🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум !

Қадри баланд қадрдонларим. Барчангизга  Шанба тонги  хайрли бўлсин !

Ушбу тонг  барчангизнинг  хонадонингизга файз ва барака олиб  келсин.

Янги бошлаган ишингизни ёки  кечаги амалга  ошмай қолган  режаларинизни бугун  албатта  ривожини  беришини
Қодир Аллохдан  сўраб қоламан !

Ушбу тонг  дилингиздаги  барча гина  аразни, ғам ташвишни ўрнига  , шоду хуррамликни  ва  табассум ила бойитсин..

Азиз Қадрдоним
Янги Гўзал Тонг барчангизга  хайрли бўлсин !

Хайрли тонг !
Яқинларингизга улашинг!

Бизда кузатинг👇🏻

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва баракатуҳ!

Сизу бизни бугунги тонгда уйғотган, ризқимизга барака берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Хонадонимиздан ҳузур-ҳаловат,
дастурхонимиздан ризқ-барака, қалбимиздан шукронаи неъмат, амалларимиздан эзгулик, юзимиздан табассум аримасин!

Аллоҳим, қийналганларнинг мушкулини осон қилсин, ғам-ташвишларини аритсин, жисмига саломатлик, топганига барака ато қилсин! Амин!🤲

Янги кун ва солиҳ амалларга бисмиллаҳ...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥇 - Sizga botimizdan telefon yutish imkoniyati chiqdi😀

🎁 Yutuqni olishingiz uchun pastdagi botga kirishingiz va kanallarga a'zo bo'lishingiz kerak faqat a'zo bo'lganlarga yutish imkoni beriladi.

❗️ Oʻylab oʻtirmay hoziroq qatnashing👇

👉 KONKURSDA QATNASHISH 👈
👍1
"Рост ваъдалар дафтари"

Оиламиз катта бўлиб моддий шароитимиз ҳам камтарона эди. Дадам оддий хизматчи бўлсалар-да, айтган нарсамизни олиб беришга доим ҳаракат қилар эдилар. Агар биз сўраган нарсага айни вақтда пуллари етмаса: "Болажоним, ҳозир бу нарсага пулим етмас экан, иншоаллоҳ, ойлик олсам, албатта, олиб бераман”, дердилар. Улар олиб бераман деган нарсаларини ҳеч қачон эсдан чиқармасдилар. Биз фарзандларнинг дадамга айтган нарсамиз, ҳатто, эсимиздан чиқиб кетарди. Лекин дадам имконлари бўлганда икки-уч ой кейин бўлса ҳам ўша нарсани олиб берардилар. Ҳаммамизнинг "буюртма"миз дадамнинг ёдларида туришига қойил қолардик. Бунинг сирини дадам вафот этганларидан сўнг билдик. Мен дадамнинг шахсий нарсалари турадиган тортмадан бир дафтарча топиб олдим. Дадам ўша дафтарга биз олиб беринг деган нарсаларимизнинг барчасини ёзиб борар эканлар. Дафтарча биз айтган қўғирчоқлару ширинликлар, кийим-кечаклару китоб-дафтарлар номи билан тўла эди. Ҳатто айтган кунларимиз санасини ҳам қайд қилиб борар, олиб берганларини белгилаб ҳам қўяр эканлар. Барчамиз бу дафтарни йиғлаб ўқидик. Айниқса ўзим ҳақимдагиларни ўқиганимда бўғзимга нимадир тиқилиб қолди, овозим ҳам чиқмасди. Бу дафтарнинг номини "Рост ваъдалар дафтари” деса ҳам бўлади. Дадам раҳматли ростгўй, сўзида турувчи, меҳнаткаш инсон эдилар. Уларни Аллоҳ раҳматига олган бўлсин. Омин!

“Фарзанд тарбиясида 700 сабоқ” китобидан.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
​​ 🙂Истиғфор кўнгилни хотиржам қилади

🪴Ҳаётимиз давомида иши юришмаётган, топиш-тутишидан барака кўтарилган, қарзга ботган, ҳасталиги аримаётган, қийналаётган, бир сўз билан айтганда хотиржамлигини йўқотган кишиларга кўпроқ истиғфор айтишни тавсия этилади.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
 “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради”


(Абу Довуд, Аҳмад, Табароний ва Ҳоким ривояти).


© AbdulHadiyHafiz

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
#Romol_orash_makiyaj_usullari😻💛

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

57- ҚИСМ

- Алло, алло ?! Ҳилола келинойи , ассалому алайкум. Отам қаердалар ?! Менинг уларда муҳим ишим бор эди. Қўнғироқ қилсам қўл телефонларини кўтармаяптилар.

Қўнғироқ қилаётган Акромжон эди . Акромжон Сулаймон оламдан ўтгандан сўнг янги йил арафасида бир бор келиб кетган эди. Таъзия вақти келишини эса Мирсаид ака истамаган эди. Ўшанда "Болам , минг дод деганинг билан аканг қайтиб келмайди. Бир кафт дуони ўша ерда ҳам ўқийверасан энди" дея қатъий қаршилик қилган эди.

