🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.69K photos
3.58K videos
4 files
6.91K links
Download Telegram
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🍂

- Келинг, опа,- Ойниса ҳамма айбни ўзи қилгандек бошини муътеларча эгиб,-қани уйга кирайлик

- Келдим,- писанда билан жавоб қайтарди Кароматхон,- уйга киришимга ҳожат йўқ. Шошилиб турибман, айтадиганимни айтаман-у қайтаман.

- Хўп, опа, - безиллаганча кўзлари билан ер чизди Ойниса.
-Хуллас, эгачи, ўзингиздан қолар гап йўқ. Менга қолса шундай бўлсин дебмидим. Менам ўғлимни ўйлаб юрагим эзилиб кетяпти. Майли, бўлар иш бўлди, бўёғи синди. Пешонага ёзилгани бўларкан.Нима дейман энди? Орамизда ҳеч қандай гина- қудрат қолмасин. Тўй бўлмагандан кейин ўртамизда бўлиб ўтган олди-бердиларни бир ёқли қилмасак бўлмайди. Шундоғам емаган сомсамизга пул тўлаб тўйхона, артист, карнай-сурнайчилар, видеочи, расмчи йигитларга тўлаган "закалат" пулимизга куйиб қолдик.
Биз ҳам пулни ердан супуриб олаётганимиз йўқ. Буёғига сизларга фотиҳа тўйида жўнатган сарпо-суруқ, тоғора, берган қалин пулларимизни қайтариб берсангиз. Шу ҳисобга ўғлим қизингизни учрашувга олиб чиқиб сарфлаган ҳаражатларни ҳам киритдик. "Оқ ўрар" , "Уй кўрар" марсосимлари ҳаражатларини...

- Ҳаммасини пулга чаққан бўлсангиз қанча тўлашимиз керак? - тоқати тоқ бўлди Ойнисанинг.

- Бу нима деганингиз, эгачи?- ранги бўзарди Кароматхоннинг,- тўлашингиз эмас, қайтаришингиз керак!?

- Ҳўп қанча экан ўша пул?!

- Ўн минг кўкида! Ўн минг доллар! Тушунарлими?!

- Ўн минг!? - беҳол шивирлади Ойниса янглиш эшитмадимми деган умидда,- ўн минг дедингизми?

- Оббо ғалчамисиз нима бало!?- Ойнисани силтаб берди Кароматхон,- ўн минг доллааар деяпман! Ўн мииинг! Барини ипидан игнасигача ҳисоблаганимда шу пул чиқди.

-Тушунарли! - юраги бежо ура бошлади Ойнисанинг,- бошқа гапингиз йўқми?

- Йўқ! - Ойнисанинг совуқ муомаласи Кароматхоннинг иззат-нафсига текканди,- тезроқ ҳаракатингизни қилиб бир ой ичида шу пулни тўлаб берсангиз бўлди.

- Яхши! - Ойниса бошқа гап гапирмай ўгирилиб ортига кета бошлади. Унинг бу қилиғидан ҳанг-манг бўлиб қолган Кароматхон турган жойида бир зум юзининг қони қочиб бўзрайиб қолди-ю, кўп ўтмай "Бу кунингдан бадтар бўл" деб шивирлаганча изига қайтди.
Ойниса эса юраги қисиб боши қаттиқ оғрий бошлаганди. Бутун танаси бўйлаб томирларидаги қонининг лоп-лоп уча бошлаганини ҳис қилган Ойниса "Қон босимим ошди шекилли" деб ўйлади-ю, ўзи кўтарилаётган зина тутқичини маҳкам тутмоқчи бўлди. Бироқ тутқични ушлашга улгурмай хушини йўқотиб зарб ила зина қиррасига боши билан йиқилди.
Тушга яқин қишлоқ чеккасидаги қушхонасидан уйига қайтган Мадумар уйга кираверишда йигирма етти йиллик ёстиқдоши Ойнисани жонсиз ҳолда учратди.
Ойнисанинг хушрўй оппоқ юзи янада оқариб кетган, қуюқ сочлари орасидан сизиб чиққан қон бўйин остида доира ҳосил қилиб ҳалқоб бўлиб ивиб қолганди.

-20-
❤12😢6
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🍂

Хонзода учун ертўлада вақт тўхтагандек эди гўё. У Хумора аммаси айтгандек кўрпачалардан тўшаб ётиб олмади. Ўтирган ўрнида тиззаларини қучганча ўйга толди.
Хонзода айни дамда Мансур поччанинг қўли теккан ўз танасидан жирканар "Қани эди сув бўлса-ю, ўзимни поклаб олсам" дея ўйлар эди.

