🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ - Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган экан, - деди Мирсаид ака Рўзибой ака узатган чойни олиб ,- "Ер юзини обод қилганни , ернинг ҳуснини очганни ўзининг ҳуснини очаман" деб. Бизнинг ҳозирги қилаётган ишимиз ҳам кўрган кўзга қувонч, дил…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
65 - ҚИСМ
- Тушунмадим ?! Менга тишларинг ўтолмай энди келинимга ёпишдиларингми ?! Унинг оғирлигининг сенларга тушиб қолган жойи йўқ .
Сенлар ...
Сенлар аввал ўзларингни билиб олинглар.
Мирсаид аканинг асаблари қақшай бошлаганди. Кўзларига лов этиб қон қуйилди.
- Тўғри гапга нега жириллайсан?! - деди Икром ака босиқлик билан , - билиб қўй, сенга нисбатан ҳеч қандай ҳусуматимиз йўқ. Барчамизнинг уйимиз бошқа , жойимиз бошқа бўлса. Фақат вазиятга оқилона баҳо бериб , уни тўғри йўлга солмоқчимиз халос. Аммо сен дарровда бизни душман ўрнида кўришга тушаяпсан.
- Бу дунёда ҳамма ўз бошига тушган қорни ўзи курайди. "Ундай қил , бундай қил" дея ақл беришни мен ҳам биламан. Бундан осон иш бор эканми ? - Мирсаид ака шундай дея бошини қўйи солди , - илтимос , шу ерда тўхталаринг . У ёғига давом этишни истамайман.
- Мирсаид, тушунгин оғайни ,- ўртанганча сўзини давом эттира кетди Икром ака ,- ёш бола бўлганинг йўқ ахир. Бировнинг боласига эга чиқиб , яна унга бу тариқа хўжайинчилик қилиб ўтиришинг маъқул ишми ?! "Келинимнинг ўзини турмушга чиққиси йўқ" деб ўзингни ҳам бошқаларни ҳам ишонтиришга ҳаракат қилма. Тағин ҳам келининг ҳақиқатда инсофли экан. Шунча пайтгача "тиқ" этган товуши чиқмади. Аммо бу унинг баридан безиб бўлган дегани эмас. Буни номи - ҳаё , буни номи - андиша дейилади. Агар келининг беандиша бўлганда борми , аллақачон ҳай-ё ҳут деб жуфтакни ростлаб бўлган бўларди. Биламиз, келининг топилмас аёл . Аммо унинг ана шу яхшилиги бир умр тоқ ўтиши учун "мукофот" бўлмаслиги керак. Бу ёқда набирангни ҳам отасиз ўсишини ўйла. Кўнглингга оғир тегадиган бўлсам узр- ку , оғайни, аммо барчамиз омонат жонмиз. Бугун бор - эртага йўқ. Сенинг ҳозирча қувватинг бор. Шу туришда келинингни бошига тушиши мумкин бўлган ҳар қандай балоларни қайтара оларсан. Аммо қартайиб қолганингда ёки бўлмасам бу дунёдан ўтиб кетсанг унга ким қарайди?! Умуман олганда бошинг ёстиққа тегиб , умр шоминг яқинлашганда "Ҳар битта қилган ишим мутлақо тўғри . Келиним турмушга чиқмай набирам билан ортимда қолишгани айни ажойиб иш бўлган?!" деб айта олармикансан?!
Билиб қўй ёлғизлик фақат Аллоҳга хос. Ундан кейин исломий манбаларда "Идда" ҳаққини адо этган ҳар бир муслима қайта турмушга чиқишга ҳақли эканлиги таъкидланган. Ҳеч қаерда "Мана бу тоифадаги аёллар қайта турмуш қурмасин" деб ажратиб кўрсатилмаган.
Биз ҳам сенга буларни бекорга гапирмадик. Илинжимиз сени кўнглини оғритиб роҳат топиш эмас. Шунчаки тўғри йўл кўрсатиш биримизнинг иккинчимиздаги бандалик ҳаққимиз. Илтимос , шу айтганларимизни танангга яхшилаб ўйлаб кўргин.
Мирсаид ака суҳбатдошларига индамади. Оғиргина бўлиб ўрнидан қўзғалди. Сал наридаги дарахт тагига ташлаб қўйган анжомларини индамай олди- ю , дўстларига хайр демоқликни ҳам насия қилганча масжидни тарк этди.
- Қийин , қийин Мирсаидга қийин ,- унинг ортидан уҳ тортди Икром ака , - эээҳ , Аллоҳ ҳеч бандасини шу йўлда синамасин экан- да ... Тағин ҳам фил экан шўрлик ...
- Нимасини айтасан ?! Камига биз ҳам дилини қаттиқ оғритиб қўйдик ,- уни қувватлади Рўзибой ака,- аммо шунга мажбур эдик- да...
- Юрларинг , ишни битириб қўяйлик. Мирсаид масжидда яқин бир хафталарда кўринмайди энди... - ўрнидан қўзғалди Қобил ака ,- боғ ишлари ҳам ўзимизга қоладиган бўлди.
Уч нуроний бош чайқаганча аста ўрниларидан қўзғалишди.
* * *
Бугун Ҳилола барвақтроқ ишга кетадиган кун эди. У тезлик билан ишларини саранжомлади- ю , Маҳина амма билан хайрлашиб кўчага йўл олди.
Маҳина амма кеча
Ҳилола ювиб , дазмоллаб қўйган иккита кўрпачани қавиш учун ромли айвонга олиб чиқиб тўшади. Кўрпа қавийдиган игнага ўнинчи ипни ўтказиб , кўрпачани бир қавиқ айлантирган ҳам эди- ки , дарвоза очилиб Мирсаид аканинг машинаси кириб келди .
Мирсаид ака бугун дарвозани қандай шовқин билан очган бўлса , ҳудди шундай ваҳима билан дангиллатиб ёпди.
/189

👍20
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
Укасининг ўзини бу таҳлит тутишига одатланмаган Маҳина опа қия очиқ дераза орқали уни жим кузата бошлади..
Мирсаид ака ортига шаҳд билан қайтди- ю , боғ тарафга чиқаверишдаги кетмонни олиб ҳовли ўртасидаги беҳи дарахтига тескари тарафи билан қарсиллатиб солди.
Кетмон кучли зарб таъсиридан сапчиб ўзига қайтди. Аммо Мирсаид ака ғазабдан тушмади. Бор кучи билан кетмонни қайта ва қайта дарахтга солаверди:
- Ааааа ! Ааааа!
Мирсаид ака кетмонни ҳар урганда яраланган шер наъра тортган каби ёввойи овоз билан "ўкирарди" ....
Бешинчи ё олтинчи уришда кетмон чидаш бермади . Ост тарафидан ярим қарич узунликдаги жойидан "қарс" этиб синди, аммо охиригача узилиб тушмади. Мирсаид ака шундагина тинчиди . У қўлидаги чўлтоқ кетмонни бор кучи билан деворга отди. Шунда кетмоннинг дастаси узилиб ерга икки бўлак бўлиб отилиб тушди.
