#КЎНГИЛ_ИФОРИ
Ҳилола улар орасида ўзини ишлашга кўнишига сабабчи бўлиб қолган Дилноза билан яхши чиқишиб қолди. Дилноза Ҳилоладан беш ёш катта эди. Унинг эри ҳам ўқитувчи бўлиб қўшни мактабда дарс берар экан. Дилнозанинг ўзи эса она тили ва адабиётдан ҳам мактабда дарс берар, ҳам ўқув марказида қўшимча машғулот олиб борар эди. Ҳилолага унинг ҳар сафар сўз орасида " Қаранг- да ?!" дея гап ташлаб бошлаган суҳбати жуда ёқар эди. Дилноза "Қаранг- да?!" дедими , тамом демак қандайдир ҳайратга солиши аниқ бўлган суҳбат бошланар эди.
Ҳилола энди бир томондан ўқиши , бир томондан ўқув марказидаги машғулотлар билан яхшигина толиқар , уйда ётар вақти боши ёстиққа тегди дегунча кўзи уйқуга кетиб қолар эди. Шунингдек у эндиликда кун бўйи сарфланадиган энергиясини ҳисобини олиб , толиқиб қолмаслик учун яхши еб - ичишга ҳаракат қилар эди. Шу йўсинда Ҳилола анча иштаҳага ҳам кириб қолди.
Аллоҳ - чевар зот.
Гўзал сабрнинг мукофотини берадиган ҳам унинг ўзидир .
Галдаги ҳомиладорлик Ҳилолада ортиқча қийинчиликларсиз кеча бошлади. Ҳилола шифокор назоратига ўтган вақтидан буён бирор марта соғлиғидан шикоят қилмади.
Бари ўз ўрнида кўнгилдагидек кетаётган эди.
Эди ...
Айнан эди ...
Орада кичик бир кўнгилсизлик бўлди-ю , Ҳилоланинг юраги яна бир бор парчаланди. Барчасига бирга ишлайдиган ҳамкасблари Мавлуда опанинг ўқув маркази ходимлари учун ўтказилган мажлисда Бунёдбекдан танбеҳ эшитишидан бошланди.
Мавлуда опа ўқувчиларни математика фанидан имтиҳонларга тайёрлар эди
Ойнинг охирида ўқувчилардан олинадиган ва унинг натижаларига кўра фаннинг ўқитилишига нисбат бериладиган тестлар кутилмаганда марказ мутасаддиси Бунёдбекнинг ўзи томонидан огоҳлантирилмай олинди. Натижалар бўйича ўқитилаётган фанлар ичидаги кўрсаткичлар таққосланганда доимо юқори ўрин қайд қилиниб келинаётган математика аввалги мавқеини умуман оқламай қўйганлиги ҳақидаги ҳақиқат денгиз кўпигидек "лоп" этиб юзага чиқиб қолди.
- Мавлуда опа , математика шундай фан-ки уни яхши ўзлаштира олмаган ўқувчи кимё , физика ва хаттоки география , қисман биологияни ҳам ўзлаштиришда ўз-ўзидан ортда қола бошлайди, - деди Бунёдбек мумкин қадар юмшоқроқ оҳангда тушунтиришга ҳаракат қилиб ,- ахир математикага бежизга "Фанларнинг қироличаси" деган ном берилган эмас. Шунга кўра айтмоқчи бўлганим сизнинг фанингизни ўзлаштирилиши мени умуман қониқтирмади. Илтимос , мени кечиринг ва тўғри тушунинг. Биз ўқувчиларни жуда катта ваъдалар билан бу даргоҳга таклиф қилганмиз. Биз уларга "Ўқиган етар камолга! " деб минг бора таъкидлаймиз - а ?! Аммо улар камолга етишлари учун нима қилиш керак?! Албатта муносиб ўқитиш керак! Бу энди кимнинг вазифаси ?! Албатта бизнинг !
Ваҳоланки, натижалар бизнинг ваъдаларга мос келмаяпти ва бунда айбдор ҳар галгидек албатта биз - ўқитувчилар,- Бунёдбек бироз сукут сақлади ва орадан кўп ўтмай
#давоми_бор /157
Муаллиф : Хазонрезги
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍23❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹ЖУМА ТОНГИДА
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«КИМ ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН:
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)
Ибн Сунний ривоятлари.

👍3
❄️2024 йилнинг биринчи Жумаси муборак бўлсин!
Бугун шундай Жума бўлсинки:
Афв этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
АЛЛОҲ демаган ТИЛ қолмасин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Бугун шундай Жума бўлсинки:
Афв этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
АЛЛОҲ демаган ТИЛ қолмасин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
🌺😂😙🙂😀
🙂😙😃😉🥰😀😊🌺
Қутлуғ Жума айёми барча мўмин мусулмонларга муборак бўлсин. Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни Ўзининг муҳаббати билан шод айласин…
Ҳабибимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал ва туганмас саловотлар бўлсин…
Аллоҳумма солли ала саййидина Муҳаммад… ✨🍀💐🍀✨
Яқинларни Саййидул Айём билан қутланг✨

👍2❤1
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Ҳилола улар орасида ўзини ишлашга кўнишига сабабчи бўлиб қолган Дилноза билан яхши чиқишиб қолди. Дилноза Ҳилоладан беш ёш катта эди. Унинг эри ҳам ўқитувчи бўлиб қўшни мактабда дарс берар экан. Дилнозанинг ўзи эса она тили ва адабиётдан…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
55- ҚИСМ
Ҳилолага қисқача нигоҳ ташлади ва сўзида давом этди :
- Мана физигимиз. Ишга тушганларига энди иккинчи ой бўлди. Аммо натижалар яхши. Айтиш мумкин- ки, таҳсинга сазовор .
