#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Жалолиддин савол берган эркак томонга ўгирилиб хонада майордан ташқари яна уч киши борлигини кўрди.
- Мен майор Умид Турдиевман,- ўзини таништирди майор,- марҳума аёлингиз ўлими юзасидан дастлабки ҳулоса натижаларини расмийлаштираяпман. Бугунги ҳолат юзасидан баъзи бир ашёларни тергов суриштирув ишлари учун олиб кетишимиз лозим бўлади. Шунга актга қўл қўйиб берсангиз.
Булар:
1. Марҳуманинг телефони.
2.Жонига қасд қилган восита...
3.
4.
5...
- Аёлимнинг телефонини бир кўрсам дегандим- бирдан дадиллашди Жалолиддин,-ўлимининг сабаби балки у ердан аниқланиши ҳам мумкин-ку?
- Албатта,- ҳозиржавоблик билан жавоб қайтарди Турдиев, - фақат бу билан биз шуғулланамиз. Янгилик бўлса сизни хабардор қилиш эса бурчимиз. Энди эса марҳумани ўликхонага жўнатишимиз керак. Ўзингиздан қолар гап йўқ, кун иссиқ марҳумани ҳидланишига йўл қўйсак, инсонгарчиликдан ҳам бўлмас. Тушунтиролдим деб ўйлайман.
Ўликни қанчалик тез текширсак, шунча тез сизга, яъни эгаларига қайтарилади.
Майор Зулхуморни "Ўлик" деб атаганда Жалолиддинни эти учди. Негадир шу топда аёли учун бир томчи кўз ёши тўкмаганига ўзи ҳайрон бўлди ва бу саволга жавобни жуда тез топди:
- У Зулхуморнинг энди бу ҳаётда йўқлигига ҳали ҳануз кўнмаётган экан!
Зулхуморни оқ чойшабга ўраган ҳолда кўтарма тўшак(носилка)да ташқарига олиб чиққанларида айвонда ўтирган қариндош аёллар бараварига увв тортиб юборишди.
Жалолиддин улар орасидан онасининг овозини ажратди-ю, у билан кўришмагани ёдига тушди.
- Онааа!?
Ажаб Жалолиддин онасининг бағрига бош қўйгандагина кўзларига ёш келди. Атрофдагилардан тортинмай ўкраб-ўкраб йиғлай бошлади.
-140-

😢11❤3
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Бошингда шу савдолар ҳам бор экан-да, болам,- ҳирқироқ овози билан ўғлининг йиғисига жўр бўлди Баҳринисо она, - Зулхумор қизимни кўз еди, суқ еди... Энди айтиб йиғлагандан фойда борми? Оҳ, қизим-а, ҳали ота-онанг келса уларга нима деб жавоб бераман!?
- Ойи, мен кетишим керак,- деди Жалолиддин ўзини базўр онасидан тортиб,- Зулхумор... Уни қайтиб олиб келиш учун.
- Болам, пул-мул олиб ол. Кўп керак бўлади.
- Хўп,- Жалолиддин шундай деб атрофга аланглади. Укаси уларни нарида кузатиб турган экан, сал аввал олиб келган сумкасини олиб келиб акасига тутди:
- Акааа...
Жалолиддин қўл узатиб сумкани олди-ю, укасини маҳкам бағрига босди. Укаси анча улғайиб қолибди. Жалолиддинга ортиқча суйкалиб йиғи-сиғи қилиб ўтирмади. У акасининг тезроқ янгасининг изидан бориши кераклигини яхши тушунарди.
Жалолиддин сумкани очиб ичидан бир пачка пул олиб чўнтагига солди-ю, сумкани қайтиб укасига берди. Жамолиддин чўнтагига қўл суқиб ўзининг телефонини олиб акасига тутди:
- Буни олинг. Сиздан хабар олиб турамиз.
У акасининг телефони ўчиқ эканлигидан тонг сахарда хабар топганди.
Ака-ука бошлашиб кўчага чиқа бошладилар. Остонада бир гуруҳ қариндош эркаклар бошларини эгиб туришар экан. Жалолиддин улар билан тез-тез кўришар экан, навбат отасига келганда тўхтаб қолди. Отаси кейинги ойларда озиб бир бурда бўлиб қолибди. Жалолиддин уни бағрига босганча сўз тополмай бир зум жим қолди. Жимликни отаси бузди:
- Ўғлим кеч қолма... Келин ёлғиз қолмасин.
"Аллақачон кеч қолиб бўлдим, ота!"- Жалолиддин бу сўзларни ичида айтди, ташида эса"Хўп" деганча оғир қадамлар билан ташқарига йўл олди.
-141-

