Ибратли Хикоялар
2.24K subscribers
743 photos
1K videos
15 files
1.42K links
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун

энг яхшиларини тақдим этади!


.


.
Download Telegram
​​​КЎНГИЛ...

Барча соясини кўрса ҳам безиллайдиган корхона раҳбари Раънохон Тоҳировна бугун яна авжига чиқди.
Котиба эрта сахардан ҳаммани огоҳлантирган эди:
- "Темир хотин" кечаги келган текширувчилар туфайли яна бошқармадан гап эшитган . Совутларни кийиб тайёр туринг! Бугун ноқулай об-ҳаво шароити кутилмоқда. Кучли ёмғир ёғиб кетидан қорга айланиш хавфи кутилмоқда !"
Котибанинг айтганлари ҳар доимгидек рост чиқди.
Иш бошланишига беш дақиқа қолганда "Темир хотин" корхона дарвозаси кираверишида қоровулдан бошлаб нишини санчиб кела бошлади:
- Кеча текширувчилар келганда нега кутиб олмадингиз ? Соат ўн олти-ю йигирма бешда қаерда эдингиз ?
Қоровул ҳам гап эшитиб, эшитиб "бети қотиб кетган"дек ўзини оғирликка солди :
- Раънохон опа ,- деди у гарчи аёл қизи тенги бўлса ҳам одати бўйича ,- мен кеча ўн олтидан ўн беш дақиқа ўтгандан ўттиз беш дақиқа ўтгунча "по своим делам" билан банд эдим. Қўл- пўлимни чайиб келиш учун кетган вақт ҳам шулар ичида ҳисобланган.
Раънохон Тоҳировнанинг оппоқ юзлари яна гезариб кетди.
Қоровулни сўзини шундоқлигича ташлаб кетгиси келмади :
- Шунинг учун қоровулхонада ўтириб кўк чойни камроқ ичиш, бундоқ атрофни айланиб келган кетганлардан бохабар бўлиб туриш керак эди.
Қоровул ҳозир нима деса ҳам "Темир хотин"га таъсир қилмаслигини билиб ўнг қўлини кўксига қўйди :
- Хўп бўлади !
Раънохон Тоҳировна жаҳл билан оёқ кийими пошналарини қарсиллатиб тақиллатганча ичкарига кириб кетди.
- Азим ота, нимага охиригача гапирмадингиз ?
Қоровул ёнидаги "мастер" йигитга қараб беҳафсала қўл силтади :
- Қўй болам , Раъно ҳам кўнгли бир шикаста аёлда ...
Ота шундай деди - ю , ортиқча гап гапирмай нари кетди.
Азим ота Раънохон билан бир махалладан бўлиб унинг тақдиридан хабардор эди.
Раънохон бир вақтлар суйганига унаштирилган, тўйлари бўлиш арафасида бўлажак куёв автоҳалокатга учраб , оқибатда фалаж ва гапира олмайдиган бўлиб қолган эди.
Ўшанда Раънохоннинг отаси қизининг кўз ёшлари , оҳ-у зорига қарамай бошқасига бериб юборди. Аммо Раънохон янги турмушидан уч ой ўтмай уйига қайтиб келди. Эри гиёҳванд экан. Ота қизини бир йилдан кейин иккинчи бор эрга берди. Раънохоннинг турмуши яна бўлмади, бир ойда қайтиб келди. Аммо нима сабабдан қайтганини кўча - куйдагилардан ҳеч ким ботиниб сўрай олмади.
Шу воқеаларга ҳам ўн беш йил бўлибди. Раънохон пластмасса идишлар ишлаб чиқариш корхонасига дастлаб директор ўринбосари бўлиб ишга келганди. Орадан олти ой ўтиб директор бўлди. У директор бўлгач, корхона тезда оғизга тушиб қолди. Раънохон эса қаттиққўл ва тартибли раҳбар сифатида танилди.
Котиба айтган "ноқулай об-ҳаво" тезда ўзини намоён қилди.
Ярим соат ичида биринчи навбатдагилар мажлисга чақиртирилди. Азим ота ҳам "алоҳида" айтиб келинди
Мажлисда "Темир хотин" ҳеч кимни аяб ўтирмади. Хонадаги вазият бир дона гугурт чақса портлагудек ҳолатга келиб қолганди.
Шу пайт эшик ғийқиллаб очилди. Хонага аввал чоғроққина бир қучоқ гул киргандек бўлди. Сўнгра уни кўтариб олган Маъруф кўринди.
Маъруф уч ой илгари корхона боғига қараб туриш учун боғбонликка ишга олинган эди.
Маъруф ҳеч кимга қарамай оқсоқлана - оқсоқлана Раънохон ўтирган столга яқинлашди.
- Бууу.... Бууу...ббббиииррррииинннчиии оооччииилггааанн дууулллаааррр . Бббууу дддууулллааарррнннии эээгггааашши шшшииижжжшшиижж ..
Маъруф Раънохонга қўлидаги гулдастани тутди.
Мажлисда қатнашаётганларнинг дами ичига тушиб кетганди. Аммо улар кутган нарса бўлмади. "Темир хотин" боғбон йигитни жеркиб ташламади.
Охистагина "Раҳмат" деди ва гулларни юзига босди.
-Барча ишига борсин! Мажлис тугади , - деди ҳорғин овозда Раънохон.
Фақат Азим отагина Раънохон бу гулларни нима учун юзига босганини билар эди. Раънохон атрофдагилар кўзларида ҳалқаланган ёшни кўрмасликлари учун қилган эди бу ишни
Яна
Яна бу гуллар ўн беш йил илгари олган гулдастасини ёдига солганди.
Маъруфи совға қилган гулдастани.
Муаллиф: Хазонрезги.


