—Хоп онаси. Бир ўзинг қўрқмайсанми?
—Йўқ. Фақат тезроқ бўлинг илтимос!
Қўчқор бобо таҳорат қилиб келди.
—Манатаҳорат қилиб келдим онаси. Икки ракат эмас йигирма ракат ўқийман—деди аёли
тамон юзланиб. Аммо Холбиби аянинг ияклари очиқ эди. Қўчқор бобо титраб аёлининг ёнига чўкди. У бу дунёни тарк этиб бўлганди. Қўчқор бобо ҳам уша жойда бошига қон қуйилиб ҳушидан кетди. Тонг азонда Қўчқор бобо ҳовлисида йиғи
эшитилди. Бобони шифохонага олиб кетишди. Холбиби аяни эса уша куни қаро ер бағрига топширишди. Қўчқор бобонинг ҳам аҳволи оғир эди. Ўн кундан сўнг у кишини ҳам шифокорлар уйига қайтаришди. Холбиби аянинг йигирма оқшоми бўладиган кунидан бир кун олдин Қўчқор бобо салгина ўзига келгандай бўлди. У фарзандлари
ва набиралари қуршовида эди. Қўчқор бобо ҳаммасига бир−бир қараб чиқдида келинига имо қилди. Келини йиғлаб қайнотасининг оғзига қулоғини тутди.
—Она қизим ҳаммаси учун сиздан миннатдорман! Ҳар бир ота−онанинг кенжа келини сиздек меҳрибон бўлсин! Сиздан биргина ўтинчим қизим, фарзандларим, набираларим бизни эслаб уйингизга келса аввалгидай меҳмон қилинг. Қайнонангиз каби очиқкунгиллик
билан қарши олинг. Улар нон ош егани эмас биз босиб юрган изларимизни кўзига суриш учун келишади. Ота−онаси билан ўтган ёшлик чоғларини қумсаб келишади.
Илтимос келинжон дарвозамиз ҳар доим очиқ бўлсин!
—Хоп дадажон! Айтган сўзларингизга бир умр риоя қиламан!—Келин қайнотасини қучиб йиғлаб юборди.
Қўчқор бобо йиғи тўла кўзлар ила тикилган фарзандларига шивирлади.
—Мени онангиз кутаяпти болаларим! Жойнамозимни ёзиб менинг бошимни саждага қилиб
ётқизинглар! Аллоҳимдан сўнги илтимосимни сўрай. У дунёда ҳам мени онангиз билан бирга қилсин! Уша ерда йиғилганлар ўзларини йиғидан тутиб туриша олишмади. Дооод деб йиғлаб юборишди. Икки қиз жойнамоз тўшашди. Тўрт ўғил оталарини кўтаришиб жойнамоз устига қўйишди. Орадан ўн дақиқа ҳам ўтмади. Қўчқор бобо жойнамозда жон берди
Хар биримиз эзозда кетишлик насиб этсин.
Ибратли Хикоялар

Telegram
Ибратли Хикоялар
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
👍43😢8
Усмонийлар даврида қишнинг совуқ кунларининг бирида, бир киши деразадан ташқарини тамоша қилаётиб, сут-қатиқ сотувчининг овозини эшитиб, хотинига:
- Сут-қатиқ олайликми онаси?
- Хамма нарса бор, сут-қатиққа эхтиёжимиз йўқ.
- Бизни эхтиёжимиз бўлмаса, сут-қатиқчининг эхтиёжи бор. Бу совуқда бу кўчадан учинчи бор ўтиши деди.
@IBRATLY

