#КЎНГИЛ_ИФОРИ
Бироқ сиз ҳам битта нарсани тўғри тушунишингизни истардим. Сиз кимсасиз орол ёки дашти- биёбонда эмас , турли гап- сўзларнинг кони бўлмиш кишилик жамиятида яшаяпсиз.
Буни унутманг !
Инсон зоти табиатан ожиз яралган. Бу - минг фаришта бўлсангиз ҳам бир кун уларнинг ғийбатига нишон бўласиз деганидир. Айбингиз эса бор-йўғи ёлғиз ўтишга қарор қилганингиз бўлади.
"Бор бўлсанг- кўролмайди, йўқ бўлсанг- беролмайди" деган иборани мендан яхши билсангиз керак. Тўғри сизнинг мисолингизда аҳвол ҳозир бу даражага етмагандир. Аммо ишонинг , вақти келиб бир кун албатта етиши тайин. Негалигини айтайми ? Нега-ки марказимизга аллақачон тўғридан - тўғри ёки орқаваротдан қўлингизни сўраб келганларнинг сони кун сайин ортиб бормоқда. Катталар майли-я , хатто ўқувчиларингиз ҳам сизни турмуши бўлмаган қариндош- уруғларига тавсия қила бошлашибди. Мен бу билан уларни қораламоқчи эмасман. Уларнинг нияти соф эканлигига шубҳам йўқ, албатта.
Бироқ аҳвол шундай давом этаверса , сизга етолмаганларнинг қайсидир бири шаънингизга лой чаплаб кетиши мумкин. Сиз эса бунга муносиб эмассиз. Хўп, бу масаланинг бир томони .
Энди иккинчи томонига назар ташласак. Сиз ҳозир қайнотангизнинг даврида бемалол юрибсиз. Сизнинг пок номингизни Мирсаид аканинг обрўси ва ўзига яраша салобати сақлаб турибди. Аммо доим ҳам шундай бўлиб қолаверармикан?! Мени кечиринг- у , қайнотангизни сизга боғлаб бермаган. Вақти келиб, қачонлардир бу дунёда уларсиз қолганингизда бугунги кунда чиқарган қарорингиз учун афсус чекмасмикансиз ?!
Лекин унда кеч бўлади.
Кеч...
- Дилноза опа ... - хаёлчан кўринишда тилга кирди Ҳилола , - айтинг-чи , эрингиз, яъни поччамларни севиб турмушга чиққанмисиз ?!
Дилноза Ҳилоланинг бу саволидан ажабланди , бироқ унинг юзига соя ташлаган маҳзунликка қараб юраги ачишиб кетди ва беихтиёр :
- Ҳаа ,- дея жавоб қайтарди.
- Сиз уларни ҳалиям яхши кўрасизми ?!
- Албатта ...
- Кимдир сизга шу топда эрингдан ажраш деса , улардан айро яшашга кўнган бўлармидингиз ?!
- Ҳилола , бу нима деганингиз ?! Албатта , кўнмайман. Ахир бу кўниш мумкин бўлмаган иш-да ...- Дилноза Ҳилоланинг ниятига тушуна олмай ҳайрон бўлди .
- Опа ...
Мен ҳам шундай кўна олмаяпман-да ... Нима қилай ?! Сулаймон акамни бир лаҳза ҳам севишдан тўхтамаган бўлсам... Юрагим уларни йўқ деб қабул қилмаса... Ўз дардим ўзимга етарли бўлиб турган бир вақтда одамларнинг турли - туман муносабатларига қарши туришга куч топа олмаётган бўлсам...
Опа , мен энди йигирма беш ёшга кирдим. Синфдошларим орасида ҳали турмушга чиқмаган қизлар ҳам бор ... Бироқ мен кўпинча "Ҳаётнинг аччиқ- чучугини етарлича кўриб бўлдиммикан ?! Ёки шу ёшимда менга аталган яна қандай синовлар бор экан ?!" дея кўп ўйлайдиган бўлиб қолдим.
Нима қилсам тўғри бўларкан?!
Бошим жуда қотиб қолди...
Сулаймон акамнинг бой берганим дарди бир тараф, одамларнинг гап - сўзлари яна бир тараф...
Нима учун ўз ҳолимча яшашим мумкин эмас ?!
Аммо Бунёдбек аканинг аёлларининг шижоатига қойил қолдим. Барчага шартта ўз сўзини ўтказибди - қўйибди.
- Нима қилишингизни айтайми ? - Дилноза гапни шарт кесди ,- атрофингиздаги гап- сўзлар урчимасдан шартта эрга тегинг. Кўнглингизга қарши бориб бир кун қийналарсиз , икки кун қийналарсиз , бир ой , боринг- ки бир йил қийналарсиз. Ахири бир кун кўникасиз-да. Қолаверса, ҳаёт бари биз ўйлагандек теп- текис йўл эмас.
Ҳаёт бу - кураш...
Кураш тугаган жойда ҳаёт тугайди.
Сизнинг ҳам қисматингиз шундай ёзилган экан- да ... Сиздеклар кам эмас ...
Биламан, сизнинг бир қарорга кела олмаётганингизнинг яна бир сабаби бор. Сиз Мирсаид акани кўзингиз қиймаяпти. Аммо унутманг . У киши сизни қизим деб тан олганлар. Ахир оталар учун қизларининг бахти муҳим эмасми ?! Ундан кейин у киши сиз турмушга чиқсангиз асло ёлғизланиб қолмайдилар. Уларнинг яна битта ўғиллари бор- ку ! Акромжон уйланса ҳовлингизга яна битта келин келади ... Шу тариқа ҳаёт давом этаверади.
- Дилноза опа ... Сиз учун шунчалик осон-ми ?!
/184

👍15❤1😁1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
- Майли , Ҳилола. Бу битта суҳбат билан ҳал бўладиган масала эмас . Кўнглингизга ботадиган гап қилган бўлсам , мени маъзур тутинг. Буларни барчаси ўзимга яқин олганимдан , сизни худди ўз синглимдек кўрганимдан.
Илтимос , ҳозирги суҳбатимизни яна бир бор яхшилаб ўйлаб , мушоҳада қилиб кўринг.
Ҳилола Дилнозани хафа қилгиси келмади. Гарчи бу борада аллақачон қатъий қарорга келиб бўлган бўлса- да , опасидек азиз бўлиб қолган бу аёлнинг кўнгли учун "хўп" дея бош ирғади ...
* * *
Мирсаид аканинг тушига Сулаймон кирибди...
Ҳар доимгидек оппоқ кийимда . Ёқасиз , бироқ енг ва этаклари узун кийим экан унинг эгнидаги кийим.
- Сулаймон ...
Сулаймон отасига маъюс тикилар эмиш ...
Оҳ бу қарашлар ...
Нега кўнгилни бунча ўртар экан- а ...
Мирсаид аканинг юраги бирдан орқасига тортиб кетибди :
"Ўғлим нимадандир хафа , демак мен қайсидир ишни хато қилганман ?..."
Беихтиёр ўзини тафтиш қила бошлабди ота шўрлик...
Аммо шунча ўйласа ҳам айбини топа олмабди.
Бу ҳақда Сулаймондан сўрашга эса юраги дов бермасмиш ...
Ахири Сулаймон тилга кирибди :
- Дада , Ҳилола қизингиз эмасми ?!
- Қизим, болам ,- дарҳол жавоб берибди Мирсаид ака
Сулаймон эса фақат битта гапни қайтарар эмиш :
- Дада , Ҳилола қизингиз эмасми ?!
...Ҳилола қизингиз эмасми ?!
....Қизингиз эмасми ?!