@IBRATLY
👍30
Деди:
— Мен китоб ўқийдиган, ўзини зиёли кўрсатадиган аёлларни хушламайман!
Дедим:
— Нега?
Деди:
— Чунки у файласуф бўлади. Кўп жанжал қилади. Эрига итоат қилмайди. Оддий, ўртача билимга эга бўлган аёл яхши!
Дедим:
— Сен зиёли аёлдан қўрқмайсан. Сен аслида зиёли аёл фош қиладиган нуқсонингдан қўрқасан!

©️ Абдулқодир Самарқандий

P.S.:
Шунинг учун, индамасдан ерга қараб турадиган дунёқараши тор эмас, керак жойда ҳаққини талаб қила оладиган зиёли аёл танланг. Зеро, қўйсифат аёлдан қўйсифат, шерсифат аёлдан шерсифат фарзанд дунёга келади!

@IBRATLY
👍8❤2👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эсингдами ака, ёз оқшомлари...

👉 @IBRATLY
👍9
Чумчуқларни ўлдиришнинг оқибати

1958 йилда Хитой раҳбари ҳосилларни еб, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг камайишига сабаб бўляпти деган важ билан чумчуқларни ўлдиришга буйруқ беради.

Деҳқонлар ўн минглаб чумчуқларни ўлдира бошладилар. Қанча кўп чумчуқ ўлдирган кимсалар мукофот олар, уларга миллий қаҳрамонга қилгандек муомала қилинарди.

Бунинг натижасида барча далаларни чигирткалар босиб, ҳосилларни хонавайрон қилди. 1958—1961 йилларда Хитойда "Буюк очлик" юз берди. Бунинг оқибатида 15 млн.дан ортиқ киши очликдан ҳалок бўлди.

Норасмий маълумотларда очликдан ҳалок бўлганлар сони 40 млн.дан ошгани айтилган.

Ризқим кўпайсин деб бир махлуқнинг ризқини қиймаслик керак. Бандаларнинг ризқлари Аллоҳ таолонинг қўлида бўлиб, У Зот ўша ризқларни ҳикмат билан тақсимлаб қўйган.

