🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Кўнгилнинг ишлари экан кўп чигал ,
Чигал тугунларин ечолмаяпман.
Озорлар ниш санчар аямай ҳар гал,
Нетай, сендан сира кечолмаяпман.

Онаси ўқ еган оҳудек якка,
Видо либосини бичолмаяпман.
Зорларим кун сайин ўрлайди кўкка,
Нетай, сендан сира кечолмаяпман

Сенсиз бу дунёда руҳсиз тана-ман,
Тириклик сувини ичолмаяпман.
Йўқлигинг тан олмас қайсар яна- ман,
Жоним, сендан сира кечолмаяпман

Айрилиқ ҳанжари тиғ урар азоб
Умиднинг эшигин очолмаяпман
Ҳижрон чўлларида бўлаётиб соб,
Нетай, сендан сира кечолмаяпман

Ҳаёт давом этар ахир керагим,
Деганлар сўзларин ололмаяпман.
Сен- ла кетган ахир менинг юрагим,
Шу сабаб сендан ҳеч кечолмаяпман.

Кўнгилнинг ишлари экан кўп чигал ,
Чигал тугунларин ечолмаяпман.
Озорлар ниш санчар аямай ҳар гал,
Нетай, сендан сира кечолмаяпман.

Жоним , сендан сира кечолмаяпман...

Ҳилоланинг кўзларидан дувиллаб ёш қуйилди ...

#давоми_бор /193

Муаллиф : Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍46❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Укам...

Кўксим тўла армон эрийди,
Қучоғимга босганда маҳкам.
Сендек, ахир, ким ғамим ейди,
Менга сирдош, жигарим укам!

Дунё ишин қўйгин бир четга,
Тўлмас сира шундайин бир кам.
Бугун борлар бўлмас эртага,
Дардлашайлик, сирдошим укам!

Минг бор шукур борлигинг учун,
Ҳол сўрайсан борми деб акам.
Мен ғамларга ботайин нечун,
Сен ёнимда, дармоним укам!

Уйқу бўлмай бугун тонггача,
Шеърни битдим қўлимда қалам.
Эркам, ўзинг сенсан ўзгача,
Минг бор шукр, сирдошим укам!



✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нима деди ким тушунди?🤪

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙Х А Й Р Л И Т У Н✨🌷✨

🌟 Билинг ғаниматмиз бир биримизга 🌷✨✨
Дунёда мехрдан кучли нима бор.
Ширин сўз айтишдан тўхтаманг зинхор ✨✨🌷
Бизни боғлаб турсин Меҳр Оқибат.✨🌷✨

Хайрли тун азизим! Тунингиз осуда ўтсин!✨🌷✨
Тушингизга Мухаммад саллолоху алайхи вассалам кирсинлар 🤲


💫✨💫✨💫✨💫✨💫✨

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ  ҚАДРДОНИМ.
ЧОРШАНБА КУНИНГИЗ  ХАЙРЛИ  БЎЛСИН.

🌸🕊Чин юракдан сизга бугунги кунингиз учун гўзал тилакларни тиладим.

Бу кун давомида сизга :

~😘Меҳр
~❤️Муҳаббат
~🕊Яхши ниятлар
~🫠Миннатдорчилик
~💞Эътибор
~🤗Ширин сўзлар
~🥰Табассум................

Хамроҳингиз бўлсин🌺🌼🌸 АЗИЗЛАРИМ ❤️💕

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😊Яна бир кун муборак бўлсин!😘 Гўзал туйғулар кун давомида сизни тарк этмасин!💐🎊☀️ Тонгда илиқ сўзлар айтиш, дуолар қилиш, яхши ният билдириш билан ўзимизнинг кунимизни ёруғликка☺️ тўлдирамиз!🙏 💫Кўнглингиз ёруғликка тўла бўлсин!

⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
#МашаАллоҳ

Болаларингизни кўп ўпинг, ҳар ўпганда Жаннатдаги даражангиз юксалади

Барча ота-оналарга хушхабарни етказамиз!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳовли уйда яшайдиган аёллар учун махсус видео

Эрингизни ишдан келганида шундай кутиб олсангиз, у ҳар куни уйга шошиладиган бўлиб қолади.

Барча аёлларга юборамиз.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Кўнгилнинг ишлари экан кўп чигал , Чигал тугунларин ечолмаяпман. Озорлар ниш санчар аямай ҳар гал, Нетай, сендан сира кечолмаяпман. Онаси ўқ еган оҳудек якка, Видо либосини бичолмаяпман. Зорларим кун сайин ўрлайди кўкка, Нетай, сендан сира…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

66- ҚИСМ

* * *

Ҳилола ҳудди-ки овчи қўйган тўрга илинган оҳу ҳолига тушиб қолган эди. У тўрдан қутилишга қанчалик ҳаракат қилмасин , борган сари унга қаттиқроқ боғланиб борарди.

Муштипар аёл ...

Бояқиш Ҳилола ...

Дод демоққа ҳаё йўл қўймаса, йўқ деб қаршилик қилиши бетгачопарлик сифатида баҳоланса ...

Бу тарафда ота- онаси ҳам "Эндиги ихтиёринг додажонингда!" дея мушкул вазиятдан балиқ мисол осонгина сирпаниб чиқиб кетишди. Ҳилола уларга бу таклиф жуда маъқул келганлигини қалбан ҳис қилди-ю, яримта бўлиб қолган юраги янада ўксиди.

Унинг бор кучи кўз ёшларига етарди халос.

