Ибратли Хикоялар
2.24K subscribers
743 photos
1K videos
15 files
1.42K links
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун

энг яхшиларини тақдим этади!


.


.
Download Telegram
Келин-куёв турмуш қурганларининг биринчи кунида эшикни ҳеч кимга очмасликка қарор қилишди. Биринчи бўлиб куёвнинг ота-онаси ёш оилани кўришга келди. Келин-куёв бир-бирига қаради, куёв эшикни очишни истади, лекин қарорлари туфайли шаштидан қайтди. Шундай қилиб, ота-она кўп кутмай қайтиб кетишди.

Ўша куни бироз вақтдан кейин келиннинг оиласи келди. Келин-куёв бир-бирига термулди. Келин кўзида ёш билан “бундай қилолмайман“, деб эшикни очди. Куёв ҳеч нима демади...

Йиллар ўтиб эр-хотин бирин-кетин тўрт ўғил кўришди. Кейин тўрт ўғил ортидан қиз фарзанд дунёга келди. Ота янги туғилган чақалоқ учун катта тантана ўтказишни истади ва ҳамма танишларини таклиф қилди. Хотини эридан нима учун 4 ўғлига бундай тантана ўтказмай, бу сафар бундай қилганини сўради. Эр ўйчан нигоҳ билан шундай жавоб берди:
— Чунки қизим менга эшик очади!

@IBRATLY
👍17
Аёл эрининг вафот этганига бир неча йил бўлган эсада, унинг кўйлагини ҳамон жавонга осиб қўйганди. Кўйлакнинг чўнтагига эса доимо бир миқдорда пул солиб қўйишни одат қилганди.

Ҳар сафар фарзандларидан бири эҳтиёжи учун пул сўраганида, хонадонда ота номи янграб туриши учун "Отангнинг чўнтагидан ола қол, болам" дейишни жуда жуда ёқтирар эди...

P.S.: Аёл нақадар кучли бўлмасин, суянадигани бўлмаса, синиб кетиши ҳеч гап эмас! Шунинг учун ҳам эрларингизни қадрланглар, муҳтарама аёллар!!!

@IBRATLY
👍14😢4
Aмал тегмаганлар ичидан бўзлаб,
Мартаба завқини тотсам, дер экан.
Aмалга минганлар юксакни кўзлаб,
Қадамни каттароқ отсам, дер экан.

Сардор вазирликни ҳар кун туш кўриб,
Вазир илож топса шоҳни ўлдириб,
Ярим кун бўлса ҳам тахтга ўлтириб,
Шон-шавкат ганжига ботсам, дер экан.

Шоҳ нима истайди, унга нима кам?
Улус ғавғосидан боши тўла ғам,
Тинч кулба бўлсаю ёвғон ичсам ҳам,
Бирор дам хотиржам ётсам, дер экан.

Эркин Воҳидов

@IBRATLY
👍10
🫶🥳🤩
👏6❤4👍3
• Эркакнинг садоқати аёли касал булганда;
• Аёлнинг садовати эри камбағал бўлганида;
• Фарзанднинг садоқати ота-онаси қариганда;
• Дўстнинг садоқати дўстининг бошига иш тушганида билинади.

Ана шундай дамларда ёнингизда турган одамларни қадрланг!

@IBRATLY
👍12
Туғилганимизда қўлимизга бир янги дафтар берилади. Биз унга яхши-ёмон ёзув(амал)ларимизни ёзамиз. Лекин бу дафтар ҳали "чўрнавой", унда ёзишни машқ қиламиз холос.

Балоғатга етгач, у дафтаримизни ташлавориб, қўлимизга яна бир янги дафтар тутқазишади. Энди буниси ҳақиқий, ҳар ёзувимизнинг ҳисоби бор. Лекин меҳрибон Парвардигоримиз карамини қарангки, бу дафтаримиз ташлаворилмасада, ундаги хатоларни ўчириб, ўрнига яхшисини ёзиш имкони берилади. Аммо бу дафтар саҳифалари тугагач, у ёпиб, сақлаб қўйилади, ёзувлари ўзгартирилмайди. Шунга қараб ҳисоб берилади.

