10 daqiqalik film yilning eng yaxshi qisqa metrajli filmi nomini qo‘lga kiritib, kinoteatrda namoyish etilishi ma’lum qilindi. Filmni qiziqish bilan tomosha qilish uchun katta olomon yig'ildi. Tomoshabinlar zalga kirishdi va kino o'ynay boshladi, lekin g'alati narsa bor edi.
Film 6 daqiqa oldin boshlangan bo'lsa ham, xuddi shu sahna ekranda edi, kamera burchagi faqat bir xonaning shiftini ko'rsatdi. 7-daqiqada ham o‘sha manzara hech qanday o‘zgarishsiz o‘tib ketgach, tomoshabinlar norozilik bildirishdi va ularning ba’zilari vaqtni behuda o‘tkazyapmiz, deb zalni tark etmoqchi bo‘lishdi. To'satdan kamera burchagi shiftdan polga tushdi va to'shakda yotgan orqa miya falaj, butunlay nogiron ayol ko'rindi ...
Va bu jumla yozildi:
“Ushbu nogiron ayol hayotining har soatida ko'radigan manzaraning atigi 8 daqiqasini taqdim etdik, siz esa 8 daqiqa ham chiday olmadingiz!
Hayotingizning har bir soniyasini qadrlang...
👉 @IBRATLY

👍16😢9
Тошбақанинг хислати
• Овқат кетидан югурмайди.
• Эртанги кун учун озуқа сақлаб қўймайди.
• Бошқа жонзотларга нисбатан ваҳшийлик қилмайди.
• Моддий буюмга эга бўлиш илинжида ҳеч ким билан мусобақага киришмайди.
• Шеригининг ҳис-туйғуларини менсимасдан, уни оёқлари билан тепкиламайди.
• Қидирадиган нарсаси — яшириниш учун жойдир.
• Уйини лозим тутиб, уни ўзи билан кўтариб юради.
• Қаноати шу даражадаки, битта салат барги унинг хурсанд бўлишига сабаб бўлади.
Тошбақанинг баъзан 150 йил умр кўришининг сабабларидан бири шу хислати эмасмикин?!
Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади
@IBRATLY

❤9👍6
Ибратли Хикоялар
Дунёда энг ахмоқ эркак - кўпчилик олдида ўз аёлини ерга уриб унинг камчиликларини ҳаммани олдида айтувчи ва доим аёлидан шикоят қилувчи эркакдир. Дунёдаги энг нодон аёл - ўз фарзандларини олдида эрини қадр-қийматини оёқ ости қилувчи ва фарзандларини отасига…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍10👏3
Болаларингиздан ҳаққингизга дуо қилишларини сўранг.
«Болалар бегуноҳ бўлади. Уларни дуосини фаришталар талашиб аршга кўтаради» Шундай экан фарзандингиздан дуо олишни одат қилинг. Ҳудди ота-онангиздан дуо олгандай... Инша Аллоҳ қабул бўлади.
Эрталаб ишга кетаётганизда: «Ўғлим (қизим) менинг ҳаққимига бир дуо қилинг» денг. Бундан фарзандларингиз ҳам дуо қилишни ўрганади, сизнинг дуоингиз ҳам кўкка кўтарилади.
Умар розияллоҳу анҳу доимо набираларини Масжидга бирга олиб бориб, бирга дуо қилдирар эдилар. Бу холни кўрган кишилар ҳайрон бўлиб, ҳазрат сиз ҳам чакана одам эмассиз, ўзингиз дуо қилаверинг десалар, ёш болалар бегуноҳ бўлади, уларнинг дуолари шаксиз қабул бўлади деганлар.
Фарзандингиз "Ота-онамга икки дунё саодатини ва хаж ибодатини насиб эт, Аллоҳим..." дея дуо қилсин...
©konspektor
👉 Ибратли Хикоялар

👍24❤1
Ҳар куни қариялар уйига келиб кампирини овқатлантириб кетадиган саксон ёшли қариядан фотограф сўради:
— Нима сабаб хотинингиз бу ерда ётибди?
— У альцгеймер касалига йўлиққан.
— Сизни танийдими?
— Беш йил бурун танир эди, ҳозир эслай олмайди.
— Ҳа унда келишингиздан нима фойда?
— У эслай олмаса ҳам, мен биламан-ку кимлигини...
https://t.me/IBRATLY

