🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Саодатхон бояги ҳолатдан кейин анча тажрибали бўлиб қолганди. У Ҳилола яна ҳушини йўқотиши мумкинлигини назарда тутиб уни маҳкам қучиб олган , Малоҳатга ҳам шай бўлиб туришини тайинлаб қўйган эди.

Уларнинг ёнгинасида турган Роҳилахон опанинг қон босими бирдан кўтарилиб кетгач, Нигора ва Мастура қизлари ё онаси, ё синглисининг дардига дармон бўла олмай жон ҳалак бўлиб қолган эдилар.

Тобут елкага олинган заҳоти ҳовлини шитир - шитир ёмғир овози тутди . Ёзнинг илиқ субҳидамида соҳир табиат Сулаймонни эрка дилбанди ёмғири билан сийлаб кузатиб қўйишни ихтиёр қилган эди.

- Ер- у осмон баробар йиғлади,- деди қўлини ёмғирга тутганча бошини сарак - сарак қиларкан Зоҳида ҳола йиғламсираб ,- Мастура сингилжоним, ёлғизгинанг ёнингга шошди- я , ёнингга шошди ...

Саодатхон тобут чиқиб кетгач, Ҳилолани ичкарига етаклади.

Ҳилола унга қаршилик қилмади. У оёқларида базўр турар , аъзойи баданини дир- дир қалтироқ босаётган эди. Ҳилолани ичкарига олиб кириб ўринга ётқизишганда қалтироқ қаттиқ кучайган, тишлари тишларига тегиб такиллай бошлаганди.

- Осма укол қуймасак бўлмайди. Тез ... Мен ретцеп ёзиб бераман. Кимдир дорихонага бориб келсин .

- Мен бориб келаман, - деди Ҳилоланинг опаси Нигора ,- илтимос онамларга ҳам керакли дорини ёзиб берсангиз, машинамда зумда етказиб келаман. I

Саодатхон Нигорани кўп куттирмади. Нигора ретцепли қоғозни олиб кўчага ўқдек отилди.

- Унгача Ҳилолани қўл- оёқларини уқалаб турайлик. Кимдир асал ёки новвот чой қилиб келсин. Қуда ҳоламларга эса кўк чой дамлаб келинг .
Саодатхон барчани бирдек ишга солиб юборди.

Нигора етказиб келган томчи дори уланиши билан кўп Ҳилоланинг қовоқлари оғирлаша бошлади.

Ҳилола шу ётганча қанча ухлаганини (агар буни ухлаш деймоқлик жоиз бўлса) ўзи билмади. У дунёдан буткул узилган эди. Унинг руҳи туш аталмиш кемада ўн саккиз минг оламнинг қай бирида сузиб юргани ўзига қоронғи эди. Аниғи эса шу эди- ки , у билан бирга Сулаймон ҳам тушининг ҳамроҳи эди.

Ҳилола ора- орада уйғонди. Бироқ кўзини очмади.Ўзининг уйғонганини атрофдагилар билиб қолишидан чўчиди. У Сулаймонсиз дунёга қайтгиси йўқ эди.

Саодатхон унинг аҳволини яхши тушунгани учун таом ўрнини босадиган қувватдориларни осма укол орқали жўнатишни маъқул деб ҳисоблади.

Шу тариқа бомдодда кўзини юмган Ҳилола асрдан ошганда ҳам кўзини очмади.

/145
👍17
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

* * *

"Ҳилола ва бош- оёқ оппоқ қийинган, аъзо-и баданидан нафис нур таралиб турган Сулаймон ним қоронғи туманли боғда кетишаётган эмиш. Боғнинг тўрига етай деб қолишганда Сулаймон аёлига ўгирилди:

- Энди кетишим керак,- деди у Ҳилоланинг қўлларидан тутиб.

- Кетманг , илтимос ,- ўтиниб ёлворди Ҳилола ...

- Иложим йўқ...- хўрсинди Сулаймон.

- Кетманг ...

Кетманг ...

кетмаааанг ...

Ҳилола йўқлик қаърига сингиб кетаётган Сулаймоннинг ортидан алам билан шивирлади ...

Сулаймон борган сари тезлашиб кета туриб оёғини ерга қаттиқ босган бўлди. Шу пайт унинг оппоқ туфлисининг пошнаси отилиб Ҳилоланинг қўлига келиб тушди .

Ҳилола шу топда ундан қолган ёлғиз ёдгор пошнани бағрига босди ва шивирлади :

- Кетмаааанг ...

Сизсиз қандоқ яшайман... ?!

Сизсиз қандоқ яшайман... ?! "

* * *


Ҳилоланинг кун бўйи ўрнидан турмаганлигини Саодатхондан эшитган Мирсаид ака сесканиб кетди. У ёшли кўзларини рўмолчасига артиб Саодатхонга ялинч ифодада қаради :

- Келинимни кўрсам бўладими ? Унинг ёнига киришим мумкинмикан ?

Саодатхон бир кунда бор- будидан айрилган қариянинг сўнгги илинжидан айиргиси келмади :

- Албатта почча. Албатта киришингиз мумкин ...

Ҳилола ётган жойида эшик ғирчиллаганини эшитди. Кимларнингдир кириб келганини ҳис қилди , аммо кўзини очмади. Келгувчилардан бири Саодатхон эканлигини овозидан билганди, аммо иккинчиси қайнотаси эканлигини тез орада илғади. У қайнотасининг кийимларини ювиб дазмоллаганда доим ўзи оз- оздан сепиб қўядиган Ҳаждан келтирилган мушк- анбар ҳидини "таниган эди".

Ҳилола энди ҳам ёта олмаслигини , турмаса бўлмаслигини ҳис қилди . У қайнотасининг ёнида оёқларини узатиб ётиш ўзи учун кечирилмас бефаросатлик , оғир таъна эканлигини билар эди.

Ҳилола кўзларини базўр очди. Тирсакларига таяниб турмоқчи бўлди. Қўлига санчиб устидан маҳкамланган осма укол игнаси бунга моънелик қилди.

- Қўзғалма , болам.

Ҳилола шунда ҳам бошини кўтаришга ҳаракат қилди. Аммо уддалай олмади. Қуввати етмади.

- Болам , туззукмисан ?!

Мирсаид ака ўзи англамаган ҳолда Ҳилолани сенсираётган билмас эди. Айни чоғда Ҳилола ҳам буни англайдиган аҳволда эмасди .

Қайнотасининг ҳол сўрашидан Хилоланинг кейинги икки кунда пажмурда бўлиб кетган
дийдаси янада абгорлашди.
Унинг қовоқлари пир- пир учди. Кўзлари беихтиёр ёшланиб келди. Мижжаларига энг сўнгги исён икки томчи ёш амал- тақал қалқиб чиқди. Қуруқшаган лаблар қайнотасига дил туғёнларини ифода қилишга аранг илож топди:

- Бу дунёда қолгим йўўўқ...

Яшагим келмаяпти , додажооон ...


#давоми_бор /146

Муаллиф : Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😭25👍13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қадрлигим,яқин инсонингизни кўнглини кўтаринг...

Арзимаган ҳадяча,ширин сўз,бағрингизга босиш...

Сизга кераклигини ҳис қилсин...
Сиз учун борини ҳадя қилишга тайёр бўлсин...