😢15❤1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Тиббиёт ходимлари Зулхуморнинг жасадини тез ёрдам машинасига ортиб уй эгаларидан ишора кутиб туришган экан.
- Эксперт хулосасини олиш учун фалон рақамли ўликхонага борасизлар,- деди масъул шахс Жалолиддинга "Сен ҳам ўша ерга бор" дегандек йўлга тушар олдидан.
Жалолиддин машина излаб теварак-атрофга аланглади.
- Оғайни, бу ёққа,- тўпланганлар орасидан ажралиб чиққан Шоаҳмад Жалолиддинни қўлидан етаклаб ўзининг нексия машинаси томон етаклади,- бўлақол кеч қолмайлик.
Шоаҳмад Жалолиддинга меҳрибончилик қилган бўлди-ю, аммо ўзи киши билмас дир-дир қалтирарди. У рулга ўтирар экан Жалолиддиннинг укаси Жамолиддин ўзига чексиз нафрат билан тикилиб турганини кўриб каловланди.
- Боёқишни Аллоҳ раҳматига олган бўлсин,- деди Шоаҳмад машинасини ўт олдириб тез ёрдам машинасининг ортидан ҳайдаб борар экан,- кечаси тинчлик эди-ю, эрталаб уйғонсак бу аҳвол. Ички ишлар органлари ходимлари нима дейишяпти?
- Ҳали тайинли гап айтишмади,- оғир тин олди Жалолиддин, -аммо Зулхуморни бу ишга мажбур қилганларни асло тинч қўймайман. Юрагим ёняпти, дўстим, юрагим. Бу куйган юрагим қачон тинади, биласанми? Кўнглим аёлимни ўз жонига қасд қилишгача олиб борганларни калласини сапчадек узмагунимча тинчимайди.
Шоаҳмаднинг ёдига кеча тунда Зулхуморнинг "Ҳотирингиз жам бўлсин, эртага эрталаб қишлоғингиздан чиқиб кетаман" деган сўзлари тушиб, "Мен қўнғироқ қилган вақтда у аллақачон ўз жонига қасд қилишни режа қилиб ўтирган экан-да" деб ўйлаб қўл-оёғи бўшашди.
Эрталаб Маъвохон "Ҳой дадаси, туринг! Жалолиддин оғайнингизникидан йиғи овози келяпти" дегандаёқ Шоаҳмаднинг бўлари бўлганди. У иш Зулхуморнинг ўз жонига қасд қилишгача боради деб ўйламаганди. "Яхшиям келинни телефонига тушиб бўлмагани,- ўзини юпатишга сабаб изларди Шоаҳмад, - терговчилар мен томондан қилинган қабул қилинмаган қўнғироқни кўриб шубҳа қилишса "Жалолиддин қачон келади" сўрамоқчи эдим деб баҳона қиламан. Жалолни укасиям менга боя ёмон ўқрайиб қаради. Агар укаси ҳам бирор нарса деса униям оғзини юқоридаги гап билан ёпаман. Яхшиям булар ўзига етарли пулдор эмас. Қўллари қаергача ҳам етарди? Эрта бирси кун одамлар шу келинни ҳам вос-восга учраганга чиқаришса эеч гапмас.
-142-
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

😢20❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ!
⛅️ Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!

