Ибратли Хикоялар
2.25K subscribers
743 photos
1K videos
15 files
1.42K links
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун

энг яхшиларини тақдим этади!


.


.
Download Telegram
Қорнини тўйғизвома, ош пишяпти

©Аям

#Согиндим
👍10😢6❤5😘2
Ёш келинчак уйига келди.

Онасига эрининг хиёнати ҳақида айтиб йиғлади. Онаси бироз ўйлаб турдида , бундай қиламиз деди. Сен менга йўлбарснинг тукини келтирасан, деди. Бу гапни эшитган қиз ўрнидан туриб кетди. Ахир қандай қилиб онажон у ёввойи махлуқ бўлса дерди , йиғламоқдан бери бўлиб. Эрингни қайтараман десанг, маслаҳатим шу бўлмаса иҳтиёринг , деди. Қиз нима қилишни билмай роса ўйланди. Охири бир қўйни сўйдида , озғина гўштини олиб йўлбарсни излаб йўлга тушди. Бир ўрмонсифат дала даштга етиб келди. Узоқдан бир йўлбарс кўринди. Қизни қўрқув босди. У гўштни узоқдан йўлбарс томон ташлади-ю ўзи яшириниб олди. Қиз бу ҳолни ҳаркуни такрорларди. Эртасига яқинроқ , эртасига янада яқинроқ бориб охири қиз гўшт олиб келганида йўлбарс олдига бемалол бора оладиган, ҳаттоки ёнида ўтириб эркалаб силайдиган бўлди. Қиз йўлбарс тукидан бирнечтасини олдида, онаси ёнига шошилди. Уйга шошиб кираркан хурсанд холда , онажон мана айтганингизни олиб келдим , деди. Буни кўриб онаси ҳам жуда ҳурсанд бўлди. Қизини ёнига ўтқазиб, қизим энди уйинга бор сен мана шу ёввойи махлуқни ўзинга ўргата олдинг. Наҳотки эрингни ўзинга боғлай олмасанг. Деб маслаҳат берди. Қиз айб ўзида эканини сезиб бироз уялдида , хўп онажон сиз айтгандай бўлади , деди-да хурсанд ҳолда уйига қайтди. Эркак хам аёл хам жамики инсон зоти бир оғиз ширин гапни гадоси. Шундай экан азизлар текин бўлган туганмас меҳр муҳаббатимизни ширин гапимизни бир биримиздан аямайлик. Токи ҳеч бир оила ҳиёнат деб аталмиш ифлосликдан озор чекмасин. Юрак юрагингиздаги энг энг энг киммат гапларингизни ўз аҳли оилангизга айтинг. Сиз шундай муомала қилиб айтингки хотинингиз ёки эрингиз шу гапни яна соғиниб қайтадиган бўлсин. Оила муқаддас уни асраб авайлайлик азизлар!

Дуода бўлинг азизлар!

👉 @IBRATLY
❤28👏9👍2🔥1
УЙҚУГА ЁТИШДАН АВВАЛ КЎРПА ҚОҚИШНИНГ ҲИКМАТИ НИМАДА?

Яқинда ғарб олимлари бу ҳолнинг илмий далилини исбот қилдилар. Инсон уйқуга ётганда унинг танасида ҳужайралар ўлиб, кўрпага тўкиларкан. Ушбу ўлик ҳужайраларни кўз билан кўриш мумкин эмаслигидан кўпчилик бунга эътибор бермайди. Эртасига уйқуга кетганда яна ўлик ҳужайралар тўкилиб, аввалгилари билан бирлашиб, танага ёпишади. Шу сабаб билан инсонда ҳар хил касалликлар пайдо бўлиши мумкин.
Олимлар ушбу ҳолатнинг олдини олиш чораларини қидирдилар. Аввалига кўрпажилдни кир ювиш кукуни билан ювдилар. Бу фойда бермагач, турли тозалов воситаларини қўлладилар. Аммо ҳужайраларни кетказишнинг имкони бўлмади. Олимлардан бири кўрпани қўл билан қоқишни таклиф қилди. Шундан сўнггина ўлик ҳужайралар кўрпажилдни тарк этди.

Бундан 14 аср илгари жаноби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга ушбу амални таълим этганлар. Унинг илмий исботи эндигина маълум бўлди.

Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Киши тўшакка ётаётганида кўрпа ва изорини қоқиб ташласин. Чунки унинг орасида нима борлигини билмайди“ – дедилар.
(Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари)

©Asaka_Ziyo

👉 @IBRATLY
❤16👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Аллоҳим бугунги кунингизни хайрли ва барокатли қилсин
Хонадонингизга тинчлик,
рузгорингизга барака,
чўнтагингизга даромад тилаб, яна бир кунни бошлаймиз.
Кунингиз хайрли хамда барокатлик бўлсин азизлар
…

👉 @IBRATLY
❤5👍1👏1
Ҳар йили қайта қўядиган 3-4тагина шеърим бор. Мақсадим чиройли "лайкча"ларгина эмас, қаердадир беъэтибор яшаётган мазлум, мухтожларга янаям кўпроқ эътибор қаратишдир.

