🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Сулаймон ётоқхонага кирганда Ҳилола кеча ўзи олиб келган атиргулнинг ёнида унга тикилиб хаёл суриб ўтирганини кўриб ажабланди : - Бугун бошқачароқмисан , Ҳилола ?! Бу вақтда китоб ўқиб ўтирар эдинг , шуни айтаяпгандим ?! -…
👆👆👆👆аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

48- ҚИСМ

Нимага хўп дейишим керак ?

- Ўзингни эҳтиёт қилишга ?!

- Ўзимни эҳтиёт қилишга ?! - такрорлади Ҳилола ва узоқ ўйланмай жавоб қайтара қолди, - хўп ўзимни эҳтиёт қиламан. Аслида айтганда бу жуда ёқимли таклиф бўлди.

Сулаймон унга муҳаббатга тўла кўзлари билан тикилди :

- Сени жуда яхши кўраман , Ҳилола. Мени десанг ўзингни эҳтиёт қиласан.

Ҳилола жилмайди :

- Энди борақолинг. Соат ҳам ўн бўлай деяпти. Дўстларни кутдириш энг ёмон одат.

Ҳилола машинадан тушиб эшикни ёпар экан, эрига хазиллашиб, эркалангиси келди ва ярим очиқ ойнага эгилди :

- Манга тўйдан "ох" обкелинг, хап?!

- Хап !

Ҳилола биринчи бўлиб ўзи кетмаса, Сулаймоннинг жойидан қимирламаслигини билиб ортга ўгирилди , икки одим қадам босиб яна кўнгли бўлмай эрига қаради .

-Яхши бориб келинг...

* * *

Ҳилоланинг кўнгли нима учундир зим- зимистон бўлиб кетаётган эди. "Тавба,- дея ўйлади у,- офтоб чарақлаган кунда бу нимаси эди ?! Негадир ҳеч қўлим ишга бормаяпти-я ?! Аммо тушликка бир коса бўлсаям иссиқ овқат солишим керак. Кейинги пайтларда додажоннинг ошқозонлари салга безовта қилаяпти ўзи. Ундан кейин Сулаймон акамга сиз яхши кўрган ширинликни тайёрлайман деб ваъда ҳам бериб қўйганман"

Ҳилола шу хаёллар оғушида кийимларини алиштириб чиқиб ошхонага ўтди. Кеча тайёрлаган анжир мураббо ва жемли банкачаларини ертўлага олиб тушиб жойлаб қайтгач , овқатга уннади. Тушликка озроқ котлет, картошкали пюре ва гуляш пиширди. Орада Сулаймон яхши кўрган бисквитдан тайёрлаб , творогли начинка ва қаймоқли кремда безатди. Начинка орасига духовкада озроқ тоб берилган ёнғоқ мағзидан солишни унутмади . Ширинлик устини эса музлаткичда турган малина мевачалари билан чиройли қилиб безатди.

Ҳилола Мирсаид ака билан бирга тушлик қилиб олишди. Овқат устида у додажонисини ўз соғлиғи юзасидан қизиқтирган саволларга жавоб бериб , ҳотиржам қилгач , у кишига яқинда пиширган ширинликдан бир ликобча илинди ва ўзи ошхонани саранжомлашга киришди.

Ҳилола барча ишларни якунлаб ётоғига киргач , ўрнига бориб бироз чўзилди, сўнг кўзларни юмиб хаёлга чўмди. Сулаймоннинг эрталабки сўзлари ёдига тушиб жилмайди:
"Сулаймон акам бугун бироз бошқачароқ эдилар а ? Майли шунисига ҳам шукр. Ойижонимизни тупроққа топширганимиздан кейин илк бор бугун юзларида табассум кўрдим шекилли, ўзиям, - Ҳилола хўрсинди ,- ҳаа уларгаям осон бўлгани йўқ у кунлар..."

Ҳилола қўлини чўзиб тумба устидаги телефонини олди. Унинг хотирасидаги оилавий суратларни бирма- бир кўздан кечира бошлади. У анча вақт шу юмуш билан машғул бўлди. Кадрда муҳрланган суратлар Ҳилолани яқин ўтмишга етаклаб кетди.
Ҳилола хаёллар оғушида кўзи юмилганини сезмай қолди...

Кўча эшигининг қўнғироғи жиринглашидан уйғониб кетган Ҳилола дастлаб уйқу аралаш бироз гарангсираб ётди. Қўнғироқ асти тинай демасди.

Ҳилола ўрнидан туриб "Ҳозир" деганча ҳовлидаги сув жўмрагида юзини енгил чайиб дарвозага етгунча ҳам қўнғироқ жиринглайверди.

Ҳилоланинг юраги нохуш бир нарсани сезгандек гурсиллаб уриб кетди.

Эшикни очган Ҳилола Маҳина амма ва Мирсобит амакиларни кўриб ҳайрон қолди. Аранг салом бериб уларнинг докадек оппоқ бўлиб кетган юзларига термулди

- Мирсаид қани ? - Ҳилоладан сўради Мирсобит ака алик олишни ҳам унутганча.

- Шу ердаман , ака. Тинчликми , нима гап ?! - остонада Мирсаид аканинг қораси кўринди.

- Мирсаид ука, - деди Мирсобит ака укасини бағрига босганча оғир ютиниб , -илтимос ўзингни қўлга ол.

Мирсаид аканинг ранги қув оқариб кетди . У акасини ўзидан итарганча титроқ овозда сўради :

- Тушунтириб айтинг , ака ?! Тинчликми ?

- Ука , - Мирсобит аканинг боши эгилди .

- Мирсаид укажон , Сулаймон...

- Нима Сулаймон ?! - Мирсаид ака опасидан деярли бақириб сўради ,- боламга нима бўлди ?

- Ўзингни бос , ҳеч нарса қилмабди. Шунчаки машинасини тоғ йўлида бироз туртиб юборишибди. Ҳозир шошилинч тез тиббий ёрдам марказига олиб келаётишганмиш. Мираъзам ўша ерга кетди.

/ 139
👍16
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Мирсаид ака шилқ этиб ерга тиззалаб қолди.

- Опа , болам ростдан соғми ... - дея олди у .

Ҳилола дарвозага суянганча қотиб қолганди :

"Мана нега ?!

Мана нега юрагим зим - зимистон бўлган экан ?!- алам билан ўйлади у , - мана нега Сулаймон акамнинг у ёқларга оёқлари тортмаган экан?!

Мен аҳмоқ "Дўстларингиз кутиб қолишмасин ?!" деб уларни тезлабман- а ? Ишқилиб жонлари соғ бўлса бўлди.

Сулаймон акааа ! Мен ва додажоннинг бахтларига жонингиз соғ бўлсииин !"

Мирсобит ака укасини суяб ҳовлига олиб кирди. Уни кенг саҳндаги каравотга ўтқазар экан, негадир Хилола эмас, Маҳина опадан сув олиб келишни сўради.

