🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
#Hijab_style💙

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
ТЎҒРИ ЙЎЛНИ ТОПОЛМАГАНДА ТИНГЛАНГ! °МУФТИЙ НУРИДДИН ХОЖИ ДОМЛА ХАЗРАТЛАРИ°
ILM XAZINASI
✅ Toʻgʻri yoʻlni topolmasangiz — tinglang 🎧

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ * * * Ҳилола ўқув марказига келганда биринчи бўлиб Дилнозага учрашди : - Ассалому алайкум, опажон. Мен келдим. Дилнозанинг уни айланиб- ўргилиб кутиб олди : - Воой, бунча яхши ?! Сизни ҳали бери ишга чиқмассиз деб…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

72-ҚИСМ

- Опа, ниманидир ўйлаган кўринасиз- а ? - опасининг оғзига умидвор тикилди Мирсаид ака

- Бу бир таклиф . Аммо режасини пишиб етилтириш лозим ,- деди Маҳина амма ўйчанлик билан

- Қани айтаверинг-чи , опа . Икковимизда бафуржа маслаҳатлашиб олиш учун вақт етарли- ку ...

Маҳина амма жиддий тарзда гап бошлади:

- Ҳозир Ҳилола билан Акромжоннинг Ўрикзордаги уйлари гўёки меҳмонхона. Тонг сахардан тунгача бизникида бўлишиб , уйларига ярим кечада тунагани боришаяпти халос.

Бу кетишда у ерга қандай меҳр қўйишади ?! Қолаверса сен билан мени ҳар куни кўриб туриб ...

Мирсаид ... Ука ...

Бу хонадон ...

Сен ва мен...

Буларнинг барчаси икки ёшнинг янги турмуш ҳақидаги хаёлларига ҳалақит берувчи аввалги ҳаётларининг ҳотирасидир. Улар сен ва мени , бу хонадонни кўриб ўтмишнинг устидан шундоққина ҳатлаб ўтиб кетадиган даражада бемеҳр эмаслар.
Хуллас гапни кўпайтириб юрагингни пиширмай.

Биз маълум вақтгача фарзандларимиз билан алоқани узиб туришимиз керак.

- Аммо бу ишни қандай уддалаймиз , опа...Уларга бизникига келманглар деб қанақасига айтамиз ?! Йўўўқ , бу иш менинг қўлимдан келмайди. Қолаверса Акромжон ҳам , Ҳилола ҳам бу гапга кўнишмайди. Сулаймонни-ку икки кун кўрмасам, ўзим чидай олмайман.

Маҳина опа укасига қараб меҳр билан кулимсиради:

- Масаланинг маслаҳатлашадиган жойи ҳам шу ерида, ука. Аммо айтиб қўяй, ёшлар чинакам бахтли бўлиши учун набирангни бироз кўрмай туришга чидашинг керак.

- Опа , сизда режа тайёр деб ўйлаяпман... - Мирсаид ака опасига тагдор қаради.

- Деярли тайёр. Бу дегани режанинг ўзимга тегишли бандини ўйлаб пишириб бўлдим дегани. Хўўп. Шундай қилиб мен кўч-кўронимни йиғиштириб ўз уйимга кетаман. Шу йўл орқали уларнинг ҳаётидан бироз муддатга чиқаман. Ким билсин, балки ёшлар ҳақиқий эр-у хотиндек яшаб кетсалар қайтишимга ҳожат ҳам қолмас. Ўша вақтда улар билан сени бағрингда бир оила бўлиб умргузаронлик қилаверарсизлар...

Бу энди ҳов ўша вақтда бўладиган гаплар ...

Ҳозир эса ...

Сени ҳам олиб кетардим- у , аммо бу иш бермайди ...Фаҳмлаб турганингдек, ўйлаганларимиз бир қолипга сиғмай қуюшқондан чиқиб кетади.

Мирсаид ака ўйланиб қолди.

- Опа ... Мен ҳаммасини тушундим. Бироз ўйлаб олай. Кейин қаерга кетишимни айтарман...

- Мирсаид , ука ... Режам сенга оғир ботмадими ? Очиғи ўйлаб - ўйлаб бошқа ҳеч қандай чора топмадим . Мабодо ўзинг ҳам бошқа мукаммалроқ , танангга енгилроқ бирор нарса ўйлаб топсанг , мен ҳамиша сен тараф .