Маҳина амманинг Ҳилолани кўзини очиш мақсадида гапирмаган гапи қолмади :

- Қизим... Жооон қизим... Сен ҳозир биздан хафасан. Аммо вақти келиб бу иш нечоғлик тўғри бўлганлигини англаб етасан.

Ҳозир ёш, чиройлисан. Шу аҳволингда ўзингга мос , тенг жуфт ҳам чиқаяпти. Бундан норози бўлмаслигинг , аксинча суюнишинг керак .

Ҳозир йўқ десанг кейин кеч бўлади ...

Вақти келиб сенинг ҳам ҳусн бозорнинг ўтади, қизим. Ана ўшанда тенгинг қорин қўйган, невара- чеварали амакилар бўлишади. Шунга чидайсанми ?! Мен ўша амакиларнинг ўзинг тенги қиз- келинларидан туртки эшитиб, яшашга ҳам кўниб қолишга мажбур бўлишингдан ҳавотирман. Агар аҳвол шу тариқа давом этаверса , ҳозир айтган кунларни бошингга тушмаслигига ким кафолат беради ?! Кейин армон қилмасмикансан ?! Ўшанда "Аммам қаттиқроқ тергаганларида шу кунларга қолмас эдим?!" деб минг дод солганинг, бўзлаганинг билан фойдаси бўлмайди.

- Аммажон...

Айтинг айбим нима ?!

Нима учун мендан қутилмоқчисизлар ?!

Ёқмай қолган бўлсам шундоқ "Кет" деб қўя қолсангизлар бўларди- ю?! Аммо сизлар боришим мумкин бўлган ягона жой, ўзим туғилиб ўсган уй эшигини ҳам тамбалаб ташладинглар ?! Майли , менга раҳмингиз келмасин. Бироқ лоақал кичкина Сулаймонимни ўйласангиз бўларди- ку ?! Мен уни "Ўз отасининг уйида вояга етказаман" дея ният қилгандим. Наҳотки , буларнинг сизга фарқи бўлмаса ?! Мен келин бўлиб шу уйга қадам босиб келганимда бир умр шу ерда яшашни Аллоҳдан сўраган эдим .

Аммо ...

Аммо Аллоҳ ҳам тилагимни ирода қилмаган кўринади.

Жон амма... Сиз ҳам аёл кишисиз- ку ?! Аёл кўнглини аёл тушунади , илтимос додажонни мени турмушга бериш фикрларидан қайтартириб беринг.

Маҳина амма Ҳилолага қатъият билан тикилди :

- Айнан аёл киши бўлганим учун сени бу илтимосингни бажара олмайман. Биз сени бахтингни ўйлаб "Энг тўғри йўл -шу!" деган қарорга келдик.

Ҳилола кўзларида ёш билан заҳарханда кулди :

- Мен Сулаймон акам ўлган кунлари улар билан бирга оламдан ўтгандим.Сизлар эса ана шу руҳсиз , фақат ҳаракатланишга қодир тананигина турмушга бермоқчи, қайта ўлдирмоқчи бўлаяпсизлар .

Эссиз ...

Топган куёвингизга эссиз ...

У ҳали ўз кўнглида нималарни орзулаяпти экан ?!

Эссиз ...
Бу сафар ўзимга эссиз...

Иккинчи қайта қандай ўларканман ? Бир марта Сулаймон акамдан ажралганим сизга кам кўринибди.

Энди эса сизлар учун уларнинг ҳотираларидан ҳам ажралишим керак экан...

Маҳина амма унга бир қараб қўйди-ю, сўзлашга оғиз жуфтлади.

Аммо амманинг сўзлари бутунлай бошқа мақсадни баён қилишга киришганди:

- Шу хафтанинг охирига Жиззахдан Бунёдбекнинг оиласидагилар бошингни боғлаш учун келадиган бўлишди.

Ҳилола Маҳина аммага эътироз билдирмади, зеро у амма ўз мушкулини осон қилиши мумкинлиги ҳақидаги умидидан буткул жудо бўлганди.

Ҳилола энди энг охирги илинжи тараф йўлга отланди.

Ҳилола бор шаҳдини йиғиб кичик меҳмонхонага кирганда Мирсаид аканинг крелода китоб ўқиб ўтирганининг устидан чиқди.

Ҳилола қайнотасининг ёнига сўзсиз борди ва ўзини унинг оёқлари остига ташлади.

Мирсаид ака Ҳилоладан бу таҳлит муносабатни кутмагани учун шошилиб қолди :

- Ииии қизим , нима қилган ишинг бу ?!

Тур ўрнингдан ?!

/ 194
👍20❤1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Мирсаид ака оёқларини дарҳол четга тортди. Ҳилола шартта- шартта гапиришни ният қилиб келган эди. Бироқ Мирсаид аканинг "қизим" деган мурожаатидан кейин ўзини идора қила олмади . Кўзларидан дувиллаб ёш қуйила бошлади. У тиз чўккан куйи шашқатор йиғлаганча сўзлай кетди :

- Жооон , додажооон !

Жооон , додажооон ...

Мени ...

Илтимос менга раҳмингиз келсин ! Мени қийнаманг ! Остонангиздан ҳайдаманг ?! Ахир "Энди қизимсан?!" дегандингиз- ку ?! Мен қизингиз бўлиб бир умр шу хонадонда яшаб қолишни ният қилгандим.

Жооон додажон ...

Сиздан фақат битта , мана шу биттагина ўтинчимни сўрайман.

Илтимооос , мени турмушга бериш фикридан қайтинг!

Биламан...

Бутун олам менга қарши чиққан тақдирда ҳам битта сиз мен тараф бўлсангиз ғолиб бўлишимни биламан.