😢11👍6❤1
Оқибатларни бегоналар бузмайди
Бир йигит ошнасидан сўради?
— Қаерда ишлаяпсан?
— Дўконда.
— Маошинг қанча?
— Ҳар иш кунимга 100 минг сўм.
Сўраётган киши қошларини чимириб шундай деди:
— 100 минг?! Шу ойликка оила боқиб бўладими?! Ишинга яраша пул беришмас экан. Сен ўзингни ҳурмат қилмасанг-чи, сени бошқалар ҳам ҳурмат қилмайди…
Ишчи йигитнинг ишдан ҳам, иш эгаларидан ҳам кўнгли совиди. Шартта бориб, раҳбариятдан ёки маошини кўтариб беришларини, ёки у ишдан кетишини айтди. Улар эса, маошни кўтаришмади. Натижада йигит тамоман ишсиз қолди.
####
Бир аёл фарзанд кўрди. Туғруқдан кейин ўзи ҳам, фарзанди ҳам соғ-саломат эканидан қувонди. Ширин фарзандини бағрига босиб, кўплар маҳрум бўлган оналик неъматига эришгани учун Аллоҳга ҳамдлар айтди.
Икки-уч кун ўтиб туғруқхонадан келинлик уйига қайтди.
Уни қутлагани келган дугонаси сўради:
— Шундай фарзанд туғиб берганинг учун эринг сенга нима совға қилди?
— Ҳеч нарса, деди хотиржам бўлиб аёл.
— Ҳеч нарса?! Сен ўлиб-тирилиб бир фарзанд кўрасану у сенга ҳеч нарса бермайдими?! Битта гулга ҳам муносиб кўрмадими?! Шуми қадр-қимматинг?!…
Эр кечқурун ишдан келди. Хотиннинг қовоғи осилган, саволларга қўпол ва зардали жавоблар қайтарарди. Бу ҳолат жанжалга айланиб, иш талоқ билан якун топди.
БУЗҒУНЧИ БЎЛМАНГ!
Икром Шариф таржимаси.

Telegram
Ибратли Хикоялар
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
👍20🔥3🤝1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрон киносидан лавҳа.
Камбағал бир одам, пулсиз, ночор ҳолатда нон ўғирлади.
Сотувчи кўриб қолди ва тўхтатди.
Ёнида турган қизи сўради:
- Нима бўлди?
Сотувчи:
-Хеч нарса, отанг пулини ёддан чиқарибди.
Иккинчи сотувчи эса:
-Тўхтаб туринглар, сизлар олган бир қоп гуручингиз эсдан чиққан.
(Хулоса: Биз одамларни даволашга ҳисса қўшайлик, жазолашга эмас)

