Ибратли Хикоялар
2.24K subscribers
743 photos
1K videos
15 files
1.42K links
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун

энг яхшиларини тақдим этади!


.


.
Download Telegram
ЯҚИНЛАРИМ

🎙Ўлмасбек Самарқандий

👉 @IBRATLY
👍7❤5
​​БУ КУНЛАР ҲАМ ЎТАР КЕТАР!

Қаттиқ қувонмоққа шошма,
Бахтли кунлар тез тарк этар.
Омад кулса ҳаддан ошма,
Бу кунлар ҳам  ўтар кетар!

Синов келса исён қилиб,
Дема: "Тўйдим,  бўлди етар!
Эсингни йиғ,  тавбанг қилиб,
Бу кунлар ҳам ўтар кетар!

21:43-16.06.2022
Абдурроҳман Мешаян

@IBRATLY
❤9👍7😢1😘1
​​Болалигимизда бекинмачоқ ўйнаркан, «Ўнгача санайман!» дердик, аммо «тўққиз»дан кейин албатта «тўққиз ярим» ҳам айтиларди. «Тўққиз ярим» дегандан кейин ҳам маълум фурсат кўзларимизни очмасдан жим турардик: яна фурсат берардик дўстларимизга. Шу қадар виждонли эдик!..
Дўстларимизнинг қаерга яширинганини тахминан билсак ҳам, атайин у ерларга қарамасдик: кўпроқ завқланишини истардик дўстларимизнинг. Шу қадар самимий эдик!..
Катта одам бўлишнинг одамзотга қанчалик қимматга тушишини энди англаяпман...

Dilfuza Komil

@IBRATLY
3👍18❤6😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тафаккур қилинг! Уйимиздаги сув қаердан келади?

@IBRATLY
🔥7❤6👍3🕊3
МЕНКИМ ШЎРТУМШУҚ БЎЙДОҚ

(Шунчаки кайфият учун ҳазил шеър(

Томда ҳар кун мушук миёвлар,
Улар янги келин-куёвлар.
Нуқул кулар устимдан ёвлар:
"Мушукнинг ҳам хотин бор ўртоқ,
Сенчи ҳануз шўртушмуқ бўйдоқ.

Ёлғиз эмас океанда кит,
Жуфтин топган ўн беш ёш Ҳолид.
Суйкалишиб юрар икки ит,
Кучукда ҳам хотин бор ўртоқ,
Менчи ҳануз шўртумшуқ бўйдоқ.

Илонлар ҳам албат топишар,
Бир бирига маҳкам ёпишар.
Дарахтда бир жуфт қуш ўпишар,
Чаёнда ҳам хотин бор ўртоқ,
Менчи ҳануз шўртумшуқ бўйдоқ.

Ўттиз бир йил боқдим қаёнга?
Етмоқдадир ёшлик поёнга.
Тегди тоқлик мақоми жонга,
Қуёнда ҳам хотин бор ўртоқ,
Менчи ҳануз шўртумшуқ бўйдоқ.

Қарамайди иссиқ, совуққа,
Бўйсуниб нафс берган буйруққа.
Битта ўзи ўттиз товуққа,
Бас келади хўроз ҳам ўртоқ,
Менчи ҳануз шўртумшуқ бўйдоқ.

Бир арслонман бисёрдир кучим,
Қилгим келар охуга хужум.
Мен қаерга сарфлайин кучим,
Арслонда ҳам хотин бор ўртоқ,
Сиртлонда ҳам хотин бор ўртоқ,
Қоплонда ҳам хотин бор ўртоқ,
Илондаҳам хотин бор ўртоқ,
Қуёнда ҳам хотин бор ўртоқ,
Чаёнда ҳам хотин бор ўртоқ,
Жайронда ҳам хотин бор ўртоқ,
Хайвонда ҳам хотин бор ўртоқ,
Менчи ҳануз шўртумшуқ бўйдоқ.

22:54-28.06.2022
Абдураҳмон Мешаян

@IBRATLY
❤13😁8🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОНАНГИЗ БИЛАН ҚАЧОН РАСМГА ТУШДИНГИЗ?

Воқеалар таниқли ёзувчи Ўткир ХОШИМОВнинг СУРАТ деб номланган қисқа ҳикояси асосида тасвирга олинди.

Яқинларга юбориб қўйиш эсдан чиқмасин…


👉 @Otkir_Xoshimov
❤8👍7😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌷 🍃

🌤 Жума тонги муборак
бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг 🤲🏻

Канал
👉 @IBRATLY
❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қиз туғилса "Ё Раббий" деб ҳамма ҳам қувонсайди...

Мулоҳазага ундовчи шер


👉 @IBRATLY
👍7❤6👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳам_табассум
#ҳам_ҳақиқат

Мен ва мен ўйлаб топган муаммоларим. 😔😉😆

@IBRATLY
😁8❤3👏3😘3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
BIROVNING HAQQI-SENIKI EMAS!