Келинг ҳаёт дафтаримиз очиқ экан, унга яхши нарсалар ёзайлик, хатолардан тозалаб, ўрнини эзгуликларга тўлдирайлик. Зеро, "Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади." (Ҳуд сураси, 114-оят)

"Гуноҳдан тавба қилувчи, гуноҳи йўқ киши кабидир". (Ибн Можжа ривоятлари.)

©️ Мубашшир Аҳмад

@IBRATLY
👍5😢3
ФИТНА

"... Аллоҳ учун ушбу хабарни,
Юз кишига дарҳол тарқатинг!"
Эй воҳ дўстим, бу ёзувлардан,
Наҳотки тоқ бўлмас тоқатинг?!

"... Уч кун ўтмай, хушхабар сизни,
Қувонтиргай, ишонинг бу рост!"
Ҳеч бир мужда эмас, бу мактуб,
Ғайридинлар фитнаси, холос.

Аллоҳ учун "смс" ёзмоқ,
Мунофиқдан буйруқ эмасми?!
Интернетдан хушхабар кутмоқ,
Шудгордаги қуйруқ эмасми?!

Наҳот, сенинг қалб кўзинг сўқир,
Ё иймонинг заиф шунчалар.
Хушхабарни бергувчи Ҳақдир
Содда бўлма дўстим, бунчалар!

Фитнакорлар мудом сен каби,
Соддаларни излагай, абас.
Тармоқларда хат тарқатгунча,
Ибодат қил Аллоҳ учун, бас!

Ўқимасдан, ўчириб ташла,
Келса агар сенга ҳам шу хат.
Фитналардан огоҳ бўлсин деб,
Юз кишига шеъримни тарқат!

©️ Ўлмасбек Самарқандий

@IBRATLY
👍13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ота! Елкамга чиқ, ҳажга борамиз!

Шеър ва ижро:
Ўлмасбек Самарқандий

@IBRATLY
😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юринг дада кетамиз уйга!

Ароқ ичиб, болаларига, оиласига азоб берадиган инсонлар учун ибратли шеър.


@IBRATLY
😢7👍2
​​​КЎНГИЛ...

