Ибратли Хикоялар
2.24K subscribers
743 photos
1K videos
15 files
1.42K links
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун

энг яхшиларини тақдим этади!


.


.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОТА…

Ўлмасбек САМАРҚАНДИЙ
шеъри

Шеърни Масрур САНАЕВ
ўқиди

👉 @IBRATLY
👍5
"Я Роббим!!! Кеч келдим, аммо келдим, мени рад этма"!!!

Бир дўстим билан суҳбатлашиб кетаётгандик. Масжид яқинига келганда ундан бироз кутиб туришини, мен ибодатимни якунлаб чиқишимни илтимос қилдим.
У ҳазил аралаш:
- Мен ҳам кирсам Худо кечириб юборармикин? -, деди.
- Албатта!
- Кириб Унга нима дейман?
- "Ё Аллоҳим! Кеч келдим, аммо келдим. Мени рад этма!" дейсан, бўлди.
У бироз ўйланиб қолди. Юзидаги табассум дарров аксига ўзгарди.
Индамай ортимдан кирди. Мен уни масжидга кузатдим, ўзим "Таҳоратхона" томон юзландим.
Мен масжидни бошқа томонида намозни адо қилдим. Кетар чоғ дўстимни олдига бордим. Аммо уни топа олмадим. Ташқарига чиқиб кеткандир дея кўчага чиқдим.
Масжид ҳовлисидан уни топа олмадим.
Қалбимда бироз шубха ортди. Нотўғри гапириб қўйдиммикин? Ёки кетиб қолдимикин, деб рақамига қўнғироқ қилдим. Жавоб йўқ!
Бироз ҳижил бўлиб масжидга кирдим. Масжиднинг бир чеккароғига ўтириб, қилган ишларимни сарҳисоб қилай, қаерда хато қилдим, ранжитдимми йўқми деб ўйлай бошладим. Мендан сал нарироқда кимдир паст овозда йиғларди. Таажжубланиб қарасам дўстим!
Икки қўли билан оғзини маҳкам ёпиб, йиғлаябди.
Танам музлаб кетди. Индамадим. Ортидан жим кузатдим.
У нималарнидир пичирлар, "Илтимос кечир!" дерди. Кўзим ёшланиб уни кузатиб туравердим.
Қалбини бўшатмагунича безовта қилмай дедим.
Бироздан сўнг у мени пайқади...
Масжиддан чиққунча лом-мим демади.
Сўнг чуқур нафас олиб:
"Сен ёмон дўст экансан!" деди.
Ҳайратим янада ортди. Индамай унга қарадим. У:
"Шунча йил менга намоз ўқишни ўргатмадинг!" деди.
Нафасим тиқилиб қолди...
Ҳозир бу биродарим ичмайди, чекмайди.
"Умр Исломда гўзал экан" дейди.

"Роббим! Мен ҳам келдим! Кеч келдим, аммо келдим. Илтимос мени ҳам рад этма..."

Сиз ўзбек телеграмидаги энг сифатли, таъсирли ва ибратли ҳикоялар каналидасиз!

https://t.me/IBRATLY
😢10👍9
Муҳаммад Ғаззолийнинг олдига бир киши келиб: «Намозни тарк қилган одамнинг ҳукми нима?» деб сўради. У киши: "Унинг ҳукми — ёнингизга олиб, масжидга бошлаб бориш", деб жавоб бердилар.

Бировлар адашса ёки гуноҳ-маъсиятга ботиб кетишса, уларни маломат қилмасдан ҳақ йўлга бошлайлик!

@IBRATLY
👍12
Сиз менсимаган банда балки, Аллоҳ ҳузурида сиздан кўра азизроқдир, биродарим!

Зеро, бомдод пайтида масжид эшиги олдида турган камбағалнинг эски шиппаги намозга турмай ухлаб ётган минглаб подшоҳлар, султонлар ва амирларнинг тожларидан чиройлироқ кўринади!

@HikmatliSatrlar
👍25😢7❤6
НОШУКР БАНДА

Бир ношукр банда туш кўрибди. Тушида ношукрни бир инсон қўлидан етаклаганча, бир уйга олиб кирибди. Уйга кириб қараса, уйнинг томида тўхтовсиз чакка ўтармиш. Ношукр аста сўрабди:
— Эй биродар, нима бу уйнинг эгаси шу қадар қашшоқми? Ҳатто чакка ўтадиган ерларини ҳам таъмирламапти.

