🧕 Muslimalar kundaligi
1.66K subscribers
3.61K photos
3.51K videos
4 files
6.8K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги ҳафта, янги тонг муборак!

Душанба куни амаллар Оламлар Роббисига кўтарилади. Келинг, бу кунни фақат яхшилик билан безайлик:
• Бир ширин сўз;
• Бир табассум;
• Ва озгина бўлса-да садақа...
Роббимиз сиздан рози бўладиган амалларни қилишга муваффақ айласин!

✅Яқинларингизга улашинг!

❤️ bosib qoʻying

👇👇👇
https://t.me/+NEjEmiDPYX8wYzIy
Менинг ўғригина болам (ҳикоя)

Отамизнинг ўлганига анчагина йил ўтиб кетди. Бу йил — ўн еттинчи йилнинг кўкламида онамиздан ҳам ажралиб, шум етим бўлиб қолдик. Биз тўрт етимдан хабар олиб туришга катта онам — онамнинг оналари Роқиябиби келиб турибдилар. Бу кишини биз эркалаб «қора буви» деб атаймиз.
Оқшомлари бувим бошлиқ ҳаммамиз олди очиқ айвонда увунтўда  кўрпа-ёстиқларга ўралиб, биттагина Ўратепанинг кир ип шолчаси устида ухлаймиз.
Сентабр ойларининг охири, илк куз оқшомларидан бири эди. Ҳаво анчагина салқин. Биз етимлар бир-биримизнинг пинжимизга тиқилиб, бир-биримизни иситиб уйқуга кетганмиз. Қаторда энг сўнгги бўлиб, она чумчуқдай қора бувим ётардилар, у киши саксондан ошиб кетган, носкаш кампир эдилар.
Бу оқшом уч хўроз ўтгандан кейин, етти қароқчи юлдузи тик келганда ғўнғир-ғўнғир овоздан уйғониб кетдим. Бувим ким биландир анчагина баланд овоз билан суҳбатлашмоқда эдилар. Ҳовлимиз, ота-бувадан қолган, анчагина катта бўлиб, тўртбурчак таноби ҳовлилардан эди. Гир атрофи иморат, шимол томонда амакиваччаларимиз туришарди. Лекин улар ёзда боғга кўчиб кетардилар. Ҳозир улар томон бўш.
Буни қаранг-а, бизнинг уйимизга ўғри кепти. Бизни ҳам одам деб йўқлайдиган кишилар бор экан-да, дунёда? Эртага ўртоқларимга тоза мақтанадиган бўлдим-да: «Бизнинг уйга ўғри келди». Ғурур билан айтилса бўлади. Лекин ишонишармикан?
Ўғри ўша амакиваччаларнинг томидан секин юра келиб, бувимнинг тўғриларига келганда акса уриб юборибди. Бувим эса ёстиқни кўкракларига қўйиб, тил тагидаги нос билан ўйлаб ётар эканлар. Бувим «туф» деб носни туфлаб, томга қараб:
— Ўғригина болам, ҳой ўғригина болам, ҳойнаҳой бирор тирикликнинг кўйида томга чиққан кўринасан, ахир касбинг нозик, тумов-пумовингни ёзиб чиқсанг бўлмайдими, — дебдилар.
Ўғри томдан туриб:
— Ахир, бувижон, сиз ҳам бироргина кеча тинчингизни олиб ухласангиз бўлмайдими, бизнинг тирикчилигимизнинг йўлини тўсаверасизми? — дебди.
Мен гап шу ерларга келганда уйғониб кетган бўлсам керак. Қолган гапларни эшитганимча қилиб ёзаман.
— Ҳой, айланай, ўғригина болам, бошимда шундай мусибат турганда кўзимга уйқу келадими? Мана: олти ой бўлди, бирор соат мижжа қоқиб ухлаганим йўқ. Кундуз кунлар гарангдай довдираб юраман. Бирор ерга ўтиб мизғигандай қуш уйқуси қиламан. Кечалари хаёл олиб қочиб кетади.
— Нималарни хаёл сурасиз, бувижон? — бу гапдан кейин устидаги тўнини турмучлаб  бўғотнинг устига ёстиқ қилиб қўйиб, ўғри ҳам ёнбошлаб олди.
