Кемадаги қул
Бир куни подшоҳ денгиз саёҳатига чиқди. Унинг ҳали денгизга чиқиб кўрмаган ва йўл азобини тортмаган бир қули ҳам бор эди. Кема сувга туширилиб, тўлқинлар ичра ҳаракатлана бошлаганида, қулни ваҳима ва қўрқув қамраб олди. Ўз-ўзидан қалтираб, йиғлай бошлади. Атрофдагилар уни тинчлантиришга қанча уринишмасин, қулнинг ваҳимаси сира ҳам босилмади. Буни кўрган подшоҳнинг ҳам кайфияти анча бузилди. Лекин, чораси топилмасди. Кемада бир доно қария бор эди. Шунда у шоҳга қараб:
–Султоним амр этсалар, шу қулни ўзим тинчлантирсам… – деди.
–Бизга катта яхшилик қилган бўлардингиз, – деди подшоҳ.
Қария дарҳол: “Белига арқон боғлаб, денгизга улоқтиринг”, – дея кемадагиларга амр қилди. Қария айтганидек қилишди. Уни бир неча маротаба денгизга шўнғитиб олишди. Қул оғзи бурнигача сувга ботиб типирчилай бошлади. Маълум муддат бу ҳолат такрорлангач, қария машғулотни тўхтатди. Ичлари сувдан тўлган қул кемага чиқарилди. Ичган шўр сувларини чиқариб олганларидан сўнг, ҳушига келди ва кеманинг бир четига бориб ўтирди. Ва ниҳоят қул тинчланди. Энди у ваҳимага тушиб бақирмас ва йиғлаб ҳаммани паришонхотир қилмас эди. Қариянинг тутган доно тадбиридан подшоҳ мамнун ҳолда сўради:
–Бунда қандай ҳикмат бор эди?
Қария жавоб қилди:
–Қулингиз денгизга чиқмаганлиги боис унинг қийинчилиги ва чўкиш азобини тортмаган эди. Шу сабабдан кемадаги сокинлик қадрини билмади. Худди шундай, соғлиқнинг қадрига бемор одам етади.
Ҳикмат
Хато йўлда бўлган кимсага берилган юзлаб ўгит, уни тўғри йўлга солмоқ учун етарли эмас. Аммо, тўсатдан бошига келган бир фалокат, унининг уйғонишига бир сабабдир
«Гулистон»дан
Кавсар Шодиева таржимаси
@IBRATLY😎

