Ибратли Хикоялар
2.24K subscribers
743 photos
1K videos
15 files
1.42K links
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун

энг яхшиларини тақдим этади!


.


.
Download Telegram
Одамлар нима дейди?!

Эри ўлиб, бева қолган аёл одамларнинг гап-сўзидан қўрқади, талоқ қилинган аёл одамларнинг гап-сўзидан қўрқади, бир-неча марта турмуши бузилган эркак ёки аёл одамларнинг гап-сўзидан қўрқади, фарзандининг оиласи бузилган ота-она одамларнинг гап-сўзидан қўрқади, ишидан айрилган киши одамларнинг гап-сўзидан қўрқади, хеч вақосиз фақир одамларнинг гап-сўзидан қўрқади, тўй қилган хам одамларнинг гап-сўзидан қўрқади, аза тутган хам одамларнинг гап-сўзидан қўрқади...

Одам ўзи каби одамларнинг гап-сўзидан қўрқиб яшайди.
Билмайдики, одамларни рози қилиш - ушалмас орзу!

Энди айтингчи, одамларнинг розилигини деб, ўз орзу-истакларидан, хаётдаги мақсадларига эришишдан воз кечиш оқил одамнинг ишими?!

Асло!

Ўз хаётингизда яшайдиган - ўзингизсиз, ўлиб, у хақда ҳисоб қилинадиган хам ўзингиз. Шундай экан эга бўлганингиз лахзалардан одамларни рози қилиш учун эмас, ўзингиз истаганингизча фойдаланиб қолинг. Бу мақсадлар сизни Аллохнинг рахматидан тўсмаса, бас.

Унутманг, одамларни рози қилиш ушалмас орзу. Аллохни рози қилиш эса унутилмас, тарк этилмас орзу!

👉 @IBRATLY
👍13❤11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Арқон»

Жигарлар ўртасида узилган ришталарни тикланг яхши ёмон кунингизда елкама елка туриб беришадигани ҳам айнан улар..


👉 @IBRATLY
👍11❤7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Одамлар нима деса десин.
Улар барибир гапиришади


👉 @IBRATLY
👍14❤5
ОХИРАТГА НИМА ОЛИБ БОРАМИЗ?

Инсонмиз кўп ҳолда дўст-биродарга,
Дардимиз тўкамиз, кўнгил ёрамиз.
Ғийбат ўчоғига урамиз ўзни,
Охиратга нима олиб борамиз?

Ҳою-ҳавас дедик керагидан мўл,
Тутар бўлдик нафс ё шайтонга қўл.
Аслида умримиз бир лаҳзалик йўл,
Охиратга нима олиб борамиз?

Ноҳақ давраларда кўзни юмдик жим,
Ҳақиқат ёнида чуқур олдик тин.
Сўнгги сўроқларни ўйламай лекин,
Охиратга нима олиб борамиз?

Гаштакларга бир қоп гап олиб бордик,
Тўйларга тўёна зап олиб бордик.
Ўзимизга нима наф олиб бордик,
Охиратга нима олиб борамиз?

Ким бидъат амалдан ўзини тийди,
Ким шаҳват, зинодан балки завқ туйди.
Эҳтимолки борар дунёмиз куйди,
Охиратга нима олиб борамиз?

Шошилиб яшаймиз ҳаёт талотўп,
Кимларни қоралаб ёмон дедик кўп.
Ўзимизни ислоҳ қилмадик хўп, хўп,
Охиратга нима олиб борамиз?

Намозларни адо этдикми бекам,
Бечора дардига бўлдикми малҳам.
Азроил келганда қилармиз аттанг,
Охиратга нима олиб борамиз?

Дастурхон тузадик казолар учун,
Сармоя жамғардик сарполар  учун.
Мискинга эҳсонлар қилмадик нечун,
Охиратга нима олиб борамиз?

Кўнгилни кир босди, онгимизни занг,
Истиғфор айтайлик аҳволимиз танг.
Дўзах эшиклари очилмасин ланг,
Охиратга нима олиб борамиз?

Ким иймон, ким ордан бўлиблар жудо,
Хатолар устига қилганмиз хато.
Бизларни авф этгин ўзинг эй Худо,
Охиратга нима олиб борамиз?

Дилобар Ўролова

http://Telegram.me/IBRATLY
❤11😢8👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bu tezlikni oldida tovush tezligi ham kopeyka🥰😅

Nima dedingiz??🤭

https://t.me/IBRATLY
😁9❤8👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қариб қолганда ҳам севги, муҳаббат ҳеч кимни тарк этмасин!

@IBRATLY
❤14👍4👏3😢1
Хотиржам бўлинг !


@IBRATLY
❤12
Ўзинг болали бўганинда тушунасан

©Аям
😘12😢6👍4❤1
Қорнини тўйғизвома, ош пишяпти

©Аям

#Согиндим
👍10😢6❤5😘2
Ёш келинчак уйига келди.