- Йўқ опа . Шу режа менга маъқул... Ҳозир миямга бир фикр келди. Пулни белимга тугаман- у , Қримга Айдерни ёнига кетаман. Ўзи қачондан буён чақираяпганди. Баҳонада бир айланиб келаман. Нима дедингиз, опа ?

Маҳина опани юзи ёришди .

- Зўр ўйлабсан , ука... Мана энди кўнглим ҳотиржам бўлди. Барчасини пухта режалаштирамиз- у , болаларимизга кетар чоғида "биз кетдик" деб эълон қиламиз . Унгача эса ҳеч нарса бўлмаганидек индамай турамиз.

- Опа , истасангиз сиз ҳам мен билан юринг. Опа - ука бир сайр-у , саёҳат қилиб келамиз .

- Жон дердим-у , аммо менга узр. Шаҳло набирамга тинмай совчилар келяпти . Шуни масаласини ҳал қилиб олишим керак. Ҳозир у ерда кўпроқ керак бўлаяпман- да ....

- Майли опа. Мен Айдер билан бир қўнғироқлашай бўлмасам ...

Мирсаид ака ўрнидан енгил қўзғалди ...

* * *

Мирсаид аканинг Қримга кетганига бир ойдан ошди.

Акромжон ва Ҳилолалар бир нималарнидир йўқотиб қўйгандек гаранг бўлиб қолгандилар.

Орада Маҳина аммани уч- тўрт қайта бориб кўриб келишди. Маҳина амманинг ҳали у , ҳали бу ўғлиники ё бўлмасам қариндошлари , дугоналари даврасига "олиб кетиб қолишаётгани" учун Акромжон ва Ҳилола ўзларини аммага ҳалақит бераётгандек ҳис қилиб , амманинг даргоҳидан оёқлари анча товсарилиб қолди.

Энди Акромжон ва Ҳилола ўз уйларида тақдирга тан берганча ҳаёт кечира бошлашди.

Ҳилола ҳар куни бомдод киришидан аввал Акромжонни уйғониб чиқишини кутар ,

/211
👍20❤2
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

гоҳ- гоҳида ухлаб қолса эшикни ортидан аста чертиб уни уйғотар эди.
Уларнинг иккиси намозни адо этиб бўлишгач , Акромжон кўчага югуришга чиқиб кетар , Ҳилола эса ошхонага кириб нонушта дастурхони учун "ижод" билан машғул бўлар эди.

Акромжон югуриб келгач , қайта ювиниб-тараниб , Сулаймонни уйғотиб чиқар ва уччовлари бирга нонушта қилишар эди.

Шундан сўнг Акромжон Сулаймонни олиб боғчага кетар , Ҳилола туш вақтигача барча ишларни саранжомлаб , кечки овқатни тайёрлаб , шундан сўнг ўқув марказига ишга кетарди.

Ҳилоланинг дарсини тугашига Акромжон ва Сулаймон машинада бориб кутиб туришар , уйга қайтгач , яна вақтларини бирга мазмунли ўтказишар эди.

Орада Акромжон ажойиб бир ғоя ўйлади. У уйларининг катта ертўласини қайта таъмирлатиб, спорт зали учун жиҳозлатди. Залда Сулаймон учун махсус бурчак ҳам ясатиб берди.

Энди ота ва ўғил кўп вақтларини шу ерда ўтказишар , Ҳилолани ҳам ўзлари билан у ерга олиб кетмагунча ҳол- жонига қўйишмас эди.

Бу орада Акромжон иш юзасидан бир хафта Туркия сафарига бориб келадиган бўлди .

Ҳилола Акромжонсиз ўтган бир хафтада у ўзининг тақдирида ўрнини ҳеч ким билан алишиб бўлмас инсонга айланиб улгурганини ҳис қилди.

Айниқса Сулаймоннинг "Адажоним қачон келадилар ?! " деган саволларидан юраги бир увишар , "Улар яқинда келадилар" деган жавоб берар эди- ю , ўзи жойнамоз устида Акромжоннинг ҳаққига астойдил дуо қилишдан эринмас эди:

- Ё Аллоҳ! Қодир Эгам ! Фарзандимнинг хувиллаган дунёсини тўлдирган, биз учун қадрли бўлган бандангни азиз бошини омон сақлагин! Ҳузуримизга тўрт мучасини соғ ва саломат етказгин !