Илтимос ... Хўп денг ... Мен ваъда бераман , қайтиб хеч нарса сўрамайман ?! Фақат шу ерда яшасам бўлгани.

Жон додажон ... Ахир кичкинтойингиз Сулаймонни қандай кўзингиз қияяпти ?! У эсини таниганидан буён сизсиз ухламайди- ку ?! Ё Сулаймон билан ўз қизлик уйимга бир кунга ётиб қолишга бориб, унинг ярим тунгача "додажонимсиз ухламайман" деб йиғлаганда адамларнинг қайтариб олиб келиб қўйганларини унутдингизми ?!

Жон додажон , айтинг ! Мен қизингиз эмасманми ?!

Ҳилоланинг охирги саволидан кейин Мирсаид ака титраб кетди. Унинг ёдига тушида Сулаймоннинг

"Ҳилола қизингиз эмасми ?" деб берган саволи тушганди.

Худди ана шу савол Мирсаид аканинг дийдасини тошдек қотирди-қўйди ...

У шарт ўрнидан турди ва Ҳилолага тик қаради :

- Қизим , шу чоққача мен ҳам сендан бирон нарса сўраганим йўқ эди-а ?

Ё гапим нотўғрими ? - Ҳилола "йўқ" дея бош чайқади. Мирсаид ака гапини шаҳд билан давом этди,- аммо ҳозир ҳам мен сендан ниманидир сўрамоқчи эмасман.

Мен талаб қилмоқчиман!

Яхшилаб эшит ! Икки қулоғингга қўйиб ол !

Агар сен ҳам мени "отам" деб қабул қилган бўлсанг, турмушга чиқасан !

Йўқса ...

Йўқса "Отам ўлди" дегин- у , устимга чизиқ тортиб, билганингни қилавер !

Фақат билиб қўй !

Шу қарорни қабул қилишинг билан сени қайта қизим демайман !

Менинг сенга айтадиган бошқа гапим йўқ.

Ҳилола Мирсаид аканинг сўнгги сўзидан кейин ўтирган ўрнида бир сапчиб тушди. Ҳозиргина қип- қизариб бўғриқиб турган юзлари бир зумда қум оқариб кетди.

У қисқа-қисқа нафас ола бошлади. Тили алланималарни тушунарсиз шивирлади. Гўёки ақлдан озгандек атрофга маънисиз тикилди.

Аммо бу ҳолат узоқ давом этмади.

Ҳилола Мирсаид акани ҳайрон қолдирганча хотиржам гапира бошлади :

- Аввал Ойижон ...

Сўнг Сулаймон акам...

Энди эса сиз...

Ва сиздан айрилиш учун қўйилган бу талаб ...

Йўўўқ ...

Мен кўна олмайман... Яъни сиздан айрилишга кўна олмайман. Мен учун галдаги йўқотиш бу ҳаётдан воз кечиш билан тенг...

Биласиз- ки...

Ойижоним ва ўғлингиздан кечиш ихтиёри менда бўлмаган...

Аммо ҳозир ўзимни ўйлаб сиздан ўз ихтиёрим билан воз кеча олмайман ...

Воз кеча олмайман...

Ахир сиз менга Ойижоним ва Сулаймон акамнинг омонатисиз...

Додажон ...

Сиз нима десангиз шу ...

Фақат ...

Фақат "Сендек қизим йўқ" деманг ...

Мен ҳамиша сизнинг қизингиз бўлишни истайман. Ва шундай бўлиб қолади ҳам...

Бу ёғига қандай қарор қилсангиз ўзингиз биласиз...

Мен...

Мен қизингиз бўлиб қолсам бўлгани, додажон ...

Бошқа ҳеч нарсага даъвойим йўқ ...

Ҳилола бемажол бир аҳволда ўрнидан турди ва бир - бир қадам ташлаганча ташқарига йўл олди.

У ҳатто бошидаги рўмоли ярим йўлда сочларидан сирғалиб тушиб қолганини ҳам пайқамади...

Мирсаид ака Ҳилоланинг ортидан дард билан термулиб қолди. Сўнг ўрнидан туриб ичкари хонага кирди . Хонани ичидан қулфлади Илгакда турган турган сочиқни олиб куч билан лабларига босди.

Сал аввал Ҳилола ҳузурида қандай тиз чўкиб ўтирган бўлса , ҳудди шундай ерга чўк тушди.

Мирсаид ака чорасизликдан ҳўнг- ҳўнг йиғлай бошлади ...

У узоқ йиғлади...

/195
👍18
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

- Қизим ...

Чорасизман , болам...

Сен бахтли бўлишинг керак ...

Ҳаммадан ҳам бахтли бўлишга сен ҳақлисан , жон қизим ...

Мен айнан ўша бахтни туйишинг учун юрагимни кўксимдан юлиб отишга тайёрман, болам ...

Фақат сен бахтли бўлсанг бас... Менга бошқа ҳеч нарса керакмас...
Шояд беш йил аввал кулгилар тарк этган маҳзун чеҳрангга табассум инса...

Шояд хазонлар остида қунишиб мудраб ётган кўнглингда умид қайта куртак очса...

Ана ўша вақтда мени кечирарсан... Ниятим аслида қандай бўлганини тушуниб етарсан...

Сени раво кўраётганимиз ўша Бунёдбек исмли йигит ёмонга ўхшамайди. У бирга ишлаган Каримжон ҳам "Бунёдбекнинг жуда яхши инсон эканлигига мана мен кафилман. Ҳилолани бахтли қилишига ишончим комил" деди.
Қизим илмнинг изига тушган инсондан ёмонлик чиқмаслиги аниқ. Мен ҳам ўша йигит сени бахтли қилишига ишонаман. Шунча йиллар тирноққа зор яшагани, фарзанд талабида эканлиги Сулаймоннинг ўз ўғлидек қабул қилишига яна бир умид туғдиради.

