🧕 Muslimalar kundaligi
1.62K subscribers
3.65K photos
3.54K videos
4 files
6.85K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Rasululloh ﷺ o‘rgatgan bu duo
vasvasa va nafsdan qalbni himoya qiladi 🤲

Аллоҳумма инни аъузу бика минал хубс вал-хабоис

Qachon o‘qiymiz?
▫️ hojatxonaga kirishdan oldin
▫️ vasvasa kelganda
▫️ qalb bezovta bo‘lsa
🕊 Qalbni himoyalash — imondandir.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3
❤3
Siz qaysi oyda tugʻilgansiz?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤6
Hikoyani davomini kutyapsizmi?
👏20🥰7❤2
Koʻproq tashasam, koʻproooq reaksiya bosasilamiiii? ❤️
❤30💔7🔥3
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Хонзода кеч тушиб қолганлиги сабабли Шабнамдан хабар олиш учун қўнғироқ қилиш истагида даҳлизнинг энг охирига боришни мўъжаллаб кетаётган эди. Шу пайт чала ярим очиқ эшик ортидан Фуаднинг араб тилида сўзлаётган овози эшитилди.

- Э бўлди! Ҳаммаси жойида! Бу Ҳорун Рашидов деганлари анча лақма инсон экан. Ўзига қўйилган тузоқни сезмадиям.

Хонзода араб тилини мукаммал билганлиги учун Фуаднинг сўзларидаги маънони дарровда илғади. Ичидаги олтинчи туйғу меҳмоннинг сўзларини дарҳол ёзиб олишга ундади ва Хонзода телефон диктафонини ёқди.

- Ҳа тақсирим, - сўзини давом эттирди Фуад,- барча иш ҳамирдан қил суғургандек осон битди. Ҳар икки томон ҳам ҳеч нарсадан шубҳага тушишгани йўқ. Энди энг охирги штрихлар қолди. Рашидов шартномага имзо чекса бўлгани, у ёғи ишлар беш. Ишламай нон тишлашимизни кўрасиз. Барча ишни Рашидов томони бажаради, биз эса тенг ҳамкор сифатида оқиб келаётган мўмай пулга тенг шерик бўлиб ўтирамиз.
Шартномани шундай туздимки, уни исталган томонга буриб юбориш мумкин. Хаус томонга бунинг иссиқ совуғи йўқ, лекин Рашидов анқайганча қулоғини ушлаб қолаверади. Бўлди, тақсирим, сизга айтмоқчи бўлганларим шулар эди. Ҳурсандчиликдан теримга сиғмай кетганим учун сиздан суюнчи олмоқчи эдим. Насиб қилса Рашидов билан яна штатларнинг уч- тўртта шаҳарида ресторан очишни режа қиляпман. Бўпти. Яна қўнғироқлашамиз..

-199-
👍12❤4🔥2😢2
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Хонзода овоз чиқармай эшик олдидан узоқлашди. Унинг ҳозирги ягона истаги Ҳорун Рашидов билан учрашиш эди.
Ҳорун меҳмонлар орасида кўринмагач , Хонзода унга қўнғироқ қилишга мажбур бўлди.

- Алло, Ҳорун ака!?- деди Хонзода шошилганча, - қаердасиз? Сиз билан ҳозироқ учрашмасак бўлмайди. Муҳим гап бор.

- Хонзода,- деди Рашидов босиқлик билан,- ҳозир кутубхонада шартномани имзолаш арафасидамиз. Сен билан кейинроқ гаплашамиз.

- Ҳорун акааа,- деди Хонзода шошилганча,- илтимос шартномага имзо чекманг. Мен сиз билан айнан шу масалада гаплашмоқчиман. Сизга тузоқ қўйилган. Қўлимда далилим бор. Ёнингизга кетяпман.

Хонзода телефонини ўчириб биринчи қаватга югургилади.

- Кечирасизлар, - деди Ҳорун Рашидов Хаус ва унинг икки нафар ҳамроҳига,- шахсий бир масала чиқиб қолди. Ижозатингиз билан сизларни беш дақиқа ёлғиз қолдирсам.

Ҳорун ташқарига чиқар экан деярли югургилаб келаётган Хонзодага урилиб кетди.

- Ҳорун ака, ишқилиб шартномага имзо чекиб қўймадингизми?

- Йўқ, - ташвишланиб сўради Ҳорун,- тинчликми?

- Юринг мен билан! - Хонзода Рашидовнинг қўлидан тортиб икки эшик наридаги кичик меҳмонхонага бошлаб кирди ва эшикни жипслаб ёпди,- ака, анави Фуад деганлари товламачи экан. Сизни фалон пулга туширишни режа қилган экан у!

-200-
👍18❤3
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Бўлиши мумкин эмас!?- ранги қув оқарди Ҳорун Рашидовнинг,- қўлимизда бирон далил бўлмай туриб Фуадни айблай олмаймиз?
- Ўша далил менда бор! - деди Хонзода қўлидаги телефонини силкитиб,- мен унинг ўз ҳўжайини билан бўлган суҳбатининг бир учини тасодифан эшитиб қолдим. Бундай эътибор берсам гап сиз ҳақингизда ва сизни қандай қилиб чув тушуриш ҳақида кетяпти. Шундан сўнг Фуаднинг сўзларини ўзига қарши далил сифатида ишлатиш учун ёзиб олдим. У аудиоёзувни бир нусҳасини сизнинг телефонингизга юбориб қўйдим.

- Аммо сен!? - Хонзодага саволомуз тикилди Ҳорун Рашидов...

Хонзода Рашидовнинг нима учкн ҳайрон бўлганлигини тушунди:
- Ҳорун ака, мен инглиз ва араб тилларини мукаммал биламан, - Хонзода Рашидовга шундай дея ич-ичидан маъюсланди. "Агар ўшанда менга анави ифлослар тажовуз қилмаганларида ҳозир олийгоҳда ўқиётган бўлардим,- ўйлади у,- ана шу маразларни деб бор орзу-умидларимдан айрилдим. Бугун эса яна бир аблаҳга дуч келдим. Энди Фуадни ниятига етишига йўл қўймайман".

-201-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰20👍10❤6