🧕 Muslimalar kundaligi
1.62K subscribers
3.67K photos
3.55K videos
4 files
6.87K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥БУГУН 18➖НОЯБРЬ
СЕШАНБА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН ! 🎊💐🕊

​​Ҳидлайдиган ифорингиз ➖ Жаннатники,
Суянадиган деворингиз ➖ Каъбаники➖🕋

Атрофингиз Аллоҳнинг севган бандалари ила тўла,💐
Кўнгилдан қилган барча
дуоларингиз қабул бўлсин!🕊

Аллоҳ сизни шу даражада севсинки, илк сўзи: «Бандам, сендан розиман» бўлсин! 🌺

Кунингиз хайрли, барокатли, фойдали ва манфаатли ўтсин
!!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Rasululloh ﷺ aytganlar:

“Kim kechasi Oyatal Kursini o‘qisa, Alloh tomonidan bir farishta uni tonggacha asraydi.”
(Buxoriy rivoyati)🌸

🌙Oyatal Kursiy farzandni yomonliklardan himoya qiladi
Oyatal Kursi Allohning eng qudratli oyatlaridan biridir. Uni o‘qilgan joyga jin, shayton va har xil yovuz ruhlar yaqinlasha olmaydi. Shuning uchun bola tinch uxlab, vahima yoki yomon tush ko‘rmaydi🍃

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤5
🧕 Muslimalar kundaligi
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋 Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Эркак жавоб бермай, қандай ётган бўлса шундай ётаверди: - Ҳееей, - деди Хонзода овозини баландлатиб,- сизга гапиряпман!? Ё юзингизга газета ёпиб ётишингизни…
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Нимадир ичасанми? -деди Рашидов ўрнидан туриб девор томонга яқинлашиб,-шарбат, лимонад!?
У қўли билан чироқ ёқгични босган эди, девордан кичик туйнук очилиб ичида тартиб билан терилган ичимликлар кўринди.

- Лимонад берақолинг,- деди Хонзода Рашидов қўли билан кўрсатганига бош ирғади, - ҳа ўшанисидан.

- Ростини айтсам Маҳмуд ака учун қанчалик қадрли эканлигингни билиш учун, сени менга топширишларини сўрагандим,- деди Рашидов унга лимонадни узатар экан, сабаби улар менинг барча шартимга дарровда кўндилар-да. Улардан керагидан ортиқ пул сўраганимда савдолашмай кўнганларига бунга сабаб ресторанларини шаъними ёки сенмикансан деб ўйлаб қолдим. Авваллари ҳам шунга ўхшаш бир-икки воқеа бўлганида улар сира келишиш йўлини қидирмагандилар, бу сафар эса...- Рашидов чўнтагидан эрталаб Маҳмуд ака Хонзодага берган телефонни олиб стол устига қўйди,- барча гап сенда шекилли.
- Улар яқин дўстлари-Адолат опам сабаб сизнинг пул ҳақдаги шартингизга кўнганлар. "Сен Адолат опамнинг омонатисан" дегандилар улар. У ерда мени ҳамма Адолат опани жияни деб биларди.
- Аслидачи?!
- Аслидаям у кишининг жиянлариман. Деярли,- Хонзода Рашидов ўзига савол назари билан боққани учун изоҳ беришни лозим топди,- Адолат опам билан аммам яқин дугона бўлишган.

- Шундай дегин? Гап бу ерда экан-да? Маҳмуд акадан ўрганадиган нарсаларим жуда кўп.

- Маҳмуд ака мени қочиб кетган деб ўйлаяптилар. Улар мени бу ерга олиб келмаганларини қандай изоҳладилар?

- Улар менга "Мен одамфуруш эмасман. Қизни мажбурлаб олиб келмадим. Хонзодага айтдим, ўзи истаса ҳузурингга келади" дедилар.

- Менимча энг керакли саволингизга жавоб олдингиз? Энди мени нима қилмоқчисиз?

- Сеними? - Хонзодага жиддий тикилди Рашидов

-68-
❤3👍2
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Ҳа мени!-деди Хонзода қатъият бмлан,-куёвингизга тан жароҳати етказганим учун бошимни силамасангиз керак ҳар ҳолда?
- Куёвим сен ҳақда менга арз қила олмайди. Негалигини айтайми? - Хонзодага жиддий тикилди Рашидов

- Айтинг-чи?