Қизим ... Илоё иккинчи тақдиринг чин тақдир бўлсин... Бу сафар қўшганинг билан қўша қаригин...

Амин ...

Мирсаид ака чуқур сўлиш олди ...

* * *

Ҳилола Мирсаид аканинг ҳузуридан чиққанида ўзини тўсатдан бошига осмон қулаган инсон каби ҳис қиларди. Яна нимани ҳам ҳис қилсин эди , шўрлик ?! Додажониси унинг илтимосини қатъий рад этди , камига "Кўнмасанг сендек қизим йўқ!" деб ростига кўчиб қўя қолган бўлса...

Ҳилола ҳаммадан ҳам ана шу сўзларга чидай олмади. У Мирсаид ака ўзи учун яқинлари орасида энг азиз инсонлардан бири эканлигини , ундан ҳеч қачон ўз ҳолича кечиб кета олмаслигини, унинг учун жуда кўп нарсаларга тайёр ва рози эканлигини англаб етганди.

Ҳилола остонадан ҳатлар экан, бир неча кунлик руҳий зиқлик ва ҳозиргина бўлиб ўтган охирги суҳбат ўз оқибатини кўрсатди.

Ҳилоланинг юраги қаттиқ санчди . Оёқларидан жон қочиб, ожиз қадамларини қаерга қўяётганини фаҳмлай олмай қолди. У ўзининг зинадан сирпаниб йиқилаётганини сезди- ю , хаёлидан "Шу билан ҳаммаси тамом !" деган ўй "ялт" этиб ўтди.
Аммо йиқилиб ерга тушмади . Ҳилолани кимнингдир забардаст қўллари ушлаб қолди .

Ҳилола дастлаб ҳеч нарсага тушунмай қолди. Бир вақт шуури тиниқлашиб кўзини очганда ўзини ушлаб қолган инсон Акромжон эканлигини кўрди ва баттар хўрлиги келиб кетди...

У Акромжонга дардли нигоҳ ташлади ва шунинг баробаринда юлқинганча унинг қўлларидан ўзини айирди. Рўмолсиз тўзғиб кетган сочларини қўли билан тараган каби текислаган бўлди-ю , халоскорига бир оғиз раҳмат ҳам демай ўз хонаси томон илдамлаб кетди...

Акромжон турган жойида хушидан айрилган каби қотиб қолган эди.

У Ҳилоланинг кўзларидаги дардга асир тушган, мунгга чўкиб кетган эди...

Акромжоннинг шу топда Ҳилоладан "Сизга нима бўлди?" деб жуда- жуда сўрагиси, қайғусига жиндек бўлса- да шерик бўлгиси келаётган эди.

Икки хафтадан буён иш билан Самарқандда юрган Акромжоннинг Ҳилоланинг тақдирига чиқарилган ҳукмдан ҳали хабари йўқ эди.

Ҳозирги ҳодисадан юраги алланечук маҳзун бўлиб қолган Акромжон ўзида туғилган барча саволларга жавоб олиш учун учун Маҳина амманинг ҳузурига ошиқди.

Одатий саломлашиш , сўрашишлардан сўнг Акромжон гапнинг лўндасига кўчақолди:

- Аммажон, тинчликми ?! Ҳилола келинойимнинг кайфиятлари йўқдек кўринди ?! Мен уларни авваллари сира бундай аҳволда учратмагандим?

Маҳина амма тўлиб турган юрагини бўшатишга одам топилганидан дарҳол жавобга ошиқди :

- Э нимасини сўрайсан, болам ?! Биз Ҳилолани турмушга беришга қарор қилдик. Унга яхши куёв ҳам топиб қўйдик . Бироқ Ҳилолани гапга кўндириб бўлмаяпти. У "Сулаймон акамнинг ҳотирасига ҳиёнат қилмайман" деган битта гапида туриб олган.

- Ҳилола турмушга чиқишга кўнди ...

Маҳина амма ва Акромжон остонада турган Мирсаид акага тенг баравар қарашди.

- Ҳилола Бунёдбек билан турмуш қуришга рози бўлди ,- такрорлади Мирсаид ака ...

#давоми_бор /196

Муаллиф : Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍46❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Телефон бўлишни хохлайман📲...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
#Қиз_фарзанд

Қиз бола отаси учун Жаннат эшикларини очади. Сўнг эрга тегиб ярим динини ҳимоя қилади.
Она бўлгач эса Жаннат оёғи остида бўлади.

Агар бу сўзлар асл маьносини тушунган бўлганида эди. Бутун дунё мусулмон эркаклари қиз фарзанд туғулишидан хурсанд ва ғурурланган бўлар эди.
Аёлларга эса шунга лойиқ тақво қилган бўлишарди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤2🔥2
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ - Қизим ... Чорасизман , болам... Сен бахтли бўлишинг керак ... Ҳаммадан ҳам бахтли бўлишга сен ҳақлисан , жон қизим ... Мен айнан ўша бахтни туйишинг учун юрагимни кўксимдан юлиб отишга тайёрман, болам ... Фақат сен…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

67- ҚИСМ

Акромжон ўрнидан туриб Мирсаид акага пешвоз чиқди :

- Ассалому алайкум , ота

Мирсаид ака унга ҳорғин кўринишда қўл узатди :

- Яхши бориб келдингми , болам ?! Ваалейкум ассалом.