.... эмасми ?!
Мирсаид ака ғарқ терга ботиб уйғониб кетди.
Анча вақтгача ўзига кела олмай беҳол ётди. У ҳозиргина кўрган тушини таъбирини била олмай эзилиб кетди. Шунда унинг ёдига айнан шу тушни кейинги кунларда бир неча маротаба қайта - қайта кўрганлиги тушди.
"Сулаймон нима учун безовта ?! Нима учун Ҳилола ҳақида бот- бот таъкидламоқда ?! Ёки кимдир қизини ранжитяптимикан ?!
Ёки Ҳилоланинг тоби йўқмикан ?!
Уни аяб индамай юрганмикан ...
Нима гап экан- а ...
Мирсаид ака ўйлаб ўйининг охирига ета олмади...
Атрофга қулоқ солди. Жим-жит ... Бағрида кичкинтой Сулаймон ширингина бўлиб ухлаб ётибди.
Мирсаид ака аста ўрнидан туриб ташқарига чиқди ва таҳоратини янгилаб қайтди ...
Икки ракаат таҳажжуд намозини ўқиди. Сўнгра узоқ дуо қилди. Дуосида Аллоҳдан ўтганларга мағфират , қолганларга қалб ҳотиржамлиги тилади.
У ўрнидан туриб тумба ёнига келди. Боя набираси келинининг хонасидан кўтариб кирган китоб диққатини тортди. Ихчамгина китобни очганча аста варақлади.
Китоб шеърлар китоби экан.
Мирсаид ака лампа ёруғида кўзи тушган шеърни ўқий бошлади.
Ўқиган сари эса ...кўз ёшлари қуйилиб кела бошлади...
Шеър гўёки унинг ўзи ҳақида эди...
Тақдир туҳфа қилган ғам,
Адоси йўқ сира ҳам,
Кун, тобора, мустаҳкам,
Чиқарилган ҳукм- ман?!
Қачон тугар бу кетиш,
Нола чекар дилда ишқ,
Не учун сизга етиш,
Ҳуқуқидан маҳрум- ман?!
Ким учун яшамоғим,
Наҳот чўғдан тупроғим,
Бошдан - оёқ, қароғим,
Ўз- ўзимга зулм-ман?!
Ҳилватида йиғловчи,
Юрак -бағрин тиғловчи,
Сайдманми ёки овчи,
Қай бирида муҳим- ман?!
Асирманми шайтонга,
Дастакманми нодонга
Сира олмас аланга,
Кўз ёшловчи тутун- ман?!
Кимлардир шароб тутар,
Кимлар мен деб қон ютар,
Ким эса даъво кутар,
Кимлар учун ҳаким- ман?!
Қани улашсам савоб,
Мискинни қилсам таъвоф,
Бўлсам жилға, бўлсам об,
Лек шаънимда сургун- ман?!
Доим ёрти ҳар куним,
Ярим ойли ҳар туним,
Ким тўлар экан хуним?
Қачон бўлгум бутун- ман?!
Дунё тараф, мен тараф,
Қабулим фақат алаф,
Сўнггида қолган салаф,
Энг охирги бир кун- ман?!
Кўнглим осмон шаҳрида,
Дорус Салом васлида,
Лек кимларнинг наздида,
Ўзлигимдан маҳкум- ман !?
Гуллаб - тугмаган боғим,
Илгимда ҳозир оғум,
Ўз- ўзимда сўроғим ,
Наҳот ўша мазлум - ман?!
Бор айбим итоатми,
Чораси ибодатми,.
Ажрига шафоъатми,
Балки , шунга таслим- ман?!
Қани берингиз жавоб,
Ҳолим айламанг хароб,
Мендайлар кўпми, сероб,
Чин бандами наслим - ман?!
...Қанийди била олсам,
Умид хам қила олсам,
Хаётимга нур солсам,
Бўлсам мўмин, муслим- ман!!!
#давоми_бор /185
Муаллиф : Хазонрезги
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍41❤4👏2
РУҲИЙ ХОТИРЖАМЛИККА ЭРИШИШНИНГ 15 УСУЛИ...
1. Нуқсонсиз бўламан, деб уринманг. Ҳар доим мукаммаллик ягона Аллоҳга хос эканини эсингиздан чиқарманг.
2. Муҳаббат билан яшанг. Меҳр кўриш учун, энг биринчи, бошқаларга меҳр кўрсатишингиз керак.
3. Яхшилигингизга жавоб кутманг, сувга отинг. Эзгу амалингизга рағбат олишни хоҳлашингиз табиий. Аммо, у яширин қолганида сиз учун янаям хайрли бўлишига ишонинг.
4. Эътиборни қозониш завқини ҳис эттириш билан атрофингиздагиларга қувонч беринг.
5. Ҳар лаҳзада яшашни ўрганинг. Ўтмишдаги хатолар ёки келажакка оид қўрқувларингиз бугунингизга таъсир қилишига йўл қўйманг.
6. Ўрганишда кенг бўлинг. Бошқаларнинг билими ўзингиздан кўпроқ эканини ўйланг. Ҳаётингиздаги ҳар бир воқеа-ҳодиса бежиз рўй бермаганидан, сизга нимадир ўргатишидан амин бўлинг.
7. Сабрга одатланинг. Чунки шундай қилмасангиз, ҳар бир кичик ғамдан фожиа ясаш оддий ҳолга айланади.
8. Дўстона қўл чўзинг! Хафагарчиликдан кейин биринчи қадамни доим қарши тарафдан кутманг. Ёдингизда тутинг, ҳақ бўлиш бахтли бўлишдан аҳамиятли эмас.
9. Ҳақиқатга бўйин эгинг. Шикоят қилиб, нолиб, ўзингизнинг, бошқаларнинг кайфиятини бузиш ўрнига, борини борича қабулланишга ўрганинг.
10. Ўзингизга “жимлик вақти” белгиланг. Ҳамма нарсадан холи, ёлғиз қолишни хоҳлайдиган пайтларингиз бўлади. Бундай дамлар ўзингизни ўзингиз эшитишингизни таъминлайди, ҳузур беради.
11. Олдин қаршингиздаги одамни тушунишга урининг. Агар атрофингиздагилар билан тўғри муносабатни шакллантиришни истасангиз, шундай қилишингиз керак.
12. Камтар, сипо бўлинг. Бошқаларга ўзингизни исботлашга қанча кам уринсангиз, ичингиздаги ҳузур шунча ортади.
13. Танқидни қабул этинг. Оддий эътироз учун жанжаллашиш ўрнига танқидга тўғри қарашни синаб кўрсангиз, ўзингизни янаям яхши ҳис қиласиз.
14. Парчаларга бўлинманг. Бир пайтнинг ўзида бир неча юмушни уддалайман деб бекор уриниш ўрнига битта ишни чиройли бажаринг.
15. Нима бўлганда ҳам бахтли эканингизга ишонинг. Ёдингизда тутинг, инсонннинг ўзи саодатли эканига ишонмаса, унга ҳеч ким ёрдам беролмайди.

❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрингиз бой, омадли бўлишини истасангиз шу 3 қоидаги амал қилинг:
1) У билан бахслашманг
2) Унга ақл ўргатманг
3) Уни эътироф этиб мақтанг
Аёлларимизга юбориб қўямиз
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
1) У билан бахслашманг
2) Унга ақл ўргатманг
3) Уни эътироф этиб мақтанг
Аёлларимизга юбориб қўямиз
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
Хайрли
Ва
Осуда тун тилаймиз, Аллоҳ таолонинг ҳивфзу ҳимоясида бўлинг! ✨
Тонгга қарата бошлаган ✨ сафарингиз фажрнинг зиёси томон сизни элтсин! ✨
Кўпнинг қаторида, яхшилар ардоғида, Аллоҳ таолонинг аброр бандалари саноғида бўлишлик ҳар биримизга насиб этсин деб тилак билдирамиз!!! ✨
🌺 ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ АЗИЗ ЗАМОНДОШИМ!!! ЭРТАГА ҒОЙИБОНА ДИЙДОР ҚАДАР XАЙР!!!