👍24❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёнимиздаги инсон билан ўтказаётган ҳар дақиқамиз ғанимат экан
🫂Кеч бўлмасидан яқинларимизга кўпроқ вақт ажратайлик
@IBRATLY
🫂Кеч бўлмасидан яқинларимизга кўпроқ вақт ажратайлик
@IBRATLY
👍11
Тўзғиган гуноҳ
Бир киши донишманд ҳузурига бориб:
– Мен ғийбат ва чақимчилик қилиб қўйдим. Қилмишимдан пушаймонман, тавба қилмоқчиман. Тавбам қабул бўлиши учун нима қилсам бўлади? – деди.
Донишманд:
– Эртага пар ёстиқ олиб кел, – деди.
Эртаси куни қўлидаги пар ёстиқни кесиб, патларни тўкишни буюрди. Патлар учиб, ҳар тарафги ёйилиб кетди.
Донишманд:
– Энди ҳаммасини йиғиб кел, – деди.
Одам ҳайрон бўлди:
– Бунинг сира иложи йўқ, – деди.
Донишманд:
– Одамларнинг орқасидан гапирганинг ҳам шундай тарқалиб кетди. Шу боис сен ғийбат қилган одамларга яхшилик қил. Илгари хатоларини гапирган бўлсанг, энди яхшиликларидан сўз оч. Олдин хафа қилган бўлсанг, энди севинтир. Шояд, уларни рози қилиб, нажот топсанг, – деди.
Ибратли Хикоялар
Бир киши донишманд ҳузурига бориб:
– Мен ғийбат ва чақимчилик қилиб қўйдим. Қилмишимдан пушаймонман, тавба қилмоқчиман. Тавбам қабул бўлиши учун нима қилсам бўлади? – деди.
Донишманд:
– Эртага пар ёстиқ олиб кел, – деди.
Эртаси куни қўлидаги пар ёстиқни кесиб, патларни тўкишни буюрди. Патлар учиб, ҳар тарафги ёйилиб кетди.
Донишманд:
– Энди ҳаммасини йиғиб кел, – деди.
Одам ҳайрон бўлди:
– Бунинг сира иложи йўқ, – деди.
Донишманд:
– Одамларнинг орқасидан гапирганинг ҳам шундай тарқалиб кетди. Шу боис сен ғийбат қилган одамларга яхшилик қил. Илгари хатоларини гапирган бўлсанг, энди яхшиликларидан сўз оч. Олдин хафа қилган бўлсанг, энди севинтир. Шояд, уларни рози қилиб, нажот топсанг, – деди.
Ибратли Хикоялар
Telegram
Ибратли Хикоялар
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
👍17❤2
Аҳволи меникидан кўра оғирроқ бирон кимса бўлмаса керак, деб ўйлардим. Чунки бошимдан бошқа барча аъзоларим фалаж эди. Кунларнинг бирида устозларимдан бири: "Юр мен билан, сенга сенданда ёмонроқ аҳволдаги бир кишини кўрсатаман", деди. У билан бордим. Мен каби шoл одамни кўрсатди. Лекин у мендан ҳам оғирроқ аҳволда эди. Чунки у шоллигидан ташқари эшитмас ва гапиролмасди.
Тасаввур қилинг-а, умуман қимирламайди, эшитмайди ва гапирмайди! Шу шол одам билан инсонни йиғлатадиган, мудҳиш бир воқеа содир бўлибди.
Бир куни аҳллари унинг олдига кирса, унинг кийими қон экан. У эса жим йиғлаб ётарди. Қарашса, икки бармоғи кесилган. Билишсаки, унинг бармоқларини сичқон еган. У эса эшитмайди, ҳаракатлана олмайди, бировни ёрдамга ҳам чақиролмайди. Сичқон кириб, бемалол унинг бармоқларини еб битиради. У эса аламдан кўз ёш тўкиб, бармоқларига тикилгунча жим ётаверади!!!
Сенчи?!! Сенинг бармоқларинг соппа-соғ!! Сенинг оёқларинг соппа-соғ!! Сен гапира оласан!! Сен эшита оласан!! Барча неъмат бор сенда!!"
👉 @IBRATLY

👍26😢19❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌷 🍃
🌤 Жума тонги муборак
бўлсин!
Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг 🤲🏻
Канал 👉 @IBRATLY

👍7
ЭНГ АҲАМИЯТЛИ УЧ НУҚТА
• Сен учун энг муҳим вақт — сенинг ҳозирги онингдир.
Чунки, фақат шу ондагина, фақат ҳозир сен бир яхши иш қилишинг мумкин.
• Сен учун энг муҳим инсон – ҳозир сенинг олдингда бўлган одамдир. Чунки, ўша ондан кейин балки, уни бошқа кўрмайсан. Шундай экан, ундан фойдаланиб қол. Унга яхшилик қил.
• Сен учун энг муҳим иш – яхшилик қилишдир. Чунки, инсониятнинг асосий вазифаси ҳам, ҳаётининг ғояси ҳам шудир.
Омадли инсонлар мана шу уч нуқтага аҳамият беради ва ундан фойдаланади.