@IBRATLY
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤30👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхшиликларга сабабчи бўлайлик
Фарзанд кўриши кечикаётган
Яқинларга ушбу маълумотни
етказайлик !
@IBRATLY🙂
Фарзанд кўриши кечикаётган
Яқинларга ушбу маълумотни
етказайлик !
@IBRATLY
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤3😢2
Араб мамлакатларида, хусусан Мисрда икки одам хусуматлашганда учинчи бир бегона инсон келиб "Солли аъла Муҳаммад" дейди, буни кўп гувоҳи бўлдик. Шунда, икки жанжаллашаётган инсон саловат айтишга ва жанжални тарк қилишга мажбур бўлади ва бу билан вазият чиройли тарзда ҳал бўлади.
Бизнинг юртимизда ҳам эскидан "ўтган ишга саловат" деган нақл бор. Демакки, бизда ҳам чиройли одатлар бўлган. Буни татбиқ қилсак ёмон бўлмасди...
Салим Айюбий
@IBRATLY😎
Бизнинг юртимизда ҳам эскидан "ўтган ишга саловат" деган нақл бор. Демакки, бизда ҳам чиройли одатлар бўлган. Буни татбиқ қилсак ёмон бўлмасди...
Салим Айюбий
@IBRATLY
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8❤4
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢10❤6
ОТА.
Игнага термулинг, фикрланг бироз,
Ҳаммага тиксада бежирим либос.
Ўзи белибосдир ўзи яланғоч,
Игнани отага айладим қиёс.
Фарзанд учун ота қолганда ҳам оч,
Уни тўйдиришга топгайдир илож.
Борини тутади ўз фарзанди деб,
Билдирмайди ўзи қолганин муҳтож.
Чойга тушганда қанд, ё тушса новвот,
Қайноқ чой тафтидан эриб кетади.
Гарчи қандни энди тарк этар ҳаёт,
Чойингга ширин таъм бериб кетади.
Чойга тушган қандга ўхшайди ота...
Дер: Бемор бўлмасин қизиму ўғлим!
Гар бемор бўлсалар андуҳга бота,
Улар яшасинлар мен топай ўлим!
Абдураҳмон Мешаян
@IBRATLY😎
Игнага термулинг, фикрланг бироз,
Ҳаммага тиксада бежирим либос.
Ўзи белибосдир ўзи яланғоч,
Игнани отага айладим қиёс.
Фарзанд учун ота қолганда ҳам оч,
Уни тўйдиришга топгайдир илож.
Борини тутади ўз фарзанди деб,
Билдирмайди ўзи қолганин муҳтож.
Чойга тушганда қанд, ё тушса новвот,
Қайноқ чой тафтидан эриб кетади.
Гарчи қандни энди тарк этар ҳаёт,
Чойингга ширин таъм бериб кетади.
Чойга тушган қандга ўхшайди ота...
Дер: Бемор бўлмасин қизиму ўғлим!
Гар бемор бўлсалар андуҳга бота,
Улар яшасинлар мен топай ўлим!
Абдураҳмон Мешаян
@IBRATLY
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10👍7😢6
— Болакай, ёшинг нечида?
— 3 да.
— Отангнинг ёши нечида?
— 3 да.
— Ие, қанақасига?
— Чунки отам ҳам мен туғилгач, отага айланган-ку 😉
P.S.: Бугун 3 ёшга тўлдик.😊
#Admin😎

#Admin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7🥰4😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌷 🍃
🌤 Жума тонги муборак
бўлсин!
Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг 🤲🏻
Канал 👉 @IBRATLY

❤4👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дўстингдан аҳвол сўрама, барибир "яхши" дейди.
Ундан пул сўра, ўзи қай аҳволдалигини айтиб беради.
Тўғрисида...
@IBRATLY😎
Ундан пул сўра, ўзи қай аҳволдалигини айтиб беради.
Тўғрисида...
@IBRATLY
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18❤3
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢9❤7👍4
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14❤7🥰3
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🤝4❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болаликда билинмасди кам...
Тор эмасди битта кўрпа ҳам,
Топганимиз кўрардик баҳам,
Бирга ўйнаб акам-у, опам,
Болаликда билинмасди кам!
Не истасам топарди отам,
Тонглар кулча ёпарди онам,
Бахтли эдик, чиндан ўша дам,
Болаликда билинмасди кам!
Болаликдан бирга ўсган яқинларимизга юбориб қўямиз!
@IBRATLY😄
Тор эмасди битта кўрпа ҳам,
Топганимиз кўрардик баҳам,
Бирга ўйнаб акам-у, опам,
Болаликда билинмасди кам!
Не истасам топарди отам,
Тонглар кулча ёпарди онам,
Бахтли эдик, чиндан ўша дам,
Болаликда билинмасди кам!
Болаликдан бирга ўсган яқинларимизга юбориб қўямиз!
@IBRATLY
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8👍7
Ёмғирли кўчадан кетиб борар эди...
Она-бола эса, бир-бирларига бошларини теккизганча ажиб ҳолда ўтирар эдилар. Ҳудо ҳаққи, улар ёш севишганлардек эдилар!
Шу вақт ҳайдовчи менинг бекатимни эълон қилди.
Автобусдан тушар эканман, боланинг қўлидан ушлаб қўйдим. Бу билан мен унга, «Раҳмат!» демоқчи бўлдим. Менимча, у буни англамади. Лекин, бу энди муҳим эмас эди.
Мен бу дарсни доимийга эслаб қолдим. Эслашга-ку эслаб қолдим. Лекин, бу ишнинг ҳақиқий тарбия эканини идрок этишим учун йиллар ўтиши керак эди. Бу намуна бўлиб тарбия этиш усулини ҳамма катталар ҳам тушунмайдилар.
Тарбияни фақат ибрат билан берилади.
Бақириш билан эмас, айблаш билан эмас, уриб ҳам эмас, йўқ! Фақат ибрат бўлишлик иш беради. Бошқа ҳеч нарса! Ва бу ибратни бола кўрсатган эди. Онасига ҳам, менга ҳам...
У бизни ўзгартирган эди...
Канал 👉 @IBRATLY 🌿