— Нималарнинг хаёлини сурардим. Шу тўртта етимнинг эртасини ўйлайман-да, болам. Замонни ўзинг кўриб турибсан, тириклик тошдан қаттиқ, туянинг кўзидай нон анқога шапиғ. Ҳали буларнинг қўлидан иш келмайди. Сўққабошгина аравакаш тоғаларининг топгани ўзининг рўзғоридан ортиб, буларга қут-лоямут  бўлиши қийин. Рўзғорда бўлса, кўз кўриб, қўл тутгудай арзигулик буюм қолгани йўқ. Бир чеккадан сотиб еб турибмиз. «Туриб еганга турумтоғ чидамас», деганлар. Эҳ-ҳа, бу болалар қачон улғаяди-ю, қачон ўзининг нонини топиб ейдиган бўлади! Чор-ночор хаёл сурасан, киши. Тағин бу етимларнинг биттагинаси ўғил, учтаси қиз. Энди ўн тўртдан ўн бешга ўтди. Қизлари қурғур қачон бир ерга элашиб кетади-ю. Ўзи ўраб, ўзи чирмаб оладиган жой чиқмаса, буларга кимнинг ҳам кўзи учиб турибди дейсан. Замон қаттиқ, ўғригина болам, замон қаттиқ!
— Тўғри айтасиз, бувижон, — деди ўғри, — менинг ҳам икки болам, хотиним, битта кампир онам бор, бир товуққа ҳам дон керак, ҳам сув керак, деганларидек, шуларни боқишим керак. Тўртта чавати нон  топиш учун ўзимни ўтга, чўғга, Алининг қиличига ураман. Бўлмаса, ишлай десам билагимда қувват бор, ақл-у ҳушим жойида. Менга ҳозир шу қилиб турган ўғрилик касби ёқади, дейсизми. Туппа-тузук аёлманд косибнинг боласи эдим. Замон чаппасига кетди. Керинска пошшо  бўлгандан кейин уруш тўхтайди, деган эдилар. Ҳали-бери тўхтайдиган кўринмайди. Ҳали ҳам замон-замон ўша илиги тўқларники.
— Бирор бошқа касб қилсанг бўлмайдими, болам, — деди кампир.
❤4
— Нима касб қилай? Ҳамма касбларнинг ҳам бозори касод. Ота касбим кавушдўзликни қилайми? Аввало шуки, кавуш тикишга на чарм бор, на сирач, на мих, на лок. Масаллиғининг ўзи битиб чиққан кавушдан уч баравар қиммат. Ҳаммоллик қилай десам, аввалгидек қоплаб ғалла, қоплаб сабзи-шолғом оладиган бадавлатнинг тухуми қуриган. Тунов куни шу маҳалланинг девкор этикдўзларидан Бувамат ота бутун қолип-у шон-у сўзан, бигизларини улгуржисига икки пуд жўхори унга мовоза қилди. Яхши қилди. Унинг этигини киядиган ўзбек, қозоқ, қирғиз деҳқонлари қаёқда дейсиз, қолган эмас. Фақат уларнинг етимларигина шаҳримизни тўлдириб юрибди. Қайси бурчакка, қайси чордеворга бош суқманг, ўн бешта етим ювуқсиз қўлини чўзиб: «Амаки, нон беринг», дейди. Нон-а, ўзимникига тополмайман-у! Битта ман эмас, буви, маҳалладаги ҳамма косибларнинг аҳволи шунақа. Пичоқчилар ҳам, бўзчилар ҳам, кўнчилар ҳам, борингки, мактаб домлалари ҳам, муллаваччаларнинг ҳам ранги пано. Бир қошиқ оби ёвғонга зор. Санқиб юрибди.
— Ҳув, худоё уруши бошига етсин, қиёмат-қойим дегани шудир-да, а, ўғригина болам-а. Ҳа, майли, шу етимларнинг ҳам пешанасига ёзгани бордир. Хўш, энди ўзингдан сўрай. Ахир, ноиложликдан-ку, шу ҳаром йўлга қадам босибсан, ўзига тўқроқ, бадавлатроқ одамларникига борсанг бўлмайдими? Мана шу маҳаллада Карим қори деган читфуруш бор, Одилхўжабой деган пудратчи бор. Матёқуббой деган кўнчи бор. Буларнинг давлати-ку мил-мил. Бешикдаги боласи ҳам четига байт ёзилган чинни косада ош ичади. Шуларнинг томини тешсанг бўлмайдими?
