🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
ЭРТАГА ЖУМА! САЛАВОТНИ КЎПАЙТИРАЙЛИК! ҚИСҚА ВА ЁДЛАШГА ОСОН || SALAVOT
Muslima Soliha
❤️ Salovat

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Акромжон Сулаймонга қучоғини очди : - Ваалейкум ассалом , мени полвон ўғлим. Мен- чи, зўўўр тушлар кўрдим. Тушимда иккаламиз машинамда кўп жойларга борибмиз ?! Сулаймоннинг кўзларида ҳайрат мавжланди : - Йўғеей , Диснейлендгаям…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

- Эшитаман.

Ҳилола чуқур тин олди.

- Биласизми, додажон билан аммажон бугун бизсиз , айниқса Сулаймонсиз ҳувиллаб кун ўтқизишган бўлса керак. Хўп десангиз , эртага тонгдан у ерга сюрприз қилиб борардик ва нонуштани улар билан бирга қилардик. Сиз у ердан ишга кетаверардингиз . Сулаймонни эса боғчага додажон ташлаб келардилар. Мен эса тушликкага у ердаги йиғар - терарни қилиб , кейин ишга ўтардим. Кейин кечга уйга қайтаверадик. Шунга нима дейсиз?

Акромжон бир муддат жим бўлиб қолди. Сўнг аста тилга кирди :

- Яхши фикр. Аммам , айниқса Отам жуда ҳурсанд бўладилар.

Нонуштага уйдан у бу нарса олиб оламиз, бўладими ?!

- Хўп бўлади. Йўқ демаганингиз учун сизга катта раҳмат,- зумда Ҳилоланинг оппоқ юзларига қизиллик югурди .

- Ҳилола, Сулаймон уйғонгунча бирорта бадиий фильм кўрамизми ?!

- Акромжон ака, аср намози вақти бўлиб қолди. Аввал намоз ўқиб олайлик . Майлими ?

Акромжоннинг кўзларида ҳайрат акс этди :

- Сен намоз ўқийсанми ? Ўйловдим- ки...

Ҳилола Акромжоннинг саволидан ҳайрон бўлди:

- Вой , нимага намоз ўқимас эканман, Акромжон ака ?! Бунинг нима ҳайрон қоларли жойи бор, тушунмадим ? Ахир менга жаннатга кириш кафолати берилмаган- ку ?! Қолаверса тириклик чоғидаёқ "Жаннат муждаси берилган" ўн нафар саҳобаи - киромлар ҳам намозга энг полвон инсонлар бўлишган.

- Мен шунчаки сени намоз ўқиганингизни кўрмаган эканман- да , шунга сўрагандим,- деди Акромжоннинг лавлагиси чиқиб ,- кейин тасаввуримда замонавий, ўқимишли аёл гўёкиии...

Ҳилола Акромжонни ортиқ уялтиргиси келмади :

- Қизиқсиз а ? Мени намоз ўқиганимни қаердан ҳам кўрардингиз ? Бизникига борганизда ёнингиздан ўтишга ҳам уялардим- ку. Намозни эса кўпинча ичкарида аммажон билан ўқирдик. Баъзан эса ўз хонамда.
Ундан кейин ўқимишли аёл ... ҳам Аллоҳнинг бандаси...

Мен "уларни" йўқотганимдан кейин таскин- тасаллини айнан Аллоҳнинг зикридан излардим. Энг афзал даъво ҳам шу-ку аслида...

Ҳилола шундай деб Акромжонга юзланди :

- Юринг , намоз вақти ўтиб кетмасин ...

Акромжон таҳоратини янгилаб келганда Ҳилола қўшни хонага иккита жойнамоз тўшаб қўйган экан.

- Сиз юқорига ўтинг. Мен ортингиздан жой оламан.

Акромжоннинг юзларидан олов чиқиб кетди. Умрида биринчи марта бутунлай ўзгача туйғу билан намозини адо этди. У илк бор ўзини оила бошлиғи деб ҳис қилди.

Бу ҳис бошқача ёқимли экан...

* * *

- Бугун ойижонинг билан ухлайсанми ? Ёки мен билан ?! - ётарда сўради Сулаймондан Акромжон...

- Ойижон , бугун ҳам адажоним билан ухласам хафа бўлиб қолмайсиз-ми ? Кеча янги эртак айтиб бераман дегандилар ...

Ҳилола ўғлини кўнглига қарашни маъқул кўрди :

- Яхши , аввал сени чўмилтириб чиқай , кейин улар билан бирга ухлайверасан...

Ҳилола болалар хонасидан Сулаймоннинг кийим ва сочиқларини тахт қилиб олиб чиққанида ювиниш хонаси эшиги ёнида Акромжонга дуч келди.

Акромжон Ҳилоланинг қўлидагиларга ишора қилди :

- Менга берақол. Ўғлимни ўзим чўмилтираман. Албатта қаршилигинг бўлмаса ...