Опаси олиб келган муздек сувни ичган Мирсаид ака ожизгина ингради :

- Акааа , тўғрисини айтинг , болам омонми ? Мен нега ҳалиям бу ерда турганимизга ҳайронман ?
Ака, юринг боламни олиб кетишган касалхонага борайлик.

- Ука , - оғир тин олди Мирсобит ака , - у ерга борганимиз билан ҳалақит қилишдан бошқасига ярамаймиз. Яхшиси шу ерда дуо қилиб турамиз.

- Ака, сиз мени тушунмаяпсиз шекилли ? У ерда барчасидан хабардор бўлар эдик.

- Маҳина опа , сиз келинни ичкарига олинг ,- деди Мирсобит ака гапни бошқа томонга буриб, сўнг ўзига илтижо билан боқиб турган Мирсаидга қаради,- Мираъзам казо- казо дўстларини ишга солиб барчасини ўзи амаллайди.

Ҳилола Маҳина опа ўзини етаклаган хонага киргач, унга илтижоли тикилди :

- Жооон аммажон , жиянингизга нима бўлгани ҳақида билганларингизни айтинг.

Мен ...

Мен негадир қўрқиб кетяпман ...

Юрагим қинидан чиқар даражада гурсиллаб уриб кетяпти. Илтимос , адамларга қўнғироқ қилайлик. Улар бизни Сулаймон акам ётган касалхонага олиб борсинлар ...

Маҳина амма Ҳилолани бағрига босди.

- Хўп болам ... Хўп ... Фақат бироз сабр қилайлик. Сулаймон ҳали йўлда экан. Етиб келишига биз ҳам борамиз ...

Маҳина амма Ҳилолани тинчлантирар эди- ю , аммо ўзи дир- дир титрарди.

Кўп ўтмай ҳовлини одам боса бошлади.

Барча Сулаймонга ҳеч нарса қилмаганлигини бот- бот такрорлар эди- ю , аммо негадир рангларида - ранг йўқдай эди.

Ҳилоланинг юрагига борган сари ваҳм оралай бошлади. Ҳавотирлиги кучайиб кетди. У ҳовлига чиқиб тоза ҳаводан нафас олгиси , шу баҳонада додажониси билан кўришгиси келди. Ҳилола шу топда додажонисигина ўзига далда ва таскин бера олишини тусмоллади.

Аммо аёллар уни ҳовлига чиқишига изн беришмади :

- Ҳовли тўла эркак, ҳозир уларнинг ёнига яқин йўлашингиз одобдан эмас ...

Шу аснода борлиққа шом қўна бошлади.

Қайсидир дақиқада Ҳилоланинг қулоғи чим битди. У ўзига нима бўлаётганини англай олмай ҳайрон бўлди . Қулоғи остида Сулаймоннинг шивири эшитилгандек бўлди :

"Ўзингни эҳтиёт қил"

Ҳилола Сулаймонни ахтариб атрофга телбавор тикилди ...

Шу вақт ҳовлидан Мирсаид аканинг ёввойи овозда ўкирган овози эшитилди :

- Отасининг гўрига тушган болееееммм...

Ҳилола аввалига бу овоздан келган маънога тушунмади. Сўнг бирдан шъуурида ожизгина нимадир "йилт" этди. Ана шу йилт этган туйғу барисини Ҳилолага англата олган эди...

" Демак...

Демак ! ! ! "

Ҳилоланинг нафаси бўғилди. Ҳарсиллаб калта - қисқа нафас ола бошлади. Бу орада кўз қорачиқлари кенгайди . Зум ўтмай ёнбошига "гуп" этиб йиқилди.

У бу дунёдан буткул "узилган" эди.

/140
👍13👎1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Ҳилола кўзини очганда ўзини онасининг қучоғида кўрди. У "Ойижооон" деб дод солмоқчи бўлди , аммо овози чиқмади. Унинг лаблари қуруқшаб кетган , қимирлатишга эса мажоли қолмаган эди.

Ҳилоланинг кўзини очганини кўрган Роҳилахон опа уни бағрига янада қаттиқроқ босди :

- Қизим , жон болам ... Менгина куйдирма, менгинани ёндирма ...

У Ҳилоланинг бошини авайлаб кўтарди. Ёнида турган пиёладаги сувни қизининг лабига тутди. Ҳилола дод солиши учун шу сувни ичиши , лаби ва оғзини намлаб олиши кераклигини фаҳмлаб пиёлага энгашди. Лаблар, оғиз , томоқ..., юрак ҳиёнат қилган жойда кўзлар ўз вазифасини унутмабди, вафодорлигича қолибди... Ундан думалаган ёшлар сув ичишга энгашган юздан узилиб пиёладаги сувга томди :

"Чааак" ...

Атрофга тим қоронғилик тушибди. Ҳилола ҳовли ва хоналар эркак- у аёлларга лиқ тўлганлигини кўрди. Барчалари , айниқса аёллар, оғзиларини рўмоллари билан тўсганча паст овозда юм- юм йиғлашар эди.

Ҳилолага келгувчиларни фарқи қолмагандек эди гўё. У онасининг бағридан узилишни ҳоҳламас, шу топда энди дунёни бус- бутунлигича таний бошлаётган беш ёшдаги қизалоқлик пайтига қайтиб қолишни , ҳозирги ҳаётини буткул унутишни истар эди.

Бир вақт ҳовли тўс - тўс бўлиб қолди. Ташқаридаги "Олиб келишди , олиб келишди" деган шивир- шивир овозлар ичкаригача сизиб кирди. Ҳилола гап нимадалигини тушунди . У бошини қайси куч билан шарт кўтарганини билмади. Табақаси очиқ деразадан бор бўйи билан оқ мато ташланган Сулаймоннинг танаси шифохона замбилида олиб кирилаётганига кўзи тушган Ҳилола ўзиникига буткул ўхшамаган овозда чинқириб юборганини ўзи билмай қолди:

- Сулаймон акаааа !

Йўқ !

Ҳилоланинг лаб, оғиз , томоқ , ... юраги унга ҳиёнат қилмаган экан. Улар фақат энг керак фурсатни кутиб туришган экан!

Сулаймонни кўтариб кираётган йигитлар ҳам Ҳилоланинг чинқириғини эшитиб жойларида бир зум довдираб туриб қолдилар ва ҳовлидагиларнинг кўрсатмалари билан яна йўлларида давом этдилар ...

Роҳилахон опа Ҳилолани юзини маҳкам бағрига босди ...

Сулаймонни бундан салкам икки ой аввал онаси Мастура опанинг майити чиқарилган хонага олиб ўтишди.

Ҳудди ўша хона...

Ҳудди ўша жой...

Қиблага бўйлаб солинган пахталари кўпчиб турган уч кўрпадан уч қават қилиб солинган оҳорли тўшак...

Ҳудди ўшандай...

Фақат бу сафар жой эгаси бошқа инсон эди ...

Фақат бу сафар жой эгаси Сулаймон эди ...

Йигирма икки ёшида бу ёруғ дунё билан видо битимига имзо чеккан Сулаймон...