Ҳилола Акромжоннинг "Алло , Ҳилола" деб бошланган сўзларини аввалини эшитган вақтдаёқ унинг овозини Сулаймонникига ўхшатган, шу сабаб юраги гурсиллаб урганча , мазаси қочиб қолган эди. У Акромжоннинг Сулаймон эмаслигини анча вақт фарқламади, тўғрироғи соғинчларга асир кўнгил ҳақиқатни тан олишни истамади. У ўзига келган вақтида Акромжонга нима деди , нима қўйди ҳеч нарсани эслолмади.Трубкани қулоғига ҳамон тутиб турар экан Акромжоннинг хайрлашиб тармоқдан узилганини элас -элас ҳис қилди халос.

Ҳилоланинг ниҳоятда қаттиқ хўрлиги келиб кетган эди. Юраги ҳамон гурс- гурс урар , шу сабабданми ҳомиласи қорнида чир- чир айланаётган каби беҳад безовта қилаётган эди. Ҳилола ошхонага йўл олар экан қорнининг ҳудди таранг қилиб шиширилган ноғорадек қаттиқ бўлиб қолганини сезиб қўрқиб кетди.

У ошхонага бормай аста ортига ўгирилди. Ётоқхонага кириб бироз чўзилмоқчи бўлди. Энди икки қадам босган ҳам эди-ки, ичидан шовиллаб алланарса оқиб тушди. Ҳилола оёқлари остига қарашга ҳам юраги бетламай зина тутқичини маҳкам чангаллади ва ҳавотирга тўла ғайритабиий овоз билан чинқириб юборди :

- Аммажооон ... Аммажоним...

Ҳилоланинг овозига тезда сарпойчанг югуриб чиққан Маҳина амма уни бир кўришда вазиятни баҳолади - қўйди :

- Жоним қизим- а ?! Сув кетиб қолибди- ю ? Қўғоноғинг ёрилиб кетибди ?!

Қўрқувдан ранги қув оқариб кетган Ҳилола қўрқа- писа қалтираб сўради:

- Энди нима бўлади , аммажон ?! Болага ...ҳеч нарса қилмайдими ?! У ҳозиргина гурсиллаб ёмон тепинаётганди ...

- Ҳавотир олма, қизим. Бу ҳолат кўпчилик аёлларда бўлади. Ҳозир туғруқхонага борамиз . Худо ҳоҳласа этагингдан тушгандек эсон - омон қутилиб олганингни билмай ҳам қоласан, - Маҳина амма Ҳилолани аста ичкарига етаклади , - юрақол , кийимларингни алиштириб олайлик. Мирсаид қаерда қолди экан ?!

Мирсаид ака Ҳилола отланиб бўлгунча ҳарсиллаб келиб қолди.

- Қизим , туззукми ? - Мирсаид аканинг савол берар эди- ю , аммо ўзининг рангида ранг қолмаган , қўл- оёғи дир- дир титрар эди.

- Ҳаммаси жойида , хавотирга ҳожат йўқ. Ўзингни маҳкам ушла , ука. Ҳилолани етказиб олиб борайлик-чи , насиб қилса ҳадемай бобо бўласан,- уни тинчлантирган бўлди Маҳина амма.

- Ин шаа Аллоҳ.

Мирсаид ака опасининг қўлидаги халталарни олиб тезда машинага жойлади.

Сўнгра Ҳилола ва Маҳина амма машинага ўтиргач , уни оҳиста жилдириб кўчага йўл олди. Ташқарига чиқишгач , машинадан тушиб дарвозаларини қулфлади ва қайтиб ўриндиққа ўтирар экан , Маҳина опага юзланди :

- Қани опа , йўл олдидан битта дуо қилинг .

Маҳина амма вақтни чўзмаслик учун энг асосий дуони дилдан сўради :

- Омин , шу уйимизга чақалоғимизни эсон - омон бағри бутунликда олиб келайлик.

Барчалари юзларига фотиҳа тортишди.

- Ука , шошилмай секин ҳайдайвер - деди Маҳина амма Мирсаид акадаги ҳаяжонни тўғри тушуниб , - бу дард - қутлуғ дард. Ваҳима қиладиган жойи йўқ. Насиб қилса барчаси жойида бўлади,- сўнг маслаҳат тариқасида сўради ,- нима қиламиз қудаларга айтамизми ? Ёки бир йўла суюнчи сўраймизми ?

Ҳилола аммасига "айтманглар" дегандек бошини сарак - сарак қилди.

- Бир вақтлар раҳматлик ойим , "Тўлғоқ дардини қанчалик кўп одам билса , туғаётган аёл шунчалик қийналади" дердилар . Ҳа энди буям бир гап- да, аммо уларниям ортиқча ҳавотирга солмаганимиз маъқул. Шунга индамай қўяқоламиз. Ундан кейин "Набира муборак !" деган хабарни эшитиш барибир бошқа-да.

Опасининг гапларига Мирсаид ака эътироз билдирмади. Аслида унинг бор фикри- хаёли Ҳилоланинг эсон - омон қутилиб

/164
👍20❤1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

олишида эди.