Бунёдбекнинг сўзларидан Мавлуда опанинг ранги ўчиб кетди. У аста ёнидагиларга эшитарли қилиб "Савил. Ҳаммаям Бунёдбекнинг эркатойи бўлсин-да" деди- ю , лаби бурилганча қўлини баланд кўтарди :
- Майлими гапирсам?!
Бунёдбек нутқидан тўхтаб қолди. У Мавлуда опадан бундай кескин ҳаракатни кутмаган эди , аммо шунга қарамай унга гапириш учун имкон берди.
- Марҳамат , эшитамиз.
- Ҳозир шаънимга айтилган шунча гапни киприк қоқмай эшитдим. Хўп айбдор бўлсам айбдордирман. Ўзи ҳар доим ўнта яхшилик қилсанг - у , битта айбинг кўринса шу охиргиси барча ўтганларини ювиб кетаркан. Шу сабаб ҳозир кўнглим оғриди . Энг ёмон алам қилгани мени деярли қизим тенгги шу ... шу қиз билан тенглаштирганингиз бўлди. Ақли ўзида бўлган инсон бу "Физигингиз"ни ( Мавлуда опа атай сўнгги сўзга нисбат берганча писанда қилди) ишга келиб тайёр ошни сузиб бериб мақтов эшитганига ҳайрон бўлиши аниқ. Ахир бу натижаларни пойдеворини Анорахон мустаҳкам қилиб қўйиб кетган эди- ку. Хўп энди шу иш адолатданми ? Сиз шунга бир жавоб бера оласизми ?
Бунёдбек Мавлуда опани диққат билан сўзларини бўлмай тинглади . Мавлуда опа сўзларини тугатгач у аста тилга кирди:
- Опа ... Сиз ҳозир ўзингизга ўзингиз қарши гапириб қўйдингиз. Сиз айтгандек Ҳилолада ўқиган ўқувчилар Анорахон опанинг натижаларини кўрсатиб берган бўлишсин. Бунгаям кўндик . Шундай бўлган ҳолда нима учун сиз бошидан ўқитиб келган ўқувчиларнинг билимида бўшлиқ пайдо бўлганига нима дейсиз? Математикада устозлар алмашуви бўлмади, демакким барчаси учун ёлғиз ўзингиз жавобгарсиз. Хўш бунга нима дейсиз ?!
Мавлуда опанинг ранги ўчиб кетди.
- Нима бўлганда ҳам ўзбекчиликнинг ҳеч бир қолипига тўғри келмайди бу ҳатти - ҳаракатингиз , - деди у юпқа лаблари пир- пир учганча, - нима бўлганда ҳам мени ... мени шунча одамни ёнида изза қилишингиз ...
- Мавлуда опа , аввалам бор бу иш . Мен шахсий манфаатим учун сизни ўзингиз айтгандек изза қилганим йўқ . Қолаверса биз пуллик фаолият юритамиз. Бу маъсулиятни икки эмас , балки ўн баробар оширар эҳтимол. Кўрсаткичлар қанчалик юқори бўлса манфаатдорлик шунча ўсади. Қолаверса халқнинг олдида ёруғ юз билан бош кўтариб юришга нима етсин. Сиз бўлсангиз масалани бутунлай бошқа, кераксиз тарафини ков- ков қилиб ўтирибсиз.
Мавлуда опа тинчиш ўрнига баттар тутақди :
- Шуни айтинг. Мен ана шундай ёмонлигимни ўзим ҳам билмас эканман. Чамамда шу жойим кимгадир керак бўлиб қолганми дейман. Гапни айлантириб ўтирмасдан шарт айтинг- қўйинг қаердаги фоизларни рўкач қилмасдан. Мен ҳам ўз обрўим билан кетақоламан.
Йиғилишда ўтирганлар Мавлуда опанинг бу таҳлит муомаласидан ҳанг - манг бўлиб қолгандилар. Аммо Бунёдбек бўш келадиган тоифасидан эмас экан:
- Гапингизни шу жойига беш кетдим ,- дея шарт кесди у , - бу борада мутлақо ҳақсиз. Кимдир ишламайман деса зўрлаб ушлаб ўтириш йўқ. Эшик доимо очиқ. Ортиқча гап- сўзларсиз чин дилидан ишлайман дейдиганлар шу ерда қолиши ва ҳар бир арзимаган фоиз учун курашиши мумкин. Кези келса ана шу фоизлар ортида инсон тақдири ҳал қилиниши ҳеч гапмас.
Мавлуда опа бу сафар Бунёдбекка ортиқча гап қайтармади. Аммо шу кундан барисига худди Ҳилола айбдордек уни ёмон кўриб қолди.
