Ибратли Хикоялар
2.25K subscribers
743 photos
1K videos
15 files
1.42K links
Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун

энг яхшиларини тақдим этади!


.


.
Download Telegram
Сийлаи рахим

(Ота-онаси вафотидан сўнг яқин қариндошларидан азият чеккан
икки етим бола хақида).


Эрта етим қолдик ота-онамдан,
Хайхотдек ховлида қолгандик бўзлаб.
Меросга чанг солди яқинларимиз,
Иккита етимнинг хаққини кўзлаб.

Бири дейди менга автомашина,
Яна бири «дача»ни олишни ўйлар.
Кимдир бошқармоқчи фирма ишини,
Кимга ўтди каранг кошона, уйлар.

Мехрибонлик уйига топшириб бизни,
Ўзларича топишди ажойиб чора.
Нафсига қул бўлди қариндошларим,
Бунчалар бўлмаса ичлари қора.

Мана ўтиб кетди йиллар кетма-кет,
Бизлар хам улғайиб камолга етдик.
Биримиз шифокор, биримиз олим,
Тақдир сўқмоғидан мардона ўтдик.

Ахволини айтсам қариндошларнинг,
Биздан олганлари насиб қилмади.
Бирини қийнайди, оғир хасталик,
Бирига яратган фарзанд бермади.

Келгин унутайлик барини укам,
Бошимизга неларни солган бўлсалар.
Барчаси бизларга берилган синов,
Кулиб қарши олайлик кириб келсалар.

Улар душман эмас, жигарларимиз,
Бири тоғамиздир, амма, холамиз.
Бугун кечирмасак, уларнинг айбин,
Жаннатда қандайин бирга бўламиз.

Узилмасин дейман сийлаи рахим,
Ота-онамизнинг рухи бўлсин шод.
Умматимиз ахир Расулуллохнинг,
Хатто «Вахший»ни хам кечирган у зот.

Шухрат Шукур

👉 @IBRATLY 👈
❤26😢6😁2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ертага жума вақтигача йиғилади бу Эҳсон улгуриб қолинг ❗️
❤10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жуда тасирламдим сизгаям илиндим 😢

👉
@IBRATLY
😢16❤8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ рози бўлсин Эҳсон қилганлардан 🤲
👍11❤8👏3🔥2😢1
📝​​​АКА - УКА

Дард келганда ҳис қилгувчи жон биттадир,
Улғайганда шавкату ҳам шон биттадир
Томирида оқаётган қон биттадир,
Қондошликни бўлишмайди ака - ука.

Бу меҳрдан арзон турар молу-давлат,
Кўнгилларда оқибатнинг бори - давлат,
Билсанг агар, йигитликнинг ори давлат,
Давлат сўраб уришмайди ака - ука.

Муҳаббатнинг чўғи сўнмас ўчоғида,
Вақти келиб улғайганда, эр чоғида,
Отасининг меҳри яшар қучоғида,
Қучоқлашмай кўришмайди ака - ука.

Вақт ажратур ўзи оқу-қораларни,
Ҳақ асрагай мудом жигар-пораларни,
Бузмоқ бўлур кимлар келиб ораларни,
Аммо, мулзам туришмайди ака - ука.

Улар дўстдир, улар қондош ва сирдошдир,
Дард келганда битта вужуд, битта бошдир,
Йўқчиликда бир - бирига елкадошдир,
Тўқчиликдан тўлишмайди ака - ука.

Томирида оқаётган қон биттадир,
Қондошликни бўлишмайди ака - ука
.

Ўлмасбек Самарқандий.


Яқинларингизга хам юборинг!

👉 @IBRATLY
❤20👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ROBBIM, BEMOR QILMA YAQINLARIMNI

@IBRATLY
❤14👍1
Тожик болакай

Музлади томиринг дарёсида қон,
Қотил деди сенинг қонингни тўкай.
Кўксимдан отилди фарёддек вулқон,
Москвада ўлган тожик болакай.

Юртда тили бийрон, хорижда чучук,
Миллатчи сўрамас ҳолинг деб нечук.
Уларга одамдан афзалроқ кучук,
Москвада ўлган тожик болакай.