👏1
Forwarded from Insta retseptlar 👩🍳
Forwarded from 👑OSHXONA MALIKALARI👑
🧕 Muslimalar kundaligi
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋 Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Тиббиёт ходимлари Зулхуморнинг жасадини тез ёрдам машинасига ортиб уй эгаларидан ишора кутиб туришган экан. - Эксперт хулосасини олиш учун фалон рақамли ўликхонага…
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ўзи қайданам нима жин уриб шу келинга қўнғироқ қилдим? Менга нима эди, қайси гуруҳга қанақа эълон бериши? Бошида эри бор эди-ку, керак бўлса тергаб оладиган? Мана энди бир хирмон машмашага бошимни суқиб ўтирибман.
Жалолиддин билан Шоаҳмад Зулхумор топширилган ўликхонада анча вақтгача қолиб кетишди.
Кун пешинга яқинлашганда Жамолиддин бериб юборган телефонга қўнғироқ бўлди:
- Ака,- телефон қилгувчи Жамолиддин эди,- янгамнинг ота-оналари келишган эди. Улар янгамни жасадини Тошкентга олиб кетамиз дейишяпти. Ёлғиз қизимизни ҳеч бўлмаса қабри ёнимизда бўлсин дейишяпти.
- Отам билан онам нима дейишди?
-Қуда холанинг айтишлари бўйича агар янгам бизнинг хонадонда уч нафар фарзанд кўрган бўлганларида ўликларига ҳам биз тўлиқ эгалик қила оларканмиз. Ҳозирги ҳолатда эса улар қизларини олиб кетишга ҳақлимишлар. Шунга онам ҳам "Мен Зулхуморни келин эмас, қизим деганман. Ундан айирилиш менгаям жуда охир, бироқ оналик нима эканлигини яхши билганим учун сизга ҳам йўқ деёлмайман" дедилар. Хуллас ҳадемай қайнонангиз ва қайнотангиз сизнинг ёнингизга боришаркан. Бизникилар эса қишлоқдан тўғри Тошкентга жўнашаркан. Янгамнинг жанозалари иштирок этиш учун.
- Ҳўп,- деди Жалолиддин укасининг сўзларини бўлмасдан тинглар экан,- мен ҳам шу ердан Тошкентга кетаман бўлмаса. Экспертиза хулосалари ҳадемай тайёр бўларкан.
Жалолиддин айтгандек экпертиза хулосалари тайёр бўлишига Зулхуморнинг ота-онаси ҳам ўликхона (морг)га етиб келдилар.
Жалолиддин бир кунда бошларига тушган кўргуликдан шилиниб тушган, ранглари ғамдан куйикиб қорайиб кетган қайнота-қайнонаси билан юзма-юз келишга юзи чидамаётган эди, аммо қани улар билан учрашмасликнинг иложи бўлса...
- Мени кечиринг,- деди Жалолиддин уларнинг ҳар иккисига аранг салом берар экан,- Зулхуморни асрай олмадим.
- Сизни бир шарт билан кечиришим мумкин,- деди Покиза опа куёвига дардли тикилиб, - қизим нима учун сирка ичганини сабабини аниқлаштириб берасиз. Агар бунга кимдир ёки кимлардир сабабчи бўлса ўшаларни қонун қўлига топширмагунча тинчимайсиз!
- Хўп, ойи...- боши эгилди Жалолиддиннинг
- Мен шунчаки ўз жонига қасд қилиб кета оладиган қизни тарбияламаганман ,- сўзлари бўғзидан олов бўлиб отилди онаизорнинг,- Зулхумор шу ишга қўл урганми, демак, унга бошқа илож қолдиришмаган.
-143-

❤16😢2
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Зулхуморни эртаси куни бомдодда ерга бердилар.
Жалолиддин уч кун Тошкентда бўлди, сўнгра ота ва онасини олиб уйларига қайтишди Қишлоқда амакиси ва унинг аёли Жамила ҳамда Жамолиддинни, шунингдек жажжи Беҳзодни олиб қолишган эди. Беҳзод масаласида қарорни Зулхуморнинг отаси Бадриддин ака чиқарди:
- Болага онасидан айрилгани камми, энди ота бағридан ҳам мосуво бўлмасин. Майли ҳозирча ота оиласида яшаб турсин, у ёғини яна ҳаёт кўрсатар.
Жалолиддин Тошкентдан қайтганидан сўнггина ўн кунлигида қўлига олган ўғлини бағрига босди. У синглиси Жамила томонидан тўйдириб тагликлари алмаштириб қўйилган ўғлини кўтариб ўз хонасига олиб кириб кетди.
Жалолиддин хонасида икки соатдан ортиқ қолиб кетди. Ахири Баҳринисо она уни Жамиладан чақиртирди:
- Бор қизим, акангниям, жиянчангниям қорни очиб кетди. Беҳзодни акангни қўлидан олиб чиқиб қорнини тўйдир. Акангниям чақир. Ичига бир қошиқ иссиқ кирсин.
Жамила Жалолиддиннинг ўғлини бағрида ухлатиб ўтирган ҳолида учратди.
- Ака, - деди у ухлаб ётган жиянчасини уйғотиб юбормаслик учун шивирлаб, - овқатингизни еб олинг. Беҳзодга мен қараб тураман.
- Овқат егим йўқ,-деди Жалолиддин синглисига ўтирган жойидан қимирламаган кўйи,- ўзинглар еяверинглар.
- Ака, ўзингизни ўйламасангиз ҳам отам билан онамни ўйланг,- хўрсинди Жамила,- янгамнинг ўлимида уларнинг айби йўқ ахир.
- Биламан, синглим, биламан,- оғир тин олди Жалолиддин
- Ака, эртага терговга боришингиз керак экан. Боя телефон рақамингизга қўнғироқ қилишганди.
-Яхши,- деди Жалолиддин ўрнидан оҳиста қўзғалиб ўғлини аста ўринга ётқизди,- майли мен катталарнинг ёнига чиқай.
- Ака, сизга овқат сузиб бераман.
- Сен Беҳзоднинг ёнида бўлиб тур. Овқатни ўзим сузиб оламан.
- Ҳўп ака,- Жамила акасининг ортидан нимадир демоққа чоғланди-ю, аммо ҳозир бу гапнинг мавриди эмаслигини фаҳмлаб тилини тишлади.
-144-