/ 158

👍14🥰1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
Мавлуда опанинг адовати кундан кунга кучайиб бора- бора , ахири янги йил арафасида туйқусдан портлади.
Ўшанда декабрнинг охирги хафтаси эди.
Ҳилола ўқувчилардан уйга берилган масалаларни сўраб бўлгач, навбатдаги янги масалани ечишни доскада кўрсатиб бераётган чоғ синф хонасининг эшиги тақиллатди.
Кўп ўтмай эшикнинг ўзи очилиб Мавлуда опанинг қораси кўринди :
- Ҳилолахон , сизни дарсингизни кўриш учун вазирликдан махсус вакил келибдилар.
Мавлуда опа салом йўқ , алик йўқ ўзи йўл кўрсатиб бошлаб келган инсонни ичкарига киритиб юборди.
Ҳилола шошилиб қолганидан келгувчига аранг салом берди ва ўқувчиларга қаради. Ўқувчилар ҳам баравар салом бериб яна дафтарларига энгашдилар.
Ҳилола келгувчига қандай муомала қилишни ўйлаб кўриб ҳам бўлмай, ўзини Толиб Умарович деб таништирган эркак бамайлихотир синф тўридаги бўш стулга бориб ўтирди.
- Дарсингизни давом эттиришингиз мумкин , - деди у Ҳилолага гўё дунё қўлида бўлган одамдек.
Ҳилола бош ирғади ва машғулотни келган жойидан давом эттирди.
Вазирликдан келган вакил Толиб Умарович Ҳилоланинг ҳар бир ҳаракатини кўздан қочирмай кузатиб ўтирар эди. Ҳилола эса аксинча унга эътибор бермасликка интилиб ҳар доимгидек берилган масаланинг ҳеч бир нуқтасини назардан тутиб тушунтиришга ҳаракат қилар эди. Ҳилола бир масалани уч усулда ечиш йўлларини тушунтирди. Охирида эса кириш имтиҳонларида қайси усул тезроқ мақсадга етказиб беришини саралаб деди:
- Институтга кириш тестларини ечаётган вақтда энг содда ва қулай усулни танласангиз вақтдан ютасиз. Шунинг ҳисобига қолган топшириқлар учун янада кўпроқ вақт заҳираси қолади .
Аммо маслаҳатим ҳар уч ечимни ҳам яхшилаб ўрганиб ҳотирангизда сақланг . Сабаби бу ўзингизга бўлган ишончни шакллантириши шубҳасиз. Мабодо кириш тестида ўзингизни баҳоланишда камчиликка ёки хатога йўл қўйилган деб шубҳага борсангиз ва олган натижалар юзасидан аппеляция комиссиясига ариза топширсангиз, ўзингиз ечган масала ечимини ана шундай бир неча йўл билан ҳимоя қила оласиз.
Мен ҳаётда ана шундай воқеалардан бир нечтасини эшитганман. Улар орасида бир абитурент ишлаган тестини ҳимоя қилган чоғ масалани ўзига хос усулда ечиб кўрсатганда , комиссия аъзолари ҳайратга тушиб қолган эканлар. Нимага дейсизми ? Чунки ўша йигит масалани ечишнинг фанга ҳали умуман маълум бўлмаган мутлақо янги усулини кашф этган экан.
Ҳилола тин олди :
- Мана шунақа гаплар. Демак , давом этамиз ...
Ҳилола дарс ўтар экан битта нарсага ҳайрон бўларди.
Вазирликдан келган "вакил" машғулот тугагунча доскадан, тўғрироғи Ҳилоладан кўз узмай қаққайиб ўтираверди. Салкам уч уч соат дарс ўтган Ҳилола бора- бора унга аҳамият ҳам бермай қўйди. У машғулотга жон - дили билан киришиб кетган эди.
Машғулот тугаб, ўқувчилар хонани тарк этишгач , Ҳилола "меҳмон"га қандай муомала қилишни билмай боши қотди.
- Машғулотимиз тугади ,- деди у Толиб Умаровичга.
"Вакил" ўрнидан туриб синф парталарининг олд қаторига келди . Сўнгра биринчи партага қайтиб ўтирди. Муштига йўталди ва Ҳилолага кўзларини хиёл қисиб қаради :
- Дарс тугашини узоқ кутдим , - деди у сокин овозда , - аммо бундан хафа эмасман. Баҳонада сиз ҳақингиздаги яхлит бир тасаввурга эга бўлдим .
- Тушунмадим , - деди Ҳилола ҳайрон бўлганча , - сизга бу нима учун керак ?!
- Ҳилолахон , марҳамат ўтиринг.
Бафуржа гаплашиб олишимиз лозим.
Ҳилола ғалати аҳволга тушди
- Менинг иш вақтим тугади. Уйга боришим керак. Бўлмаса уйдагилар ҳавотир олишади. Ташрифингиз юзасидан суҳбатни мумкин бўлса эртага раҳбаримиз Бунёдбек Аҳмедов ҳузурларида бафуржа муҳокама қилсак .
Толиб Умарович томоқ қирди :
- Бу масала икковимизга тегишли.