#давоми_бор / 141

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢32👍8😭6❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бахт-саодат эшигининг энг улуғи ота-онанинг қилган дуоси ва уларнинг сиздан розилигидир.
Уларнинг дуолари сизга етадиган бало-офатлардан сақловчи қўрғон бўлса, розилиги жаннатингиздир.
Уларга яхшилик қилишни ғанимат билинг.


ХАЙРЛИ ТУН!
Тунингиз осуда ўтсин!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Соғ-саломатликда отган тонгингиз хайрли ва баракали куннинг бошланиши бўлсин. Доимо севинч ва бахтларга тўлиб яшанг Қадрдон! Ассалому алайкум.

Қишнинг бир ойини ортда қолдирган, яня бир Чоршанба тонги муборак бўлсин...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Ҳилола кўзини очганда ўзини онасининг қучоғида кўрди. У "Ойижооон" деб дод солмоқчи бўлди , аммо овози чиқмади. Унинг лаблари қуруқшаб кетган , қимирлатишга эса мажоли қолмаган эди. Ҳилоланинг кўзини очганини кўрган Роҳилахон опа…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

49 - ҚИСМ

Ҳовли ва хоналарда "дард қозони" қайнай бошлади ...

Мусибат инсонларни бирлаштиради деганлари рост ...

Кутилмаган ғамдан гангиб қолган ҳалойиқ - қариндош , таниш , билиш , эркак-у аёл ўзининг яқинида турган инсонлардан таскин ахтарар эди...

- Нима бўлибди ўзи ?! Пешинда ҳеч гап йўқ эди-ю ?

- Мен уни эрталаб кўргандим...

- Одамзоднинг ҳоли шу экан- да. Бугун бор , эртага йўқ. Ҳатто бир соатдан кейин нима бўлишингни билмайсан ...

- Эссиз гулдек йигит , ерга битиб кетибди- да...

- Бу шунақа дунё... Омонат ... Барг ёзган ҳар куртак бир кун хазон бўлишга маҳкум...

- Тўғрику-я , аммо бевақт хазон бўлиш аламли, жуда аламли. Тағин ҳам одамзод деганлари филдек бардошли бўларкан.

- Нима дейишяпти ўзи ?! Кимдир бўлган ҳодисанинг аниғини биладими ?!

- Айтишларича , куёвнавкарлар келиннинг уйидан Тошкентга қайтишаётган вақт рўпарадан юк машинаси булар тарафга бостириб келиб қолибди. Бояқиш Сулаймон видеочини олиб юргани учун дўстларидан анча олдинда кетаётган экан. Юк машинасини ўзларининг устларига тўсатдан бостириб ҳайдаётганини кўрган йигит шўрлик рулни қалтис буриб юборган эмиш. Спарк трассадан чиқиб кетиб йўл чеккадаги чинор дарахтига зарб билан бориб урилибди.

- Юк машинасининг эгаси жинними ? Нега уларнинг устига ҳайдайди? Ё атайдан қилибдими ?!

- Ўша шопирнинг кўзларини йўлда уйқу элитиб қолган экан дейишяпганмиш. Унинг ўзи ҳам сал нарига бориб машинаси билан ағдарилиб кетибди. Шопирни ҳам дунёдан ўтган дейишяпти.

- Дейишяпти , дейишяпти , дейишяпти ?! Аниқ маълумот берувчи бирон кимса борми ўзи ?!

- Сулаймоннинг машинасини олд тарафи қаттиқ пачоқ бўлибди. Видеочи йигитнинг қўли, оёғи ва қовурғалари синибди.Юзлари шилиниб, дўмбира бўлиб шишиб кетибди . Аммо Сулаймоннинг танасини бирон жойи хаттоки тирналмабди ҳам. Шунинг учун уни жони танасини тарк этган бўлса- да , қаттиқ ҳушидан кетгандир деб ўйлашибди. Машинадан суғириб олишганда бурнидан озгина қон сизиб чиқибди халос.

- Ё тавба! Сал аввал раҳматли Мастура опа шунақа чиройли бўлиб оламдан ўтгандилар . Энди ўғиллари...

- Бурнидан қон кебтими ?

- Ҳаа . Касалхонадан бу ерга олиб келишаётганда ҳам яна шунақа озгина қон чизиқ бўлиб оқиб, лабга етмай тўхтаб қолибди. Ашраф амаки борлар- у , махалла бошида турадиган. Ўшалар: "Бу йигит шаҳид мақомида кетибди, ўлгандан кейин ҳам тўхтамаган қон шундан далолат" деганмишлар...

- Шаҳид мақомида кетганини билмадим- у , аммо асл йигит эди. Қачон қараса икки қўли қўксида , оғзидан саломи аримасди. Аллоҳ жаннатларидан жой берсин раҳматликка.

- Во дариғо , во дариғ. Эрталаб бор инсон кечга бориб "раҳматлик" номини олса, юрак бурда - бурда бўлиб кетаркан- а ?

- Қийма - қийма , нимта- нимта денг ?!

-. Шундай , шундай ...

- Мирсаид акани айтмайсизми ? Ҳеч кимсани бошига солмасин ! Тугади ота дегани , тугади . Ёнмай кул бўлди, қўйди .

- Айтишади- ку "Отамлатсанг отамлатгин , бўтамлатма" деб .

- Жаноза бомдодга белгиланибди. Мозор бошига гўрковга ёрдамлашишга ўнта йигит чиқиб кетибди . Бари синфдошлари экан. Бари йиғлаб хун - бўкиб кетишибди. Катталар "Бунча одам кўп ,қарашгани уч- тўрттанг етасизлар, қолганинг бошқа ишни қилларинг " десалар ҳам , хеч бири қолишга кўнмабди.

- Ўзи бўладими бу аҳволга чидашни ? Ҳозир кўчада ҳам ҳалойиқ лиқ- лиқ. Дўппингни отсанг ерга тушмайди. Ўзим ҳам бу ерга зўрға кириб олдим.

- Яхшилик уруғини экиш учун, яхши ном қолдириш учун неча ёшга кирганни фарқи йўқ экан- да .

- Мен ҳаммадан ҳам аёлига ачиняпман. Нима кўрди шўрлик?! Аввал қайнонаси , энди эри ...

- Раҳматликдан ақалли битта туёқ ҳам қолса майли эди- я ...

- Шуни айтинг...

/ 142
👍11❤2
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

- Сув , сув олиб келинг ! Илтимос , хонани сал бўшатинг ! Озроқ ҳаво кирсин!

Ичкарида бирдан шовқин бўлиб кетди .

- Тинчликми , нима бўлди ?!

Барчанинг диққати ичкари хонага қаратилди :

- Ҳилола... Келин тарракдек қотиб қолганмиш . Кўзлари очиқ , лекин қўл - оёғи ишламай тош қўғирчоққа айланиб қолибди .

- Бояқиш ... Энди буниси бормиди ?

- Йўл беринг ! Ўтказворинг ! Тез ёрдам келди.