Дунё ғанимат...
Сиз ғанимат...
Биз ғанимат...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ * * * "Ҳилола ва бош- оёқ оппоқ қийинган, аъзо-и баданидан нафис нур таралиб турган Сулаймон ним қоронғи туманли боғда кетишаётган эмиш. Боғнинг тўрига етай деб қолишганда Сулаймон аёлига ўгирилди: - Энди кетишим керак,- деди…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

51- ҚИСМ

- Қизим ...

Болам ...

Куйган юрагимни куйдирма , жон болам ... - Мирсаид аканинг кўз ёшлари ғамдан куйиб унниқиб кетган юзларини ювиб туша бошлади ,- мен ҳам "Бу кунларни кўргунча ўлганим яхши" деган бўлардим , на қилай-ки Аллоҳдан қўрқаман, болам. Ундан ҳаё қиламан. Ахир унинг ягоналигига, тақдир ўзидан эканлигига иймон келтира туриб , унинг иродасига қандай қарши чиқа олар эдим ?! Берганида суюндим , олганида куйиб кул бўлдим, чорасизликдан адо бўлдим , бироқ бошқа нима келади ночор қўлимдан ?! Айтгин , болам ?! Жон қизим ...

Билсам Яратган эгамнинг фоний дунёсида биз барча инсонлар вазифадор эканмиз . Зиммасидаги вазифамизни , яъни, Аллоҳнинг иродасини бажариш учун келган эканмиз бу ёруғ оламга. Шу аснода кимлардир, бизга кўрингани каби, бевақт дунёдан ўтар экан... Кимдир эса улардан кейин ҳаётда сабот билан яшаб қолишга маҳкум экан...
Буларнинг бари эса аслида пешонамизга ёзилган тақдири азал ...

Қизим ... Сен ва мен ҳозир иккинчи тоифадаги инсонлар қаторида қолдик. Билганим шу ... Яна ҳам билгувчи Аллоҳ...

Болам , ким , қачон кетади бу ёлғиз ўзига аён ... Сен яна "Бу қария кўзининг оқу- қораси фарзанди дунёдан ўтгани сабаб , мияси айниб нима деяётганини ўзи билмай валдираб ўтирибди" деб ўйлама ... " Ёлғиз жигарпорасини тупроққа топширган отанинг гапими шу?" дея ҳайрон қолма...

Қаршингдаги сен билганинг додажон эмас ... Балки боридан - йўғидан , умиди , бахтидан бир йўла ажралиб қолган , юраги азиз инсонлари билан аллақачон тупроққа дафн қилинган, бунда қуруқ шакл ва шамойилигина қолган бир кимса...

Бундан буёғига орзуларининг рўёбини ўз ўлимида деб қарор чиқариб қўйган мосуво ...

Фақат ўлими сабаб жаҳонларга алишмас тан - маҳрами, жуфти - ҳалоли Мастураси ва кўзининг оқу- қораси Сулаймонига етиша олишига кўзи етадиган абгор...

Мен яна ўзимни ким деб атай болам ?!

Бу уйда "Бир - бирига умр бўйи тасалли берса-да яраси эт олмас икки бахтиқаро яшайди" деб дод солсам кўнглим таскин топармикан ?

Аммо ...

Қизим ... Шуни бил-ки, Аллоҳ бирни олса иккини беради деганлари рост.

Мастурам мени тарк этганда сен ва ўғлим икки елкамдан суяб қолган эдинглар ...

Энди эса ...

Сен келин эмас қизим бўлиб қолдинг ...

Биласанми, Сулаймон тоғдан уйга қайтаётганда , яъни ўлимидан ярим соат олдин менга қўнғироқ қилганди.

У :

"Яхши ўтирибсизми , дада ?!

Сизни жуда яхши кўраман.

Ҳилола қизингизга мен йўғимда ўзингиз қараб турарсиз- а ?!" деб сўраганди. Мен унга "Албатта болам , айтмасанг ҳам келинни қизим ўрнида кўраман" дегандим.

Энди билсам... Бу сўзлар васият экан. Ёлғизимнинг васияти ...

Мирсаид аканинг йиғлай - йиғлай қуввати қолмади шекилли , юз- кўзини рўмолчаси билан артганча сўзида давом этди:

- Энди яшашим учун сен - қизим ва бўлажак набирам менга умид учқуни бўлиб қолдинглар чоғи ...

Ҳилола ётган жойида сергакланди.

- Додд... Додажон ... Нималар ... Нималар деяпсиз ?! - деди у кўзлари аланг - жаланг бўлиб

/147
👍11❤3
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

- Қизим , Сулаймондан қолган ёлғиз ёдгор набирам ҳақида ...

- Додажон...

Шу пайт суҳбатга Саодатхон аралашди :

- Почча, ҳали Ҳилолахон ўзининг ҳомиладор эканлигини билмайдилар .

Ҳилоланинг ётган жойида боши айланиб кетди :

- Мен ?! Ҳо...Ҳомиладор...ман ?!

Ҳилола ўрнидан туришга ҳаракат қилган бўлди. Саодатхон унинг елкасидан қучиб тинчлантирган бўлди :

- Сингилжон ... Ҳаяжонланманг . Биз ҳам бу ҳақда яқинда билдик. Сал аввал Лидия Феодоровна қўшни ҳамширадан таҳлил натижаларини бердиртириб юборибди.

Ҳилола кўзларини беҳол юмди .

Унинг бояги кўрган туши ёдига тушди.

Демак ...

Демак , Сулаймоннинг оёқ кийимидан отилиб қўлига тушган пошнадан мурод фарзанд экан- да ...

Ҳилоланинг хўрлиги келиб кетди. Сулаймон акаси фарзандли бўлишларини қанча орзулаганди- я ?! Нуқул "Ҳилола сенга ўхшаган қизчам бўлса қанийди ?!" дер эди.
Мастура опа ўтганидан кейин эса "Вақти келиб қизчалик бўлсам , исмини албатта Мастура қўямиз..." деган умидлари бор эди.

"Бахт ва бахтсизлик қўша келади дейишса авваллари ҳайрон бўлардим, - ўйлади Ҳилола ,- ўлмаган қул барини кўрар экан. Бироқ... бу ҳолат айрим вазиятларда юракка жуда оғир юк бўлиб тушар экан... Ҳудди менинг ҳолатимга ўхшаб ... Аммо додажон мутлақо рост гапирдилар. Ҳаа ... Бу фарзанд мен ва додажон учун охирги умид учқуни. Илинж учқуни. Яшаб қолиш учун курашга қувват...

Сулаймон ака ...

Демак, мени бутунлай ташлаб кетмабсиз-да ... Демак , фарзандимиз тимсолида қайтиб келишингизга умид қилсам бўларкан...

Ўзингга шукр , Аллоҳим"...

Ҳилола шуларни ўйларкан қайнотаси ҳали ҳам ёнида ўксиганча хомуш ўтиргани ёдига тушди .

- Додажооон ... Ошқозонингиз безовта қилади ... Таомланиб олинг ... Мен ҳозир ўрнимдан тураман...

Аёл шундай ҳилқат-ки, ҳар қандай вазиятда, шароитда ҳам ўз шахсиятига , наслиятига, аслиятига ҳиёнат қилмайди. Ҳилола ҳам ўзлигига қарши боролмасди. У аҳволи қандайлигидан қатъий назар бир келин , эндиликда қиз сифатида қайнотаси олдидаги вазифадорлигини унутиб қўядиган тоифадаги аёл эмасди.

- Ҳилолахон , поччамлардан ҳавотир олманг,- деди Саодат уни тинчлантиришга ҳаракат қилиб , - Ақида опамларнинг ўзлари уларга қараяптилар...