Онасига эрининг хиёнати ҳақида айтиб йиғлади. Онаси бироз ўйлаб турдида , бундай қиламиз деди. Сен менга йўлбарснинг тукини келтирасан, деди. Бу гапни эшитган қиз ўрнидан туриб кетди. Ахир қандай қилиб онажон у ёввойи махлуқ бўлса дерди , йиғламоқдан бери бўлиб. Эрингни қайтараман десанг, маслаҳатим шу бўлмаса иҳтиёринг , деди. Қиз нима қилишни билмай роса ўйланди. Охири бир қўйни сўйдида , озғина гўштини олиб йўлбарсни излаб йўлга тушди. Бир ўрмонсифат дала даштга етиб келди. Узоқдан бир йўлбарс кўринди. Қизни қўрқув босди. У гўштни узоқдан йўлбарс томон ташлади-ю ўзи яшириниб олди. Қиз бу ҳолни ҳаркуни такрорларди. Эртасига яқинроқ , эртасига янада яқинроқ бориб охири қиз гўшт олиб келганида йўлбарс олдига бемалол бора оладиган, ҳаттоки ёнида ўтириб эркалаб силайдиган бўлди. Қиз йўлбарс тукидан бирнечтасини олдида, онаси ёнига шошилди. Уйга шошиб кираркан хурсанд холда , онажон мана айтганингизни олиб келдим , деди. Буни кўриб онаси ҳам жуда ҳурсанд бўлди. Қизини ёнига ўтқазиб, қизим энди уйинга бор сен мана шу ёввойи махлуқни ўзинга ўргата олдинг. Наҳотки эрингни ўзинга боғлай олмасанг. Деб маслаҳат берди. Қиз айб ўзида эканини сезиб бироз уялдида , хўп онажон сиз айтгандай бўлади , деди-да хурсанд ҳолда уйига қайтди. Эркак хам аёл хам жамики инсон зоти бир оғиз ширин гапни гадоси. Шундай экан азизлар текин бўлган туганмас меҳр муҳаббатимизни ширин гапимизни бир биримиздан аямайлик. Токи ҳеч бир оила ҳиёнат деб аталмиш ифлосликдан озор чекмасин. Юрак юрагингиздаги энг энг энг киммат гапларингизни ўз аҳли оилангизга айтинг. Сиз шундай муомала қилиб айтингки хотинингиз ёки эрингиз шу гапни яна соғиниб қайтадиган бўлсин. Оила муқаддас уни асраб авайлайлик азизлар!

Дуода бўлинг азизлар!

👉 @IBRATLY
❤28👏9👍2🔥1
УЙҚУГА ЁТИШДАН АВВАЛ КЎРПА ҚОҚИШНИНГ ҲИКМАТИ НИМАДА?

Яқинда ғарб олимлари бу ҳолнинг илмий далилини исбот қилдилар. Инсон уйқуга ётганда унинг танасида ҳужайралар ўлиб, кўрпага тўкиларкан. Ушбу ўлик ҳужайраларни кўз билан кўриш мумкин эмаслигидан кўпчилик бунга эътибор бермайди. Эртасига уйқуга кетганда яна ўлик ҳужайралар тўкилиб, аввалгилари билан бирлашиб, танага ёпишади. Шу сабаб билан инсонда ҳар хил касалликлар пайдо бўлиши мумкин.
Олимлар ушбу ҳолатнинг олдини олиш чораларини қидирдилар. Аввалига кўрпажилдни кир ювиш кукуни билан ювдилар. Бу фойда бермагач, турли тозалов воситаларини қўлладилар. Аммо ҳужайраларни кетказишнинг имкони бўлмади. Олимлардан бири кўрпани қўл билан қоқишни таклиф қилди. Шундан сўнггина ўлик ҳужайралар кўрпажилдни тарк этди.

Бундан 14 аср илгари жаноби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга ушбу амални таълим этганлар. Унинг илмий исботи эндигина маълум бўлди.

Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Киши тўшакка ётаётганида кўрпа ва изорини қоқиб ташласин. Чунки унинг орасида нима борлигини билмайди“ – дедилар.
(Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари)

©Asaka_Ziyo

👉 @IBRATLY
❤16👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Аллоҳим бугунги кунингизни хайрли ва барокатли қилсин
Хонадонингизга тинчлик,
рузгорингизга барака,
чўнтагингизга даромад тилаб, яна бир кунни бошлаймиз.
Кунингиз хайрли хамда барокатлик бўлсин азизлар
…

👉 @IBRATLY
❤5👍1👏1
Ҳар йили қайта қўядиган 3-4тагина шеърим бор. Мақсадим чиройли "лайкча"ларгина эмас, қаердадир беъэтибор яшаётган мазлум, мухтожларга янаям кўпроқ эътибор қаратишдир.