Ўт қўйган ҳайвонлар қуш қурган инга,
Кун бермаган каслар ҳар украинга.
Сенга ачинарми тупургач динга,
Москвада ўлган тожик болакай.

Инсон қадри дерлар бир пистапўчоқ,
Ўз онасига ҳам очмаслар қучоқ.
Сенга санчарларда бемалол пичоқ,
Москвада ўлган тожик болакай.

Тимофей ўл дерман хасадинг ила,
Суратга ҳам тушмиш жасадинг ила.
Қобилжон айбсиздинг сен тамомила,
Москвада ўлган тожик болакай.

Кўзларинг мисоли қисмат қароми,
Э вох кичик жуссанг ўнлаб яроми.
Қамоқда чирисин қотил хароми,
Москвада ўлган тожик болакай.

13:13-17.12.2025
Абдураҳмон Мешаян
😢45❤21👍1
ОСМОН ЯҚИН, ЕР ҚАТТИҚ

Бола эдим. Кекса аммам бўларди. Туриб-туриб, ғалати гаплар айтарди.
Бир куни шундай деб қолди:
- Осмонда меҳр кўп. Ер устида орзу кўп. Ер тагида армон кўп...
- Бу нима деганингиз? - десам,
- Катта бўлганингда тушунасан, - деб қўя қолди.

Ростини айтсам, катта бўлганимда бу гапларни унутиб юборган эканман. Яқинда тасодифан ёдимга тушди. Аммамнинг гапини энди англагандек бўлдим.
“Осмонда меҳр кўп”, - дегани Аллоҳнинг карами кенг, бандаларига меҳрибон, дегани экан. “Ер устида орзу кўп”, - дегани одамзод борига қаноат қилмайди, бир орзуси ушалиши билан бошқасининг кетидан югуради, дегани экан. “Ер тагида армон кўп”, - дегани эса бандаси вафот этганидан кейин тириклик чоғида ўзи билиб-билмай қилган гуноҳлари учун армон чекади, дегани экан...

Билмадим... Ҳарқалай мен шундай тушундим...

ЎТКИР ҲОШИМОВ

👉 @IBRATLY
👍22❤15
Таниш бир акамиз бўлардилар, Аллоҳ рахмат қилсин. Бир куни суҳбатимиз чоғида ажойиб гап айтиб қолдилар:
- Фарзандларим ҳар кун ухлашдан олдин эртак айтиб беришларини сўрашарди. Уларни жойларига ётқизиб, қайсидир қахрамонлар, маликалару - шахзодалар ҳақида эртак айтиб берардим. Бир кун ажойиб фикр келиб қолди, Аждарҳо ҳақида афсона айтгунча, фарзандларим тарбияси билан шуғуллансамчи!?
Шу оқшом янги эртак айтиб бердим:
- Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда Абдуллоҳ деган бола бор экан. У ҳар куни тонгда бомдод намозини ўқишга ўрнидан эрта турар экан. Намозни ўзига яраша шартлари бор экан. Аввал тахорат қилиш керак экан. Биринчи, қўлини уч марта "бисмиллах" деб ювар экан. Кейин ўнг қўлига сув олиб уч марта оғзини чайқар экан...
Фарзандларим зерикиб қолмасин деб кейинги сафар Абдуллоҳ деган болани бирор қишлоққа юбораман, олдидан ҳовуз чиқиб қолади, у яна хар сафаргидек тахоратини бошлайди...
Кейин қудуққа дуч келади, дарёга боради, қайиққа тушади, от боқади, қўй боқади, лекин бари-бир тахорат қилиб намоз ўқийверади...
Биласизми, бу эртакларим бошланиши ҳар ердан бўлгани билан бир ерда тугарди, кунлар ўтгандан кейин қайси эртак бўлса ҳам сув олдига етиб келганда фарзандларим бир-бирига гап бермасдан:
- У ёғини мен биламан, қўлини бисмиллах деб уч марта ювади, кейин яна қўлига сув қуйиб.... - деб давом эттирадиган бўлди. Менинг ҳикматли эртагим самарасини берди -дея кулиб қўйдилар...