Ҳилола шундай дея юзига фотиҳа тортар экан, ич- ичидан бўғзига чуқур хўрсиниқ келар эди :

"Аллоҳим ...

Менинг айрилиқларга дош бериш учун ортиқча мажолим қолмаган...
Сулаймоним учун ҳам у киши саломат бўлишлари керак" ...

Акромжон Туркиядан эртага қайтиши керак эди.

Ҳилола Сулаймон билан Акромжон кетгандан буён ота уйида қолишган эди.
Ҳилоланинг дарслари тугатгач
укаси келиб уни ўз қизлик уйи Катта Қаънидаги хонадонларига олиб кетаётган эди.

Ҳилола бугунги машғулотлари тугагач, хонага чопқиллаб кириб келган Сулаймонни кўриб ажабланди :

- Сулаймон , тоғажонингга эргашиб келдингми ? - ўғлини жилмайганча бағрига босди Ҳилола .
Сулаймон кулимсираб бош чайқади :

- Йўўўқ , адажоним билан келдим ...

Ҳилола ажабланди. Ҳайратдан кўзлар катта - катта очилди :

- Адажонинг ...

Ҳилола бошини кўтариб эшикка термулди .

Кўп ўтмай эшик ёнида Акромжон кўринди .

Ҳилоланинг юраги бошқача бежо уриб кетди...

У номи "жуфти- ҳалол" , аслияти эса "қиёматли дўст" Акромжонни жуда соғинганлигини шу топда қаттиқ ҳис қилганди.

- Ассалому алайкум, - Ҳилола ажабланганини яшира олмади , - биз сизни эртага кутаётган эдик ...

- Ваалейкум ассалом. Ишим тез битди. Билетни алиштириб йўлга тушақолдим, - изоҳ берди Акромжон

- Яхши бориб келдингизми ? Йўлда чарчамадингизми ?

- Раҳмат , Аллоҳга шукр.

- Бизникига ўтибсиз- да ?

- Сулаймонимни соғиниб кетдим. Унга жуда ўрганибман. Кўз ўнгимдан лип- лип ўтиб кетаверди. Шунга аэропортдан тушиб у ёққа югурдим.

- Қачон келгандингиз ?

- Икки соатча бўлди . Ҳозир Сулаймон билан ўз уйимиздан келяпмиз. Машинада сени олиб кетишга келдик.

- Воой... Уйда овқат ҳам йўқ ,- Ҳилола афсусланганча ўйланиб қолди ,- келишингизни билганимда тансиқроқ бирор таом пишириб қўйган бўлардим.

- Ҳеч қиси йўқ... Йўл тўла кафе. Уйга овқат олармиз. Салат ҳам ... Аммо ширинликни Туркиядан олиб келдим. Асл турк паҳлаваси ...

Ҳилоланинг юзида ажиб жилва ўйнай бошлаган эди. У деярли бир хафтадан буён ҳувиллаб қолган кўнгил гўшаси Акромжоннинг ташрифи билан яна файзга тўлганини юрагидан тан олиб турар эди.

/ 212
👍17❤3
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Акромжон , Ҳилола , Сулаймон шу куни алламаҳалгача суҳбатлашиб ўтиришди .

Сулаймон Акромжонни обдон соғинган экан. У адасининг пинжига ёпишиб олган, бўш қолди дегунча унинн юзига - юзини ишқалар "Ўзимни адажоним" дея илжайиб қўяр эди. Акромжон унга деб олиб келган катта ўйинчоқ машинани эса эҳтиёт қилиб қутисига солиб қўйганини кўрган Акромжон Сулаймонга қараб гап қотди :

- Ўғлим. Машинангни авайлаб олиб қўймасдан мазза қилиб ўйна. Бузилиб қолса бошқача- зўридан олиб бераман.

Сулаймон хўп деб машинага қараб талпинганда Акромжон Ҳилолага кўзини қисди :

- Сулаймоннинг туғилган кунига ўзи ҳайдайдиган катта ўйинчоқ жип олиб бераман. Унгача кунлар исиб қолади . Кўчада мазза қилиб ҳайдайди.