"Тавба, одам зоти ҳам шунчалар тубан бўлиши мумкинми? Наҳотки қондош аммам никоҳларида бўла туриб уларга нисбатан шунчалик юзсизликка борса бу одам!? Адамларни юз-ҳотирларини қилмаганиничи буни?"
Хонзода шундай ўй-хаёллар исканжасида қанча ўтирди, ўзи билмади. Бир вақт ертўла эшиги очилиб Хумора аммаси ичкарига кириб келгач хаёлларини жамлаб унга тикилди.

- Во-ей,- деди Хумора аммаси тер босган пешонасини енги билан артар экан,- куйдирги поччангни бир амаллаб ухлатдим. Ўзиям кўнгли бир нималарни сезди шекилли мендан шубҳаланиб "Намунча бирдан менга меҳрибон бўлиб қолдинг?" деса бўладими? Мен бўлсам "Жияним туфайли шу куйга тушдингиз, ўзи уни қайданам бошимизга бало қилиб уйимизга олиб келдим" деб айланиб-ўргилиб уйқу дори қўшилган муздек шарбатни захар маҳрига ичириб тинчитдим.
- Амма, ишонинг бўлиб ўтган воқеада менинг ҳеч қандай айбим йўқ.
Хумора амма оғир уҳ тортди:
- Биламан, қизим, биламан. Ахир сен менинг зотимдансан. Сенда отамнинг, онамнинг, акамнинг, менинг қонимиз бор. Бу қон ҳеч қачон ўз эгасига бевафолик қилмаган. Уни ҳамиша пок, покиза сақлаган. Онанг Ойниса келинойим ҳусусидаям фикрим шундай.
Аммо минг афсуслар бўлсинким ўз эрим ҳақида бундай дея олмайман. Қани эди бутун оламга жар солиб "Мен бундай сўқимтабиат эркак билан мажбурликдан яшаб келдим, қизимни, ўғилларимни келажагини ўйлаб бор дардимни ичимга ютдим, ахир менинг шундан бошқа иложим йўқ эди" дея олсам.
- Амма, сиз ҳам бошқа инсонлар каби бу ҳаётда бир бор яшайсиз. Нега бу аҳволга чидаб юрибсиз? Бу киши сизнинг тенгингиз эмас!

Хумора амма маҳзун жилмайди:

-21-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤12😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙💫ХАЙРЛИ ТУН💫🌙

🌸🌛Яхши кўрган
инсонларингизга сизни Аллоҳ
учун яхши кўраман дейиш савоб
экан,

🌺💫Мен сизларни Аллох учун
яхши кўраман мехрибонларим

🌛🍃Тунингиз осуда ва тинч
ўтсин, ширин тушлар кўринг!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
Forwarded from 15.00 2pm help
🥳😆😅  ❤️😊

Yog'li va quruq yuz terilari uchun naborlar keldi

Feramlar 130000

Qosh qalam 3000

Pomada 7000

Kistichka 7000

Optom dokonda xammasi Korea maxsuloti

𝗕𝗲𝗸 𝗕𝗮𝗿𝗮𝗸𝗮  0-qator 2-blok 703

https://t.me/+X4-lddlzUB5lYjI6
https://t.me/+X4-lddlzUB5lYjI6
https://t.me/+X4-lddlzUB5lYjI6

𝗥𝗲𝗸𝗹𝗮𝗺𝗮𝗰𝗵𝗶
@MUSTAFO_OPTOMM
23
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
☀️ АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

⭐️БУГУН 30 ➖ ОКТЯБРЬ. ПАЙШАНБА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🌺 🕊️🌺

☘💐Мехрибонларим, Пайшанба,  кунингиз мароқли ўтсин.!

🌼Оиларингизга тинчлик омонлик, дастурхонингизга файзу барокатлар тилайман...!!

🌺Ишлайдиганларга чарчаманг дейман, уйда қолганларга эса куч қувват тилайман...!!!

🌹Биргина яратган эгамнинг сархисобига лойиқ чин инсон бўлайлик...!!!

🌸Бу тонгингиз ва кунингиз хар тонг ва кунингиздан ўзгача тароватли эсда қоларли бўлсин...!!!

    🌿 Х А Й Р Л И  Т О Н Г 🌤

Яқинларга  ҳам  улашинг!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
Va bu atagi kichik parchalar… Kech bo’lmasidan avval, o’z farzandingizni to’yinib quchoqlab oling. Ko’proq vaqtni birga o’tkazishga va xotiralarni ko’proq qoldirishga harakat qiling!.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
@uzbabyuzz
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
❤3💔1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Тенгим эмаслигини аллазамон билиб бўлганман,  қизим. Билганимда эса ғишт қолипдан кўчиб бўлган эди. Мен бир умр турмуш ўртоғимни айбларини ота-онамдан,  акамдан яшириб келдим. Унча-мунча камчиликларини эса унинг ўзи очиб юрарди. Хонзода қизим,  сендан бир илтимосим бор эди.
   - Эшитаман амма...
   - Бугун бу ерда бўлган воқеаларни ҳеч ким билмаса дегандим. Айниқса акам.  Мен буни ўзим учун сўраётганим йўқ.  Болаларимни ўйлаб қилаяпман бу илтимосни.  Акам эрим сабаб фарзандларимни ёмон кўриб қолишларидан чўчийман. Биласан акамнинг феъли олов. Вақти келиб жаҳл устида "Мансур итнинг болалари" деб юборсалар отасининг касрига болаларимнинг боши эгилиб қолишини истамайман.  Поччангни эса... Ундан ҳавотир олма,  унинг жазосини Яратган Эгамнинг ўзи беради. Аллоҳ кифоя қилсин унга.
   - Хўп амма,- Хонзодааммасини тинчлантиришга уринаркан деди,- бу ҳақда ўйлаб ортиқча куйинманг.  Аслида бўлиб ўтган воқеа ҳақида кимгаям гапирардим. Бунга қандоқ ҳам юзим чидарди?
    - Раҳмат,  қизим.  Энди эса тур. Бу ерда ортиқ қола олмайсан. Анави бетингдан бузилгур уйғонгунча бу хонадонни тарк этишинг керак,- Хумора аммаси шундай деб чўнтагидан бир қоғоз чиқарди,- мана буни ол.  Бу ерда дугонамнинг уйи ва ишхонасининг манзили ёзилган.  Исми Адолат. Мени юбордилар десанг сендан ёрдамини аямайди. Мана бу эса,- Хумора ёнидан бир қисм пул чиқарди,- манзилга етиб боришинг ва бир, икки хафта кунингни кўриб туришингга етади.
- Раҳмат амма...

- Тўхта...- Хумора аммаси кенг енгини шимариб билагидан қалингина билакузугини ечди,- бу билакузук онамдан, яъни бувингдан қолган. Жудаям қадимий ва ноёб. Яхшигина қиммат туради. Агар бирор гап бўлиб пулга зориқсанг сотиб корингга ярат. Олақол!
Хумора аммаси Хонзодани қўлига билакузукни узатди. Хонзода қўлини тортиб олди:
- Йўқ амма, мен буни ололмайман. У бувимдан сизга қолган қимматли ёдгорлик бўлса.

- Бувингдан менга қолган қимматли ёдгорлик, омонат сенсан, болам. Илтимос буни ол. Кўнглим ҳотиржам бўлсин. Ундан кейин тезроқ ҳаракатимизни қилайлик. Анави гўрсўҳта уйғониб барчасини чиппакка чиқармасин.
- Амма, мени қочириб юборганингизга улар сизни уриб-нетиб, бир нарса қилиб қўймасмиканлар?
- Ҳавотир олма. Сени акам олиб кетди дейман. Акамни номини эшитса чурқ этолмайди.
- Адамларгачи? Уларга нима дейсиз?
- Акамнинг ўзлари сени шаҳарга жўнатишимни сўрагандилар. Мен бўлсам Гулнозанинг тўйи ўтгунча шу ерда, ёнимда бўлиб турарсан деб ўйлагандим. Кўряпсан ҳар доим ҳам бандасининг ҳоҳлагани бўлавермас экан.
- Амма...- Хумора аммасини маҳкам қучди Хонзода,- сизни яхши кўраман.
- Мен ҳам,- кўзларига ёш келди Хумора аммасининг, - илойим бошинг тошдан бўлсин, болажоним,- Хумора амма эшик ёнидаги рўзғорбоп сумкани Хонзодага тутқазди,- бу сенинг буюмларинг. Энди овоз чиқармай кўча эшикдан чиқиб кетсанг бўлгани. Хайр, қизим, бошинг тошдан бўлсин.

-22-
❤5😢4
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Хонзода Хумора аммаси билан хайрлашиб унинг хонадонини тарк этди. Бу вақтга келиб соат кундузги ўн бешлар бўлган эди.
Хумора амма юрагидаги ҳовурни босиш учун ўзини иш билан чалғитмоқчи бўлди. У Гулнозанинг хонасига кириб у ердаги сандиқни очди ва қизининг тўйига олган сарполарни гиламга олиб саралай бошлади.
Орадан бир соатча вақт ўтгач остонада ҳовлиққанча Гулноза кўринди:
- Ойиии! - деди у нафаси ичига тиқилиб,- уйдамидингиз? Нега телефонни олмайсиз?
Хумора амма қизининг бу ҳолатидан талмовсираб қолди:
- Тинчликми, қизим? Бунча ҳовлиқаяпсан!?
- Хонзода қани!?- жавоб бериш ўрнига атрофга аланглади Гулноза,-қаерда у?

- Хонзодани нима қиласан!? - хаёлига ҳар хил шубҳаю гумон бостириб келди Хумора амманинг,- бундоқ тушунтириб гапир, тинчликми ўзи?

- Ойиии, икки соатдан буён тоғам сизга телефон қилаётган эканлар. Хонзодани телефони йўқ, сиз эса ўзингизни телефонингизни кўтармабсиз.

- Оббо, боя сен билан бозордан қайтаётганимда телефонимни қуввати тугаганди. Уйга келиб...- Хумора амма Гулнозага ортиқ изоҳ беролмай лаб тишлади.
Гулноза ойисидаги ўзгача ҳолатга эътибор бермай гапида давом этди:

- Ойи, Ойниса янгам вафот этибдилар. Тоғам айтдилар-ки, эртага эрталаб бомдодга чиқаришаркан.

- Нимааа?- кўз ўнги қоронғилашиб кетди Хумора амманинг, - нимага? Нимага ўладилар янгам?

- Қон босимлари ошиб остонада йиқилиб тушибдилар, бошлари зинанинг қиррасига қалтис тушибди. Аксига олиб ўша вақтда тоғам ҳам уйда йўқ эканлар. Хуллас, етган ажал шу, ойи.

- Вооой шўриим, Хонзодага шу кўргилик ҳам бормиди... Энди нима бўлади? Ахир у аллақачон бу ерларни тарк этиб бўлди...

* * *

Хумора аммаси шу гапларни айтган вақтда Хонзода Тошкентга олиб бораётган автобусда пойтахт сари йўл олганди.

-23-
😢5👍4❤3
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Хонзода аммаси берган манзилларни кўздан кечирар экан "Кеч тушиб қолди, Адолат опа ҳадемай ишдан уйга қайтиб қолсалар керак" деб ўйлаганча унинг уйига боришни ихтиёр қилди. Адолат опанинг ишхонаси уйи билан қарама қарши томонда экан. Хонзода Адолат опа яшайдиган уйни истаб топиб боргунча қош қорая бошлаганди. У Чилонзорнинг чекка даҳасидаги тўққиз қаватли уйнинг саккизинчи қаватига кўтарилди-ю, қоғозда манзили кўрсатилган эшик рўпарасидаги зина пиллапоясига ҳорғин чўкди. Бироз муддат нафас ростлагач "Балки Адолат опа уйда бўлсалар-чи?" деган фикр хаёлига келиб эшик қўнғироғини устма уст босди. Ичкаридан жавоб келмагач яна ҳафсаласиз ҳолда ўтирган жойига қайтди.
Хонзода кун бўйи туз тотмаган эди. Овқат ҳақида ўйлаши билан қорни очганидан кўнгли озиб кетди. Шу топда аммасиникида меҳр билан тугаётган данакдек чучваралар кўз ўнгидан ўтиб тамшаниб қўйди. "Одамзод бир неча дақиқа тугул сониялардан сўнг аҳволи нима бўлишини билмас экан-да,- ҳўрсинганча ўйланди Хонзода, - эрталаб аммамникида ҳотиржам уйғонгандим, мана кечга бориб шаҳри азимда улоқиб юрибман".

Хонзода йўлда сотиб олган баклажкадаги сувидан хўплади. У юқори қаватдан пастга тушиб тишга босгудек нимадир олиб қорнини алдамоқчи бўлди-ю, аммо манзилдан узоқлашса хонадон эгаси келиб уйига кириб олгач, қайтиб эшикни очмайдигандек юраги дов бермади.
Шу куйи атрофни қуюқ қоронғилик қоплади.
- Қизим, кимни кутяпсан?
Хонзода тепасида турган етмиш ёшлардаги кампирни кўриб Ҳазрати Ҳизрни учратган гадодек суюниб кетди.

-24-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤10😢6