Ҳилоланинг узун қошлари керилди :
- Тушунмадим?! - деди у ҳайратини яширмай келгувчидан жавоб кутиб
- Аввал ўтириб олинг . Кейин бафуржа тушунтираман
/159

👍12
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
Ҳилола вазирлик "вакили" нинг ўжарлигидан ҳуноби ошди , аммо унинг айтганини қилмаса вақтни беҳуда ютқазишига кўзи етди. У ўрнига ўтирар экан , қўлларини қовуштириб эркакга қатъият билан тикилди :
- Қулоғим сизда.
- Ҳилолахон . Мен сизга бироз ўзим ҳақимда гапириб берсам, - Толиб Умарович бир текис оҳангда дона- дона гапира бошлади ,- хуллас икки қиз , икки ўғлим бор. Барчаларини уйлаб - жойлаганман. Ўз- ўзларидан тиниб- тинчиб кетишган. Менинг эса алоҳида квартирам бор . Шаҳарнинг қоқ марказида. Ўзимни бемалол эплайман. Овқат пишириш, кир ювишни айтаяпман- да. Аммо ... Мана уч йилдир-ки, сўққабошман. Тақдир экан, аёлим пешонамга сиғмади.
Тўғри турмуш қуриш ҳақида ўйламадим эмас , ўйладим . Бир неча аёллар , турмуши бузилган жувонларни кўрдим, учрашдим. Бироқ ҳеч бирлари билан савдоимиз пишмади. Очиғи таъбим бироз нозикроқ-да , шу сабаб у аёлларнинг ҳеч бири кўнглимга ўтиришмади.
Ҳилола Толиб Умаровичнинг сўзларининг ўзани "қаерга" бурилаётганлигини сезиб асабдан титрай бошлади.
Толиб Умарович эса унга эътибор бермай сўзлашда давом этарди :
- Хуллас яхшиларнинг далолати билан сиз ҳақингизда хабар топдим. Сизнинг ҳаётингизни барча тафсилотларидан хабарим бор. Яширмайман. Сизни бир кўришдаёқ ёқтириб қолдим. Шунга сиз ҳам мен билан яхшилаб танишиб, рози бўлсангиз "Икки ёрти- бир бутун" деганларидек ,- Толиб Умарович шошилиб гапига қўшимча қилди ,- Айтганча сизни ҳомиладор эканлигингиздан хабарим бор. Тақдирларимиз туташса унинг ҳам биз билан яшашига қаршилигим йўқ ...
Ҳилоланинг шу ерга етганда тоқати - тоқ бўлди :
- Сизга битта савол : Нимага фарзандларингиздан лоақал биттаси сиз билан яшашмайди ?
Ё сиздек вазирликда ишлайдиган олийнасаб инсон улар билан бир том остида яшашни истамайсизми ?
- Бунинг вазирликка нима алоқаси бор ? - жаҳли чиққан бўлди Толиб Умаровичнинг, - гапларингиздан киноя ҳиди келгандек. Майли саволингиз жавобсиз қолмасин. Биз тушунган инсонлармиз. Шунга ўзаро келишган ҳолда барчамиз ўз ҳолимизча яшаймиз. Бор гап шу .
- Ҳмм шундай денг . Мен ўйлабман- ки ... Ҳа майли нима ўйлаганимни аҳамияти йўқ. Сизга жавобим эса -йўқ !
- Дарровда шошилманг-да . Биттада йўқ деб кейин пушаймон бўлиб юрманг ! - "Меҳмон" нинг нияти астойдил шекилли Ҳилоланинг кетишига йўл бергиси йўқ эди, - бир эркак бўлар менчалик бўлар , хатто туғилмаган гўдагингизни ҳам биз билан яшай қолсин деяпман.
- Мени болам сизга ит ёки мушукмидики яшай қолсин деб ҳиммат кўрсатасиз ?! У шундоқ ҳам ҳеч қачон мендан ажралмайди ! Қолаверса , менинг турмушга чиқиш ниятим йўқ! Сизни менга дараклаган инсон қанақа "фаҳм - фаросатли" инсон экан- ки , отам тенги инсонни йўллабди.
Лекин гап бунда эмас. Гап мени турмушга чиқмасликка қарор қилганимда.
- Ёшим эллик олтида . Нима қари деб ўйлаяпсизми мени?!
Ҳилола захарханда кулди :
-Вой узр, билмай гапириб қўйибман. Адамлардан нақд тўрт ёшга кичик экансиз ?!...
Мен эса йигирма бир ёшдаман,- Ҳилола шундай деб ўрнидан турди , - узр кетишим керак. Ҳозир излаб келиб қолишади . Очиғи сиз билан гаплашиб ўтирганимни кўришса диллари ...
Шу пайт эшик очилди :
- Ҳилола, шу ердамисиз ? Нега телефонга жавоб бермайсиз?! Ўтакамизни ёрдингиз- ку ?
Ҳилоланинг кўзлари жиққа ёшга тўлди...
#давоми_бор /160

👍34
7 kun ichida TELEFON va PULLAR yutib olishni xohlasangiz, konkursimizda ishtirok eting!