👉 @IBRATLY
👍6❤4
СУБҲАНАЛЛОҲ, ТОҚАТИНГ ЕТМАЙДИ!

   Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Мадинада бемор бўлиб жисми заифлашиб, озғин бўлиб қолган бир кишини кўргани бордилар. Кўрган киши уни куни битган деб ўйлар эди.
  Унинг аҳволи Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламнинг эътиборларини тортди. Ундан сўрадилар:
- Бирор нарса деб дуо қилганмидинг?
У деди:
- Ҳа. Мен:"Аллоҳим! Охиратда берадиган азобингни шу дунёда бергин", деб дуо қилган эдим!
   Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам:
- Субҳаналлоҳ! Бунга тоқатинг етмайди-ку! Нега: "Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни бергин, охиратда ҳам яхшиликни бергин", деб сўрамадинг, дедилар.
  У киши ушбу дуони ўқиган эди Аллоҳ унга шифо берди!

   Инсоннинг қадари тилига боғлангандир. Баъзилар ёмон дуо қилади. Бу киши икки дунёда ҳам офият сўраш ўрнига дунёда азоб сўрамоқда. Иккисида ҳам офият сўраса унга зарар етмас эди.
   Бола бемор бўлади. Онаси: "Эй Роббим! Менинг саломатлигимни унга бергин!", дейди. Гўё Аллоҳнинг офият хазинаси тугаб қоладигандек, субҳаналлоҳ!
   Болангизга ҳам, ўзингизга ҳам офият сўрасангиз нима бўлади?!
   Фарзандингиз идишни синдирса уни қарғайсиз. Болалар тўполон қилса уларни қарғайсиз.
   Оғиздан чиқадиган бу каби сўзлар худди дайди ўққа ўхшайди. Кимгадир бехосдан тегиб кетиши мумкин.
   Аллоҳ раҳм қилгурлар! Тилингизни тийинг!

©Asaka_Ziyo

@IBRATLY
❤22👍8
Эртага ўладиган бугун ўлганни кўмяпти.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ

@HikmatliSatrlar
❤7😢7
Ё МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМ.

Разолатга ботди Ғарб-у Шарқ,
Мўмин қилмас ғайридиндан фарқ,
Бўлдик соғинч денгизинга ғарқ,
Ё Муҳаммад Алайҳиссалом.

Демоқдамиз харомни ўлжам,
Нопокларни жориям, завжам,
Хасратдадир арабу ажам,
Ё Муҳаммад Алайҳиссалом.

Тикламагач суннатнинг қасрин,
Кўрдик мана неча бор касрин,
Соғинмишмиз саодат асрин,
Ё Муҳаммад Алайҳиссалом.

Меҳр бўлди тиллодан қиммат,
Тақмай қўйди қиз зоти чиммат.
Ғариб холга тушди бу уммат,
Ё Муҳаммад Алайҳиссалом.

Сизни қумсаб мунғаймиш Макка,
Уммат-бисёр, анбиё-якка.
Соғинч ханжар урмиш юракка,
Ё Муҳаммад Алайҳиссалом.

Сизни кўрмоқ учун энтикдим,
Лек кўрмасдан гарчи ичикдим.
Бир минг тўрт юз йилга кечикдим,
Ё Муҳаммад Алайҳиссалом.

Аммо токи жондир саломат,
Қилдирмасдан ўзни маломат.
Забонимдан тушмас саловат,
Ё Муҳаммад Алайҳиссалом.

Ишқ дон сепдим кўнгил қушимга,
Яна бир бор киринг тушимга.
Сўнг келмасам майли хушимга,
Ё Муҳаммад Алайҳиссалом.

24.04.2017
Абдураҳмон Мешаян

@IBRATLY
❤10👍6😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Холалар бир ёшликни эслашибди

Шунақа ўйин ўйнаганлар борми? ☺️

👉 @IBRATLY
👍15👏4❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 ЎЗИНГИЗНИ ҲАЛОКАТГА ТАШЛАМАНГ!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

👉 @IBRATLY
❤7👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ichingga yutganlaringni hammasi ham taom bo'lavermaydi🗣
- Lekin to'yib ketasan😐

@IBRATLY
👍5😢4❤2🔥2
Рўзғор!

Эркак бу ғорни кунда тўлдириш ташвиши билан яшайди ва бундан ғурур, шараф туяди. Аҳли оиласига олиб келган кийимларни уларнинг эгнида кўрса, кўзи қувнайди, энг яхшисини олмас, лекин энг ярашадиганини олишга ҳаракат қилади.
Аҳли оиласига келтирган таомларни улар еб турганини кўрса, дили яйрайди, улар қанча иштаҳа билан еганини кўрса, яна шунча олиб келишни дилига тугиб қўяди.

Эркак оиласи нафақасини қанчалик тўлдира олса, ўзини шунчалик дадил ҳис қилади. Эркак табиати шундай.
Эркак буларнинг эвазига битта нарса кутади: топиб келганлари исроф бўлмасин, тартиб билан жой-жойида ишлатилсин, холос.

👉 @IBRATLY
👍18❤6