👍2
-Кечани гулларга ўраб бўладими?
-Албатта бўлади!😊
-Қандай?
-Кечанинг гули сенсан!
Вақт, борлиқ коинот, тун , тонг барчаси, муҳаббат,меҳр, ишонч, садоқат,орзулар,саломатлик ҳаммаси сени севади ва севаверади , гулга ўрайверади, ўраяпти ҳам, шунинг учун ҳам улар сенга , менга ҳадя этилган Эй яхши инсон...!!
Хайрли тун!✨✨
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
-Албатта бўлади!😊
-Қандай?
-Кечанинг гули сенсан!
Вақт, борлиқ коинот, тун , тонг барчаси, муҳаббат,меҳр, ишонч, садоқат,орзулар,саломатлик ҳаммаси сени севади ва севаверади , гулга ўрайверади, ўраяпти ҳам, шунинг учун ҳам улар сенга , менга ҳадя этилган Эй яхши инсон...!!
Хайрли тун!✨✨
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍂🌹Ассалому Алайкум!🍂🌹
🌺🌷Дилга яқин инсонларим!🌸
🍁Умрингизнинг яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли булсин!
🍂Омонат дунёда омон булинг! Аллоҳим Хар бир қилаётган хайрли ишингиздан, босган хар бир қадамингиздан рози бўлсин.
🍂Жисмингизга соғлиқ, қалб оламингизга хотиржамлик тилайман!
🍂Топганингиз халол бойлик, қилган ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин!
🌟Сешанба кунингиз хайрли ва файзли бўлсин!!!

🌹Ассалому алайкум.
Сешанба тонги муборак булсин!!!
Бошланган яна бир мунаввар тонг барчамизга муборак бўлсин, бу кун шундай кун бўлсинки дилингиз шод ва виждонингиз пок, иймонингиз бут бўлсин...
❄️🌺❄️🌺❄️🌺❄️🌺❄️🌺
Барча эзгу ниятларингиз, яхши амалларингиз ижобат бўлсин! Ҳаммага қувонч-у шодлик улашинг... Сешанба кунингиз файзу барокатли ўтсин!
🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋

КУНДОШГА ҲАСАД
Кунларнинг бирида Ҳарамда масжидда намоз ўқиётганимда узоқ намоз ўқиб, тинмай дуо қилиб йиғлаётган ёши катта аёлга кўзим тушди. Унинг бу ҳоли мени ажаблантирди. Журъат қилиб ёнига бордим ва ундан қандай дарди борлигини - у нима сабабдан бундай илтижо қилаётганини сўрадим.
У ҳеч нарса демади. Мен қайта - қайта сўрадим.
Ҳалиги аёл ахири жавоб берди:
- Эҳ болам, нимасини айтай? Мен бир гуноҳкор, нобоб аёлман. Катта гуноҳ қилганман. Турмушга чиққанимдан сўнг, анча йилгача тирноққа зор бўлдим. Айб менда экан. Эрим фарзандлик бўлишга қодир бўла туриб, мен сабаб зурриётсиз ўтишига мени виждоним йўл қўймади. Чунки у, жуда яхши, сабрли инсон эди. Айб мендалигини билса ҳам, ҳечам юзимга солмасди. Мен ўйлай - ўйлай бир қарорга келдим. Мендан ажрашмай туриб, фарзанд туғишга қодир аёлга уйланиши кераклиги ҳақидаги фикримни билдирдим. У кўнмади. Мен мажбурладим. Ҳатто муносиб сингил бўлиши учун ўзим шундай аёлни излашга тушдим. Топилди ҳам. Улар никоҳдан ўтишди. Лекин... энди мендаги олдинги шижоат қолмаган, қўзларимни парда қоплаган, қалбим ҳасаддан ўртанар эди. Бир жойда ўтира олмай, оёғи куйган товуқдек питирлай бошладим. Қани эди, ўша пайтда таҳорат олиб, намоз ўқисам эди - ю Роббимга яқинлашиб бу дунё ҳасратларидан қутилсам. Йўқ, у пайт бу нарсалар хаёлимга келмасди. Нима қилиб бўлса ҳам, уларнинг бахтларига чанг солгим, ораларини бузгим келарди. Мен ёниб кулга айланар, вақт ҳам ўтиб борар эди. Орадан бир йил ўтиб, у аёл ўғил фарзанд кўрди.
Энди эрим уларга яна яқин бўлди. Улардан ажралмай қолди. Бу иши табиий. Ахир шунча йил фарзанд ҳидини туйиш орзусида яшаганди. У улар билан қувонса ҳам, менинг ҳам қўлларимни қўйиб юбормаган, менга ҳам меҳрибон, мурувватли, бахтига шерик қилган эди.
Унинг қувониши мени баттар асабларимни бузар, мендан эмас, бошқадан фарзанд неъмати берилганига чидай олмай қолдим.
Шундай оғир синовлар билан кунлар ўтарди. Кунларнинг бирида эрим у хотини билан сафарга чиқадиган бўлиб қолди. Болани менда қолдиришди. Чунки, эримнинг мендан бошқа боласини топширишга ишончли инсони йўқ эди.
У болага ҳар қараганимда рашк олови мени ёндирар, аламимга чидолмас эдим. Нимага эрим мен билан эмас, у билан сафарга кетди? Мени унингчалик севмайди - да, дердим, ўзимга ўзим. У хотиннинг ҳам мен каби куйишини, ёнишини истадим.
Қишнинг совуқ кунлари эди. Танчада ёниб турган кўмирни олиб, у гўдакнинг қўлларига бердим.
Унинг жажжи қўлчалари ёниб оқиб туша бошлади. Дарров хушимни йиғиб уни докторга олиб бордим.
Мен қилган ишимдан афсуслансам ҳам, гудакнинг айби йўқлигини билсам ҳам, кундошимдан ўч олганимдан хурсанд эдим.
Лекин... бир машъум хабар эшитдим. Эрим ва унинг хотини чет элда автоҳалокатга учраб, уша заҳоти жон таслим қилишибди.
Даҳшатга тушдим.
Бола менга қолди. Қилган ёмонлигим, зарарим ўзимга қолди. Мен уни боқиб тарбияладим. У ўз онаси эмаслигимни билса ҳам, мени "онам" дейди. Жуда ҳурмат қилади. Лекин унинг қўлига доим қараганимда қилган жирканч ишим эсимга келади. Унга бу ҳақида айтолмайман.
Лекин...
Роббимга нима деб, жавоб бераман? Гуноҳим кечириладими? Мени виждон азоби, бир дақиқага бўлсин, тарк этмайди.

👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 "Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аллоҳнинг элчиси" фильм
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ - Майли , Ҳилола. Бу битта суҳбат билан ҳал бўладиган масала эмас . Кўнглингизга ботадиган гап қилган бўлсам , мени маъзур тутинг. Буларни барчаси ўзимга яқин олганимдан , сизни худди ўз синглимдек кўрганимдан. Илтимос , ҳозирги суҳбатимизни…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
64- ҚИСМ
Мирсаид ака шу зайлда анча вақт кўнгли эзилганча ўтираверди . Сўнгра туйқусдан ушлаб ўтирган ихчамгина китобчадаги дардли сатрлар муаллифи ким эканлигига қизиқди.
