🧕 Muslimalar kundaligi
1.62K subscribers
3.66K photos
3.55K videos
4 files
6.87K links
Download Telegram
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- менинг исмим Ҳамдам Толипов. Ҳудди Ҳорунжон каби бир ресторан бошлиғиман. Тўғри бизнинг ресторан "Feruza" каби нуфузи баланд, таниқли эмас, аммо насибамизга яраша Аллоҳ ризқимизни етказиб турибди.

Энди гапнинг индаллосини айтсам, мен ҳам сизнинг ресторанингизга ҳавас қилиб тўй маросимларини ташкил қилаяпман. Бизнинг ҳам "Сеҳр" га ўхшаш рақс дастамиз бор. Номи "Эъзоз" . Шу десангиз кейинги вақтларда раққосаларимиз атрофида бир гала йигитлар ўралашиб қолишган. Уларга нисбатан ҳар қандай чора кўришга ҳаракат қилдик, аммо нафи бўлмади. Қайтага йўқ ердан бошимиз жанжалдан чиқмай қоляпти. Йигитларни бетийиқ қилиқлари сабаб тўйхонадан чиқариб юборсак, эртасига ресторанни текширув босяпти. Ташкилий масалаларда бировдан ҳадиксирайдиган жойимиз йўқку-я, аммо ҳа деса ишлашга ҳалақит бериб кавла-кавла қилаверишса асабингиз дош беролмай қоларкан-да. Ўша безориларни орасида ёши элликни қоралаган биттаси роса ҳаддидан ошяпти. Айтишларича, прокуратурада ишлайдиган кимсан Калонхоновнинг укаси эмиш. Аслида бузғунчиларни бошлиғиям шу.
Яқинда бир раққосамизга сизни қизлардан бирови "Бизда мана шунақа лик-ликларга жойини кўрсатиб қўядиган зўр мутахассисларимиз бор" дебди. Шунга "Биздаги шу муаммони ҳам бартараф қилиб бероласизларми?" деб келган жойим эди. Албатта хизматингизни қуруқ қўймаймиз. Фақат биз бир четда турсакда, сиз ишни битириб беҳитгина ғойиб бўлсангиз. Шу таклифимга нима дейсиз?

Асрор ака "Нима дейсан?" дегандек Хонзодага қаради. Хонзода эса Ҳорун Рашидовга қараб ишора қилди:

- Ака, бизнинг бошимизда бошлиғимиз бор. Ҳорун ака бир оғиз "Руҳсат" десалар ҳаракатга тушаверамиз.
- Мен нима дердим,- кулимсиради Ҳорун Рашидов,- анчадан буён зерикиб қолдинглар, майли бориб бир чигалингизни ёзиб келинглар. Фақат уриш, сўкиш, қон чиқариш бўлмасин. Ҳўп!?- деди у кўзини қисиб,- чиройли сўзлар билан тартибга чақиринглар. Айтишади-ку, ширин сўзга илон инидан чиқади деб!?
- Сиз нима десангиз шу, Ҳорун ака! - Хонзода шундай деб савол назари билан Рашидовга боқди,- қачондан ишга киришсак бўлади?

- Мана Ҳамдам акам қачонга десалар шу вақтга ишга тушаверасиз


-107-
❤5👍3
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Ҳамдам Толипов шошилиб қолди:

- Мен нима дердим, ўша безорилар қанча тез даф бўлишса шунча яхши.

- Унда иккингизга уч кунга руҳсат,- Ҳорун Рашидов Асрор билан Хонзодага қараб,- ўйлайманки бу муддат сизга етади. Ишни уч кундан барвақт битирсангиз қолган кунлар дам олишингиз мумкин.

- Унда ҳозирданоқ ишга киришамиз, - деди Хонзода ва Толиповга юзланди, - бизга ресторанингизни номи ва манзилини берсангиз.

- Хўп, - деди Толипов ва Хонзоданинг сўраганларини дона-дона қилиб тушунтирди.

- Раҳмат,- деди Хонзода жилмайганча, - энди бизга руҳсат. Асрор ака билан маслаҳатлашиб режа тузиб олишимиз керак.

Кечга яқин Ҳамдам Толиповнинг "Биллур" номли ресторанига чиройли кийинган Асрор бирма-бир одим ташлаб салобат билан кириб келди ва тўғри ресторан раҳбарининг ҳузурига кириб кетди. У ерда ярим соатча бўлган Асрор ресторанни тарк этиб, бугунги тўй тантанаси бошланганда яна қайтиб келди. Бу сафар у сочларини майда кокил ўриб, юзига оч кумушранг тақинчоқлардан ниқоб таққан, шу тусдаги узун ва кўркам либос кийган раққосани етаклаб келган эди.
"Аммо таваккални катта қивордим-да,- кулимсираб шивирлади у раққоса имиджидаги Хонзодага,- ишқилиб рақс тушишни билмай ўртада шарманда қилмасанг бўлди". Унга жавобан Хонзода ниқоб ортидан жавоб қайтарди: "Тунги капалак"нинг нималарга қодирлигини билмабсиз ҳали".

