Ибратли Хикоялар
2.24K subscribers
743 photos
1K videos
15 files
1.42K links
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун

энг яхшиларини тақдим этади!


.


.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
BIROVNING HAQQI-SENIKI EMAS!

👉 @IBRATLY
👍6❤4
СУБҲАНАЛЛОҲ, ТОҚАТИНГ ЕТМАЙДИ!

   Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Мадинада бемор бўлиб жисми заифлашиб, озғин бўлиб қолган бир кишини кўргани бордилар. Кўрган киши уни куни битган деб ўйлар эди.
  Унинг аҳволи Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламнинг эътиборларини тортди. Ундан сўрадилар:
- Бирор нарса деб дуо қилганмидинг?
У деди:
- Ҳа. Мен:"Аллоҳим! Охиратда берадиган азобингни шу дунёда бергин", деб дуо қилган эдим!
   Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам:
- Субҳаналлоҳ! Бунга тоқатинг етмайди-ку! Нега: "Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни бергин, охиратда ҳам яхшиликни бергин", деб сўрамадинг, дедилар.
  У киши ушбу дуони ўқиган эди Аллоҳ унга шифо берди!

   Инсоннинг қадари тилига боғлангандир. Баъзилар ёмон дуо қилади. Бу киши икки дунёда ҳам офият сўраш ўрнига дунёда азоб сўрамоқда. Иккисида ҳам офият сўраса унга зарар етмас эди.
   Бола бемор бўлади. Онаси: "Эй Роббим! Менинг саломатлигимни унга бергин!", дейди. Гўё Аллоҳнинг офият хазинаси тугаб қоладигандек, субҳаналлоҳ!
   Болангизга ҳам, ўзингизга ҳам офият сўрасангиз нима бўлади?!
   Фарзандингиз идишни синдирса уни қарғайсиз. Болалар тўполон қилса уларни қарғайсиз.
   Оғиздан чиқадиган бу каби сўзлар худди дайди ўққа ўхшайди. Кимгадир бехосдан тегиб кетиши мумкин.
   Аллоҳ раҳм қилгурлар! Тилингизни тийинг!

©Asaka_Ziyo

@IBRATLY
❤22👍8
Эртага ўладиган бугун ўлганни кўмяпти.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ

@HikmatliSatrlar
❤7😢7
Ё МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМ.

Разолатга ботди Ғарб-у Шарқ,
Мўмин қилмас ғайридиндан фарқ,
Бўлдик соғинч денгизинга ғарқ,
Ё Муҳаммад Алайҳиссалом.

Демоқдамиз харомни ўлжам,
Нопокларни жориям, завжам,
Хасратдадир арабу ажам,
Ё Муҳаммад Алайҳиссалом.

Тикламагач суннатнинг қасрин,
Кўрдик мана неча бор касрин,
Соғинмишмиз саодат асрин,
Ё Муҳаммад Алайҳиссалом.

Меҳр бўлди тиллодан қиммат,
Тақмай қўйди қиз зоти чиммат.
Ғариб холга тушди бу уммат,
Ё Муҳаммад Алайҳиссалом.

Сизни қумсаб мунғаймиш Макка,
Уммат-бисёр, анбиё-якка.
Соғинч ханжар урмиш юракка,
Ё Муҳаммад Алайҳиссалом.

Сизни кўрмоқ учун энтикдим,
Лек кўрмасдан гарчи ичикдим.
Бир минг тўрт юз йилга кечикдим,
Ё Муҳаммад Алайҳиссалом.

Аммо токи жондир саломат,
Қилдирмасдан ўзни маломат.
Забонимдан тушмас саловат,
Ё Муҳаммад Алайҳиссалом.

Ишқ дон сепдим кўнгил қушимга,
Яна бир бор киринг тушимга.
Сўнг келмасам майли хушимга,
Ё Муҳаммад Алайҳиссалом.

24.04.2017
Абдураҳмон Мешаян

@IBRATLY
❤10👍6😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Холалар бир ёшликни эслашибди

Шунақа ўйин ўйнаганлар борми? ☺️

👉 @IBRATLY
👍15👏4❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 ЎЗИНГИЗНИ ҲАЛОКАТГА ТАШЛАМАНГ!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

👉 @IBRATLY
❤7👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ichingga yutganlaringni hammasi ham taom bo'lavermaydi🗣
- Lekin to'yib ketasan😐

@IBRATLY
👍5😢4❤2🔥2
Рўзғор!

Эркак бу ғорни кунда тўлдириш ташвиши билан яшайди ва бундан ғурур, шараф туяди. Аҳли оиласига олиб келган кийимларни уларнинг эгнида кўрса, кўзи қувнайди, энг яхшисини олмас, лекин энг ярашадиганини олишга ҳаракат қилади.
Аҳли оиласига келтирган таомларни улар еб турганини кўрса, дили яйрайди, улар қанча иштаҳа билан еганини кўрса, яна шунча олиб келишни дилига тугиб қўяди.