Бутун борлиқ махлуқотларининг ризқини мукаммал тақсимлаб қўйган Аллоҳ Покдир!

@IBRATLY
👍16🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАРИМ

Оқшомингиз файзли ва
мафтункор бўлсин !

Бу оқшом сизларга гўзаллиги
билан ажралиб турсин.

Бирор нимадан кўнглингиз
хижилми?

Мумкин бўлганларни кечиринг,
қолганларни эса унутиб юборинг.
Унутиш - энг зўр жазо ва энг яхши
доридир.

Ўзингизни севиб яшанг !

Хайрли Тун Узоқдаги Яқинлар


@IBRATLY
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍6😁1
Бир она ўғлини бомдод намозига уйғотишга ҳаракат қилса ҳам ўғли уйғонмабди. Масжидда намоз тугагандан кейин яна уйғотибди, ўғли яна уйғонмабди...

Сўнгра онаси уни ўша ҳолида ташлаб, мактабига ҳам уйғотмай, ўз юмушига киришиб кетибди. Ўша куни ўғлининг жуда муҳим бир фанидан имтиҳони бор экан, уйғониб соатни қараса, имтиҳон соати ўтиб кетибди. Шу вақт онасига телефон қилиб:
- Ойи, бугун соат тўққизда менинг имтиҳоним бор эди-ку, нега мени уйғотмадингиз? - дебди. Онаси унга жавобан:
- Ўғлим, сенинг охират имтиҳонидан йиқилганингни кўргач, дунё имтиҳони учун безовта қилишни истамадим, - дебди.


@IBRATLY
👍19
Азон товуши сайёрамизда суткасига 24 соат давомида тинимсиз янграйди..!

Бирлашган Араб Амирлигидаги математик олимлар ажабтовур кашфиёт қилдилар. Улар ер юзида азон овози суткасига 24 соат давомида 1 дақиқа ҳам тўхтамасдан янграб туришини исботладилар. Бу ҳақда БААлик олим Абдулҳамид ал-Фозил араб журнали “Ал-Балал Ислами”га хабар беради.

Олимнинг тушунтиришича, бизнинг сайёрамиз 360 та вақтли меридианларга бўлинади. Бу меридианлардан ҳар бири бошқасидан роппа-роса 4 дақиқага фарқ қилади. Азон тўғри талаффуз этилса у айнан 4 дақиқа давом этади.

Шунинг учун 1 меридиан (нуқта)да азон айтиб бўлинса, шу заҳоти бошқасида бошланади. Шу тартибда азон тўхтовсиз, ер юзида 1440 дақиқа ёки суткасига 24 соат янграб туради.


@IBRATLY
👍22🤝1
ФАРЗАНД ИСИ...

Ширин орзу-ҳаваслар билан ушбу хонадонга келин бўлиб тушарканман, Аллоҳимдан ўзимга фақат ва фақат сабру-матонат ва тилимни ширин қилишини сўрадим. Аввалига жуда бахтли эдик. Бизнинг севгимиз асрларга татигудек эди. Бу оила билан тез чиқишиб кетдим. Ибратли келин, суюкли ёр бўлиш учун қўлимдан келганча ҳаракат қилардим. Ёлғиз ўғилга келин бўлганим учун ҳар тарафлама шу оилага муносиб бўлишни ўзимга ҳам қарз, ҳам фарз деб билардим.
Биринчи қизимизга ҳомиладор бўлганимда Саид акам еру-кўкка ишонмасдилар, оғзимдан чиққанини мухайё қилардилар. Фарзандимиз қиз бўлишини эшитиб, менданда кўпроқ қувонардилар. Орадан икки йил ўтиб яна қиз фарзанд кўрдик, турмуш ўртоғим ўшанда ҳам мен каби жуда-жуда бахтли эдилар…
Беш йил ўтгач эса яна ҳомиладор бўлдим. Бир куни ойижонимларнинг тўсатдан айтган “Агар ўғил бўлмаса олдириб ташланг” деган гаплари бошимга гурзи билан ургандай бўлди.
Шу мурғаккинам яшашини жудаям истаганим учун, тинмай Аллоҳдан ўғил бўлишини тилардим. Ҳомилам катталашгач ультратовуш текширувига бордик… яна қиз…
Бунинг устига докторлар менга туғишни таъқиқлашди. Юрагим яна бир бор жарроҳлик столига ётишни кўтаролмаслигини, болани олдиришим кераклигини такрор ва такрор айтишарди. Анчагина докторга бордик, ҳаммасида ташҳис бир хил. Набатдаги текширувдан сўнг кўчага чиққач кўзимда ёш қалқий бошлади, фарзандимдан айрилишни истамасдим. Хафа бўлганимни кўриб Саид акам “Юр, кетдик бозорга” деб қолдилар. Мен ҳайрон бўлиб қараб турсам “Менга кўпроқ пайпоқ оламиз, эртага қизларимиз учта бўлишса, яна талашиб юришмасин ман юваман, ман юваман деб” дея ҳазил қилиб амаллаб кулдирдилар...
Шу куни холажоннинг кутилмаган ташрифлари кўп нарсани ағдар-тўнтар қилиб юборди. Аслида ойижонимларнинг қистовлари билан келган бу аёлда ҳам айб йуқ эди менинг наздимда. Уйга кириб борсак икки опа сингил гаплашиб ўтиришган экан. Тезда дастурхон тузаб, атрофларида гирдикапалак бўлдим. Ойижонимлар менга саволомуз назар ташлардилар. Охири юрак ютиб сир сақлаб юрганим қиз эканлигини айтдим. Ана шундан кейин ҳамма машмаша бошланди.
- Ўғлим ёлғиз ўғил бўлса, ундан кейин чироғини ёқадигани бўлмаса. Сиз ўзингиз икки қизни ўламан деб зўрға туққан бўлсангиз, учинчисини ҳам жарроҳлик билан дунёга келтирасиз. Бошқа имкон йўқ деганику бу ахир. Ўғлимни бир ўғил ҳам кўрмай ўтиб кетишига йўл қўймайман, ёлғиз ўзим не-не орзу-ҳавасларда катта қилдим ахир. Йўқ, бўлмайди… болани олдирасиз!!!
Саид акамни ҳам гаплари ўтмасди. “Она рози – Худо рози, мани десанг айтганимни қиласан” деб шарт қўйдилар уларга ҳам. Иккимиз бир хафта мижжа қоқмай ўйлаб чиқдик. Қарор килди у дунё юзини кўради. Фарзандсиз юрганлар озми бу дунёда ахир?!.
Ҳомилам кун сайин катталашиб, нафас олишим қийинлашарди. Кўз олдимда қизларим йиғиси турар, уларни менсизликда ўсишини ҳоҳламасдим.
Лекин юрагим остидаги миттивойдан воз кечолмасдим ҳам. Аллоҳимдан туну-кун икки жон саломатлигини тилашдан ўзга чорам йўқ эди.
Ойлар ўтиб ой-куним яқинлашиб туғруқхонага кетдим. Саид акамга қўнғироқ қилиб бу ҳақида огоҳлантирдим.
Шу қадар қўркардимки, Аллохдан фақат ва фақат ўзи оқ йўл беришини сўраб илтижо қилардим. Туғруқхонада мени Саид акам қарши олдилар. Учиб етиб келибдилар. Докторлар атрофимда парвона эди, бу қизимни ҳам жарроҳлик йўли билан дунёга келтиришим керак эди.
Мени аравага ётқизиб олиб кириб кетаётганларида, улар “Қўрқма Гулим, мен шу ердаман, Аллоҳ сени ўз паноҳида асрасин” дедилар.
Узун йўлакдан кетарканман, кўз олдимга бир-биридан гўзал қизларим келар, улар учун ҳам яшашим кераклигини, не бўлганда ҳам бир кун келиб ойижонимлар бизларни кечиришларини сезардим. Жарроҳлик хонасига киргач, бироздан сўнг кўз олдим қоронғулашди, наркоз таъсирида уйғуга кетдим…
Туғрукхона деразасидан атрофга назар соларканман, юракдан келаётган аччиқ томчилар нафақат юзимни, балки қалбимни ҳам ёндирарди. Ич-ичимдан инсон зотининг Аллоҳнинг бандаларига берган буюк неъматларига ношукрлик қилишларидан ажабланардим. Йўқ, аслида ажабланмасдим, бундай инсонларга раҳмим келарди. Чунки улар ҳақиқий бахт нима эканини тушунмай ўтиб кетишарди бу фоний дунёдан.........
👍22
​Аллоҳим ўзи ҳаммамизга инсоф беришини дилимдан сўраб илтижо қилдим.
Ҳаёлимни телефон қўнғироғи бузди:
- Қалайсан Гулим, тайёрмисан, келаяпмиз? - Ассалому алейкум Бегим, ҳа тайёрман, келаверинглар.
- Хўп, ўн дақиқада етиб борамиз.
Гўшакни жойига қўйиб, аста мурғаккинам олдига бордим. У шунақанги ширин бўлиб ухлардики, рости жуда ҳавасим келарди.
Уни қўлларимга олдимда қулогига шивирладим “Ҳуш келибсан оиламизга янги меҳмоним, суюклигим Ҳабибуллоҳим!!!”.
Ҳа, Аллоҳ бизга ўғил фарзанд ато этганди, у Зотнинг марҳамати кенглигига яна бир бор шоҳид бўлдим.
Бизнинг пок севгимиз эса ўтли синовларда яна бир бор тобланди...
Тамом.


@IBRATLY
👍19
Ҳалоллик!...

Кўчамизга қатиқ сотувчи келди. Коляскада чақалоқ, ёнида 5-6 ёшлардаги қизчаси. Бонкалар коляска тагига жойлаштирилган. Бир бонка қатиқ беш минг сўм экан. Шу пайт онаси ҳам, қизча ҳам қўшниларнинг дарвозасини тақиллатгани кетишди.

Мен секин билдирмай коляска чўнтагига ўн минг солдим. Яна бир бонка қатиқ олиб, қизчанинг қўлига беш минг бердим. Эртасига улар яна келишди.

Мабодо сиз адашиб пул бермадингизми, ҳисоб китобимиздан ўн минг сўм ортиқча чиқаяпти, дейишди.
Титраб кетдим.
Дунёни гўзаллик эмас, ҳалоллик қутқарса керак...

https://t.me/IBRATLY
👍10😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
♦️Hayotimizning ilk damlarida biz ota-onamizga bog‘liqmiz;

♦️Vaqt o‘tishi bilan katta bo‘lamiz va mustaqil hayot kechirishga, o‘zimiz uchun ishlashga va yashashga intilamiz, katta maqsadlarga erishishga harakat qilamiz;

♦️Hammasiga erishganimizda esa, yaqinlarimizni yo‘qotib qo‘yishdan juda qo‘rqamiz, ularni doim yonimizda bo‘lishini istaymiz;

Ular bilan o'tkazgan vaqtingizni qadrlang. Ularning yoningizda ekanligidan rohatlaning, ularni seving va umringiz davomida qadrlang.


👉 @IBRATLY
😢4👍2🤝1
Аллоҳ аёлни уйга ва эркакни эса кўчага ихтиёр этган. Шу сабаб эркакка қуриш, бунёдкорлик ва пайдо қилишни топширган вақтда, аёлга бундан ҳам катта ва буюк омонат - инсоннинг ўзини пайдо қилишни ишонгандир.
Демак аёлга бундай омонат топширилиши, унинг шаънини улуғлашдир.
Ислом аёлга зулм қилибдими?!!