Эхтимол маҳаллангизда Орзу холага ўхшаган, меҳрга мухтож бувижонлар бордир. Улар эшикка мўлтираб « ким мени йўқлаб келар экан?» дея қадамингизга зордир. Иккита ёпилган нон, балки икки оғиз ширин суҳбатга маҳталдир. Куттирманг, дуо олишга шошилинг!
Дуогўйларимизни тириклигида эъзозлайлик!

ОРЗУ ХОЛАНИНГ ОРЗУСИ

Орзу хола саксонда
Миқти, беғубор эди
Бечоранинг атиги
Бир орзуси бор эди.

Айтишгаку ийманиб,
Гап очмасди ўзидан
Ҳамма илғлаб оларди.
Биттагина сўзидан:

-Киринг- десам, кулбам тор,
Томдан чакки ўтяпти.
Пича қолди, хов ана
Меҳмонхона битяпти...

-Иншааллох!
Ё Аллох!
Орзуйимга етсайдим.
Қутлуғ айём- Хайитни
Янги уйда кутсайдим.

Неваралар қўлидан
Келмайдиган иш қани?
Униб-ўсгур полвонлар
Яхши кўришар мани.

Кабоб, сомса опкелиб
Катта ошанг дейишар.
Томи баланд, акфали
Уйда яшанг дейишар.

Ўғлим йўғу, ўрним бор.
Иззатим зўр, ўргилай.
Обкетишса куёвдан
Ийманаман, на қилай?

...Афсус, барча биларди.
Ёлғиз қизнинг феълини.
Ош-овқатни узмасди
Қўшниларнинг келини.

Иссиғию, совуғи
Маҳалладан ортмасди.
Аммо янги иморат
Етти йилки битмасди.

Аллох буюк!
Меҳри ҳам
Поёндоздек тўшалди.
Биттагина орзуси
Қадр туни ушалди...

Ховли тўлди. Энамлаб
Чақиргани кўп бўлди.
Оғиз йиртиб, дод войлаб
Бақиргани кўп бўлди.

Қайси бири набира?
Бир-биридан савлатли.
Қариндоши тумонат
Эр ўғлонлар хайбатли.

Кампиргина мунғайиб
Ёлғиз эди дунёда
Мана энди аъзаси
Ўнта тўйдан зиёда...

Ўлик кетгач, қиз қургур
Маҳаллани ўчирди.
Уч ўғлидан биттасин
Шу ховлига кўчирди.

Энди чироқ ёқмаса
Уят экан, ор экан.
Казо-казо уруғнинг
Ҳамияти бор экан.

Шўрлик кампир шуларнинг
Қадамига зор эди.
Чакка ўтган, қийшайган
Кулбасида хор эди.

Энди унга фарқи йўқ
Кимлар кетиб, ким қолди
Орзу хола Хайитни
Янги уйда кутволди.

Муаззам Иброҳимова

@IBRATLY

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
❤20👍16😢6
👍10❤4
#Tabassum_time

Notanish nomerdan qiz bolaga sms keldi:

-Sevganiz bormi?🙃
-Ha, bor. Kim bu?😌
-Bu men, dadangman, sen bilan uyda gaplashamiz!😡

5 daqiqalardan so'ng boshqa nomerdan sms keldi:

-Sevganiz bormi?🙄
-Yo'q, kim bu?😏
-Bu men, Yigiting. Demak, mendan or qilarkansan-da?😒
-Yo'q, dadam sinab ko'rayotgan edilar, shunga yo'q dedim😔
-Bu yana men, dadang😡 Uyga boray, uzooq gaplashamiz...🤣

@IBRATLY
😁17❤7
​​АЁЛИНГНИ СЕВ!

Кўчалардан бахт излама сен,
Севгин, жуфти ҳалолингни сев,
Бошқа ёрни ҳеч кўзлама сен,
Уйингдаги аёлингни сев.

Ой десанг ой, кун десанг кундай,
Сунбул сочи қоп-қора тундай,
Тақдирингни туҳфаси шундай,
Уйингдаги аёлингни сев.

Юрма ёлғон дунёлар аро,
Эркак бўлиб, кунига яра,
Кўзинг кўрми, тузукроқ қара,
Уйингдаги аёлингни сев.

Ўкситмагин, ўтга ташлама,
Шайтоннинг шўр ошин ошлама,
Фарзандларинг кўзин ёшлама,
Уйингдаги аёлингни сев.

