Ибратли Хикоялар
2.24K subscribers
743 photos
1K videos
15 files
1.42K links
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун

энг яхшиларини тақдим этади!


.


.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Боболаримиз шундай буюк зотлар бўлишган.

Биз-чи!?

@IBRATLY
👍5
Умар ибн Ҳаттоб даврларида у кишининг ҳузурларига уч киши мискин бир йигит билан кириб шундай дейишди:
— Эй мўминлар амири, мана бу йигитдан биз учун қасос олишингизни сўраймиз, сабаби бу инсон отамизни ўлдирди.
— Нима учун оталарини ўлдирдинг?
— Мен туя ва эчкиларни ўтлатиб юрувчи чўпонман. Туяларимдан бири оталарининг еридаги дарахтни егани учун оталари туямни тош билан уриб, ўлдириб қўйди. Кейин мен хам худди шу тошни олиб оталарини ургандим, ўлиб қолди.
— Демак, сен жазога маҳкумсан.
— Менга уч кун мухлат беринг. Отам вафот этганлар. Менга ва кичик укамга бир хазинани мерос этиб қолдирганлар. Агар мени қатл этсангиз, мендан кейин мерос ҳам йўқолади, укам ҳам хеч вақосиз қолади.
— Ким сени қайтиб келишингга кафил бўла олади?

Йигит одамларнинг юзига разм солиб чиқар экан, мана шу инсон деб Абу Заррга ишора қилади.
— Эй Абу Зарр, сен шу йигитга кафилмисан?
— Ҳа, эй мўминларнинг амири.
— Сен у йигитни танимайсан. Агарда қочиб кетгудек бўлса, унинг ўрнига сени жазога тортаман.
— Мен унга кафилман, эй мўминлар амири.

Шу билан йигит жўнаб кетди. Орадан бир кун, икки кун ва нихоят учинчи кун ўтяпти ҳамки, йигитдан дарак йўқ. Одамларнинг барчаси Абу Заррдан хавотирда эдилар. Уни асло жазога тортилишини истамас эдилар. Шу маҳал, шом намозидан бироз олдин йигит ҳаллослаб югуриб етиб келди. Унинг юзидан чарчаб, ҳолдан тойгани билиниб турар эди. Йигит мўминлар амирининг олдиларига келиб тўхтади.
— Хазинани укамга топшириб келдим. Энди, мени жазолашингиз мумкин. Мен сизнинг ихтиёрингиздаман.
Умар ибн ал-Хаттоб хайрон бўлиб сўрадилар:
— Сени нима қайтарди? Қочиб кетишинг хам мумкин эдику?!
— Расулуллоҳнинг вафотларидан сўнг, одамларда ахд ва вафо қолмабди", деб айтишларидан чўчидим.

Умар ибн ал-Хаттоб Абу Заррдан сўрадилар:
— Нимага сен кафил бўлдинг?
— "Расулуллоҳнинг вафотларидан сўнг одамларда яхшилик қолмабди", деб айтишларидан қўрқдим.

Ўлиб кетган одамнинг фарзандлари бундан таъсирланиб, "биз уни афв этдик" деб айтдилар. Умар ибн ал-Хаттоб:
— Нимага? Нима учун?
— Одамлар "Расулуллоҳнинг вафотларидан сўнг одамлардан афв йўқолиб кетаяпти", деб айтишларидан қўрқяпмиз.

P.S.: Бугун бизнинг амалларни кўрган одамлар "Расулуллоҳнинг вафотларидан сўнг одамларда инсоф-диёнат қолмабди" дейишса керак...

Шунинг учун, мен ҳам одамларнинг орасида "яхшиликка даъват қилиш йўқолиб кетди", деб айтмасликлари учун, сизларга хам илиндим.


@IBRATLY
👍20😢3❤2
Ҳеч бир нарса абадий эмас: қувват ҳам, соғлик хам ва, ҳатто, ҳайбат ҳам...


@IBRATLY
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яратган эгамдан хозир биргина нарса сўрадим...