Мирсаид ака ерга тушган кетмонга маънисиз қараганча бир- бир босиб зинага яқинлашди. Зинага етиб олгач, унга бемажол чўкди- ю , бошини қўллари билан чангаллади :
- Иммм....
- Укааа ...
Мирсаид ака бошини кўтариб тепасида турган опасини кўрди. Маҳина амма унга бир пиёла муздек сув тутди :
- Буни ичиб ол- чи ...
Мирсаид ака опасига қаршилик қилмади. Узатилган сувни охиригача ичди.
Маҳина опа бўшаган пиёлани дераза токчасига қўйиб укасининг ёнига чўкди ... Аммо бир оғиз сўз айтмади. Қўлини секин чўзиб укасининг елкасини оҳиста силади. Сўнг аста шу елкага бош қўйди. Оғир - оғир хўрсинди...
Орадан бироз вақт ўтгач Мирсаид аканинг ўзи тилга кирди :
- Юрагим ёниб кетяпти , опа ...
Юрагим ёниб кетяпти.
Маҳина опа индамади. Укасининг гапини давомини, ўзи ёрилишини тинчгина кутди.
- Бугун ... - чуқур тин олди Мирсаид ака,- оғайниларим мени ҳудбинликда айблашди ...
Гўёки мен ...
Гўёки мен фақат ўзини ўйлайдиган инсон эмишман...
Фақат ўзимни ўйлаб Ҳилола ҳақида умуман ташвиш чекмасмишман,- Мирсаид аканинг овози борган сари дардга тўлиб борар эди ,- эрта бир кун ўладиган бўлсам, аламдан жон беролмай ...
Опа ... Айтинг ?! Мен хато иш қиляпманми ?! Қайси бир ишим хато ?! Айтинг, айбим нима менинг ?! Жавоб бера оласизми ? Оғайниларим ...
Маҳина амма бошини шарт кўтарди:
- Оғайниларинг тўғри айтишибди !
Улар мутлақо ҳақ !
- Опаааа ?! Нега ?! Нима учун ?! - зорланди Мирсаид ака, - сиз ҳам улар тарафидамисиз ?! Қайси гуноҳим сабаб мени бунчалар қийнайсизлар?!
- Мен ҳақиқат тарафидаман. Ҳақиқат эса аччиқ бўлади . Ҳақиқат шу- ки , Ҳилоланинг жавобини берадиган вақтимиз келди !
- Нима ?! Йўқ , йўқ асло ! Мен уни қизим деганман ! Мен уни ...
- Ҳаа , яша ! Мана шу охирги гапинг аслида барча муаммонинг жавоби бўлади !
- Опааа ?!
- Укажон , мана "Ҳилолани қизим деганман" деяпсан- а ?! Қани энди менга айт-чи, агар ҳаётда Ҳилола ҳақиқатдан ҳам сени ўз қизинг , Сулаймон эса куёвинг бўлганда унда ҳам худди ҳозиргидагидек уни турмушга бериш ҳақида иккиланган бўлармидинг ? Ўшанда ҳам "Қизим куёвимнинг ҳотираси учун яшаши энг маъқул ечим" дея олармидинг ? "Қизим қайнотасининг кўнглига қараб шундай яшаб ўтиши шарт!" дермидинг ?
- Опааа...
- Аммо ўрни келганда бир гапни айтиб қўяй ... Қудаларинг ҳақиқатда топилмас, тилла одамлар экан. Шунча вақтгача ўзингдан билиб қарор қабул қилишингни "миқ" этмай сабр билан кутиб ўтиришибди.
- Опааа , сиз оғайниларимдан ҳам ўтиб тушдингиз. Улардан ҳам бешафқатлик қилаяпсиз менга ...
/190

👍16
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
- Мирсаид , жооон ука... Тўғрисини айтадиган бўлсам сенинг аҳволингга қараб юрагим туз сепгандек ачишади. Бироқ нима қилай ?! Ҳилолага нисбатан ҳам адолатсизлик қилолмайман- ку ахир ?! Айтишади-ку , икковинг ҳам гўё икки бармоғим , бирини тишласам иккинчиси оғрийди деб.
Мирсаид ака лол бўлиб , индамай қолганди . Маҳина опа пайтдан фойдаланиб укасига кўнглидагиларни тўкиб - солишга шошилди .
- Сенга ҳозир барчаси яхшидек, Ҳилола ҳам тақдирга кўнгандек кўриняпти. Уни ҳам ҳудди ўзинг каби жуфтининг ёди билан яшаши тўғридек туюляпти. Аммо бу бир қарашда шундек халос. Аслида сенинг йўриғинг бошқа , Ҳилоланинг йўриғи бошқа. Сени- ку, қайта уйланишга кўндириб бўлмади. Аммо одамлар Ҳилоланинг қайта турмуш қуриш масаласига жим қараб туришмайди. Улар аллақачон ғийбат учун тилларини чархлаб , иғволарини тўқиб , урчитиб шай бўлиб ўтиришибди. Негалигини айтайми ? Негаки Ҳилола ҳали жуда ёш , ҳали жуда гўзал , ҳали жуда фаросатли. Эҳ ! Бу ҳалилар бир дунё ,шу сабаб бунча устунлик мужассам бўлган бева аёлни ўз ҳолига тинч қўйиб қўйишади деб ўйласанг чучварани хом санабсан?!
Йўқ ! Асло ! Шу тариқа кимдир яхши ниятда , кимдир кўролмаганидан Ҳилоланинг шаънига юриш бошлайди.
Дўстларинг тўғри айтишибди. Биздан сўнг Ҳилола кимнинг қўлида қолади ?! Укажон , илтимос барини яхшилаб атрофлича ўйлаб ол.
- Опа , ўзингиз ҳам бева ҳолингизга яшадингиз- ку ?! Кимдан кам бўлдингиз ? Ё мен нотўғри гапиряпман- ми ? Ахир сиз ҳам жуда ёш бева қолгансиз ?! Нима учун қайта турмуш қурмадингиз унда ?!
- Ким мендан сўради ?! Айт- чи , "Маҳина йигирма тўққизингда уч бола билан бева бўлиб қолдинг ?! Қайта турмуш қургин энди?!" деб ким сўради ?
Тўғри , азамат уч укам бор . Бирор нарсага зориқтирмадинглар . Аммо барибир ёлғиз аёлга қийин экан. Фарзандларимни ёшлигида иссиқлари чиққанида неча марта "Бугун қайси укамдан ёрдам сўрасам экан ?!" деб юрагим безиллаб телефон чангаллаганларимни , қўнғироқ қилганимда қайсидир сабаб билан гўшакни кўтармасаларинг келинларимга кўнглига тегадиган нима деган эканман- а деб ич- этимни еганларимни , болаларим ўртоқларининг қиммат кийимига ҳавасланиб тикилганда ичимга дўл ёққанини , ўғлимга совчиликка борган жойимда "Йигит етим экан, қизимни очин- тўқин яшаб кун кўрмаган оилага келин қилиб беролмаймиз, узр" деб дарвозани юзимга ёпишганда, болам отаси йўқлиги сабаб севгисига эриша олмай кўкрагини захга бериб ётиб олганида унга қараб туриб хаёлимдан нималар кечганини биласанми ?!