Ҳилола унга қараб мамнун қиёфада эслатди.

- "Биз" баҳорда она- бола қўй кутаяпгандик...

Акромжон бошини қашиб шодон кулди :

- Вааай , хали уям бор эди- я ! Қара-я! Бутунлай ёдимдан чиқибди .
Бўлди ! Униям "есть" қиламиз !

Акромжон шундай деб ичкарига кириб кетди . Кўп ўтмай қўлида ўроғлиқ бир нарса кўтариб чиқди.

- Буни сенга олгандим. Ёқадими йўқми ... Билмадим ...

Ҳилола Акромжон узатган совғани олди. Аста очди. Акромжон Ҳилолага атаб рўмол олиб келган экан. Жуда нафис ...Четлари жимжима уқали қилиб тўқилган .Гулдор оч бинафша рангда ... Катта ҳажмли...

- Бунчаям чиройли ... Менга жуда ёқди, - Ҳилола базўр шивирлади ,- катта раҳмат... Тан- жонинингиз соғ бўлсин...

- Ёққанидан ҳурсандман... Биласанми , мен бир зўр нарса ўйладим. Ёзда Отам , аммам , сен , мен ва Сулаймон барчамиз Туркияга бориб бир айланиб саёҳат қилиб келишни режа қилиб қўйдим.

Ҳилола Акромжоннинг режасини эшитиб жуда севиб кетди.

- Мен ... Додажонни жуда соғиндим... Уларга жуда ўрганиб қолган эканман. Кеча қўнғироқ қилганимда "Қачон қайтасиз ?" деган саволимга "Қизим , ҳозирча бир тўхтамга келмадим, менимча яқин олти ойча уйга қайтмасманов" дедилар". Улар Айдер амаки билан биргаликда меҳмонхона юритаётганмишлар. Ўша юмуш уларга жуда ёқиб қолган шекилли.

- Қримнинг табиати ҳақиқатдан ҳам жуда мақтовга арзигулик. Отам эса энг яхшисига муносиблар. Кейинги йилларда бошларига жуда кўп савдолар тушди. Агар ўша жой Отамга ёққан бўлса , кўнгиллари шундан таскин топаётган бўлса , қарорларни қўллаб -қувватлайман халос.

- Тўғри айтасиз , - Акромжоннинг сўзларига қўшилди Ҳилола , - ким ким- у, аммо додажон энг яхшисига муносиблар . Фақат инсонни соғинч ҳисси қийнагани ёмон-да.

Майли Акромжон ака , сиз ҳам узоқ йўлдан чарчаб келгансиз. Дамингизни ола қолинг .

Акромжон ҳам унга рози бўлиб қаради :

- Сен ҳам яхши ётиб тур ...

* * *

Ҳилола енгил хўрсинганча ёстиққа бош қўяр экан, кўнглини асир олган саволларига жавоб топиш пайида эди.

- Аллоҳим ... Уч ой ичида бир инсонга шу қадар кўникиш мумкин экан- а ... Мен Сулаймон акам дунёдан ўтганларида ҳаётим буткул тугади деб ўйлаган эдим. Аммо ўзинг буюк ва чевар зотсан. Бандангга синов бердингми , уни бир мушкул вазиятга солдингми , ундан чиқиш йўлини ҳам кўрсатиб берар экансан. Унга ҳар доим , ҳамма вақт курашиш учун умид қолдирар экансан. Мен учун аталган ўша умиднинг номи - Сулаймон бўлди.
Мен ўғлим Сулаймон учун яшаб қолишга кўндим...
Ва ...
Мен ва Сулаймон учун яшашга мажол топаётган додажоннинг жонларига мадор бўлишга ҳаракат қила бошладим...

Аллоҳим ...

Сенинг каби ким биларди ?

Сенинг каби ким огоҳ эди...

Ҳаётимнинг мазмуни бўлган , кўнглимнинг хуш ифори , кўз очиб кўрган ёрим Сулаймон акамнинг дийдорларига тириклик чоғларидаёқ тўймаганим рост эди ...

Аммо Сенинг ҳоҳиш - ироданг шу бўлса нима ҳам қила олар эдим...