Ҳилолага кетма - кет учта укол қилишгандан сўнг ярим соатларда ўзига келди. Кўзларини пирпиратиб очиб , юмди. Аммо бошида турган онасини танимади . Индамай , лўқ бўлиб ётаверди.

- Болам, куйдирма мени , жон болам , - Роҳилахон опанинг юрак - бағри хун бўлиб кетганди ,- сенга куяйми , унга куяйми , кимга куяй ? Шу вақтда аксига олиб аданглар ҳам йўқликларини айтсанг - чи ?! Белорусия ҳов этиб чақирса етиб келадиган жой бўлса экан- ки , уларга хабар берсам. Симпозиумлари шу вақтга тўғри келганини қара болам .
Роҳилахон опа қайғунинг зўридан зумда унниқиб кетганди.

- Опажон , - деди тез ёрдам шифокори Доно опа Роҳила опани четга тортиб ,- илтимос , қизингизни тинч, бироз ҳоли қўйинг . У бўлган воқеаларни тан олгиси келмаганидан шундай ҳолатга тушиб қолган. Бошқача айтганда навниҳол организм бўлган воқеаларга қарши кураш эълон қилган. Уколлар таъсирида ҳализамон ўзига келиб қолади. Қанча тинч қўйсанглар , шунча тез ўзига келади. Уни шу аҳволда бошқа осийишта хонага олиб чиқа олмаймиз . Аммо бу ердагилар хонани бўшатиб қўйсангиз яхши бўларди,- шифокор шундай деб Роҳилахон опага кўз ташлади ,- онаси экансиз , сиз қола қолинг...

- Азиза , бу келинни ҳали Лидия Феодоровнанинг қабулида кўрган эдим чамаси, - деди шифокор анжомларини саранжомлаётган ёрдамчисига,- ўшанда ёнида ...

Шифокор Доно опа бирдан лаб тишлади.

Ёрдамчиси унга "Гапирманг" деган ишорани қилди.

"Эссиз ,- дея ўйлади Доно опа барига тушуниб ,- бирам кўркам йигит эди- я. Иккиси худди узукка кўз қўйгандек мос эди...Эссиз..."

Ҳилола шу ётганча уч соатларда тилга кирди :

- Сулаймон акааа ... Сулаймон акамга бораман ...

Бу вақтда тез ёрдам ҳизматчилари кетган , Ҳилоланинг бошида Саодатхон ўрин алишган эди.

- Ҳилола ... - деди у аста ...

- Дийдорларига сўнгги бор тўйиб олишим мумкинми ? - ялинч овозда ингради Ҳилола, - шу билан энди қиёматда кўришамиз. Унга эса неча йил , неча аср...билмадим қанча фурсат керак бўлар экан ?!

Саодатхон Ҳилолага жиддий тикилди. Бу билан унинг аҳволини чамаламоқчи бўлди .

- Яхши ,- деди у ваниҳоят бир қарорга келиб ,- фақат битта шарт билан. Ўзингизни маҳкам ушлайсиз.

Ҳилола индамади ...

Ҳилолани Саодатхон ва Ақида келинойи икки ёнидан суяб Сулаймон ётган хонага олиб киришди.

Хонадагилар сўзсиз сурилиб Ҳилолага жой беришди. Фақат Мирсаид акагина ўтирган жойидан жилмади.

Ҳилолани Сулаймоннинг бош тарафига Мирсаид аканинг қаршисига олиб бориб ўтирғизишди.

- Сулаймон акааа...

#давоми_бор /143

Муаллиф : Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢24👍13❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍭2024-yilda sizni kutayotgan 3 ta so'zni toping

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ - Сув , сув олиб келинг ! Илтимос , хонани сал бўшатинг ! Озроқ ҳаво кирсин! Ичкарида бирдан шовқин бўлиб кетди . - Тинчликми , нима бўлди ?! Барчанинг диққати ичкари хонага қаратилди : - Ҳилола... Келин тарракдек қотиб…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

50- ҚИСМ

Ҳилола гапирай деди-ю , овози чиқмади. У тинмай йиғлар эди. Аммо кўзидаги ёшлари гўёки қуриган кўл каби ўз томчиларини эгасига бермай қўйганди...
Йиғи кўз ёшсиз ...
Кўз ёш ўрнига фақатгина ингроқ ...

"Сулаймон ака ... - хаёлан эрига савол бера бошлади Ҳилола ,- нега бундай бўлди ? !

Нега сизни кетишга тезладим ?!

Мен бўлдимми ҳаётингиз зомини ...

Бари шунча қисқа бўлганлиги учун муҳаббатимиз шунча оташинмиди ?

Менга бир саволга жавоб бериб кета оласизми ? ! Энди мен қандай яшай ?! Умримнинг қайси мазмуни учун ҳаракат қилай ?!
Сизсизликда яшашим шартми менинг ?! Қуруқ сурат бўлиб яшашдан не маъно ?!

Ахир юрагим , қалбим , кўнглим сизда эди- ю ?!

Буларнинг ҳам эгаси энди тупроқ бўлди ..."

Ҳилола Сулаймонга айтиб - айтиб йиғлайверди...

На кўзидан ёш чиқди , на тилидан сўз учди...

Аммо дилининг бўлари бўлди. Бўлганча бўлди.

Тирналди...

Титилди ...

Тўкилди ...

- Вақт алламаҳал бўлиб қолди,- деди махалла раиси остонада туриб дона- дона гапирганча, - руҳсатингиз билан марҳумни покласак. Сўнгги манзилига борар олдидан ҳурматини бажо қилиш фарзимиз. Қиёматда қад ростлаш фурсати етганда хуш рухсорли бўлиб уйғонсин.

Хонадагилар раиснинг сўзидан ҳаракатга тушгандек бўлдилар.

Бироқ Мирсаид ака ва Ҳилолага унинг сўзлари таъсир қилмади. Улар ўтирган жойларида бемажол қилт этмай ўтиравердилар.

Қариндошлар қарашса бўлмайдиган. Мирсобит аканинг ишораси билан Мираъзам ўғли билан Мирсаид аканинг қўлтиғидан олишди . Мирсаид ака уларга қаршилик қилмади, аниқроғи қаршилик қилишга-да қуввати қолмаган эди.

Саодатхон билан Ақида келинойи ҳам Ҳилолани ҳудди қайнотаси каби олиб чиқиб кетишмоқчи бўлиб қўлидан тутиб турғизишган маҳал у оёғини икки , уч қадам босди- ю уларнинг қўлидан чиқиб кетиб мувозанатни ушлай олмай гурсиллаб ерга йиқилди. Ҳилола эри Сулаймоннинг ёнида бутун бўй - басти билан ҳушсиз ётарди.

Гўёки ...

Бир олманинг икки палласи каби ...

Уларни бу аҳволда кўрган қариндош- уруғларнинг барчалари "дод" дея аюҳаннос солиб юборишди.

Барчани Мукаррам келинойи бир сўз билан тинчитди.

- Сулаймонни дунёга келиши қўлимизда бўлганми эди ?

Ё кетишига қаршилик қила оласизми ?

Нима томоша бу ?!