Эээ, буларни қўятур ! Бева бошимга ағдарилган туҳматлар , қилинган бири- биридан беҳаё киноя ва таклифлар ...
Мен буларни гапиришни ҳам , эслашни ҳам истамайман. Бироқ Ҳилоланинг қисматини ҳам булар четлаб ўтмаслигини ўйласам , ич- ичимдан ёниб, куйиб кетаман.
- Опа ... Бошингиздан шунча савдолар ўтганмиди ?! Нега бир оғиз бизга айтмагансиз ?! Биз ахир шундоқ қараб турган бўлармидик ...
- Нега айтмас эканман?!
Айтганман ?!
Фақат сизлар мени эшитмагансизлар халос...
Ўттизга кирмай қордек оппоқ оқариб кетган сочларим , қирққа бормай қалтираб қолган қўлларим, элликка етмай тўр- тўр ажин босган юзларим ...
Менинг номимдан дод солган шулар эди...
Шулар ...
- Опааа, мени ..., бизни кечиринг илтимос ... - Мирсаид аканинг овози бўғилиб эшитилди ,- ўтиниб сўрайман...
- Ука , ҳаёт йўлларини деярли босиб бўлган опангга шунчалик ачиндинг- а ? Мен опангман, Ҳилола эса ...
Ҳилола қизинг эмасми ?!
Маҳина амманинг сўнгги сўзларидан Мирсаид аканинг юраги тўхтаб қолай деди.
Ахир бу сўзлар Сулаймоннинг сўзлари-ку ?!
"Дада , Ҳилола қизингиз эмасми ?!"
Мана нима демоқчи бўлган экан-а Сулаймон ?!
Мирсаид аканинг кўнгли бирдан ҳотиржам тортди. У ваниҳоят бир неча кундан буён юрагини пармалаб ётган саволнинг жавобини топган эди !
Демак , Сулаймоннинг ўзи Ҳилолани турмушга беришларини истаяпти.
Балки шундай бўлган тақдирда раҳматликнинг руҳи ором топса керак...
Қайдам...
Ким билсин балки ҳақиқатдан ҳам шундайдир...
/191

👍14❤4
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
Бу дунёда шундай баъзи саволлар бор- ки , жавобини фақатгина нариги дунёдан олиш мумкин ...
Мирсаид ака қаддини ростлади :
- Опа , мен розиман ... Менинг қизим энг чиройли бахтга муносиб ...
Маҳина амманинг зумда юзи ёришди :
- Мен сенинг энг тўғри қарорга келишингни билардим. Қани турақол энди , муздек зинада ўтиравериб зах ҳам ўтиб кетгандир . Беланги бўлиб қолмагин яна ...
Ичкарига киришган Мирсаид ака опасига юзланди :
- Опааа , шу топда анча енгил тортдим. Фақат битта савол мени қийнаяпти. Ҳилолага муносиб куёвни қайдан топамиз энди ?
Маҳина амма укасига иссиқ чой қўйиб узатар экан , унинг саволига тезда жавоб қайтарди :
- Бор шунақа йигит . Сен айтгандек энг муносиб номзод.
Мирсаид аканинг қошлари чимирилди :
- Опа , мабодо сизга бари жуда тезлашиб кетгандек туюлмаяптими ?! Куёв ҳам шунчалик тез топила қоларканми ?! Менимча бу ишда шошма- шошарлик ярашмайди , фикримча етти ўлчаб - бир кесган маъқулмиди ?!
- Албатта , бу борада гапларинг мутлақо ҳақ. Аммо ўша номзод кимлигини билсанг хулосанг ўзгарса керак- ов ?!
- Қизиқ , биздан аввал ҳаракатга тушган ким экан, опа ?!
- Ростини айтсам , Ҳилолани қўлини сўраган одамлар рўйҳати анча- мунча узун . Бироқ улар менинг рўйхушлик бермаганимни кўриб остонамизни ҳатлашга юраклари дов бермаётган эди. Қолаверса юрак ютиб бир сўз демоққа бир тарафдан сендан ҳам ҳайиқиб турганлар қанча.
Мен тунов куни кўча бошида Ҳилоланинг раҳбари Дилнозани учратиб қолдим.
У билан анча гаплашдик. Хуллас, ўз - ўзидан маълум-ки, гап бориб Ҳилолага тақалди. Дилноза шунда минг истиҳола билан бир гапни айтиб қолди. Ҳилоланинг аввалги раҳбари бор эди- ку , ҳа ўша , исми Бунёдбек эсладингми ? Ана ўша Бунёдбекнинг оиласи бўлмабди. Энди қайта уйланиш пайида юрган экан. Дилноза "Агар йўқ демасанглар , биз сизларникига қизингизни қўлини сўраб бормоқчи эдик. Бунёдбек ака илмли, заковотли, меҳрибон , бир сўз билан айтганда синашта йигит. Ўзини хар томонлама ўнглаб олган , бу ёғидан ҳавотирга ҳожат йўқ " деб қолди. Мен ўша кундан буён ўйлайман. Барча мулоҳазаларимни ақл торозусига солиб ҳам кўрдим . Сенга айтсам шу йигит менга маъқул. Бундай номзод ҳар қадамда ҳам учравермайди. Сен ҳам шу ҳақда бир ўйлаб кўрсанг яхши бўларди .
Мирсаид ака индамади. Унинг учун ҳозир Ҳилоланинг турмушга чиқишга кўндириш муҳимроқдек туюлар эди...
* * *
Мана бир хафтадир-ки, Ҳилола ярим тундан кейин деярли мижжа қоқмаяпти. Барчаси Маҳина амма ва додажонисининг иккала оёқларини бир этикка тиқиб ундан қайта турмушга чиқиш ҳақида тинмай илтимос қилишлари туфайли содир бўлаётганди. Ҳар икки қария уни кўндириш учун нималарни айтишмади , кимларни мисол келтиришмади. Улар хатто Асрор ака ва Роҳилахон опаларни ҳам ўз томонларига оғдириб , пишиқлаб улгуришибди . Бундай олиб қараса икковларининг барча гаплари жўялик , бари исбот талаб қилмайдиган теоремадек тўғри .
Бу ерда энг тўғри бўлган ва Ҳилоланинг кўнмаслигига сабаб бўлган яна бир нарса бор эди. У ҳам бўлса кўнгилга буйруқ бериб бўлмаслиги ...
Алам қиладиган жойи эса ҳамманинг бир тараф , Хилоланинг бир тараф бўлиб қолгани эди. Бунёдбек Аҳмедов номзоди эса барчаларига бирдек маъқул келган эди.