/213
👍20
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Севар ёримдан менга уч ёдгор қолибди : додажоним , Сулаймоним ва ҳотиралар...

Менинг аслида ҳали ҳам ана шу ҳотираларни вафот этган турмуш ўртоғим- Сулаймон акамнинг ўрниларида кўришимни ким ҳам биларди ?

Асл кўнглимдан хабардорлар эса иккита. Бири ернинг тагидаги чумолиларнинг ғимирлашидан ҳам хабардор Аллоҳ... Унинг учун менинг кўнглим мисли дил номаларига тўла очиқ қолдирилган китоб. Бу китоб ўзининг тарафидан тақдим этилганлиги , унинг асл эгаси ҳам ўзи эканлиги рост .
Иккинчиси... Бу Акромжон ака...

Мен дунёда улар сингари инсонлар кўплигини биламан. Баъзан ўйлайман. Бу инсонни Аллоҳ менга мукофот сифатида юборган бўлса керак. Агар ўшанда Бунёдбек акага турмушга чиққанимда , улар кўнглимга Акромжон акадек қарамаган бўлармидилар ?! Менимча шундай. Ахир Бунёдбек акага жуфт керак эди.
Акромжон акага эса мен ва Сулаймоннинг ҳотиржамлигимиз керак. Яна додажоннинг диллари ўртанмаслиги , инсонлар маломатидан нари бўлишлари ва энг асосийси раҳматли акасининг қабрида осойишта ётиши керак...

Ҳозир бизни ташқаридан кузатган инсонлар мен ҳақимда нима деб ўйлашларини биламан.
Тунов куни махалла бошидаги Мубор хола йўлда ушлаб олиб атай ўзини билмасликка солиб алланималарни гапириб дилимни ҳуфтон қилди.

- Сен қиз ичингдан пишган бало экансан. Ақлинг тошни ёраркан. Бир ўқ билан нечта қуённи урганингни ҳисобига етиб бўлмайди- я?! Ҳамманиям сендек пешонаси кулсин-да , жон қизим. Биринчи эринг барно йигит эди . Буни эса жуда хушсурат. Камига кўзи сендан бошқасини кўрмаган жанон йигит. Мендан сўрасанг бева қолганинг билан йўқотганингдан топганинг кўп бўлибди. Иккита данғиллама участка, қўша - қўша машина , бу ёқда ҳайҳотдек супермаркет. Унинг устига эрга тегиб яна ўша қайнота. Кўнглини олай деб ҳам ўтирмайсан. Баҳонада ўғлингни оталик бўлиб қолганини айт ,жон болам..."
Хуллас ўша куни у жон, жон деб Ҳилолани жонини олди. Бир сўз билан айтганда "еди".

Ҳилола унга индамади. Билади- ки опоқи унинг айнан индашини кутиб юрагига бигиз санчди.

Ҳилола эса жилмайди- ю , узр сўраб узоқлаша қолди.

Ҳилола опоқининг нима учун бунақа муомала билан сийлаганини сабабини яхши биларди. Опоқи ҳам кўп қаторида ўзидан умидвор бўлганини , тайинли ишга бўйни ёр бермай ит уриштириб пул топиб юрадиган, учта боласи билан хотинини кўчага ташлаб қўйган ўғлига Ҳилолани сўраб Маҳина аммадан балога қолганди. Маҳина амма икки оғиз гап билан Мубор опоқини жойида михлаб , чиройли қилиб кўчани "кўрсатиб қўйганди".
"Бугун опоқи аламлари босилиб тинч ухлайдиган бўлдилар,- деб ўйлади ўшанда Ҳилола,- майли нима қилса ҳам она. Оналарни она бўлгани учун ҳам оқлашга ҳаракат қилиш керакдир. Уям боласининг тиниб - тинчиб ўтиришини кўргиси келаётгандир . Аммо бугунги кунга тушишида ўзининг айби катта эканлигини билади . Билади- ю , тан олгиси келмайди"

Аммо мен ва Акромжон ака ...