- У кечаги ўтиришни мендан яширинча ташкил этган, сабаби бу таҳлит майнавозчиликлар менга ёқмаслигидан яхши хабари бор унинг. Энг асосийси эса кеча унинг туғилган куни эмас эди.

- Эээ қойил!- кулимсиради Хонзода,- шунча ишни беркитиқча қилишга юраги дов берганини кўринг буни !? Мени кечиринг-у мана сиз билан ярим кун таниш бўлиб яхши инсон эканлигингизни юрагим билан ҳис қилаётибман. Бироқ, нега...
- Нега бундай бетамиз йигитни куёв қилгансиз демоқчисан-да? - Рашидов Хонзоданинг жавоб ўрнига бош ирғаганига сўзида давом этди,- қандай қилиб билмадим-у, ёлғиз синглимнинг шу йигитга кўнгли тушди. Мен эса синглимнинг раъйини қайтара олмадим, сабаби уни жонимдан ортиқ яхши кўраман, ундан кейин... Ундан кейин синглимнинг бироз туғма нуқсони бор. Оёғи оқсоқланади. Бу аблаҳ эса унинг ана шу нозик жойига ёпишиб кўнглига кириб олганди.
Давроннинг ҳурмача қилиқлари кейинроқ кўзга кўринди. Мен бир неча бор ундан синглимни ажратиб, кетига ўҳшатиб тепай дедим-у, аммо бу ишни қила олмадим. Сабаби синглимнинг бир-биридан ширин мунчоқдек қизчалари бор. Ҳар сафар қатъий қарорга келмоқчи бўлсам аллақаерлари раҳматлик онамга ўхшаб кетадиган ана шу қизчалар кўз ўнгимга келиб туриб олишаверади. Сўнгра шу қоракўзларни деб базўр шаштимдан тушаман.

Хонзода сукутга чўмиб қолганди. Инсон зотини тушуниб бўлмас экан-да!? Эрталаб бу йигит ҳақида бошқача тасаввурда эди, энди эса қарашлари бутунлай ўзгарди.

- Куёвингиз мени кечирмаса керак,- жилмайди у орадан бироз ўтиб ўртадаги жимликни бузиб, - сал ўзига келиб олиши билан аламини олиш учун мени излаб қолади.

- Сен билан учрашмоқчи эканлигимнинг яна бир сабаби шу эди. Мен сенга бир таклиф бермоқчиман. Агар шу таклифга кўнсанг, то тирик эканман Даврон сенга бармоғини учини ҳам теккиза олмайди.

-69-
❤7👍1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Очиғи таклифингизга қизиқиб қолдим.

- Таклифим шундан иборат-ки, сени мен билан бирга , яъни "Feruza" ресторанига ишлашга таклиф қиламан.
- Ие!?- ҳайратини яшира олмади Хонзода,- мабодо мени синаш учун айтмаяпсизми бу сўзларни?

- Йўқ! -дарҳол жавоб қайтарди Рашидов,- мен жиддиий айтаяпман бу таклифни. Биласанми, менинг қўл остимда ресторандан ташқари яна бир неча хил бизнес юритадиган тармоқларим бор. Уларни юритишда менга ишончли одамлар жуда зарур, бунинг боиси ҳар қадамда мени синдириш учун оёғимдан чалишга тайёр турган мунофиқлар кўп. Мана кечаги Даврон воқеаси бунга яққол мисол. Сенингча пойтахтда шунча кўнгилочар маскан туриб айнан "Аfsona" ресторани бежизга танланганми? Буни бир ўқ билан икки қуённи уриш дейдилар, яъни душманларим "Аfsona" да жанжал чиқариш орқали мен билан Маҳмуд Аҳмадов ҳамда Давронни орасини бузишни режалаштирганлар.

- Ҳўп, мен таклифингизни қабул қилдим ҳам дейлик, нима вазифани бажараман? - Рашидовнинг таклифи Хонзодани ҳам қизиқтириб қўйганди.

- Хабаринг борми, йўқми, бизнинг "Feruza" ресторани асосан катта йиғинлар, яъни тўйларни, турли туман тантана маросимларини ўтказишга мўъжалланган. Хизматчиларимиз ҳам ана шу маросимларни рисоладагидек тартибли ўтиши учун сараланган. Бизда махсус ҳайдовчилар, безак усталари, ошпазлар, санъаткорлар ва раққосалар, шунингдек қўриқлаш хизмати гуруҳи ҳам бор.
Мен сени раққосалар гуруҳига қўшилишингни истардим...

- Ва мен рақс тушиб келган меҳмонларнинг кўнглини хушлайман, шундайми? - ранги ўчди Хонзоданинг

- Йўқ - қошлари чимирилди Рашидовнинг,- Сен рақс тушмайсан! Сенинг вазифанг бошқа!

- Раққосалар ичида бошқа қандай вазифани бажаришим мумкин? -тасаввурига сиғдира олмади Хонзода,- ҳар ҳолда қистирилган пулларни териб юрмасам керак!?

- Сен шундан чўчияпсанми? - бирдан юзига табассум югурди Рашидовнинг, аммо тезда жиддийлашди,- сенга мўъжаллаган ишим бутунлай ўзгача!

-70-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8🔥5❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💣БУГУН 19-НОЯБРЬ
МУРОДБАХШ ЧОРШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН❤️

🍃🌼 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍃🌼 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🍃🌼 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲

🍃Чоршанба кунингиз хайрли ўтсин, азизларим🍃

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оналар оёғи остида жаннат..❤

Онажон сўзларингиз бирам ёқимли,
Меҳр қуёшингиз оламнинг нақши.
Мен сизла бахтлиман жудаям бахтли,
Ғам эмас эришиб бўлмас орзулар.

Мени севмасалар қилмайди алам,
Қанча меҳр мавжуд менда билмайман.
Аммо билганим шу бари сиз учун,
Мен сизни ҳаммадан яхши кўраман.!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Kimki qalbi ila sinalayotgan bòlsa bilsinki, uni Alloh huzuriga chorlayapti…

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Биласанми, Хонзода, бизнинг рақс дастамизда йигирма тўрт нафар қиз фаолият юритади. Битта тўй маросимига эса ўн иккитадан то ўн олти нафаргача қизларнинг иштироки жалб этилади.
Мен ресторан очганимда ўз олдимга бир мақсадни қўйгандим. Халқимизнинг шодиёна кунларини энг чиройли тарзда видеотасмаларга муҳрласак, бу бора " Feruza" ресторани пешқадам бўлса эди дегандим. Тўйларда "Муножаат", " Тановар", "Мустаҳзод", "Дилҳирож" каби миллий дурдона асарларимиз, шунингдек Ҳоразм, Бухоро, Фарғона, Андижон, Фарғона, Сурхондарё, Қашқадарё каби вилоятларимизнинг ўзига хос рақсларини ижро этиш орқали миллатдошларимиз ҳамда юртимиз меҳмонларда ажиб таассурот уйғотишни истагандим. Бу орзуйимга бирмунча етишдим ҳам. Эндиликда бизнинг "Сеҳр" рақс дастамиз хизматидан нафақат ресторанимиз, балки бошқа талай давраларда фойдаланиш учун талаб тушмоқда. Бу эса бир қатор муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Биласан, беш қўл баробар эмас. Айрим ҳолларда раққоса қизларимизни санъатидан фойдаланган ҳолда уларни қадрини ерга урган ҳолатлар ҳам бўлмоқда.
Менинг ойимлар ҳам бир вақтлар санъатнинг ана шу турига қизиққанлар. Бироқ турмушга чиққач дадам уларни рақс тушишларини тақиқлаб қўйгандилар. Сабаби ойим жуда чиройли аёл бўлганлар.Улар дадамларга қарши чиқмаган бўлсаларда, бир умр Мукаррама Турғунбоева, Қундуз Миркомилова, Вилоят Оқилова, Малика Аҳмедова, Феруза Солиҳова, Қизлархон Дўстмуҳамедова каби етук рақс дарғанинг ижроларини кўзлари ёниб, дилларида эса армон билан томоша қилиб ўтдилар.

- Ҳорун ака, -деди Хонзода уни илк бор исми билан чақириб,- сизни... Мен сизни энди таниётгандекман. Сиз ҳақда анчадан буён эшитиб юрардим-ку, бироқ бунчалар ҳассос юрагингиз борлигини билмаган эканман. Аммо ҳали ҳам тушунмадим, мен нима иш қилишим керак?

-71-
❤5👍4
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Ҳозир тушунтираман,-деди Рашидов лимонаддан бир ҳўплаб олиб,- ҳуллас кейинги пайтларда "Сеҳр" гуруҳини атрофида айрим ҳурмача қилиқли кимсалар айланишиб қолишган. Улар тантанали маросимларнинг авж нуқтасида қизларга тегишиб, бемаъни қилиқлар қилишмоқда, обрўларини ер билан битта қилишга уринишмоқда. Бу нарса тасодифми ёки атайин уюштириляптими очиғи ҳали бу нарсанинг тагига етиб борганимча йўқ. Фаҳмлаб турганингдек "Сеҳр" нинг обрўси- менинг обрўйим. "Сеҳр" нинг шаъни-менинг шаъним. Шу сабаб бу масалага астойдил киришмоқчиман. Рост, бу борада шу пайтгача бир қанча чоралар кўрдим. Раққосаларни ҳимоя қилиш мақсадида бир гуруҳ йигитлардан улар учун қўриқчилар ҳам қўйдим. Аммо бундан ўзим кўзлаган мақсадга етиша олмадим ҳисоб. Айрим мунофиқлар эса шундан ҳам бир гап топишибди. Нима эмиш "Ҳорун ар Рашид ўзининг "Тунги капалаклари" учун бир тўда кўппакни қоровул қилиб капалакчаларни нарҳини янада оширяпти" эмиш.
Қара бу касофатларнинг иддаосини ? Биласан тантаналар асосан оқшом пайти бўлади. У маразлар эса қизларга "Тунги капалаклар" деган ном қўйишибди. Бундай беорликка чидаб бўладими? Шунга сен ҳам "Сеҳр" нинг таркибига кирсанг ва ичкаридан туриб ўша маразларнинг таъзирини берсанг дегандим. Бу ерда аёл кишининг иштироки жуда муҳим. Кеча сен Давроннинг таъзирини берган саҳналарни кўриб кўнглимда анчадан буён излаб юрган инсонимни учратдим деган умид уйғонди.
Шунга нима дейсан?!

-72-
❤7👍4
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Хонзода ўйланиб қолган эди. У Ҳорун Рашидов ўзидан жавоб кутиб турганини фаҳмлаб хаёлларини йиғиштириб олишга қарор қилди:

- Умуман олганда таклифингиз менга маъқул. Бироқ менда ўзимга нисбатан ишончсизлик бор. Кеча кимнидир тушириб қолган бўлсам ҳар сафар ҳам шунақа устамонман дегани эмас. Мана бугун ўзингиз ҳам гувоҳ бўлдингиз. Уч йигитингиз менга уч ҳатлаб етиб олишди. Шунинг учун менга бугун ишонч билдириб эрта бирси кун ҳафсалангиз пир бўлиб қолмасин дейман.

- Бу томонидан ҳавотир олма,- Хонзоданинг гапини бўлди Рашидов,- сени жисмоний жиҳатдан қайта тайёрлаш учун казо-казо спорт усталари қўшимча машғулот ўтишади. Ҳа айтганча, ёшинг нечада?

- Икки ойдан кейин йигирмага кираман.

Хонзоданинг жавобидан Рашидовнинг кўзлари катта-катта очилди:

- Шунда ҳозир ўн тўққизда экансан-да? - у ҳайратини яшира олмай деди,- барвақт улғайибсан, қизалоқ...

Хонзода юзини четга бурди:

- Ҳаа, баъзан ўзинг истамаган вақтда улғайишинг учун керагидан ортиқ ҳаракат қиладиганлар топиларкан бу ҳаётда.