Осуда тун...
Шоира тили билан айтганда "Жимжитлик жим қилар тантана" ...
Ҳилола тумба тортмасидан таниш кундалигини олди. Унга кеча ўзи йиғлаб- йиғлаб ёзган шеърини овоз чиқармай ўқий бошлади :
Кўнгилнинг ишлари экан кўп чигал ,
Чигал тугунларин ечолмаяпман ...
/192

👍10❤2
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
Кўнгилнинг ишлари экан кўп чигал ,
Чигал тугунларин ечолмаяпман.
Озорлар ниш санчар аямай ҳар гал,
Нетай, сендан сира кечолмаяпман.
Онаси ўқ еган оҳудек якка,
Видо либосини бичолмаяпман.
Зорларим кун сайин ўрлайди кўкка,
Нетай, сендан сира кечолмаяпман
Сенсиз бу дунёда руҳсиз тана-ман,
Тириклик сувини ичолмаяпман.
Йўқлигинг тан олмас қайсар яна- ман,
Жоним, сендан сира кечолмаяпман
Айрилиқ ҳанжари тиғ урар азоб
Умиднинг эшигин очолмаяпман
Ҳижрон чўлларида бўлаётиб соб,
Нетай, сендан сира кечолмаяпман
Ҳаёт давом этар ахир керагим,
Деганлар сўзларин ололмаяпман.
Сен- ла кетган ахир менинг юрагим,
Шу сабаб сендан ҳеч кечолмаяпман.
Кўнгилнинг ишлари экан кўп чигал ,
Чигал тугунларин ечолмаяпман.
Озорлар ниш санчар аямай ҳар гал,
Нетай, сендан сира кечолмаяпман.
Жоним , сендан сира кечолмаяпман...
Ҳилоланинг кўзларидан дувиллаб ёш қуйилди ...
#давоми_бор /193
Муаллиф : Хазонрезги
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍46❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Укам...
Кўксим тўла армон эрийди,
Қучоғимга босганда маҳкам.
Сендек, ахир, ким ғамим ейди,
Менга сирдош, жигарим укам!
Дунё ишин қўйгин бир четга,
Тўлмас сира шундайин бир кам.
Бугун борлар бўлмас эртага,
Дардлашайлик, сирдошим укам!
Минг бор шукур борлигинг учун,
Ҳол сўрайсан борми деб акам.
Мен ғамларга ботайин нечун,
Сен ёнимда, дармоним укам!
Уйқу бўлмай бугун тонггача,
Шеърни битдим қўлимда қалам.
Эркам, ўзинг сенсан ўзгача,
Минг бор шукр, сирдошим укам!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Кўксим тўла армон эрийди,
Қучоғимга босганда маҳкам.
Сендек, ахир, ким ғамим ейди,
Менга сирдош, жигарим укам!
Дунё ишин қўйгин бир четга,
Тўлмас сира шундайин бир кам.
Бугун борлар бўлмас эртага,
Дардлашайлик, сирдошим укам!
Минг бор шукур борлигинг учун,
Ҳол сўрайсан борми деб акам.
Мен ғамларга ботайин нечун,
Сен ёнимда, дармоним укам!
Уйқу бўлмай бугун тонггача,
Шеърни битдим қўлимда қалам.
Эркам, ўзинг сенсан ўзгача,
Минг бор шукр, сирдошим укам!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙Х А Й Р Л И Т У Н✨🌷✨
🌟 Билинг ғаниматмиз бир биримизга 🌷✨✨
Дунёда мехрдан кучли нима бор.
Ширин сўз айтишдан тўхтаманг зинхор ✨✨🌷
Бизни боғлаб турсин Меҳр Оқибат.✨🌷✨
Хайрли тун азизим! Тунингиз осуда ўтсин!✨🌷✨
Тушингизга Мухаммад саллолоху алайхи вассалам кирсинлар 🤲
💫✨💫✨💫✨💫✨💫✨

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ҚАДРДОНИМ.
ЧОРШАНБА КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН.
🌸🕊Чин юракдан сизга бугунги кунингиз учун гўзал тилакларни тиладим.
Бу кун давомида сизга :
~😘Меҳр
~❤️Муҳаббат
~🕊Яхши ниятлар
~🫠Миннатдорчилик
~💞Эътибор
~🤗Ширин сўзлар
~🥰Табассум................
Хамроҳингиз бўлсин🌺🌼🌸 АЗИЗЛАРИМ ❤️💕

👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😊Яна бир кун муборак бўлсин!😘 Гўзал туйғулар кун давомида сизни тарк этмасин!💐🎊☀️ Тонгда илиқ сўзлар айтиш, дуолар қилиш, яхши ният билдириш билан ўзимизнинг кунимизни ёруғликка☺️ тўлдирамиз!🙏 💫Кўнглингиз ёруғликка тўла бўлсин!
⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
#МашаАллоҳ
Болаларингизни кўп ўпинг, ҳар ўпганда Жаннатдаги даражангиз юксалади
Барча ота-оналарга хушхабарни етказамиз!

👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳовли уйда яшайдиган аёллар учун махсус видео
Эрингизни ишдан келганида шундай кутиб олсангиз, у ҳар куни уйга шошиладиган бўлиб қолади.
Барча аёлларга юборамиз.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Эрингизни ишдан келганида шундай кутиб олсангиз, у ҳар куни уйга шошиладиган бўлиб қолади.
Барча аёлларга юборамиз.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Кўнгилнинг ишлари экан кўп чигал , Чигал тугунларин ечолмаяпман. Озорлар ниш санчар аямай ҳар гал, Нетай, сендан сира кечолмаяпман. Онаси ўқ еган оҳудек якка, Видо либосини бичолмаяпман. Зорларим кун сайин ўрлайди кўкка, Нетай, сендан сира…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
66- ҚИСМ
* * *
Ҳилола ҳудди-ки овчи қўйган тўрга илинган оҳу ҳолига тушиб қолган эди. У тўрдан қутилишга қанчалик ҳаракат қилмасин , борган сари унга қаттиқроқ боғланиб борарди.
Муштипар аёл ...
Бояқиш Ҳилола ...
Дод демоққа ҳаё йўл қўймаса, йўқ деб қаршилик қилиши бетгачопарлик сифатида баҳоланса ...
Бу тарафда ота- онаси ҳам "Эндиги ихтиёринг додажонингда!" дея мушкул вазиятдан балиқ мисол осонгина сирпаниб чиқиб кетишди. Ҳилола уларга бу таклиф жуда маъқул келганлигини қалбан ҳис қилди-ю, яримта бўлиб қолган юраги янада ўксиди.
Унинг бор кучи кўз ёшларига етарди халос.
Маҳина амманинг Ҳилолани кўзини очиш мақсадида гапирмаган гапи қолмади :
- Қизим... Жооон қизим... Сен ҳозир биздан хафасан. Аммо вақти келиб бу иш нечоғлик тўғри бўлганлигини англаб етасан.