Ҳилола "қаршилигим йўқ" деган маънода бош чайқади.

Ҳилола ошхонадаги идишларни ювиб - тозалаб қайтганда Акромжон Сулаймонни худди кечаги каби эркалаганча бағрига босиб эртак айтиб ётарди.

Ҳилола кўнгли тинчиб ортига қайтди. У меҳмонхонадаги кечаги жойига ўрин тўшаб чўзилди.

Ҳилола бошини ёстиққа қўйган, кўп ўтмай ўз ихтиёрини уйқуга топширди. Қоп-қора , қуюқ серкиприк шаҳло кўзлар ором аталмиш тун маликасига асир тушди.

У анча вақтдан буён бу қадар осойишта ва мириқиб ухламаган эди.

/208
👍23❤1🥰1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

* * *

Тонг сахардан кун салқин бўлишига қарамай Мирсаид ака ҳовлида эди. У дарвозанинг шақиллаб очилишидан ҳайрон бўлиб , ўша тарафга қаради-ю, юрагидан қуёш чиқиб кетгандек бўлди.

- Қизиииим ... - деди у набираси Сулаймонни етаклаб олган Ҳилолага кўзи тушгач.

- Додажооон , - кичик Сулаймон онасининг қўлини қўйиб юбориб, талпинганча Мирсаид ака тарафга чопди.

Мирсаид ака энгашиб Сулаймонга қучоғини очди.

- Ассалому алайкум , додажон, яхши ухлаб турдингизми ?! Мен сизни жудаям соғиниб кетдим. Кейин адажоним сизни кўришга олиб келдилар.

- Вой ўзимнинг асал болам . Мен ҳам сени соғиндим. Адажонингни ўзи қани ?

- Ассалому алайкум, додажон, - Ҳилола сал нарида туриб ийманиб салом берганча кўча тарафга ишора қилиб , - улар ҳам келяптилар.

Шу вақт қўлида чиройли тўқилган саватчада егуликлар кўтариб олган Акромжон кўринди.

- Додажон , адажоним-чи менга онаси билан боласи қўй олиб берарканлар. Баҳорда. Ииииивв ,- Мирсаид акадан дарров суюнчи олди Сулаймон, - ундан кейин-чи ...

- Ўғлим, додажонингни беллари оғриб қолади ерга туш ,- деди Ҳилола , - қолган гапларингни уйга кирганда гапириб берасан.

- Хўп бўлади , Ойижон... Аммабувимга ҳам гапириб берсам майлими ?! - Сулаймон ойисидан руҳсат теккач, "Аммабувижооон , биз келдииик " деб баланд овозда эълон қилганча уйга чопди.

- Ассалому алайкум , ота ,- деб салом берди уларнинг ёнига етиб келган Акромжон, Мирсаид ака билан кўришиб,- саломатмисиз ?!

- Ваалейкум ассалом , болам. Мен жуда яхшиман. Қаранглар сизлар келиб уйимиз ҳам файзга тўлди. Қани уйга ...

Нонуштадан кейин Акромжон ишга отланди.

- Адажон , ишга кетяпсизми ? - сўради Сулаймон лабини чуччайтириб ,- майлими боғчамга додажоним билан бирга борсам ?!

- Агар додажонинг хўп десалар майли , полвон ,- деди Акромжон унга кўзини қисиб

Сулаймон Мирсаид акага юзланди :

- Додажооон ...

- Сени ўзим олиб бораман- да боғчангга,- Мирсаид ака кичкинтойни кўнглини тинчитиб Акромжонга қаради ,- ўғлим тушликка келасанми ?!

- Узр, Отажон . Бугун ишларим бироз кўпроқ эди. Бир йўла кечки овқатга келаман.

- Ҳа майли , - саволига жавоб олиб ҳотиржам тортди Мирсаид ака,- унда кечга ўз қўлларим билан бир ош дамлайман.

- Яхши ўтиринглар ,- Акромжон Мирсаид ака фотиҳа ўқигач, кўча эшикка йўл олди.

- Яхши бориб кел, ўғлим,- Маҳина амма шундай деб Ҳилолага имлади . Ҳилола ўрнидан сўзсиз туриб Акромжонни кузатиб қайтди.

- Мени марказга тушда бораман. Унгача бироз у ёқ , бу ёққа қараб олай,- деди Ҳилола ва жилмайганча ошхонага йўл олди.

- Аллоҳга шукр. Ҳилоланинг кайфияти яхши, ранг-вошиям анча тиниқиб қолибди, - деди Маҳина амма унинг ортидан қараганча укасига, - илойим болаларимиз бахтларида қаришсин.

- Додажон , адажонимлар роса кўп эртак билар эканлар. Менга ҳар куни кечқурун айтиб бераяптилар. Мазза ,- суюнчи олди Сулаймон. Ўтган куни "Человек- паук" ни , кеча "Қовоқвой"ни айтиб бердилар .