— Эй, бувим тушмагур, соддасиз-да, содда, — деди ўғри. — Бойларнинг уйига тушиб бўладими, уларнинг пахсаси саккиз қават, эшиклари темирдан, ҳар биттасининг қўрасида эшакдай-ешакдай иккита, учтадан итлари бор. Бу итлар ҳовли саҳнидан битта капалак ўтса, бир ҳафта вовуллайди. Одилхўжабойнинг ғуломгардишида-чи , милтиқ ушлаган городовой туради. Жонимдан кечибманми, ўлдирмаганда ҳам сибир қилиб юборади.
— Бу гапинг ҳам тўғри, ўғригина болам. Аммо-лекин эҳтиёт бўл. Эл-юртнинг олдида тағин бадном бўлиб қолмагин, — деди бизнинг кампир.
— Гапингиз тўғри, буви, тунов куни Ориф сассиқнинг отхонасидан тўртта товуқ, битта хўроз ўмарган эдим.
— Товуқ, хўроз дедингми? Ҳа, бу махлуқлари қурғур қақақлаб сени шарманда қилмадими?
— Ҳамма ишнинг ҳам ўз мароми бўлар экан, буви, товуқ олгани борганда чўнтагимга бир шишага сув солиб оламан. Кейин қўндоқнинг тагига бориб, оғзимни сувга тўлдириб товуқларга пуркайман. Товуқдай аҳмоқ жонивор оламда йўқ. Ёмғир ёғяпти, шекилли, деб ўйлаб, бошини ичига тиқиб, ҳап ётаверади, кейин битта-битта ҳиқилдоғидан тутиб халтага соламан.
— Шунақа дегин, вой тавба-ей. Ҳамма ҳунарнинг ҳам ўзининг мурт гардони  бўлар экан-да.
— Шундай қилиб десангиз, бувижон, сиримнинг хашаги очилишига оз қолди. Йўқ, элликбошимиз Раҳмонхўжага хўрозни олиб бориб берган эдим, ишни босди-босди қилиб юборди. Раҳмонхўжа мен билан тузук, яхши одам. Бултур уни-буни сотиб, саксон уч сўм пул жамғариб: «Топганимиз шу, элликбоши ота», деб пора берган эдим, рабочийга кетишдан олиб қолди.
— Ҳа, ишқилиб, бола-чақасининг эгилигини  кўрсин. Энди буёққа қара, ўғри болам, ҳадемай тонг ҳам ёришиб қолар. Ана, ёруғ юлдуз ҳам тиккага келиб қолди. Ошхонанинг ёнидаги тутдан сирғалиб пастга туш, ўтинимиз йўқ. Ошхонада бир замонлар боғдан келган бир-иккита ёнғоқ тўнка бор, болтани олиб, шунинг бир чеккасидан озгина учириб бер, қумғон қўяман. Кеча тоғанг бериб кетган зоғорадан иккитасини олиб қўйганман, биргалашиб чой ичамиз.
— Йўғ-е, буви, — деди ўғри, — тўнка ёриб-ку берарман, аммо чой ичолмайман, чунки кун ёришиб қолса, мени таниб қоласиз. Жуда ҳам юзимни сидириб ташлаганим йўқ, андишам бор, уяламан.
— Вой ўлай, қутлуғ уйдан қуруқ кетасанми, болам? Бир нима олиб кет. Тўхта, нима олиб кетсанг экан, ҳа, дарвоқе, ошхонада битта ярим пудлик қозон бор. Аллазамонлар уйимизда одамлар кўп эди, катта қозонда ош ичардик. Худонинг ғашига тегдик шекилли, шундоқ катта, гуркираган хонадондан мана шу тўрттагина етим қолиб турибди. Эҳ-ҳа, булар қачон катта қозонни қайнатар эди-ю… Шуни олиб кета қол. Сотиб бир кунингга яратарсан, ўғригина болам.
❤4
— Йўқ, йўғ-е, буви, ёмон ният қилманг. Ҳа-ҳув дегунча бу кунлар ҳам унут бўлиб кетади. Яна катта оилалар жам бўлади. Ҳатто бу қозон ҳам кичиклик қилиб қолади. Ўша етимларнинг ўзига буюрсин. Тўйларида ўйнаб-кулиб хизмат қилайлик. Хайр энди, буви, мен кетаман, тоғ томон ҳам ёришиб қолди.
— Хайр, ўғригина болам, келиб тур.
— Хўп, она, хўп…
Мен ўша ўғри кишини танир эдим. Ҳалигача ҳеч кимга кимлигини айтган эмасман.