😢9👍2❤1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Кел болам, - деди Баҳринисо она Жалолиддин кўриниши билан қўзғалиб, -Жамила болани ёнида қолдими? Ҳозир овқатингни...
- Қўзғалманг, она, мен ўзим.
Жалолиддин ўчоқбошига бориб ҳалиям иссиққина турган шавладан сопол товоққа сузиб келди.
- Ол болам, чойдан ич,- Баҳринисо она ўғлига чойдан қуйиб узатди,- рангинг ҳам кетиб қолибди. Ҳеч нарсани ўйламай овқатингни е.
- Болам, энди нима қилмоқчисан? - отаси ўтирган жойида кампирига пиёла узатаркан,- энди бу ёғига нима қилмоқчисан?
- Нима қилардим, ота? - истар-истамас товоққа қошиқ соларкан Жалолиддин,- Зулхуморнинг ўлими юзасидан тергов бошланган. Бир ой, ярим ой шу ерда бўлишим шарт...
- Бир ой, ярим оймас бутунлай қоласан!- шарт кесди Баҳринисо она ,- энди Россига кетишни хаёлингга келтирма. Биттангни йўқотганим етар!? - у шундай деб ўғлининг оғзига тикилди,- менга қара мелисалар нима дейишяпти? Зулхумор нима сабабдан ўзини ўлдирган экан? Ўша куни бирор ниманинг изини олишибдими?
- Ойи, мен ҳам сиздан кўп нарса билмайман,- чуқур тин олди Жалолиддин,- билганим шуки, келинингизга биров мажбурлаб сирка ичирмаган, унинг ўзи жонига қасд қилган!
- Бўлмаган гап!? - куйиб кетди Баҳринисо она,- қизим ўзича ўзи сирка ичадиган жувон эмасди! Уни кимдир шу куйга солгани аниқ! Буни юрагим сезиб турибди. Ўлмасам кўрарман бу кўргиликнинг моҳиятини. Вой- во-ей, юрагим куйиб кетяпти. Бир кун олдин қандоқ ҳурсанд эди-я болам? Сени келишингга ҳаммаёқни тозалаб чинни чироқ қилганди. Ўзиниям қошларига ўйнаб-кулиб ўсма қўйганларини эсласам... "Сизга ўхшадимми, она!?" деб юзларимдан лўп-лўп ўпганларини-чи? Қани энди ўшанда биров "Бугун бор шу келининг, эртага қоро ерга битиб кетади" деса... Ишонармидим ўшанда!?
Шўрликкинам шунча ҳаракатни эрини кутиб олишга қиляпти дебман мен анойи. Аммо унинг шунча югур-югури ўзини жанозасига буюрди. Э нималар деяпман ман қариб эсини еган кампир? Зулхуморимнинг жанозасиям бўлмади-ю, бу хонадонда?
Менга қара, Жалолиддин. Шу келаётган якшанбага келинимни ҳотирасига бир дастурхон ёзсак. Ҳа энди қўлдан келганча. Юртга ош-сув тутсак. Пул бўлса бор. Анави юборган пулларинг турадиган пластик бор-ку, қачондан буён сандиғимда турибди. Шанба куни ўшандан озроқ пул ечиб бозор қилиб келсак, якшанба Зулхуморимга бағишлаб худойи қилиб юборсак.
Нима дейсан?
-Хўп, ойи,- Жалолиддин шундай деди-ю ичидан алланима "шууув" этиб ўтиб кетди "Ахир у карта маълумотлари, операция амаллари Зулхуморнинг телефонига уланган эди-ю? Телефонни эса ҳозир ички ишлар ходимлари тергов мақсадида олиб кетишган. Эсга келмаганини қара!?"
-145-