Бу ҳаракатингиз билан уй эгаларининг қон сирқиллаб оқаётган ярасига туз сепманг ! - Мукаррам келинойи шундай дея туриб атрофга аланглади ,- Малоҳат , келинг бу ёққа ! Қарашиб юборинг! Ҳилолани кўтариб олиб чиқамиз.

Ҳилола нариги хонада ўзига келди. Аммо кўп ўтмай Саодатхон қилган тинчлантирувчи укол таъсирида кўзларини бемажол юмди...

Сулаймонни поклашгач, Мирсаид ака учун деб сандиққа ташлаб қўйилган ўлимликка кафанладилар.

-Кўп ҳолларда олиб қўйилган бу дунё ашёлари ўз эгаларига-да вафо қилмас экан , - деди бурчакда ҳамон пиқ- пиқ йиғлаётган Маҳина амма , - руҳимиз жасадимизга шу қадар омонат, дунёнинг эса ўткинчилиги ҳақида сиз- у бизга яна қанақа далил- исбот керак ?!

Бомдод ўқилишига бир соатча вақт қолганда Сулаймонни олиб чиқиб кетишга шай бўлишганди.

- Келин қани ? Охирги марта эрини кўриб қолмайдими ? - аёллар бир зумда шивир - шивир қилишга тушишди.

- Бояқишда яна нима қасдинглар бор ?! Шундоқ ҳам қуруқ устихони қолди шўрликни , ўз ҳолига қўйинглар? - дедилар бир гуруҳ аёллар

- Аммо тобутни кўрса совиши осон бўлади дейишар эди-да ,- дедилар яна бошқалари .

- Ким айтибди шу ақлли гапни, ўзи тобутни кўриб совиб олган эканми ?! - деди унинг ёнидагилар

- Нима ёмон бўлсин деяпмизми ?! Бизга қолса тобутда бўлса ҳам кўргани маъқул , шу билан дийдор қиёматгача !

Саодатхон Ҳилолани суяб олиб чиққанда аёлларнинг уни зумда ўчди.

Ҳилола зинадан туриб ҳовлининг нариги тарафидан олиб чиқиб кетилаётган эрининг тобутига қарар экан , базўр шивирлади :

- Мен сиздан розиман , сиз ҳам мендан рози бўлинг...

/144
👍16❤1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Саодатхон бояги ҳолатдан кейин анча тажрибали бўлиб қолганди. У Ҳилола яна ҳушини йўқотиши мумкинлигини назарда тутиб уни маҳкам қучиб олган , Малоҳатга ҳам шай бўлиб туришини тайинлаб қўйган эди.

Уларнинг ёнгинасида турган Роҳилахон опанинг қон босими бирдан кўтарилиб кетгач, Нигора ва Мастура қизлари ё онаси, ё синглисининг дардига дармон бўла олмай жон ҳалак бўлиб қолган эдилар.

Тобут елкага олинган заҳоти ҳовлини шитир - шитир ёмғир овози тутди . Ёзнинг илиқ субҳидамида соҳир табиат Сулаймонни эрка дилбанди ёмғири билан сийлаб кузатиб қўйишни ихтиёр қилган эди.

- Ер- у осмон баробар йиғлади,- деди қўлини ёмғирга тутганча бошини сарак - сарак қиларкан Зоҳида ҳола йиғламсираб ,- Мастура сингилжоним, ёлғизгинанг ёнингга шошди- я , ёнингга шошди ...

Саодатхон тобут чиқиб кетгач, Ҳилолани ичкарига етаклади.

Ҳилола унга қаршилик қилмади. У оёқларида базўр турар , аъзойи баданини дир- дир қалтироқ босаётган эди. Ҳилолани ичкарига олиб кириб ўринга ётқизишганда қалтироқ қаттиқ кучайган, тишлари тишларига тегиб такиллай бошлаганди.

- Осма укол қуймасак бўлмайди. Тез ... Мен ретцеп ёзиб бераман. Кимдир дорихонага бориб келсин .

- Мен бориб келаман, - деди Ҳилоланинг опаси Нигора ,- илтимос онамларга ҳам керакли дорини ёзиб берсангиз, машинамда зумда етказиб келаман. I

Саодатхон Нигорани кўп куттирмади. Нигора ретцепли қоғозни олиб кўчага ўқдек отилди.

- Унгача Ҳилолани қўл- оёқларини уқалаб турайлик. Кимдир асал ёки новвот чой қилиб келсин. Қуда ҳоламларга эса кўк чой дамлаб келинг .
Саодатхон барчани бирдек ишга солиб юборди.

Нигора етказиб келган томчи дори уланиши билан кўп Ҳилоланинг қовоқлари оғирлаша бошлади.

Ҳилола шу ётганча қанча ухлаганини (агар буни ухлаш деймоқлик жоиз бўлса) ўзи билмади. У дунёдан буткул узилган эди. Унинг руҳи туш аталмиш кемада ўн саккиз минг оламнинг қай бирида сузиб юргани ўзига қоронғи эди. Аниғи эса шу эди- ки , у билан бирга Сулаймон ҳам тушининг ҳамроҳи эди.

Ҳилола ора- орада уйғонди. Бироқ кўзини очмади.Ўзининг уйғонганини атрофдагилар билиб қолишидан чўчиди. У Сулаймонсиз дунёга қайтгиси йўқ эди.

Саодатхон унинг аҳволини яхши тушунгани учун таом ўрнини босадиган қувватдориларни осма укол орқали жўнатишни маъқул деб ҳисоблади.

Шу тариқа бомдодда кўзини юмган Ҳилола асрдан ошганда ҳам кўзини очмади.

/145
👍17
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

* * *

"Ҳилола ва бош- оёқ оппоқ қийинган, аъзо-и баданидан нафис нур таралиб турган Сулаймон ним қоронғи туманли боғда кетишаётган эмиш. Боғнинг тўрига етай деб қолишганда Сулаймон аёлига ўгирилди:

- Энди кетишим керак,- деди у Ҳилоланинг қўлларидан тутиб.

- Кетманг , илтимос ,- ўтиниб ёлворди Ҳилола ...

- Иложим йўқ...- хўрсинди Сулаймон.

- Кетманг ...

Кетманг ...

кетмаааанг ...

Ҳилола йўқлик қаърига сингиб кетаётган Сулаймоннинг ортидан алам билан шивирлади ...

Сулаймон борган сари тезлашиб кета туриб оёғини ерга қаттиқ босган бўлди. Шу пайт унинг оппоқ туфлисининг пошнаси отилиб Ҳилоланинг қўлига келиб тушди .

Ҳилола шу топда ундан қолган ёлғиз ёдгор пошнани бағрига босди ва шивирлади :

- Кетмаааанг ...

Сизсиз қандоқ яшайман... ?!

Сизсиз қандоқ яшайман... ?! "

* * *


Ҳилоланинг кун бўйи ўрнидан турмаганлигини Саодатхондан эшитган Мирсаид ака сесканиб кетди. У ёшли кўзларини рўмолчасига артиб Саодатхонга ялинч ифодада қаради :

- Келинимни кўрсам бўладими ? Унинг ёнига киришим мумкинмикан ?