Ҳилоланинг ўтирган ўрнида аста қимирлаб қўйганини сезган Маҳина амма унинг кўнглидаги ўқиб тургандек ҳотиржам қилишга интилди :

- Саодатхонга айтдим . Йўлга тушди. Бахтимизга бугун уйда экан,- Маҳина амма шундай деб ўтирган жойида Ҳилоланинг қўлидан аста тутди,- оғриқлар йўқми ?

Ҳилола "Йўқ" дея бош чайқади.

Улар туғруқ мажмуасига етиб келишлари билан Ҳилолани дарҳол ичкарига олиб кириб кетишди.

Маҳина амманинг "Қачон кўзи ёрийди?" деган саволига қабул қилгувчи врач елка қисди:

- Ҳавотир олманг. Барчаси жойида бўлади,- деди у Маҳина аммани ҳотиржам қилган бўлиб.

- Шундайку-я аммо сув кетиб бола қуруқда қолиб кетди. Бундай ҳолда тўлғоқ жараёнига сал ўзгача ёндашилса керак.

- Аяжон , айтдим- ку асти ҳавотир олманг. Келинингизни шахсан бош врачимиз Гавҳар Шарипова текширувдан ўтказяптилар. Улар ўз касбларининг устасилар.
Бироз кутиб туринг. Текширувнинг хулосаси чиқиши билан дарҳол сизга маълум қиламиз .

Бу орада йўлакда Саодатхон кўринди. У Мирсаид ака ва Маҳина амма билан тезда сўрашган бўлди-ю , тафсилотларга ортиқча берилмай пошналарини тақиллатганча асосий корпусга кириб кетди.

Орадан ярим соат ўтмай ичкаридан чиқиб келган ҳамшира йўлакка қараб овоз берди :

- Миржалолова Ҳилолани кузатиб келганлар борми ? Энг яқинлари ?

- Биз ! Биз Миржалованинг ота - онасимиз ! - Маҳина амма дарҳол ўрнидан турди.

- Мен билан юринглар !

Ҳамшира олдинга ўтиб йўл бошлади . Улар ўн қадам юришгач , чапга бурилишди . Яна беш одимдан сўнг "Бош шифокор - Шарипова Гавҳар" деган табличка илинган эшикка дуч келишди .

Гавҳар Шарипова уларни ўтирган ўрнидан туриб кутиб олди . У қўли билан Мирсаид ака ва Маҳина опага ўтириш учун жой кўрсатди.

- Мен вақтингизни олмоқчи эмасман, - деди у салом - аликни тезда якунлаб , - шундоқ ҳам вақтимиз кам. Биласизми , сизларни бу ерга чақиртиришимиздан мақсад ... Хуллас , яқинда қизингиз билан текширув асносида суҳбатлашгандим. Ундан турмуш ўртоғини маслаҳат учун чақиртиришни сўраганимда ... - Гавҳар Шарипова оғир ютинди,- узр ... Баридан хабардор қилган Ҳилола "Ташқарида Отам турибдилар , улар билан гаплашишингиз мумкин" деди. Гапни чўзиб ўтирмайман. Нечоғлик оғир бўлса ҳам айтай. Хуллас , қизингизнинг аҳволи оғир . Ҳомила қуруқда қолиб кетган . Бунинг устига у танага терс жойлашган. Биз зудлик билан жарроҳлик амалиётини қўлламасак бўлмайди. Шунда ҳам улардан бирининг ҳаёти учун кураша олишимиз мумкин. Ҳозир сиз ёки қизингиз ёки набирангиздан бирини танлаб олишингиз керак ва бу ҳақда тилҳатга қўл қўйиб беришингиз лозим. Шундан сўнг амалиётни бошлаймиз .

Бош шифокорнинг сўзларини эшитар экан Мирсаид ака нохосдан ўқ еган каби ўтирган ўрнидан бир сапчиб тушди. Сўнг бошни қўллари билан чангаллаганча ер чизиб қолди.

Маҳина амманинг оппоқ чеҳраси қизариб бўғриқиб кетган , ҳозир эшитган хабари дилига шу қадар озор етказган эди-ки , тили калимага келмай қолган эди.

- Отаси ...- деди Гавҳар Шарипова,- биз вақт йўқотяпмиз ... Илтимос ...


/165
👍11😁1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Мирсаид ака бошини кўтарди . Унинг кўзлари асаби бузилганидан бўлса керак қип- қизариб қонталаш бўлиб кетганди. У Гавҳар Шариповага чексиз мунг билан тикилди :

- Қизим ... Мен албатта қизимни танлайман. Ота учун фарзандидан ҳам азиз инсон бўлмаса керак...

Мирсаид ака қолган сўзларини кўнглида айтди :" Ҳилола ёлғизимнинг омонати. Омонатга эса қандоқ ҳиёнат қила оламан...? "

Гавҳар Шарипова унга ўзи тўлдириб тайёрлаб турган тилҳат қоғозини узатди :

- Илтимос , бунга исм фамилиянгизни ёзиб , имзо чекинг...

Мирсаид ака ўрнидан туриб столга яқинлашиб ручкани олди ва қоғоз устига эгилди.