- Кел ука,- Мирсаид акага юзланди Маҳина амма,- мен ҳозир иссиқ чой дамлаб келаман.

Маҳина амма ўрнидан қўзғалмоқчи бўлган ҳам эди-ки , Акромжон уни туришига йўл қўймади.

- Аммажон , мен ўзим...

Акромжон ошхонага кириб кўзлари билан Ҳилолани излаб у ёқ - бу ёққа қаради. Ҳилола кўринмади. Акромжон газга чой қўяр экан, Ҳилоланинг мунгли нигоҳини хаёлига келтириб , юраги эзилди.

"Бояқиш уйда хун бўлиб йиғлаб ётгандир... Отам у шўрликка яхши бўлсин деб турмушга бермоқчи бўлсалар керак, аммо у ўзи суймаган ошини қандоқ ичсин ?! Анови уйланмоқчи бўлган йигит ҳам пайтини пойлаб турган экан- да ?! Келинойимга озроқ муҳлат берса бўларди- ю , отамнинг кўнгли бўшаши билан қисталанг қилиб туриб олмасдан ?!"

Акромжон шу топда ўзи кўрмаган , бир бор суҳбатлашмаган Бунёдбекни ёмон кўриб кетди.

Акром шу куни кечгача , тунда эса тонгга қадар Ҳилолани қисматини ўйлаб кўнгли ўртанди. Айниқса унинг кўзларини хаёлидан сира чиқара олмади.

"Демак, барчаси ҳал бўлиб бўлган, шундайми ? -кундузи сўраганди Акромжон Маҳина аммадан.

- Деярли. Тўғри ҳали Ҳилола йигит билан юзма- юз кўришгани йўқ. Аммо барибир барчаси хафтанинг охиригача аниқ ҳал бўлиши тайин насиб бўлса,- деб жавоб қайтарганди Маҳина амма" .

Йигитнинг кўз ўнгидан энг аввал кичик Сулаймон ўтди. Унинг ўзининг бағрига "амакижоним" дея отилганлари, сўнгра Мирсаид аканинг титроқ қўллари , чўкиб қолган қадди-басти , ҳазин чеҳраси , Маҳина опанинг дард билан тиззасини хаёлчан қучиб ўтириши ва ниҳоят Ҳилоланинг ўша мунгли қарашлари - буларнинг бари кўз ўнгидан бир- бир ўта бошлади.

- Йўўўқ !

Акромжоннинг қўллари мушт бўлиб тугилди:

- Бундай бўлиши мумкин эмас !

Бундай бўлишига йўл қўймайман!

Асло !

Акромжон тонг отганда қатъий қарорга келиб бўлганди .

У нонушта вақти ўтишини мўъжаллаб туриб Ҳилолага СМС ёзиб юборди.

- Салом. Илтимос , соат тўққизларда анҳор бўйига кела оласизми ? Фақат нима учун деб сўраманг ?! Яна ... Уйдагилар билишмасин .

Акромжон

Кўп ўтмай Акромжон қўлидаги телефонига Ҳилола ўзининг юборган хабарини ўқиганлиги ҳақидаги белги тушганини кўрди ва бўлажак учрашувга тайёргарлик кўра бошлади.

Акромжон Ҳилолани кўп кутмади. Ҳилола айтилган жойга вақтида етиб келди.

- Ассалому алайкум ,- деди Ҳилола ерга тикилиб , - мулла ака чақиртирган экансиз. Очиғи кўнглимга ҳар хил хаёллар келди- ю , аммо ...

- Ваалейкум ассалом. Келинг ўтиринг ,- Акромжон Ҳилоланинг ўтириши учун ўриндиқдан жой кўрсатди,- мен сизни бежизга чақирмадим.

Ҳилола у кўрсатган жой - ўриндиқ четига омонатгина ўтирди. Акромжон эса ундан узоқроққа ўрнашиб ўтириб олди.

- Хуллас , гап бундай. Сизнинг бу ерга чақиришдан мақсадим битта. Кеча уйга борганимда сиз ҳақингиздаги маслаҳат қулоғимга чалинди. Биламан , сиз турмушга чиқишга бутунлай қаршисиз . Аммо Отам ҳам бу ишларни кўнгил хуши учун қилаётганлари йўқ.

Ҳилола Акромжоннинг охирги сўзларини эшитиб унга ялт этиб қаради . Аммо Акромжон буни билиб - билмасликка олди- да, гапида давом этди :

- Мен уларнинг бу қарорга келишлари жуда ҳам оғир бўлганлигини кеча кўзларидан оққан ёшни кўриб ҳис қилдим. Уларнинг ҳам сиздан , сиз орқали кўз қувончлари бўлган Сулаймондан ажралиш тўғрисидаги қарорга келишларининг ўзи бўлмагани рост .

Ҳилола бетоқатланди.

У Акромжоннинг мақсадига тушуна олмай ҳуноби оша бошлаган эди.

- Биласизми , мен бу масалани энг қулай ечимини топгандекман. Агар сиз бир таклифга рози бўлсангиз , Отам сизлардан , сизлар эса Отамдан ажралмайдиган , гўшт ҳам , сих ҳам куймайдиган бир битимга имзо қўйган бўлар экансиз. Юқорида айтгандек энди бари биргина сизга жавобингизга боғлиқ

Ҳилола Акромжоннинг сўзларини эшитиб жонланди :

- Илтимос , тушунтириброқ айтсангиз ...


/197
👍22❤1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Акромжон бор журъатни кўзларига жамлади. У Ҳилолага қатъият билан тик қаради :

- Сиз менга турмушга чиқишингиз керак !