Мустафо Маҳмуд, "Исломнинг аёл билан қиссаси" китобидан

@IBRATLY
👍9❤1
Кўплар давлат мулкини ўғирласа бўлади деб ўйлайди. Мисол; электр ва газ ҳисоблагичини орқага айлантириш ёки камайтириб ёзиш, ишхоналарда юрмаган машинани юрди деб бензин "списат" қилиш, бир ер учун ажратилган нарсани маълум қисмини ўзлаштириш, сифатли нарсани сифатсизига алмаштириш ва ҳ.к.
Ўғрилик билан ўғриликни фарқи бор. Ўша ишни қилаётган кишилар шу ҳалққа хиёнат қилмоқда! Билингки фарзандингизга шундан едирсангиз уни ҳам заҳарлайсиз. Ота-онангизга едириб дуосини олаётганингизга ҳам алданманг, Қиёмат куни улар албатта ёқангиздан оладилар! Ҳаром луқмаси учун улар эмас сиз жавоб берасиз!

Жамолиддин Муҳаммаджон

@IBRATLY
😢6👍2
Х а й р л и  т у н

Бахтдан бахтни сўраманг,
Бахтнинг ўзи танходир.
Бехуда деб ўртаманг,
Бахт бергувчи Худодир!

Қалбингиз тундек сокин, тонгдек мусаффо бўлсин!
Яхши дам олинг!
Мунаввар тонг қадар Аллоҳга омонатсиз!

Хайрли тун азизларим!

https://t.me/IBRATLY
👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум! Хайрли тонг Қадрдоним!

Бугунги кунингиз олдинги кунларингиздан кўра яхшироқ бўлсин.

Янги кунни яхши ниятлар билан, эзгуликка интилиш билан бошланг.

Яқинларингизга хам юборинг! 👇
@IBRATLY
👍1
УЗУК СОТУВЧИ
(ҳаётий воқеа)

Бир неча киши Мисрга бордик. Дўконга кирдик. Бир узук ёқиб қолиб нархини сўрадик.
– 1400 жунайҳ, – деди. Бир оз нархини тушириб беришини илтимос қилдик.
– Қаерликсизлар? – деди.
– Ўзбекистонлик, нарҳини, Бухорий юртидан, – дедик.
– Бухорий юртидан экансиз, сизларга 20 фоиз чегирма қилиб берамиз, – деди. Бизга ёқиб кетди.
– Яна қандай олимлар бўлган? – деб сўради.
– Имом Термизий, – дедик.
– МашаАллоҳ, у киши ҳам сизларданми? – деди бири ишонқирамай.
– Ҳа, биздан кўплаб алломалар чиқишган, – дедик.
– Яна ким?
– Имом Замахшарий, – дедик.
Сотувчи “МашаАллооооҳ” деди-да, қўллари билан кўзларини ёпди. Панжалари орасидан ёш оқа бошлади. Кейинроқ билдик, у киши Имом Замахшарийнинг ашаддий мухлислари экан. Бир оз суҳбатлашгандан кейин:
– Сизлардан фойда олмайман. 620 жунайҳга тушган, шуни берсангиз бўлди, – деди. Шу пайт орамиздагилардан фақат ўзбеккагина хос бўлган «гап» чиқди: “Шундан икки дона беринг…”
Мен уялиб кетдим. “Майли, бераман” деди. Узукни бераётганда ёнда турган кишилардан бирлари «намоз ўқишармикин?» деб қолди. Сотувчи қўлини узатаётганча тўхталиб қолди. “Ҳа, намоз ўқийсизларми?” деди. Савол билан жавоб орасида узилиш пайдо бўлди. Чунки, жавоб айтарли йўқ эди…
Бир оз сукутдан кейин “Жумъа намозига чиқиб турамиз” деди кимдир. “Бошқа намозларничи?” деди ҳайрон бўлиб. Зўрғагина “Йўқ” дея олдик. Сотувчининг қўли муаллақ туриб қолди. Бироз сукут қилди-да, ачиниш билан “Майли, мен мусулмонман, айтган нархимга бераман, аммо сизлар қайтиб Имом Бухорийни тилингизга олманг, ҲАҚҚИНГИЗ ЙЎҚ!” – деди…

@IBRATLY
👍20😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мард янга...

Роса ибратли шеър экан!

@IBRATLY
👍10❤1
​​..... Бир киши хотини билан чиқишолмай қолибти. Уйда ҳар куни жанжал. Киши ғурбатдан безор бўлиб ажрашишга аҳд қилди. Уларнинг тортишувларидан икки тараф оилалари орасига совуқчилик тушди. У бир куни маслаҳат сўраш учун кўпни кўрган аҳли илм зотнинг олдига бориб, аҳволини айтади. У зот:

— Энди ажрашсанг ҳам ҳеч бир ўзгариш бўлмайди. Бир ой умринг қолибди, нима қилсанг қил, дейди.
Бу гапни эшитган киши махзун бўлиб, ранги оқарган ҳолда чиқиб кетади. Йўлда учраган танишларидан рози ризолик сўрай бошлайди. Уйига қайтиб, «хотин кел, шунча пайт сени хафа қилдим, яхши эр бўлолмадим, мени кечир, мендан рози бўл, дейди.

Хотини, нима учун эри ўзгарганини тушунмасада, унга раҳми келиб:

— Бей, аслида сиз рози бўлинг, мен доим беодоблик қилдим, сизни кўп ранжитдим, дейди. Икковининг ҳам қалби юмшаб кўзлари ёшланади…

Кейин эр, хафалашган қайнотасиникига боради. Улардан ҳам розилик сўрайди. Хотини ҳам, қайнонасидан кечирим сўрайди. Энди уйда ҳар кун жаннатий ҳаётда яшардилар ва бир-бирларини ҳеч ранжитмасдилар…

Лекин у киши, хотинига, муҳтарам зот айтгани ҳақида ҳеч гапирмайди. Бир ой тўлишини санай бошлайди. Кунлар яқинлашгунча яхшиликлари ортар, кечалари ибодат қиларди.

Унинг яхши ишлари кўпайгани сари хотинини ҳам, икки оиланинг ҳам муносабатлари илиқлашиб, муҳаббатлари ортиб борарди.

Бир ой ўтади. Ҳа бугун ўлади, эртага ўлади… Лекин ўлмайди. Аниқ бир ой демади, бир ой атрофида, деди. Балки бир неча кун ҳали бордир, деб ўйлайди.

Бир неча кун кутади, яна ўлмайди. Кейин у зотнинг олдига бориб сўрайди:

— Афандим, мен ўлмадим.

— Умринг зиёда бўлсин — дейди у зот.

— Афандим, сиз бир ойча умринг қолди, дегандингиз, бир ой бўлди. Бироқ мен ўлмадим.

У зот эса:

— Биродар, мен сени қачон ўлишингни билмайман, лекин шуни биламанки, ўлим ҳақ, бир кун албатта ўласан. Ўладиган одам жанжал, низо билан ҳаётини заҳарламайди. Ҳозирги ҳаётингдан хурсандмисан? — дейди.
— Ҳа, ҳеч тортишмаяпмиз.
— Қани, энди шундай давом этинглар, — дейди у зот.
У оиланинг икки фарзанди бўлиб, гулдай яшнаб улғаядилар.
Ҳаётимиздаги кўп муаммолар ўлимнинг ҳақ эканини унутишимиз туфайлидир...

https://t.me/IBRATLY
👍24
..... Ишдан қайтар эканман ўша куни ризқимга 2 юзминг сўм ёзилган экан, шунча миқдордаги пул билан уйга қайтар эканман йўлда машинамга 150мингига бензин қуйдириб олсам эртанги кун ризқи Роббимни зимасида, қолганига уйга айтилган нон, шакар, ва баъзи тонги нонушта учун зарурат нарсаларни олиб кираман деб режа қилиб қўйгандим. Ёқилғи қуйиш шаҳопчасига кирар эканман бир икки навбат борлиги ва у навбатдан сал узоқроқда матиз машинаиси турганига кўзим тушди. Машинани ёқилғи қуйиш учун тўғирлаб, пул тўлаш учун кассага бордим. Режа қилганимдек 150мингига қуйдириш мақсадида кассага 150минг тўлаб 50мингини олиб қолдим. Машинамга қайтар эканман кираверишимда кўзим тушган матиз эгаси машинам атрофида:

-Ака, Ассалому алайкум. Шу машина эгаси ким экан?