Эркак оиласи нафақасини қанчалик тўлдира олса, ўзини шунчалик дадил ҳис қилади. Эркак табиати шундай.
Эркак буларнинг эвазига битта нарса кутади: топиб келганлари исроф бўлмасин, тартиб билан жой-жойида ишлатилсин, холос.

👉 @IBRATLY
👍18❤6
Одамлар нима дейди?!

Эри ўлиб, бева қолган аёл одамларнинг гап-сўзидан қўрқади, талоқ қилинган аёл одамларнинг гап-сўзидан қўрқади, бир-неча марта турмуши бузилган эркак ёки аёл одамларнинг гап-сўзидан қўрқади, фарзандининг оиласи бузилган ота-она одамларнинг гап-сўзидан қўрқади, ишидан айрилган киши одамларнинг гап-сўзидан қўрқади, хеч вақосиз фақир одамларнинг гап-сўзидан қўрқади, тўй қилган хам одамларнинг гап-сўзидан қўрқади, аза тутган хам одамларнинг гап-сўзидан қўрқади...

Одам ўзи каби одамларнинг гап-сўзидан қўрқиб яшайди.
Билмайдики, одамларни рози қилиш - ушалмас орзу!

Энди айтингчи, одамларнинг розилигини деб, ўз орзу-истакларидан, хаётдаги мақсадларига эришишдан воз кечиш оқил одамнинг ишими?!

Асло!

Ўз хаётингизда яшайдиган - ўзингизсиз, ўлиб, у хақда ҳисоб қилинадиган хам ўзингиз. Шундай экан эга бўлганингиз лахзалардан одамларни рози қилиш учун эмас, ўзингиз истаганингизча фойдаланиб қолинг. Бу мақсадлар сизни Аллохнинг рахматидан тўсмаса, бас.

Унутманг, одамларни рози қилиш ушалмас орзу. Аллохни рози қилиш эса унутилмас, тарк этилмас орзу!

👉 @IBRATLY
👍13❤11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Арқон»

Жигарлар ўртасида узилган ришталарни тикланг яхши ёмон кунингизда елкама елка туриб беришадигани ҳам айнан улар..


👉 @IBRATLY
👍11❤7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Одамлар нима деса десин.
Улар барибир гапиришади


👉 @IBRATLY
👍14❤5
ОХИРАТГА НИМА ОЛИБ БОРАМИЗ?

Инсонмиз кўп ҳолда дўст-биродарга,
Дардимиз тўкамиз, кўнгил ёрамиз.
Ғийбат ўчоғига урамиз ўзни,
Охиратга нима олиб борамиз?

Ҳою-ҳавас дедик керагидан мўл,
Тутар бўлдик нафс ё шайтонга қўл.
Аслида умримиз бир лаҳзалик йўл,
Охиратга нима олиб борамиз?

Ноҳақ давраларда кўзни юмдик жим,
Ҳақиқат ёнида чуқур олдик тин.
Сўнгги сўроқларни ўйламай лекин,
Охиратга нима олиб борамиз?

Гаштакларга бир қоп гап олиб бордик,
Тўйларга тўёна зап олиб бордик.
Ўзимизга нима наф олиб бордик,
Охиратга нима олиб борамиз?

Ким бидъат амалдан ўзини тийди,
Ким шаҳват, зинодан балки завқ туйди.
Эҳтимолки борар дунёмиз куйди,
Охиратга нима олиб борамиз?

Шошилиб яшаймиз ҳаёт талотўп,
Кимларни қоралаб ёмон дедик кўп.
Ўзимизни ислоҳ қилмадик хўп, хўп,
Охиратга нима олиб борамиз?

Намозларни адо этдикми бекам,
Бечора дардига бўлдикми малҳам.
Азроил келганда қилармиз аттанг,
Охиратга нима олиб борамиз?

Дастурхон тузадик казолар учун,
Сармоя жамғардик сарполар  учун.
Мискинга эҳсонлар қилмадик нечун,
Охиратга нима олиб борамиз?

Кўнгилни кир босди, онгимизни занг,
Истиғфор айтайлик аҳволимиз танг.
Дўзах эшиклари очилмасин ланг,
Охиратга нима олиб борамиз?

Ким иймон, ким ордан бўлиблар жудо,
Хатолар устига қилганмиз хато.
Бизларни авф этгин ўзинг эй Худо,
Охиратга нима олиб борамиз?

Дилобар Ўролова

http://Telegram.me/IBRATLY
❤11😢8👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bu tezlikni oldida tovush tezligi ham kopeyka🥰😅

Nima dedingiz??🤭

https://t.me/IBRATLY
😁9❤8👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қариб қолганда ҳам севги, муҳаббат ҳеч кимни тарк этмасин!

@IBRATLY
❤14👍4👏3😢1
Хотиржам бўлинг !


@IBRATLY
❤12
Ўзинг болали бўганинда тушунасан

©Аям
😘12😢6👍4❤1