Турмуш қурганимизга уч ой бўлди. Ўйлашимча шу вақт ичида эр ва хотин ролини ўхшатиб ўйлаяпмиз шекилли. Бўлмаса ўз опаларим "Мабодо кўнглинг бирор нарса тусамаяптими ?! Бирорта хушхабар йўқми ?!" дейишмаган бўларди

Мен эса ... Мен эса бора - бора Акромжон акага ноҳақлик қилаётганимни тушуниб азоб чекаяпман. Ахир мен фарзанд кўрган аёлман. Қайтиб болали бўлмаслигим ўз - ўзидан Акромжон акани айбдор қилиб кўрсатади . У киши яхшилик қиламан деб яна қанча маломатларга сабаб бўлар эканлар.
Гоҳида "Вақти келиб улардан жавобимни сўрайман. Мендан ажрашиб ўзларига мос оқила бир қизга уйлансинлар, ахир бахтли бўлишга улар барчадан ҳам ҳақлилар" деб ўйлайман. Аммо Сулаймондан адасини тортиб олишни ҳам истамаяпман. Болам Акромжон ака билан болалигини топди ахир...

Аммо мен ҳам у кишининг яхшилигига жавоб тариқасида аёл ўрнида ўзимни зўрлаб муқом қила олмайман. Бу билан ўзлигимга ҳиёнат қила олмайман...

#давоми_бор /214

Муаллиф : Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍53❤10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Опангизни йўқлаб туринг, жон сингиллар

Опа-сингиллар бир-бирига бу дунёда ғанимат бўлади, хабар олинг яқинлардан.

Сингилларга улашинг.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😀ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАР!✨

🌟Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин!
🌟Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз.
🌟Аллоҳ барча ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин.
🌟Аллоҳга омонатсиз азизларим!

🌙ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!🌙

💫✨💫✨💫✨💫✨💫✨

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум! Хайрли тонг!

Аллоҳим бугунги кунингизни ҳайрли ва барокатли қилсин

🌳 Хонадонингизга тинчлик,
🌳 Рўзғорингизга барака,
🌳 Ишларингизга омад,
🌳 Чўнтагингизга даромад тилаб, яна бир янги кунни бошлаймиз!

Янги кунингиз барокатли ўтсин, азизлар!!!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
📜 Кўзингизни очишингиз биланоқ "Ла илаҳа иллаллоҳ" калимасини ҳам дилингизда, ҳам тилингизда такрор айтингиз-а, қадрлигим.
Сизни Раббим ўз суюклилари қаторида этганига шукрлар бўлсин !
Нафас олаётган тонгнинг гўзаллиги нимада эканлигини биласизми?!
Ўн саккиз минг оламнинг Яратгувчи шарафига ҳамдлар ўқишида, санолар куйлашида.
Сизни ҳам ўшаларнинг қаторида этганига шукрлар бўлсин!
Ибодатингизда ота-онангизни ҳақларига дуода бўлиб, меҳрибон жуфтингизнинг муҳаббатли кўзларига қараганингизда ва фарзанди неъматларингизнинг нурли юзларидан ўпиб қўйганингиздаги бахтга еткизганига шукрлар бўлсин!
Қалбларимизга Ўзининг муҳаббатини солиб, кўнгилларимизни Ишқ кўйида яшнатиб қўйган Раббимга беадад шукрлар бўлсин !

Севимлиларимизга хуш тонглар тилаб
куйинг кадрдоним

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗИНГИЗНИ ХАМ ДУО ҚИЛИНГ

Эй Роббим, мени ҳалол ризқ ила ризқлантир!
Эй Роббим, менга солиҳа жуфт насиб эт!
Эй Роббим, менинг гуноҳларимни кечир!
Эй Роббим, дардларимга комил шифо бер!
Эй Роббим, менга раҳм қил!
Эй Роббим, менга тавфиқ бер!
Эй Роббим, менинг умримга, вақтимга барака бер!
Эй Роббим, айбларимни сатр қил!
Эй Роббим, менга фойдали илм ато эт!
Эй Роббим, мени ҳифзу ҳимоянгда асра!
Эй Роббим, мени тўғри йўлга бошла!
Эй Роббим, менинг иймонимни зиёда эт!
Эй Роббим, Қуръонни қалбимга жо айла!
Эй Роббим, менга соғлом ақл бер!
Эй Роббим, билганларимга амал қилишимни осон айла
...🤲


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Romol_orash_usuli💚

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
<Оятул Курсий>ни хар куни ўқишликни ажрлари

✓«Оятул Курсий»ни уйидан чиқаётганда ўқиган одам қайтиб келгунча Аллоҳ таолонинг ҳимоясида бўлади.