😢14❤10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️ Ассалому алайкум ❄️
💣 Бугун 28-декабрь
Муродбахш Якшанба тонги Муборак булсин 🌸🌺
💐 Сизларга Бахт, Соглик ва Омад йулдош булсин!
🕊️ Эрта тонгда дунёнинг жамики яхши нарсалариданда аълорок неъматга хамда Аллохнинг химоясига эришишлик бахтига муяссар булган азизлар!
❄️ Аллоҳим хар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат,
Кетмас давлат шукронаи неъмат ва тинчлик тотувлик ато этсин!
❄️ Кун мобайнида яхши кайфият хамрохингиз булсин.🤲
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
💣 Бугун 28-декабрь
Муродбахш Якшанба тонги Муборак булсин 🌸🌺
💐 Сизларга Бахт, Соглик ва Омад йулдош булсин!
🕊️ Эрта тонгда дунёнинг жамики яхши нарсалариданда аълорок неъматга хамда Аллохнинг химоясига эришишлик бахтига муяссар булган азизлар!
❄️ Аллоҳим хар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат,
Кетмас давлат шукронаи неъмат ва тинчлик тотувлик ато этсин!
❄️ Кун мобайнида яхши кайфият хамрохингиз булсин.🤲
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 ЯКШАНБА КУНИ РАЖАБ ОЙИДА ОМАД УЧУН ДУО. Набӣ Муҳаммадﷺўқиганлар, пул ҳар доим сизга келади иншааллоҳ →
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
❤1
Uyda o‘tirib ham pul topsa bo‘ladi!
❓Oshxona sizga faqat ovqat pishirish uchun kerak deb o‘ylaysizmi? Yo‘q, u sizning daromad manbaingizga aylanishi mumkin!
🤩 Yeganning ogʻzida qoladigan Napoleon torti
🤩 Ogʻizda erib ketadigan somsa xamiri
🤩 Haqiqiy Uygʻurcha lag‘mon xamiri
🤩 Kekslar va polufabrikatlar
✅ Eng ishonchli va sinovdan o‘tgan retseptlarni o‘rganib, daromad olishni boshlang!
Yopiq kanalda retseptlar doimiy berib boriladi.
Kanalga qoʻshilish narxi: 10000 soʻm.
Murojaat uchun: @Ravshanovna_SM

Ота
Мен бой-бадавлат оиланинг фарзандиман. Отам нефт компаниясини раҳбарларидан бири эди. Жуда бой, тақводор одам эди. Нуфузли олийгоҳда ўқир эдим. Ва агар аъло баҳоларга битирсам, отам менга ўзим хоҳлаган русумдаги автомобилни олиб беришини хоҳлар эдим. Гоҳида салонга кириб уни кўриб чиқар эдим.
Ва ниҳоят битирув онлари яқинлашгач мен бу фикримни отамга билдирдим. Отам жилмайиб қўйди. Индамади.
Битирув кечаси ҳам бўлиб ўтди. Мен уйимизни зиналаридан чиқар эканман. Шу совғани тасаввур қилар эдим.
Отам кабинетини очдим. Рўпарамда кўзлари қувончга тўла отам турар эди. Мени табриклади. Ва қўлидаги олтин ғилофли "ҚУРЪОН" китобини менга узатди.
Хафсалам пир булди. Мен отамга:
- Наҳотки сиздай бой одам, менга фақат шуни илинган бўлсангиз.
Ахир якка ўғлингизман. Тилагимни бажариш шунчалар қийинмиди? - дедимда китобни олмай чиқиб кетдим.
Узоқ вақт отамга бўлган аразим тарқамади...
Орадан йиллар ўтди... Уйландим, фарзандларим кўпайди.
Бир куни менга хат келди. Отам вафот этиб бор мулкини менга расмийлаштириб қолдирибди.
Уйга кирдим. Коридордан отам хонасига кирар эканман бўғзимда йиғи қотди.
Отамнинг сейфини очдим. Қимматбаҳо акциялар ва бошқалар устида ўша олтин ғилофли "ҚУРЪОН" китоби турар эди.
Варақладим ва не кўз билан қарайки, ичида ўша давримда номимга расмийлаштирилган, мен хоҳлаган русумдаги автомашина калити ва хужжати турар эди...
Алқисса: «Аллоҳ инсонларга яхшилик хоҳлайди, лекин инсон ожиздир...»
Одамзод фақат ўзининг ақли етган йўлдан бахт кутади.
Аллоҳнинг эса йўллари кўп...

😢10❤6🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Хайрли тонг, Азизлар!
Барчага хафтанинг сешанба тонги муборак бўлсин!
Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!
Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги, тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!
Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ!
Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!
Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизда файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувликни барқарор қилсин!
Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...

❤3