- Болам , бир ўзинг хонангда ухлашга қўрқмаяпсанми ?- меҳр билан Маҳина амма

- Нега қўрқаман , аммабувижон ? Адажоним билан иккаламиз катта диванли хонада ухлаяпмиз- ку. Адажоним ёнимда бўлсалар хеч нарсадан қўрқмайман.

Маҳина амма укасига тагдор назар ташлади :

- Ойижонинг-чи , у қаерда ухлаяпти ?!

- Ойижоним телевизорли уйда ухлаяпдилар.

- Ҳммм , шундоқ дегин ...- Маҳина амма укасига нимадир демоқчи бўлди-ю , аммо фикридан қайтди, бунинг ўрнига Сулаймонга қаради ,- чойингни охиригача ичиб олақол болам... Кейин боғчасига кетади - а, мени асалим...

- Хўп , аммабувижон ...

/209
👍18❤1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

* * *
Ҳилола ўқув марказига келганда биринчи бўлиб Дилнозага учрашди :

- Ассалому алайкум, опажон. Мен келдим.

Дилнозанинг уни айланиб- ўргилиб кутиб олди :

- Воой, бунча яхши ?! Сизни ҳали бери ишга чиқмассиз деб дарс жадвалига ўзгартириш киритмоқчи бўлиб тургандим. Айни вақтида келдингиз- да .

- Тўғрисини айтсам уйда зерикдим. Кейин программадан қолиб кетсам уни етказишга ўзим қийналаман. Шунга машғулотларга келақолдим.

- Қаранг- да !

Сизга руҳсат берган куёв болага беш баҳо !

Кўпчилик янги куёвлар "Ҳеч бўлмаса бир хафта уйда ўтир!" дерди.

- Уларнинг ўзлари мендан ҳам аввал ишларига чопдилар ,- кулимсиради Ҳилола ...

- Шуниси яхши. Эркак киши уйдан эрталаб чиқиб кетиб, кеч бўлганда қайтишига нима етсин .

Икки дугона дарс бошлангунча анча диллашишди.

- Бунёдбек ака Германияга ўқишга кетадиган бўлибдилар . Улар таълим соҳасида янги - инновацион технологияларни яратиш бўйича халқаро танловда қатнашиб ғолибликни қўлга киритибдилар. Энди олти ой ўша ерда малака оширар эмишлар.

- Ҳааа , улар учун ҳурсанд бўлдим ,- деди Ҳилола ,- Бунёдбек ака ҳақиқатда яхши инсонлар . Аммо мен уларнинг олдиларида ҳижолатли бўлиб қолдим ...

- Эээ ҳали бу ҳаммаси эмас,- Ҳилолани суюнтиришда давом этди Дилноза,- Бунёдбек аканинг ҳаёти изга тушадиган кўринади. Улар ўзларига ўхшаш илмни қадрлайдиган бир олима қиз билан унаштирилибдилар . Энди тўйни тезлаштириш пайида эмишлар. Германияга бирга кетишмоқчи экан.

- Ана шу хабар мени кўпроқ ҳурсанд қилди. Ишонинг... - Ҳилоланинг кайфияти жуда кўтарилгани табассум инган кўзларидан билиниб турар эди...

#орадан_икки_ой_ўтди

- Опа , сизда гапим бор эди, - деди Мирсаид ака бир куни ёлғиз қолишганда Маҳина аммага ,- шу десангиз ..
Шу Акромжон билан Ҳилола ...

Маҳина амма ўтирган жойида йиғиштирилиб олди :

- Нима демоқчи эканлигингни англолмадим , ука ... Тушунтириброқ гапиргин- да бундоқ ...

- Опа, бу иккиси набирам билан ҳар куни бизнинг уйда .

- Хўўўш... Ахир бу айнан кўнглингдагидек иш эмасми ?!

- Шундоқликка шундоқку-я , бироқ мен бир нарсани фаҳмладим- да. Ўйлашимча булар , яъни Ҳилола билан Акромжон эр - хотин эмас ... Шунчаки келишиб олиб киши кўзига роль ўйнаб юришибдими дейман.

Гарчи ҳужжатда ҳам , домла ўқиган никоҳ орқали ҳам тан- маҳрам бўлишган бўлсалар- да, менимча улар жуфт эмас , балки яхшигина дўст бўлиб олишган. Ўзларича "Ҳеч ким шубҳа қилмайди" деб яримта кўнгилларини тўлдириб юришибди шекилли халос.

Маҳина амма ҳазин кулимсиради:

- Мен буни сезганимга анча бўлган. Ҳақиқий эр- хотин бир- бирига бунақа муомалада бўлмайди-да . Бир - бирларини жуфт деб қабул қилганларида нигоҳлари бошқача боққан бўларди . Аммо уларнинг бу таҳлит йўл тутишганини сезиб, рости ҳар иккисига бўлган ҳурматим янада ошди...

Нега дейсанми ?!