Барча соясини кўрса ҳам безиллайдиган корхона раҳбари Раънохон Тоҳировна бугун яна авжига чиқди.
Котиба эрта сахардан ҳаммани огоҳлантирган эди:
- "Темир хотин" кечаги келган текширувчилар туфайли яна бошқармадан гап эшитган . Совутларни кийиб тайёр туринг! Бугун ноқулай об-ҳаво шароити кутилмоқда. Кучли ёмғир ёғиб кетидан қорга айланиш хавфи кутилмоқда !"
Котибанинг айтганлари ҳар доимгидек рост чиқди.
Иш бошланишига беш дақиқа қолганда "Темир хотин" корхона дарвозаси кираверишида қоровулдан бошлаб нишини санчиб кела бошлади:
- Кеча текширувчилар келганда нега кутиб олмадингиз ? Соат ўн олти-ю йигирма бешда қаерда эдингиз ?
Қоровул ҳам гап эшитиб, эшитиб "бети қотиб кетган"дек ўзини оғирликка солди :
- Раънохон опа ,- деди у гарчи аёл қизи тенги бўлса ҳам одати бўйича ,- мен кеча ўн олтидан ўн беш дақиқа ўтгандан ўттиз беш дақиқа ўтгунча "по своим делам" билан банд эдим. Қўл- пўлимни чайиб келиш учун кетган вақт ҳам шулар ичида ҳисобланган.
Раънохон Тоҳировнанинг оппоқ юзлари яна гезариб кетди.
Қоровулни сўзини шундоқлигича ташлаб кетгиси келмади :
- Шунинг учун қоровулхонада ўтириб кўк чойни камроқ ичиш, бундоқ атрофни айланиб келган кетганлардан бохабар бўлиб туриш керак эди.
Қоровул ҳозир нима деса ҳам "Темир хотин"га таъсир қилмаслигини билиб ўнг қўлини кўксига қўйди :
- Хўп бўлади !
Раънохон Тоҳировна жаҳл билан оёқ кийими пошналарини қарсиллатиб тақиллатганча ичкарига кириб кетди.
- Азим ота, нимага охиригача гапирмадингиз ?
Қоровул ёнидаги "мастер" йигитга қараб беҳафсала қўл силтади :
- Қўй болам , Раъно ҳам кўнгли бир шикаста аёлда ...
Ота шундай деди - ю , ортиқча гап гапирмай нари кетди.
Азим ота Раънохон билан бир махалладан бўлиб унинг тақдиридан хабардор эди.
Раънохон бир вақтлар суйганига унаштирилган, тўйлари бўлиш арафасида бўлажак куёв автоҳалокатга учраб , оқибатда фалаж ва гапира олмайдиган бўлиб қолган эди.
Ўшанда Раънохоннинг отаси қизининг кўз ёшлари , оҳ-у зорига қарамай бошқасига бериб юборди. Аммо Раънохон янги турмушидан уч ой ўтмай уйига қайтиб келди. Эри гиёҳванд экан. Ота қизини бир йилдан кейин иккинчи бор эрга берди. Раънохоннинг турмуши яна бўлмади, бир ойда қайтиб келди. Аммо нима сабабдан қайтганини кўча - куйдагилардан ҳеч ким ботиниб сўрай олмади.
Шу воқеаларга ҳам ўн беш йил бўлибди. Раънохон пластмасса идишлар ишлаб чиқариш корхонасига дастлаб директор ўринбосари бўлиб ишга келганди. Орадан олти ой ўтиб директор бўлди. У директор бўлгач, корхона тезда оғизга тушиб қолди. Раънохон эса қаттиққўл ва тартибли раҳбар сифатида танилди.
Котиба айтган "ноқулай об-ҳаво" тезда ўзини намоён қилди.
Ярим соат ичида биринчи навбатдагилар мажлисга чақиртирилди. Азим ота ҳам "алоҳида" айтиб келинди
Мажлисда "Темир хотин" ҳеч кимни аяб ўтирмади. Хонадаги вазият бир дона гугурт чақса портлагудек ҳолатга келиб қолганди.
Шу пайт эшик ғийқиллаб очилди. Хонага аввал чоғроққина бир қучоқ гул киргандек бўлди. Сўнгра уни кўтариб олган Маъруф кўринди.
Маъруф уч ой илгари корхона боғига қараб туриш учун боғбонликка ишга олинган эди.
Маъруф ҳеч кимга қарамай оқсоқлана - оқсоқлана Раънохон ўтирган столга яқинлашди.
- Бууу.... Бууу...ббббиииррррииинннчиии оооччииилггааанн дууулллаааррр . Бббууу дддууулллааарррнннии эээгггааашши шшшииижжжшшиижж ..
Маъруф Раънохонга қўлидаги гулдастани тутди.
Мажлисда қатнашаётганларнинг дами ичига тушиб кетганди. Аммо улар кутган нарса бўлмади. "Темир хотин" боғбон йигитни жеркиб ташламади.
Охистагина "Раҳмат" деди ва гулларни юзига босди.
-Барча ишига борсин! Мажлис тугади , - деди ҳорғин овозда Раънохон.
Фақат Азим отагина Раънохон бу гулларни нима учун юзига босганини билар эди. Раънохон атрофдагилар кўзларида ҳалқаланган ёшни кўрмасликлари учун қилган эди бу ишни
Яна
Яна бу гуллар ўн беш йил илгари олган гулдастасини ёдига солганди.
Маъруфи совға қилган гулдастани.
Муаллиф: Хазонрезги.


@IBRATLY
👍30
Деди:
— Мен китоб ўқийдиган, ўзини зиёли кўрсатадиган аёлларни хушламайман!
Дедим:
— Нега?
Деди:
— Чунки у файласуф бўлади. Кўп жанжал қилади. Эрига итоат қилмайди. Оддий, ўртача билимга эга бўлган аёл яхши!
Дедим:
— Сен зиёли аёлдан қўрқмайсан. Сен аслида зиёли аёл фош қиладиган нуқсонингдан қўрқасан!