Шу хабарни ўқиётган хар банданинг ўзинг мушкулларини осон қилгин... Жамики ниятларини энг хайрлиларига етказгин...🤲🌸


Яқинларингизга улашинг❤️

@IBRATLY
👍8❤6
Ҳаётда сизни хафа қилувчилар кўпайса, демак кечиришни унутибсиз. Кечирувчан, раҳмдил бўлинг, шунда хафа қилувчилар камайганини кўрасиз. Йиққан молу давлатингиз қўлдан кетдими, демак қалб бойлиги тўплашни унутибсиз. Энди қалб бойлигига эришиш йўлида сабр йиғиш вақти келди.

Бошингиз қарздан чиқмай қолдими, демак шукурни унутибсиз ёки Яратганнинг амрига хилоф иш қилибсиз.…

Атрофингизда сиздан хафа булувчилар кўпайса, билинг, дилозор ва такаббур бўлиб қолибсиз. Ақл-ҳушингизни йиғиб олинг, кибр-ҳавони йиғиштириб, дилларга меҳр улашинг, ана шундагина ҳаётингиз ўзгаради.

Фарзандингиз қайсарлик, ўзбошимчалик қила бошласа, билинг, ўзингиз шундайсиз. Ўзингизни ўнгланг, чунки фарзанд ота-она учун кўзгудир.

Лавозимингиз ошдими, билинг, атрофингизда лаганбардорлар кўпайди. Эътиборли бўлинг, бундай ёлғон "дўст"ларни чин дўстларингиз билан алмаштириб қўйманг!

@IBRATLY
❤7👍3
Бир аёл, халифа Умар ибн Абдулазизнинг уйини сўради. Халифанинг хотинига дардларини айтмоқчи эди. Унга кўрсатишган уйнинг ҳовлисига кираркан, томи йиқилган, эски, деворлари тулаган уйни кўриб ҳайрон бўлди. Шу пайт халифанинг хотини Фотима бинт Абдулмалик келди.

Ҳовлининг бир бурчагида бир киши лой қориб, деворларни суварди. Ҳалиги аёл халифанинг хотинига:
— Бир гап айтмоқчи эдим. Лекин анави киши бизга қараяпти. Худди бизни гапимизни эшитадигандай, — деса, Фотима:
— У киши мўъминларнинг амири — Умардир, — деди.

Аёл ҳайратдан оғзини очганча:
— Бу уй мўъминларнинг амирини уйими? Бу ер бир хароба-ку, — деди. Халифанинг хотини Фотима бинт Абдулмалик эса шундай ибратли жавобни берди:
— Халифанинг уйи хароба бўлгани учун халқнинг уйи ободдир. Агар халифанинг уйи обод бўлсайди, халқнинг уйи хароба бўларди.

©️ "Мифтаҳус саодат" асаридан, Марям Осиё таржимаси

P.S.:
Бугун амалдорларимиз қандай уйда яшаётгани ҳақида айтишим шартмасдир...


@IBRATLY
👍13
Фаррош намозда имомлик қиляпти, орқасида эса университет ректори ва ўқитувчилари унга иқтидо қилган.

Ораларидаги фарқ фақат тақво!
Нақадар буюк ва нақадар гўзал – бу Ислом!

@IBRATLY
👍14😢5❤1
“Йўқ” сўзи – кучли инструмент. Ундан фойдаланишни билиш керак. Агар зиммангизга янги мажбуриятларни олишни рад этсангиз, ўзингизда мавжуд бўлганларини яхшироқ бажаришга муваффақ бўласиз. “Йўқ” дейиш кўникмаси – сизнинг нотўғри танловдан суғуртангиз.

Қадрингизни билинг. Ўзингизга ёқмаган нарсаларга розилик билдирманг. Акс ҳолда одамлар сизнинг рад этолмаслигингиздан фойдалана бошлайдилар.