Саодатхон бир кунда бор- будидан айрилган қариянинг сўнгги илинжидан айиргиси келмади :

- Албатта почча. Албатта киришингиз мумкин ...

Ҳилола ётган жойида эшик ғирчиллаганини эшитди. Кимларнингдир кириб келганини ҳис қилди , аммо кўзини очмади. Келгувчилардан бири Саодатхон эканлигини овозидан билганди, аммо иккинчиси қайнотаси эканлигини тез орада илғади. У қайнотасининг кийимларини ювиб дазмоллаганда доим ўзи оз- оздан сепиб қўядиган Ҳаждан келтирилган мушк- анбар ҳидини "таниган эди".

Ҳилола энди ҳам ёта олмаслигини , турмаса бўлмаслигини ҳис қилди . У қайнотасининг ёнида оёқларини узатиб ётиш ўзи учун кечирилмас бефаросатлик , оғир таъна эканлигини билар эди.

Ҳилола кўзларини базўр очди. Тирсакларига таяниб турмоқчи бўлди. Қўлига санчиб устидан маҳкамланган осма укол игнаси бунга моънелик қилди.

- Қўзғалма , болам.

Ҳилола шунда ҳам бошини кўтаришга ҳаракат қилди. Аммо уддалай олмади. Қуввати етмади.

- Болам , туззукмисан ?!

Мирсаид ака ўзи англамаган ҳолда Ҳилолани сенсираётган билмас эди. Айни чоғда Ҳилола ҳам буни англайдиган аҳволда эмасди .

Қайнотасининг ҳол сўрашидан Хилоланинг кейинги икки кунда пажмурда бўлиб кетган
дийдаси янада абгорлашди.
Унинг қовоқлари пир- пир учди. Кўзлари беихтиёр ёшланиб келди. Мижжаларига энг сўнгги исён икки томчи ёш амал- тақал қалқиб чиқди. Қуруқшаган лаблар қайнотасига дил туғёнларини ифода қилишга аранг илож топди:

- Бу дунёда қолгим йўўўқ...

Яшагим келмаяпти , додажооон ...


#давоми_бор /146

Муаллиф : Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😭25👍13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қадрлигим,яқин инсонингизни кўнглини кўтаринг...

Арзимаган ҳадяча,ширин сўз,бағрингизга босиш...

Сизга кераклигини ҳис қилсин...
Сиз учун борини ҳадя қилишга тайёр бўлсин...

Дунё ғанимат...
Сиз ғанимат...
Биз ғанимат...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ * * * "Ҳилола ва бош- оёқ оппоқ қийинган, аъзо-и баданидан нафис нур таралиб турган Сулаймон ним қоронғи туманли боғда кетишаётган эмиш. Боғнинг тўрига етай деб қолишганда Сулаймон аёлига ўгирилди: - Энди кетишим керак,- деди…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

51- ҚИСМ

- Қизим ...

Болам ...

Куйган юрагимни куйдирма , жон болам ... - Мирсаид аканинг кўз ёшлари ғамдан куйиб унниқиб кетган юзларини ювиб туша бошлади ,- мен ҳам "Бу кунларни кўргунча ўлганим яхши" деган бўлардим , на қилай-ки Аллоҳдан қўрқаман, болам. Ундан ҳаё қиламан. Ахир унинг ягоналигига, тақдир ўзидан эканлигига иймон келтира туриб , унинг иродасига қандай қарши чиқа олар эдим ?! Берганида суюндим , олганида куйиб кул бўлдим, чорасизликдан адо бўлдим , бироқ бошқа нима келади ночор қўлимдан ?! Айтгин , болам ?! Жон қизим ...

Билсам Яратган эгамнинг фоний дунёсида биз барча инсонлар вазифадор эканмиз . Зиммасидаги вазифамизни , яъни, Аллоҳнинг иродасини бажариш учун келган эканмиз бу ёруғ оламга. Шу аснода кимлардир, бизга кўрингани каби, бевақт дунёдан ўтар экан... Кимдир эса улардан кейин ҳаётда сабот билан яшаб қолишга маҳкум экан...
Буларнинг бари эса аслида пешонамизга ёзилган тақдири азал ...

Қизим ... Сен ва мен ҳозир иккинчи тоифадаги инсонлар қаторида қолдик. Билганим шу ... Яна ҳам билгувчи Аллоҳ...

Болам , ким , қачон кетади бу ёлғиз ўзига аён ... Сен яна "Бу қария кўзининг оқу- қораси фарзанди дунёдан ўтгани сабаб , мияси айниб нима деяётганини ўзи билмай валдираб ўтирибди" деб ўйлама ... " Ёлғиз жигарпорасини тупроққа топширган отанинг гапими шу?" дея ҳайрон қолма...

Қаршингдаги сен билганинг додажон эмас ... Балки боридан - йўғидан , умиди , бахтидан бир йўла ажралиб қолган , юраги азиз инсонлари билан аллақачон тупроққа дафн қилинган, бунда қуруқ шакл ва шамойилигина қолган бир кимса...

Бундан буёғига орзуларининг рўёбини ўз ўлимида деб қарор чиқариб қўйган мосуво ...

Фақат ўлими сабаб жаҳонларга алишмас тан - маҳрами, жуфти - ҳалоли Мастураси ва кўзининг оқу- қораси Сулаймонига етиша олишига кўзи етадиган абгор...

Мен яна ўзимни ким деб атай болам ?!

Бу уйда "Бир - бирига умр бўйи тасалли берса-да яраси эт олмас икки бахтиқаро яшайди" деб дод солсам кўнглим таскин топармикан ?

Аммо ...

Қизим ... Шуни бил-ки, Аллоҳ бирни олса иккини беради деганлари рост.

Мастурам мени тарк этганда сен ва ўғлим икки елкамдан суяб қолган эдинглар ...

Энди эса ...

Сен келин эмас қизим бўлиб қолдинг ...

Биласанми, Сулаймон тоғдан уйга қайтаётганда , яъни ўлимидан ярим соат олдин менга қўнғироқ қилганди.

У :

"Яхши ўтирибсизми , дада ?!

Сизни жуда яхши кўраман.

Ҳилола қизингизга мен йўғимда ўзингиз қараб турарсиз- а ?!" деб сўраганди. Мен унга "Албатта болам , айтмасанг ҳам келинни қизим ўрнида кўраман" дегандим.

Энди билсам... Бу сўзлар васият экан. Ёлғизимнинг васияти ...

Мирсаид аканинг йиғлай - йиғлай қуввати қолмади шекилли , юз- кўзини рўмолчаси билан артганча сўзида давом этди:

- Энди яшашим учун сен - қизим ва бўлажак набирам менга умид учқуни бўлиб қолдинглар чоғи ...

Ҳилола ётган жойида сергакланди.