Эхтимол маҳаллангизда Орзу холага ўхшаган, меҳрга мухтож бувижонлар бордир. Улар эшикка мўлтираб « ким мени йўқлаб келар экан?» дея қадамингизга зордир. Иккита ёпилган нон, балки икки оғиз ширин суҳбатга маҳталдир. Куттирманг, дуо олишга шошилинг!
Дуогўйларимизни тириклигида эъзозлайлик!

ОРЗУ ХОЛАНИНГ ОРЗУСИ

Орзу хола саксонда
Миқти, беғубор эди
Бечоранинг атиги
Бир орзуси бор эди.

Айтишгаку ийманиб,
Гап очмасди ўзидан
Ҳамма илғлаб оларди.
Биттагина сўзидан:

-Киринг- десам, кулбам тор,
Томдан чакки ўтяпти.
Пича қолди, хов ана
Меҳмонхона битяпти...

-Иншааллох!
Ё Аллох!
Орзуйимга етсайдим.
Қутлуғ айём- Хайитни
Янги уйда кутсайдим.

Неваралар қўлидан
Келмайдиган иш қани?
Униб-ўсгур полвонлар
Яхши кўришар мани.

Кабоб, сомса опкелиб
Катта ошанг дейишар.
Томи баланд, акфали
Уйда яшанг дейишар.

Ўғлим йўғу, ўрним бор.
Иззатим зўр, ўргилай.
Обкетишса куёвдан
Ийманаман, на қилай?

...Афсус, барча биларди.
Ёлғиз қизнинг феълини.
Ош-овқатни узмасди
Қўшниларнинг келини.

Иссиғию, совуғи
Маҳалладан ортмасди.
Аммо янги иморат
Етти йилки битмасди.

Аллох буюк!
Меҳри ҳам
Поёндоздек тўшалди.
Биттагина орзуси
Қадр туни ушалди...

Ховли тўлди. Энамлаб
Чақиргани кўп бўлди.
Оғиз йиртиб, дод войлаб
Бақиргани кўп бўлди.

Қайси бири набира?
Бир-биридан савлатли.
Қариндоши тумонат
Эр ўғлонлар хайбатли.

Кампиргина мунғайиб
Ёлғиз эди дунёда
Мана энди аъзаси
Ўнта тўйдан зиёда...

Ўлик кетгач, қиз қургур
Маҳаллани ўчирди.
Уч ўғлидан биттасин
Шу ховлига кўчирди.

Энди чироқ ёқмаса
Уят экан, ор экан.
Казо-казо уруғнинг
Ҳамияти бор экан.

Шўрлик кампир шуларнинг
Қадамига зор эди.
Чакка ўтган, қийшайган
Кулбасида хор эди.

Энди унга фарқи йўқ
Кимлар кетиб, ким қолди
Орзу хола Хайитни
Янги уйда кутволди.

Муаззам Иброҳимова

@IBRATLY

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
❤20👍16😢6
👍10❤4
#Tabassum_time

Notanish nomerdan qiz bolaga sms keldi:

-Sevganiz bormi?🙃
-Ha, bor. Kim bu?😌
-Bu men, dadangman, sen bilan uyda gaplashamiz!😡

5 daqiqalardan so'ng boshqa nomerdan sms keldi:

-Sevganiz bormi?🙄
-Yo'q, kim bu?😏
-Bu men, Yigiting. Demak, mendan or qilarkansan-da?😒
-Yo'q, dadam sinab ko'rayotgan edilar, shunga yo'q dedim😔
-Bu yana men, dadang😡 Uyga boray, uzooq gaplashamiz...🤣

@IBRATLY
😁17❤7
​​АЁЛИНГНИ СЕВ!

Кўчалардан бахт излама сен,
Севгин, жуфти ҳалолингни сев,
Бошқа ёрни ҳеч кўзлама сен,
Уйингдаги аёлингни сев.

Ой десанг ой, кун десанг кундай,
Сунбул сочи қоп-қора тундай,
Тақдирингни туҳфаси шундай,
Уйингдаги аёлингни сев.

Юрма ёлғон дунёлар аро,
Эркак бўлиб, кунига яра,
Кўзинг кўрми, тузукроқ қара,
Уйингдаги аёлингни сев.

Ўкситмагин, ўтга ташлама,
Шайтоннинг шўр ошин ошлама,
Фарзандларинг кўзин ёшлама,
Уйингдаги аёлингни сев.

👉 @IBRATLY
❤15👍7👏2😢1
#Бисмиллаҳ

Ҳозир Сизларга бир суннат амални эслатиб ўтмоқчиман..🌷🍃
Қуйидаги расмга қараб суннатга мувофиқ тирноқ олишни ўрганамиз.✅

"Ҳадисларда келадики жума куни тирноқ олган киши 70 ҳил дарддан фориғ бўлади" деб.

"Эслатинг зеро эслатмоқ мўминларга манфаат берур" (Заарият сураси 55 оят)

©Asaka_ziyo

@IBRATLY
❤12👍5👏1