✓«Оятул Курсий»ни ҳовлисида ўқиган одамникига ўттиз кунгача шайтонлар, қирқ кунгача сеҳргарлар кирмайди.

✓«Оятул Курсий»ни уйқуга ётганда ўқиган одамни Аллоҳ таоло ўзини ҳам, қўшнисини ҳам, қўшнисининг қўшнисини ҳам омонда сақлайди.

✓“Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсини ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ.”

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7❤1
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Севар ёримдан менга уч ёдгор қолибди : додажоним , Сулаймоним ва ҳотиралар... Менинг аслида ҳали ҳам ана шу ҳотираларни вафот этган турмуш ўртоғим- Сулаймон акамнинг ўрниларида кўришимни ким ҳам биларди ? Асл кўнглимдан хабардорлар…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

73-ҚИСМ

Шу билан бирга Акромжон акани ҳам йўқотгим йўқ. Менга айнан мана шу турмуш жуда манзур . Бу уй, бу хонадон мен учун гўёки - ҳаловат бекатига ўхшайди. Шу ерда ўзимни ҳотиржам ҳис қиламан, руҳим таскин топади , юрагим ором туяди.

Охирги учрашувда Маҳина аммажоним қизиқ бир гапни айтгандилар. Уларнинг айтишлари бўйича раҳматлик Сулаймон акам додажоннинг тушларига бир эмас, бир неча бор кириб мени турмушга беришларини сўраган эканлар...

Маҳина аммам ўша куни барчасини бафуржа тушунтирган эдилар : "Оҳ болам- а , қадимгилар "Тириклар - ўлик, ўликлар тирик" деб бежизга атишмаган. Бу дунё синоатларга тўла. Унинг барча сирларини ечиш бандасигамас. Ғайб илмини- ку, инчинун. Ғайб илми нималигини билсанг керак- а ? Ёлғиз Аллоҳ Таолонинг ўзигагина маълум бўлган сир ва ҳодисалар ғайб илми дейилади. Шундан келиб чиқиб айта олишим мумкин-ки , Сулаймоннинг такрор ва такрор додажонингни тушларига кириши ва ундан сени турмушга беришни сўрашининг сабаби ҳам Аллоҳнинг изни билан бўлган ҳодисотдир. Сени Бунёдбекка узатмоқчи бўлишимиз эса Акромжон тараф манзилга етиб олишимиз учун бўлган бир сабаб . Шундан келиб чиқиб айта оламан-ки, аввал бошдан сен ва Акромжоннинг турмуш қуришларинг Аллоҳнинг иродаси бўлган.

Қизим , менинг нима демоқчилигимни англай олдингми ? Биламан- ки , сен турмушга мажбурият юзасидан чиқдинг. Аёл кўнглим сен ўз шаънингни сақлаб қолиш учун Акромжоннинг таклифига ноилож рози бўлганинг ва иложсизликдан ушбу қарорни қабул қилганингни бот- бот такрорлайди. Ушбу қарор юрагингга кунда бир ҳанжар уряпганини бутун вужудим билан ҳис қилганим ҳам рост.

Сен ҳозир ўзингни Сулаймоннинг ҳотираси олдида бир бор айбдор деб ҳисобласанг , Акромжоннинг йўлини боғлаб қўйдим деб иккинчи бор озорланаяпсан.

Бироқ бир нарсани унутма ... Буларнинг барчаси Аллоҳнинг изни ва ҳоҳиши эканлигини. Агар Аллоҳ истамас экан, банданинг бошидан бир тола соч бевақт тўкилмас экан.

Қизим ...

Сенга бир маслаҳат ... Мен қария аммангни ҳоҳла дўст бил , ҳоҳла душман. Ҳозирги гапларим танангга оғир ботса ҳам азбаройи сени яхши кўрганимдан айтишга мажбурман.

Қизим... Яхшиликнинг жавоби нима ? Ҳа ўлма ! Яхшилик ! Меҳрнинг бадали - меҳр !