"Оҳ ота-я, -ўйлади Гавҳар Шарипова , -ота деган фарзандини танламай кимни ҳам танласин?! Ахир куёв минг қилсаям бировнинг боласи бўлган. Қони бошқанинг - жони бошқа" .

Мирсаид ака қоғозга қўл қўйиб шифокорга узатар экан , кабинет эшиги шитоб билан очилди .

- Гавҳар опа ,- деди эшикни очган таниш ҳамшира,- сал аввал келган бемор Миржалолованинг кўзи ёриди ! Бари тўсатдан рўй берди ! Уни хатто туғруқ креслосига олишга ҳам улгурмадик. "Қаранг , мен туғяпман !" дебди- ю кушетканинг ўзида кўзи ёрибди. Зарнигор опа билан Саодатхон опалар чақалоқни қабул қилишга аранг улгуриб қолибдилар.

Гавҳар Шарипова ҳамширанинг охирги сўзларини эшитмаёқ югургилаб кетган эди.

Хонада Мирсаид ака билан Маҳина опа ҳанг-у манг бўлганча қолиб кетишганди.

Орадан ярим соатдан мўлроқ вақт ўтгач Гавҳар Шарипова хонага қайтиб келди . Бу сафар унинг чеҳраси тўла табассум эди.

- Ота ,- деди у Мирсаид акага юзланиб,- бир худо деган жойингиз бор экан-да !

Эшитяпсизми ? !

Мўъжиза юз берди , мўъжиза !

Аллоҳ Буюк !

Аллоҳга бари осон ...

Қизингиз паҳлавондек ўғил туғди! Қизингиз ҳам , набирангиз ҳам ҳар иккалалари соғ-у саломат. Энди куёвингизнинг уйидагиларга ҳам хабар беришингиз мумкин.

"Ўғлингиздан қолган ёдгор эсон-омон дунё юзини кўрди" деб баралла суюнчи сўрашингиз мумкин !

Кўз ёшлари юзларини ювиб тушаётган Маҳина амма ўтирган жойида беҳолгина шивирлади :

- Ўша гўдакнинг асл эгалари бизлармиз. Туғилган набира ўғлимиздан қолган ягона ёдгор тирноқ бўлади .

- Нима ?! - ҳайратланиш навбати Гавҳар Шариповага келганди,- бўлиши мумкин эмас ! Аввало кўнглингизга текканим учун узр- ку , аммо келиндан кўра набира сизлар учун яқинроқ бўлган ҳолда , сиз Ҳилоланинг ҳаётини сақлаб қолишни сўрадингиз . Набирангиз тўғрисида ақалли ёрдам ҳам сўраганингиз йўқ ...

- Бошқача бўлиши мумкинмиди ? - ажабланди Маҳина амма, - ахир ўзингиз иккисидан бирини танлашимизни сўрамадингизми ? ! Ёки бу шунчаки йўлига қилинган расмиятчиликмиди ?!

- Йўғей ?! Ундай эмас. Мен бекорчи бўлсам экан-ки , вақт ўтказишга бу ишларни ўйлаб топган бўлсам. Вазият ҳақиқатдан ҳам жуда жиддий эди. Аммо бирдан ўз- ўзидан бундай ўнгланганига рости тўғрисини ўзим ҳам қаттиқ ҳайрон қолдим,- Гавҳар Шарипова шундай дея туриб бирдан юзи ёришди ,- менимча мен саволимга жавоб топгандекман.
Сизлар ўз манфаатингизни бир четга суриб Аллоҳ учун келинингизни соғ- омонлигини тиладингиз , шу сабаб Аллоҳ ҳам тантилик қилиб ҳар икки жонни қўлингизга бирдек саломат қилиб топширди. Қаранг , мантиқан жуда оддий ва ....

- Сиз битта нарсада янглишдингиз,- ва ниҳоят тилга кирди Мирсаид ака , - Ҳилола ҳақиқатдан ҳам қизим. У ўғлим дунёни тарк этганда Сулаймонимнинг ўрнига қолган қизим. Айтиш мумкин бўлса у мен учун ҳатто набирамдан ҳам қадрлироқ ва азизроқ ...- Мирсаид ака шундай дея туриб кўзлари ёшланди, - Ҳилола...
Ҳилола - ўзимнинг қизим...

#давоми_бор / 166

Муаллиф : Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍24😢7❤3
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Мирсаид ака бошини кўтарди . Унинг кўзлари асаби бузилганидан бўлса керак қип- қизариб қонталаш бўлиб кетганди. У Гавҳар Шариповага чексиз мунг билан тикилди : - Қизим ... Мен албатта қизимни танлайман. Ота учун фарзандидан ҳам азиз…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

58-ҚИСМ

Шу пайт эшик аста тақиллади ва остонада Саодатхон кўринди :

- Мумкинми ?! - деди у ичкарига қадаб босиб ,- яна бир бор ассалому алайкум. Набиралар муборак бўлсин, поччажон, аммажон!

Мирсаид ака Саодатхоннинг ҳурмати учун ўрнидан турди , Маҳина амма эса унга пешвоз чиқиб бағрига маҳкам босди ва айланиб- ўргилиб кўриша кетди:

- Сизни бизга рўбаро қилган Аллоҳимдан ўзим ўргилай.