Ҳорун Хонзоданинг охирги сўзларидан зийрак тортиб лабларини саволга жуфтлади-ю, аммо ўзини босди. У бугун эрталаб Хонзода ҳақидаги барча маълумотларни аниқлаш ҳақидаги топшириқни ўнг қўли бўлмиш Камолга топширганди. Бироқ бундай топшириқларни икки соатга қолмай авра-астарини ағдариб ташлайдиган Камолнинг шу вақтгача дараги йўқ эди. "Майли,- ўйлади Рашидов,- ички туйғуларим бу қизга бемалол ишониш мумкин демоқда ва у мени шу вақтгача алдамаган"
- Шундай қилиб нимага келишдик,- қизга савол назари билан қаради Рашидов,- мен билан бирга ишлайсанми!?

Хонзоданинг қовоғи уюлиб қошларига тугун тушди, бироқкўп ўтмай чеҳраси ёришди:

- Майли, таваккал! Сиз билан бирга ишлаганим бўлсин. Фақат битта шартим бор!

-73-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤9👍5
💥 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ПАЙШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН🌼🌺

Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли, толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин.

Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин.
Кунимизни мазмунли қилиб,    хайру барокатларини ёғдирсин.
Омин.  🤲🌸
🎋🌷Ҳамиша
🎋🌷Омад
🎋🌷Қувонч
🎋🌷Тарк этмасин

✨🌹✨🌹✨🌹✨🌹✨🌹✨

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👏3❤1👍1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намоздан кейин албатта шу зикрларни айтинг

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Bu shunday duoki, farishtalar uning savobini yozishdan ojiz qoladi"

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

-Оббо, шартим бор дегин!? Ахир шартни иш берувчи томон қўймасмиди? -Рашидов шундай деб муштига йўталди,- ҳай майли, қани айтчи, қанақа шарт экан?

- Шартим шундан иборат-ки, -ерга қаради Хонзода,- кимдир мен ҳақимда нолойиқ гап гапирган тақдирда ишонмайсиз. Аввал сўраб, суриштириб сўнг бир қарорга келасиз ҳамда ушбу сўзларимни ҳамиша ёдда сақлайсиз!

- Сен қиз ёмон экансан,- ёлғондакам пўписа қилган бўлди Рашидов,- битта шартим бор деб иккита шартни бўйнимга илмоқчисан!?-Хонзода эътирозга чоғланган эди Рашидов уни тўҳтатди,- бўлди! Шартингни қабул қилдим. Демак, келишдик!

- Албатта, -ҳозиржавоблик билан жавоб қайтарди Хонзода,- қачондан ишга тушай!?

- Бугун дамингни ол! Эртадан ишга тушсанг бўлади. Ундан кейин ёлғиз ўзинг ижара уйда турмасанг дегандим. Ресторан ҳудудида ҳизматчилар учун алоҳида кўп қаватли уй қурдирганман. Яшаш, озиқ-овқат бари бепул. Албатта бу хос ходимларимиз учун. Сен учун ҳам битта хона ажратишларини буюраман. Шу суҳбатимиздан сўнг бориб жойлашсанг бўлади.

- Раҳмат,- гапни калта қилди Хонзода.

- Хонзода, сен билан салкам икки соатдан буён суҳбатлашаяпман. Ҳа айтганча, сенсираётганим учун хафамасмисан?

- Йўқ бемалол.

- Эртага сени иш жойинг билан таништиришади. Энди эса ижозатинг билан менга руҳсат. Сени Қобил янги хонангга кузатиб қўяди . Кўришгунча.

- Кўришгунча!

Хонзода Рашидов билан хайрлашиб ташқарига чиққанда боя машинада ўзи ҳақорат қилган йигитга кўзи тушди:

- Исмингиз Қобилми?

- Қобил бўлса нима? Яна ўсма қўямиз дермидинг? -ранги бўзариб пўнғиллади йигит

- Йўғей, унақа демайман,- жилмайди Хонзода, - илтимос ҳалиги қўполлигим учун мени кечиринг. Сиздан бир нарсани илтимос қилмоқчи эдим.

