#Taqdir_bitiklari
#No_212
#By_Nafisa_Malikova
Сен Аллоҳни танимасанг унинг сенга бераётган меҳрини қандай кўрасан...
-анчагина мазаси йўқ..
Элнур отаси ҳақидаги гапларни эшитиб аввалига ачинмайман деб ўйлади аммо қалбини нимадир ялаб ўтди..дадасини қачон ёмон кўриб қолган экан..ёдида йўқ! Эслагани жанжаллару ҳақоратлар..
-кўришга борасизми?-деди Раъно ўйчан қиёфада.
-менга деса ўлиб кетмайдими?!-деди Элнур беписанд нигоҳда.
Раъно қайнотасига ачинай деса Элнур ҳақлидай кўринади.Оппоқ сочларини қорага бўяб ёшгина гулдек қизлар билан кайфини сурган қайнотаси мана бугун ўлим тўшагида..айнан ўша жононаларни суюклилари томонидан ўлгудек дўппосланган ҳозир эса оғир аҳволда ётган қайнотаси ким билсин нималарни ўйлаётган бўлса..
Раъно феъл жиҳатидан баъзан отасини эслатиб юборадиган Элнурни шу жиҳатидан доим ҳавотирда эди..ахир қон тортади дейишади илоҳим куёвлари асло ундай эркаклардан бўлмасин..
🌺🌺🌺🌺🌺
-тўй сурилиб кетади энди..
Кайфияти тушиб кетган Омина куёвга тўйни қанчалик кутаётганини сездириб қўйди.
-тўйни қўя туринг бобонгиз касал экан кўнгилларингизга тўй ҳам сиғмас ҳозир!-деди куёв қизни юпатмоқчи бўлиб..Омина эса бобосидан ҳам кўра тўйни қолдирилишидан ҳавотирда эди..

❤5
#Taqdir_bitiklari
#No_213
#By_Nafisa_Malikova
-Темур онангни олиб кет ўғлим анча маст бўлиб қолди!
Темур манзилни билгач хавотир билан шошиб машинасига чиқди.Анчадан буён онаси ичадиган одат чиқарган улфатлари баъзан эркак кишилигини кўриб Темурни қони қайнарди..
-эй Аллоҳим онамни ўзинг тўғри йўлга бошла!
Оҳиста айтилган овозни машинани шовқини босиб кетди.
-сени ким чақирди?
Донохол кайфи ошиб яна ичмоқчи эди ўғлини кўриб кайфияти бузилди.
-ойи!-деди Темур ўзини босиб.
-нима ойи? Мен ҳам яшашим керакку? Қачонгача ғамлардан сиқилиб юраман?
Темур оҳисталик билан онасини қўлтиқлади.Димоғига ўткир ароқ иси урилди.
-ойи сабр қилинг! Ўзим сизни ҳаж сафарига жўнатаман..-деди Темур бўғзига аччиқ нимадир тиқилиб.Йўқ уни бошқа йигитлардек ойи ўқишга кираман репититорга пул керак дейишга..ойи кийимимни дазмоллаб қўйинг йигитлар билан дам олишга кетаман дейишга ҳаққи йўқ! Хатто Омина ҳақида ҳаёл суришга ҳам..
Онасини амаллаб уйга олиб кириб ўрнига ётқизди.Бир пайт Донохол қайт қилиб юборди.Ҳамма жойни артган ҳам онасига сув тутган ҳам Темур бўлди.Синглисини бу нарсаларни кўришини истамас ҳеч йўқса у беғубор оламда қолишини истарди.Онасини авайлаб ётқизиб устига енгил кўрпа ёпган Темур оёқ учида хонани тарк этди.
Осмонда ой тўлибди..ошхонада тим қора кўзларига катта одамларникидек ўй тушган Темур оиласи ҳақида қайғуриб кўзи илиниб шу ерда ухлаб қолди.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Донохол ажиб туш кўраётиб чўрчиб уйғониб кетди..атрофга боқиб бир зум англай олмади қаерда эканлигини.Тушунгач эса ҳиқиллаб йиғлай бошлади..
У реал ҳаётда..ажрашган боз устига уч боласи бўй етган ёлғиз аёл..Ботирни қучоғини тафти ҳамон тарк этмагандек қўллари билан елкасини қучди..
-Ботир..қаранг нималар қилиб қўйдик...
Тонг эса янги кун учун ёришиб келмоқда эди..
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

❤10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яна бир кун тарихга айлантириб
улгурдик.
Эртамиз бугундан яхши бўлсин..
Ин Ша Аллоҳ.
Мароқли ҳордик тилаймиз!
Хайрли тун!
Тунингиз осуда ва тинч ўтсин.

🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак бўлсин!
🍃
Илохим ҳар бирингизнинг
Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни, Юзингиз ТАБАССУМни,
Хонадонингиз БАРАКАни,
Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
Қалбингиз ИЙМОНни,
Танингиз САЛОМАТЛИКни,
Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!
Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!

Allohummag'firliy
Allohummarhamniy
Allohumma afiniy
Allohummarzuqniy
Robbana atina fid dunya hasanatan va fil axiroti hasanatan va qina azaban nar
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Allohummarhamniy
Allohumma afiniy
Allohummarzuqniy
Robbana atina fid dunya hasanatan va fil axiroti hasanatan va qina azaban nar
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤5
#Taqdir_bitiklari
#No_214
#By_Nafisa_Malikova
Шамшод қизни кайфиятини кўтаришга урунарди
-Аллоҳ насиб этса ҳали тўйимизда энг гўзал келин бўласан гулим! Ҳар тонг уйғонганимда ёнимда бўласан..
-демак аниқмас...
Омина ҳўрсиниб қўйди..кимдир Худо ҳоҳласа деб гап бошласа доим "Аниқмасми?"деб сўраб қоларди..худдики мавҳум гап эшитаётгандек..
-нима?
Йигитнинг овози Оминани сергаклантирди..
-йўқ ўзим..-деди эркаланишга уруниб..бунча қийин бўлмаса рол ўйнаш..Омина ҳамон оиласидан ҳам ўзидан ҳам уяларди.
-видеоқўнғироқ қилсам майлими?-деди йигит астойдил.
Қиз чўчиб кетди..ҳозир қай аҳволда ўтирибди.Йигит кўрса ким экан бу ажина демайдими?
-йўқ ҳозир эмас!-деди қатъий.
Шамшодни ҳам қайсарлиги тутди.
-нега доим қайсарлик қиласан? Ахир қийин эмаску?
-нега тушунмайсиз? Ошхонадаман онам ёки дадам кўриб қолсачи?
-унда кўрмайдиган жойга ўт! Кўришмаганимизга ҳам анча бўлди..соғиндим сени! Кўргим келяпти!-деди йигит соғинч билан.
Омина нима қиларини билмай қолди.
-ҳўп фақат ярим соатдан сўнг хўпми?
Шамшод жилмайди
-ярим соатда нима қилмоқчисан? Ҳозирчи..
-илтимоссс...-деди қиз ялинчоқ оҳангда.Шамшод тушунмаган бўлсада рози бўлди
-фақат алдаш йўқ!
-албатта!-деди қиз қувониб.
Шамшод қизнинг баҳор об ҳавосидек ўзгарувчан феълига ҳам анча кўникиб қолганди.Ишдан келиб унинг овозини эшитгиси келар..негадир ўзининг табиатига зид ҳатти ҳаракатларига тушунмас аммо қизни ҳар сафар ҳаяжонга соладиган шеърларини ўқишни канда қилмасди.
Омина ювиниш хонасига кирасолиб қизил помадани сура бошлади.Сийрак қошларини бўяди.
-оббо!-деди кўнгли тўлмай ойнага қараб.Шу пайт хабар келди
"15 минут қолди хоним афанди"
-ҳарбий!-жилмайиб қўйди қиз.Экранда йигитнинг ўзига ярашган формасию тим қора қошлари фонни безаб турарди...