©️ Абдулқодир Самарқандий

P.S.:
Шунинг учун, индамасдан ерга қараб турадиган дунёқараши тор эмас, керак жойда ҳаққини талаб қила оладиган зиёли аёл танланг. Зеро, қўйсифат аёлдан қўйсифат, шерсифат аёлдан шерсифат фарзанд дунёга келади!

@IBRATLY
👍8❤2👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эсингдами ака, ёз оқшомлари...

👉 @IBRATLY
👍9
Чумчуқларни ўлдиришнинг оқибати

1958 йилда Хитой раҳбари ҳосилларни еб, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг камайишига сабаб бўляпти деган важ билан чумчуқларни ўлдиришга буйруқ беради.

Деҳқонлар ўн минглаб чумчуқларни ўлдира бошладилар. Қанча кўп чумчуқ ўлдирган кимсалар мукофот олар, уларга миллий қаҳрамонга қилгандек муомала қилинарди.

Бунинг натижасида барча далаларни чигирткалар босиб, ҳосилларни хонавайрон қилди. 1958—1961 йилларда Хитойда "Буюк очлик" юз берди. Бунинг оқибатида 15 млн.дан ортиқ киши очликдан ҳалок бўлди.

Норасмий маълумотларда очликдан ҳалок бўлганлар сони 40 млн.дан ошгани айтилган.

Ризқим кўпайсин деб бир махлуқнинг ризқини қиймаслик керак. Бандаларнинг ризқлари Аллоҳ таолонинг қўлида бўлиб, У Зот ўша ризқларни ҳикмат билан тақсимлаб қўйган.

Бутун борлиқ махлуқотларининг ризқини мукаммал тақсимлаб қўйган Аллоҳ Покдир!

@IBRATLY
👍16🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАРИМ

Оқшомингиз файзли ва
мафтункор бўлсин !

Бу оқшом сизларга гўзаллиги
билан ажралиб турсин.

Бирор нимадан кўнглингиз
хижилми?

Мумкин бўлганларни кечиринг,
қолганларни эса унутиб юборинг.
Унутиш - энг зўр жазо ва энг яхши
доридир.

Ўзингизни севиб яшанг !

Хайрли Тун Узоқдаги Яқинлар


@IBRATLY
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍6😁1
Бир она ўғлини бомдод намозига уйғотишга ҳаракат қилса ҳам ўғли уйғонмабди. Масжидда намоз тугагандан кейин яна уйғотибди, ўғли яна уйғонмабди...

Сўнгра онаси уни ўша ҳолида ташлаб, мактабига ҳам уйғотмай, ўз юмушига киришиб кетибди. Ўша куни ўғлининг жуда муҳим бир фанидан имтиҳони бор экан, уйғониб соатни қараса, имтиҳон соати ўтиб кетибди. Шу вақт онасига телефон қилиб:
- Ойи, бугун соат тўққизда менинг имтиҳоним бор эди-ку, нега мени уйғотмадингиз? - дебди. Онаси унга жавобан:
- Ўғлим, сенинг охират имтиҳонидан йиқилганингни кўргач, дунё имтиҳони учун безовта қилишни истамадим, - дебди.


@IBRATLY
👍19
Азон товуши сайёрамизда суткасига 24 соат давомида тинимсиз янграйди..!

Бирлашган Араб Амирлигидаги математик олимлар ажабтовур кашфиёт қилдилар. Улар ер юзида азон овози суткасига 24 соат давомида 1 дақиқа ҳам тўхтамасдан янграб туришини исботладилар. Бу ҳақда БААлик олим Абдулҳамид ал-Фозил араб журнали “Ал-Балал Ислами”га хабар беради.

Олимнинг тушунтиришича, бизнинг сайёрамиз 360 та вақтли меридианларга бўлинади. Бу меридианлардан ҳар бири бошқасидан роппа-роса 4 дақиқага фарқ қилади. Азон тўғри талаффуз этилса у айнан 4 дақиқа давом этади.