Ҳозир ёш, чиройлисан. Шу аҳволингда ўзингга мос , тенг жуфт ҳам чиқаяпти. Бундан норози бўлмаслигинг , аксинча суюнишинг керак .
Ҳозир йўқ десанг кейин кеч бўлади ...
Вақти келиб сенинг ҳам ҳусн бозорнинг ўтади, қизим. Ана ўшанда тенгинг қорин қўйган, невара- чеварали амакилар бўлишади. Шунга чидайсанми ?! Мен ўша амакиларнинг ўзинг тенги қиз- келинларидан туртки эшитиб, яшашга ҳам кўниб қолишга мажбур бўлишингдан ҳавотирман. Агар аҳвол шу тариқа давом этаверса , ҳозир айтган кунларни бошингга тушмаслигига ким кафолат беради ?! Кейин армон қилмасмикансан ?! Ўшанда "Аммам қаттиқроқ тергаганларида шу кунларга қолмас эдим?!" деб минг дод солганинг, бўзлаганинг билан фойдаси бўлмайди.
- Аммажон...
Айтинг айбим нима ?!
Нима учун мендан қутилмоқчисизлар ?!
Ёқмай қолган бўлсам шундоқ "Кет" деб қўя қолсангизлар бўларди- ю?! Аммо сизлар боришим мумкин бўлган ягона жой, ўзим туғилиб ўсган уй эшигини ҳам тамбалаб ташладинглар ?! Майли , менга раҳмингиз келмасин. Бироқ лоақал кичкина Сулаймонимни ўйласангиз бўларди- ку ?! Мен уни "Ўз отасининг уйида вояга етказаман" дея ният қилгандим. Наҳотки , буларнинг сизга фарқи бўлмаса ?! Мен келин бўлиб шу уйга қадам босиб келганимда бир умр шу ерда яшашни Аллоҳдан сўраган эдим .
Аммо ...
Аммо Аллоҳ ҳам тилагимни ирода қилмаган кўринади.
Жон амма... Сиз ҳам аёл кишисиз- ку ?! Аёл кўнглини аёл тушунади , илтимос додажонни мени турмушга бериш фикрларидан қайтартириб беринг.
Маҳина амма Ҳилолага қатъият билан тикилди :
- Айнан аёл киши бўлганим учун сени бу илтимосингни бажара олмайман. Биз сени бахтингни ўйлаб "Энг тўғри йўл -шу!" деган қарорга келдик.
Ҳилола кўзларида ёш билан заҳарханда кулди :
- Мен Сулаймон акам ўлган кунлари улар билан бирга оламдан ўтгандим.Сизлар эса ана шу руҳсиз , фақат ҳаракатланишга қодир тананигина турмушга бермоқчи, қайта ўлдирмоқчи бўлаяпсизлар .
Эссиз ...
Топган куёвингизга эссиз ...
У ҳали ўз кўнглида нималарни орзулаяпти экан ?!
Эссиз ...
Бу сафар ўзимга эссиз...
Иккинчи қайта қандай ўларканман ? Бир марта Сулаймон акамдан ажралганим сизга кам кўринибди.
Энди эса сизлар учун уларнинг ҳотираларидан ҳам ажралишим керак экан...
Маҳина амма унга бир қараб қўйди-ю, сўзлашга оғиз жуфтлади.
Аммо амманинг сўзлари бутунлай бошқа мақсадни баён қилишга киришганди:
- Шу хафтанинг охирига Жиззахдан Бунёдбекнинг оиласидагилар бошингни боғлаш учун келадиган бўлишди.
Ҳилола Маҳина аммага эътироз билдирмади, зеро у амма ўз мушкулини осон қилиши мумкинлиги ҳақидаги умидидан буткул жудо бўлганди.
Ҳилола энди энг охирги илинжи тараф йўлга отланди.
Ҳилола бор шаҳдини йиғиб кичик меҳмонхонага кирганда Мирсаид аканинг крелода китоб ўқиб ўтирганининг устидан чиқди.
Ҳилола қайнотасининг ёнига сўзсиз борди ва ўзини унинг оёқлари остига ташлади.
Мирсаид ака Ҳилоладан бу таҳлит муносабатни кутмагани учун шошилиб қолди :
- Ииии қизим , нима қилган ишинг бу ?!
Тур ўрнингдан ?!
/ 194

👍20❤1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
Мирсаид ака оёқларини дарҳол четга тортди. Ҳилола шартта- шартта гапиришни ният қилиб келган эди. Бироқ Мирсаид аканинг "қизим" деган мурожаатидан кейин ўзини идора қила олмади . Кўзларидан дувиллаб ёш қуйила бошлади. У тиз чўккан куйи шашқатор йиғлаганча сўзлай кетди :
- Жооон , додажооон !
Жооон , додажооон ...
Мени ...
Илтимос менга раҳмингиз келсин ! Мени қийнаманг ! Остонангиздан ҳайдаманг ?! Ахир "Энди қизимсан?!" дегандингиз- ку ?! Мен қизингиз бўлиб бир умр шу хонадонда яшаб қолишни ният қилгандим.
Жооон додажон ...
Сиздан фақат битта , мана шу биттагина ўтинчимни сўрайман.
Илтимооос , мени турмушга бериш фикридан қайтинг!
Биламан...
Бутун олам менга қарши чиққан тақдирда ҳам битта сиз мен тараф бўлсангиз ғолиб бўлишимни биламан.
Илтимос ... Хўп денг ... Мен ваъда бераман , қайтиб хеч нарса сўрамайман ?! Фақат шу ерда яшасам бўлгани.
Жон додажон ... Ахир кичкинтойингиз Сулаймонни қандай кўзингиз қияяпти ?! У эсини таниганидан буён сизсиз ухламайди- ку ?! Ё Сулаймон билан ўз қизлик уйимга бир кунга ётиб қолишга бориб, унинг ярим тунгача "додажонимсиз ухламайман" деб йиғлаганда адамларнинг қайтариб олиб келиб қўйганларини унутдингизми ?!
Жон додажон , айтинг ! Мен қизингиз эмасманми ?!
Ҳилоланинг охирги саволидан кейин Мирсаид ака титраб кетди. Унинг ёдига тушида Сулаймоннинг
"Ҳилола қизингиз эмасми ?" деб берган саволи тушганди.
Худди ана шу савол Мирсаид аканинг дийдасини тошдек қотирди-қўйди ...
У шарт ўрнидан турди ва Ҳилолага тик қаради :
- Қизим , шу чоққача мен ҳам сендан бирон нарса сўраганим йўқ эди-а ?
Ё гапим нотўғрими ? - Ҳилола "йўқ" дея бош чайқади. Мирсаид ака гапини шаҳд билан давом этди,- аммо ҳозир ҳам мен сендан ниманидир сўрамоқчи эмасман.