-Ва алайкум ассалом келинг хизмат, меники!

-Ака, менга ёрдам сифатида икки литр бензин бериб тураоласизми олисдан келаётган эдим шу жойга келганимда ёқилғим тугаб қолди.

Камина майлин ҳозир болларга айтаман қуйиб юборишади дейишимга....

-Ака, 150минглик деганмидингиз, қуйиб бўлинди дея жавоб қилишди.

Матиз эгаси мендан олдин ҳам яна кимдандир сўраган шекилик:

-Ҳа майлин, Аллоҳ сизни ҳам менга раво кўрмади шекилик деганде сўз айтиб бир оз ҳижолат тортди. Шу жойгачан келгунча ёнида пули, убу кимидан карта орқали ташлатиб юбориш имкони бўлмаганидан чорасиз қолган шекил дедимда уйга нон, шакар нонушта учун деб олиб қўйган 50мингни чўнтагдан чиқариб ёқилғи қуйвучи йигитга:

-Укамжоним, шу акангизга мана шуни ҳаммасига қуйиб юборинг, илтимос!
Деб қўлига тутқизиб юбордим.

Матиз эгаси эса минг ҳижолатчилик билан:
-Ака, менга фақат икки литир бўлса бўлди буёғи оз қолганди, етиб олаверардим, фақат шу ерга келгунимча пулим ҳам ёқилғим ҳам тугаб қолибти дея ерга қарай кетди.

-Ҳейч ҳижолат бўлманг ака. Шу пул сизни ризқингиз экан сизга насиб қилди.
Биз ҳам сиз каби ҳайдовчимиз бир кун келиб бизни бошимизга ҳам сизники каби мушкулотлар тушиб қолиши ҳам ҳейч гап эмас.

Ризқ Аллоҳдан у албатта мендек гуноҳкор бандасини унутиб қўймайди. Дейя шаҳобчадан ўз йўлимиз тамон равона бўлдик.

Уйга нон олиб киришм фарзандларим : ҳозир дадам нон олиб келадилар мазза қилиб **** оламиз» деб туршган чоғда дадалари бошқа бир одамга нонни пулини бериб юборган эди.

Бир кун минг кун бўлмайди дея уйга келдим.
(Бу жойи тафсилотларсиз)

Эртаси кун яна иш куним сабаб ишхонага келдим. Эрталабдан барча қилинадиган ишларни тақсимотию режаларини қилиб бўлиб ҳамма ўз вазифасига тарқалаёткан вақтда мудир :

-Палончи сиз тўхтанг! Сизда гапим бор!

-Ҳўп! Лабее эшитаман!

Қўлини қўлимга қўйиб мана бу яхши ишлаганингиз учун ширкатимиз томонидан ташакурнома сифатида, кам бўлсада кўп ўрнида кўрасиз деб қўлимга пул ушлатиб чиқиб кетди.

Хонада ёлғиз ўзим қолар эканман мудир томонида пул қистирилган қўлимни очар эканманки не кўз билан кўрмайин кафтимда 500$ турарди.

Кечагина чорсиз бир одамга бор йўғи 50минг Аллоҳ учун дея бериб юборган эдим. Бугун эса ол қулим деб турибди.

هَلْ جَزَاءُ الإِحْسَانِ إِلَّا الإِحْسَانُ

Яъни: “Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир” (Ар-Роҳман сураси, 60-оят).

https://t.me/IBRATLY
👍37❤2😢1