Инсонийлик ҳали яшаётган экан... Ҳали ҳам бир ожизанинг қадр- қиммати , шаъни учун ўзини қалқон қиладиган эркаклар бор экан.

Мана исботи ...

Мени биласан-а ... Кунда ,кун ора ортиқча гап чайнаб ўтирадиганлардан кўра Акромжонга ўхшаган шарт кесадиган марди - майдонларни ҳурмат қиламан. Эркак кишининг қандайлиги ана шундай масалаларда билинади. Аёллардан фарқиям шу . Хуллас эркак "эр как ?!" бўлиши керак, эртакмас !

Яна ўзимизга тегишли масалага қайтсак.

Акромжон ўз ҳаётини Ҳилоланинг шаъни учун фидо қилибди . Бу масаланинг бир тарафи . Асосий тарафи нима-да , айтай-ми ?
Акромжон буларни барини сени деб қилган.

- Мени деб ? !

- Бўлмасам-чи , нима деб ўйловдинг , ука?! Ахир Ҳилоланинг шаъни , Сулаймоннинг келажаги , қолаверса одамларнинг гап- сўзини ўйлаб хазилакам қийналмадингми ?!

Биласанми , бу дунёда ҳеч бир амал жавобсиз қолмайди. Яхшилик ҳам , ёмонлик ҳам...

Акромжон бир вақтлар бошини силаганинг ҳаққини Ҳилолага уйланиш орқали тўла- тўкис адо этди.

Эндиги юриш сендан...

#давоми_бор /210

Муаллиф : Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍36
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💔 Ogʻriqli

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8💔2❤1
#Hijab_style💙

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
ТЎҒРИ ЙЎЛНИ ТОПОЛМАГАНДА ТИНГЛАНГ! °МУФТИЙ НУРИДДИН ХОЖИ ДОМЛА ХАЗРАТЛАРИ°
ILM XAZINASI
✅ Toʻgʻri yoʻlni topolmasangiz — tinglang 🎧

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ * * * Ҳилола ўқув марказига келганда биринчи бўлиб Дилнозага учрашди : - Ассалому алайкум, опажон. Мен келдим. Дилнозанинг уни айланиб- ўргилиб кутиб олди : - Воой, бунча яхши ?! Сизни ҳали бери ишга чиқмассиз деб…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

72-ҚИСМ

- Опа, ниманидир ўйлаган кўринасиз- а ? - опасининг оғзига умидвор тикилди Мирсаид ака

- Бу бир таклиф . Аммо режасини пишиб етилтириш лозим ,- деди Маҳина амма ўйчанлик билан

- Қани айтаверинг-чи , опа . Икковимизда бафуржа маслаҳатлашиб олиш учун вақт етарли- ку ...

Маҳина амма жиддий тарзда гап бошлади:

- Ҳозир Ҳилола билан Акромжоннинг Ўрикзордаги уйлари гўёки меҳмонхона. Тонг сахардан тунгача бизникида бўлишиб , уйларига ярим кечада тунагани боришаяпти халос.

Бу кетишда у ерга қандай меҳр қўйишади ?! Қолаверса сен билан мени ҳар куни кўриб туриб ...

Мирсаид ... Ука ...

Бу хонадон ...

Сен ва мен...

Буларнинг барчаси икки ёшнинг янги турмуш ҳақидаги хаёлларига ҳалақит берувчи аввалги ҳаётларининг ҳотирасидир. Улар сен ва мени , бу хонадонни кўриб ўтмишнинг устидан шундоққина ҳатлаб ўтиб кетадиган даражада бемеҳр эмаслар.
Хуллас гапни кўпайтириб юрагингни пиширмай.

Биз маълум вақтгача фарзандларимиз билан алоқани узиб туришимиз керак.

- Аммо бу ишни қандай уддалаймиз , опа...Уларга бизникига келманглар деб қанақасига айтамиз ?! Йўўўқ , бу иш менинг қўлимдан келмайди. Қолаверса Акромжон ҳам , Ҳилола ҳам бу гапга кўнишмайди. Сулаймонни-ку икки кун кўрмасам, ўзим чидай олмайман.

Маҳина опа укасига қараб меҳр билан кулимсиради:

- Масаланинг маслаҳатлашадиган жойи ҳам шу ерида, ука. Аммо айтиб қўяй, ёшлар чинакам бахтли бўлиши учун набирангни бироз кўрмай туришга чидашинг керак.

- Опа , сизда режа тайёр деб ўйлаяпман... - Мирсаид ака опасига тагдор қаради.

- Деярли тайёр. Бу дегани режанинг ўзимга тегишли бандини ўйлаб пишириб бўлдим дегани. Хўўп. Шундай қилиб мен кўч-кўронимни йиғиштириб ўз уйимга кетаман. Шу йўл орқали уларнинг ҳаётидан бироз муддатга чиқаман. Ким билсин, балки ёшлар ҳақиқий эр-у хотиндек яшаб кетсалар қайтишимга ҳожат ҳам қолмас. Ўша вақтда улар билан сени бағрингда бир оила бўлиб умргузаронлик қилаверарсизлар...