Мен талаб қилмоқчиман!
Яхшилаб эшит ! Икки қулоғингга қўйиб ол !
Агар сен ҳам мени "отам" деб қабул қилган бўлсанг, турмушга чиқасан !
Йўқса ...
Йўқса "Отам ўлди" дегин- у , устимга чизиқ тортиб, билганингни қилавер !
Фақат билиб қўй !
Шу қарорни қабул қилишинг билан сени қайта қизим демайман !
Менинг сенга айтадиган бошқа гапим йўқ.
Ҳилола Мирсаид аканинг сўнгги сўзидан кейин ўтирган ўрнида бир сапчиб тушди. Ҳозиргина қип- қизариб бўғриқиб турган юзлари бир зумда қум оқариб кетди.
У қисқа-қисқа нафас ола бошлади. Тили алланималарни тушунарсиз шивирлади. Гўёки ақлдан озгандек атрофга маънисиз тикилди.
Аммо бу ҳолат узоқ давом этмади.
Ҳилола Мирсаид акани ҳайрон қолдирганча хотиржам гапира бошлади :
- Аввал Ойижон ...
Сўнг Сулаймон акам...
Энди эса сиз...
Ва сиздан айрилиш учун қўйилган бу талаб ...
Йўўўқ ...
Мен кўна олмайман... Яъни сиздан айрилишга кўна олмайман. Мен учун галдаги йўқотиш бу ҳаётдан воз кечиш билан тенг...
Биласиз- ки...
Ойижоним ва ўғлингиздан кечиш ихтиёри менда бўлмаган...
Аммо ҳозир ўзимни ўйлаб сиздан ўз ихтиёрим билан воз кеча олмайман ...
Воз кеча олмайман...
Ахир сиз менга Ойижоним ва Сулаймон акамнинг омонатисиз...
Додажон ...
Сиз нима десангиз шу ...
Фақат ...
Фақат "Сендек қизим йўқ" деманг ...
Мен ҳамиша сизнинг қизингиз бўлишни истайман. Ва шундай бўлиб қолади ҳам...
Бу ёғига қандай қарор қилсангиз ўзингиз биласиз...
Мен...
Мен қизингиз бўлиб қолсам бўлгани, додажон ...
Бошқа ҳеч нарсага даъвойим йўқ ...
Ҳилола бемажол бир аҳволда ўрнидан турди ва бир - бир қадам ташлаганча ташқарига йўл олди.
У ҳатто бошидаги рўмоли ярим йўлда сочларидан сирғалиб тушиб қолганини ҳам пайқамади...
Мирсаид ака Ҳилоланинг ортидан дард билан термулиб қолди. Сўнг ўрнидан туриб ичкари хонага кирди . Хонани ичидан қулфлади Илгакда турган турган сочиқни олиб куч билан лабларига босди.
Сал аввал Ҳилола ҳузурида қандай тиз чўкиб ўтирган бўлса , ҳудди шундай ерга чўк тушди.
Мирсаид ака чорасизликдан ҳўнг- ҳўнг йиғлай бошлади ...
У узоқ йиғлади...
/195

👍18
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
- Қизим ...
Чорасизман , болам...
Сен бахтли бўлишинг керак ...
Ҳаммадан ҳам бахтли бўлишга сен ҳақлисан , жон қизим ...
Мен айнан ўша бахтни туйишинг учун юрагимни кўксимдан юлиб отишга тайёрман, болам ...
Фақат сен бахтли бўлсанг бас... Менга бошқа ҳеч нарса керакмас...
Шояд беш йил аввал кулгилар тарк этган маҳзун чеҳрангга табассум инса...
Шояд хазонлар остида қунишиб мудраб ётган кўнглингда умид қайта куртак очса...
Ана ўша вақтда мени кечирарсан... Ниятим аслида қандай бўлганини тушуниб етарсан...
Сени раво кўраётганимиз ўша Бунёдбек исмли йигит ёмонга ўхшамайди. У бирга ишлаган Каримжон ҳам "Бунёдбекнинг жуда яхши инсон эканлигига мана мен кафилман. Ҳилолани бахтли қилишига ишончим комил" деди.
Қизим илмнинг изига тушган инсондан ёмонлик чиқмаслиги аниқ. Мен ҳам ўша йигит сени бахтли қилишига ишонаман. Шунча йиллар тирноққа зор яшагани, фарзанд талабида эканлиги Сулаймоннинг ўз ўғлидек қабул қилишига яна бир умид туғдиради.
Қизим ... Илоё иккинчи тақдиринг чин тақдир бўлсин... Бу сафар қўшганинг билан қўша қаригин...
Амин ...
Мирсаид ака чуқур сўлиш олди ...
* * *
Ҳилола Мирсаид аканинг ҳузуридан чиққанида ўзини тўсатдан бошига осмон қулаган инсон каби ҳис қиларди. Яна нимани ҳам ҳис қилсин эди , шўрлик ?! Додажониси унинг илтимосини қатъий рад этди , камига "Кўнмасанг сендек қизим йўқ!" деб ростига кўчиб қўя қолган бўлса...
Ҳилола ҳаммадан ҳам ана шу сўзларга чидай олмади. У Мирсаид ака ўзи учун яқинлари орасида энг азиз инсонлардан бири эканлигини , ундан ҳеч қачон ўз ҳолича кечиб кета олмаслигини, унинг учун жуда кўп нарсаларга тайёр ва рози эканлигини англаб етганди.
Ҳилола остонадан ҳатлар экан, бир неча кунлик руҳий зиқлик ва ҳозиргина бўлиб ўтган охирги суҳбат ўз оқибатини кўрсатди.
Ҳилоланинг юраги қаттиқ санчди . Оёқларидан жон қочиб, ожиз қадамларини қаерга қўяётганини фаҳмлай олмай қолди. У ўзининг зинадан сирпаниб йиқилаётганини сезди- ю , хаёлидан "Шу билан ҳаммаси тамом !" деган ўй "ялт" этиб ўтди.
Аммо йиқилиб ерга тушмади . Ҳилолани кимнингдир забардаст қўллари ушлаб қолди .
Ҳилола дастлаб ҳеч нарсага тушунмай қолди. Бир вақт шуури тиниқлашиб кўзини очганда ўзини ушлаб қолган инсон Акромжон эканлигини кўрди ва баттар хўрлиги келиб кетди...
У Акромжонга дардли нигоҳ ташлади ва шунинг баробаринда юлқинганча унинг қўлларидан ўзини айирди. Рўмолсиз тўзғиб кетган сочларини қўли билан тараган каби текислаган бўлди-ю , халоскорига бир оғиз раҳмат ҳам демай ўз хонаси томон илдамлаб кетди...
Акромжон турган жойида хушидан айрилган каби қотиб қолган эди.
У Ҳилоланинг кўзларидаги дардга асир тушган, мунгга чўкиб кетган эди...