👍3
Бир тоифа бор қўнғироқ қилади, нимадир сабаб билан кўтара олмасанг, узлуксиз қилаверади, қилаверади. Шу одам банддир, намоз ўқиётгандир, мажлисдадир, шифохона ёки жанозададир, рулдадир, қўпол бўлсада, ҳожатхонададир деган фикр хаёлига ҳам келмайди.
Бир куни икки ракат намоз ўқигунимча бир киши етти марта телефон қилди. Тугатганимдан сўнг кўтариб, “Ҳа ака, қаер ёняпти?” десам савол мазмунига хам фаросати етмай “Нимага унақа дейсиз?” деб сўради. Тушунтирганимдан кейин ҳам “Кўтармаганингиздан кейин қилдимда?” дейди яна. Энг алам қиларлиси — кўтарган масаласи жуда арзимас. Янада қизиғи, баъзида ким биландир гаплашаётган бўлсангиз, иккинчи линиядан қўнғироқ келаверади, келаверади...
Адашмасам, динимиз одобида бир эшикни тақиллатсангу очишмаса, икки ракат намоз ўқилгунча кейинги тақиллатишга сабр қил, деган жойи бор. Телефонда ҳам шу одоб амал қилиши керак.
Хайрулла Хамидов
Ибратли Хикоялар
Бир куни икки ракат намоз ўқигунимча бир киши етти марта телефон қилди. Тугатганимдан сўнг кўтариб, “Ҳа ака, қаер ёняпти?” десам савол мазмунига хам фаросати етмай “Нимага унақа дейсиз?” деб сўради. Тушунтирганимдан кейин ҳам “Кўтармаганингиздан кейин қилдимда?” дейди яна. Энг алам қиларлиси — кўтарган масаласи жуда арзимас. Янада қизиғи, баъзида ким биландир гаплашаётган бўлсангиз, иккинчи линиядан қўнғироқ келаверади, келаверади...
Адашмасам, динимиз одобида бир эшикни тақиллатсангу очишмаса, икки ракат намоз ўқилгунча кейинги тақиллатишга сабр қил, деган жойи бор. Телефонда ҳам шу одоб амал қилиши керак.
Хайрулла Хамидов
Ибратли Хикоялар
Telegram
Ибратли Хикоялар
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
энг яхшиларини тақдим этади!
.
.
👍25🤝2
Шифокор бемор аёлга “Қандли диабет сабабли ҳаётингиз хавф остида турибди. Иккинчи қўлингизни ҳам кесишимиз керак” деди. Шунда аёл “Бир ҳафта кута оламизми? Чунки ўғлим самолётга ўтирганда, унга қўлимни силкитмоқчи эдим” деди.
**
Биттаси ёзибди “Тунгги соат иккида бир мақолани ёзиб тугатдим. Унда Яратувчини инкор этгандим. Ухламоқчи бўлганимда, қилган ишим учун Яратувчи мени азоблашидан қўрқиб чироқни ўчира олмадим”.
**
Бир киши айтяпти “Онамни кафанлаб, устларига мушкдан сепганимдан сўнг бурунларига пахта қўймоқчи бўлдим. Шунда баланд овозда “Онажон, ана у ердаги пахтадан берворинг” деб юборибман”.
**
Бир аёл айтяпти “Ҳар сафар сочим толаси таомга тушгани учун эрим мени бепарволик, лоқайдликда айблаяпти. Саратонга чалинганимни унга қандай айтаман”.
**
Бир бола онасининг қабри ёнига келиб ўтирди ва шундай деди: “Онажон, мен билан уйга боринг. Муаллим мени доим уради. Ҳамма талабаларни олдида мени изза қилади. “Онанг бепарво аёл. Сенга ҳеч эътибор бермайди. Сени ўз ҳолингга ташлаб қўйган” деб мени йиғлатади”.
Эй Одам боласи, бировни гап билан ўлдиришдан олдин айтадиган сўзларингни тарозида тортиб кўр!!!
Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