Асрор ва Хонзода рестораннинг энг ҳоли жойига жойлашиб тўй маросимини кузата бошладилар.
Тўй бошланганига бир соатча бўлиб давра қизиётган вақтда осмондан тушдими, ердан чиқдими бир гала йигитлар ўртага тушиб қийқиришиб ўйнай бошлашди. Улар орасидаги энг серсавлати (Хонзодалар унинг исми Одил эканлигини шу ерда билишди) ножўя қилиқлар қилиб барчанинг эътиборини ўзига жалб қила бошлади.
Шу пайт мусиқа овози тўсатдан тўҳтади ва тўйхона бўйлаб тантанали эълон янгради:

- Ҳозирги мусиқий табригимиз даврамиз меҳмонлари учун бир эътиборли опахонимиздан маҳсус буюртирилган. Марҳамат қабул қилиб олинг.

Давра бўйлаб рақсбоп мусиқа янгради:


-108-
❤6👍2
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Шу пайт Хонзода даврага бамисли оққушдек сузиб кирди. Даврадагилар ўз - ўзидан ўртани очиб рақс майдонини Хонзодага бўшатиб берган бўлдилар.
Хонзода рақсни бошлашдан аввал чиройли бир ҳаракат билан салом берган бўлди-ю, айлана ҳосил қилиб рақс ижро эта бошлади. У шунчалар мафтункор рақс тушар эди-ки, ҳатто уни бир четда кузатиб турган ҳамкасби Асрор ҳам ҳанг-у манг бўлиб, гарданига юкланган вазифани ҳам унутиб Хонзоданинг ижросини берилиб томоша қилар эди.

Хонзода рақсини ижро этиб бўлгунича давра четидагилар унга ҳалақит қилишга ботина олмадилар.
Рақс тугагач Одил Хонзодани йўлини безбетларча тўсди ва санъаткорларга "Лазги" қўшиғини қўйишни буюрди. Хонзода қўлини кўксига "Узр" деган маънода қўйиб даврани тарк этмоқчи бўлди. Бироқ Одил бунга йўл қўймай қизга тихирлик қила кетди. Бу ҳолат айни Хонзода кутган, унинг режасидаги ҳолат эди. Хонзода ўзини "ноилож" ўйнашга "мажбур" бўлгандек кўрсатиб рақсга туша бошлади.
Бу сафар у аввалги рақсидан ҳам икки баравар жўшқинроқ ўйнай бошлади. Хонзода рақсга тушган сари Одил ҳам "тарки одат амри маҳол" деганларидек унга суйкала бошлади. Хонзода эса унинг қилиқларига "парво" қилмагандек тобора "эҳтирос" билан ўйнайверди. Бир маҳал Одилбек узоқдан югуриб келиб Хонзодани белидан кўтариб чир-чир айлантирди-ю, бироз чарчагач ерга қўйиб илжайди. Унинг бу қилиғидан сўнг Хонзода икки қўлини белига қўйганча Одилга муқом қила кетди. Бу Хонзоданинг Асрорга берган "Тайёрлан" деган ишораси эди. Кутилгандек кўп ўтмай Одил яна Хонзодани белидан азот кўтариб айлантира бошлади. Айни шу пайтда рестораннинг ёрқин чироғи майин нур таратадиган ним қоронғи чироққа алмаштирилди. Даврадагилар кўзлари бу манзарага ўргангунча Хонзода вақтни ўтказмай ишга киришди.
Орадан кўп ўтмай мусиқа тугаб чироқ ёқилди. Хонзода Одилга яна бир бор таъзим қилиб енгил қадамлар билан гўёки парвоз қилгандек даврани тарк этди. Одил эса унинг ортидан ранги ўчганча тикилиб қолди.


-109-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌧☔️Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🌸🍃Хайрли тонг, Азизлар!

🌸🍃Барчага хафтанинг тонги муборак бўлсин!

🌸🍃Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз
🌸🍃Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин.
🌸🍃Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤2
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

-Ҳа, Одил ака, негадир шаҳдингиз пасайиб қолдими ? - деди уни ёнидаги ҳозир-у нозир йигитлардан бири,- тинчликми, ё анави жанонни кўтарганда белингиз майишиб кетдими?