🎁 Qo'yilgan sovg'alarimiz:
1-o’rin: REDMI 13C telefon
2-o’rin: REDMI 13C telefon
3-o’rin: 400.000 so’m
4-o’rin: 400.000 so’m
5-o’rin: 400.000 so’m
6-o’rin: 200.000 so’m
7-o’rin: 200.000 so’m
8-o’rin: 200.000 so’m
9-o’rin: 200.000 so’m
10-o’rin: 200.000 so’m
11-15 o’rinlarga esa: 100.000 so’mdan.
Sizda imkoniyat juda ko’p!!!
✅ Start: 5-yanvar
🛑 Stop: 12-yanvar
Konkursda ishtirok etish👇🏻
https://t.me/HalolTanlov_bot?start=94452456

👍2
🧕 Muslimalar kundaligi
7 kun ichida TELEFON va PULLAR yutib olishni xohlasangiz, konkursimizda ishtirok eting! 🎁 Qo'yilgan sovg'alarimiz: 1-o’rin: REDMI 13C telefon 2-o’rin: REDMI 13C telefon 3-o’rin: 400.000 so’m 4-o’rin: 400.000 so’m 5-o’rin: 400.000 so’m 6-o’rin: 200.000 so’m…
Hammaga omad! Mani kanalimdagilar sovgʻalarni yutib olsa xursand boʻlaman ❤️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Konkursda qanday ishtirok etish bo’yicha video qo’llanma✅
✅TANLOV SHARTLARI
❗️Ushbu tanlovda g'oliblar (tasodifan) random orqali emas, balki to'plagan ballariga qarab aniqlanadi
Ballar qanday to'planadi?
1⃣BOTda keltirilgan 6 ta kanalga obuna bo'lgach, "Aʻzo bo'ldim" tugmasini bosishingiz bilan
2⃣📱 telefon raqamingizni yuborasiz (O’zbek raqamni qabul qiladi)
3⃣sizga tarqatishingiz uchun maxsus matn va referal link (havola) beriladi. O'sha link orqali obuna bo'lgan har bir inson uchun sizga 5 balldan berib boriladi. Qancha ko'p ball yig'sangiz, g'olib bo'lish imkoniyatingiz shuncha ortib boradi.
⏳Tanlov 12-yanvar kuni 22:00 da yakunlanadi.
Konkurs faqat ayollar uchun!
🥰 Faol bo'ling, ajoyib mukofotlarini qo'lga kiriting. Barchaga omad!

🌱Саккиз хил аёл ҳеч қачон фазилатли бўла олмайди:
1. Эрига хиёнат қиладиган аёл
2. Икки дўстнинг ёки ака-уканинг орасини бузадиган аёл
3. Эри билан қайнонасининг орасини бузадиган аёл
4. Эркак кишини моддий мақсадларини рўёбга чиқариш воситаси деб қарайдиган аёл
5. Ажрашган эрига туҳмат қиладиган аёл
6. Эрининг ишончига кириб олиб, сўнг унинг мол-мулкини исроф қиладиган аёл
7. Ўзидаги адоватни фарзандларига ҳам сингдирадиган аёл
8. Эрининг камбағаллигини юзига солиб, қалбини синдирадиган аёл
© arabicuz
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
1. Эрига хиёнат қиладиган аёл
2. Икки дўстнинг ёки ака-уканинг орасини бузадиган аёл
3. Эри билан қайнонасининг орасини бузадиган аёл
4. Эркак кишини моддий мақсадларини рўёбга чиқариш воситаси деб қарайдиган аёл
5. Ажрашган эрига туҳмат қиладиган аёл
6. Эрининг ишончига кириб олиб, сўнг унинг мол-мулкини исроф қиладиган аёл
7. Ўзидаги адоватни фарзандларига ҳам сингдирадиган аёл
8. Эрининг камбағаллигини юзига солиб, қалбини синдирадиган аёл
© arabicuz
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
...🍃1500 га яқин китоб ёзган ҳиндистонлик буюк олим Ашраф Али Таҳонавий “Баёнул Қуръон” деб номланган тафсирни ёзаётган пайтлари аёллари у кишига иш буюрибди: “қафасдаги қушга донини бериб, сўнг мадрасага кетинг”. (Шундай буюк зотларга ҳам аёллари иш буюраркан)
Ҳазрат “Баёнул-Қуръон”нинг хаёлида аёлларининг гапини эсдан чиқариб, мадрасага кетаверибдилар.
Шу зотнинг шогирдларидан Шафеъ Усмоний айтади:
“Агар бир одамнинг 1500 та китоб ёзишига кимки шубҳа қиладиган бўлса, унга икки гуноҳкор кўзим билан кўрганимни айтиб берай: “Мен Таҳонавийнинг қаламини қўли тегмаган ҳолда китобнинг устида айланиб ётганини кўрганман”.
Ўша куни тафсирни давом эрттирмоқчи бўлган олимнинг қалами қимирламабди. Харчанд уриниб, уни юргизишга ҳаракат қилмасин, қалам турган жойида тураверибди. Шунда Яратганга
“Ё, Аллоҳим, мен ҳар доим ёзишга ўтирганимда қалам ўзи ёзишни бошларди, мендан нима гуноҳ содир бўлдики, бугун қаламим ёзмаяпти” деб нола қилибдилар. Шунда қуш эсга тушиб, қаламни ташлаганча, уйга югуриб кетибдилар.