Ғафур Ғулом.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1
Forwarded from 15.00 2pm help
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥀🥀 👑🎰👑👑👑👑👑🎰👑
🥀🥀
🥀🥀👑#👑 👑🎰👑👑👑👑👑

☺️ ENG TANIQLI MILLIY BRENDNING AYOLLAR UCHUJ ENG KERAKLI MAXSULOTLARI JAMLANGAN DO'KON!

🌚 O'ZIGA ISHONGA AYOLLAR TERITORIYASI !

🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀
🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🧕 Muslimalar kundaligi
#РЎЁ МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 134-қисм Ҳуснора Гулзоданинг сўзларидан даҳшатга тушди. Унинг мияси ўзини алдаб, сўнгги дақиқаларни бошқача хотираларга алмаштирганми? У қандай қилиб Гулзода билан бирга келиб, у бирдан ғойиб бўлиши мумкин? — Йўқ, Гулзода! Сиз мен…
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

135-қисм


- Қара хонада ҳеч ким йўқ. Жимлик.
- Баҳром ака тез қайтинг.
- Хўп жоним. Сен ҳеч нарсадан қўрқма. Дори ичасанми ухлатувчи?
- Йўқ. Ўзим ухлаб кўраман. Лекин тез қайтинг.
- Хўп.
Баҳром хотини қучиб ўпганча чиқиб кетди. У буткул довдираб қолганди. Бунақа бўлишини тасаввур ҳам қилмаганди. Энди севгани учун курашади. Хонадан чиқиб онасини олдига борди.
- Ойи, шу ердамисиз?
- Ҳа бўлам кел.
- Мен шаҳарга кетаман. Ишимдан чақиришди. Келинизни ўқиши бор. Таътилда келамиз. Унгача келиб турамиз.
- Дарров кетасанми?
Самия опа хафа бўлди.
- Кетмасам бўлмайди. Ишим жуда зарур.
-Эртага кетасанми?
- Ҳа
Баҳром онасини жовдираб тургани учун бугун кетаман деёлмади. Хонасига қайтиб кирганида Ҳуснора кўрпага ўранганча ухларди.
- Чарчаган экан. Мана яхши ухлаяпти.

Баҳром ҳам уни ёнига чўзилди. У ўйларди. Агар хотини бутун умр шу ҳолида қолиб кетсачи? Лағнати Хуршидни соғ қўймайди.

***

Айюб бугун ниҳоят у қизни учратди. Қиз ҳаёл суриб келарди.
- Салом.
Айюбга назар солмади ҳатто.
- Умрия шошманг.
Қиз унга ҳайрон қаради.
- Узр, биз танишмизми?
- Ҳалиги автобусда...
Қизнинг юзида кулгу пайдо бўлди.
- Ҳааа эсладим. Яхшимисиз? Менда бирор ишингиз борми?
- Бироз ўтириб гаплашсак майлими?

- Узр, мени вақтим йўқ.
Қиз илдам қадам ташлаганча йигитдан узоқлашди.
- Шунчалик ёмон инсонга ўхшаяпманми?
- Бу ҳақида ўйлаганим йўқ. Мен бу ерга ўқиш учун келдим.

Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘😊👍
❤8👍2
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:

МУАЛЛИФ Шамсинур

136-қисм


Айюб уни ортидан бораверди.
- Ҳеч бўлмаса рақамингизни беринг кетаман.
- Нега экан?
- Илтимос.
Аммо қиз югурдию, ёнидаги бинога кириб кетди.
- Қайсар.
Айюб уни қилиғидан кулиб қўйди. Аста машинаси турган томонга қараб қайтди. Қиз кириб кетган бино, абитуриентларни тайёрлайдиган бино эди.

***


Ҳуснора ёнида кимдир бодек сезди ўзини. Аммо ҳеч ким йўқ эди.
- Нима истайсан мендан? Тибч яшашга қўясанларми йўқми?
Стол суянчиғига ташлаб қўйилган сочиқ тўп этиб ерга тушди.
- Тўйиб кетдим сендақа кўринмас нарсалардан.
Ҳуснора хонадан югуриб чиқаман деганди, кимдир чалиб юборди. Гурсуллаб йиқилди. Турдию жон ҳолатда эшикдан чиқди.
- Баҳроооом ака қанисиз?
Баҳром дадаси билан гаплашиб турарди. Хотинини кўриб яна нимадир бўлганини тушуниб етди.
- Нима бўлди Ҳуснора?
- Илтимос кетайлик. Бардошим етмайди. Жуда қўрқяпман.

— Нима бўлди, Ҳуснора? — деди Баҳром дадаси ва онаси олдида қизни хижолатга қўймасликка уриниб. - Нимадан қўрқяпсан?
— Илтимос кетайлик. Жуда қўрқяпман, — Ҳуснора Баҳромнинг қўлига ёпишиб олди. Унинг танаси қалтирар, Ҳуснорани кўзи ҳозир Баҳромдан бошқани кўрмасди.
Баҳромнинг дадаси уларга ажабланиб қаради. Самия опаэса дарҳол шубҳага борди.
— Келин, аҳволингиз яхшими? Турган жойингиздан ғафлат босиб йиқилдингизми? Нега бунақа ваҳима қиласиз?
— Ойи, — деди Баҳром тезда аралашиб. — Келиниз чарчаган, боши оғрияпти. Уни тинч қўяйлик. Юр хонага .
У Ҳуснорани қўлтиғидан олиб, хонага олиб киришга уринди. Аммо Ҳуснора Баҳромнинг қўлини қўйиб юборди.
— Хонага киришни истамайман! У ерда... у ерда кимдир мени чалиб юборди! Нимадир бор кўзга кўринмас.
- Баҳром бу телбани қаердан топдинг? Туришини қара. Умрингни руҳий ҳаста хотин билан ўтказасанми? Эсингда бўлсин чиройига нон ботириб еб бўлмайди.

Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘😊👍
❤11🔥3
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

137-қисм


Самия опанинг аччиқ сўзлари Ҳусноранинг юзига тарсаки бўлиб урилди. Қизнинг кўзларидаги ёшлар янада кучайди. Унинг руҳий ҳолати оғир, устига-устак қайнонасининг нафрати уни буткул йиқитишга тайёр эди.
— Ойи! Етар! — Баҳромнинг ғазабдан юзи оқариб кетди. У онасига шу қадар қаттиқ бақирдики, ҳовлида бир зум сукунат чўкди.
— Мен Ҳуснорага уйланиб, ўз танловимни қилганман! Агар унинг аҳволи яхши бўлмаса, бу менинг муаммойим, сизнинг эмас! — деди у, кейин Ҳуснорага юзланди. — Юр, азизам, хонага кира қолайлик. Нарсаларингни тайёрла.
— Мен киришни истамайман! — Ҳуснора қаттиқ туриб Баҳромдан ажралди. — Мен биламан, у ерда нимадир бор! Мен.... у ерда қандайдир ёмон нарса чиқади! Мен қўрқяпман. Илтимос мажбур қилманг.
- Бирга кирамиз. Ёнингда турибман. Бир қадам ҳам сендан ажралмайман.
Ҳуснора бош силкиди. Кейин Баҳромга эргашди. Самия опа чимирилиб қараганча қолди.
- Ўғлимни умрини ейди бу жинни. Қаерданам яна пайдо бўлди. Ундан кўра сўққабош юргани минг марта яхши эди.
- Ойижон бўлди асабийлашманг. Келинйимда чиндан муаммо бордир?
- Вей сизам ёнини олманг. Бу жиннику, ўғлим жиннилигини билиб туриб олиб юрибди ўзи билан. Бу жинни ҳатто отасига ҳам керакмас.