Акромжоннинг шу топда Ҳилоладан "Сизга нима бўлди?" деб жуда- жуда сўрагиси, қайғусига жиндек бўлса- да шерик бўлгиси келаётган эди.
Икки хафтадан буён иш билан Самарқандда юрган Акромжоннинг Ҳилоланинг тақдирига чиқарилган ҳукмдан ҳали хабари йўқ эди.
Ҳозирги ҳодисадан юраги алланечук маҳзун бўлиб қолган Акромжон ўзида туғилган барча саволларга жавоб олиш учун учун Маҳина амманинг ҳузурига ошиқди.
Одатий саломлашиш , сўрашишлардан сўнг Акромжон гапнинг лўндасига кўчақолди:
- Аммажон, тинчликми ?! Ҳилола келинойимнинг кайфиятлари йўқдек кўринди ?! Мен уларни авваллари сира бундай аҳволда учратмагандим?
Маҳина амма тўлиб турган юрагини бўшатишга одам топилганидан дарҳол жавобга ошиқди :
- Э нимасини сўрайсан, болам ?! Биз Ҳилолани турмушга беришга қарор қилдик. Унга яхши куёв ҳам топиб қўйдик . Бироқ Ҳилолани гапга кўндириб бўлмаяпти. У "Сулаймон акамнинг ҳотирасига ҳиёнат қилмайман" деган битта гапида туриб олган.
- Ҳилола турмушга чиқишга кўнди ...
Маҳина амма ва Акромжон остонада турган Мирсаид акага тенг баравар қарашди.
- Ҳилола Бунёдбек билан турмуш қуришга рози бўлди ,- такрорлади Мирсаид ака ...
#давоми_бор /196

👍46❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Телефон бўлишни хохлайман📲...
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
#Қиз_фарзанд
Қиз бола отаси учун Жаннат эшикларини очади. Сўнг эрга тегиб ярим динини ҳимоя қилади.
Она бўлгач эса Жаннат оёғи остида бўлади.
Агар бу сўзлар асл маьносини тушунган бўлганида эди. Бутун дунё мусулмон эркаклари қиз фарзанд туғулишидан хурсанд ва ғурурланган бўлар эди.
Аёлларга эса шунга лойиқ тақво қилган бўлишарди.

👍4❤2🔥2
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ - Қизим ... Чорасизман , болам... Сен бахтли бўлишинг керак ... Ҳаммадан ҳам бахтли бўлишга сен ҳақлисан , жон қизим ... Мен айнан ўша бахтни туйишинг учун юрагимни кўксимдан юлиб отишга тайёрман, болам ... Фақат сен…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
67- ҚИСМ
Акромжон ўрнидан туриб Мирсаид акага пешвоз чиқди :
- Ассалому алайкум , ота
Мирсаид ака унга ҳорғин кўринишда қўл узатди :
- Яхши бориб келдингми , болам ?! Ваалейкум ассалом.
- Кел ука,- Мирсаид акага юзланди Маҳина амма,- мен ҳозир иссиқ чой дамлаб келаман.
Маҳина амма ўрнидан қўзғалмоқчи бўлган ҳам эди-ки , Акромжон уни туришига йўл қўймади.
- Аммажон , мен ўзим...
Акромжон ошхонага кириб кўзлари билан Ҳилолани излаб у ёқ - бу ёққа қаради. Ҳилола кўринмади. Акромжон газга чой қўяр экан, Ҳилоланинг мунгли нигоҳини хаёлига келтириб , юраги эзилди.
"Бояқиш уйда хун бўлиб йиғлаб ётгандир... Отам у шўрликка яхши бўлсин деб турмушга бермоқчи бўлсалар керак, аммо у ўзи суймаган ошини қандоқ ичсин ?! Анови уйланмоқчи бўлган йигит ҳам пайтини пойлаб турган экан- да ?! Келинойимга озроқ муҳлат берса бўларди- ю , отамнинг кўнгли бўшаши билан қисталанг қилиб туриб олмасдан ?!"
Акромжон шу топда ўзи кўрмаган , бир бор суҳбатлашмаган Бунёдбекни ёмон кўриб кетди.
Акром шу куни кечгача , тунда эса тонгга қадар Ҳилолани қисматини ўйлаб кўнгли ўртанди. Айниқса унинг кўзларини хаёлидан сира чиқара олмади.
"Демак, барчаси ҳал бўлиб бўлган, шундайми ? -кундузи сўраганди Акромжон Маҳина аммадан.
- Деярли. Тўғри ҳали Ҳилола йигит билан юзма- юз кўришгани йўқ. Аммо барибир барчаси хафтанинг охиригача аниқ ҳал бўлиши тайин насиб бўлса,- деб жавоб қайтарганди Маҳина амма" .
Йигитнинг кўз ўнгидан энг аввал кичик Сулаймон ўтди. Унинг ўзининг бағрига "амакижоним" дея отилганлари, сўнгра Мирсаид аканинг титроқ қўллари , чўкиб қолган қадди-басти , ҳазин чеҳраси , Маҳина опанинг дард билан тиззасини хаёлчан қучиб ўтириши ва ниҳоят Ҳилоланинг ўша мунгли қарашлари - буларнинг бари кўз ўнгидан бир- бир ўта бошлади.
- Йўўўқ !
Акромжоннинг қўллари мушт бўлиб тугилди:
- Бундай бўлиши мумкин эмас !
Бундай бўлишига йўл қўймайман!
Асло !
Акромжон тонг отганда қатъий қарорга келиб бўлганди .
У нонушта вақти ўтишини мўъжаллаб туриб Ҳилолага СМС ёзиб юборди.
- Салом. Илтимос , соат тўққизларда анҳор бўйига кела оласизми ? Фақат нима учун деб сўраманг ?! Яна ... Уйдагилар билишмасин .
Акромжон
Кўп ўтмай Акромжон қўлидаги телефонига Ҳилола ўзининг юборган хабарини ўқиганлиги ҳақидаги белги тушганини кўрди ва бўлажак учрашувга тайёргарлик кўра бошлади.
Акромжон Ҳилолани кўп кутмади. Ҳилола айтилган жойга вақтида етиб келди.
- Ассалому алайкум ,- деди Ҳилола ерга тикилиб , - мулла ака чақиртирган экансиз. Очиғи кўнглимга ҳар хил хаёллар келди- ю , аммо ...
- Ваалейкум ассалом. Келинг ўтиринг ,- Акромжон Ҳилоланинг ўтириши учун ўриндиқдан жой кўрсатди,- мен сизни бежизга чақирмадим.
Ҳилола у кўрсатган жой - ўриндиқ четига омонатгина ўтирди. Акромжон эса ундан узоқроққа ўрнашиб ўтириб олди.
- Хуллас , гап бундай. Сизнинг бу ерга чақиришдан мақсадим битта. Кеча уйга борганимда сиз ҳақингиздаги маслаҳат қулоғимга чалинди. Биламан , сиз турмушга чиқишга бутунлай қаршисиз . Аммо Отам ҳам бу ишларни кўнгил хуши учун қилаётганлари йўқ.