- Додд... Додажон ... Нималар ... Нималар деяпсиз ?! - деди у кўзлари аланг - жаланг бўлиб

/147
👍11❤3
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

- Қизим , Сулаймондан қолган ёлғиз ёдгор набирам ҳақида ...

- Додажон...

Шу пайт суҳбатга Саодатхон аралашди :

- Почча, ҳали Ҳилолахон ўзининг ҳомиладор эканлигини билмайдилар .

Ҳилоланинг ётган жойида боши айланиб кетди :

- Мен ?! Ҳо...Ҳомиладор...ман ?!

Ҳилола ўрнидан туришга ҳаракат қилган бўлди. Саодатхон унинг елкасидан қучиб тинчлантирган бўлди :

- Сингилжон ... Ҳаяжонланманг . Биз ҳам бу ҳақда яқинда билдик. Сал аввал Лидия Феодоровна қўшни ҳамширадан таҳлил натижаларини бердиртириб юборибди.

Ҳилола кўзларини беҳол юмди .

Унинг бояги кўрган туши ёдига тушди.

Демак ...

Демак , Сулаймоннинг оёқ кийимидан отилиб қўлига тушган пошнадан мурод фарзанд экан- да ...

Ҳилоланинг хўрлиги келиб кетди. Сулаймон акаси фарзандли бўлишларини қанча орзулаганди- я ?! Нуқул "Ҳилола сенга ўхшаган қизчам бўлса қанийди ?!" дер эди.
Мастура опа ўтганидан кейин эса "Вақти келиб қизчалик бўлсам , исмини албатта Мастура қўямиз..." деган умидлари бор эди.

"Бахт ва бахтсизлик қўша келади дейишса авваллари ҳайрон бўлардим, - ўйлади Ҳилола ,- ўлмаган қул барини кўрар экан. Бироқ... бу ҳолат айрим вазиятларда юракка жуда оғир юк бўлиб тушар экан... Ҳудди менинг ҳолатимга ўхшаб ... Аммо додажон мутлақо рост гапирдилар. Ҳаа ... Бу фарзанд мен ва додажон учун охирги умид учқуни. Илинж учқуни. Яшаб қолиш учун курашга қувват...

Сулаймон ака ...

Демак, мени бутунлай ташлаб кетмабсиз-да ... Демак , фарзандимиз тимсолида қайтиб келишингизга умид қилсам бўларкан...

Ўзингга шукр , Аллоҳим"...

Ҳилола шуларни ўйларкан қайнотаси ҳали ҳам ёнида ўксиганча хомуш ўтиргани ёдига тушди .

- Додажооон ... Ошқозонингиз безовта қилади ... Таомланиб олинг ... Мен ҳозир ўрнимдан тураман...

Аёл шундай ҳилқат-ки, ҳар қандай вазиятда, шароитда ҳам ўз шахсиятига , наслиятига, аслиятига ҳиёнат қилмайди. Ҳилола ҳам ўзлигига қарши боролмасди. У аҳволи қандайлигидан қатъий назар бир келин , эндиликда қиз сифатида қайнотаси олдидаги вазифадорлигини унутиб қўядиган тоифадаги аёл эмасди.

- Ҳилолахон , поччамлардан ҳавотир олманг,- деди Саодат уни тинчлантиришга ҳаракат қилиб , - Ақида опамларнинг ўзлари уларга қараяптилар...

* * *

Банданинг боши - Аллоҳнинг тоши ...

Бошга тушганини кўз кўраверар экан ...

Сулаймоннинг тупроққа беришганининг бешинчи куни Асрор ака сафардан қайтди.

У қизининг уйига келганда Ҳилолани хонасининг зинасида хомуш аҳволда хаёл суриб ўтирганининг устидан чиқди.

Ҳилола ўз хаёлларига шу даражада ғарқ бўлганидан отасининг ҳовлига кирганини пайқамади ҳам .

- Қизим ...

Ҳилола ўша ўтиришда ўтираверди .

- Қизим ...- Асрор ака бу сафар Ҳилолани қаттиқроқ чақирди

Ҳилола ўтирган ўрнида бир сесканди. Ўгирилиб отасини кўрди. Ўрнидан аста тураётиб кўйлагининг этакларини қўли билан беихтиёр пастга тортди. Сўнг афтодаҳол нигоҳда отасига тикилди.

Қизининг чеҳрасига ўрнашиб қолган чексиз мунг, кўзларидаги алам- у азобларга қоришиқ дард Асрор аканинг юрагини тилка- пора қилиб юборди . У Ҳилолага яқинлашиб уни эҳтиётлаб аста бағрига олди...

- Жоним болааам... Исминг Ҳилола бўлгани билан тақдиринг сабот экан ...

- Адажоооон ...

Сулаймон акам... Улар мени ташлаб ...

Ҳилола ўртаниб - ўртаниб йиғлай бошлади.

- Йиғлама, қизим, йиғлама ... Сени нима деб юпатишимни истайсан, болам ?! Менда сени юпатиш учун сўз бор деб ўйлаяпсанми ?
Қизим ... Сен доим мени барча мушкулларга чора топгувчи идеал инсон деб билгансан. Аммо кўриб турибсан- ки Аллоҳнинг тадбирида отанг ҳам оддий бир банда мақомида қўли қисқа ожиз халос.

Асрор ака узоқ гапирди. Йиғлаётган қизига қўшилиб йиғлашди. Ўзи ҳам Сулаймонлаб бўзлади, ҳам Ҳилоланинг юраги бўшаб олишига қўйиб берди .

Ва ниҳоят Ҳилола ўзини босиб олди :

- Адажон , уйга киринг. Мен чой қўяй .

- Қудам уйдамилар? Кўринмайдилар ?!

Ҳилола бурнини тортди.

- Кўпинча кўчага чиқиб кетяптилар . Менимча қабристонда бўлсалар керак...

/148
👍17
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

- Уйда бир ўзинг ёлғиз қолиб кетяпсанми ? - Асрор ака қизига савол назари билан тикилди

- Йўқ, аммажон ҳам шу ерлардалар. Ичкарида бўлсалар керак...

- Хааа , - ўйланиб қолди Асрор ака, - майли уйга кирақолайлик , қуръон тиловат қилиб юборай.

Мирсаид ака уйга кечга яқин бир алфозда қайтди.

Икки эркак қуда аллазамонгача диллари эзилиб ўтиришди.

Кетар олдидан Асрор ака Ҳилолани бағрига маҳкам босди.

- Яқинда ойинг билан яна келамиз, болам...

Ҳилола индамади...

Орадан бир хафта вақт ўтганда Асрор аканинг ўзи айтгандек аёли билан эмас, балки бир ўзи қудасиникига келди. Бу вақтда уйда Мирсаид ака ва Ҳилолагина қолишганди. Маҳина амма эса куни кеча "Уйимдан бир хабар олай" деб Себзорга кетган эди.

Қудаларни бир мунча муддат ёлғиз қолдирган Ҳилола ошхонага кириб овқатга уннади.

У масаллиқларни қовуриб энди устига сув қуйган ҳам эди- ки , ичкаридан Мирсаид аканинг "Қизииим" деб чақирган овози эшитилди.