Саодатхон Маҳина аммага кўзлари чақнаганча сўзлай кетди:

- Вой аммажон , очиғини айтсам ўтим ёрилди. Ҳилолахоннинг аҳволи ҳақиқатдан ҳам оғир эди. Энди буёғига нима бўлар экан деб дир- дир қалтирайман денг. Аммо ишимизни Аллоҳнинг ўзи ўнглади. Бу қандай содир бўлди , умуман англай олмай қолдим. Ҳилоланинг кўзи шунақаям осон ёриди- ки , айтсам ҳайрон қоласиз. Одатда аёллар биринчи туғруқда бунчалар осон қутилмайдилар. Дард чекиш , тўлғоқнинг аччиқ азобини ейиш деган нарсалар умуман кузатилгани йўқ.

-Ҳозир-чи, Ҳилола ҳозир яхшими ? Чақалоғимиз қандай?

- Барчаси аъло даражада. Ҳилола ухлаяпти. Набирангизни аҳволи ҳам жуда яхши. Ўзи ҳам нақ паҳлавон. Уч ярим килограмм. Қош- кўзлари попукдек. Қоп- қора сочлари қошигача тушиб ётибди.

- Икки жонни саломат кўрсатган Аллоҳга минг қатла шукр ,- Маҳина амма шундай деб қўлини дуога жуфтлади, - қани илоҳи омин Гавхарой қизим сиз ҳам , Саодатхон сиз ҳам умрингиздан барака топинглар. Олтин бошларингиз омон бўлсин, доимо халқимизнинг яхши кунларида ҳизматда туриб , ҳамиша ардоқда бўлиб юраверинглар, - Маҳина амма юзларига фотиҳа тортди, - сўнг шодон жилмайди ,- энди бизга руҳсат. Ҳали қудаларимизникига ўтиб суюнчи олиб кўнгилларини ҳотиржам қилишимиз, сўнг қизимга чиройли атала пишириб яна бу ерга қайтиб келишимиз керак.

* * *

Қудалардан Ҳилоланинг кўзи ёрииб , ўғил кўрганини эшитган Роҳилахон опа суюнганидан ўзини қаерга қўйишни билмай қолди . Бахтларига Асрор ака ҳам ишдан барвақт келиб турган экан. Аёлининг чорлови билан ҳовлига чиқди- ю, хушхабарни эшитиб Мирсаид акани маҳкам бағрига босди . Бир зум шундай турди-ю сўнг қудасидан ажралиб кўз ёшларини билинтирмай аста артиб олишга ҳаракат қилди.

- Кўрсатганига шукр ... Шу кунларни ҳам кўришлик насиб этди- я , ўзига шукр .

У шундай деб аёлига юзланди :

- Онаси бу нима туриш?! Меҳмонларни уйга олмайсанми ?!

Маҳина амма дарров эътирозга шошилди :

- Йўқ , йўқ . Биз уйга кетишимиз керак. Ҳилолага атала пишириб , яна туғруқхонага қайтишимиз керак.

- Сизлар бугун дам олақолинглар, аталани Роҳилани ўзи пиширади,- деди Асрор ака ўктамлик билан , - қани кириб бир пиёла қайноқ чой ичиб кетинглар.

* * *

Уч кундан сўнг Ҳилолага жавоб бериладиган бўлди.

Ҳилола бу ҳақда Маҳина аммага хабар берар экан:

- Аммажон , болага қандай исм танладинглар ? - деб сўради ийманибгина

- Билмасам, - елка қисди Маҳина амма , - укам билан бир нечта исм хақида ўйладик-ку, аммо бир қарорга кела олмадик. Ёки ўзинг ёки уйингдагилар бирор исм танлаган бўлсанглар ...

- Йўқ ... Ўйлаганимиз йўқ. Додажонга , сизга маъқул келган исм бизгаям маъқул аммажон...

- Ҳаа , эртага ўн бирларда келиб сени олиб кетамиз. Мени ҳозир Раҳматжон олиб келган. Мирсаид эса "Ишим бор" деб уйда қолганди.

- Яхши унда эртага набирангиз билан сиз айтган вақтларда тайёр бўлиб турамиз.

/167
👍13
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Ҳилола эртаси куни ҳамшира киритиб берган туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани ҳовлиқиб очди-ю , ўғлингнинг исмига кўзи тушгач, кўзларида ёш ҳалқаланди :

- Мирсаидов Сулаймон Сулаймон ўғли.

"Сулаймоним ўзимнинг, - ўйлади Ҳилола кроватчада пишиллаб ухлаётган ва ора-орада лабининг бурчидан табассум қилиб қўяётган ўғлига қараб ,- бир вақтлар "Гўдакларни фаришталар кулдиради" дейишарди . Ҳозир даданг фаришта мисол ёнингда парвона бўлиб оромингни қўриқлаётгандир, балки.

Балки ..."

- Мамаша , тезлашинг. Тайёрмисиз ?! Сизни олиб кетишга бир дунё одам келибди ?!