* * *

Банданинг боши - Аллоҳнинг тоши ...

Бошга тушганини кўз кўраверар экан ...

Сулаймоннинг тупроққа беришганининг бешинчи куни Асрор ака сафардан қайтди.

У қизининг уйига келганда Ҳилолани хонасининг зинасида хомуш аҳволда хаёл суриб ўтирганининг устидан чиқди.

Ҳилола ўз хаёлларига шу даражада ғарқ бўлганидан отасининг ҳовлига кирганини пайқамади ҳам .

- Қизим ...

Ҳилола ўша ўтиришда ўтираверди .

- Қизим ...- Асрор ака бу сафар Ҳилолани қаттиқроқ чақирди

Ҳилола ўтирган ўрнида бир сесканди. Ўгирилиб отасини кўрди. Ўрнидан аста тураётиб кўйлагининг этакларини қўли билан беихтиёр пастга тортди. Сўнг афтодаҳол нигоҳда отасига тикилди.

Қизининг чеҳрасига ўрнашиб қолган чексиз мунг, кўзларидаги алам- у азобларга қоришиқ дард Асрор аканинг юрагини тилка- пора қилиб юборди . У Ҳилолага яқинлашиб уни эҳтиётлаб аста бағрига олди...

- Жоним болааам... Исминг Ҳилола бўлгани билан тақдиринг сабот экан ...

- Адажоооон ...

Сулаймон акам... Улар мени ташлаб ...

Ҳилола ўртаниб - ўртаниб йиғлай бошлади.

- Йиғлама, қизим, йиғлама ... Сени нима деб юпатишимни истайсан, болам ?! Менда сени юпатиш учун сўз бор деб ўйлаяпсанми ?
Қизим ... Сен доим мени барча мушкулларга чора топгувчи идеал инсон деб билгансан. Аммо кўриб турибсан- ки Аллоҳнинг тадбирида отанг ҳам оддий бир банда мақомида қўли қисқа ожиз халос.

Асрор ака узоқ гапирди. Йиғлаётган қизига қўшилиб йиғлашди. Ўзи ҳам Сулаймонлаб бўзлади, ҳам Ҳилоланинг юраги бўшаб олишига қўйиб берди .

Ва ниҳоят Ҳилола ўзини босиб олди :

- Адажон , уйга киринг. Мен чой қўяй .

- Қудам уйдамилар? Кўринмайдилар ?!

Ҳилола бурнини тортди.

- Кўпинча кўчага чиқиб кетяптилар . Менимча қабристонда бўлсалар керак...

/148
👍17
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

- Уйда бир ўзинг ёлғиз қолиб кетяпсанми ? - Асрор ака қизига савол назари билан тикилди

- Йўқ, аммажон ҳам шу ерлардалар. Ичкарида бўлсалар керак...

- Хааа , - ўйланиб қолди Асрор ака, - майли уйга кирақолайлик , қуръон тиловат қилиб юборай.

Мирсаид ака уйга кечга яқин бир алфозда қайтди.

Икки эркак қуда аллазамонгача диллари эзилиб ўтиришди.

Кетар олдидан Асрор ака Ҳилолани бағрига маҳкам босди.

- Яқинда ойинг билан яна келамиз, болам...

Ҳилола индамади...

Орадан бир хафта вақт ўтганда Асрор аканинг ўзи айтгандек аёли билан эмас, балки бир ўзи қудасиникига келди. Бу вақтда уйда Мирсаид ака ва Ҳилолагина қолишганди. Маҳина амма эса куни кеча "Уйимдан бир хабар олай" деб Себзорга кетган эди.

Қудаларни бир мунча муддат ёлғиз қолдирган Ҳилола ошхонага кириб овқатга уннади.

У масаллиқларни қовуриб энди устига сув қуйган ҳам эди- ки , ичкаридан Мирсаид аканинг "Қизииим" деб чақирган овози эшитилди.

Ҳилола яқинда дамлаган чойини меҳмонхонага олиб кирганда икки қуданинг ўнғайсиз алфозда ўтирганлигига кўзи тушди.

- Додажон , келинг чойингизни янгилаб берай ,- деди Ҳилола чойнакни стол устига қўяр экан.

- Чойни қўятур , болам , - деди ердан кўзини узмаган Мирсаид ака, - ўтир .

Ҳилола қайнотасининг бундай муомаласидан ажабланди , эътироз билдирмай стулга омонат чўкди.

- Қизим , - деди бир ютиниб олган Мирсаид ака , - хуллас , хуллас ...Қудам сени олиб кетишга келибдилар ... Бутунлай... Мен ҳам ... Барини ҳар тарафлама ўйлаб кўриб қанчалик юрагим ўртанмасин ... кетишинг энг тўғри йўл деган қарорга келдим ...

Мирсаид ака титраётган қўлларини стол остига яширди.

Ҳилоланинг юзидаги бир туки ҳам қилт этмади.

У кўз остидан қайнотаси ва отасига қараб синчков назар ташлаб жим ўтираверди.

Асрор ака Мирсаид аканинг тилидан бошқа сўз учмагач ўзи тилга кирди :

- Қизим ... Биласан-ки бу ҳолатдаги ..., яъни сенинг ҳолатингдаги аёл киши идда сақлаши керак. Шу десанг сақланажак иддангни давомини ўзимизни уйда сақлашинг маъқул деган қарорга...

- Адажоон ! ...

Ҳилоланинг овозидаги қатъият, шижоатни ҳис қилган Мирсаид ака "ярқ" этиб келинига қаради .

Ҳилола худди шуни кутиб тургандек қайнотасига кесиб - кесиб гапира кетди :

- Додажон , сиз ўртанманг ! Адамжонимлар шу мақсадда уйимиз томон йўлга тушганларидаёқ билганлар , менинг ҳеч қачон бу уйдан кетмаслигимни !

Нимага дейсизми ?!

Нимага-ки , мен айнан шу инсоннинг тарбиясини олганман, яъни адамларнинг. Ўша тарбиянинг номи эса- одамийлик эди !

Биласиз-ки одамийлик деб аталмиш тарбия китобининг ҳеч қайси бобида "Ёлғиз фарзандидан айрилган Отани ёлғиз ташлаб кетиш мумкин" деб ёзилмаган. Ҳа шундай !

Қолаверса , мени анчадан буён танийсиз - а ?!

Демак, мени табиатан худди адамларга ўхшашимни таниб бўлгансиз. "Отасининг қизи" эса бобонинг бўлажак набирасидан ажратиш даражасидаги бераҳм эмас. Фарзанд тақдирини ҳал қилиш учун ҳаммасидан ҳам эрнинг зоти ҳақли.

Мен адажонимларнинг инсонийлик тарафдан таништирдим. Яна бир гап . Улар бу ерга ўз қизлари олдидаги оталик бурчларини бажариш учун келдилар ва бошларини мағрур кўтарган ҳолда менсиз қайтиб кетадилар. Адажонимлар ушбу воқеликни шундай бўлишини аввал бошдан билганлар. Бошқача бўлган тақдирда эса на мени , на ўзларини кечира олмаган бўлардилар.

Мирсаид ака Ҳилолага ўйчан тикилди, мулоҳазали қиёфада тилга кирди:

- Қизим шундайку-я , бироқ бу уйда мен ва сен иккимизнинг бирга яшашимиз одамлар наздида ... Ахир эл оғизига элак тутиб бўлмайди, - Мирсаид ака уятдан юзлари лов- лов ёнганча гапини тугатолмай ерга қаради...