Бу энди ҳов ўша вақтда бўладиган гаплар ...

Ҳозир эса ...

Сени ҳам олиб кетардим- у , аммо бу иш бермайди ...Фаҳмлаб турганингдек, ўйлаганларимиз бир қолипга сиғмай қуюшқондан чиқиб кетади.

Мирсаид ака ўйланиб қолди.

- Опа ... Мен ҳаммасини тушундим. Бироз ўйлаб олай. Кейин қаерга кетишимни айтарман...

- Мирсаид , ука ... Режам сенга оғир ботмадими ? Очиғи ўйлаб - ўйлаб бошқа ҳеч қандай чора топмадим . Мабодо ўзинг ҳам бошқа мукаммалроқ , танангга енгилроқ бирор нарса ўйлаб топсанг , мен ҳамиша сен тараф .

- Йўқ опа . Шу режа менга маъқул... Ҳозир миямга бир фикр келди. Пулни белимга тугаман- у , Қримга Айдерни ёнига кетаман. Ўзи қачондан буён чақираяпганди. Баҳонада бир айланиб келаман. Нима дедингиз, опа ?

Маҳина опани юзи ёришди .

- Зўр ўйлабсан , ука... Мана энди кўнглим ҳотиржам бўлди. Барчасини пухта режалаштирамиз- у , болаларимизга кетар чоғида "биз кетдик" деб эълон қиламиз . Унгача эса ҳеч нарса бўлмаганидек индамай турамиз.

- Опа , истасангиз сиз ҳам мен билан юринг. Опа - ука бир сайр-у , саёҳат қилиб келамиз .

- Жон дердим-у , аммо менга узр. Шаҳло набирамга тинмай совчилар келяпти . Шуни масаласини ҳал қилиб олишим керак. Ҳозир у ерда кўпроқ керак бўлаяпман- да ....

- Майли опа. Мен Айдер билан бир қўнғироқлашай бўлмасам ...

Мирсаид ака ўрнидан енгил қўзғалди ...

* * *

Мирсаид аканинг Қримга кетганига бир ойдан ошди.

Акромжон ва Ҳилолалар бир нималарнидир йўқотиб қўйгандек гаранг бўлиб қолгандилар.

Орада Маҳина аммани уч- тўрт қайта бориб кўриб келишди. Маҳина амманинг ҳали у , ҳали бу ўғлиники ё бўлмасам қариндошлари , дугоналари даврасига "олиб кетиб қолишаётгани" учун Акромжон ва Ҳилола ўзларини аммага ҳалақит бераётгандек ҳис қилиб , амманинг даргоҳидан оёқлари анча товсарилиб қолди.

Энди Акромжон ва Ҳилола ўз уйларида тақдирга тан берганча ҳаёт кечира бошлашди.

Ҳилола ҳар куни бомдод киришидан аввал Акромжонни уйғониб чиқишини кутар ,

/211
👍20❤2
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

гоҳ- гоҳида ухлаб қолса эшикни ортидан аста чертиб уни уйғотар эди.
Уларнинг иккиси намозни адо этиб бўлишгач , Акромжон кўчага югуришга чиқиб кетар , Ҳилола эса ошхонага кириб нонушта дастурхони учун "ижод" билан машғул бўлар эди.

Акромжон югуриб келгач , қайта ювиниб-тараниб , Сулаймонни уйғотиб чиқар ва уччовлари бирга нонушта қилишар эди.

Шундан сўнг Акромжон Сулаймонни олиб боғчага кетар , Ҳилола туш вақтигача барча ишларни саранжомлаб , кечки овқатни тайёрлаб , шундан сўнг ўқув марказига ишга кетарди.

Ҳилоланинг дарсини тугашига Акромжон ва Сулаймон машинада бориб кутиб туришар , уйга қайтгач , яна вақтларини бирга мазмунли ўтказишар эди.

Орада Акромжон ажойиб бир ғоя ўйлади. У уйларининг катта ертўласини қайта таъмирлатиб, спорт зали учун жиҳозлатди. Залда Сулаймон учун махсус бурчак ҳам ясатиб берди.

Энди ота ва ўғил кўп вақтларини шу ерда ўтказишар , Ҳилолани ҳам ўзлари билан у ерга олиб кетмагунча ҳол- жонига қўйишмас эди.

Бу орада Акромжон иш юзасидан бир хафта Туркия сафарига бориб келадиган бўлди .

Ҳилола Акромжонсиз ўтган бир хафтада у ўзининг тақдирида ўрнини ҳеч ким билан алишиб бўлмас инсонга айланиб улгурганини ҳис қилди.