Аммо унда муаллиф номи кўрсатилмаган эди. Фақат устига "Соғинч дафтари" деб ёзиб қўйилган экан...
Соғинч дафтари ...
Мирсаид ака уни айлантира туриб уни аслида китоб эмас , балки компьютерда терилиб китобга ўхшаш шаклга келтириб қўйилганлигини фаҳмлади ва шуурида чақмоқ чалди :
- Ҳилола ! ...
Бу мисралар муаллифи ҳақиқатдан ҳам Ҳилола эди...
- Қизим ... - беихтиёр ингради Мирсаид ака , - сенга нечоғлик оғирлигини билардим .
Аммо ...
Гулдан нозик кўнглингда шунча дард бормиди ?!
Мирсаид ака чуқур- чуқур нафас ола бошлади...
Пешонасидан реза тер қуйила бошлади...
Унинг юраги ғижимлаб қолганди...
"Ҳилола Сулаймоннинг йўқлигидан ҳали ҳануз жуда қаттиқ изтироб чекаётган экан- а, - ўйлади Мирсаид ака,- "Вақт-даво!" дейилган гап мутлақо , мутлақо бефойда экан- да !
Мана менинг ўзим.
Мастурамни бир зум хаёлимдан нари қилолдимми ? Кўзларимни юмдим дегунча унинг "Дадасиии" дея ройиш жилмайиб турган чеҳраси кўринаверади.
Ҳотирамдан бир дақиқа нари кетса қани ...
Мастурам ...
Мен сени ўрнингни бошқа биров билан алиштира ололмадим. Буни хатто тасаввур ҳам қила билмадим. Шу сабаб сенинг мендан сўраган ягона тилагинг "қайта турмуш" қуриш ҳақидаги васиятингни бажара олмадим ...
Қўлимдан келмади... Мени бу ишга ҳеч ким кўндира олмади.
Мастура...
Азизам ... Мунисам ...
Сенсиз ҳаёт қандай эканлигини биласанми ?! Йўқ ... Билмайсан ...
Мен аллақаерда ўқигандим.
Дунёдаги энг бой инсон , сониясига миллиардлаб пул топар экан- у , аммо ўзининг битта касалига даъво топа олмабди. Унинг таъм билиш сезгиси ишламас экан. Ўша миллиардер киши на еган овқатининг , на ичган ичимлигининг таъмини умуман ҳис қилмас экан ...
Шундан хабардор бўлганимдан буён бир савол юрагимни ўртайди :
- Бу инсоннинг шунча пул топишидан нима маъно бор экан ? Лоақал оддий бир тишлам таомдан лаззат ҳис қилмаса...
Аммо ўша инсонни ўзимга кўп ўхшатаяпман. Нега десанг менинг ҳам аҳволим худди уникидек...
Сенсиз яшашни айтаяпман- да, Мастура ...
Сенсиз сенсизликда яшашни айтаяпман-да , мунисам ...
Энди бир уйда мендек ёлғиз нотавон қария ва кўнгли чил-чил синган келинчакнинг яшашини тасаввур қилавер. Мен ҳатто кўпда қай биримизга оғирроқ эканлигини ҳам фарқлай олмаяпман.
Мен ... сен билан биргаликда анча йиллар яхши - ёмон кунларни бирга яшадик , фарзандимизни бирга тарбияладик, тўйида бирга оқ фотиҳа бера олдик. Ана шу менинг энг асосий таскин - тасаллим...
Аммо келининг- чи ? У хатто ўғлинг билан бир йил ҳам яшай олмади , лоақал фарзандли бўлишлари ҳақида ундан суюнчи ололмади.
Бизникига келин бўлиб келиб нима кўрди шўрлик ?! Энг аввал ҳомиласидан айрилди , кейин сендан ... Ўзи яхши кўрган ойижонисидан... Сўнг эса суюкли ёридан...
Бу синовларнинг бари йигирма ёшли навниҳолнинг гарданига тушганини ўйласам тўкилиб - тўкилиб адо бўлиб кетаман- да , Мастурааа...
Мен кейинги кунларда бир нарсани фаҳмлаб қолдим. Мен ўзим учун яшашни буткул йиғиштириб қўйибман. Мен кичкинтой Сулаймон учун, энг асосийси қизим , ҳа , ҳа айнан қизим Ҳилола учун яшаб юрган эканман...
Аммо ...
Нега ?!
Нима учун Сулаймоним безовта ?
Нега у тушларимга тинмай кириб "Дада , Ҳилола қизингиз эмасми ?!" деб қайта- қайта сўраяпти ...
Бу нимани англатишини билолмаяпман. Ахир қизимнинг кўнглига қараяпман. Имконим даражасида , хатто имконимдан ортиқ ҳам бу ишни уддалашга ҳаракат қилаяпман. Набирамни бегона қўлларга қарам қилиб қўймаслик учун бор чорани кўраяпман.
Аммо нима учун Сулаймоним безовта ?!
Билмадим...
Билмадим...
Ҳеч нарсага ақлим етмай қолди.
Чорасизман ...
Мен жуда қийналиб кетдим , эшитяпсанми , Мастура ?! Қийналиб кетдим ! ...
/186

👍17
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
Мастура ...
Бугун қизимизнинг дилидаги сўзларни беихтиёр ўқиб қолдим..
Ишонасанми , у ёзган мисралар мени "дод" солдириб юборди.
Ээээҳҳ...
Қачон тугар бу кетиш,
Нола чекар дилда ишқ,
Не учун сизга етиш,
Ҳуқуқидан маҳрум - ман ?!
Ким учун яшамоғим,
Наҳот чўғдан тупроғим,
Бошдан - оёқ , қароғим,
Ўз- ўзимга зулм-ман ?!
Мирсаид ака сал аввал ўқиган сатрларни яна қайтадан ўқиди.
Оғир хўрсинди... Шу алфозда қанча ўтирганини ўзи билмади.
У муаззиннинг бомдод намозига чақириғи- азон товуши эшитилгандагина бошини кўтариб ташқарига қулоқ тутди ...
Мирсаид ака кун ёришганда ҳам тунда кўрган туши таъсиридан чиқа олмаган эди.
У нонушта вақтида билинтирмайгина келинининг чеҳрасига қисқа нигоҳ ташлади. Назарида Ҳилола сўлғинлашиб , ранги унниқиб кетгандек туюлди.
Мирсаид ака аста уҳ тортди.
У нонуштани тезлаб қилди-да, Сулаймонни олиб боғчага йўл олди.
Мирсаид ака Сулаймонни боғчага ташлаб, қайтишда машинасини махалла гузарида жойлашган масжид ёнида тўхтатди.
Масжидда яқин икки ойдан буён таъмир ишлари кетаётган эди. Таъмирлашга йигирмага яқин усталар жалб қилинган бўлиб бўлиб , улар ўз ишларини сидқидилдан бажаришаётган эди. Усталардан ташқари масжид имоми бошчилигида кўнгилли ёшлар ҳамда Мирсаид ака сингари нуроний кексалар ҳам қўллари бўш бўлган вақтда йиғар - терар, супур-сидир ишларини бажонидил бажаришаётган эди.
Мирсаид ака кечадан буён масжид ҳовлисидаги дарахтларга шакл беришни бошлаб юборган эди. Бугун ҳам кун қизишини пойлаб ўтирмай, ўзини иш билан чалғитмоқчи бўлди.