@IBRATLY
ОИЛА ПАСПОРТИ

Ота
:
Сенинг аслинг, ризоси хотиржамлик, атоси сукунат, хизмати саодат ва роҳат, оқ қилиши бахтсизлик ва фалокат, жаннат эшикларидан бири бўлган зотдир.

Она:
Сенга берилган энг улуғ раббоний ҳадя, хизмати барака, дуоси катта бойлик, ризоси олий бахт, оёғи остида жаннат бўлган, фарзанд бошидаги тожи, жаннат эшикларидан бири бўлган зотдир.

Ака-ука:
Сени ҳимоя қилувчи соя, душманларга қалқон, энг яқин дўстинг, ёшликдан ҳамроҳинг, катта бўлганингда ёрдамчи бўлган меҳрибонингдир.

Опа-сингил:
Яхшиликда акангни ўхшаши, насиҳати шифо, силаи раҳм риштасини боғласанг, сени жуда кўп савобга эга қилувди, фахринг, турмушга чиққунча қўлингдаги омонат ҳисобланувчи энг яқин инсонингдир.

Ўғил:
Сенинг аксинг ва сиринг. Ёшликда кўз қувончинг, йигитликда фахринг, қариганингда суянчиғинг ва қалқонинг, оламдан ўтганингда ортингдан қолувчи садақаи жория ҳисобланувчи дилбандингдир.

Қиз:
Тарбиясини чиройли қилсанг, дўзахдан парда бўлувчи, фарзандларинг орасида сенга энг меҳрибон, ёшлигидан хизматингни қилувчи ҳузуриндаги омонатдир.

Жуфти ҳалол:
Динингнинг ярми, оиланг қўриқчиси, сирдошинг, болаларинг тарбиячиси, умринг охиригача ҳамхонанг, таомингни тайёрловчи ошпазинг, суянчиғинг, меҳрибон жуфту ҳалолангдир.

@IBRATLY
👍7❤2
Қадимда бир подшоҳ катта ҳовуз қурдирибди. Халқни жамлаб, эълон берибди:
— Мен бу ҳовузни сут билан тўлдирилишини хоҳлайман. Ҳамма кечаси бир косадан сут олиб келиб ҳовузга қуйсин. Эрталаб келиб ҳовуз бўйида йиғилишамиз. Дунёга донғи кетган ҳовуз бўлсин!

Ҳамма уй-уйига тарқалибди. Воқеамиз қаҳрамони ҳам. Бу инсон ярим тунда бир коса сутни кўтариб уйдан чиқибдилар. 1-2 қадам юрган эканлар, ҳаёлларига шундай фикр келибди:
— Ҳозир ярим тун. Ҳеч ким кўрмаяпти. Кейин ҳамма сут қуйганда, мен бир коса сув қуйсам, ҳеч нарса бўлмайди, билинмай кетади. 1 коса сут ёнимга қолади.

Уйга қайтиб, сутни қўйиб, сувни олиб, ҳовузга бориб, қуйиб келибди.

Эрталаб Подшоҳ, амалдорлар ва бутун халқ сут билан тўлдирилган ҳовузни томоша қилгани етиб келишибди. Минг ҳаяжон билан келиб қарашса, ҳовуз тўла сув экан...

Ҳамма бизнинг қаҳрамонимиз каби "Мен сув қуйсам қолганларники билан билинмай кетади. Сут қуйганим билан бирор нарса ўзгариб қолармиди?" деб ўйлаб, сув қуйиб кетишган экан.

Ўша қаҳрамон биласизми ким? Сиз ва мен!

Сизу бизнинг ўзгаришимиз бутун жамиятни ўзгартиради.
Чунки бир косагина сут қуйилган тақдирда ҳам бир оқ нарса сузиб юрарди ўша ҳовузда.

Инсон юкини халққа, давлатга ташлайвермасдан, масъулиятни зиммасига олиб, бутун инсониятга фойда келтиришни мақсад қилиб яшай бошлаши керак!

@IBRATLY
👏6👍5🥰1
Оппоқ қоғоз ва қора доғ

Профессор дарсхонага кириб келиши биланоқ талабаларидан ажойиб бир тестга тайёргарлик кўришларини сўради. Муаллим ҳар доимгидек тест қоғозини орқа ўгириб тарқатиб чиқди. Талабалар тест саволларини ўқиш мақсадида қоғозни ўгиришди. Қоғоз ўртасида битта қора нуқтадан бошқа ҳеч қандай топшириқ йўқ эди. Бундан ажабланган талабалар бир-бирларига ҳайрон қараб қолишди.

Профессор талабаларнинг юзида ажабланишни кўриши билан уларга: “Мен қоғозда нимани кўраётган бўлсангиз, шу ҳақда ёзишингизни сўрайман”, деди. Талабалар иккиланиш билан тушунарсиз шартни бажаришни бошладилар. Талабаларнинг барчаси фақатгина қора нуқта ҳақида, унинг қоғознинг ўртасида жойлашгани ҳақида ёзган, ўз фикрини баён қилган эдилар.

Жавоблар ўқиб бўлингач, орага сукунат чўмди ва бироз ўтиб профессор талабаларга: “Мен бу жавобларга баҳо қўймоқчи эмасман. Сизларни мулоҳазага чорламоқчиман холос. Ҳеч ким ўз жавобида қоғознинг оқ қисми ҳақида ёзмабди. Барча диққат-эътиборни қора нуқтага қаратибди. Афсуски худди шу ҳолат бизнинг ҳаётимизда ҳам мавжуд. Биз ҳар доим инсонларнинг ёмон одатларига эътибор берамиз, худди қоғоздаги қора нуқта каби. Аслида қоғознинг оқ жойи қора нуқтага қараганда анча даражада кўп эди. Тўғри, ўша қора нуқтага ҳам эътибор қаратишимиз, уни тўғрилашга ёрдам беришимиз керак. Лекин бу оқ жойларни унутмаган ҳолда бўлиши лозим. Қора нуқта эса оқ жойларга нисбатан жуда ҳам кичкина, кўринмасдир”, деди.


@IBRATLY
👍13❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандингизни қарамликдан қутқаринг!
@IBRATLY
😢4👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат

Йиғлаб эшитиладиган ривоят экан... 😢

@IBRATLY
😢6👍5❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ

1 КУНЛИК КЕНГЛИК - 1 ЙИЛЛИК БАРАКАГА ТЕНГ

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Эртага Ашуро куни кириб келмоқда. Ғафлатда қолманг.

Оилангизга кенглик қилинг

👉 @IBRATLY
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🌹ХАЙРЛИ ТУН🌹🌙

🌙Ёғоч михга айтди: — Мени
яраладинг!
Мих: — Бошимга тушган
зарбаларнинг оғирлигини
билганингда эди, мени
кечирардинг.

✨🌙Инсонларга бўлган
ниятингизни тўғирланг Чунки сиз
уларнинг ҳолатларини
билмайсиз...

✨🌙Ёруғ дунёда Аллоҳ сўнгги
эмас, танҳо умиддир!
🌙Хайрли тун Азизларим!


Каналга обуна бўлиш учун ушбу
линкни босинг 👇🏻👇🏻

@IBRATLY
👍6❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум! Янги кун муборак!

🌤 Тонг отиб, меҳрибоним, янги кун келса,
💐 Гуллар ифори ила шаббода елса,
🌼 Сиз кулиб қаршиланг ниятлар билан,
🌷 Ажабмас бирма бир ижобат бўлса...


@IBRATLY
🥰3👍1
Бир подшоҳ бўлган экан. Бир куни вазирларини чақириб:
- Менга шундай бир жумла топиб берингларки, йиғлаб турганимда кулдирсин; кулиб турганимда йиғлатсин, - дебди.

Вазирлар нима қилишларини ўйлаб, роса бош қотиришибди ва бир чекка қишлоқдаги донишманднинг дарагини эшитиб, олдига боришибди. Донишманд вазирларни эшитиб бўлиб, қоғозга қуйидаги жумлаларни ёзиб берибди:

"БУ КУНЛAР ҲAМ ЎТИБ КЕТAР!"

P.S.: Дарҳақиқат, азизлар, вақт дегани ҳеч кимни аямасдан ўтиб бормоқда. Бу кунларнинг қадрига етайлик!

@IBRATLY
👍4❤2
Икки киши дунёси учун ҳаракат қилмай қўяверсин. Бири ота-онасининг дуосини олган одам, иккинчиси уларнинг қарғишини олган одам. Ота-онасининг дуосини олган одам ғам емасин, Аллоҳ унинг дунёсини обод қилади, барака топади. Ота-онасининг қарғишига қолган кимса овора бўлмасин, барибир косаси оқармайди, барака топмайди.


@IBRATLY
👍7
Омадингиз бор экан...

• Агар бугун эрталаб соғ-саломат уйғонган бўлсангиз, дунёдаги 330 миллион инсондан бахтлироқ экансиз!
• Агар бу тонгни танда дардсиз кутиб олган бўлсангиз, айни дамда 1 миллиард инсондан омадлироқ экансиз!
• Уруш таҳликаси ва хавф-хатарсиз, ҳаётингизга таҳдидсиз кун кечираётган бўлсангиз, 500 миллион инсондан толелироқ экансиз!
• Музлатгич ва жавонларингизда озиқ-овқат, эгнингизда кийимингиз ва тунда ухлаш учун уйингиз бўлса, дунёдаги 3 миллиард инсон сизга ҳавас қилади!
• Чўнтагингизда ёки ҳисоб рақамингизда пулингиз бўлса, дунёдаги омади кулган 1 миллиард инсондан бирисиз!
• Ушбу мақолани ўқий оляпсизми, демак, дунёдаги 2 миллиард саводсизнинг бири эмассиз!
• Ота-онангиз, турмуш ўртоғингиз ва фарзандларингиз ёнингизда, оилангиз аҳил бўлса, Сиз дунёдаги жуда ноёб инсонлар қаторида ўз ўрнингизга эгасиз!

Берган неъматларига яратганга шукур айтинг!
@IBRATLY
👏5👍3❤1
ЖАННАТ ТУПРОҒИ

Муаллим ўқувчилардан имтиҳон олди. Жавоб варақаларини текширгач, уларни яна шогирдларига тарқатди. Шунда ўқувчилардан бири:
— Устоз, менинг жавобларимга бирорта ҳам тузатиш киритмагансиз, хатоси йўқ. Аммо, нега менга ўн балл эмас, саккиз балл қўйдингиз? - деб сўради. Муаллим:
— Сен тузган жумлалар менга маъқул келмади, шу туфайли икки балл кам қўйдим, - деб жавоб берди.

Аслида, ўқувчи имтиҳоннинг барча саволларига тўғри жавоб берган, ёзма ишни ҳам маъноли ёзган эди. Бироқ, устоз унинг синфдаги энг иқтидорли, аълочи бола эканини тан олгиси келмаётганди. Ўқувчи баҳосидан ҳадеб норози бўлганини кўриб, муаллим унинг таъзирини бериб қўймоқчи бўлди:
— Агар менга жаннат тупроғидан олиб келсанг, сенга ўн балл қўйиб бераман, - деб шарт қўйди.
— Эртаси куни ўқувчи халтачани тўлдириб тупроқ олиб келди.
— Бу нима? — сўради устоз.
— Жаннат тупроғи, — дея жавоб берди бола.
— Қаердан олдинг буни?
— Онамни тупроқ устидан юргизиб, ўшандан олиб келавердим. Эсингизда бўлса, бизга: "Жаннат оналар оёғи остидадир", деган ҳадисни ўргатган эдингиз.

Бундай жавобни эшитган устоз шогирдининг заковати-ю фаросатига қойил қолиб, унга энг юқори баҳони қўйди.

P.S.: Онасини қадрлайдиганлардан буюк инсонлар чиқади!

Хулоса ўзингиздан!

@IBRATLY
👍18❤1