❤12
#Taqdir_bitiklari
#No_215
#By_Nafisa_Malikova
Шамшод видеоқўнғироқда қизнинг нотабиий кўринишидан таажублансада индамади..
Омина дам камерани у ёнга бурар дам бу ёнга бурар ўзига кўзи тушиб жиғибийрон бўларди.
-бўлди ўчираман!-деди охири.
-нега?-деди йигит ҳайрон бўлиб.
-ухлайман!
Омина бошқа баҳона топа олмади.
-Омина..-деди йигит босиқлик билан..-мендан нимани яширасан доим?
Омина йигитни зийраклигига тан берди..зотан у миясидан ўтқазган фикрларни йигит аллақачон унинг кўзларидан ёки гап оҳангидан илғаб оларди..
-айтсам кулмайсизми?-деди охири.
Йигитнинг самимий боқиб турган кўзларида меҳр барқ урди.
-кулмайман жоним..сен айт!
-ҳақиқий юзимни кўришингиздан уяламан..-деди Омина телефонга қарай олмай.Йигит ёш қизчадек уялиб турган Оминага боқиб жилмайди.
-Омина..-деди майин овозда.
Қиз қисиқроқ кўзларини экранга қаратди.
-сен ҳамон севиш бахтини ҳис қилмадингми? Мени кўрсанг ҳурсанд бўлмайсанми? Кун бўйи сен ҳақингда ҳаёл суришимни билсайдинг?-деди Шамшод ёниб сўзларкан..Омина йигитни ҳароратини ҳис қилгандек бўлиб ширин энтикди..
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-совчиларингиз келмадику?
Одина Баҳромни қистай бошлади.
-учрашувда айтдимку..онам қариндошларга айцин..сен жуда ёшсан шунга..-деди Баҳром тутулиб.
-демак ўйнатиб юрибсиза?-деди Одина жаҳл билан.
-бу нима деганинг? Сендан бошқасига уйланмайман шундоқ ҳам лекин бундай ишлар тезлик билан бўлмайди тушун!-деди Баҳром куйиб пишиб.
-айтганимдек мени аммамни ўғлига бериб юборишса бурнингизни тишлаб қоласиз!-деди Одина йигитни тезлаштириш учун атайлаб.Уёқдан йигитни ниманидир қарс этиб ургани эшитилди.
-сабримни синама Одиш!

❤9🔥1
#Taqdir_bitiklari
#No_216
#By_Nafisa_Malikova
Раъно Одинани сўраб келган совчилар уйга кираётганда йигитни онаси бўлмишнинг ёрилган товонларига қараб ижирғаниб қўйди.Зебо опа меҳмон кутиладиган хонага ўтиргач обдон атрофни кузатди.Чеҳрасидан бу ер унга манзур бўлганини билиш қийин эмасди.
-хуш келибсизлар!
Раъно қўлини кўксига қўйиб сўрашаркан қалин тилла занжир таққан обдон бўянган Зебохонни бойвучча аёл деб ўйлади лекин товони кўнглини хижил қилди..Ҳар ҳолда Муқаддам қудасини ёнида бу аёл қуда деса арзигулик эди.
-вой биз ҳозир тушуриб келин қиламиз демаймиз!-деди Зебохон Раъно қизим ёш деявергач.
-ўқиши..
-университетда ўзим ўқитаман!-деди Зебохон тишлари ялтираб жилмаяркан.
Одина кўчада машинада онасини кутиб ўтирган Баҳром акасини кўриб жилмайди.Йигит ҳам уни пайқадими дарров хабар ёзди.
-ваъдамда турдим..фақат меники бўласан..
-кўрамиз!-деди Одина ҳам бўш келмай.Репититор деса энсаси қотадиган Одинани хаёли фақат тўйда эди..тезроқ тўйи бўлса Баҳром акаси билан айланиб юрса..
🌺🌺🌺🌺🌺
-бир мени қизларим ўзини қадрини билмайдией!
Раъно қизларига ачиниб жилмайди.
-одамларни қизини қаранглар қанақа пишиқ! Бойини илинтириб тегади...сенлар битта йигит билан ҳам эплаб гаплаша олмайсанлар..Доно амманг бир қизга совчиликка борса қиз Темурдан қанча ойлик оласиз? Машинангиз борми деб сўрабди.Сенларга эса фақат савлатию чиройи қизиқ..
-ойи нима дейишди?-деди Одина умидвор боқиб.
-нима у хотинни товонлари ёрилиб ётибди? Фақат кулиб ўтираркан..роса соддами дейман?-деди Раъно Зебохонни эслаб.
-мен сизга айтган йигит шуда..-деди Одина жилмайиб.