Айниқса Сулаймоннинг "Адажоним қачон келадилар ?! " деган саволларидан юраги бир увишар , "Улар яқинда келадилар" деган жавоб берар эди- ю , ўзи жойнамоз устида Акромжоннинг ҳаққига астойдил дуо қилишдан эринмас эди:

- Ё Аллоҳ! Қодир Эгам ! Фарзандимнинг хувиллаган дунёсини тўлдирган, биз учун қадрли бўлган бандангни азиз бошини омон сақлагин! Ҳузуримизга тўрт мучасини соғ ва саломат етказгин !

Ҳилола шундай дея юзига фотиҳа тортар экан, ич- ичидан бўғзига чуқур хўрсиниқ келар эди :

"Аллоҳим ...

Менинг айрилиқларга дош бериш учун ортиқча мажолим қолмаган...
Сулаймоним учун ҳам у киши саломат бўлишлари керак" ...

Акромжон Туркиядан эртага қайтиши керак эди.

Ҳилола Сулаймон билан Акромжон кетгандан буён ота уйида қолишган эди.
Ҳилоланинг дарслари тугатгач
укаси келиб уни ўз қизлик уйи Катта Қаънидаги хонадонларига олиб кетаётган эди.

Ҳилола бугунги машғулотлари тугагач, хонага чопқиллаб кириб келган Сулаймонни кўриб ажабланди :

- Сулаймон , тоғажонингга эргашиб келдингми ? - ўғлини жилмайганча бағрига босди Ҳилола .
Сулаймон кулимсираб бош чайқади :

- Йўўўқ , адажоним билан келдим ...

Ҳилола ажабланди. Ҳайратдан кўзлар катта - катта очилди :

- Адажонинг ...

Ҳилола бошини кўтариб эшикка термулди .

Кўп ўтмай эшик ёнида Акромжон кўринди .

Ҳилоланинг юраги бошқача бежо уриб кетди...

У номи "жуфти- ҳалол" , аслияти эса "қиёматли дўст" Акромжонни жуда соғинганлигини шу топда қаттиқ ҳис қилганди.

- Ассалому алайкум, - Ҳилола ажабланганини яшира олмади , - биз сизни эртага кутаётган эдик ...

- Ваалейкум ассалом. Ишим тез битди. Билетни алиштириб йўлга тушақолдим, - изоҳ берди Акромжон

- Яхши бориб келдингизми ? Йўлда чарчамадингизми ?

- Раҳмат , Аллоҳга шукр.

- Бизникига ўтибсиз- да ?

- Сулаймонимни соғиниб кетдим. Унга жуда ўрганибман. Кўз ўнгимдан лип- лип ўтиб кетаверди. Шунга аэропортдан тушиб у ёққа югурдим.

- Қачон келгандингиз ?

- Икки соатча бўлди . Ҳозир Сулаймон билан ўз уйимиздан келяпмиз. Машинада сени олиб кетишга келдик.

- Воой... Уйда овқат ҳам йўқ ,- Ҳилола афсусланганча ўйланиб қолди ,- келишингизни билганимда тансиқроқ бирор таом пишириб қўйган бўлардим.

- Ҳеч қиси йўқ... Йўл тўла кафе. Уйга овқат олармиз. Салат ҳам ... Аммо ширинликни Туркиядан олиб келдим. Асл турк паҳлаваси ...

Ҳилоланинг юзида ажиб жилва ўйнай бошлаган эди. У деярли бир хафтадан буён ҳувиллаб қолган кўнгил гўшаси Акромжоннинг ташрифи билан яна файзга тўлганини юрагидан тан олиб турар эди.

/ 212
👍17❤3
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Акромжон , Ҳилола , Сулаймон шу куни алламаҳалгача суҳбатлашиб ўтиришди .

Сулаймон Акромжонни обдон соғинган экан. У адасининг пинжига ёпишиб олган, бўш қолди дегунча унинн юзига - юзини ишқалар "Ўзимни адажоним" дея илжайиб қўяр эди. Акромжон унга деб олиб келган катта ўйинчоқ машинани эса эҳтиёт қилиб қутисига солиб қўйганини кўрган Акромжон Сулаймонга қараб гап қотди :

- Ўғлим. Машинангни авайлаб олиб қўймасдан мазза қилиб ўйна. Бузилиб қолса бошқача- зўридан олиб бераман.

Сулаймон хўп деб машинага қараб талпинганда Акромжон Ҳилолага кўзини қисди :

- Сулаймоннинг туғилган кунига ўзи ҳайдайдиган катта ўйинчоқ жип олиб бераман. Унгача кунлар исиб қолади . Кўчада мазза қилиб ҳайдайди.

Ҳилола унга қараб мамнун қиёфада эслатди.

- "Биз" баҳорда она- бола қўй кутаяпгандик...

Акромжон бошини қашиб шодон кулди :

- Вааай , хали уям бор эди- я ! Қара-я! Бутунлай ёдимдан чиқибди .
Бўлди ! Униям "есть" қиламиз !

Акромжон шундай деб ичкарига кириб кетди . Кўп ўтмай қўлида ўроғлиқ бир нарса кўтариб чиқди.