Ҳилола ортига ўгирилиб ҳамширага ҳайрон боқди :

- Менга ?! Менга бунча одам келиши мумкин эмас. Сиз адашяпсиз ?!

- Ииие, нега адашарканман ?! Миржалолова Ҳилола сизмисиз ахир ?! Менга ишонмасангиз ана ойнадан пастга қаранг бир ?!

Ҳилола унинг айтганини қилиб иккинчи қават ойнасидан пастга қаради :

- Воооой !...

Дарҳақиқат туғруқхона олдидаги майдончада Ҳилоланинг талай қариндошлари қўлларида гулдаста тутганча чиқишини муштоқ бўлиб кутиб туришарди.

Ҳилола уларни хаёлан санай бошлади :

- Нигора опам , Мастура опам , уларни қизлари Нигина , Мубина , Солиҳа, Шоҳида , Маҳина аммамнинг набиралари Шаҳлохон , амакижоннинг набира қизлари , вооой , Малоҳат келинойимнинг қизлари Маржонагача келишибди .
Анави катта ўйинчоқ айиқлар ҳам булар биланмикан?! Катталигиниии ?!

Мирсаид ака бутун бўлим ходимларининг ҳар бирига алоҳида- алоҳида саватда гул билан бир қутидан шокалад бердиртириб юборибди.

Ҳилола яқинлари қуршовида туғруқхонани тарк этди.

Барчалари "янги меҳмон" билан уйга қайтишганда Маҳина амма қуршовидаги бир гуруҳ аёллар уларни чиройли поёндоз солиб кутиб олишди. Ҳовли шар ва гуллар билан безатилган, кираверишга "Хуш келибсан, Сулаймон !" деган зарҳал ёзув илиб қўйилган эди.

Ҳилола гўдагини бағрига босганча машинадан аста тушиб дарвозахонадан ичкарига йўл олди . У ўзларини кутиб турган аёллар сафининг бошидаги Маҳина аммага қўлидаги гўдакни тутқазмоқчи бўлган ҳам эди- ки, тўсатдан амма ортига ўгирилди :

- Мирсаид ! Мирсаид укажон ! Қаерда қолдинг ?! Кел болажонингни кутиб ол ?! Қизинг ва набирангни кутиб ол , ука !

Мирсаид ака боғ томондан қизаринқираб чиқиб келди.

Ҳилола қайнотасига ийманибгина салом берди :

- Ассалому-алайкум, додажон... Бу сизнинг набирангиз ... Сулаймонингиз ...

Ҳилола қўлидаги гўдакни қайнотасига узатди.

Мирсаид ака жажжи Сулаймонни авайлаб қўлига олди .

Юзидаги ёпинчиғини очиб устига эгилди...

Кўзларини тўлдириб- тўлдириб гўдакка қаради ...

Сўнг уни аста ҳидлади...

Кўзларидан бир томчи ёш сизиб юзига из қолдирганча оқиб тушди...

- Болам ...- деди у аста шивирлаб,- Сулаймонимнинг ўрнига келган Сулаймоним...

Уйингга хуш келибсан, кўзимнинг қароси ...

- Қизим , - деди Мирсаид ака Ҳилолага лабларини бурчи билан ҳокисор жилмайди , - қара ҳаяжондан саломингга алик олиш ҳам ёдимдан кўтарилибди .

Ваалейкум ассалом , қизим. Илойим набирам иккингизни бошингиз тошдан бўлсин ...

- Додажон , - деди Ҳилола ерга қараганча кўзёшларини аранг ютиб ,- сиз ҳам мен ва набирангиз иккимизнинг бахтимизга соғ бўлинг. Барчаси учун сизга раҳмат ... Барчаси учун...

- Қани энди уйга кирамиз ,- деди Маҳина амма , - додаси Сулаймонга бир нималар тайёрлаб қўйибди,- у давомига тантановор эълон қилди,- сюрприз !

Маҳина амма шундай деб Мирсаид акага ишора қилди:

Укажон , ўзинг йўл бошлайқол.
"Бисмиллаҳ"дан бошлаймиз энг аввал ...

Тўпланиб турган аёллар иккига ажралиб Мирсаид акага йўл беришди.

Мирсаид ака Маҳина амма таъкидлагандек "Бисмиллаҳ" дея зинадан кўтарила бошлади.

/ 168
👍16
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Мирсаид ака гўдакни бағрига босганча Ҳилоланинг хонаси ёнидаги меҳмонхонага йўл олди. Ҳилола "Меҳмонлар учун шу хонага жой қилинган бўлса керак" деган хаёлда унга эргашди.

Мирсаид ака хона эшиги ёнига етганда Ҳилолага юзланди :

- Қизим , бу кичкинтойимиз Сулаймонга бобосидан совға. Сенга маъқул бўлади деб умид қиламан. Қани кириб кўр- чи ?!

Мирсаид ака хона эшигини бир қўли билан очиб Ҳилолага "марҳамат" деган ишорани қилди.

Ҳилола таажжубланганча хонага қадам босди ва ҳайратдан ҳанг-у манг бўлиб қолди.

Мирсаид ака уч кун ичида хонани ҳам таъмирлатган , ҳам набираси учун чиройли қилиб жиҳозлатган эди.

Оч тўтиё ранг билан фон берилган хонада болалар кровати , стол - стули , арғамчиқдан тортиб велесипедгача тартиб билан жойлаштирилган эди. Бир четда эса қалин духоба кўрпача солинган ва унинг ёнида бошига укпар қўндирилган дўппи билан безатилган ясатиғлик бешик турар эди.

- Мен янги бешик сотиб олмадим, - деди Мирсаид ака тўлқинланганча бешикка ишора қилиб ,- сабаби уйимизда бешик бор эди . Бу бешик ўғлим Сулаймонни катта қилганди. Анжомларини раҳматли Мастура авайлаб, яхши ният қилиб олиб қўйган эди. Энди унинг эгаси кичкинтойимиз бўлади ,- деди Мирсаид ака кўнгли алланечук бўлганча ...

- Додажон , совғалар учун сизга катта раҳмат,- деди Ҳилола қайнотасига миннатдорчилик билдирар экан , - айниқса бешик учун. Бу бешикни мен ҳам худди Ойижонимлардек чиройли қилиб тутганим бўлсин.

- Қудамлар бизнинг бешик тўйи қилишимизгаям ҳожат қолдирмабдилар . Аслида бизнинг ҳам набирамиз учун бир нарсалар қилгимиз бор эди.

Рохилахон опанинг сўзларидан Мирсаид аканинг юзларига қизиллик югурди :

- Мен ҳам анойи эмасман, қуда. Ўйлайсиз- ки бу ишларни ўзимча қилдимми ? Мен Сулаймонимнинг ўсиб , улғайиши учун барча шароитни муҳайё қиламан. Аммо қудам уни ўқитиб ўзларидек физик-профессор қилиб бермасалар ҳисобмас. Болам мактабга бориб физикани ўқигунча , қудам ҳам нафақага чиқиб қўллари бўшаб қолади,- Мирсаид ака шундай дея дилдан жилмайди, - кўрдингизми , қуда ?! Шарт қўйишимни қаранг ! Иштаҳам чакки эмас- а ?! Барибир тадбиркорлигимга бораман- да ?!

Роҳила опага Мирсаид аканинг "кайфияти" зумда юқди :

- Албатта, ўқитамиз Сулаймонжонни ! Ўзим ҳам дарс берадиган фанимдан шуғулланаман, насиб қилса . Шулар учун яшаб юрибмиз-да. Аммо бу гапингиз қудангизнинг қулоқларига етиб бориши билан дарровда ҳаракатга тушадилар. Шошмай туринг, набирангизнинг тили физикавий терминлар билан чиқмаса эди ҳали!

- Набирамизни денг , қуда , набирамизни ...

Роҳила опанинг юзларида шукр туйғуси жилваланди :

- Рост ... Албатта , бу бола бизнинг ҳам ширинтойимиз...
Аммо қудангиз роса талтаядиган бўлдилар-да! Ҳализамон ишдан қайтсалар кўрасиз. "Қудам набирамизни физик бўлишига руҳсат бердилар" деб бутун ҳовлини бошларига кўтарадилар .

Шу пайт ташқаридан ғала - ғовур овозлар эшитилди. Ақида келинойи эшикдан овоз берди :

- Ҳилоланинг ишхонасидагилар табриклашга келишибди. Анча - мунча ўқитувчилар ...

Мирсаид ака кичкина Сулаймонни Маҳина аммага узатди :

- Опа , ошни тезлатишим керакка ўхшаяпти.

* * *

Кечга бориб меҳмонлар тарқалишгач хонадон анча тинчиб қолди. Роҳилахон опа бугун шу ерда қоладиган бўлди.

Кун бўйиги югур- югурдан толиққан Маҳина амма ва Роҳила опа хуфтон номозидан кейин қўшни хонада тезда чўзила қолишди.

Ҳилола эса ўз ётоғида жажжи фарзандига термулганча ётар экан , кичкинтойи билан ўзича суҳбатлашар эди :

- Болажоним ... Сени дадангга ўхшашингни жуда ҳам истайман. Аллоҳдан худди унинг каби асл инсон бўлишингни сўрайман ...

Шу пайт Ҳилоланинг юзига илиқ нафас урилгандек туюлди .

Ҳилола аста шивирлади :

- Сулаймон ака ....
Шу ердасиз- а ?!
Биз билан биргалигингизни биламан...
Қаранг , мен ва ўғлингиз уйимизга келиб олдик... Ҳамиша сизнинг Ҳилолангиз ва бир парчангиз бўлган жажжи Сулаймонингиз... Иккимиз ... Йўқ биз уч кишимиз ...
Сиз , мен ва ўғлимиз ...

Муаллиф : Хазонрезги

#давоми_бор /169
👍45❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💜💜Борлиғим сизни
💛💛борингизча
❤️❤️яхши кўраман🥰❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⭐️🌙 Хайрли тун,🌟 қадрдонларим!🌟

Ниятим холисдир соғ бўлинг доим,
Истаган бахтларга етинг илохим.
Бу дунёда қоқилманг, ғам чекманг асло,
Сизга панох бўлсин ёлғиз Аллохим.

✨🌺✨Барчамизни Аллоҳим доимо Ўз паноҳида асрасин!

✨🌺✨Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
#Бисмиллаҳ

Ассалому алайкум
ва рахматуллохи ва баракатуҳ!!!

Сизу бизни бугунги тонгда
уйғотган, ризқимизга
барака берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!!!

Хонадонимиздан ҳузур➖
ҳаловат,
дастурхонимиздан
ризқ➖барака,
қалбимиздан шукронаи➖
неъмат, амалларимиздан
эзгулик, юзимиздан
табассум аримасин!
Аллоҳим фарзандсизга фарзанд неъматини, қарздорга нажот берсин.
Олисдаги яқинлармизни

мушкулини осон қилсин,
ғам➖ташвишларини
аритсин, жисмига
саломатлик, топганига
барака ато қилсин!!!

Кунингиз яхшиликларга ва шодликларга тўла бўлсин!!!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
#ибрат

🌱Ҳасан Басрийдан сўрадилар:
— Нима учун одамларнинг гапларига парво қилмайсиз?
— Туғилганимда бир ўзим туғилганман, ўлаётганимда ҳам бир ўзим ўламан. Қабрга ҳам бир ўзим кираман. Аллоҳ Таолонинг ҳузурида ҳисоб-китоб пайтида ҳам бир ўзим. Шундай экан, одамларнинг гапларидан менга нима наф!?

Сиз ҳамон одамларнинг гапларини ўйлаб юрибсизми!?

© Ибратдир дунё

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
ЯХШИ ОТА-ОНА БЎЛИШ СИРИ

Ота-она бўлиш осон, лекин яхши ота-она бўлиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Қуйидаги кичик маслаҳатлар яхши ота-она бўлиш сари етаклайди:

✅АСАБИЙЛАШМАНГ. Сиз қанчалик мулойим ва сокин бўлсангиз, болангиз ҳам шунчалик осуда бўлиб ўсади.

✅АЛДАМАНГ. «Овқат есанг, бувингникига олиб бораман!» дедингизми, олиб боринг ёки ундай ваъда берманг. Болага берилган ваъданинг устида туриш муҳим. Шунда у сизга ишонади ва талабларингизни осон бажара олади.

✅УРМАНГ. Болани уришдан ёмони йўқ. Урмай туриб ҳам жазолаш мумкин, урмай туриб ҳам ота-она ўз гапини ўтказиши мумкин. Уриш даражасига бордингизми, демак, айб сизда.

✅ҲАР НАРСАНИ МАН ҚИЛАВЕРМАНГ.
«У мумкин эмас, бу мумкин эмас», «Уни қилма, буни қилма» каби гапларни эшитаверган бола бора-бора бу гапларга эътиборсиз бўлиб қолади. Ўзингиз учун ажратиб олинг ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсалар билан сизга шунчаки ноқулайлик келтирувчи нарсаларни. Масалан, машинада йўлга чиқиш ҳақиқатдан ман қилиниши шарт бўлган нарса. Қумда янги кийимда ўйнаши эса бу шунчаки сизга ноқулайлик келтирувчи нарса. Ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсаларга йўл қўйманг. Сизга ноқулайлик келтирадиган нарсаларга бўлган муносабатингизни ўзгартиринг.

✅ЎРНАК БЎЛИНГ. Ўзингиз хунук сўзларни ишлата туриб болангизга «Хунук гапирма!» дея олмайсиз. Худди шундай куни билан телевизор ёнида бўлсангиз, бола ҳам дарс қилмай, телевизордан кета олмаганига ҳайрон бўлманг. Ўзгаришни ўзингиздан бошланг.

 ✅АЙБИНГИЗНИ ТАН ОЛИШНИ БИЛИНГ.
Бирон ишда хато қилиб қўйсангиз, болангиз олдида уни тан олишга одатланинг. Бундан бола хато қилишдан қўрқиб яшамай, хатони қандай қилиб такрорламасликни ўргансин.

✅БОЛАНИ ЭРКА ҚИЛИШДАН ҚЎРҚМАНГ. Етти ёшгача эрка бўлган бола ҳаётда катта ютуқларга эришади. Фақат эркалиги янги ўйинчоқлар билан эмас, сизнинг меҳрингиз билан қоплансин.

✅КЕЧИРИМ СЎРАШНИ БИЛИНГ.
Сиз ҳам ноҳақ бўлишингиз мумкин. Боладан кечирим сўрашдан қўрқманг. Бундан у меҳрлироқ ва сабрлироқ бўлишни ўрганади.

✅ҚУЧОҚЛАНГ! Болани кўпроқ қучоқлаб ўпишга одатланинг. Бола бунга руҳан ҳам жисмонан зор бўлади.

✅САБРЛИ БЎЛИНГ. Болага ота-онанинг жаҳли чиқишининг энг асосий сабаби сабрсизликдир. Боланинг қилиқларига, ишига, ўқишига, юриш-туришига озгина сабр билан ёндашсангиз, у сизни фақат суюнтираётганини ҳис қиласиз.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4