Шунинг учун 1 меридиан (нуқта)да азон айтиб бўлинса, шу заҳоти бошқасида бошланади. Шу тартибда азон тўхтовсиз, ер юзида 1440 дақиқа ёки суткасига 24 соат янграб туради.


@IBRATLY
👍22🤝1
ФАРЗАНД ИСИ...

Ширин орзу-ҳаваслар билан ушбу хонадонга келин бўлиб тушарканман, Аллоҳимдан ўзимга фақат ва фақат сабру-матонат ва тилимни ширин қилишини сўрадим. Аввалига жуда бахтли эдик. Бизнинг севгимиз асрларга татигудек эди. Бу оила билан тез чиқишиб кетдим. Ибратли келин, суюкли ёр бўлиш учун қўлимдан келганча ҳаракат қилардим. Ёлғиз ўғилга келин бўлганим учун ҳар тарафлама шу оилага муносиб бўлишни ўзимга ҳам қарз, ҳам фарз деб билардим.
Биринчи қизимизга ҳомиладор бўлганимда Саид акам еру-кўкка ишонмасдилар, оғзимдан чиққанини мухайё қилардилар. Фарзандимиз қиз бўлишини эшитиб, менданда кўпроқ қувонардилар. Орадан икки йил ўтиб яна қиз фарзанд кўрдик, турмуш ўртоғим ўшанда ҳам мен каби жуда-жуда бахтли эдилар…
Беш йил ўтгач эса яна ҳомиладор бўлдим. Бир куни ойижонимларнинг тўсатдан айтган “Агар ўғил бўлмаса олдириб ташланг” деган гаплари бошимга гурзи билан ургандай бўлди.
Шу мурғаккинам яшашини жудаям истаганим учун, тинмай Аллоҳдан ўғил бўлишини тилардим. Ҳомилам катталашгач ультратовуш текширувига бордик… яна қиз…
Бунинг устига докторлар менга туғишни таъқиқлашди. Юрагим яна бир бор жарроҳлик столига ётишни кўтаролмаслигини, болани олдиришим кераклигини такрор ва такрор айтишарди. Анчагина докторга бордик, ҳаммасида ташҳис бир хил. Набатдаги текширувдан сўнг кўчага чиққач кўзимда ёш қалқий бошлади, фарзандимдан айрилишни истамасдим. Хафа бўлганимни кўриб Саид акам “Юр, кетдик бозорга” деб қолдилар. Мен ҳайрон бўлиб қараб турсам “Менга кўпроқ пайпоқ оламиз, эртага қизларимиз учта бўлишса, яна талашиб юришмасин ман юваман, ман юваман деб” дея ҳазил қилиб амаллаб кулдирдилар...
Шу куни холажоннинг кутилмаган ташрифлари кўп нарсани ағдар-тўнтар қилиб юборди. Аслида ойижонимларнинг қистовлари билан келган бу аёлда ҳам айб йуқ эди менинг наздимда. Уйга кириб борсак икки опа сингил гаплашиб ўтиришган экан. Тезда дастурхон тузаб, атрофларида гирдикапалак бўлдим. Ойижонимлар менга саволомуз назар ташлардилар. Охири юрак ютиб сир сақлаб юрганим қиз эканлигини айтдим. Ана шундан кейин ҳамма машмаша бошланди.
- Ўғлим ёлғиз ўғил бўлса, ундан кейин чироғини ёқадигани бўлмаса. Сиз ўзингиз икки қизни ўламан деб зўрға туққан бўлсангиз, учинчисини ҳам жарроҳлик билан дунёга келтирасиз. Бошқа имкон йўқ деганику бу ахир. Ўғлимни бир ўғил ҳам кўрмай ўтиб кетишига йўл қўймайман, ёлғиз ўзим не-не орзу-ҳавасларда катта қилдим ахир. Йўқ, бўлмайди… болани олдирасиз!!!
Саид акамни ҳам гаплари ўтмасди. “Она рози – Худо рози, мани десанг айтганимни қиласан” деб шарт қўйдилар уларга ҳам. Иккимиз бир хафта мижжа қоқмай ўйлаб чиқдик. Қарор килди у дунё юзини кўради. Фарзандсиз юрганлар озми бу дунёда ахир?!.