- Буни сенга олгандим. Ёқадими йўқми ... Билмадим ...

Ҳилола Акромжон узатган совғани олди. Аста очди. Акромжон Ҳилолага атаб рўмол олиб келган экан. Жуда нафис ...Четлари жимжима уқали қилиб тўқилган .Гулдор оч бинафша рангда ... Катта ҳажмли...

- Бунчаям чиройли ... Менга жуда ёқди, - Ҳилола базўр шивирлади ,- катта раҳмат... Тан- жонинингиз соғ бўлсин...

- Ёққанидан ҳурсандман... Биласанми , мен бир зўр нарса ўйладим. Ёзда Отам , аммам , сен , мен ва Сулаймон барчамиз Туркияга бориб бир айланиб саёҳат қилиб келишни режа қилиб қўйдим.

Ҳилола Акромжоннинг режасини эшитиб жуда севиб кетди.

- Мен ... Додажонни жуда соғиндим... Уларга жуда ўрганиб қолган эканман. Кеча қўнғироқ қилганимда "Қачон қайтасиз ?" деган саволимга "Қизим , ҳозирча бир тўхтамга келмадим, менимча яқин олти ойча уйга қайтмасманов" дедилар". Улар Айдер амаки билан биргаликда меҳмонхона юритаётганмишлар. Ўша юмуш уларга жуда ёқиб қолган шекилли.

- Қримнинг табиати ҳақиқатдан ҳам жуда мақтовга арзигулик. Отам эса энг яхшисига муносиблар. Кейинги йилларда бошларига жуда кўп савдолар тушди. Агар ўша жой Отамга ёққан бўлса , кўнгиллари шундан таскин топаётган бўлса , қарорларни қўллаб -қувватлайман халос.

- Тўғри айтасиз , - Акромжоннинг сўзларига қўшилди Ҳилола , - ким ким- у, аммо додажон энг яхшисига муносиблар . Фақат инсонни соғинч ҳисси қийнагани ёмон-да.

Майли Акромжон ака , сиз ҳам узоқ йўлдан чарчаб келгансиз. Дамингизни ола қолинг .

Акромжон ҳам унга рози бўлиб қаради :

- Сен ҳам яхши ётиб тур ...

* * *

Ҳилола енгил хўрсинганча ёстиққа бош қўяр экан, кўнглини асир олган саволларига жавоб топиш пайида эди.

- Аллоҳим ... Уч ой ичида бир инсонга шу қадар кўникиш мумкин экан- а ... Мен Сулаймон акам дунёдан ўтганларида ҳаётим буткул тугади деб ўйлаган эдим. Аммо ўзинг буюк ва чевар зотсан. Бандангга синов бердингми , уни бир мушкул вазиятга солдингми , ундан чиқиш йўлини ҳам кўрсатиб берар экансан. Унга ҳар доим , ҳамма вақт курашиш учун умид қолдирар экансан. Мен учун аталган ўша умиднинг номи - Сулаймон бўлди.
Мен ўғлим Сулаймон учун яшаб қолишга кўндим...
Ва ...
Мен ва Сулаймон учун яшашга мажол топаётган додажоннинг жонларига мадор бўлишга ҳаракат қила бошладим...

Аллоҳим ...

Сенинг каби ким биларди ?

Сенинг каби ким огоҳ эди...

Ҳаётимнинг мазмуни бўлган , кўнглимнинг хуш ифори , кўз очиб кўрган ёрим Сулаймон акамнинг дийдорларига тириклик чоғларидаёқ тўймаганим рост эди ...

Аммо Сенинг ҳоҳиш - ироданг шу бўлса нима ҳам қила олар эдим...

/213
👍20
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Севар ёримдан менга уч ёдгор қолибди : додажоним , Сулаймоним ва ҳотиралар...

Менинг аслида ҳали ҳам ана шу ҳотираларни вафот этган турмуш ўртоғим- Сулаймон акамнинг ўрниларида кўришимни ким ҳам биларди ?

Асл кўнглимдан хабардорлар эса иккита. Бири ернинг тагидаги чумолиларнинг ғимирлашидан ҳам хабардор Аллоҳ... Унинг учун менинг кўнглим мисли дил номаларига тўла очиқ қолдирилган китоб. Бу китоб ўзининг тарафидан тақдим этилганлиги , унинг асл эгаси ҳам ўзи эканлиги рост .
Иккинчиси... Бу Акромжон ака...

Мен дунёда улар сингари инсонлар кўплигини биламан. Баъзан ўйлайман. Бу инсонни Аллоҳ менга мукофот сифатида юборган бўлса керак. Агар ўшанда Бунёдбек акага турмушга чиққанимда , улар кўнглимга Акромжон акадек қарамаган бўлармидилар ?! Менимча шундай. Ахир Бунёдбек акага жуфт керак эди.
Акромжон акага эса мен ва Сулаймоннинг ҳотиржамлигимиз керак. Яна додажоннинг диллари ўртанмаслиги , инсонлар маломатидан нари бўлишлари ва энг асосийси раҳматли акасининг қабрида осойишта ётиши керак...