👍17😢9❤1
МУҲАББАТНИНГ СЎНГИ КУНЛАРИ.
—Келинжон туринг илтимос! Қайнонангиз чой сўраяпти!—Қўчқор бобо ўғли билан келин ётган хонанинг эшигини ура бошлади.—Токчалардан тополмадим келинжон!
—Ҳозир
дадажон! Мана чиқаяпман.—Уйдан келиннинг овози эшитилди.
—Барака топинг қизим! Тарбия берган ота−онангизга раҳмат!—Эшик ортидан чолнинг миннатдорлик овози эшитилди.
Қишлоқ шароити эмасми бир кунда икки уч соат чироқ ёнади халос. Қолган соатларда
қадимий бобо чироқ хизматда. Хитой яратган ёритгичлар ҳам қувватланадиган бўлса электр токи меҳмон бўлган соатларда қувватга қўйилади. У ҳам ёқилғи йўғида кўрга ҳассадек гап. Келин ёритгич билан чиқиб келди. Термосда қайноқ сув қолмагани учун ўчоқхона тамон йўл олди. Газга қайнатай деса газ йўқ. Эри бугун эрта деб газ баллонни тўлдириб келмаганди. Ўчоққа обдастани осиб тагига ўтин
қалади. Болаларининг эски дафтарларидан йиртиб ўтин тагига солиб ўт ёқди.
Намиқиб қолган ғўза поя ҳам ичидан жон деб,юзаки эса роса нозга тираган келиндай ёнай демасди. Бечора келин бир амаллаб эски калишнинг бир пойини топиб келди. Амал тақал қилиб алов ёқишга мушарраф бўлди. Сув қайнагач қайнонаси
билан қайнотасининг хонасига обдастани кўтариб келди. Обдастани печканинг устига қўйиб чойнак излашга тушди.
—Чойнак
менинг ёнимда қизим. Чойнакка солиб кетаверинг. Шунисига ҳам раҳмат она қизим!
—Дадажон
ойимга ўзим чойларини ичириб қўяман—деди келин қайнотасининг қулоғига яқинлашиб.
—Ўзим
келинжон ўзим! Вақт ҳам алламаҳал бўлиб қолди. Икки соатдан кейин бомдод ҳам
бўлади.Ухлаб олмасангиз чарчаб қоласиз қизим!
Келин
қайнотасининг сўзини икки қилолмай чойни тайёрлаб бердию секингина чиқиб кетди.
Қўчқор бобонинг ёши саксон билан саломлашган эди. Қулоқлари ҳам секин гапни эшитмасди. Фарзандлари,набиралари
ҳам у киши билан баланд овозда гаплашишарди. Қўчқор бобо набираси олиб берган шахтиёрларнинг ёритгичи сингари бошга тақадиган ёритгичдан тақиб олганди. Бу
омон бўлгур матоҳ кечаси ташқарига чиққанда, бомдод хуфтон номозларида таҳорат
қилганда анча қўл келарди. Ҳозир ҳам бобо учун бу матоҳ жуда керак эди. Кўзи салгина ўтмай қолгани учун,«Хотинимнинг оғзи қимирлаганини, нима демоқчи бўлаётганини билай»деб кўзойнак олдирди. Холбиби ая оғриб қолганига бир йил бўлди. Жойидан қимир этолмайди. Қўчқор бобо эса аёлининг ёнидан ҳеч қаерга жилмай ўтиради. Оғзига қараб ўтиради бечора. Оғзи қимирлашидан нима деётганини билиб олади.Ҳозир ҳам шунақа бўлганди. Қўчқор бобо қўллари титраганча пиёлага чой қўйди. Пиёладаги чойни икки пиёлага солиб пуфлаб совута бошлади. Чой илиқ ҳолга келгач аёлининг бошини секингина кўтариб унга ичирди.
—Яна чой
совутиб берайми онаси?—Қўчқор бобо аёлининг оғзига тикилди.
—Раҳмат!
Оғзим салгина қуриганди. Энди томоғим ҳўлланди раҳмат дадаси. Ҳаммаси учун раҳмат!—деди Холбиби ая шивирлаб.
Қўчқор бобо аёлининг оппоқ сочларини йиғиб қулоқлари тамон йиғиштирди.
—Сенга
раҳмат онаси! Менга меҳрли фарзандларни ҳадя этганинг учун раҳмат! Дарахтдан йиқилиб белим синиб букчайиб қолдим. Уша оғир кунларимда ташлаб кетмай ёнимда елкадош бўлиб юрганинг учун раҳмат онаси!
Айрим аёллар эрининг кичиккина айби бўлса ҳам«Сен менга лойиқ эмассан»деб ташлаб кетади. Сен эса ундай қилмадинг. Тўшакка михланиб қолганимда ҳам ҳар доим ёнимда бўлдинг. Кечани кеча демай кундузни кундуз демай ҳам дори дармонимга, ҳам фарзандларимизнинг нон оши учун ишладинг. Шунча яхшиликларинг олдида меники ҳеч нарса эмас онаси.—Қўчқор бобо аёлининг юзларидан оқиб
тушаётган ёшларини артди.—Йиғлама онаси ҳали ҳаммаси яхши бўлади. Чевараларимизнинг
тўйларида ҳам ўйнаб кулиб юрамиз!
Холбиби ая,—Айтганингиз келсин—дегандик эрининг қўлларини ушлаб кўзларига суртди.
—Дадаси таҳорат қилиб келиб мен учун ҳам икки ракат намоз ўқинг—деди яна Холбиби ая
секингина.
—Намоз
дейсанми?—Қўчқор бобо аёлига яна тикилди.
—Ҳа намоз. Тонг чоғи яқинлашга замин гуноҳлардан озгина
бўлса ҳам тозаланаркан.

👍31😢5❤1🥰1
—Хоп онаси. Бир ўзинг қўрқмайсанми?
—Йўқ. Фақат тезроқ бўлинг илтимос!
Қўчқор бобо таҳорат қилиб келди.
—Манатаҳорат қилиб келдим онаси. Икки ракат эмас йигирма ракат ўқийман—деди аёли
тамон юзланиб. Аммо Холбиби аянинг ияклари очиқ эди. Қўчқор бобо титраб аёлининг ёнига чўкди. У бу дунёни тарк этиб бўлганди. Қўчқор бобо ҳам уша жойда бошига қон қуйилиб ҳушидан кетди. Тонг азонда Қўчқор бобо ҳовлисида йиғи
эшитилди. Бобони шифохонага олиб кетишди. Холбиби аяни эса уша куни қаро ер бағрига топширишди. Қўчқор бобонинг ҳам аҳволи оғир эди. Ўн кундан сўнг у кишини ҳам шифокорлар уйига қайтаришди. Холбиби аянинг йигирма оқшоми бўладиган кунидан бир кун олдин Қўчқор бобо салгина ўзига келгандай бўлди. У фарзандлари
ва набиралари қуршовида эди. Қўчқор бобо ҳаммасига бир−бир қараб чиқдида келинига имо қилди. Келини йиғлаб қайнотасининг оғзига қулоғини тутди.
—Она қизим ҳаммаси учун сиздан миннатдорман! Ҳар бир ота−онанинг кенжа келини сиздек меҳрибон бўлсин! Сиздан биргина ўтинчим қизим, фарзандларим, набираларим бизни эслаб уйингизга келса аввалгидай меҳмон қилинг. Қайнонангиз каби очиқкунгиллик
билан қарши олинг. Улар нон ош егани эмас биз босиб юрган изларимизни кўзига суриш учун келишади. Ота−онаси билан ўтган ёшлик чоғларини қумсаб келишади.
Илтимос келинжон дарвозамиз ҳар доим очиқ бўлсин!
—Хоп дадажон! Айтган сўзларингизга бир умр риоя қиламан!—Келин қайнотасини қучиб йиғлаб юборди.
Қўчқор бобо йиғи тўла кўзлар ила тикилган фарзандларига шивирлади.
—Мени онангиз кутаяпти болаларим! Жойнамозимни ёзиб менинг бошимни саждага қилиб
ётқизинглар! Аллоҳимдан сўнги илтимосимни сўрай. У дунёда ҳам мени онангиз билан бирга қилсин! Уша ерда йиғилганлар ўзларини йиғидан тутиб туриша олишмади. Дооод деб йиғлаб юборишди. Икки қиз жойнамоз тўшашди. Тўрт ўғил оталарини кўтаришиб жойнамоз устига қўйишди. Орадан ўн дақиқа ҳам ўтмади. Қўчқор бобо жойнамозда жон берди
Хар биримиз эзозда кетишлик насиб этсин.

👍43😢8
Усмонийлар даврида қишнинг совуқ кунларининг бирида, бир киши деразадан ташқарини тамоша қилаётиб, сут-қатиқ сотувчининг овозини эшитиб, хотинига:
- Сут-қатиқ олайликми онаси?
- Хамма нарса бор, сут-қатиққа эхтиёжимиз йўқ.
- Бизни эхтиёжимиз бўлмаса, сут-қатиқчининг эхтиёжи бор. Бу совуқда бу кўчадан учинчи бор ўтиши деди.
@IBRATLY
- Сут-қатиқ олайликми онаси?
- Хамма нарса бор, сут-қатиққа эхтиёжимиз йўқ.
- Бизни эхтиёжимиз бўлмаса, сут-қатиқчининг эхтиёжи бор. Бу совуқда бу кўчадан учинчи бор ўтиши деди.
@IBRATLY
👍24❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёнимиздаги инсон билан ўтказаётган ҳар дақиқамиз ғанимат экан
🫂Кеч бўлмасидан яқинларимизга кўпроқ вақт ажратайлик
@IBRATLY
🫂Кеч бўлмасидан яқинларимизга кўпроқ вақт ажратайлик
@IBRATLY
👍11
Тўзғиган гуноҳ
Бир киши донишманд ҳузурига бориб:
– Мен ғийбат ва чақимчилик қилиб қўйдим. Қилмишимдан пушаймонман, тавба қилмоқчиман. Тавбам қабул бўлиши учун нима қилсам бўлади? – деди.
Донишманд:
– Эртага пар ёстиқ олиб кел, – деди.
Эртаси куни қўлидаги пар ёстиқни кесиб, патларни тўкишни буюрди. Патлар учиб, ҳар тарафги ёйилиб кетди.
Донишманд:
– Энди ҳаммасини йиғиб кел, – деди.
Одам ҳайрон бўлди:
– Бунинг сира иложи йўқ, – деди.
Донишманд:
– Одамларнинг орқасидан гапирганинг ҳам шундай тарқалиб кетди. Шу боис сен ғийбат қилган одамларга яхшилик қил. Илгари хатоларини гапирган бўлсанг, энди яхшиликларидан сўз оч. Олдин хафа қилган бўлсанг, энди севинтир. Шояд, уларни рози қилиб, нажот топсанг, – деди.
Ибратли Хикоялар
Бир киши донишманд ҳузурига бориб:
– Мен ғийбат ва чақимчилик қилиб қўйдим. Қилмишимдан пушаймонман, тавба қилмоқчиман. Тавбам қабул бўлиши учун нима қилсам бўлади? – деди.
Донишманд:
– Эртага пар ёстиқ олиб кел, – деди.
Эртаси куни қўлидаги пар ёстиқни кесиб, патларни тўкишни буюрди. Патлар учиб, ҳар тарафги ёйилиб кетди.
Донишманд:
– Энди ҳаммасини йиғиб кел, – деди.
Одам ҳайрон бўлди:
– Бунинг сира иложи йўқ, – деди.
Донишманд:
– Одамларнинг орқасидан гапирганинг ҳам шундай тарқалиб кетди. Шу боис сен ғийбат қилган одамларга яхшилик қил. Илгари хатоларини гапирган бўлсанг, энди яхшиликларидан сўз оч. Олдин хафа қилган бўлсанг, энди севинтир. Шояд, уларни рози қилиб, нажот топсанг, – деди.
Ибратли Хикоялар
Telegram
Ибратли Хикоялар
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
👍17❤2
Аҳволи меникидан кўра оғирроқ бирон кимса бўлмаса керак, деб ўйлардим. Чунки бошимдан бошқа барча аъзоларим фалаж эди. Кунларнинг бирида устозларимдан бири: "Юр мен билан, сенга сенданда ёмонроқ аҳволдаги бир кишини кўрсатаман", деди. У билан бордим. Мен каби шoл одамни кўрсатди. Лекин у мендан ҳам оғирроқ аҳволда эди. Чунки у шоллигидан ташқари эшитмас ва гапиролмасди.
Тасаввур қилинг-а, умуман қимирламайди, эшитмайди ва гапирмайди! Шу шол одам билан инсонни йиғлатадиган, мудҳиш бир воқеа содир бўлибди.
Бир куни аҳллари унинг олдига кирса, унинг кийими қон экан. У эса жим йиғлаб ётарди. Қарашса, икки бармоғи кесилган. Билишсаки, унинг бармоқларини сичқон еган. У эса эшитмайди, ҳаракатлана олмайди, бировни ёрдамга ҳам чақиролмайди. Сичқон кириб, бемалол унинг бармоқларини еб битиради. У эса аламдан кўз ёш тўкиб, бармоқларига тикилгунча жим ётаверади!!!
Сенчи?!! Сенинг бармоқларинг соппа-соғ!! Сенинг оёқларинг соппа-соғ!! Сен гапира оласан!! Сен эшита оласан!! Барча неъмат бор сенда!!"

👍26😢19❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌷 🍃
🌤 Жума тонги муборак
бўлсин!
Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг 🤲🏻
Канал 👉 @IBRATLY

👍7
ЭНГ АҲАМИЯТЛИ УЧ НУҚТА
• Сен учун энг муҳим вақт — сенинг ҳозирги онингдир.
Чунки, фақат шу ондагина, фақат ҳозир сен бир яхши иш қилишинг мумкин.
• Сен учун энг муҳим инсон – ҳозир сенинг олдингда бўлган одамдир. Чунки, ўша ондан кейин балки, уни бошқа кўрмайсан. Шундай экан, ундан фойдаланиб қол. Унга яхшилик қил.
• Сен учун энг муҳим иш – яхшилик қилишдир. Чунки, инсониятнинг асосий вазифаси ҳам, ҳаётининг ғояси ҳам шудир.
Омадли инсонлар мана шу уч нуқтага аҳамият беради ва ундан фойдаланади.

👍3
Бир тоифа бор қўнғироқ қилади, нимадир сабаб билан кўтара олмасанг, узлуксиз қилаверади, қилаверади. Шу одам банддир, намоз ўқиётгандир, мажлисдадир, шифохона ёки жанозададир, рулдадир, қўпол бўлсада, ҳожатхонададир деган фикр хаёлига ҳам келмайди.
Бир куни икки ракат намоз ўқигунимча бир киши етти марта телефон қилди. Тугатганимдан сўнг кўтариб, “Ҳа ака, қаер ёняпти?” десам савол мазмунига хам фаросати етмай “Нимага унақа дейсиз?” деб сўради. Тушунтирганимдан кейин ҳам “Кўтармаганингиздан кейин қилдимда?” дейди яна. Энг алам қиларлиси — кўтарган масаласи жуда арзимас. Янада қизиғи, баъзида ким биландир гаплашаётган бўлсангиз, иккинчи линиядан қўнғироқ келаверади, келаверади...
Адашмасам, динимиз одобида бир эшикни тақиллатсангу очишмаса, икки ракат намоз ўқилгунча кейинги тақиллатишга сабр қил, деган жойи бор. Телефонда ҳам шу одоб амал қилиши керак.
Хайрулла Хамидов
Ибратли Хикоялар
Бир куни икки ракат намоз ўқигунимча бир киши етти марта телефон қилди. Тугатганимдан сўнг кўтариб, “Ҳа ака, қаер ёняпти?” десам савол мазмунига хам фаросати етмай “Нимага унақа дейсиз?” деб сўради. Тушунтирганимдан кейин ҳам “Кўтармаганингиздан кейин қилдимда?” дейди яна. Энг алам қиларлиси — кўтарган масаласи жуда арзимас. Янада қизиғи, баъзида ким биландир гаплашаётган бўлсангиз, иккинчи линиядан қўнғироқ келаверади, келаверади...
Адашмасам, динимиз одобида бир эшикни тақиллатсангу очишмаса, икки ракат намоз ўқилгунча кейинги тақиллатишга сабр қил, деган жойи бор. Телефонда ҳам шу одоб амал қилиши керак.
Хайрулла Хамидов
Ибратли Хикоялар
Telegram
Ибратли Хикоялар
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
👍25🤝2
Шифокор бемор аёлга “Қандли диабет сабабли ҳаётингиз хавф остида турибди. Иккинчи қўлингизни ҳам кесишимиз керак” деди. Шунда аёл “Бир ҳафта кута оламизми? Чунки ўғлим самолётга ўтирганда, унга қўлимни силкитмоқчи эдим” деди.
**
Биттаси ёзибди “Тунгги соат иккида бир мақолани ёзиб тугатдим. Унда Яратувчини инкор этгандим. Ухламоқчи бўлганимда, қилган ишим учун Яратувчи мени азоблашидан қўрқиб чироқни ўчира олмадим”.
**
Бир киши айтяпти “Онамни кафанлаб, устларига мушкдан сепганимдан сўнг бурунларига пахта қўймоқчи бўлдим. Шунда баланд овозда “Онажон, ана у ердаги пахтадан берворинг” деб юборибман”.
**
Бир аёл айтяпти “Ҳар сафар сочим толаси таомга тушгани учун эрим мени бепарволик, лоқайдликда айблаяпти. Саратонга чалинганимни унга қандай айтаман”.
**
Бир бола онасининг қабри ёнига келиб ўтирди ва шундай деди: “Онажон, мен билан уйга боринг. Муаллим мени доим уради. Ҳамма талабаларни олдида мени изза қилади. “Онанг бепарво аёл. Сенга ҳеч эътибор бермайди. Сени ўз ҳолингга ташлаб қўйган” деб мени йиғлатади”.
Эй Одам боласи, бировни гап билан ўлдиришдан олдин айтадиган сўзларингни тарозида тортиб кўр!!!

👍14😢12