Шу пайт эшик шарақлаб очилди:

- Сизларни ёлғиз яшайди деб ким айтди ?! Мен- чи ?! Мен ...


#давоми_бор /149

Муаллиф : Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍24😢4😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бирор нарса кўриб ажабланса:
مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Маа шаа Аллоҳу лаа қуввата иллаа биллаҳи», деса унга зарар етмайди», дедилар.

Маъноси: «Аллоҳ хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқа қувват йўқ».
Ибн Сунний ривояти.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲🤲🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
Бир йигит ушбу суратни ижтимоий тармоққа жойлаб, шундай деб ёзибди:

Мен уч йилдан бери ишлайман ва биринчи олган маошимдан бошлаб ҳар ой бир қисмини онамга бераман, токи менга қилган яхшиликларини оз бўлсада қайтармоқчи бўламан.

Куни кеча мени чақириб, менга бир сумкача бериб, шундай дедилар:
— Бу, менга берган пулларинг, ол! Ундан бир риёл ҳам ишлатмадим. Уни сенинг тўйинга йиғиб қўйдим, ол, 18 000 риёл (салкам 5000$).

Онангиз билан мусобақалашсангиз, шуни билингки, мағлуб — доимо сиз бўласиз...
👍11
Шу маълумот менга кўпроқ таъсир қилди. Шунга ўхшаш ҳолатни бошдан кечираётганим учун таъсирландим.

Буйрак ҳар йигирма сонияда сийдик томчиси ажратади ва бу томчилар сийдик қопчаси (қовуқ) да тўпланади. Шу қопча тўлса, инсон қазои ҳожатга боради. Агар инсон танасида шу қопча бўлмаганида эди, у бир жойда кетма-кет бир неча соат тура олмаган, балки ҳар йигирма сонияда ҳожатхонага қатнаган бўлар эди. Сийдик қопчаси саратонига чалинган беморлардан бирининг қовуғи олиб ташланиб, ўрнига жарроҳлик амалиёти натижасида бошқа нарса идиш сифатида қўйилади. Шифокор беморга юзланиб: «Танангизда табиий сийдик қопчаси бўлган пайтларда унинг тўлганини сезиб, ҳожатхонага борар эдингиз. Энди эса сизга ўрнатилган сунъий қовуқ орқали сийдик тўлганини сеза олмайсиз. Шунинг учун ўзингиз хоҳ кечаси, хоҳ кундузи бўлсин ҳар соатда ҳожатхонага боришингиз керак. Акс ҳолда сунъий қопча ёрилиб кетиб, бу ҳол ўлимга олиб келиши мумкин»лигини айтди.

Азиз биродарим, ўзингиздаги шу неъмат ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Яратган Эгам инсон танасидаги энг муҳим аъзоларидан бир бўлган қовуқни бир қанча мушаклар билан жиҳозлаб қўйган. Бу мушаклар инсон бавлдан бир неча сония ичида бўшанишида жудда катта хизмат қилади. Агар шу мушаклар бўлмаса, инсон ҳар гал ҳожатхонага кирганда, бавлдан бўшаниши учун ўн беш дақиқа вақт сарфлаган бўлар эди.

Яратганнинг марҳаматани кўринг.

Ўзи биз бемор бандаларига комил ва ожил шифо берсин, саломат юрган диндошларимизни офиятда бардавом қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон

Islom.uz

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13
ОНАМ

Россияга кетишимни эшитган онам қаршилик қила бошладилар. Билиб юрибман, нима қилсалар ҳам, ишламасам ҳам ёнларида бўлишим керак. Дадам ўта қаттиққўл одам. "Ишласин, талтайтириб юбординг. Бу ерда бири икки бўлмайди. Четга чиқиб пул топиб келсин, ана ҳаммани боласи чет элда!"
Онам отамга гап қайтармайди, аммо ичидан эзилади. Аслида, ўзимнинг ҳам бегона, совуқ юртларга боришга кўзим учиб тургани йўқ. Аммо дадамнинг ҳар кунги тергашларидан безиб кетдим. Ўқишга киролмагач, машина тузатадиган устага шогирд тушдим. Ҳунарлик бўлдим. Қани энди асбоб-ускуналарим бўлса-ю ўзим устахона очсам, аммо унга пул керак...
Ҳужжатларимни тўғирлаб юрган куним онам бир гап айтиб қолдилар.
—Ўғлим, бугун совчиликка бораман.
Довдираб қолдим. Ҳаяжонланиб давом этдилар
—Дугонам Фазилатни қизини кўргансан. Бўй-басти келишган, оппоқ пахтадек қиз.
—Дадам-чи, олдиларидан ўтдингизми?
—Шунинг учун даданг ихлос қилган оилани қизини топдим-да. Дадангни ўзим кўндираман.
Уйда ортиқча пулимиз йўқлигини билардим. Хаёлимдан ўтганини дарров сездилар
—Пулни ўйлама! Тўй қилганга Аллоҳим ўзи етказади. Кейин кўнгиллари бузилдими, кўзлари намланди, ўзларини бироз тўхтатиб яна аввалгидек кўтаринкилик, орзумандлик билан давом этдилар
—Ана Карима холанг юз минг билан тўй бошлаганман, қолганини худойим ўзи етказган дечпди. Ман Аллоҳга таваккал қилдим, болам, - дедилар.
Мен нима дейишимни билмасдим, қишлоғимиз йигитлари билан келишиб қўйганмиз. Арзонроқ бўлиши учун.Россияга Қозоғистон орқали кетмоқчи эдик.
Хуллас, ўша куни онам бечора катта холамнинг кўйлагини, кичик холамнинг оёқ кийимини кийиб, оналаридан қолган бисотлари— билакузугу, оғирлигидан бўйниларида осилиб қоладиган тилла занжирларини тақиб совчиликка кетдилар
Негадир сал хомушроқ қайтиб келдилар.
Дадамнинг
—Айтим сенга, бу бекорчига ҳеч ким қиз бермайди, деб, яна баланд дорга осилганингга ўлайми? Бўлди, юрт қатори ишлаб келсин!
Онам титраб турган пастки лабини тишлаб, ерга қараганча индамай ўтирар эдилар.
Эртаси куни тонг саҳардан қаёққадир кетдилар. Тушга яқинлашганда қўлларида бир даста пул билан қайтиб келдилар.
—Тур болам, ўзингга устахона очиб бераман. Бозорга борамиз, нима керак бўлса олиб бераман. Мустақил иш бошлайсан, тиллаларимни ҳаммасини сотдим. Турақол! — дедилар. Онам яна ўзларининг ишчан ҳолатларига қайтган эдилар.
Маълум бўлишича, кеча совчиликка борган жойлари иш жойимни сўраган экан. Мен эса отам айтгандек бир бетайинман!
Ўша пул баракали бўлди. Керакли нарсаларни харид қилиб уйдан машина тузатадиган устахона очдим. Устозим иши оғирроқ, ёки эгаси инжиқроқ машиналарни менга жўната бошлади.
Ойим эса ҳар сафар ҳали у холамнинг, ҳали бу холамнинг кўйлагини кийиб совчиликка қатнар эдилар...
Тақдир экан, биринчи очган эшикларига қайтиб бориб, розилик олиб келдилар. Ўша куни кичик холам билан совчиликка борган онам
—Гулбаҳор холанг бошқача-да, йўлдан икки кило мева билан олтита патир олиб берди, биратўласи нон ушатиб қайтдик,—дедилар.
Тўй яқинлашган сари дадамнинг ҳам кайфияти кўтарилиб, ойимга кўмаклаша бошладилар. Қариндош-уруғлар қарашиб, бир чиройли, файзли тўй бўлди... Мен чет элга кетмадим. Сабаби, энди фарзанд кутаётган рафиқам, эшигимиз тагида навбат кутиб турадиган машиналарни таъмирлашдек севимли ишим бор эди...
Ҳикоям чўзилиб кетди-а?
Энди эса асосий гапга ўтаман. Мени онам зир югуриб, чора топиб олиб қолганидан хабардорсиз. Шерикларим кетган автобус Қозоғистон чўлларида ҳалокатга учраб ёниб кетди...
Совчиликка кийиб бориш учун либоси бўлмаса-да, қалбида Яратганга бўлган буюк ишончи бўлган жон фидо оналар фарзандларнинг чин бахти, қайсидир маънода қўриқловчи фариштаси ҳамдир...

Феруз

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍14❤2🔥2
🧕 Muslimalar kundaligi
Шу маълумот менга кўпроқ таъсир қилди. Шунга ўхшаш ҳолатни бошдан кечираётганим учун таъсирландим. Буйрак ҳар йигирма сонияда сийдик томчиси ажратади ва бу томчилар сийдик қопчаси (қовуқ) да тўпланади. Шу қопча тўлса, инсон қазои ҳожатга боради. Агар инсон…
👆👆👆👆аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

52- ҚИСМ

Остонада ҳаяжондан пешонасига тер тепчиган Маҳина амма энтикиб турар эди.
Уни кўриб Ҳилоланинг кўнгли бузилди . Ўрнидан шарт туриб аммасининг пинжига отилди :

- Аммажон ...

Маҳина амма уни қучганча эркакларга юзланди.

- Мен ҳалитдан бери сўзларингизга қулоқ солиб турибман. Индамаганимнинг сабаби "Қани буларнинг гаплари қаергача борар экан?!" деб турганим эди.

Маҳина амма Ҳилолани елкасидан қучганча етаклаб келиб аввал уни жойига ўтқазди , сўнг ўзи стулга чўкди .

- Ваалейкум ассалом , - у ҳар иккала эркакнинг саломига битта қилиб алик оларкан сўзида давом этди,- аслида сизнинг хаёлингизга келган нарса мени ўйлантирганига анча бўлди. Уйга кетишимга ҳам сабаб шу эди . Хуллас уйга бориб бор бисот , тўрва-халтамни йиғиштириб келдим. Ҳилола қизим эсон- омон қутилгунча шу ердаман , насиб қилса. У ёғига худо пошшо. Ўлмаган қул бир кунимизни кўраверамиз- да.

- Опа ?! Ахир ... Қандай қилиб ?!

Мирсаид аканинг ҳайратдан тилига тугун тушган эди.

- Ҳа , нима бўпти ?! Нимага ажабланасан ?! - деди Маҳина амма ўктамлик билан ,- ҳа- да ! Бошимда эрим бўлса экан- ки , хўжайинчилик қилса. Уйдагиларга "Кетдим" дедим- у , келавердим. Билсанг ука , мен аллақачон бировга ҳисоб берадиган ёшдан ўтдим. Инсонларни айтаяпман-да.

Умримда ҳисобини фақат бир зот - Қодир Аллоҳга бераман халос.

Қолаверса , ўғлим ва келиним кечгача ишда , набираларим ўқишда бўлишади. Битта ўзим бекоргаям домда уззу-кун диққинафас бўлиб ўтираман. Ундан кўра шу ерда бўлсам кўпроқ фойдам тегаркан.

- Опа , келганингиз жуда яхши бўлибди. Сизнинг биргина ташрифингиз барча мушкулларимизни биттада осон қилди-қўйди,- деди Мирсаид ака опасига миннатдор оҳангда, - умрингиздан барака топинг.

- Қизим , сен овқатингга қарайқол ,- деди Маҳина амма Ҳилолага . У чиқиб кетгач бошини сарак - сарак қилди ,- Ҳилола шу ерда қолсагина юпанч, тасалли топишига ишончим комил. Агар уни уйига жўнатиб юборсак , назарида худдики ундан воз кечгандек бўламиз. Бу йўл билан Ҳилолани руҳан мажруҳ қилиб қўйишимиз ҳеч гапмас ...

- Маҳина опа ,- деди шу вақтгача гапга аралашмай ўтирган Асрор ака,- Аллоҳ рози бўлсин сиздан ...
Қизимни сизларга , сизларни эса Аллоҳга топширдим...

* * *

Хазин наволарини сокин чалганча борлиққа куз кириб келди. Ҳаловат мавсуми бўлмиш куз гўёки Ҳилоланинг аланг - оташ бўлиб ёниб ётган юрагининг тафтини олиш илинжида бўлгани каби сентябрнинг илк кунлариданоқ ҳузурбахш салқин ҳавоси билан кўнгилларга меҳмон бўла бошлади.

Куз ўзинг ушбу ташрифида Мирсаид аканинг оиласидаги кўп нарсаларнинг ўзгарганининг
гувоҳи бўлди. Энди хонадонда исми жисмига монанд мастура аёл Мастура опа ва Ҳилоланинг суюклиси Сулаймон бу дунёда йўқ эди.

Ёзнинг қайноқ бағрида хонадон аъзолари бўлмиш қайнота ва келин ўзлари истамаган ҳолда жуфтларини ҳаётларидан бой бериб қўйган эдилар.

Саҳоватли куз ҳар икки жабрдийда, бағри куюк инсонни авайлабгина ўз бағрига олди.

/150
👍18
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Ҳилола университетга қатнай бошлади.

Бу вақтга келиб унинг ҳомиласи бир ярим ойликдан ошган эди.

Маҳина амма энди ўзи истаб- истамай амма мавқеидан меҳрибон она мақомига чиқиб қолган эди.

У Ҳилоланинг соғлиғини қатъий назорат қилар , ўз вақтида овқатланиб , ўз вақтида дам олишини тергаб турар эди.

- Қизим, - деди бир куни суҳбат устида Маҳина амма ,- сенга бир гап айтаман- да . Бу қадимги оналаримиздан қолган ҳикматли амал. Хуллас , сен ҳомиладорлик даврингда доим покиза , таҳоратли бўлиб юрсанг , тилинг ва дилинг зикрдан тўхтамаса , намозларда қойим бўлсанг , ин ша Аллоҳ солиҳ фарзандни дунёга келтирасан. Биласанми , менинг бир дугонам исломий илмдан хат- саводи чиққан қизни келин қилган эди. Ўша келин фарзандига бошиқоронғи бўлган вақтдан то кўзи ёригунча Қуръони Каримни бир неча маротаба ҳатм қилибди. Катта - кичик суралардан анчасини ёд олибди. Ҳозир у келиннинг дунёга келган қиз фарзанди ўн олти ёшга кирган. Ўша қиз ўн олти ёшида Қуръони Каримни тўлиқ ёд олиб қория қиз бўлибди. Қара , эшитган инсоннинг қандоқ ҳаваси келади- я ?! Баҳри дили очилади ...

"Бола бошидан" деган гап бекорга эмас-да. Менга қолса бола тарбияси она қорнидан деяр эдим. Аслида бу сўзлар менга тегишлимас . Мен сенга эслатиб қўяяпман халос . Эшитган чиқарсан. Қаерда фазилатли , комил инсон вояга етибди, бил-ки ўша ерда унга тарбия ҳалолидан берилган. Фарзанд туғилгандан кейин бебисмиллоҳ , бетаҳорат кўкрак тутмаган аёллар миллатнинг асл фидойилари бўлади. Жуда кўпчилик аёллар гўдаги то эмиб бўлгунча "Ёсин" сурасини ўқиб турар эканлар. Билсанг фарзанд айнан шу сура ўқиб бўлингунга қадар қорни бемалол тўяр экан. Танига сут билан бирга олий неъмат - Аллоҳнинг каломи сингар экан.

Ана шунақа гаплар , қизим...

- Аммажон , жудаям чиройли гапларни сўзладингизда,- деди Ҳилола ҳаяжонланиб , - инсонда яшашга умид ва завқ уйғотадиган. Мен ҳам албатта сизнинг айтганларингизга амал қиламан.

- Ҳозир сенга ёшлигимда эшитган бир ҳикоямни айтиб бераман. Уни бизга бир вақтлар муаллимимиз айтиб берган эдилар.
Ҳикоя деймизми, ривоят деймизми - хуллас ушбу айтмоқчи бўлганим буюк аллома Абу Али ибн Сино ҳақида.
Ибн Сино ҳали тиллари чиқмаган , талпинчоқ гўдак бўлган чоғларида уйларида бир оқсоч ишлаган экан. Бир куни ўша оқсоч кир ювибди. Ювилган кирлар орасида беканинг кийимлари ҳам бўлган экан. Оқсоч аёл бекасининг кийими ювилган вақтда унинг чўнтагидан тушиб қолган тилло узукни пайқамай қолибди. Кир ювилгач мағзава кир ўрага тўкилганда тилло узук ҳам ялт этиб у билан тушиб қолганлигини гўдак Али фаҳмлаб қолибди. Аммо ҳали тили чиқмаганлиги боис бу ҳақда оқсочга бирор сўз айта олмабди.

Бу ёғига билиб турганингдек узук жанжали бўлган. Оқибатда оқсоч ўғри деб гумонланиб уйдан ҳайдалади.

Орадан маълум муддат ўтгач Алига забон битибди ва оиладагиларга воқеанинг аслида қандай бўлганини айтиб берибди. Кир ўрадан узук топилгач, уй эгалари оқсочдан кечирим сўраб уни уйга қайтаришибди,- Маҳина амма шундай деб Ҳилолага тагдор қаради ,- кўрдингми болам ?! Ҳали тили чиқмаган гўдакнинг зеҳни ва ҳотирасини ? Ин ша Аллоҳ бизнинг набирамиз ҳам буважониси каби профессор бўлади.

- "Аммабувим профессор бўласан дедиларми , бўламан !" дерканда , аммажон ,- Ҳилола синиқ жилмайди.

- Ҳа - да ! Насиб қилса шу набирамни қўлларидан тутиб ўзим мактабга олиб бораман...

Майли қизим , юр хуфтонни ўқийлик энди ...

/ 151
👍15🔥1🥰1😁1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Ҳилола Маҳина амма шу хонадонда яшашга қарор қилганини айтган кунидан буён ўзининг меҳмонхонасини икковлари учун хона қилиб олган эди. Амма ва келин шу ерда бирга намоз ўқишар , шу ерда бирга китоб мутолаа қилишар, диллашишар ва тунашар эди.

Аммо ...

Маҳина амма ўта зийрак аёл бўлганлиги учун бир нарсани билар эди. У Ҳилола ўзини ухлаб қолган деб фаҳмлаши билан аста ўрнидан туриб, Сулаймон иккисининг ётоқхонасига овозсиз кириб кетишини, у ерда тўйиб - тўйиб йиғлаб чиқишини яхши биларди . Билар эди- ю , аммо ўзини билмаганга олар эди.

Бир куни Маҳина амма чидай олмади , у аста Ҳилоланинг изидан бориб хонага мўралади. Шунда Маҳина амма тунчироқ ёруғида Сулаймоннинг кўйлагини бағрига босганча ҳидлаб- ҳидлаб овоз чиқармай ўртаниб йиғлаётган келинчакга кўзи тушиб қалби пораланди. Кўп ўтмай Ҳилола тумба ёнидаги пардоз столига ўтириб , тортмадан қалингина дафтар олиб алланималарни ёзишга киришди.

Ҳилола ёзар йиғлар , йиғлар ёзар эди...

У ёза - ёза тўхтади. Сўнг ёнгинасидаги гул вазада турган бир дона атиргулга термулди. Лаблари ненидир шивирлади. Бўйнини чўзиб атиргулни аста ҳидлади .

Ҳилола ўрнидан туриб қайтадан диванга борди ва Сулаймонни кўйлагини бағрига босганча чўзилди. Кўп ўтмай у ғужанак бўлганча ухлаб қолди . Маҳина амма тунги чироқ ёруғида уйқудаги Ҳилоланинг юзидаги соғинч ифодасини кўриб юраги тутдек тўкилди.
У Ҳилоланинг уйқусини бузгиси келмай аста эшикдан узоқлашди.
Маҳина амма эрталаб бомдодга турганда Ҳилоланинг аллақачон хонанинг жойнамоз тўшаладиган тарафида тонгги зикр билан машғуллигини кўриб билинтирмай хўрсиниб қўйди.

Кундузи Ҳилола ўқишга кетган вақт Маҳина амма ўзидаги ҳавотирни босиш учун ёшларнинг ётоқхонасига қадам босди. Уни Ҳилола кеча тунда йиғлаганча алланималарни ёзган дафтар қизиқтирар эди .

"Қизиқ , Ҳилола у дафтарга нималарни ёздийкан-а ?! - ўйлади Маҳина амма, - ишқилиб Сулаймоннинг айрилиқ азобига чидай олмай ёмон нарсаларни хаёл қилмаяптимикан?! Ёш нарса алам , аччиқ устида бир балоларни ўйлаган бўлса- чи ?! Йўғ-ей ?! Туф- туф- туф-! Нафасимни шамол учирсин-ей ?! Ҳилола ундай нарсаларни ўйлаши ... Йўқ , Ҳилола унақа енгил ўйлайдиган қизлардан эмас ! Нима бўлганда ҳам барча саволларга жавоб шу дафтардалиги аниқ ! "

Маҳина амма ўзини қизиқтирган кечаги дафтарни қийналмай топди. Дафтар трюмонинг шундоққина биринчи тортмасига ташлаб қўйилган экан.

У дафтарни қўлига олиб аста уни варақлаб кўз югуртира бошлади.

Дафтар Ҳилоланинг Сулаймонга ёзган мактуб ва шеърларга тўлиб кетганди. Маҳина амма қопқоқли ручка қистирилган саҳифани очиб Ҳилола куни кеча йиғлаб ёзган сатрларга кўзи тушди .

Уни аста ўқий бошлади:

Кўнглимнинг шўх куйлари тинди,
Соғинчнинг ҳам хафсаласи пир .
Охир чора ...
Сўрайман энди ...
Тушимга кир , тушларимга кир ...

Ҳаловатни балки тотарман ,
Ҳилолдайин хўшрўй ботарман ,
Тонгда қуёш бўлиб отарман,
Тушимга кир , тушларимга кир ...

Ётоғимда атиргул дона
Эслатгувчи сени ягона ,
Кечагидек бугун ҳам яна ,
Тушимга кир , тушларимга кир ...

Ўрин бермай асти нолишга ,
Келгин тушда бахтли бўлишга ,
Ва ...
Ва умрбод бирга қолишга ,
Тушимга кир , тушларимга кир ...

Кечагидек бугун ҳам яна ...
Тушимга кир ...
Тушларимга кир ...


#давоми_бор /152

Муаллиф : Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍29😢12❤3🥰1😁1
УЙДА МЕНИ
ОНАМ КУТМОҚДА!


Яратганга беадад шукур, 
Куним файзга тўлиб ўтмоқда, 
Юрагида беминнат меҳр, 
УЙДА МЕНИ ОНАМ КУТМОҚДА! 

Келарму деб йўлимни пойлаб, 
Совиб қолган чойни янгилаб, 
Дастурхонга иссиқ нон ўраб, 
УЙДА МЕНИ ОНАМ КУТМОҚДА! 

Кўрганимда яйрайди кўнглим, 
Уйимда нур, дилимда ғурур, 
Эээ, бундан ортиқ бахт борми ахир, 
УЙДА МЕНИ ОНАМ КУТМОКДА! 

ДАРД- ёнига келма! Илтимос! 
Меҳр берай, қилайин эъзоз. 
Мен бир УНГА керакман холос, 
УЙДА МЕНИ ОНАМ КУТМОКДА! 

Яшнаб турган боғу дилимни, 
Усиз тополмайман йўлимни , 
ТИРИКЧИЛИК - ҚЎЙВОР ҚЎЛИМНИ.. 
УЙДА МЕНИ ОНАМ КУТМОҚДА...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤1
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Ҳилола Маҳина амма шу хонадонда яшашга қарор қилганини айтган кунидан буён ўзининг меҳмонхонасини икковлари учун хона қилиб олган эди. Амма ва келин шу ерда бирга намоз ўқишар , шу ерда бирга китоб мутолаа қилишар, диллашишар ва тунашар…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

53- ҚИСМ

Маҳина амма дафтарни қучганча дардли оҳ тортди :

- Оҳ болам- а , оҳ болам... Мусичаниям ини бузилмасин дейишарди. Сен бу синовларга ёшгина бошинг билан қандоқ дош бера олаяпсан ?! Авжи ўйнаб- куладиган, ҳомиладорликнинг барча ноз -эркаликларини бошингдан кечирадиган айни дамларда мангуга ташлаб кетган жуфтингнинг кўйлагини бағрингга босганча соғинчдан юм- юм кўз ёш тўкаяпсан. Кошки шу билан хуморларинг босилса қани эди ... Эҳ бундан дардларинг ортса ортади- ки , камайиши душвор ...

Аммо ...

Ҳаёт деганлари доим ҳам шундай давом этавермайди ...

Булутлар ортидан бир куни албатта қуёш чиққани каби , бу синовларнинг ҳам ажри ҳамда мукофоти бўлиши аниқ ...

Маҳина амма Ҳилоланинг дафтарини аста ўз жойига қўйди- ю , хонани тарк этди.

* * *

Ҳилола ўқишдан қайтгач , кийимларини алиштириб ошхонага чиққан маҳал стол устида ёнма - ён челакчаларда турган икки хил шафтолига кўзи тушиб кўзи тиниб кетди. Аста стол ёнидаги стулга ўтирди . Қўлини чўзиб челакдаги шафтолидан биттасини олиб ҳидлади . Унинг ёдига бундан бир неча ойлар аввал илк бор ҳомиладор бўлганда шафтоли егиси келгани , ўшанда Мастура опа набиралик бўлишини эшитиб қувончи ичига сиғмаган ҳолда қайнотасини тезлаб бозорга жўнатгани , Мирсаид ака эса янги йилнинг эртаси куни нақд ярим кун излай- излай фалон пулга шафтоли топиб келгани , Ҳилолага ўз қўли билан жилмайганча керилиб узатгани , ўзининг эса уларни ийманибгина олгани , ичкари хоналарида бўлса Сулаймон акасининг кўзлари бахтдан порлаганча меваларни паллалаб ўз қўллари билан едиргизгани - бариси ҳотирасидан бирма - бир ўтар экан, ўпкаси тўлиб хўрлиги келиб кетди.

Ҳилола бошига тушган савдоларда айбдор худди шу шафтолилар бўлгани каби уларни егиси келмади .

"Сулаймон ака, ёнимда бўлсангизда қани эди... - ўйлади Ҳилола, - сиздан ҳеч нарса сўрамас, тиламас эдим... Борлигингизни ўзи мен учун бахт эди, - Ҳилола шундай дея ўйлаб яна шафтолиларга боқди, -
боёқиш додажоним. Шу шафтолиларни не умидда олиб келгандирлар ?! Улар ҳам қишдаги воқеани эслаганлари аниқ... Ҳойнаҳой , "Аёл киши ҳомиладор бўлса шафтоли егиси келади" деган хулосага келгандирлар балки. Оҳ , соддагинам - отам-ааа...
Бу меваларни сотиб олганларида, уйга келтирганларида мендан- да оғир аҳволга тушган бўлсалар керак,- Ҳилола хомуш хўрсинди ,- энди улар ўзларини озгина бўлса-да ҳурсанд ҳис қилишлари учун ҳам бу шафтолиларни жуда егим келгандек кўрсатишим керак. Сал бўлса-да кайфиятлари кўтарилган бўлармиди ?!

Ҳилола ўрнидан туриб битта қизил- сариқ луччак шафтолини олди ва уни ювиб катта қилиб тишлади. Жаҳд билан оғзини тўлдириб чайнай бошлади.

- Қизим , шафтоли ёқдими ?

Ҳилола ярим ўгирилиб ўзига кўнгли тўлиб тикилиб турган Мирсаид акага кўзи тушди .

Ҳилола оғзи тўла шафтоли бўлгани учун шошиб қолди . Шунинг баробаринда уялиб ҳам кетди. У оғзидагиларини қийналиб ютди- да , қайнотасига миннатдор тикилди :

- Жудаям ширин экан, додажон... - Ҳилола шундай дея туриб Мирсаид аканинг кўнглини янада кўтаргиси келганидан ерга қараганча ёлғонлади ,- ўзи шунақа шафтоли егим келаётганди.Раҳмат, додажон...

- Бунақа эмас-да қизим , - деди Мирсаид ака оғриниб ,- нимадир егин келдими дарров сўра. Мен уйда бўлмасам , аммажонинг бор. Уларга айтсанг ҳам бўлади.

Мирсаид ака Ҳилолани Сулаймонни қабрга қўйилган кунидан сенсирай бошлаган эди. Гўё шундай қилмаса , кимдир келиб "Ҳилола сизнинг қизингиз эмас" деб даъво қиладигандек, келинининг қўлидан етаклаб олиб кетиб қоладигандек юраги тошар ва шошар эди.

Ҳилолага ҳам додажонисининг бу қарори жуда маъқул келган эди.

153
👍15
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

- Додажон ,- деди Ҳилола бироз ўйланиб тургач Мирсаид акани бугунги кун ҳисобидан яна бир бор кўнглини кўтаргиси ва ўзини керакли деб ҳисоблашини истаб,- кечга балиқ олиб келиб берасизми деб сўрамоқчи эдим. Қовуриб аччиққина соуси билан дастурхонга тортардик.

Ҳилола айни дамда раҳматли ойижониси Мастура опадан ўрганган таълимини ишга солаётган эди . Бир куни Мастура опа Ҳилолага суҳбат орасида шундай маслаҳат берган эди :

"Қизим, биз аёллар вақти - вақти билан эркак кишига ўзининг рўзғорбоши , шу оиланинг энг керакли, етакчи инсони деб ўйлашига йўл қўйиб беришимиз керак. Ўзига ишонган эркак эса аёлини доимо ўз қанотлари остида эъзозлаб яшайди. Ана ўша вақтда улар билан бирга тенгдан ҳис қилишимиз мумкин бўлган туйғунинг номи эса ҳеч бир шубҳасиз бахт деб аталади" деганлари ёдига тушди.

Ҳилоланинг таклифидан Мирсаид аканинг юзига зумда қизиллик югурди.

- Қизим , сен дастурхонни тузайвер. Мен тайёр қовурилган балиқдан олиб келаман. Ўзинг пиширадиган бўлсанг , ҳидига димоғинг тўйиб ғиппа бўғилиб кетасан. Сўнгра егинг келмай қолади,- Мирсаид ака шундай деб йўлга отланди ,- болам, мен тезда келаман...

Ҳилола қайнотасини ортидан маҳзунгина тикилиб қолди. Сўнгра чўкка тушганча челакдаги шафтолиларни музлатгичнинг остки контейнерига жойлай бошлади.

- Мирсаиднинг овози келгандек бўлувмиди, болам ?

Ҳилола Маҳина амманинг овозини эшитиб ўтирган жойида ўгирилди :

- Додажон кечги овқатга қовурилган балиқ олиб келишга кетдилар

- Ҳа яхши, - деди Маҳина амма стулга чўкар экан,- сал аввал шафтоли олиб келганди.

- Шафтолилар жуда ширин экан,- деди Ҳилола ўрнидан туриб тўрт дона шафтолини ювиб ликопчага солди ва аммасига келтириб қўяр экан, - олинг , аммажон . Мен ҳам ҳозиргина еб олдим, - деди.

Маҳина амма "бисмиллаҳ" дея шафтолига қўл чўзган ҳам эди-ки, кўча дарвозадан бировнинг "Мирсаид ака , ҳов Мирсаид ака?!" деб чақиргани эшитилди.

Ҳилола ҳайрон бўлиб аммасига қаради. Маҳина амма чақиргувчининг эркак киши эканлигини овозидан билгач Ҳилолага " Ўзим қарайман" деганча ташқарига йўл олди.

Кўп ўтмай ўзи билан икки эркак киши ва бир аёлни бошлашиб келган Маҳина амма деразадан Ҳилолага :

- Қизим , чой қўйиб юбор . Кейинг додангга қўнғироқ қил- чи ? Келиб қолдимикан?! - деди- ю меҳмонларни ичкарига етаклади.

Ҳилола ишни чой қўйишдан бошлади. Сўнгра телефонни энди қўлига олган ҳам эди- ки , дарвозахонада Мирсаид аканинг ўзи кўринди. Мирсаид ака қўлидаги харидини Ҳилолага узатар экан, келинидан уйга кимларнингдир келгани ҳақида хабар топди.

Мирсаид ака қўлларини чайиб меҳмонхонага кириб кетди.

Кўп ўтмай эшикдан қораси кўринган Мирсаид ака Ҳилолани чақирди:

- Қизим , бу ёққа қараб юбор- чи ?!

Ҳилола Мирсаид ака ўзини нима сабабдан чақирганига ҳайрон бўлиб қўлига чой дамлаган чойнакни олганча ичкарига йўл олди ...

#давоми_бор / 154

Муаллиф : Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍37❤6🥰2
👆👆👆👆аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

54- ҚИСМ


- Ассалому алайкум

Ҳилола чойнакни стол устига қўйди ва меҳмон аёл билан кўришиш учун айланиб ўтди.

- Қизим, ўтир. Гап бор- деди Мирсаид ака Ҳилолага у сўрашиб бўлгач.

Ҳилола ийманибгина кираверишдаги жойни эгаллади.

Мирсаид ака оғир тин олди:

- Қизим, бу инсонлар сени сўраб келишибди. Махалламиз бошидаги мактабни биласан-а ? Ўша ердан.

Мирсаид ака меҳмонларнинг ёши улуғига "Гапиринг, қулоғимиз сизда" дегандек назар ташлади.

- Хуллас , акажон , опажон ,- деди ўзини Карим Бердиев деб таништирган инсон , Маҳина амма ва Мирсаид акага қараб , сўнгра Ҳилолага юзланди ,- синглим. Бу киши Бунёджон Аҳмадов , булар Дилнозахон Жамоловна бўладилар.

Гапнинг очиғига кўчсак, сизникига келишимиздан мақсадимиз шу-ки, биз мактабимиз қошида ўқувчилар билан қўшимча машғулотлар ўтказадиган , уларни олий ўқув муассасаларига кириш имтиҳонларига тайёрлайдиган мўъжазгина марказ ташкил қилган эдик. Ушбу марказга турли институтлардан малакали ўқитувчиларни жалб қилган эдик.
Марказимиз икки йил давомида олиб борган фаолияти даврида тилга тушиб қолди. Албатта ижобий маънода. Тайёрлаган ўқувчиларимизнинг катта фоизи олийгоҳларга давлат гранти асосида қабул қилингани ота- оналарда қўшимча машғулотларга бўлган қизиқишни янада оширди.

Энди асосий мақсадга ўтсак.

Биласиз-ки қўшнингиз Малоҳатхон мактабимиз ошхонасида ошпаз бўлиб ишлайдилар. Улардан Ҳилолахон келинимизнинг физика фани бўйича мутахассис эканликларини эшитгач, катта бошимизни кичик қилиб остонангизга келдик, сабаби амалда дарс бериб турган физигимиз Анорахон чет элга кетадиган бўлиб қолдилар. Шунга ,- Карим Бердиев атрофдагиларга бир- бир назар ташлар экан ,- қизимиз Ҳилолахонни бизнинг марказда ишлаш учун таклиф қилиб келган эдик.

Карим аканинг сўзларини эшитган Маҳина амма томоғини қирди :

- Каримжон ука , Малоҳатхон бор гапни айтганмиканлар .. Ҳилолахон ...ҳомиладорлар. Қизим ишга кирган тақдирдаям ўқув йилини якунлаб беролмайдилар.

- Малоҳатхон бизга қизимизни тавсия қилганларида барчасидан воқиф қилган эдилар,- деди Карим Бердиев муштига аста йўталганча ,- демак-ки бу ерга барча воқеликдан хабардор ҳолда ўзимизга ишониб келганмиз. Ҳилолахон бизга олти ой ёрдам қўлини чўзиб турсалар , ана ундан сўнг Анорахоннинг ўзлари жойларига қайтадилар. Айнан шу сабабидан хам шаҳардан ўқитувчи изламаган эдик.

- Қизимнинг ўқиши бор , устига устак бу ишга ҳам кирса қийналиб қолади, - деди Мирсаид ака ўйлаганча

- Ота , - деди Мирсаид акага шу пайтгача гапга қўшилмай жим ўтирган Бунёдбек ,- ўқиган , билган мутахассис учун бизда таълим бериш қийин иш эмас. Ўқувчиларимизнинг бари илм талабидаги ёшлар. Улар устозларини ортиқча уринтирмайдилар. Бизда асосий мақсад фақат ва фақат билим бериш. Қолаверса синглимизнинг ўзлари ҳам дарс берсалар янада малакалари ошиши аниқ.

/155
👍13❤1