Хонага кирган Ҳуснора эрини ёнидан жилмади. Бир қадам ҳам айрилмади ундан.

Унинг қўрқуви шунчаки ваҳима эмас, балки бу хона билан боғлиқ бўлган номаълум, оғир ҳақиқатга дуч келишдан қўрқиш эди. Хонада чинданам нимадир бўлсачи?
— Кўрдингизми, Баҳром ака? Ойингиз ҳам мени ёқтирмайди, — деди Ҳуснора шивирлаб, кўзларида ёш айланиб.
— Онамнинг гапларига эътибор берма. У шунчаки вазиятни тушунмайди. У сени ёмон кўрмайди. Энди нарсаларингни йиғ. Эртага тонгда шаҳарга кетамиз. Соҳиб аканинг олдига бориб, ҳаммасини тушунтирамиз.
Баҳром хотинини тинчлантиришга уринди, аммо ўзининг ҳам юраги безовта эди.
- Бугун кетайлик илтимос. Бу хонада мен ортиқ туролмайман.

Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘😊👍

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤10🔥7
Forwarded from 15.00 2pm help
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥀🥀 👑🎰👑👑👑👑👑🎰👑
🥀🥀
🥀🥀👑#👑 👑🎰👑👑👑👑👑

☺️ ENG TANIQLI MILLIY BRENDNING AYOLLAR UCHUJ ENG KERAKLI MAXSULOTLARI JAMLANGAN DO'KON!

🌚 O'ZIGA ISHONGA AYOLLAR TERITORIYASI !

🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀
🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ!

🌿 Хайрли тонг, азиз диндошим!

Аллоҳ таоло янги кунни барчамизга муборак қилсин. Бугунги гўзал тонгда сизга қалбдан энг гўзал тилакларни изҳор этамиз:
✨ Аллоҳ кунларингизни саодатли қилсин!
✨ Гуноҳларингизни мағфират айласин!
✨ Сизга чин иймон аҳлининг ҳаётини ризқ қилиб берсин!
✨ Неъматларининг давомли бўлишини, раҳматининг сизни қамраб олишини насиб этсин!
✨ Ризқингизга кенглик, ҳаётингизга фаровонлик ва тан-жонингизга мукаммал соғлик-омонлик ато қилсин!

🌹 Кунингиз хайрли ва баракали ўтсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Forwarded from 15.00 2pm help
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥀🥀 👑🎰👑👑👑👑👑🎰👑
🥀🥀
🥀🥀👑#👑 👑🎰👑👑👑👑👑

☺️ ENG TANIQLI MILLIY BRENDNING AYOLLAR UCHUJ ENG KERAKLI MAXSULOTLARI JAMLANGAN DO'KON!

🌚 O'ZIGA ISHONGA AYOLLAR TERITORIYASI !

🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀
🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#РЎЁ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