Гумаштасининг саволидан Одил сесканиб ўзига келгандек бўлди.
- Оғзингга қараб гапир, мол!? - деди у илондек висирлаб, - сен ким бўбсанки менга ақл берасан?

Одил оғир қадамлар билан даврани тарк этиб ресторан файесига чиқди.. У сал аввал раққосани кўтарган вақт чироқ ўчиб қолганда, қиз ўзининг чап қулоғига ниманидир пуркагандек бўлгани, қулоғида ўша нимадир "вижир-вижир" қилиб ичкарига ўрмалаб кириб кетгани, қиз эса "Қўрқманг, унчалик оғримайди" дея шивирлагани ўнгида бўлдими, хаёлидами тушуна олмай гарангсирар эди. "Ўзимга шундай туюлди" деса қулоғидан ҳамон итбалиқларнинг ғимир-ғимирига ўхшаш ҳиссиёт сезилгандек... "Қиз ҳақиқатда бир нарса қилди" деса бунақа оз вақтда унинг нимадир қилишга улгуриши ақл бовар қилмас иш эди.
Кўп ўтмай Одил ўз қулоғидан алланарса сизиб чиқаётганини ҳис қилиб ўтакаси ўттиз бўлди. У четроққа ўтиб чўнтагидан рўмолча чиқариб қулоғига босмоқчи бўлди. "Менинг жонимга қасд қилишди шекилли,- деб ўйлади у юраги така-пука бўлганча, - акам ҳам неча марта "Ҳой ўзингни йиғиштириб ўпкангни босиб ол, менинг душманларим кўп, билиб бўлмайди, куппа-кундузи ишшайиб овқатингга захар солишлари ҳеч гапмас. Мен-ку ўзимга пишиқман, ҳамиша эҳтиётимни қилиб юраман, аммо сендан ҳавотирим бор" дея неча бор таъкидлаган эди.

"Ифлос, алвасти,- деди Одил қулоғини ушлаб,- ҳақиқатда қулоғимга бир нарса қуйиб юборди. Тўхта-чи, ўша маҳал "пииист" деган овоз эшитилгандек бўлганди. Менимча пуркагичда нимадир сепиб юборди-ёв.
Эҳҳ... Докторга етиб боришга улгурармиканман... "
Одилнинг қўлига рўмолча ўрнига аллақандай қоғоз илашиб чиқди. У тўрт букланган қоғозни кўриб ҳайрон бўлиб текислади ва файедаги чироқ ёруғида кўз югуртира бошлади:

"Ҳа эркак! Аҳволлар яхшими? Мендан ким ҳол сўраяпти деб ҳайрон бўляпсанми? Бу мен сенинг ғойибона танишинг "Тунги капалак"ман. Кейинги вақтларда анча ҳаддингдан ошиб кетганинг ўзингга ҳам билиняптими?

-110-
❤5🔥2👍1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Аёл-қизларни одамларнинг ўртасида беобрў қилишга сенга ким ҳуқуқ берди? Сен кимсан-ки, бундай ишларни қилишга жазм қиласан? Нимангга ё кимингга ишоняпсан? Устингдан қилиб келинган арзлар ҳаддингдан яхшигина ошганингни далолатидир.
Бугунги иш сенга кичик огоҳлантириш! Шу кунгача қилганларинг эвазига битта қулоғинг билан жавоб бердинг! Битта қулоғинг кар бўлса, иккинчисини авайларсан. Билиб қўй бизнинг ишда "Келаси сафар" бўлмайди. Мабодо бўлса ҳам унда "елкангдаги қовоқ"ни йўқотасан. Мени тушундинг деб ўйлайман.
Ҳа айтганча докторга бориб ўтирма, фойдаси йўқ. Аҳволингни баттар оғирлаштириб ўтиришмасин.

Хайр! Келаси сафар кўришмаймиз деган умидда "Тунги капалак" хоним...
Одобли бўлиб юрарсан"

Хатни ўқиган Одилнинг аъзои баданидан муздек тер чиқиб кетди.
Қоғозни маҳкам чангаллаганча иккинчи чўнтагидан рўмолча чиқариб қулоғига тутди. Қулоғидан оч сарғимтил зардоб келибди.
Одилни ваҳима босганча акасига қўнғироқ қилди:

- Ака, қаердасиз? Нима ухлашга ётмоқчиман дейсизми? Ака... Акажооон... Мени захарлашди...