Уйга бориб, қушга дон бериб келганларидан сўнггина қалам қимирлаган экан. Қалам ёзишни бошлаган жой эса “Нисо” сурасидаги “Аёлларингиз билан яхши муомалада бўлинглар!” деган оят экан...🍃
© Ибратли ҳикоялар

👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🫂Ислом динида
севишганлар куни
йўқ.☝️
Унда хар Жума ўз
жуфтингизга хадия
беришга
одатланинг.!!!
🌹🌹🌹🌹🌹🌹
Жуфти ҳалолингизга жўнатиб кўглини кўтаринг 😍

#КЎНГИЛ_ИФОРИ Ҳилола вазирлик "вакили" нинг ўжарлигидан ҳуноби ошди , аммо унинг айтганини қилмаса вақтни беҳуда ютқазишига кўзи етди. У ўрнига ўтирар экан , қўлларини қовуштириб эркакга қатъият билан тикилди : - Қулоғим сизда. - Ҳилолахон .…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
56- ҚИСМ
Дилноза Толиб Умаровичга қарамай сўзида давом этди :
- Вой- бўўў ! Қайнотангизни жаҳллари бунча ёмон! Сиз телефонга жавоб бермаганингизга бошлиққа қўнғироқ қилиб ўдағайлаб берибдилар :
" Келинимни белгиланган вақтдан ортиқча ишлатганинглар учун ҳозир бориб ўқув марказларингни ўзингга қўшиб махалладан супуртириб ташлайман" деганмишлар .
Ҳозир Бунёдбек ака ҳам шошилиб марказга келяпганмишлар. Қайнотангиз ҳамма ёқни тўс - тўпалон қилиб ташлабдилар . Юринг. Бирор кор - ҳол бўлмасдан уйингизга кетақолинг.
Ҳилола Дилнозанинг сўзларидан анграйиб қолган эди.
Дилноза эса ўзини ҳеч нима билмаганга олиб ичкарига қадам қўйди :
- Вой , сизни пайқамаганимни қаранг , дода! Ассалому алайкум ?!
Толиб Умаровичга Дилнозанинг шу пайтгача айтган гаплари "етарли" бўлиб бўлган эди . У саломга алик олишни ҳам унутиб :
- Мен энди борақолай ,- деди- ю , ранги ўчганча эшикка қараб юра бошлади .
- Дода , сизни қаердадир кўргандекман- а ? - сўради Дилноза унинг ортидан , - адашмасам кул ранг матизда кира қиласиз- а ?! Яна ...
- Узр , шошилиб тургандим ,- Толиб Умарович гапни калта қилиб хонани тарк этди.
- Дилноза опа , ҳеч нарсани тушунмадим ,- деди Ҳилола бўшашиб , - балки барини бир бошдан тушунтириб берарсиз ?!
Дилнозанинг жаҳли чиққанлиги юз - кўзидан шундоқ кўриниб турарди.
- Ифлос , - деди у муштларини тугиб ,- одам деган шунчалик паст кетиши мумкинми ?
- Дилноза опааа ?! Тушунмадим ?! Кимни айтяпсиз ?
- Мавлуда опани ! - шарт кесди Дилноза , - кўнглим сезганди-я писмайволиб индамай юрганидан.
Қаранг- да ?!
Эрталаб булочка пиширгандим. Сиз яхши кўрган булочкадан. Яна термосимда сутли қаҳва дамлаб келгандим . Кетишдан олдин сизни бир меҳмон қилмоқчи эдим. Ўқувчиларингиз чиқиб кетсаям сиздан дарак бўлмагач, ҳайрон бўлдим . Бу ерга кетаётсам Мавлуда опа йўлимдан чиқиб бўлар - бўлмас гаплар билан вақтимни ола бошлади. Аввалига ҳайрон бўлдим. Кейин "Тинчликми , мен бу аёл билан офтобда қатиқ ялашмаган бўлсам , бу мулозаматнинг сабаби не ?!" дедим ўзимга- ўзим. Кейин бирдан юрагимга ғулғула тушди. Бир амаллаб ўша ёсумандан қутилиб бу ёққа чопдим. Келсам бу аҳвол. Суҳбатингларни бир қисмини эшитдим. Кейин қайнотангиз ҳақидаги пўписани тез ўйлаб топдим-да эшикни очдим. У ёғи ўзингизга маълум.
- Опа , бу кишини Мавлуда опа вазирликда ишлайди деб дарсимга олиб киргандилар.
- Вазирликда ?! Костюм- шим кийиб олган одам вазирликда ишлайверар эканми ? Бу киши Мавлуда опанинг эрининг амакиси бўлади. Таксичилик қилади. Ўтган йили дам олиш учун Кумушконга борганимизда шу кишининг матизида кетганмиз. Ўласси паст одам. Йўлкирага сўм талашвуриб сил қилиб юборганди.
- Шунақа денг ?! - хўрлиги келди Ҳилоланинг, - демак Мавлуда опа менинг устимдан кулиш мақсадида бошлабдиларда бу ўйинни ?!