138-қисм

- Хўп жоним кетамиз.
Улар нарсаларини йиғишга тушишди. Бир зумда тайёр эдилар.
- Ойи биз кетяпмиз. Ҳафтани охирида қайтамиз. Яхши ўтиринглар.
Самия опа терс бурилиб олди. Фақатгина Ҳалим ака уларга оқ йўл тилади.
Баҳром машинасини тез ҳайдарди. Ҳуснора чинқириб юборди. Баҳром тормозни босди.
- Нима бўлди?
- У... У...
Ҳуснора йиғлаб юборди.
- Гапир Ҳуснора нима бўлди?
- Кетганингни фойдаси йўқ, ортингдан бораман деди. Мени қутқаринг , бу кетишда жинни бўлиб қоламан.
- Бисмиллаҳни айт.
Баҳром ҳаёлига келган сўзни айтди.
- У айтма, ўзингга ёмон бўлади деяпти.
- Ааайт.
Баҳром бақирди. Ҳуснора айтди.
- Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ҳуснора енгил нафас олди. Унинг қулоғи олдидаги шивирлар бироз тингандек бўлди. Икки соатлик йўлни Баҳром йўл қоидасига риоя қилмай бир соатда босиб ўтди. Тўғри Соҳибни клиникаси томон ҳайдади.
- Соҳиб Самиевга келдик.
Баҳром Ҳуснорани қўлидан ушлаганча Соҳибни кабинетига бошлади. Ичкарида одам бўлишига қарамай бостириб кирди.
- Доктор, ёрдам бермасангиз бўлмайди. Галутсинацияни бошланиши деб қўрқаман.
- Беш дақиқа...
Баҳром тушунди. Ҳуснора билан стулга ўтирди. Соҳиб беморни кузатиб юборгач уларга юзланди.
- Ҳуснора нима бўляпти?
- Соҳиб ака улар мени безовта қиляпти. Жудаям қўрқаяпман.
- Қачондан бошланди бу?
Ҳуснора ўйлай бошлади.
- Қишлоқда қўй сўйилган ондан бошлаб шивирлар бошланганди. Мен қонни беҳосдан босдим, кейин сесканиб кетдим. Ўшандан бери ғалати овозларни эшитяпман.
- Охирги марта қанақа дори ичдингиз?
- Сиз ёзиб берганлардан бошқа ҳеч қанақа дори қабул қилмадим.
- Кўзингизга нима кўриняпти?
- Кўзимга кўринмайди у.
-Асосан қайси пайтда бошланяпти?
- Тунда, ёки ёлғиз қолганимда. Бугун овсиним билан боғга бордим деб ўйладим. Аммо у бормаган экан. Мен эса у билан гаплашиб бордим.
- Ётасизми бир икки кун?
- Мени аввалги ҳолимга қайтаринг. Чарчадим. Майли ухласам, қайтиб турмасам ҳам.

Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘😊👍
❤11
#РЎЁ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

139-қисм

- Ундай дема Ҳуснора. Ҳали ҳаммаси яхши бўлади.
Баҳром умид билан қизга тикилди. Уни бир кўрганидаёқ ошиқ бўлганича, ҳамон унга қалби талпинади. У ҳаётини Ҳуснорасиз тасаввур қилолмайди.
- Сал кучлироқ дори ёзиб бераман. Таъсирини кўрайлик. Икки кундан кейин келинг.
- Хўп.
Соҳиб уч хил дори ёзиб берди. Уларни ваҳимага солишни истамади. Қани кутсинчи, бу гал ҳам тахмини ўзини оқлайдими?
Баҳромни квартирасига кириб келишганида қуёш ботай деб қолганди.
- Энди шу ерда яшаймиз гўзалим. Сен мени ҳар кун ширин овқатлар қилиб кутиб оласан.
- Мен... Аввал ҳам сизни севардимми?
Баҳром бу жавобга иккиланиб қолди. Аммо ростини айтди.
- Йўқ. Мени ёмон кўрардинг. Доим совуққон бўлганча, мен билан гаплашишни истамасдинг.
- Афсус, ўшандаям сизни севганимда эди. Балки ҳозир бахтли бўлармидик?
Баҳром Ҳуснорани гапидан ҳайратланди.
- Ҳозир бахцизмисан?
- Ҳа. Мен сизни бахтли қилолмаяпман. Дардисар бўлдим сизга ҳам. Қаранг кўзингиз кулмаяпти. Бу мен туфайли.
- Жоним ундай дема. Сени борлигингни ўзи менга етарли. Сен бўлмасанг мен қандай бахтли бўлардим. Бахтни иккимиз яратамиз. Кел овқат буюртма қилайлик.
- Хўп.
Иккиси диванга жойлашганча овқат танлаб буюртма қилишди.
- Мен ҳаммомга кириб чиқай унгача.
Ҳуснора қўлига сочиқни олганча ваннага кириб кетди. Қўшиқ ҳиргойи қилганча чўмила бошлади. Бирдан сув ўчди. Ҳудди кимдир атай босиб қўйгандек.
- Кимсан?
Ҳуснора ваннани ҳар бир бурчагига қаради.
- Айтдимку мендан қутиламан деб оввора бўлма. Энди доим биргамиз.
Ҳуснора титрай бошлади. Ёнгинасида соя пайдо бўлганди ҳолос. Баҳайбат соя.
- Сенннн кимсан?
Аммо соя қилт этмай тураверди. Ҳуснора жон ҳолатда эшикка ёпишди. Аммо эшик очилмади.
- Мендан қўрқма. Сенга зарар бермайман. Аммо қутилишга ҳаракат қилсанг ўзингга ёмон бўлади.
Вишиллаганча гапирилган гаплар Ҳуснорани юрагини қинидан чиқариб юборай деди.

Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😊👍😍

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤10😢7
Forwarded from 15.00 2pm help
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😱😱😱😱😱😱😱😱😱

𝗦𝗸𝗹𝗮𝗱 𝗻𝗮𝗿𝘅𝗶𝗱𝗮 𝘅𝗮𝗿𝗶𝗱 𝗾𝗶𝗹𝗶𝗻𝗴

Vyaska 37000
Dvoyka 55000
Jensofka shim 36000
𝗡𝗶𝗺𝗰𝗵𝗮 26000
𝗜𝗰𝗵 𝗸𝗶𝘆𝗶𝗺 19000

𝗫𝗮𝗺𝗺𝗮𝘀𝗶 𝘀𝗵𝗼𝗸 𝗻𝗮𝗿𝘅𝗹𝗮𝗿𝗱𝗮, 𝗺𝗲𝗻 𝗯𝗶𝗹𝗮𝗻 𝗼'𝘇 𝗯𝗶𝘇𝗻𝗲𝘀𝗶𝗻𝗴𝗻𝗶 𝗯𝗼𝘀𝗵𝗹𝗮
👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://t.me/+_4iX6D9o9e0yN2Uy
https://t.me/+_4iX6D9o9e0yN2Uy
https://t.me/+_4iX6D9o9e0yN2Uy

Reklama xizmati bilan
@MUSTAFO_OPTOMM
12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ey Alloh o'zing saqla, qalbimizni iymonsizlikdan, ruhimizni behalovatlikdan, jismimizni harakatsizlikdan. Oʻzing bizga najot ber, nusrat ber. Halovatni topishga imkon ber yo Rob...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Attahiyat duosining siri

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!

Аллоҳ таоло бошлаган янги кунимизни хайрли ва баракали қилсин.

Аллоҳим!

✨ Кўзларимизга нур, ақлимизга теран басират,
🌹 Қалбимизга мустаҳкам иймон ва хотиржамлик,
🌿 Амалларимизга фақат Сенинг розилигингни кўзлайдиган ихлос,
✨ Нафсимизга поклик ва гўзал хулқ,
🌱 Ризқимизга кенглик, ҳалоллик ва барака,
🌸 Тан-жонимизга соғлик-саломатлик бергин!
🤲 Бизга инъом этган барча неъматларинг учун Сенга чексиз шукроналар бўлсин!

☀️ Хайрли тонг, азизлар!

✅Каналга обуна бўлинг

❤️ bosib qoʻying

👇👇👇
https://t.me/+NEjEmiDPYX8wYzIy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍁 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ЧОРШАНБА ТОНГИ
ХАЙРЛИ БЎЛСИН! 🍁
🌿
Кузнинг олтинранг тонги қалбларимизга илиқлик, кўнгилларимизга хотиржамлик, хонадонларимизга файзу барака олиб келсин!

Бугунги чоршанба куни ҳар биримиз учун хайрли хабарлар, қувончли учрашувлар ва дилни яйратувчи лаҳзаларга бой бўлсин. Кўнглимиздаги эзгу ниятларимиз ижобат, қилган дуоларимиз мустажоб бўлсин.

Кузнинг салқин нафаси остида ҳам ҳаёт давом этади, умидлар яшайди, орзулар пишиб етилади. Бугун кечаги афсуслар билан эмас, эртанги кунга ишонч билан яшанг.

Яхши ният билан бошланган куннинг файзи ўзгача бўлади. Чоршабангиз хайрли, қалбингиз нурли бўлсин!

❤️ bosib qoʻying

👇👇👇
https://t.me/+NEjEmiDPYX8wYzIy