-111-
👍7❤1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Сенга минг марта айтдим,- деди Мурод Калонхонов укасини ҳусусий клиникадан бошлаб чиқар экан,- йиғиштир бунақа саёқ юришларингни деб! Ҳой думбул! Сен такасалтангда балки душман йўқдир, аммо акангда сон мингта ўша душман. Мана оддий мисол, номим ўртага тушмасин деб сени ҳусусий клиникада кўрсатишга мажбур бўлдим. Яхшики буларга Калонхонов фамилияси қизиқмас. Агар биринчи тез тиббий ёрдам марказига мурожаат қилсак борми, ана унда кўрардинг оммавий ахборот воситалари ходимларининг нишонига айланишимизни. Айрим ўпкасини қўлтиқлаган блогерларга-ку чайнаш учун яхшигина гўшт бўлардик.
- Ака, ишқилиб қулоғимга ёмон нарса томизмабдиларми?

- Эээ ит биладими нима томизишганини? Шифокорнинг сўзларини эшитмадингми? "Томизилган суюқлик у ердаги қулоқ мумчасини эритиб суюлтириб юборган. Озгина кеч қолганингизда оқибат учун жавоб бермасдик. Аммо томизилган суюқликнинг таркибини аниқлашнинг иложи йўқ. Нима бўлганда ҳам қўлимиздан келган барча чорани кўрдик" деди-ку?
Энди ўзингни йиғиштириб ол. Мана бунақа дардисар дўстларнинг баҳридан ўт. Қани бошингга иш тушганда қайси бири жонингга оро кирди? Сенга неча марта айтдим "Маркет бошқарувини қўлингга ол" деб!
Менга қара бу сафар осон қутилдинг!? Яқинда катта корпорация раҳбарини қанақа қилиб йўлдан олишганини эшитганмидинг?

- Йўўўқ... - бошини чайқади Одил

- Ҳа қайданам эшитардинг, сен!? Фикр-у хаёлинг маишат, аёллар бўлса...

Хуллас, ишида омади юришиб бахти кулган ўша кишини ҳеч қанақасига, яъни пора билан ҳам, енгилтак аёллар билан ҳам, бошқа шунга ўхшаш йўллар билан синдириша олишмаган душманлари бир разил ишга қўл уришибди. Унга ёмон касалга чалинган беморни топиб у еган овқатдан бир қисм таомига қўшиб беришибди. Қарабсиз-ки, акахоннинг ишлари пишиб турибди-да!?

- Ака, ўша бемор қандай касал бўлган экан? -ҳардамхаёллик билан сўради Одил

-112-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9❤5🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХАЙРЛИ_ТОНГ

🌤 Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин!

Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
41 ta berk eshikni ochadigan duo

Kim bir yilda bir marta shuni bajarsa,
Alloh taoloning izni bilan berk eshiklar ochiladi.

“Ya Latif, Ya Hobir”
— 41 marta zikr qilinadi. Shundan keyin:

—25 marta “Astag’firulloh”
deymiz va qiblaga qarab:

—3 marta “Ya Arhamarrohimin” o‘qiladi.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оналар бўлмас дунё, хато гул хам эгасиз.
Уй хам чиройли эмас, агар бўлса бекасиз.
Бахтли этай деб ота, уйни ташлаб кетасиз.
Қанча байрам этса кам, сизлар учун оналар.
Сизлар бор дунё гўзал, куй қўшиқлар яралар.
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
Дерлар ота юрагин, пардасидан парчаси.
Доим шод бўлиб юрсин, гўзал бўлиб барчаси.
Сизлар гулга ухшайсиз,
гулни нафис ғунчачи.
Қанча байрам этса кам, сизлар учун оналар.
Сизлар бор дунё гўзал, куй қўшиқлар яралар.
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
Оғринганда боласи, тана бирдай оғринган.
Қайирда бор йўқотсак, улар каби қайғурган.
Бўлмасада ҳеч инсон, онадан ёш айрилган.
Қанча байрам этса кам, сизлар учун оналар.
Сизлар бор дунё гўзал, куй қўшиқлар яралар.
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
Бола учун утгазар, куйиб умрин югуриб.
Тоғ чидолмас бардоши, тоғ хам кетар эгилиб.
Бир кун умрингни утгаз, ўзинг учун туғилиб.
Қанча байрам этса кам, сизлар учун оналар.
Сизлар бор дунё гўзал, куй қўшиқлар яралар.


Yaqinlaringizga ham ulashing❤️👇
┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄
https://t.me/+dsA0--9QA0VlZDhi
┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️ Aссалому алайкум.  Пайшанба тонги муборак бўлсин 😊👍

🌞Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

🍁Аллоҳим ризқингизни баракали қилсин!
🍁Оилангизга тинчлик, ҳотиржамлик, бахт-саодат берсин!
🍁Яхши амаллар ва ҳайрли ишлар ҳамроҳингиз бўлсин!

🍂Аллоҳ ҳаммамизга икки дунё бахт-саодатини берсин Илоҳим!

🍂Пайшанба кунингиз мароқли ва ёқимли ўтсин...🤲


Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤6