Бир одам иккинчисидан қасос олиш мақсадида илон сотиб олишга қарор қилибди. Нияти шундай қилиш эканки – илон ўша айбдорни чақиб олсин. Бунинг учун у тунда, ҳамма уйқуга кетган пайтда, ҳеч ким кўриб қолмаслиги учун илон овчисининг ҳузурига борибди. Шоша-пиша дуч келган илонни танлабдида пулини бериб, уни қўйнига солиб қўйибди. Ўч олиш ниятини ўзгалар кўзидан махфий тутиш мақсадида шу ҳолида уйига равона бўлибди. У тез орада айбдор билан учрашиб, уни илонга чақтиришни уюштиришга умид қилибди. Бироқ насиб қилмаган экан, интизорлик билан кутилган учрашув чўзилиб кетибди. Натижада аламзада одам режасини амалга оширишга пайт пойлаб, қаерга борса ҳам, илонни қўйнида олиб юришга мажбур бўлибди. Ва ниҳоят улар учрашгач одам ўйлаганини амалга оширибди. Қаршисидаги айбдор оғриқдан "дод” деб юборибди.
- Нега бақирасан? - деб сўрабди аламзада, - мен йиғламаяпман-ку!
- Сен нимага йиғлашинг керак? Илон сени чақмади-ку! - деб қўлини ушлаганча таъна қилибди айбдор.
- Нима?! Баданимни қарагин. Сени жазолаш учун илонни ёнимда олиб юрганимда танамни тишлайвериб қай аҳволга келтирди. Яхшиямки заҳарли эмас экан...
Шу сўзларни айтиб аламзада одам кўйлагини очиб, яраларини кўрсатибди. Айбдор унга тикилиб ўйга толибди.
- Нега индамайсан? - дебди аламзада.
- Ўйлаб қолдим. Биргина кичик қасос олишга ўзингни шунчалик қийнашинг шартмиди? Арзирканми шунга шунча азобланиш? Энди ўйланиш навбати қўйнида илон олиб юрган одамга келибди....
P. S.: Кимдандир аламзада бўлиб, буни ичимизда сақлаб юрсак, фақат ва фақат ўзимизга жабр қиламиз. Алам ва қасос олиш нияти бизни кемирмаслиги учун энг яхши йўл – кечириб кетишлик. Агар кечириш қўлимиздан келмаса, барчасини Аллоҳга ҳавола қилиб, унутишга ҳаракат қилганимиз яхши. Аламларимиз қўйнимиздаги илонга айланиб қолмасин...
@IBRATLY

❤17👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ола Бўжи...
Қайсидур маънода қиз бола отасини тарбия қилади...(қизчани гапидан кўзга ёш келди🥹)

❤15👍6👏2
ОНАМ ШАРОФАТХОН ОТИН ЎГИТЛАРИ
Дангасанинг кири қирқ кунда қурийди...
"Кир ювган одамдан супурги ҳам қўрқиб туради", - деган гап юради. Чунки қўполроқ қилиб айтганда: кирнинг “ўйнашлари” кўп бўлади. Гоҳида битта рўмолча чайиб олай, деган аёлнинг куни кир ювиш билан ўтади. Кирнинг ёнига янгилари қўшилиб келаверади.
— Кирни йиғиб, хирмон қилиб қўйма, қизим. Битта тушса, битта ювиш керак. Борди-ю, иш-пиш, меҳмон-излом билан бўлиб вақтинг топилмаса, киринг тўпланиб қолса, кир бошлашдан олдин қозонга қайнатма шўрва ёки мошхўрда сол. Мошинг қайнаб чиққандан кейин кир бошла. Фақат гуручни олдиндан тозалаб, тайёрлаб қўйишни эсдан чиқарма, - дердилар онам.
Отам гуруч олиб келсалар, кечки пайт ҳаммамиз ўтириб уни тозалардик. Чунки турли хил вазиятларда овқат қиладиган бўлсак, шошиб қолмасдик.
Бу одат ҳам ҳаётимда жуда қўл келади. Кир бошлашдан олдин қозонга овқат солиб қўядиган бўлдим. Чунки кир ювган одамнинг қозон олдига боришга ҳоли келмайди. Олдиндан қозонга солиниб, пишиб турган овқат эса биров кутилмаганда берган пул каби ёқимли.
— Ойи, - дедим бир куни. Доим: “Дангасанинг кири қирқ кунда қурийди”, - дейсиз. Ахир ҳар қандай ювилган кир ҳам нари борса, икки-уч кунда қурийди-ку!
— Тўғри, болам. Аммо ювган кири сал муболаға билан айтганда, қирқ кунда қурийдиганлар ҳам бор. Баъзан аёллари кў-ўп қилиб кир тўплаб қўядиган хонадондан барака қочади. Майли, гапни чўзмайлик, саволингга жавоб берай. Айтайлик, кир ювилди, дорга ҳам илинди. Ёз кунида ювилган киринг чой ичиб бўлгунингча қурийди. Лекин айрим аёллар бунга эътибор бермайди - кирини йиғмайди. У ёққа ўтади, бу ёққа ўтади - кир дорда осилиб ётаверади. Саратонда қовжираган кир шўрлик ерга учиб тушади. Тупроққа қоришади. Қиш кунида бўлса-чи? Дангаса кирини ёяди-ю, яна парвойи палак. Офтобда илиб, шабадада қуриган кирини йиғиб олиш эсига келмайди. Кечаси қор ёки ёмғир ёғиши мумкин. Шабада бўлса, ер билан битта бўлиб сочилиб кетиши турган гап. Хуллас, кирини йиғиштириб олгунича, кунлар ўтиб кетади. Шунинг учун дорга кир ёйдингми, қизим, хоҳи ёз, хоҳи қиш бўлсин, орқа-ўнгини тез-тез алмаштириб тургин. Шунда унинг барча ерига шабада тегиб, тез қурийди. Бўлмаса, бир ёғи қуриб, иккинчи томони нам тортиб тураверади. Киринг сал қурий бошладими, усти берк жойга ёки хонага олиб кириб қўйгин. “Дангасанинг кири қирқ кунда қурийди”, - деган мақолнинг маъноси мана шу, қизим.
Ойим доим: “Кирни йиғма, айниқса - майда кирларни”, - дердилар. Ҳақиқатан ҳам, майда кирни ювганда, ишинг кўринмайди, лекин жуда кўп вақтингни олади. “Майда кир ёмон-а? - дедилар бир куни онам, гапнинг майдаси ҳам ёмон”.
Ёшлик йилларимда шунчаки бир мақолдай туюлган бу иборанинг қанчалар ажойиб, ибратли ҳикмат эканлигини оилали бўлганимда, фарзандларим кўпайгани сайин чуқурроқ англаб бордим. Унга амал қилиш баробаринда қизимга, келинларимга, умуман ёшларга ҳам ўргатаяпман.
ҲАФИЗАХОН ШАРОФХЎЖА қизи.

❤31👍6👏6🤝1
Агар сиз ижтимоий тармоқлар орқали машҳурларнинг ҳаётини кузатишдек кераксиз ва беҳуда нарсалардан қутулиб, тузалган бўлсангиз, Аллоҳга ҳамд айтинг.
Зеро, сиздан бошқалар бу ишларга мубтало бўлганлар ва (интернет орқали) бекорчи нарсаларни катта иштиёқ билан кузатадилар. Билингки, ким бу дардга чалинса, унинг қалби банд бўлиб, ғамлари кўпаяди, ишлари тарқоқ бўлади, вақти зое кетади ва эришган нарсаларидан қаноат топмайди.
Сиз ўзингизга табибсиз, иш ўз қўлингизда. Ўзингизни бу балодан қутқаринг.
Доктор Ҳусайн Фифий.

👍9❤2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8❤5
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13❤2👏1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤35👍13🥰1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤13🥰6😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизнинг ёш болаларингиз бўлсаю, хонадонингиз ҳар доим безатилган ва ҳамма нарса жой-жойида турган бўлса, демак, сиз ёмон ота-онасиз. Чунки ёш болалар бор уйда нарсалар ҳамиша тартибли туриши - у уйда болаларга қаттиққўллик, маҳрум қилиш, қўполлик ва жазо
борлигининг аломатларидир.
Бундай ҳолатлар у ердаги боланинг болалиги ўғирланган, ҳаёлот ва орзулар олами чекланган, беғубор болалик руҳияти сўндирилганлигини билдиради.
@IBRATLY⬅️
борлигининг аломатларидир.
Бундай ҳолатлар у ердаги боланинг болалиги ўғирланган, ҳаёлот ва орзулар олами чекланган, беғубор болалик руҳияти сўндирилганлигини билдиради.
@IBRATLY
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤9👍8
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢7👍6❤5
Оила — ҳаётдаги энг муҳим бойлик.
Кун давомида яхши воқеалар ҳам, ёмон ҳолатлар ҳам бўлиши мумкин.
Лекин ҳар сафар уйга қайтганингда сени интизор кутадиган кишининг бўлиши — бу энг катта бахтдир.
@IBRATLY😎

❤16👏2