Ҳилола ўтирган ўрнидан сапчиб туриб кетди :

- Бу нима деганингиз ?! - деди у алам билан титраб-қақшаб , - устимидан кулишнинг бошқа йўли йўқмиди ?!

Ҳилола шундай деб сумкасини тутганча кетишга чоғланди.

Акромжон шаҳд билан ўрнидан туриб унинг йўлини тўсди :

- Нимага бундай деб ўйлаяпсиз ? Нима мени хазиллашиб кўнглини гуллатиб юришга вақти кўп одамга ўхшайманми ? Айтинг-чи , сиз билан неча йилдан буён танишмиз ? Шу пайтгача кимлигимни билиб олмаганингизга ҳайронман?!

- Бу гапларингиздан кейин сизни яна ким деб ўйлашим керак эди ?!- Ҳилола ҳам бўш келмади

- Менинг ниятим холис... Кечаги воқеадан кейин энг тўғри қарор шу деб ўйладим. Айтиш мумкин- ки , ҳеч қандай талофатларсиз мақсадга эришсак бўлади.

Яъни...

Шу ўзгаришдан кейин ҳаётимиз деярли ўзгаришсиз қоларкан. Сиз ҳам танангизга яхшилаб ўйлаб кўринг. Тўғри сизда иккинчи вариант ҳам бор. Мен ташрифи шанба кунига кутилаётган меҳмонларни назарда тутаяпман. Аммо у вариант сизга ёқмаётганини биламан...

Ҳилола бўшашди:

- Аммо бу ...

Жуда ғалати- да ...

Сиз мулла акам бўлсангиз.

Сизни доим ака ўрнида кўрганман. Ундан кейин энг асосийси тўсиқ мен рўзғор кўрган аёлман. Сиз эса ҳали турмуш кўрмаган йигитсиз ... Менимча, сизнинг таклифингизни рад қилишга мажбурман ...

- Дарровда йўқ дейишга шошилманг . Аввал яхшилаб ўйлаб кўринг. Таклифимни қабул қилсангиз нималарга эга бўласиз- у , акс ҳолда нималарни бой берасиз ?!
Мен нима мақсадда шу таклифни билдираяпман ? Кўнглингизга бошқа хаёл келмасин тағин ? Мен бу ишни бирор таъма илинжида қилмоқчи эмасман.

Хабарингиз бор ўзимга яраша давлатга эгаман, сизга уйлансам ҳам , уйланмасам ҳам отамнинг тенг ҳуқуқли иш бошқарувчилари бўлиб қолавераман. Демоқчи бўлганим бойлик масаласини сизга қилган таклифимга ҳечам алоқаси йўқ.

Энди сизга қайноға мақомида эканлигимга тўхталсам, буни ҳам оқловчи асосий сабаби бор.

Бу сабаб англаганингиздек менинг тутинган ўғил ҳамда қонимнинг бошқалигида.

Қолаверса , бу яъни ака ёки укасининг бевасига уйланиш одати азал -азалдан ҳақиқий жигарлар орасида ҳам шариатнинг руҳсатига эга бўлган тадбир саналади.

Энди уйланмаган йигит эканлигим масаласига тўхталсам.

Сизга тасалли сифатида бир нарсани айтишим мумкин. Турмуш қурган аёл айбдор дегани эмас. Қолаверса мен ҳам йигирма олти ёшгача ҳеч кимга кўнгил бермай юрмаганмасдирман.

Мен ҳам ...

Худди сизга ўхшаб мен ҳам айрилиқ азобини тортишга мажбур бўлган кўнгли яримман,- Акромжон хўрсинди ,- бироқ бу ҳақда бошқа гапиришни истамайман. Хуллас , сиз бу тарафдан кўнглингизни ҳотиржам қилаверинг. Иккимиз ҳам бир уммонда тўлқинлар эрмак қилаётган чорасиз икки хас каби тенг мақомдамиз .
Акромжон шундай деб қайтадан ўриндиққа ўтирди.

- Сизнинг ўйлаш ва қарор қабул қилишингиз учун вақтингиз кам,- сўзида давом этди Акромжон,- хаттоки йўқ десам ҳам бўлади.
Сиз ҳозир таклифимга йўқ десангиз шу ердан ҳеч нарса бўлмаган каби ўз йўлимизга кетамиз .

Агар жавобингиз "Ҳаа" бўлса , мен ҳозир уйингизга бораман ва Маҳина аммамдан турмуш қуришимиз учун мен тарафдан сизга совчи бўлишларини сўрайман.

Акромжон чуқур тин олди.

Унинг сўзларидан Ҳилола қаттиқ ўйга чўмиб қолди .

- Мен кутяпман...

Ҳилола бошини кўтариб Акромжонга қаради .

- Худди менда танлаш имкони бордек сўрайсиз- а ?

Мен "Ҳаа " деб жавоб бераман, фақат шу... Шу..

Ҳилола сўзларини давом этолмай нигоҳини четга олди ...

Акромжон унга жиддий тикилди :

- Сизнинг нима дея ололмаётганингизни яхши тушундим. Бу тарафдан кўнглингиз ҳотиржам бўлсин...

Демак , масала пишди .

Энди қайтамиз ?! Мен сизларникига кетаяпман. Сиз- чи қаерга борасиз ?

- Мен сиз билан бора олмайман, чунки сиз бор вақтда уйда бўлишим ноқулай. Ишимга кетақоламан.

- Яхши юринг, унда сизни кўча бошида ташлаб кета қоламан.

/198
👍24🎉1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Ҳилола эътироз билдирмай унга эргашди.

Қизғиш- тилларанг япроқлар билан безанган соҳил дарахтлари уларнинг ҳар иккисига бахт тилаган каби масрур шовулларди .