"Зора шу йўл билан миямга ўрнашиб қолган юракни эзадиган хаёллардан бироз нари бўлсам",- у шундай дея ўйлади- ю , машина юкхонасидан токқайчи ва қўлига мос тушадиган кичиккина қўл аррасини олиб масжид ҳовлисига йўл олди.
Масжиднинг ҳовлиси унинг асосий биноси сингари анчагина катта эди. Усталар аллақачон ишга киришган шекилли ичкаридан тарақ- туруқ ва ғала- ғовур овозлари эшитилиб турар эди .
Мирсаид ака тўғри ўнг қўлдаги боғ тарафга йўл олди. Масжиднинг асосий ҳовлиси чиройли таъмирланиб турли маросим ва ҳайит намозларининг бемалол ўқилиши учун кичик гулзорларни айтмаганда деярли бўш қолдирилган эди. Бироқ ҳовлининг энг тўрида киши баҳри-дилини очадиган кўркам боғча ҳам барпо этилган бўлиб, у ерда асосан бири- биридан хушманзара ўсимликлар ўтқазилган эди.
Мирсаид аканинг ўзи бу боғга баҳорда чиройли шакл берган эди. У кузга келиб боғчани яна бир қўл кўздан кечиришни ўшандаёқ режа қилиб , масжид имомига ваъда қилиб қўйган эди.
Мирсаид ака мана икки кундир- ки, ўшандаги ваъдасини бажариш пайида эди.
Унинг ёлғиз ўзи у ерда чамаси ярим соатдан кўпроқ вақт ишлади. Кейин аста секин оғайнилари Икром , Қобил , Рўзибой акалар бирин - кетин даврага қўшилишди.
Орада масжид имоми уларнинг ёнидаги ўриндиққа дастурхонча ёзиб, катта термосда чой, тўртта пиёла, иккита ёпган нон ва қанд - қурс олиб келиб қўяр экан , шу аснода отахонларнинг ҳар бири билан алоҳида сўрашиб чиқди . Шундан сўнг у масжиднинг ишлари билан туман марказга бориб келиши кераклигини айтиб узр сўради ва қўлини кўксига қўйганча таъвозе билан улардан узоқлашди.
Қариялар бир соатча бир- бирларига гап қотиб, чоғлари келганча ишладилар . Асосий ишни эса Мирсаид ака бажарарди.
- Келинглар , бир пиёладан чой ичиб олайлик ,- деди Қобил ота бир маҳал ,- одам қаригандан кейин сал иш қилса қорни очиб кетаверар эканми , билмадим. Менга қорним очгандек туюлди.
- Сал иш қилса эмас , яхшигина иш қилдик , қаранглар қанча жой чиройли бўлиб очилди- я ? - унга қўшилди Икром ака ,- кел Мирсаид , сен ҳам ўтир . Ўзи энг катта ишни сен қилдинг.
Мирсаид ака бажарган ишидан кўнгли тўлган эди , тенгқурларига қаршилик қилмай сал наридаги ариқчада оқаётган сувда қўлларини чайиб келди- ю , даврага қўшилди.
/187

👍9🥰1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
- Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган экан, - деди Мирсаид ака Рўзибой ака узатган чойни олиб ,- "Ер юзини обод қилганни , ернинг ҳуснини очганни ўзининг ҳуснини очаман" деб. Бизнинг ҳозирги қилаётган ишимиз ҳам кўрган кўзга қувонч, дил яйратадиган оромбахш, савобли иш...
Шу пайт улар ўтирган жойнинг яқинига иккита мусича учиб келиб ерга қўнишди. Уларнинг бирини оғзида олиб келган қандайдир емишни ерга қўйди. Иккала мусича емишни галма- галдан бирга ея бошлади.
- Ажойиб- а ?! Вой буларни бир- бирига дон илинишини- чи?! - деди мусичаларни кузатиб турган Икром ака , - шуларда- ки жуфтлик қадри бу қадар баланд бўлса , Аллоҳнинг мукаммал ижоди бўлмиш инсон зоти табиатини қўяверасиз- да энди.
- Тунов куни телевизорда кўргандим - чой хўплаганча гапга қўшилди Қобил ака, - битта профессор- шифокор аёл сўзга чиқиб : "Ҳаётда жуфт- жуфт бўлиб яшаганлар , ёлғиз яшаганлардан кўра соғломроқ , бахтлироқ яшашади. Яна узоқ умр кўришади ҳам" деди ва гапларини мисоллар билан шунақаям чиройли исботлаб берди- ки , оғзим ланг очилиб қолди.
Мирсаид ака гапнинг ўзани қаерга кетаётганлигини фаҳмлаб , дили оғриди. Ортиқ бу мавзуда гаплашгиси келмай тезда суҳбатни якунлаш пайига тушди :
- Ўзи сени оғзинг очилмаган кунинг бормиди , оғайни ?! Умуман олганда яхши гапларни айтибди ўша профессоринг. Мендан сўрасанг , сен кўрган ўша телевизорни менам кўргандим. Фақат боғдорчилик ҳақидаги кўрсатувни эди-да мени кўрганим. Шу десанг ўша кўрсатувда ўз ишининг устаси бўлган манаман деган агроном "Битта боғга неча кун шакл бериш керак?!" деган масала билан атрофлича таништирди . Агрономнинг айтишича ҳадеб бекорчи гап билан андармон бўлавермасдан, билиб - билиб ишимизни қилишимиз керак экан.
- Мирсаид ! Нега бир оғиз гапирмасимдан оғзимга урасан ? - чапани жаҳли чиқди Қобил аканинг ,- "Иштонсизнинг хадиги чўпдан" дегандек жуфт ҳақида сўз кетса дарров жирт - жирт қиласан- а ?!
Қўрқма !
Сенга уйлан деб ақлимни еганим йўқ ! Айтган билан кошки сенга бу гаплар таъсир қилса. Бекорга оғзимни оғригани қолишини биламан.
- Билганинг яхши ,- истеҳзоли жилмайди Мирсаид ака , - баҳонада ҳаддингни ҳам билиб оласан.
- Мирсаид , чакки гапиряпсан, биродар. Мен гапирсам сенга ёмон бўлсин деб гапираётганим йўқ эди.
Айтишади- ку "Мусулмон мусулмонга - кўзгу !" деб .
Мен айтмасам , Икром индамаса, Рўзибой тилини тишласа ... Сенга гапириш , огоҳлантириш зиммамиздаги вазифамиз ахир . Бизга билдирилган ишончнинг ҳам қиёматда сўроғи бор ахир.
- Қобил , бўлди, етарли,- Мирсаид ака уни ўзича "тинчлантирган" бўлди . Сен гапирдинг , мен эшитдим. Қачон , қаерда сўралсак мени огоҳлантирганингга гувоҳ бўламан. "Қобил ҳам , бошқа дўстларим ҳам менга аёлимдан кейин уйлан дейишган , аммо ўзим қайсарлик қилганман" деб тан оламан. Бўлдими ?
- Йўқ ! Бўлмади ! - бу сафар орага тушган Рўзибой аканинг овози кескин эшитилди, - келининг-чи ?! Унинг келажаги ҳақида қачон ўйлаб кўрасан ?! Ёки уни ҳам ўзингга ўхшаб ҳаётдан бездирмоқчимисан ?!
Мирсаид аканинг ранги қув ўчиб кетди. Қўллари беихтиёр мушт бўлиб тугилди...
#давоми_бор /188

👍33❤2👏1😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрни атасангиз: лапашанг, латта,
"Латта"нинг аёли бўлиб яшайсиз.
Эрни атасангиз: султоним, шоҳим,
Маликалардан ҳам ўтиб яшайсиз!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
"Латта"нинг аёли бўлиб яшайсиз.