❤8😘2
Номини биламан, таъмини эса…
Дарвеш Абу Ваҳоб хожасининг ҳузурига кираркан, лагандаги олмаларга кўзи тушди. Меваларни қўлга киритиш учун моҳирона йўл тутди: - Хожам, лагандаги нарсалар нима?
— Буларми? Эй Абу Вахоб, наҳотки билмасанг?
— Номини-ку биламан, таъмини эса...
— Майли, биттасини олакол.
— "Ўшанда Биз уларга иккита элчини юборганмиз" (Ёсин сураси, 14-оят).
Ушбу оятдан дарвешнинг яна бир олма олиш истагида эканини тушунган хўжайин: “Иккинчисини ҳам ол", деди.
— "Учинчи элчи билан қувватлантирдик” (Ёсин сураси, 14-оят).
— Учинчисини ҳам ол.
— “Тўртта қушни олиб, ҳузурингга жамла” (Бақара сураси, 260-оят).
— Тўртинчисини ҳам ол. Аллоҳга қасамки, албатта, сени жим қиламан!
— "(Бошкалари) "бешта бўлиб, олтинчилари итларидир”, дерлар” (Каҳф сураси, 22-оят).
— Бу билан бешта олмокчимисан ёки олтита?!
— Эй хожам, бешинчисини. “Осмонлар ва Ерни олти кунда яратган зотдир” (Ҳуд сураси, 7-оят).
— Олтинчи олмани ҳам олдинг. Энди яна (оят) топа оласанми?
— “(У) етти осмонни қатма-қат қилиб яратган зотдирки...” (Мулк сураси, 3-оят).
— Майли, еттинчи олмани ҳам ол.
— “Саккиз жуфт” (Анъом сураси, 143-оят).
— Саккизинчи олмани ҳам ол.
— “У шаҳарда тўққиз нафар кимса бор эди” (Намл сураси, 48-оят).
— Тўққизта олмани олдинг, бундан кейин-чи?!
— “Ўша роса ўн кундир” (Бақара сураси, 196-оят).
— Ҳа, бу ўнинчи олма!
— “Мен (тушимда) ўн битта юлдузни кўрдим” (Юсуф сураси, 4-оят). .
— Энди қайси оятни келтирасан?..
— “Албатта, Аллоҳнинг наздида ойларнинг адади – ўн икки ойдир” (Тавба сураси, 36-оят).
— Тугатдингми ёки яна қўшасанми?
— Хожам, агар истасангиз тугатиб қўяман: “Агар сизлардан йигирма нафар сабрли (киши) бўлса, икки юз нафар (душман)ни енгар» (Анфол сураси, 65-оят).
— Икки юз нафарга етдикми?! У ҳолда лагандаги барча олмаларни ол.
— Хожам, сизга фақат шуни айтишим мумкинки: “Биз уни юз минг, балки ундан ҳам кўпроқ (одам)га пайғамбар қилдик” (Соффoт сураси, 147-оят).
— Мамлакатдаги барча олмани сенга беришимизга тўғри келади деб, хожа дарвешнинг уддабуронлигига қойил қолди.
Ҳар бир сонга Қуръони Каримдан моҳирона жавоб берувчи дарвеш идишдаги ҳамма олмани қўлга киритди.
Ошнолар ва ташналар китобидан.
Канал 👉 @IBRATLY ✨

❤20👍1