ва тўхтатди.

Ёнида турган қизи сўради:
- Нима бўлди?
Сотувчи:
-Хеч нарса, отанг пулини ёддан чиқарибди.
Иккинчи сотувчи эса:
-Тўхтаб туринглар, сизлар олган бир қоп гуручингиз эсдан чиққан.

(Хулоса: Биз одамларни даволашга ҳисса қўшайлик, жазолашга эмас)

Ибратли Хикоялар
👍17😢9❤1
МУҲАББАТНИНГ СЎНГИ КУНЛАРИ.

—Келинжон туринг илтимос! Қайнонангиз чой сўраяпти!—Қўчқор бобо ўғли билан келин ётган хонанинг эшигини ура бошлади.—Токчалардан тополмадим келинжон!
—Ҳозир
дадажон! Мана чиқаяпман.—Уйдан келиннинг овози эшитилди.
—Барака топинг қизим! Тарбия берган ота−онангизга раҳмат!—Эшик ортидан чолнинг миннатдорлик овози эшитилди.
Қишлоқ шароити эмасми бир кунда икки уч соат чироқ ёнади халос. Қолган соатларда
қадимий бобо чироқ хизматда. Хитой яратган ёритгичлар ҳам қувватланадиган бўлса электр токи меҳмон бўлган соатларда қувватга қўйилади. У ҳам ёқилғи йўғида кўрга ҳассадек гап. Келин ёритгич билан чиқиб келди. Термосда қайноқ сув қолмагани учун ўчоқхона тамон йўл олди. Газга қайнатай деса газ йўқ. Эри бугун эрта деб газ баллонни тўлдириб келмаганди. Ўчоққа обдастани осиб тагига ўтин
қалади. Болаларининг эски дафтарларидан йиртиб ўтин тагига солиб ўт ёқди.
Намиқиб қолган ғўза поя ҳам ичидан жон деб,юзаки эса роса нозга тираган келиндай ёнай демасди. Бечора келин бир амаллаб эски калишнинг бир пойини топиб келди. Амал тақал қилиб алов ёқишга мушарраф бўлди. Сув қайнагач қайнонаси
билан қайнотасининг хонасига обдастани кўтариб келди. Обдастани печканинг устига қўйиб чойнак излашга тушди.
—Чойнак
менинг ёнимда қизим. Чойнакка солиб кетаверинг. Шунисига ҳам раҳмат она қизим!
—Дадажон
ойимга ўзим чойларини ичириб қўяман—деди келин қайнотасининг қулоғига яқинлашиб.
—Ўзим
келинжон ўзим! Вақт ҳам алламаҳал бўлиб қолди. Икки соатдан кейин бомдод ҳам
бўлади.Ухлаб олмасангиз чарчаб қоласиз қизим!
Келин
қайнотасининг сўзини икки қилолмай чойни тайёрлаб бердию секингина чиқиб кетди.
Қўчқор бобонинг ёши саксон билан саломлашган эди. Қулоқлари ҳам секин гапни эшитмасди. Фарзандлари,набиралари
ҳам у киши билан баланд овозда гаплашишарди. Қўчқор бобо набираси олиб берган шахтиёрларнинг ёритгичи сингари бошга тақадиган ёритгичдан тақиб олганди. Бу
омон бўлгур матоҳ кечаси ташқарига чиққанда, бомдод хуфтон номозларида таҳорат
қилганда анча қўл келарди. Ҳозир ҳам бобо учун бу матоҳ жуда керак эди. Кўзи салгина ўтмай қолгани учун,«Хотинимнинг оғзи қимирлаганини, нима демоқчи бўлаётганини билай»деб кўзойнак олдирди. Холбиби ая оғриб қолганига бир йил бўлди. Жойидан қимир этолмайди. Қўчқор бобо эса аёлининг ёнидан ҳеч қаерга жилмай ўтиради. Оғзига қараб ўтиради бечора. Оғзи қимирлашидан нима деётганини билиб олади.Ҳозир ҳам шунақа бўлганди. Қўчқор бобо қўллари титраганча пиёлага чой қўйди. Пиёладаги чойни икки пиёлага солиб пуфлаб совута бошлади. Чой илиқ ҳолга келгач аёлининг бошини секингина кўтариб унга ичирди.
—Яна чой
совутиб берайми онаси?—Қўчқор бобо аёлининг оғзига тикилди.
—Раҳмат!
Оғзим салгина қуриганди. Энди томоғим ҳўлланди раҳмат дадаси. Ҳаммаси учун раҳмат!—деди Холбиби ая шивирлаб.
Қўчқор бобо аёлининг оппоқ сочларини йиғиб қулоқлари тамон йиғиштирди.
—Сенга
раҳмат онаси! Менга меҳрли фарзандларни ҳадя этганинг учун раҳмат! Дарахтдан йиқилиб белим синиб букчайиб қолдим. Уша оғир кунларимда ташлаб кетмай ёнимда елкадош бўлиб юрганинг учун раҳмат онаси!
Айрим аёллар эрининг кичиккина айби бўлса ҳам«Сен менга лойиқ эмассан»деб ташлаб кетади. Сен эса ундай қилмадинг. Тўшакка михланиб қолганимда ҳам ҳар доим ёнимда бўлдинг. Кечани кеча демай кундузни кундуз демай ҳам дори дармонимга, ҳам фарзандларимизнинг нон оши учун ишладинг. Шунча яхшиликларинг олдида меники ҳеч нарса эмас онаси.—Қўчқор бобо аёлининг юзларидан оқиб
тушаётган ёшларини артди.—Йиғлама онаси ҳали ҳаммаси яхши бўлади. Чевараларимизнинг
тўйларида ҳам ўйнаб кулиб юрамиз!
Холбиби ая,—Айтганингиз келсин—дегандик эрининг қўлларини ушлаб кўзларига суртди.
—Дадаси таҳорат қилиб келиб мен учун ҳам икки ракат намоз ўқинг—деди яна Холбиби ая
секингина.
—Намоз
дейсанми?—Қўчқор бобо аёлига яна тикилди.
—Ҳа намоз. Тонг чоғи яқинлашга замин гуноҳлардан озгина
бўлса ҳам тозаланаркан.
👍31😢5❤1🥰1