- Ёки бўлмаса гап- сўз чиқариш учун ҳам бўлиши мумкин.
/161

👍15🔥1🥰1🎉1🕊1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
-Инсоннинг айбсиз айбдор бўлиб қолиши ҳеч гап эмас экан- а ? - хўрсинди Ҳилола , - Мавлуда опа ўша арзимаган тушунмовчилик туфайли мени шунчалик ёмон кўриб қоладилар деб ўйламагандим. Бировга айтсанг зиё тарқатувчи инсон бунақа бўлиши мумкин эмас деб ишонмайди. Ҳақиқатдан ҳам Мавлуда опа билимли аёл ,мен буни масала ечиш жараёнида ўқувчиларнинг топшириққа дадил ёндошишларидан баҳо бериб бўлганман. Аммо ...
- Қаранг- да ?!
Бир вақтлар ҳам шайтон фаришталарга дарс берувчи устоз бўлган. Ўзига бино қўйиб, билими билан кибр, манманликка юз тутганнинг жойини кўринг энди . Аллоҳ ҳам кимни нимага халқ қилган бўлса , у инсон ўшандан сўралади. Яъниким , бой инсон бойлигидан, илмли инсон илмидан. Айниқса барчадан-да илмли инсоннинг жавоби оғир келаркан. Илм берилган бўлса- ю , унга амал қилинган бўлмаса - ўша инсоннинг ҳукми қандайлигини чамалайверасиз энди, -Дилноза шундай дея туриб Ҳилолага маслаҳатомуз боқди ,- бу масалани шундоқ қолдириб бўлмайди . Эртагаёқ Бунёдбек акага айтиб қўйишимиз керак. Бўлмаса...
- Дилноза опа , - ўтинчли боқди Ҳилола ,- келинг шу ишни ўз ҳолича қолдирайлик. Ортиқча гап - сўз болалашини истамайман. Мавлуда опа амакисига тегмаслигимни биларди- ку . У айнан мени маломатга қолдириш учун ўйлаб топган бу томошани. Мен-ку бу таҳлит гаплардан қўрқмайман, парво ҳам қилмайман. Аммо булар додажоннинг қулоқларига етиб уларнинг дилларига озор беришини истамайман. Додажон шундоқ ҳам етарлича озор чеккан бўлганлар. Менга ишониб ишга чиқариб , сўнг ортимдан келадиган маломатларга дош бериш улар учун энди ортиқча.
Айтганимдек, барчаси ўз ҳолича қолсин. Ўйлайман- ки у киши бу ерга бошқа қайтиб келмайди.
Дилноза опа , юринг. Ҳақиқатдан ҳам кечга қолиб кетдим. Мендан ҳавотир олишаётгандир.
Улар мактабнинг узун коридоридан ўтиб мактаб файесига ўтишгач , асосий эшикдан кириб келаётган Мирсаид акага кўзлари тушиб бир- бирларига маъноли қараб қўйишди.
- Ассалому алайкум ,- Ҳилола ва Дилноза тенгдан салом беришди.
- Ваалейкум ассалом ,- дея алик олган Мирсаид ака кўнглидаги яшириб ўтирмади ,- қизим , кеч қолганингга бирам ҳавотир олдим. Шу десанг шайтон ҳар кўчага етакласа де. Кўча тийғончиқ . Оғироёқ аҳволингда йиқилиб - нетиб бир фалокатга учрадингми деб ўпкам тешилди. Ортиқ кутишга сабрим етмай чопиб келавердим.
- Узр додажон. Сизни ҳавотирга солиб қўйибман, - Ҳилола дарровда узр сўрашга тушди.
- Энди сени мактабга ҳам, ўқишга ҳам ёлғиз юбориш йўқ. Ўзим машинамда олиб бориб , келиб юраман. Шуниси тинч,- Мирсаид ака айни вақтида қарорини етказиб олишга интилди.
Ҳилола додажонисига дарров бўйин эгди:
- Хўп бўлади , додажон. Сиз нима десангиз шу ...
- Юрақолинглар , - Мирсаид ака Дилнозага мулозамат қилди,- аввал бизникига борамиз. Хўжайинга қўнғироқ қилиб қўйинг. Опам бир тоғора қилиб қизим яхши кўрган қовоқ сомса пишириб кутиб ўтирибдилар.
- Қовоқ сомса ? Вой бу таклифни ҳечам рад этмасман. Ўтган хафта Ҳилола олиб келган қовоқ сомсаданмикин яна ? Устига аччиққина пиёздоғли қовурилган қийма сепилган ?
- Худди ўшандан...
Уларнинг уччовлашиб бошлашиб чиқиб кетганини кўрган Мавлуда опа иккинчи қават зинасида гап пойлаб турган жойида ғижиниб қўйди.
- Эссиз ... Ўхшамади.
/162

👍8
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
Мирсаид ака Ҳилолани ишхонасига бежизга келмаган эди. У аср намозини ўқиб бўлгач бироз китоб ўқимоқчи бўлди. Китоб ўқий туриб қовоқлари оғирлашгач, "Шомга ҳали эрта , ухламайман-у озгина оёғимни чўзай" деган хаёлда ётоғига ёнбошлади. Бир муддат хаёл сургач , кўзи кетганини билмай қолди.