Эрни атасангиз: султоним, шоҳим,
Маликалардан ҳам ўтиб яшайсиз!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ - Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган экан, - деди Мирсаид ака Рўзибой ака узатган чойни олиб ,- "Ер юзини обод қилганни , ернинг ҳуснини очганни ўзининг ҳуснини очаман" деб. Бизнинг ҳозирги қилаётган ишимиз ҳам кўрган кўзга қувонч, дил…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
65 - ҚИСМ
- Тушунмадим ?! Менга тишларинг ўтолмай энди келинимга ёпишдиларингми ?! Унинг оғирлигининг сенларга тушиб қолган жойи йўқ .
Сенлар ...
Сенлар аввал ўзларингни билиб олинглар.
Мирсаид аканинг асаблари қақшай бошлаганди. Кўзларига лов этиб қон қуйилди.
- Тўғри гапга нега жириллайсан?! - деди Икром ака босиқлик билан , - билиб қўй, сенга нисбатан ҳеч қандай ҳусуматимиз йўқ. Барчамизнинг уйимиз бошқа , жойимиз бошқа бўлса. Фақат вазиятга оқилона баҳо бериб , уни тўғри йўлга солмоқчимиз халос. Аммо сен дарровда бизни душман ўрнида кўришга тушаяпсан.
- Бу дунёда ҳамма ўз бошига тушган қорни ўзи курайди. "Ундай қил , бундай қил" дея ақл беришни мен ҳам биламан. Бундан осон иш бор эканми ? - Мирсаид ака шундай дея бошини қўйи солди , - илтимос , шу ерда тўхталаринг . У ёғига давом этишни истамайман.
- Мирсаид, тушунгин оғайни ,- ўртанганча сўзини давом эттира кетди Икром ака ,- ёш бола бўлганинг йўқ ахир. Бировнинг боласига эга чиқиб , яна унга бу тариқа хўжайинчилик қилиб ўтиришинг маъқул ишми ?! "Келинимнинг ўзини турмушга чиққиси йўқ" деб ўзингни ҳам бошқаларни ҳам ишонтиришга ҳаракат қилма. Тағин ҳам келининг ҳақиқатда инсофли экан. Шунча пайтгача "тиқ" этган товуши чиқмади. Аммо бу унинг баридан безиб бўлган дегани эмас. Буни номи - ҳаё , буни номи - андиша дейилади. Агар келининг беандиша бўлганда борми , аллақачон ҳай-ё ҳут деб жуфтакни ростлаб бўлган бўларди. Биламиз, келининг топилмас аёл . Аммо унинг ана шу яхшилиги бир умр тоқ ўтиши учун "мукофот" бўлмаслиги керак. Бу ёқда набирангни ҳам отасиз ўсишини ўйла. Кўнглингга оғир тегадиган бўлсам узр- ку , оғайни, аммо барчамиз омонат жонмиз. Бугун бор - эртага йўқ. Сенинг ҳозирча қувватинг бор. Шу туришда келинингни бошига тушиши мумкин бўлган ҳар қандай балоларни қайтара оларсан. Аммо қартайиб қолганингда ёки бўлмасам бу дунёдан ўтиб кетсанг унга ким қарайди?! Умуман олганда бошинг ёстиққа тегиб , умр шоминг яқинлашганда "Ҳар битта қилган ишим мутлақо тўғри . Келиним турмушга чиқмай набирам билан ортимда қолишгани айни ажойиб иш бўлган?!" деб айта олармикансан?!
Билиб қўй ёлғизлик фақат Аллоҳга хос. Ундан кейин исломий манбаларда "Идда" ҳаққини адо этган ҳар бир муслима қайта турмушга чиқишга ҳақли эканлиги таъкидланган. Ҳеч қаерда "Мана бу тоифадаги аёллар қайта турмуш қурмасин" деб ажратиб кўрсатилмаган.
Биз ҳам сенга буларни бекорга гапирмадик. Илинжимиз сени кўнглини оғритиб роҳат топиш эмас. Шунчаки тўғри йўл кўрсатиш биримизнинг иккинчимиздаги бандалик ҳаққимиз. Илтимос , шу айтганларимизни танангга яхшилаб ўйлаб кўргин.
Мирсаид ака суҳбатдошларига индамади. Оғиргина бўлиб ўрнидан қўзғалди. Сал наридаги дарахт тагига ташлаб қўйган анжомларини индамай олди- ю , дўстларига хайр демоқликни ҳам насия қилганча масжидни тарк этди.
- Қийин , қийин Мирсаидга қийин ,- унинг ортидан уҳ тортди Икром ака , - эээҳ , Аллоҳ ҳеч бандасини шу йўлда синамасин экан- да ... Тағин ҳам фил экан шўрлик ...
- Нимасини айтасан ?! Камига биз ҳам дилини қаттиқ оғритиб қўйдик ,- уни қувватлади Рўзибой ака,- аммо шунга мажбур эдик- да...
- Юрларинг , ишни битириб қўяйлик. Мирсаид масжидда яқин бир хафталарда кўринмайди энди... - ўрнидан қўзғалди Қобил ака ,- боғ ишлари ҳам ўзимизга қоладиган бўлди.
Уч нуроний бош чайқаганча аста ўрниларидан қўзғалишди.
* * *
Бугун Ҳилола барвақтроқ ишга кетадиган кун эди. У тезлик билан ишларини саранжомлади- ю , Маҳина амма билан хайрлашиб кўчага йўл олди.
Маҳина амма кеча
Ҳилола ювиб , дазмоллаб қўйган иккита кўрпачани қавиш учун ромли айвонга олиб чиқиб тўшади. Кўрпа қавийдиган игнага ўнинчи ипни ўтказиб , кўрпачани бир қавиқ айлантирган ҳам эди- ки , дарвоза очилиб Мирсаид аканинг машинаси кириб келди .
Мирсаид ака бугун дарвозани қандай шовқин билан очган бўлса , ҳудди шундай ваҳима билан дангиллатиб ёпди.
/189

👍20
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
Укасининг ўзини бу таҳлит тутишига одатланмаган Маҳина опа қия очиқ дераза орқали уни жим кузата бошлади..
Мирсаид ака ортига шаҳд билан қайтди- ю , боғ тарафга чиқаверишдаги кетмонни олиб ҳовли ўртасидаги беҳи дарахтига тескари тарафи билан қарсиллатиб солди.
Кетмон кучли зарб таъсиридан сапчиб ўзига қайтди. Аммо Мирсаид ака ғазабдан тушмади. Бор кучи билан кетмонни қайта ва қайта дарахтга солаверди:
- Ааааа ! Ааааа!
Мирсаид ака кетмонни ҳар урганда яраланган шер наъра тортган каби ёввойи овоз билан "ўкирарди" ....
Бешинчи ё олтинчи уришда кетмон чидаш бермади . Ост тарафидан ярим қарич узунликдаги жойидан "қарс" этиб синди, аммо охиригача узилиб тушмади. Мирсаид ака шундагина тинчиди . У қўлидаги чўлтоқ кетмонни бор кучи билан деворга отди. Шунда кетмоннинг дастаси узилиб ерга икки бўлак бўлиб отилиб тушди.
Мирсаид ака ерга тушган кетмонга маънисиз қараганча бир- бир босиб зинага яқинлашди. Зинага етиб олгач, унга бемажол чўкди- ю , бошини қўллари билан чангаллади :
- Иммм....
- Укааа ...
Мирсаид ака бошини кўтариб тепасида турган опасини кўрди. Маҳина амма унга бир пиёла муздек сув тутди :
- Буни ичиб ол- чи ...