У инсон жавоб берибди:
— Йуқ, бу Аллоҳ таоло бандаларига нозил қилаётган ризқу насибаси. Сенга мана шу тарзда кўрсатилаяпти тушунишинг учун. Ана қара бир жойда кўпроқ, бир жойда камроқ тушяпти. Ҳуллас, хар кимнинг рисқи Аллоҳ томонидан қанча белгиланган булса, сен шуларни кўриб турибсан.

Ношукр сўради:
— Менинг хам ризқим тушаётган тешик борми?
— Ха, — деб жавоб берди ва тешикни курсатди. У ердан бир томиб, бир тўхтаб томчи тушаётган эмиш.
— Буни кўпайтиришни иложи борми?
— Ха, уни кўпайтириш учун шукр қилиш керак.
— Эй, йуқ тешикни катталаштириш керак, — деди ва бир чўп топиб келиб ковлай бошлади. Шу орада чўп тешикка тиқилганча синиб қолди ва томаётган бир томчи ҳам тўхтаб қолди....

👉 @IBRATLY
👍20
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал нарсалар вақт олади дедик, лекин вақт гўзал нарсаларни олди.

👉 @IBRATLY
👍13😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАЁТДАН НОЛИМАНГ, НЕГАКИ...

— Машаққатли ишингиз ҳар бир ишсизнинг орзуси;
— Сизни безор айлаган фарзандингиз ҳар бир бепуштнинг орзуси;
— Кичик уйингиз ҳар бир ватангадонинг орзуси;
— Озгина пулингиз ҳар бир қарздорнинг орзуси;
— Соғлиғингиз ҳар бир беморнинг орзуси;
— Табассумингиз ҳар бир тушкунликка тушганнинг орзуси;
— Аллоҳ айбингизни тўсгани ҳар бир шарманда бўлган банданинг орзуси;

☝️Шундай экан, Аллоҳга ҳамд айтиб, Унинг тақдирига рози бўлишни ҳаётингизга асос қилинг!

Аллоҳим, Сенга доим ҳамду санолар бўлсин! АМИН!

@IBRATLY
👍26😢3
ҚЎРҚУВ

— Энди ухла, тойчоғим, — она шундай деб чироқни ўчирди.
— Ойи! Ўчирманг, илтимос. Қоронғиликдан жуда қўрқаман! — деди кўзлари ожиз болакай.


©Нодирабегим Иброҳимовa

@IBRATLY
😢14👍4
Табассум ажойиб дори:

— уни дўстингга берсанг хурсанд бўлади;
— душманингга берсанг ичи зил кетади;
— онангга берсанг кўнгли ёришади;
— фарзандингга берсанг меҳри ошади;
— танимаган кишингга берсанг сен учун садақа ажри бўлади;
— эр аёлига берса севгиси ортади;
— аёл эрига берса ишончи ортади.

• Бу дорининг зарарли асоратлари йўқ ва у ҳеч қаерда сотилмайди, балки уни Аллоҳ таоло юзингизга жойлаб қўйган.
• Сал жилмайиб, самимийлашсангиз бўлди, ажойиб дорини текинга оласиз 😉


👉 @IBRATLY
👍16👏2
Бир киши уйланди ва бора-бора аёлига унчалик эътибор бермай, баъзан бор-йўқлиги ҳам билинмай қолибди. Орадан ўн йиллар ўтиб, аёл оилавий ҳаётларига ўзгартириш киритишни истаб, эри ишга кетаётганидан йўл-йўлакай эшитиб кетиши учун диск берди. Эри мошинасига ўтириб дискни қўйди. Вақт ўтаверса ҳам дискдан садо чиқавермагач аёлига қўнғорироқ қилди.
— Эй хотин, бу қанақа диск? Ичида ҳеч нарса йўқ, шекилли!? — деди.
— Озроқ кутинг, бошлайди! — деди аёл.
Эри яна кутди. Садо чиқмади. Яна қўнғироқ қилиб, аёлга айни саволни берди. Аёл:
— Дискнинг бошқа томонини қўйиб кўринг-чи? — деди. Қўйди яна шу аҳвол...
— Сен менга ишламайдиган диск бердинг, шекилли. Унда ҳеч нарса йўқ! - деди.
— Уйга қайтаётганингизда яна қўйиб кўринг, ишлаши керак эди, — деди.
Эри айтганини қилди. Жим... У ёқ буёғига қараб яна қўйди. Ишламади. Ғазаби келди. Уйига келиб, зарда билан:
— Нима, мени мазах қиляпсанми? — деди.
— Диск аслида бўш эди. Қадрли эргинам, азизим! Сиз бир ярим соат шу дискнинг бўшлигига сабр қила олмадингиз, мен эса, ўн йиллардан бери сизнинг ичингиз бўшлигига сабр қилиб келяпман-ку?

@IBRATLY
👍28😢5😁4❤2
Imtixon

-Adashyapsanku, nima qilamiz?
-Yodlab kelaman, domla.
-Yodlaganing bilan bo'lmaydi-da.
-Unda nima qilay?
-Harakat qil.
-Qancha?
-El qatori.
-Yuz bo'ladimi?
-Meni gadoy deb o'ylayapsanmi?!
-Uzr domlajon, erta kelaman.
-To'xta! Joyiga qo'y! Uch.


©Bobur Nusratov

👉 @IBRATLY
👏8👍2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌷 🍃

🌤 Жума тонги муборак
бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг 🤲🏻

Канал
👉 @IBRATLY
👍2😢1
#Табассум
#ҳазил

Аёл зоти билан содир бўлган тортишувни тўхтатишнинг ягона усули — ўзингизни ўлганга солиш.

© Бернард Шоу

Ана шунақа😉

@IBRATLY
❤4😁4👍1
ОПАЛАРНИ ЙЎҚЛАБ ТУРИНГ...

ЙИРТИҚ КОВУШ КИЙГАН ОПАМ

   - Қишлоққа борсам опамнинг таний олмадим, бечора озиб - тўзиб бир сиқимгина бўлиб қолибди.Опам ўзида йўқ хурсанд, шаҳардан келган укасини ўтқазгани жой тополмай халак...Беихтиёр, фаслнинг сер ёмғир кунида чилп-чилп этиб одимлаётган йиртиқ ковушни оёғига илиб олган опажонимнинг оёқларига кўзим тушиб юрагим эзилиб кетди...               
                                                     
Меҳрибоним онамдан сўнг,
Деган, мени: Жоним укам.
Қалби сўқир, мен кўзи кўр,
Йиртиқ ковуш кийган опам...

Аҳволинг бир сўрмабмана,
Аянч ҳолинг кўрмабмана,
Кечир, мени о, бечора,
Йиртиқ ковуш кийган опам...

Бунча иссиқ меҳри дилинг,
Изҳори сел - сақов тилинг,
Юзим силар қадоқ қўлинг,
Йиртиқ ковуш кийган опам...

Айланасан минг бошимдан,
Ўргуласан кўз қошимдан,
Ғарибгина қарашингдан...
Йиртиқ ковуш кийган опам.

Қорми сочинг ҳивичида,
Тўрт жияним ташвишида,
Жонин тутган ҳовучида,
Йиртиқ ковуш кийган опам.

Рўзғор дея, тўзиб кетган,
Қоқсуягим, озиб кетган,
Бор йўғини ол, деб, тўккан,
Йиртиқ ковуш кийган опам.

Чўкар, ушлаб биқинини,
Силқиб оғрир буйрагини,
Энди билдим, ман дардингни...
Йиртиқ ковуш кийган опам.

Сезмабманку, сир ютганинг,
Совуқдан дир - дир ўтганинг,
Тавонингдан сув ўтганин...
Йиртиқ ковуш кийган опам.

Уй солибман қатор - қатор,
Тагимда зўр уловим бор,
Унутилган дўст, ҳокисор...
Йиртиқ ковуш кийган опам.

Кел, давлатим ёқиб берай,
Дунёларим оқиб берай,
Тилла тишим қоқиб берай...
Йиртиқ ковуш кийган опам.

Тиними йўқ оворасан,
Қачон сиҳатгоҳ борасан?
Сен онамдан ёдгорасан...
Йиртиқ ковуш кийган опам.

Юр бозорга ипи майин,
Шахона либосга буркайин,
Дийдорлари ғаниматим,
Йиртиқ ковуш кийган опам...

Юрдим бахт деб, иш бўлсина,
Қувдим нақд деб, пул ўлсина...
Билсам, тожим мунисгина,
Йиртиқ ковуш кийган опам.

Дил гавҳарим, топган шоним,
Ожизам, бир тутам жоним,
Мурод суйиб, йиғлар юм - юм...
Йиртиқ ковуш кийган опам.

МуроджонЖўраев

https://t.me/IBRATLY
👍21😢2❤1
Кўпгина фарзанд ва хотинлар отанинг қадрини фақат йўқотганларидагина биладилар. Имом ва воизлар она ҳақида гапириб отани унутганида оғриқлари янада зўраяди.

Ота жаннат эшикларининг ўртасидир. Она сизни қорнида тўққиз ой кўтариб юрган бўлса, ота барча оилани умр бўйи ақли ва қалбида кўтариб юради. Йўқотиш қанчалик оғирлигини отасини йўқотганлардан сўранг!

Умар Саъдон

@IBRATLY
😢10👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йўлда кечаётган умр...😢

Қанча тошинг бўлса, майли, менга от, Фақат фарзандларим йиғлатма, ҳаёт.

👉 @IBRATLY
👍13😢4
Бир йигит қудуққа тушиб кетди. Ёрдам сўраб, додлай бошлаган эди, кишилар унинг овозини эшитиб, қудуқдан чиқариб олишди.

Бир киши у йигитнинг қўлига тинчланиб, ўзига келиб олиши учун бир коса сут тутқазди. Йигит сутни ичиб бўлгач, кишилар ундан қандай қилиб қудуққа тушиб кетганини сўрашди. Йигит одамларга қудуққа қандай қилиб тушиб кетганини кўрсатиб бераман деб қудуқ ёнига борган эди яна бехосдан қудуққа тушиб кетди ва ўлди.

Аҳли илмлардан бир киши ушбу ҳикояни зикр қилиб, унинг ҳикматида шундай дейди:
«Ўша бир коса сут йигитнинг ризқи эди. Йигит эса ўша сутни ичганидан сўнг, ризқи поёнига етди ва вафот этди. Шундай экан, ризқингиз келмай қолишидан қўрқманг! Фақатгина ризқ келадиган сабабларни адо этинг холос. Раззоқ-ризқ бергувчи Аллоҳнинг ўзидир! Ҳеч бир жон ўзига битилган ризқи поёнига етмасдан ва ажали келмасдан туриб ўлиб қолмайди!

@IBRATLY
👍22😢5
​​Уст-боши юпун бир одам дўконга кириб сотувчидан сўради:
— Сизда цемент учун суртма дори (мазь) борми?
Сотувчи бу саволдан кулиб юборди ва масхара оҳангида унга шундай деди:
– Ҳа, бизда тош учун ҳам, темир учун ҳам суртма дори бор. Сизга қанақси керак, четдан келадиган тозасими ёки ўзимиздан чиқадиганими?
– Четдан келадиган тозасидан берақолинг, — деди ҳалиги одам.
Сотувчи:
– Айтиб қўяй, униси қиммат туради, — деди кулиб.

Шунда ҳалиги одам қўлини кўтариб, сотувчига кўрсатди ва шундай деди:
— Цемент ташиб, қўлим ёрилиб кетган. Бу қўлим билан қизалоғимни эркалаб, юзини силай олмаяпман. Агар шу қиммат дорингиз қўлимдаги нарсани кетказса, беринг, пулини тўлайман.

Бу гапдан кейин сотувчи сергак тортди. Аввало олдинроқ қилган муомаласидан, кейин фарзандларини охирги марта қачон эркалаб ўйнатганини эслолмаганидан қаттиқ уялди.

Фақирлик – чўнтак бўшлигида эмас, фақирлик – қалб бўшлигида.

@IBRATLY
👍27😢4❤1