Туш кўрибди.
Тушида Сулаймон ғамгин юрганмиш.
- Ҳа болам , нега бундай паришон юрибсан ? Нимадандир хафамисан ? - сўрабди Мирсаид ака
Сулаймон хўрсинибди.
- Дадажон ... - дебди у ва бошқа индамабди.
- Болам , гапир ... Кўнглимни чил - чил қилма...
Сулаймон тилга кирибди :
- Дадажон...Қизингизни ёлғиз қолдирманг . У сизни ҳеч қачон , ҳеч қачон ёлғиз қолдирмагани каби ...
Қизингизни ёлғиз қолдирманг...
Ёлғиз қолдирманг ...
Сулаймон шундай деб кўздан ғойиб бўлибди.
Мирсаид ака унинг ортидан "Сулаймоооон" деб чақирди- ю , ўз овозидан уйғониб кетди.
Қараса ғарқ терга ботиб кетибди. У ўрнидан туриб кийимларини алиштирди, таҳорат олди . Шомни ўқиди ҳам-ки, кўнгил ғашлиги кетмади. Унинг бор фикри хаёли кўрган тушида бўлиб қолганли.
"Қизиқ, Сулаймон бу сўзлари билан унга нимадир демоқчи бўлдимикан?!".
Мирсаид ака тушларга ишонмас эди. Аммо аёли ва ўғлингнинг ўлимидан кейин ҳамма нарсадан бир тасалли ибрат , ҳикмат излайдиган бўлиб қолганди. Айниқса ўз - ўзидан кўнглига чироқ ёқса ҳам ёришмайдиган ҳижиллик оралагандан кейин , битта жойда ўтира олмай қолди.
Ҳилола доимги келар вақтидан ярим соат кечикканидан сўнг қулоғи остида Сулаймоннинг сўзлари қайтадан жаранг соча бошлади:
- Қизингизни ёлғиз қолдирманг
Ахири бир қарорга келган Мирсаид ака шарт отланди- ю , Ҳилоланинг ишхонасига йўл олди.
Шу- шу Мирсаид ака Ҳилолани бир ўзини ёлғиз кўчага чиқармайдиган бўлди ...
* * *
Ҳилола марказда Бунёдбек айтгандек олти ой эмас , Анорахоннинг қайтиб келиши бир ойга кечиккани сабаб етти ой ишлади.
Анорахон чет элдан қайтгач , Ҳилола уйда қола бошлади. Ҳилолани тиббий назоратга олган Саодатхоннинг таъкидлашича унинг кўзи ёришига йигирма кунларча муддат қолган эди.
Аммо Маҳина амма Ҳилолага бутунлай бошқа гап айтди :
- Ҳомиладорлик кўзярадек гап. Пишса бўлди , қачон ёрилиши номаълум. Истаган вақти "лоп" этиб ёрилаверади. Сўраб ўтирмайди . Ҳоҳласин бугун , ҳоҳласа эртага ...
Маҳина амма ўзи бош бўлиб Ҳилоланинг туғруғи учун керак бўладиган барча нарсаларни тахт қилиб қўйди.
Ҳилола уйда қолганидан буён негадир куннинг ўтиши қийин бўлаётган эди. Шу сабаб у ўзига ҳар бир кун учун янгилик қидириб топаётган эди. Бугун ҳам севимли жойи ошхонада ўзини чалғитмоқчи бўлди . У ошхонага кириб энди бир элак унни олиб элаган ҳам эди- ки , тўсатдан уй телефони жиринглаб хаёлларини тўзғитиб юборди.
Ҳилола гўшакни кўтарар экан , йўқлагувчининг рақами нотаниш эканига аҳамият берди.Унинг тармоқдан эшитилган овоздан қўл - оёғи бўшашиб , танидан қувват қочди :
- Алло ...
#давоми_бор /163

👍32❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Х А Й Р Л И Т У Н✨🌹✨
🌟 Билинг ғаниматмиз бир биримизга 🌸✨✨
Дунёда мехрдан кучли нима бор.
Ширин сўз айтишдан тўхтаманг зинхор ✨✨🌸
Бизни боғлаб турсин Меҳр Оқибат.✨🌸✨
Хайрли тун азизим! Тунингиз осуда ўтсин!✨🌸✨
Тушингизга Мухаммад саллолоху алайхи вассалам кирсинлар 🤲
⭐️✨⭐️✨⭐️✨⭐️✨⭐️✨

Ассалому алайкум !
Қадри баланд қадрдонларим. Барчангизга Шанба тонги хайрли бўлсин !
Ушбу тонг барчангизнинг хонадонингизга файз ва барака олиб келсин.
Янги бошлаган ишингизни ёки кечаги амалга ошмай қолган режаларинизни бугун албатта ривожини беришини
Қодир Аллохдан сўраб қоламан !
Ушбу тонг дилингиздаги барча гина аразни, ғам ташвишни ўрнига , шоду хуррамликни ва табассум ила бойитсин..
Азиз Қадрдоним
Янги Гўзал Тонг барчангизга хайрли бўлсин !
Хайрли тонг !
Яқинларингизга улашинг!
Бизда кузатинг👇🏻