Ҳилола Акромжоннинг охирги сўзларини эшитиб унга ялт этиб қаради . Аммо Акромжон буни билиб - билмасликка олди- да, гапида давом этди :
- Мен уларнинг бу қарорга келишлари жуда ҳам оғир бўлганлигини кеча кўзларидан оққан ёшни кўриб ҳис қилдим. Уларнинг ҳам сиздан , сиз орқали кўз қувончлари бўлган Сулаймондан ажралиш тўғрисидаги қарорга келишларининг ўзи бўлмагани рост .
Ҳилола бетоқатланди.
У Акромжоннинг мақсадига тушуна олмай ҳуноби оша бошлаган эди.
- Биласизми , мен бу масалани энг қулай ечимини топгандекман. Агар сиз бир таклифга рози бўлсангиз , Отам сизлардан , сизлар эса Отамдан ажралмайдиган , гўшт ҳам , сих ҳам куймайдиган бир битимга имзо қўйган бўлар экансиз. Юқорида айтгандек энди бари биргина сизга жавобингизга боғлиқ
Ҳилола Акромжоннинг сўзларини эшитиб жонланди :
- Илтимос , тушунтириброқ айтсангиз ...
/197

👍22❤1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
Акромжон бор журъатни кўзларига жамлади. У Ҳилолага қатъият билан тик қаради :
- Сиз менга турмушга чиқишингиз керак !
Ҳилола ўтирган ўрнидан сапчиб туриб кетди :
- Бу нима деганингиз ?! - деди у алам билан титраб-қақшаб , - устимидан кулишнинг бошқа йўли йўқмиди ?!
Ҳилола шундай деб сумкасини тутганча кетишга чоғланди.
Акромжон шаҳд билан ўрнидан туриб унинг йўлини тўсди :
- Нимага бундай деб ўйлаяпсиз ? Нима мени хазиллашиб кўнглини гуллатиб юришга вақти кўп одамга ўхшайманми ? Айтинг-чи , сиз билан неча йилдан буён танишмиз ? Шу пайтгача кимлигимни билиб олмаганингизга ҳайронман?!
- Бу гапларингиздан кейин сизни яна ким деб ўйлашим керак эди ?!- Ҳилола ҳам бўш келмади
- Менинг ниятим холис... Кечаги воқеадан кейин энг тўғри қарор шу деб ўйладим. Айтиш мумкин- ки , ҳеч қандай талофатларсиз мақсадга эришсак бўлади.
Яъни...
Шу ўзгаришдан кейин ҳаётимиз деярли ўзгаришсиз қоларкан. Сиз ҳам танангизга яхшилаб ўйлаб кўринг. Тўғри сизда иккинчи вариант ҳам бор. Мен ташрифи шанба кунига кутилаётган меҳмонларни назарда тутаяпман. Аммо у вариант сизга ёқмаётганини биламан...
Ҳилола бўшашди:
- Аммо бу ...
Жуда ғалати- да ...
Сиз мулла акам бўлсангиз.
Сизни доим ака ўрнида кўрганман. Ундан кейин энг асосийси тўсиқ мен рўзғор кўрган аёлман. Сиз эса ҳали турмуш кўрмаган йигитсиз ... Менимча, сизнинг таклифингизни рад қилишга мажбурман ...
- Дарровда йўқ дейишга шошилманг . Аввал яхшилаб ўйлаб кўринг. Таклифимни қабул қилсангиз нималарга эга бўласиз- у , акс ҳолда нималарни бой берасиз ?!
Мен нима мақсадда шу таклифни билдираяпман ? Кўнглингизга бошқа хаёл келмасин тағин ? Мен бу ишни бирор таъма илинжида қилмоқчи эмасман.
Хабарингиз бор ўзимга яраша давлатга эгаман, сизга уйлансам ҳам , уйланмасам ҳам отамнинг тенг ҳуқуқли иш бошқарувчилари бўлиб қолавераман. Демоқчи бўлганим бойлик масаласини сизга қилган таклифимга ҳечам алоқаси йўқ.
Энди сизга қайноға мақомида эканлигимга тўхталсам, буни ҳам оқловчи асосий сабаби бор.
Бу сабаб англаганингиздек менинг тутинган ўғил ҳамда қонимнинг бошқалигида.
Қолаверса , бу яъни ака ёки укасининг бевасига уйланиш одати азал -азалдан ҳақиқий жигарлар орасида ҳам шариатнинг руҳсатига эга бўлган тадбир саналади.
Энди уйланмаган йигит эканлигим масаласига тўхталсам.
Сизга тасалли сифатида бир нарсани айтишим мумкин. Турмуш қурган аёл айбдор дегани эмас. Қолаверса мен ҳам йигирма олти ёшгача ҳеч кимга кўнгил бермай юрмаганмасдирман.
Мен ҳам ...
Худди сизга ўхшаб мен ҳам айрилиқ азобини тортишга мажбур бўлган кўнгли яримман,- Акромжон хўрсинди ,- бироқ бу ҳақда бошқа гапиришни истамайман. Хуллас , сиз бу тарафдан кўнглингизни ҳотиржам қилаверинг. Иккимиз ҳам бир уммонда тўлқинлар эрмак қилаётган чорасиз икки хас каби тенг мақомдамиз .
Акромжон шундай деб қайтадан ўриндиққа ўтирди.
- Сизнинг ўйлаш ва қарор қабул қилишингиз учун вақтингиз кам,- сўзида давом этди Акромжон,- хаттоки йўқ десам ҳам бўлади.
Сиз ҳозир таклифимга йўқ десангиз шу ердан ҳеч нарса бўлмаган каби ўз йўлимизга кетамиз .
Агар жавобингиз "Ҳаа" бўлса , мен ҳозир уйингизга бораман ва Маҳина аммамдан турмуш қуришимиз учун мен тарафдан сизга совчи бўлишларини сўрайман.
Акромжон чуқур тин олди.
Унинг сўзларидан Ҳилола қаттиқ ўйга чўмиб қолди .
- Мен кутяпман...
Ҳилола бошини кўтариб Акромжонга қаради .
- Худди менда танлаш имкони бордек сўрайсиз- а ?
Мен "Ҳаа " деб жавоб бераман, фақат шу... Шу..
Ҳилола сўзларини давом этолмай нигоҳини четга олди ...
Акромжон унга жиддий тикилди :
- Сизнинг нима дея ололмаётганингизни яхши тушундим. Бу тарафдан кўнглингиз ҳотиржам бўлсин...
Демак , масала пишди .
Энди қайтамиз ?! Мен сизларникига кетаяпман. Сиз- чи қаерга борасиз ?
- Мен сиз билан бора олмайман, чунки сиз бор вақтда уйда бўлишим ноқулай. Ишимга кетақоламан.
- Яхши юринг, унда сизни кўча бошида ташлаб кета қоламан.
/198

👍24🎉1