Олдинда Акромжон унинг ортидан Ҳилола сокин қадамлар машина тарафга йўл олишди. Бу сафар Ҳилоланинг одимлари келган вақтига нисбатан анча енгил бўлиб қолган эди.


* * *

- Пишмайдиган савдо ,- бош чайқади Маҳина амма Акромжоннинг гапларини эшитиб ,- ўзинг ўйлаб кўр. Сен ҳали чимилдиқ кўрмаган бўз йигит бўлсанг. Ҳозир сўраб , истаб қизиқ устида Ҳилолага уйланарсан ҳам . Аммо бир кун вақти келиб унга "Сени жувон ҳолингда олганман . Сен тенггим эмас эдинг. Мениям оқ кўйлакли қизга уйланишга ҳаққим бор эди?!" демаслигингга ким кафолат беради ?!

- Ўзим- да ўзим -ўша кафолат берадиган. Бошқа яна ким ҳам бўларди , аммажон - деди Акромжон ҳозиржавоблик билан.

- Ҳаа , сенга гапиришга осон . Бу ёқда қариндош - уруғ деган нозик тарафлар бор, - Маҳина амма беҳафсала қўл силкиди.

- Қариндошлар ?! Менимча улар қаршилик қилишмайди , қайтага ҳурсанд бўлишади. Мана биттаси сиз - аммам . Яна битталари Отамнинг ўзлари. Қизларига уйлансам хафа бўлмасалар керак. Битта- ю битта синглим эса бу хабарни эшитиб аллақачон "тўйга кияман" деб либос қидириб кетди.

- Сен энг асосийсини ўйламаяпсан? Ҳилоланинг ўзи нима деркин бу таклифга ? Кўнмаса- чи ?! Унда нима дейсан ?!

- Бунисини билмасам энди. Яхшиси ўзидан сўраб қўяқолинг ?!

Маҳина амма Акромжоннинг тагдор қочиримидан "нималарнидир" илғагандек бўлди , аммо шундай бўлса-да Ҳилоланинг ўзи қандай жавоб беришига қизиқди.

Ҳилола кўп гапирмади. Гўё бисотида ошиқча сўз қолмагандек гапни қисқа қила қолди :

- Менга фарқи йўқ...


* * *

Мирсаид ака Акромжоннинг таклифини , боз устига Ҳилоланинг бу таклифга умуман қаршилик қилмагани эшитиб шошилиб қолди. У Ҳилолани бағридан бегона бўлмай гап- сўзлардан ҳимоя қилиш чораси топилганидан беҳад қувониб кетди.

Мирсаид аканинг кўзларидан бу сафар ҳам тирқираб ёш чиқиб кетди. Аммо эндиги ёшлар шукр кўз ёшлари эди...

Мирсаид ака томонидан билдирилган Акромжон ва Ҳилоланинг тўйларини бир ойнинг нари - берисида ўтказиб юбориш таклифини Асрор ака ва Роҳила опалар ҳам маъқуллашди.

Мирсаид ака Акромжонни ўзи бош бўлиб қуриб битказган Ўрикзордаги янги уйига уйлантиришга қарор қилди. Бундан унинг кўзлаган битта мақсади бор эди .

Мирсаид ака Ҳилола иккинчи марта ҳам келин бўлиб ўзининг хонадонида қоладиган бўлса марҳум эри Сулаймон билан боғлиқ ҳотиралар янги турмушига раҳна солиб қўйишидан чўчир эди.

Шу сабаб у Маҳина опага ўз мулоҳазаларини билдириб :

- Опа , икки ёш бир- бирига кўникиб , ўрганиб олгунга қадар уларни ҳоли қолдира турамиз. Бир - икки ойдан кейин гоҳ бу ҳовлида , гоҳ унисида бир оила бўлиб яшайверамиз ,- деганида опасига ҳам бу сўзлар жуда маъқул келди.

Ҳаммадан ҳам Мирсаид аканинг қувонтирган ҳолат Ҳилоланинг кўз ёш тўкмай қўйганлиги , аввалгидек чеҳраси ёришиб қолганлиги эди.

Энди Мирсаид ака ва Ҳилола аввалгидан ҳам ортиқ бир- бирларига меҳрибон эдилар.

Ва ниҳоят кутилган кун келди .

Акромжон тўй учун бу тарафни умуман уринтирмади. У барча ҳаражатларни ўз зиммасига олган эди.

Тўй куни Мирсаид ака чиройли ва ихчамгина қилиб ош берди.

Куёв ва унинг жўралари эҳтиром ила ош билан сийлангач , урф- одат бўйича Акромжон Ҳилолани уйига олиб кетар бўлди.

У Ҳилолани етаклаб ҳовлига олиб чиққанида ҳозиргина шовқин бўлиб турган ҳовлини бирдан жимлик қоплади.

- Келинимизни отасининг оқ фотиҳаси билан янги бахт уйларига кузатиб қўямиз ,- деди Акромжон билан бирга келган санъаткорларнинг бошловчиси,- Марҳамат қизнинг отасини чақирсангиз.