❤15👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙 💐
💐 ЖУМА КУНИ АЛЛОҲ ТАОЛО БАРЧАМИЗГА: 🤲
✨🌷 Яхшилик эшикларини,
✨🌷 Омонлик эшикларини,
✨🌷 Соғлик эшикларини,
✨🌷 Неъмат эшикларини,
💐 Барака эшикларини,
💐 Куч-қувват эшикларини,
💐 Дўстлик эшикларини,
💐 Раҳмат эшикларини,
💐 Ризқ эшикларини,
💐Илм эшикларини,
💐Мағфират эшикларини,
💐 Муҳаббат эшикларини
ЖАННАТ ЭШИКЛАРИНИ БИЗ УЧУН ОЧСИН!!!🤲
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
💐 ЖУМА КУНИ АЛЛОҲ ТАОЛО БАРЧАМИЗГА: 🤲
✨🌷 Яхшилик эшикларини,
✨🌷 Омонлик эшикларини,
✨🌷 Соғлик эшикларини,
✨🌷 Неъмат эшикларини,
💐 Барака эшикларини,
💐 Куч-қувват эшикларини,
💐 Дўстлик эшикларини,
💐 Раҳмат эшикларини,
💐 Ризқ эшикларини,
💐Илм эшикларини,
💐Мағфират эшикларини,
💐 Муҳаббат эшикларини
ЖАННАТ ЭШИКЛАРИНИ БИЗ УЧУН ОЧСИН!!!🤲
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌Robbi inni massani yadurru
va anta arhamur rahimin.
📌«(Ey Rabbim), meni balo ushladi. O‘zing rahm-shafqat qilguvchilarning eng Rahmlisisan».
📌ANBIYO SURASI 83-oyat.

❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Yotishdan avval qilinadigan amallar
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Duo taqdirni o'zgartiradi ✨❤️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
#Taqdir_bitiklari
#No_217
#By_Nafisa_Malikova
Одина дарсдан чиқиб Рузичка билан кетаётганди
-Одиш кеча анов йигитимам ташлаб кетди!-дея Рузичка жилмайди.
-ўзи унинг бетайин эдику!-деди Одина ўзига ярашган либосини тўғирлаб.
-бетайин бўлса ҳам роса зўр йигит эдида эҳтиросли!-деди Рузичка сумкасидан ойна чиқариб.
-ўзинг жиннисан! Эрга тегмасанг нима қиласан ҳамма билан оғиз бурун ўпишиб!-деди Одина ижирғаниб.
-э эртага битта йигит билан бутун умримни ўтқизаман вақтида юриб юриб қолиш керак..-деди Рузичка қалин лабларини қизилга бўяб.
-қаёққа борамиз?
-cинемага кирайлик зўр кино келган!
-яна шунақа кино бўлса керакмас..-деди Одина телефонини ковлаб.
-ҳа нима ҳадемай эрга тегиб кетсанг юрасанми балони ҳам билмай!-деди Рузичка шарақлаб кулиб.
Тепада ойнадан ўқувчиларини кузатиб турган Сарвидил Раънога сим қоқди.
Раъно экранга қараб уф тортди.
-жонга тегди шу устозиям!
Қайта қайта жиринглагач зўрға кўтарди.
-ало!
-Ассалому алейкум..яхшимисиз!-деди устоз ийманиб.
-яхшимисиз!-деди Раъно энса қотириб.
-узр безовта қилдим..қизингиз бўйича..
-яна нима қилди бу қиз?
Сарвидил минг истиҳола билан тилга кирди.
-қизингиз дарсдан чиқиб тўғри уйга боряптими?
Раъно ҳайрон бўлди.
-соат 3ларга томон қайтади!
-дарс соат 3да тугамайдику?
Раънони қони қайнай бошлади.
-неччида тугайди унда?
Раъно уёқдан буёққа юриб телефон қила бошлади.
-қанжиқча..эрга бериб қуритмасам бу куйдиргини! Эртага Худо билади пешонамга..-дея хаёлидан ўзи қўрқиб кетди..-қиз ўстириш бунча азоб бўлмаса...