👉 @IBRATLY
❤15👍7👏2😢1
#Бисмиллаҳ

Ҳозир Сизларга бир суннат амални эслатиб ўтмоқчиман..🌷🍃
Қуйидаги расмга қараб суннатга мувофиқ тирноқ олишни ўрганамиз.✅

"Ҳадисларда келадики жума куни тирноқ олган киши 70 ҳил дарддан фориғ бўлади" деб.

"Эслатинг зеро эслатмоқ мўминларга манфаат берур" (Заарият сураси 55 оят)

©Asaka_ziyo

@IBRATLY
❤12👍5👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шукрга тўймаган кўз охирида тупроққа тўйдиради...

@IBRATLY
👍13❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандингизни қийнаманг…

Саидаброр Умархон

@IBRATLY
❤14👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Раҳматли Шайх Муҳаммад Содиқ ҳазратлари ниҳоятда ибратли фикр билдирган эканлар...


@IBRATLY
👍16❤7🔥1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
• Эҳ, онажоним-а! Сизни нима учун ҳам яхши кўрмай?! Ахир сиз менга Раҳмоннинг васиятисиз-ку!
• Изтиробнинг энг ашаддий тури онасиз қолган манзилдадир.
• Аллоҳим!
- кимнинг онаси вафот топган бўлса уни Ўз раҳматинга ол!
• Кимнинг онаси бетоб бўлса унга Ўзинг шифо бер!
• Кимнинг онаси соғлом бўлса уни Ўзинг муҳофаза қил!
• Амин! Амин! Амин!

@IBRATLY
😢18❤11👍8👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар бир инсонга яхшилик йўлдош
Эзгулик мурувват қалбига ёндош
"Мен хам сахийликда ибратман" - дея,
Заррин нурларини сочади Қуёш!


Кун давомида яхшилик ва яхшилар хамрохингиз бўлсин! 👇

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
❤5👍2🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нега эҳсон қилишга қўлинг титрайди?

Фозил қори Ёсин қори ўғли


👉 @IBRATLY
👍13😢3❤1👏1
САДАҚА.

Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу:
Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил... Тавба сураси, 103-оятни ўқиб дуо қиларкан:

Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади дер экан.
Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин, дея дуо қиларди.

Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда:
Ва бирингизга ўлим келиб: Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам, демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг (Мунофиқун сураси, 10-оят), деб айтилган.

Нима учун Умра қиламан демайди, Намоз ўқийман демайди, Рўза тутаман демайди, балки Садақа қиламан дейди.
Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди.
Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади. Айни дамда сиз қилишингиз мумкин бўлган энг афзал садақа ушбу ўқиганингизни садақа ниятида бошқага улашишингиздир.

Анвар Аҳмад таржимаси.

@IBRATLY
❤12👍5😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌷 🍃

🌤 Жума тонги муборак
бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг 🤲🏻

Канал
👉 @IBRATLY
❤4
Егандек  бўлдим

"Егандек бўлдим" номли масжид ҳақида эшитганмисиз?!

Истанбулнинг "Фотиҳ" минтақасида шу номдаги масжид бор. Бу туркчада "Sanki edim" бўлади. Бу ғаройиб ном ортида ажиб бир ҳикоя бор. Бунда ажойиб бир ибрат бор.
Фотиҳ минтақасида Хайриддин афанди номли бир киши истиқомат қилар эди. Бу қаҳрамонимиз қачон бозорнинг олдидан ўтса ва нафси меваними, гўштними, ҳалвоними хоҳлаб қолса "егандек бўлдим" деб шунга етадиган пулни бир сандиққа ташлаб қўяверар экан.

Ойлар, йиллар ўтсада у ўзини лаззатли таомлардан маҳрум қилиб бораверибди. Суягини тик тутиб турадиган овқатгагина қаноат қилиб бораверибди. Сандиқ эса секин-аста пулга тўлиб бораверибди. Ниҳоят бу пулга маҳалласида бир кичкина масжид қуриб берибди.
Маҳалла аҳли бу кишининг қиссасидан хабардор бўлгач масжидни "егандек бўлдим" деб номлашибди.

Бу масжид 18 асрда Усмонийлар даврида бино қилинган. Унда 200 намозхон намоз ўқий олади.
Агар, Истамбулга йўлингиз тушса ва Фотиҳ минтақасига борсангиз эски уйлар орасида кичкина масжидни кўрасиз. Бу масжид Хайриддин афандининг ихлосига, зуҳдига далолат қилади. У киши фақирлигига қарамасдан абадий ҳаёти учун доимий ажр бориб турадиган гўзал садақайи жория қолдирди.

Унга дунё лаззатлари "мени енг" деб нидо қилганида уларга қараб "егандек бўлдим" деб жавоб қилди. Агар бундай жавоб қилмаганида битта масжидни еб юборган бўлар эди.
СубҳанАллоҳ!
Аллоҳ раҳмат қилсин.

@IBRATLY
❤25👍11🤝1