/199
👍14🥰2❤1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Ҳовлидагилар ғимирлаб қолишди. Шу вақт микрофон орқали бутун ҳовли бўйлаб қиз узатаётган ота ва унинг қизининг изҳори ҳақидаги ажойиб ижро таралди :

Ота:
Бераридан қисмади-я Қодир Эгам,
Қиз неъмати гул очтирди ҳар бир изим.
Тўрт фаслим ҳам сен туфайли доим кўклам
Дуоимда кўкаргин сен, жоним қизим

Қиз :
Ҳар сўзингиз менинг учун дилга малҳам ,
Меҳрибоним, изҳорингиз гулга ўранг.
Сиз бор учун бу ҳаётим азиз, кўркам,
Отажоним , Аллоҳимдан бахтим сўранг

Ота :
Қиз дегани жаннат тамон йўлак эмиш ,
Ўзинг шаъним , ор - номусим , ёруғ юзим .
Солиҳа қиз ота учун тиргак эмиш ,
Дуоимда кўкаргин сен, жоним қизим.

Қиз :
Бағрингизда шодон ўсдим, кам- кўст кўрмай,
Мудом бахтдан сармаст бўлдим, ташвиш билмай,
Дуоингиз мустажобдир, канда қилмай,
Отажоним , Аллоҳимдан бахтим сўранг...

Ота :
Сенинг ўзинг қалб ардоғим , мунис эркам ,
Кунларимга жило сочган тонг юлдузим
Қўл дуода сўрарим бир : Қодир Эгам
Дуоимда кўкарсин деб , жоним қизим

Қиз :
Кўрсам дейман мудом шодон юзингизни,
Оқлай дейман берган ош, нон, тузингизни,
Бағрингизга босинг она қизингизни ,
Отажоним , Аллоҳимдан бахтим сўранг...

Ота:
Сен туфайли эгилмади мағрур бошим ,
Тўкса ёшни фақат бахтдан тўкди кўзим.
Онам каби меҳрибонсан ва дилдошим,
Дуоимда кўкаргин сен , она қизим...

Қиз:
Ота десам доим фахр туяр кўнглим ,
Ота- десам гуллайверар ўнгим , сўлим ,
Қиблагоҳим , сиз давлатим, жаннат гулим,
Отажоним, Аллоҳимдан бахтим сўранг...

Акромжон Ҳилолани етаклаб ҳовлининг ўртасига олиб келди ва аста тўхтади.

Шу вақт йиғилганлардан кимдир Асрор акани ўртага суриб олиб чиқди . Даврабоши Асрор акага микрофон тутди :

- Қизингизга оқ фотиҳа беринг, Отаси .

Аммо Асрор ака Ҳилолага юзланмади. У микрофонни нари сурганча ортига тезда ўгирилди- ю , шошилиб боғ тарафга йўл олди. Асрор ака қандай тезлик билан кетган бўлса , шундай тезлик билан ортга қайтди .

У...

У Мирсаид акани елкасидан қучиб етаклаб келар эди.

Асрор ака бояги жойига етиб келганда даврабошига имо қилиб микрофонни қайта сўраб олди ва

- Бу инсон ота бўлишда мени аллақачон йўлда қолдириб кетгандилар .

У шундай деб Мирсаид акага юзланди :

- Қизингизни дуо қилишга энг ҳақли инсон сизсиз. Қани отаси қизингиз янги ҳаёт остонасига сизнинг - бу дунёда ўзини дуо қилишга энг ҳақли ва муносиб инсоннинг дуосини ҳамроҳ қилиб олиб кетсин ...

Мирсаид аканинг юзидан бир жуфт ёш юмалаб тушди. У титраганча Ҳилолага аста яқинлашди ва ҳаррир рўмоли устидан пешонасини ўпди :

- Бахтинг бекам бўлсин , қизим . Қўшганинг билан қўша қаригин.

Шунда Ҳилола ...

Ўзини Мирсаид аканинг бағрига отди :

- Додажооооон...

Додажоооон...

Ҳилола елкалари силкина - силкина тўлиб -тўкилиб йиғлар эди.

- Қизим... Она қизим ... Дардимга дармоним, қизим.

Мирсаид аканинг ҳам кўз ёшлари юзини ийманмай ювиб туша бошлади.

Шу пайт аёллар сафида укасига яқин турган Маҳина амма унга яқинлашди ва шивирлаб қўлига ўроғлиқ ниманидир берди .

Мирсаид ака опасига бош силкиб "хўп" деган ишорани қилди ва у тутқазган оппоқ матога ўралган нарсани очди.

Бу Мастура опанинг жуфт билагузугининг иккинчи - Акромжоннинг умр йўлдошига аталган пойи эди. Мирсаид ака билагузукни Ҳилоланинг чап қўлига тақди.

Мастура опанинг ҳар икки билагузуги Ҳилоланинг ҳар икки билагидан жой олди...

Шу вақт Акромжоннинг ёдига Мастура опанинг ўзини ҳаққига қилган энг сўнгги дуоси тушди:

- Акромжон болам. Сен ҳам Сулаймонимга ўхшаб тагли - тахтли инсонларнинг эрка ва арзанда куёви бўлгин...

#давоми_бор / 200

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍41❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ечим топилди 🙃

Аёл доимо ҳақ, баҳслаша кўрманг,
Аёл ранжиганда, Қучоқлаш керак!

Ўйлаб юрардим, аёлни хафа қилганда, қандай қилиб тинчгина ярашиш мумкинлиги ҳақида. Ушбу шеър эса ажойиб лифеҳаcк бўлади барча эркакларимиз учун. 😅

У хоҳ аёлингиз бўлсин, хоҳ онажонингиз, сиздан ранжиса, маҳкам бағрингизга босинг, етади 😊

❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🌙 Х А Й Р Л И Т У Н

✨🌸 Осмонда юлдузлар нур сочган онда,
✨🌸 Бир уйга осмон ҳам қарайди ҳайрон,
✨🌸 У қандай уй экан деб сўраганда,
✨🌸 У уйда ўқилар ҳар тун бу Қуръон.

✨🌙ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАРИМ


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1