Мирсаид ака опасига қаршилик қилмади. Узатилган сувни охиригача ичди.
Маҳина опа бўшаган пиёлани дераза токчасига қўйиб укасининг ёнига чўкди ... Аммо бир оғиз сўз айтмади. Қўлини секин чўзиб укасининг елкасини оҳиста силади. Сўнг аста шу елкага бош қўйди. Оғир - оғир хўрсинди...
Орадан бироз вақт ўтгач Мирсаид аканинг ўзи тилга кирди :
- Юрагим ёниб кетяпти , опа ...
Юрагим ёниб кетяпти.
Маҳина опа индамади. Укасининг гапини давомини, ўзи ёрилишини тинчгина кутди.
- Бугун ... - чуқур тин олди Мирсаид ака,- оғайниларим мени ҳудбинликда айблашди ...
Гўёки мен ...
Гўёки мен фақат ўзини ўйлайдиган инсон эмишман...
Фақат ўзимни ўйлаб Ҳилола ҳақида умуман ташвиш чекмасмишман,- Мирсаид аканинг овози борган сари дардга тўлиб борар эди ,- эрта бир кун ўладиган бўлсам, аламдан жон беролмай ...
Опа ... Айтинг ?! Мен хато иш қиляпманми ?! Қайси бир ишим хато ?! Айтинг, айбим нима менинг ?! Жавоб бера оласизми ? Оғайниларим ...
Маҳина амма бошини шарт кўтарди:
- Оғайниларинг тўғри айтишибди !
Улар мутлақо ҳақ !
- Опаааа ?! Нега ?! Нима учун ?! - зорланди Мирсаид ака, - сиз ҳам улар тарафидамисиз ?! Қайси гуноҳим сабаб мени бунчалар қийнайсизлар?!
- Мен ҳақиқат тарафидаман. Ҳақиқат эса аччиқ бўлади . Ҳақиқат шу- ки , Ҳилоланинг жавобини берадиган вақтимиз келди !
- Нима ?! Йўқ , йўқ асло ! Мен уни қизим деганман ! Мен уни ...
- Ҳаа , яша ! Мана шу охирги гапинг аслида барча муаммонинг жавоби бўлади !
- Опааа ?!
- Укажон , мана "Ҳилолани қизим деганман" деяпсан- а ?! Қани энди менга айт-чи, агар ҳаётда Ҳилола ҳақиқатдан ҳам сени ўз қизинг , Сулаймон эса куёвинг бўлганда унда ҳам худди ҳозиргидагидек уни турмушга бериш ҳақида иккиланган бўлармидинг ? Ўшанда ҳам "Қизим куёвимнинг ҳотираси учун яшаши энг маъқул ечим" дея олармидинг ? "Қизим қайнотасининг кўнглига қараб шундай яшаб ўтиши шарт!" дермидинг ?
- Опааа...
- Аммо ўрни келганда бир гапни айтиб қўяй ... Қудаларинг ҳақиқатда топилмас, тилла одамлар экан. Шунча вақтгача ўзингдан билиб қарор қабул қилишингни "миқ" этмай сабр билан кутиб ўтиришибди.
- Опааа , сиз оғайниларимдан ҳам ўтиб тушдингиз. Улардан ҳам бешафқатлик қилаяпсиз менга ...
/190

👍16
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
- Мирсаид , жооон ука... Тўғрисини айтадиган бўлсам сенинг аҳволингга қараб юрагим туз сепгандек ачишади. Бироқ нима қилай ?! Ҳилолага нисбатан ҳам адолатсизлик қилолмайман- ку ахир ?! Айтишади-ку , икковинг ҳам гўё икки бармоғим , бирини тишласам иккинчиси оғрийди деб.
Мирсаид ака лол бўлиб , индамай қолганди . Маҳина опа пайтдан фойдаланиб укасига кўнглидагиларни тўкиб - солишга шошилди .
- Сенга ҳозир барчаси яхшидек, Ҳилола ҳам тақдирга кўнгандек кўриняпти. Уни ҳам ҳудди ўзинг каби жуфтининг ёди билан яшаши тўғридек туюляпти. Аммо бу бир қарашда шундек халос. Аслида сенинг йўриғинг бошқа , Ҳилоланинг йўриғи бошқа. Сени- ку, қайта уйланишга кўндириб бўлмади. Аммо одамлар Ҳилоланинг қайта турмуш қуриш масаласига жим қараб туришмайди. Улар аллақачон ғийбат учун тилларини чархлаб , иғволарини тўқиб , урчитиб шай бўлиб ўтиришибди. Негалигини айтайми ? Негаки Ҳилола ҳали жуда ёш , ҳали жуда гўзал , ҳали жуда фаросатли. Эҳ ! Бу ҳалилар бир дунё ,шу сабаб бунча устунлик мужассам бўлган бева аёлни ўз ҳолига тинч қўйиб қўйишади деб ўйласанг чучварани хом санабсан?!
Йўқ ! Асло ! Шу тариқа кимдир яхши ниятда , кимдир кўролмаганидан Ҳилоланинг шаънига юриш бошлайди.
Дўстларинг тўғри айтишибди. Биздан сўнг Ҳилола кимнинг қўлида қолади ?! Укажон , илтимос барини яхшилаб атрофлича ўйлаб ол.
- Опа , ўзингиз ҳам бева ҳолингизга яшадингиз- ку ?! Кимдан кам бўлдингиз ? Ё мен нотўғри гапиряпман- ми ? Ахир сиз ҳам жуда ёш бева қолгансиз ?! Нима учун қайта турмуш қурмадингиз унда ?!
- Ким мендан сўради ?! Айт- чи , "Маҳина йигирма тўққизингда уч бола билан бева бўлиб қолдинг ?! Қайта турмуш қургин энди?!" деб ким сўради ?
Тўғри , азамат уч укам бор . Бирор нарсага зориқтирмадинглар . Аммо барибир ёлғиз аёлга қийин экан. Фарзандларимни ёшлигида иссиқлари чиққанида неча марта "Бугун қайси укамдан ёрдам сўрасам экан ?!" деб юрагим безиллаб телефон чангаллаганларимни , қўнғироқ қилганимда қайсидир сабаб билан гўшакни кўтармасаларинг келинларимга кўнглига тегадиган нима деган эканман- а деб ич- этимни еганларимни , болаларим ўртоқларининг қиммат кийимига ҳавасланиб тикилганда ичимга дўл ёққанини , ўғлимга совчиликка борган жойимда "Йигит етим экан, қизимни очин- тўқин яшаб кун кўрмаган оилага келин қилиб беролмаймиз, узр" деб дарвозани юзимга ёпишганда, болам отаси йўқлиги сабаб севгисига эриша олмай кўкрагини захга бериб ётиб олганида унга қараб туриб хаёлимдан нималар кечганини биласанми ?!
Эээ, буларни қўятур ! Бева бошимга ағдарилган туҳматлар , қилинган бири- биридан беҳаё киноя ва таклифлар ...
Мен буларни гапиришни ҳам , эслашни ҳам истамайман. Бироқ Ҳилоланинг қисматини ҳам булар четлаб ўтмаслигини ўйласам , ич- ичимдан ёниб, куйиб кетаман.
- Опа ... Бошингиздан шунча савдолар ўтганмиди ?! Нега бир оғиз бизга айтмагансиз ?! Биз ахир шундоқ қараб турган бўлармидик ...
- Нега айтмас эканман?!
Айтганман ?!
Фақат сизлар мени эшитмагансизлар халос...
Ўттизга кирмай қордек оппоқ оқариб кетган сочларим , қирққа бормай қалтираб қолган қўлларим, элликка етмай тўр- тўр ажин босган юзларим ...
Менинг номимдан дод солган шулар эди...
Шулар ...
- Опааа, мени ..., бизни кечиринг илтимос ... - Мирсаид аканинг овози бўғилиб эшитилди ,- ўтиниб сўрайман...
- Ука , ҳаёт йўлларини деярли босиб бўлган опангга шунчалик ачиндинг- а ? Мен опангман, Ҳилола эса ...
Ҳилола қизинг эмасми ?!
Маҳина амманинг сўнгги сўзларидан Мирсаид аканинг юраги тўхтаб қолай деди.
Ахир бу сўзлар Сулаймоннинг сўзлари-ку ?!
"Дада , Ҳилола қизингиз эмасми ?!"
Мана нима демоқчи бўлган экан-а Сулаймон ?!
Мирсаид аканинг кўнгли бирдан ҳотиржам тортди. У ваниҳоят бир неча кундан буён юрагини пармалаб ётган саволнинг жавобини топган эди !
Демак , Сулаймоннинг ўзи Ҳилолани турмушга беришларини истаяпти.
Балки шундай бўлган тақдирда раҳматликнинг руҳи ором топса керак...
Қайдам...
Ким билсин балки ҳақиқатдан ҳам шундайдир...
/191

👍14❤4
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
Бу дунёда шундай баъзи саволлар бор- ки , жавобини фақатгина нариги дунёдан олиш мумкин ...
Мирсаид ака қаддини ростлади :
- Опа , мен розиман ... Менинг қизим энг чиройли бахтга муносиб ...
Маҳина амманинг зумда юзи ёришди :
- Мен сенинг энг тўғри қарорга келишингни билардим. Қани турақол энди , муздек зинада ўтиравериб зах ҳам ўтиб кетгандир . Беланги бўлиб қолмагин яна ...
Ичкарига киришган Мирсаид ака опасига юзланди :
- Опааа , шу топда анча енгил тортдим. Фақат битта савол мени қийнаяпти. Ҳилолага муносиб куёвни қайдан топамиз энди ?
Маҳина амма укасига иссиқ чой қўйиб узатар экан , унинг саволига тезда жавоб қайтарди :
- Бор шунақа йигит . Сен айтгандек энг муносиб номзод.
Мирсаид аканинг қошлари чимирилди :
- Опа , мабодо сизга бари жуда тезлашиб кетгандек туюлмаяптими ?! Куёв ҳам шунчалик тез топила қоларканми ?! Менимча бу ишда шошма- шошарлик ярашмайди , фикримча етти ўлчаб - бир кесган маъқулмиди ?!
- Албатта , бу борада гапларинг мутлақо ҳақ. Аммо ўша номзод кимлигини билсанг хулосанг ўзгарса керак- ов ?!
- Қизиқ , биздан аввал ҳаракатга тушган ким экан, опа ?!
- Ростини айтсам , Ҳилолани қўлини сўраган одамлар рўйҳати анча- мунча узун . Бироқ улар менинг рўйхушлик бермаганимни кўриб остонамизни ҳатлашга юраклари дов бермаётган эди. Қолаверса юрак ютиб бир сўз демоққа бир тарафдан сендан ҳам ҳайиқиб турганлар қанча.
Мен тунов куни кўча бошида Ҳилоланинг раҳбари Дилнозани учратиб қолдим.
У билан анча гаплашдик. Хуллас, ўз - ўзидан маълум-ки, гап бориб Ҳилолага тақалди. Дилноза шунда минг истиҳола билан бир гапни айтиб қолди. Ҳилоланинг аввалги раҳбари бор эди- ку , ҳа ўша , исми Бунёдбек эсладингми ? Ана ўша Бунёдбекнинг оиласи бўлмабди. Энди қайта уйланиш пайида юрган экан. Дилноза "Агар йўқ демасанглар , биз сизларникига қизингизни қўлини сўраб бормоқчи эдик. Бунёдбек ака илмли, заковотли, меҳрибон , бир сўз билан айтганда синашта йигит. Ўзини хар томонлама ўнглаб олган , бу ёғидан ҳавотирга ҳожат йўқ " деб қолди. Мен ўша кундан буён ўйлайман. Барча мулоҳазаларимни ақл торозусига солиб ҳам кўрдим . Сенга айтсам шу йигит менга маъқул. Бундай номзод ҳар қадамда ҳам учравермайди. Сен ҳам шу ҳақда бир ўйлаб кўрсанг яхши бўларди .
Мирсаид ака индамади. Унинг учун ҳозир Ҳилоланинг турмушга чиқишга кўндириш муҳимроқдек туюлар эди...
* * *
Мана бир хафтадир-ки, Ҳилола ярим тундан кейин деярли мижжа қоқмаяпти. Барчаси Маҳина амма ва додажонисининг иккала оёқларини бир этикка тиқиб ундан қайта турмушга чиқиш ҳақида тинмай илтимос қилишлари туфайли содир бўлаётганди. Ҳар икки қария уни кўндириш учун нималарни айтишмади , кимларни мисол келтиришмади. Улар хатто Асрор ака ва Роҳилахон опаларни ҳам ўз томонларига оғдириб , пишиқлаб улгуришибди . Бундай олиб қараса икковларининг барча гаплари жўялик , бари исбот талаб қилмайдиган теоремадек тўғри .
Бу ерда энг тўғри бўлган ва Ҳилоланинг кўнмаслигига сабаб бўлган яна бир нарса бор эди. У ҳам бўлса кўнгилга буйруқ бериб бўлмаслиги ...
Алам қиладиган жойи эса ҳамманинг бир тараф , Хилоланинг бир тараф бўлиб қолгани эди. Бунёдбек Аҳмедов номзоди эса барчаларига бирдек маъқул келган эди.
Осуда тун...
Шоира тили билан айтганда "Жимжитлик жим қилар тантана" ...
Ҳилола тумба тортмасидан таниш кундалигини олди. Унга кеча ўзи йиғлаб- йиғлаб ёзган шеърини овоз чиқармай ўқий бошлади :
Кўнгилнинг ишлари экан кўп чигал ,
Чигал тугунларин ечолмаяпман ...
/192

👍10❤2
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
Кўнгилнинг ишлари экан кўп чигал ,
Чигал тугунларин ечолмаяпман.
Озорлар ниш санчар аямай ҳар гал,
Нетай, сендан сира кечолмаяпман.
Онаси ўқ еган оҳудек якка,
Видо либосини бичолмаяпман.
Зорларим кун сайин ўрлайди кўкка,
Нетай, сендан сира кечолмаяпман
Сенсиз бу дунёда руҳсиз тана-ман,
Тириклик сувини ичолмаяпман.
Йўқлигинг тан олмас қайсар яна- ман,
Жоним, сендан сира кечолмаяпман
Айрилиқ ҳанжари тиғ урар азоб
Умиднинг эшигин очолмаяпман
Ҳижрон чўлларида бўлаётиб соб,
Нетай, сендан сира кечолмаяпман
Ҳаёт давом этар ахир керагим,
Деганлар сўзларин ололмаяпман.
Сен- ла кетган ахир менинг юрагим,
Шу сабаб сендан ҳеч кечолмаяпман.
Кўнгилнинг ишлари экан кўп чигал ,
Чигал тугунларин ечолмаяпман.
Озорлар ниш санчар аямай ҳар гал,
Нетай, сендан сира кечолмаяпман.
Жоним , сендан сира кечолмаяпман...
Ҳилоланинг кўзларидан дувиллаб ёш қуйилди ...
#давоми_бор /193

👍46❤1