Ҳозир бизни ташқаридан кузатган инсонлар мен ҳақимда нима деб ўйлашларини биламан.
Тунов куни махалла бошидаги Мубор хола йўлда ушлаб олиб атай ўзини билмасликка солиб алланималарни гапириб дилимни ҳуфтон қилди.

- Сен қиз ичингдан пишган бало экансан. Ақлинг тошни ёраркан. Бир ўқ билан нечта қуённи урганингни ҳисобига етиб бўлмайди- я?! Ҳамманиям сендек пешонаси кулсин-да , жон қизим. Биринчи эринг барно йигит эди . Буни эса жуда хушсурат. Камига кўзи сендан бошқасини кўрмаган жанон йигит. Мендан сўрасанг бева қолганинг билан йўқотганингдан топганинг кўп бўлибди. Иккита данғиллама участка, қўша - қўша машина , бу ёқда ҳайҳотдек супермаркет. Унинг устига эрга тегиб яна ўша қайнота. Кўнглини олай деб ҳам ўтирмайсан. Баҳонада ўғлингни оталик бўлиб қолганини айт ,жон болам..."
Хуллас ўша куни у жон, жон деб Ҳилолани жонини олди. Бир сўз билан айтганда "еди".

Ҳилола унга индамади. Билади- ки опоқи унинг айнан индашини кутиб юрагига бигиз санчди.

Ҳилола эса жилмайди- ю , узр сўраб узоқлаша қолди.

Ҳилола опоқининг нима учун бунақа муомала билан сийлаганини сабабини яхши биларди. Опоқи ҳам кўп қаторида ўзидан умидвор бўлганини , тайинли ишга бўйни ёр бермай ит уриштириб пул топиб юрадиган, учта боласи билан хотинини кўчага ташлаб қўйган ўғлига Ҳилолани сўраб Маҳина аммадан балога қолганди. Маҳина амма икки оғиз гап билан Мубор опоқини жойида михлаб , чиройли қилиб кўчани "кўрсатиб қўйганди".
"Бугун опоқи аламлари босилиб тинч ухлайдиган бўлдилар,- деб ўйлади ўшанда Ҳилола,- майли нима қилса ҳам она. Оналарни она бўлгани учун ҳам оқлашга ҳаракат қилиш керакдир. Уям боласининг тиниб - тинчиб ўтиришини кўргиси келаётгандир . Аммо бугунги кунга тушишида ўзининг айби катта эканлигини билади . Билади- ю , тан олгиси келмайди"

Аммо мен ва Акромжон ака ...

Турмуш қурганимизга уч ой бўлди. Ўйлашимча шу вақт ичида эр ва хотин ролини ўхшатиб ўйлаяпмиз шекилли. Бўлмаса ўз опаларим "Мабодо кўнглинг бирор нарса тусамаяптими ?! Бирорта хушхабар йўқми ?!" дейишмаган бўларди

Мен эса ... Мен эса бора - бора Акромжон акага ноҳақлик қилаётганимни тушуниб азоб чекаяпман. Ахир мен фарзанд кўрган аёлман. Қайтиб болали бўлмаслигим ўз - ўзидан Акромжон акани айбдор қилиб кўрсатади . У киши яхшилик қиламан деб яна қанча маломатларга сабаб бўлар эканлар.
Гоҳида "Вақти келиб улардан жавобимни сўрайман. Мендан ажрашиб ўзларига мос оқила бир қизга уйлансинлар, ахир бахтли бўлишга улар барчадан ҳам ҳақлилар" деб ўйлайман. Аммо Сулаймондан адасини тортиб олишни ҳам истамаяпман. Болам Акромжон ака билан болалигини топди ахир...

Аммо мен ҳам у кишининг яхшилигига жавоб тариқасида аёл ўрнида ўзимни зўрлаб муқом қила олмайман. Бу билан ўзлигимга ҳиёнат қила олмайман...

#давоми_бор /214

Муаллиф : Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍53❤10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Опангизни йўқлаб туринг, жон сингиллар

Опа-сингиллар бир-бирига бу дунёда ғанимат бўлади, хабар олинг яқинлардан.

Сингилларга улашинг.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😀ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАР!✨

🌟Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин!
🌟Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз.
🌟Аллоҳ барча ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин.
🌟Аллоҳга омонатсиз азизларим!

🌙ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!🌙

💫✨💫✨💫✨💫✨💫✨

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум! Хайрли тонг!

Аллоҳим бугунги кунингизни ҳайрли ва барокатли қилсин

🌳 Хонадонингизга тинчлик,
🌳 Рўзғорингизга барака,
🌳 Ишларингизга омад,
🌳 Чўнтагингизга даромад тилаб, яна бир янги кунни бошлаймиз!

Янги кунингиз барокатли ўтсин, азизлар!!!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2