Ҳилола яқинда дамлаган чойини меҳмонхонага олиб кирганда икки қуданинг ўнғайсиз алфозда ўтирганлигига кўзи тушди.

- Додажон , келинг чойингизни янгилаб берай ,- деди Ҳилола чойнакни стол устига қўяр экан.

- Чойни қўятур , болам , - деди ердан кўзини узмаган Мирсаид ака, - ўтир .

Ҳилола қайнотасининг бундай муомаласидан ажабланди , эътироз билдирмай стулга омонат чўкди.

- Қизим , - деди бир ютиниб олган Мирсаид ака , - хуллас , хуллас ...Қудам сени олиб кетишга келибдилар ... Бутунлай... Мен ҳам ... Барини ҳар тарафлама ўйлаб кўриб қанчалик юрагим ўртанмасин ... кетишинг энг тўғри йўл деган қарорга келдим ...

Мирсаид ака титраётган қўлларини стол остига яширди.

Ҳилоланинг юзидаги бир туки ҳам қилт этмади.

У кўз остидан қайнотаси ва отасига қараб синчков назар ташлаб жим ўтираверди.

Асрор ака Мирсаид аканинг тилидан бошқа сўз учмагач ўзи тилга кирди :

- Қизим ... Биласан-ки бу ҳолатдаги ..., яъни сенинг ҳолатингдаги аёл киши идда сақлаши керак. Шу десанг сақланажак иддангни давомини ўзимизни уйда сақлашинг маъқул деган қарорга...

- Адажоон ! ...

Ҳилоланинг овозидаги қатъият, шижоатни ҳис қилган Мирсаид ака "ярқ" этиб келинига қаради .

Ҳилола худди шуни кутиб тургандек қайнотасига кесиб - кесиб гапира кетди :

- Додажон , сиз ўртанманг ! Адамжонимлар шу мақсадда уйимиз томон йўлга тушганларидаёқ билганлар , менинг ҳеч қачон бу уйдан кетмаслигимни !

Нимага дейсизми ?!

Нимага-ки , мен айнан шу инсоннинг тарбиясини олганман, яъни адамларнинг. Ўша тарбиянинг номи эса- одамийлик эди !

Биласиз-ки одамийлик деб аталмиш тарбия китобининг ҳеч қайси бобида "Ёлғиз фарзандидан айрилган Отани ёлғиз ташлаб кетиш мумкин" деб ёзилмаган. Ҳа шундай !

Қолаверса , мени анчадан буён танийсиз - а ?!

Демак, мени табиатан худди адамларга ўхшашимни таниб бўлгансиз. "Отасининг қизи" эса бобонинг бўлажак набирасидан ажратиш даражасидаги бераҳм эмас. Фарзанд тақдирини ҳал қилиш учун ҳаммасидан ҳам эрнинг зоти ҳақли.

Мен адажонимларнинг инсонийлик тарафдан таништирдим. Яна бир гап . Улар бу ерга ўз қизлари олдидаги оталик бурчларини бажариш учун келдилар ва бошларини мағрур кўтарган ҳолда менсиз қайтиб кетадилар. Адажонимлар ушбу воқеликни шундай бўлишини аввал бошдан билганлар. Бошқача бўлган тақдирда эса на мени , на ўзларини кечира олмаган бўлардилар.

Мирсаид ака Ҳилолага ўйчан тикилди, мулоҳазали қиёфада тилга кирди:

- Қизим шундайку-я , бироқ бу уйда мен ва сен иккимизнинг бирга яшашимиз одамлар наздида ... Ахир эл оғизига элак тутиб бўлмайди, - Мирсаид ака уятдан юзлари лов- лов ёнганча гапини тугатолмай ерга қаради...

Шу пайт эшик шарақлаб очилди:

- Сизларни ёлғиз яшайди деб ким айтди ?! Мен- чи ?! Мен ...


#давоми_бор /149

Муаллиф : Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍24😢4😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бирор нарса кўриб ажабланса:
مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Маа шаа Аллоҳу лаа қуввата иллаа биллаҳи», деса унга зарар етмайди», дедилар.

Маъноси: «Аллоҳ хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқа қувват йўқ».
Ибн Сунний ривояти.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲🤲🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
Бир йигит ушбу суратни ижтимоий тармоққа жойлаб, шундай деб ёзибди:

Мен уч йилдан бери ишлайман ва биринчи олган маошимдан бошлаб ҳар ой бир қисмини онамга бераман, токи менга қилган яхшиликларини оз бўлсада қайтармоқчи бўламан.

Куни кеча мени чақириб, менга бир сумкача бериб, шундай дедилар:
— Бу, менга берган пулларинг, ол! Ундан бир риёл ҳам ишлатмадим. Уни сенинг тўйинга йиғиб қўйдим, ол, 18 000 риёл (салкам 5000$).

Онангиз билан мусобақалашсангиз, шуни билингки, мағлуб — доимо сиз бўласиз...
👍11
Шу маълумот менга кўпроқ таъсир қилди. Шунга ўхшаш ҳолатни бошдан кечираётганим учун таъсирландим.

Буйрак ҳар йигирма сонияда сийдик томчиси ажратади ва бу томчилар сийдик қопчаси (қовуқ) да тўпланади. Шу қопча тўлса, инсон қазои ҳожатга боради. Агар инсон танасида шу қопча бўлмаганида эди, у бир жойда кетма-кет бир неча соат тура олмаган, балки ҳар йигирма сонияда ҳожатхонага қатнаган бўлар эди. Сийдик қопчаси саратонига чалинган беморлардан бирининг қовуғи олиб ташланиб, ўрнига жарроҳлик амалиёти натижасида бошқа нарса идиш сифатида қўйилади. Шифокор беморга юзланиб: «Танангизда табиий сийдик қопчаси бўлган пайтларда унинг тўлганини сезиб, ҳожатхонага борар эдингиз. Энди эса сизга ўрнатилган сунъий қовуқ орқали сийдик тўлганини сеза олмайсиз. Шунинг учун ўзингиз хоҳ кечаси, хоҳ кундузи бўлсин ҳар соатда ҳожатхонага боришингиз керак. Акс ҳолда сунъий қопча ёрилиб кетиб, бу ҳол ўлимга олиб келиши мумкин»лигини айтди.

Азиз биродарим, ўзингиздаги шу неъмат ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Яратган Эгам инсон танасидаги энг муҳим аъзоларидан бир бўлган қовуқни бир қанча мушаклар билан жиҳозлаб қўйган. Бу мушаклар инсон бавлдан бир неча сония ичида бўшанишида жудда катта хизмат қилади. Агар шу мушаклар бўлмаса, инсон ҳар гал ҳожатхонага кирганда, бавлдан бўшаниши учун ўн беш дақиқа вақт сарфлаган бўлар эди.

Яратганнинг марҳаматани кўринг.

Ўзи биз бемор бандаларига комил ва ожил шифо берсин, саломат юрган диндошларимизни офиятда бардавом қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон

Islom.uz

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13