👍14😢12
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг! Яхши кайфият, қалб ҳотиржамлиги, ҳалол ризқ ва ҳамиша тақво ҳамроҳингиз бӯлсин!
Telegram.me/IBRATLY

👍11😘3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Qiz farzandi bor otalarga savol .
Izohlarda albatta savollarga birinma ketin javob berishingizni kutib qolamiz.

👍13
#Хаётий #улашинг!
Она боласига:
«Агар овқатингни еб қўйсанг, сени сайр қилдириб келаман», деди.
Бола овқатини тўла еб бўлиб:
«Онажон сайрга кетдикми энди?», деди.
Онаси:
«Вақт кеч бўлиб қолди. Ташқарида арвоҳлар бор, улар ёш болаларни ейди. Биз ҳозир ташқарига чиқа олмаймиз», деб жавоб берди. Бола онасининг жавобидан хафа бўлиб ўтириб қолди, ташқаридан эса болаларни овозлари ва ўйинлари эшитилиб турарди...
Ҳикоя давом этаверди...
Бола улғайгач мактабга борди. Ўқитувчи:
«Кимнинг одоби яхши бўлса, ҳафта охирида уни экскурцияга олиб бораман», деди. Бола экскурцияга борадиганлардан бири бўлиш мақсадида бор кучини ишга солди. Ҳафта ниҳоясига етгач бола ўқитувчисидан:
«Сайр қилгани қачон борамиз?» деди.
Ўқитувчи:
«Қанақа сайр ҳақида гапиряпсан!» деб жавоб берди....
Ҳикоя давом этаверди...
Уйда дарс қилиб ўтирган эди, отаси бу ҳолатни кўриб:
«Агар имтиҳонлардан яхши ўтсанг, мен сенга ажойиб велосипед олиб бераман», деди. Йил якунида имтиҳондан аъло баҳоларга ўтди. Шунда отасидан:
«Велосипед қани?» деб сўраган эди, отаси: «Велосипедда кўнгилсиз ҳодисалар кўп юз бермоқда қўй, шуни олмайлик», деди...
Ҳикоя давом этаверди...
Фарзанд шу тариқа вояга етди, ҳамда ёлғон ва алдаш борасидаустомон, моҳир бўлди. Энди эса ҳамма: «Бу ёмон иллатларни қаердан ўргана қолди экан!» дея сўрагани сўраган.
Ҳулоса чиқариб олишингиз қийин эмас...
👉 @IBRATLY 👈

👍19
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Dushanba birinchi ish kuni! Bu kunda kayfiyatingiz a'lo boʻlishi kerak 😅
Kun davomida yaxshi kayfiyat hamrohingiz boʻlsin!
👉 @IBRATLY
Kun davomida yaxshi kayfiyat hamrohingiz boʻlsin!
👉 @IBRATLY
👍6🥰1😢1
Бу ҳасад эмас!!!
“Дадажонимга”, “Онажонимга” каби ёзувларни ёздириб, ҳаммага кўз-кўз қилиб машина ҳадя қилиш менга эриш туюлади.
Ахир ота-онамиз бизни боқиб, тарбия қилаётганларида “Боламга каша беряпман”, “Тагини тозалаяпман”, “Чўмилтиряпман”, “Шим кийдиряпман”, “Хато қилгани учун уряпман”, “Совчиликка бориб келдим”, “Боламни усти очиқ қолган экан, кўрпа ташлаб қўйяпман”, “Ҳаво совуқ бўлса ҳам боламни боқаман деб ишлаяпман” каби гапларни оммага эълон қилмай, меҳр билан қилишади-ку.
Нега энди уларга яхшилик қилаётганимизда оламга жар соламиз.
“Ибрат учун-да” дейишга шошманг. Ҳар бир ўзини мусулмон деб билган инсон ота-онасига доим яхшилик қилиши лозимлигини билади ва имкони даражасида фарзандлик бурчини, меҳрини изҳор этади.
Дўстим, бир нарсани айтайми?
Кўп ота-оналар фарзандлари Умрага йўлланма ёки машинани дабдабали, намойишкорона ҳадя қилаётганда бироз ноқулайлик сезишади. Олаётган ҳадялари учун қувонишади, аммо кўпчилик томошабин бўлиши улар ўзларини ноқулай, хижолатли ҳис этишларига сабаб бўлиши мумкин.
Берманг демайман. Беринг, BMW X8 беринг. Аммо шу даражада махфий берингки, ўнг қўлингиз бераётган калитни чап қўлингиз сезмай қолсин.
Ота-онамизни бошимизда кўтариб юрайлик, бироқ буни ҳамма кўриши, билиши, эшитиши шартмас. Холиқ билса бўлди.
Риёдан, мақтанчоқликдан, савобдан қуруқ қолишдан қўрқаман, дўстим, қўрқаман.
Гапларим қалбингизга оғир ботган бўлса, узр сўрайман.
Нозимжон Ҳошимжон
https://t.me/IBRATLY

👍36😘2
ЯХШИ ОТА-ОНА БЎЛИШ СИРИ!
Ота-она бўлиш осон, лекин яхши ота-она бўлиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Қуйидаги кичик маслаҳатлар яхши ота-она бўлиш сари етаклайди.
АСАБИЙЛАШМАНГ
Сиз қанчалик мулойим ва сокин бўлсангиз, болангиз ҳам шунчалик осуда бўлиб ўсади.
АЛДАМАНГ
"Овқат есанг, бувингникига олиб бораман!", дедингизми, олиб боринг ёки ундай ваъда берманг. Болага берилган ваъдани устида туриш муҳим. Шунда у сизга ишонади ва талабларингизни осон бажара олади.
УРМАНГ
Болани уришдан ёмони йўқ. Урмай туриб ҳам жазолаш мумкин, урмай туриб ҳам ота-она ўз гапини ўтказиши мумкин. Уриш даражасига бордингизми, демак айб сизда.
ҲАР НАРСАНИ МАН ҚИЛАВЕРМАНГ
"У мумкин эмас, бу мумкин эмас", "Уни қилма, буни қилма", каби гапларни эшитаверган бола бора-бора бу гапларга эътиборсиз бўлиб қолади. Ўзингиз учун ажратиб олинг. Ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсалар билан сизга шунчаки ноқулайлик келтирувчи нарсаларни. Масалан машина йўлга чиқиш ҳақиқатдан маън қилиниши шарт бўлган нарса. Қумда янги кийимда ўйнаши эса бу шунчаки сизга ноқулайлик келтирувчи нарса. Ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсаларга йўл қўйманг. Сизга ноқулайлик келтирадиган нарсаларга бўлган муносабатингизни ўзгартиринг.
ЎРНАК БЎЛИНГ
Ўзингиз ҳунук сўзларни ишлата туриб болангизга "Ҳунук гапирма!" дея олмайсиз. Худди шундай куни билан телевизор ёнида бўлсангиз, бола ҳам дарс қилмай телевизордан кета олмаганига ҳайрон бўлманг. Ўзгаришни ўзингиздан бошланг.
АЙБИНГИЗНИ ТАН ОЛИШНИ БИЛИНГ
Бирон ишда хато қилиб қўйсангиз болангиз олдида уни тан олишга одатланинг. Бундан бола хато қилишдан қўрқиб яшамай, хатони қандай қилиб такрорламасликни ўргансин.
БОЛАНИ ЭРКА ҚИЛИШДАН ҚЎРҚМАНГ
Етти ёшгача эрка бўлган бола ҳаётда катта ютуқларга эришади. Фақат эркалиги янги ўйинчоқлар билан эмас, сизнинг меҳрингиз билан қоплансин.
КЕЧИРИМ СЎРАШНИ БИЛИНГ
Сиз ҳам ноҳақ бўлишингиз мумкин. Боладан кечирим сўрашдан қўрқманг. Бундан у меҳрлироқ ва сабрлироқ бўлишни ўрганади.
ҚУЧОҚЛАНГ
Болани кўпроқ қучоқлаб ўпишга одатланинг. Бола бунга руҳан ҳам жисмонан зор бўлади.
САБРЛИ БЎЛИНГ
Болага ота-онанинг жаҳли чиқишининг энг асосий сабаби сабрсизликдир. Боланинг қилиқларига, ишига, ўқишига, юриш-туришига озгина сабр билан ёндашсангиз, у сизни фақат суюнтираётганини ҳис қиласиз.