#No_218
#By_Nafisa_Malikova
-қайси гўрда санғиб юрувдинг?
Раъно қизини қўлида яшикни синиғи билан қува бошлади.
-фақат урасиз!-деди Одина жаҳли чиқиб қочаркан.
-уриб ўлдириб қўйса ҳам кам сени! Падарингга лаънат сендақа қизни..
Илёс Ўғилойдан секин сўради.
-падарингга лаънат нима дегани?
Ўғилой укасини чучварасига нон тўғраб бераркан секин гапирди.
-менимча ойим дадамга лаънат айтаяпти!
Ҳеч нарсани тушунмай боқиб турган Илёс секин овқатига қошиқ ботирди.Ҳовлидаги қий чувдан ҳайрон бўлган Омина Шамшоддан уялиб гўшакни қўйишга шошилди.
-мен билан ҳайрлашишга бунча шошмасангиз?
Омина телефонни кўксига босди худдики ўчириб қўйса йигит ўзининг сокин оламидан қизни яна дўзахга итариб юборадигандек туюлди.
-Шамшод ака..-деди юрак ютиб..-сизни жуда ҳам яхши кўраман..раҳмат ҳаётимга кириб келганингиз учун!
Йигит кутулмаган дил изҳоридан ҳаяжонлангани сезилди.
-бу гапларинг билан мени қанчалик баҳтиёр этганингни билсанг эди!
Афтидан йигит ҳам гўшакни қўйишни истамасди.Шу пайт аёл кишининг меҳрли овози эшитилди.
-ўғлим овқатга юр..отанг сенсиз бошламай ўтирибди!
Омина гўшакни сассиз ўчирди.Телефон ўчиб Оминани сакинат тарк этди.Қонида шайтон гупурар ич ичидан шу оиласига лаънат айтиб бош олиб кетгиси келарди.
Ҳовлида эса Элнур Одинани бўралатиб сўкаётганди.
-ҳеч қаёққа чиқмайди бундан кейин!
Одина ҳам бўш келмади.
-мени мажбурлаб уйда ушлаб ўтира олмайсиз! Ёш боламасман!-деди қонаган лабини артиб.
-нима дединг?
Элнур хезланиб қизини урмоқчи эди Раъно тўсди.
-бўлди қўйинг! Бетарбия бу шунақа..
-ўзларинг роса тарбиялисизлар!-деди Одина аламли жилмайиб.
-ўчир ифлос!-деди Элнур хезланиб.
Омина бориб бир аҳволда турган синглисини тинчлантиришга урунди.
-қўй Оди!
-кўрмайсанми опа?-деди Одина ёйилиб кетган сочини йиғиб-қўлларидан мени урушдан бошқа иш келмайди!

❤9
#Taqdir_bitiklari
#No_219
#By_Nafisa_Malikova
-Баҳром ака мени тезроқ олиб кетинг!
Ярим кечаси беркинганча телефонда гаплашаётган Одина ҳиқиллади.
-яна дадангми Оди?-деди Баҳром қизга жони ачиб.
-дадам охири мени уриб ўлдириб қўяди!-деди Одина кўз ёшларини артиб.
-нега бесабаб ураверади ўзи?-деди Баҳром бўлажак қайнотасидан нафратланиб.
-бизни ёмон кўрадида шунга..
-одам ҳам ўз фарзандини ёмон кўрарканми а?
-масалан сизни онангизни қаранг сизни қанчалик яхши кўради..сени ёш дейди кўнмайди деган эдингиз бир гапингиз билан бизникига совчиликка келдилар!-деди қиз жилмайиб.
Баҳром охирги фарзанди сувда оқиб кетгандан кейин ниҳоятда фарзандларини авайлайдиган бўлиб қолган онасини эслаб меҳри жўш урди.
-ҳали келсанг онамни меҳрини кўрасан!
Қиз янги боражак уйини ўйлаб ширин энтикди.Бу пайтда эса Баҳромларнинг ошхонасида каламуш ейишга нарса қидириб уёқдан буёққа кезарди.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Раънони кечаси билан уйқуси келмади.Қаерда адашди..болалиги меҳнат тагида ўтгани учун қизларимни зориқтирмай деб эркалатиб юбордимикин..Одинани айтгани муҳайё бўлса..ё вақти йўқлик қилиб қизларига одобни ўргата олмадимикин..эрга берай деса қизи жуда ёш.Боз устига Оминани ҳам тўйи бўлса иккита тўйни қилишни ўзи бўладими? Элнургаку фарқи йўқ кечаси ухлагани уйи бўлса кифоя..
-ишқилиб куёвларим шунақа эътиборсиз бўлмасинда..-деди секин пичирлаб.Меҳр кўрмаса бора бора инсон ёстиқдошидан ҳам совуб кетаркан..Раъно ҳиссиз нигоҳларини ерда солинган кўрпада ухлаб ётган эрига қаратди..

❤13😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,
Алҳамдулиллаҳ!
Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат..
Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик..
Аллоҳ барчамизнинг муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ният ва дуоларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..
Ота-онамиз, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин!
Бугунги шанба кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!