-74-
❤4👍2
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🍂

Зулхумор анкета саволларига жавоб ёзиб бўлгунча қорни очиб кетди. У қайинсинглиси Жамила олиб келган маставани иштаҳа билан ичиб олгач, шундоққина бешик ёнидаги қуруқ гиламга ёзилган қуроқ дастурхонни йиғиштириб бош тарафига қўйди ва ёзганларини қайтадан ўқиб, таҳрирлаб чиқа бошлади.

- Бошқа нарса керакмасми, янга?-хонага бош суқди Жамила

- Йўқ, гўзалим, раҳмат,- деди Зулхумор телефондан бош кўтармай.

- Акамми? - телефонга ишора қилди Жамила

- А? - фикри бўлинганидан уни жамлай олмай талмовсиради Зулхумор

- Акам билан ёзишяпсизми дейман? - овозини баландлатди Жамила.

- Ҳа йўқ, - Жамиланинг саволига энди тушунган Зулхумор жилмайди,- акангиз бунақа пайтда жавлон уриб меҳнат қилаётган бўладилар-ку? Мен бир доктор аёл билан ёзишяпман. Қўряпсиз-ку, кейинги кунларда қорнимдаги вақти-вақти билан безовта қилаётган оғриқ борган сари кучайиб бормоқда.

- Камига қўл-оёғингизни жароҳатлаб олдингиз. Майли, Беҳзод уйғонса чақирарсиз, бешикдан ечиб кийимларини алиштириб бераман. Куни билан бешикда ётавериб елкалариям қотиб кетгандир жиянчамни.

- Хўп раҳмат, - Жамилага астойдил миннатдорчилик билдирди Зулхумор,- сизни турмушга берсак ўрнингиз роса билинади, айниқса менга.

Жамила юзлари дув қизарганча "Эээ қўйсангиз-чи?" дея хонани тарк этди.
Зулхумор Жамила чиқиб кетгандан сўнг яна телефонга берилди. У шахсийсига хабар келганлигини кўриб кимданлигига қизиқди. Хабар Ҳатира опадан экан.
- Салом, қизижоним, -дея бошланганди хабар, -сиздан бир илтимосим бор эди. Биламан бу сизнинг қўлингиздан келади. Илтимос, йўқ деманг...

-75-
❤5😢1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Ассалому алайкум, онажон,- дарҳол жавоб ёзди Зулхумор,- бардам, бақувват юрибсизми? Уй ичилар саломатми?
Қандай илтимосингиз бор эди? Олдиндан ваъда беролмайман-у, бироқ қўлимдан келса бажонидил.

Зулхумор Ҳатира холанинг профилига ҳозиргина ўзи ёзган хабарни юборди-ю, сўнг "Админ хоним" профилидан карта рақамини олиб, шифокор Мавлуда Рўзиева картасига тўлов қилди. Тўлов чеки нусҳасини сал аввал тўлдирган анкета саволлари билан биргаликда "Админ хоним" профилига юборди-ю, телефонини ўчириб ўғлининг бешиги ёнига ҳорғин чўзилди.
Зулхуморнинг бир зум кўзи илинибди. Шу орада туш ҳам кўрибди. Тушиям тушмисан туш , алоғ-чалоғ эди. У ўзини баланд жарликдан пастликка тушиб кетаётганини кўрди. Юраги шунақанги шувиллар эмишки, дод дейман деса овози чиқмасмиш. Йиқилиб тушаётиб пастга қарабди. Пастда бир-бирига мингашиб типирчилаб ётган илонлар оғзиларини каппа-каппа очиб Зулхуморнинг етиб келишини пойлаб ётишганмиш. Зулхумор илонлар ваҳмидан кўра манзаранинг жирканчлигидан кўнгли ағдарилиб кетибди.
Ана илонлар яқин қолди... Зулхумор уларнинг қайси биринингдир оғзига зарб билан кириб кетди. У бутун танаси бўйлаб қопланаётган беҳузур шилимшиқ суюқликдан ўзини муҳофаза қилиш учун юзини қўллари билан ёпмоқчи бўлди бироқ энди кеч эди. У ҳатто бақиришдан мосуво бўлганди, оғзини очса ичига ўша суюқликдан кириб кетишини ҳис қилиб лабларини зипс ёпди...

-76-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤4🔥2😢2