Ён дафтарингизга ёзиб қўйинг, зора сизнинг хам фарзандларингизга фойдаси тегса, эртакчи амакини эса дуо қилиб қўйинг, мени хам қўшиб қўярсиз.
Дуоларингиздан умидворман.


👉 @IBRATLY
👍26❤22🤝3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу бола махсус мослама ёрдамида илк бор овоз эшитаяпти. Ҳолатини бир кўрингда...

Бизлар эшитиш, кўриш, гапириш каби имкониятларнинг неъмат эканини ҳам ҳис қилмай қўйганмиз деярли!

👉 @IBRATLY
😢17❤6👏2👍1🥰1
Бу дунёда ҳамма нарсанинг жавоби бор дейдилар. Тўғри гап! Аммо бу дунёда жавоб қилинмайдиган нарсалар ҳам бўлади.

Сен бировга яхшилик қилсанг, жавобини кутма. Ундан қайтмаса, бошқадан қайтади.

Биров сенга ёмонлик қилса, жавоб берма. Сендан қайтмаса, бошқадан қайтади!

✍️Ўткир Ҳошимов

👉 @IBRATLY
👍9❤6🤝1
"Ҳозир олдингизга Абужаҳлнинг ўғли Икрима мусулмон бўлиб киради. Унинг олдида отасини ёмонламанглар".

Хулқ фанидан пайғамбарона дарс.

Айримлар очиқчасига юзига айтишни қаҳрамонлик санаб, уни кишидаги шахсиятнинг кучга тўлганидан, деб биладилар.

Аслида эса бу иш заифлик аломатидир. Зеро, ҳикматнинг учдан бири одамларнинг ҳис-туйғуларига риоя қилиб, улар билан муроса қила билмоқдир.

©Asaka_Ziyo

👉 @IBRATLY
❤15👍10
ҚИЁМАТДА ТОШ БОСАДИГАН АМАЛ!

Абу Дардодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
— Кимга мулойимликдан насиба берилган бўлса, ўшанга яхшиликдан насиба берилибди. Ким мулойимлик насибасидан маҳрум бўлса, у яхшилик насибасидан ҳам маҳрум бўлибди. Қиёмат куни мўминнинг мезонида энг оғир тош босадиган нарса — ҳусни хулқдир. Албатта, Аллоҳ фаҳш гап гапирадиган ва сўконғич кимсани ёмон кўради”.

👉 @IBRATLY
👍16❤13
Бахтиёр оила…
Уни кўришнинг ўзи кўзни қувнатади, дилни яйратади. Инсонга: «ҳаёт қандай ажойиб» деган туйғуни улашади.
Бахтиёр оила — бу фақат манзара эмас, бу ҳолат.
Уни кўриш ҳам инсонга умид беради. Чунки у ерда тинчлик бор, меҳр бор, эҳтиром бор, ишонч бор.
Шундай оилада яшаш — ҳар куни бахтни фақат катта воқеалардан эмас, майда лаҳзалардан ҳам топиш демак: бир пиёла чой устидаги самимий суҳбат, бир-бирига қараб кулган нигоҳлар, қийин пайтда ҳам ёлғиз эмаслигингни ҳис қилиш…
Менимча, ҳаётнинг энг катта завқи — кўнгил хотиржамлиги.
Чунки бахтли оила инсонга нафақат яшаш завқини, балки яшашга куч ҳам беради.


©Ikrom Sharif

👉 @IBRATLY
❤21👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
То ҳамма тиниб тинчиб кетгунича ҳамма бир қозонда овқат ейди...

👉 @IBRATLY
❤12👍5🔥2
Ҳаётда муҳими пул ҳам, шон-шуҳрат ҳам эмас...

Энг муҳим нарса — ёнингда сенга чин дилдан содиқ ва ишончли инсоннинг бўлиши.

Шундай одам ёнингда бўлса, қолганини ҳал қилса бўлади.

👉 @IBRATLY
❤14👍8😢2