Ҳомилам кун сайин катталашиб, нафас олишим қийинлашарди. Кўз олдимда қизларим йиғиси турар, уларни менсизликда ўсишини ҳоҳламасдим.
Лекин юрагим остидаги миттивойдан воз кечолмасдим ҳам. Аллоҳимдан туну-кун икки жон саломатлигини тилашдан ўзга чорам йўқ эди.
Ойлар ўтиб ой-куним яқинлашиб туғруқхонага кетдим. Саид акамга қўнғироқ қилиб бу ҳақида огоҳлантирдим.
Шу қадар қўркардимки, Аллохдан фақат ва фақат ўзи оқ йўл беришини сўраб илтижо қилардим. Туғруқхонада мени Саид акам қарши олдилар. Учиб етиб келибдилар. Докторлар атрофимда парвона эди, бу қизимни ҳам жарроҳлик йўли билан дунёга келтиришим керак эди.
Мени аравага ётқизиб олиб кириб кетаётганларида, улар “Қўрқма Гулим, мен шу ердаман, Аллоҳ сени ўз паноҳида асрасин” дедилар.
Узун йўлакдан кетарканман, кўз олдимга бир-биридан гўзал қизларим келар, улар учун ҳам яшашим кераклигини, не бўлганда ҳам бир кун келиб ойижонимлар бизларни кечиришларини сезардим. Жарроҳлик хонасига киргач, бироздан сўнг кўз олдим қоронғулашди, наркоз таъсирида уйғуга кетдим…
Туғрукхона деразасидан атрофга назар соларканман, юракдан келаётган аччиқ томчилар нафақат юзимни, балки қалбимни ҳам ёндирарди. Ич-ичимдан инсон зотининг Аллоҳнинг бандаларига берган буюк неъматларига ношукрлик қилишларидан ажабланардим. Йўқ, аслида ажабланмасдим, бундай инсонларга раҳмим келарди. Чунки улар ҳақиқий бахт нима эканини тушунмай ўтиб кетишарди бу фоний дунёдан.........
👍22
​Аллоҳим ўзи ҳаммамизга инсоф беришини дилимдан сўраб илтижо қилдим.
Ҳаёлимни телефон қўнғироғи бузди:
- Қалайсан Гулим, тайёрмисан, келаяпмиз? - Ассалому алейкум Бегим, ҳа тайёрман, келаверинглар.
- Хўп, ўн дақиқада етиб борамиз.
Гўшакни жойига қўйиб, аста мурғаккинам олдига бордим. У шунақанги ширин бўлиб ухлардики, рости жуда ҳавасим келарди.
Уни қўлларимга олдимда қулогига шивирладим “Ҳуш келибсан оиламизга янги меҳмоним, суюклигим Ҳабибуллоҳим!!!”.
Ҳа, Аллоҳ бизга ўғил фарзанд ато этганди, у Зотнинг марҳамати кенглигига яна бир бор шоҳид бўлдим.
Бизнинг пок севгимиз эса ўтли синовларда яна бир бор тобланди...
Тамом.


@IBRATLY
👍19
Ҳалоллик!...

Кўчамизга қатиқ сотувчи келди. Коляскада чақалоқ, ёнида 5-6 ёшлардаги қизчаси. Бонкалар коляска тагига жойлаштирилган. Бир бонка қатиқ беш минг сўм экан. Шу пайт онаси ҳам, қизча ҳам қўшниларнинг дарвозасини тақиллатгани кетишди.

Мен секин билдирмай коляска чўнтагига ўн минг солдим. Яна бир бонка қатиқ олиб, қизчанинг қўлига беш минг бердим. Эртасига улар яна келишди.

Мабодо сиз адашиб пул бермадингизми, ҳисоб китобимиздан ўн минг сўм ортиқча чиқаяпти, дейишди.
Титраб кетдим.
Дунёни гўзаллик эмас, ҳалоллик қутқарса керак...

https://t.me/IBRATLY
👍10😢2