👍23
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Танлов
@IBRATLY
У iphone 15pro maks олиши мумкин эди лекин у Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вассаламни зиёратини танлади
@IBRATLY
👍9
— Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади. Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.
— Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
— Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
— Ҳатто, булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
— Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
— Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
— Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
— Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.
©️ Ўткир Ҳошимов

Аёллар хечқачон бу хатони қила кўрманг. Ушбу воқеани ўқиб ибрат олинг.. 😢
Бир аёл олим зотдан сўради:
— Мен турмуш қурушимдан олдин кечалари кўп намоз ўқийдиган, кундузлари кўп рўза тутадиган қиз эдим. Доим Аллох йўлида яхшилик қилар эдим. Қуръон ўқиганимда ажойиб лаззат топар эдим. Асло юрагим сиқилмас эди. Тўйдан кейин эса тоат ҳаловатимни йўқотиб қўйдим. Намоз ўқисам ҳам лаззат тополмаяпман. Юрагим негадир ўзидан ўзи сиқилаверади. Айтингчи шайх, эрга теккандан кейин мен бирон бир хатога йўл қўйдимми?
Аёлни гапларини эшитган олим зот бироз ўйланди ва аёлга шундай жавоб қайтарди. Олимнинг жавобини эшитган аёлнинг қўллари қалтираб, пешонасидан тер оқар еди. Кўзларидан ёш оқарди. Олим зот шундай деди:
Давоми👇👇👇
—Эрингга муомаланг қандай? Сен эрингга қуронда буюрилганидак, шариатимизга мувофиқ итоат қиласанми?
Аёл бироз ўйланиб:
—Унчалик ҳам эмас, — деди.
Кейин олим зот:
—Сен аввало эрингни ҳузир ҳаловатда яшашига имкон яратиб беришинг керак.Эрингни сендан розилиги катта савоб эканини бипмайсанми? Аввало эрингни розилигина ва ҳузур ҳаловатини топ.Агарда эринг сен сабаб ҳотиржам яшай олмаса, сен ҳам ҳечнарсадан ҳузур ҳаловат топа олмайсан!
Бу гапларни эшитган аёл бироз қўллари қалтираганча йиғлай бошлади.Чунки у аёл эрига ва эрининг яқинларига жуда қўпол муносабатда эди. Эрининг ҳоҳишларидан кўра ўзининг ҳоҳишларини биринчи ўринга қўядиган аёл эди.Эри эса тақводор, ҳотинига ҳатто бақириб ҳам гапирмас эди.
Ҳулоса шуки, ҳурматли аёллар. Эрларингизга ҳудди Қуръони каримда буюрулганидек муносабатда бўлинг.Эркак кишини эр қиладиган ҳам қаро ер қиладиган ҳам унинг жуфти аёли бўлади.Сиз эрингизга ва унинг яқинларига қанчалик меҳрибон муносабатда бўлаверсангиз, бир кун келади, бу яхшиликларингиз ўз келинингизда қайтади. Акс ҳолда ёмонликларингиз 10 ҳисса ортиғи билан қайтишидан қўрқинг.Эркаклар сиздан қўрққани учун эмас, Аллоҳдан қўрққани ва Аллоҳни севгани учун сизларни ҳурмат қилишади. Қандайдир эрингизга қариши иш қилсангиз эрингиз жахл қилмаса билингки, у сиздан кўра Аллоҳга яқинроқдир!

👍23😘2