Акромжоннинг сен учун тақдим этган янги умр , янги ҳаётнинг жавоби ҳам унга шу билан жавоб бермоқликдир . Ҳаётнинг ҳақиқати шу, гўзалим .
Олишнинг бадали - бериш .
Беришнинг бадали - олиш.

Фидо бўлмоқликнинг жавоби - ҳудди ана шундай фидо бўлмоқликлир,- Маҳина амма шундай деб юқоридаги сўзларига ҳулоса ясади ,- нима демоқчилигимни англагандирсан а ?!

Ҳилола барчасини жуда яхши англаганди ...

У Акромжон билан муносабатлари бир умр шундай давом этолмаслигини тушуниб етганди. Ҳилола вақти келиб ҳар иккалалари бутунлай бошқа оқимга ўтиб сузишлари кераклигини яхши тушуниб етганди , аммо бу йўлни якка ўзи давом этадими ёки Акромжон билан биргаликми ана шу саволи ҳали ҳануз жавобсиз эди.

/215
👍16
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

* * *

Декабрнинг қоқ ўртаси якшанбага тўғри келди.Шу куни уйқудан уйғонган инсонларни фасл ҳисобидан ёққан биринчи қор эланиб қарши олди. У илк бор ёққан бўлса-да борлиқни тантилик билан сийлаган эди. Теварак-атроф бир текис оппоқ либосга бурканган , дарахт новдалари қор юкидан ерга таъзим бажо қилган каби сокин эгилиб қолишганди.

Сулаймон уйқудан кўзи очилиши билан кун янгилигидан қувончи ичига сиғмай кетди. У Ҳилоланинг ҳай - ҳайлашига қарамай ҳовлига отилди.

Ҳилола Сулаймонни ортидан югургилаб базўр уйга олиб кирди.

Болаларча завқи юрак қирғоқларидан тўлиб - тошаётган Сулаймон нонушта вақтида Акромжондан бирга қорбобо ясаш ваъдасини олди.

Ҳилола кузни қанчалик яхши кўрса паға - паға қор ёғиб турган қиш ҳавосига шунчалик ошуфта эди.

Нонушта қилиб бўлишгач, Ҳилола Сулаймоннинг қишлик кийимларини қидириб топди. Ўғлини хафсала билан кийинтирди. Айниқса Сулаймоннинг қўлчаларига қўлқопини кийдиришни унутмади.

Акромжон, Ҳилола ва Сулаймон анча вақтгача ҳовлидан бери келишмади. Табиатнинг сахий неъмати қордан бир дунё ижод қилишди. Ҳилола ўзининг бағридан совуқ ўта бошлагач дарҳол ҳушёр тортди :

- Бўлди етар ! Мендан совуқ ўтиб кетди. Уйга кирамиз.

- Яна бироз ўйнайлик ,- онасига ялинди Сулаймон.

- Йўқ , рангингни қара кўкариб кетишни бошладинг . Бурнинг ҳам оқа бошлади,- Ҳилола ўғлини илтимосини қатъий рад этди.

Сулаймоннинг лаб- лунжи осила бошлаганини кўрган Акромжон дарров Ҳилолага кўмакка шошди :

- Полвон , ҳозир телевизорда сен яхши кўрадиган мультфильм бошлайди . Юр ойингни овқати пишгунча иккаламиз бирга мультик кўрамиз.

Сулаймон Акромжоннинг сўзларига дарровда кўнақолди. Ортиқча эътирозсиз адажонисига эргашди.

Тушликдан кейин кўзларини уйқу босиб сузилиб кетаётган Сулаймонни Акромжон ўрнига ётқизиб қайтди.

Ошхонада Акромжон ва Ҳилола ёлғиз қолишди.
Ҳилола чой қўйиб узатар экан, Акромжоннинг телефони жиринглаб қолди.

Акромжон телефон экранига кўз югуртириб Ҳилолага изоҳ беришни маъқул кўрди :

- Синфдошим Баҳодир ...

Акромжон рақамга уланиб салом - алик қила кетди.

Ҳилола дастурхон устидаги идишларни саранжомлашга киришди.

- Хўп , хўп, кўраман дедим- у ... Бўпти ўзим қўнғироқ қилиб юбораман.

Акромжоннинг Баҳодир билан суҳбати якунлагач , Ҳилола сўрамаса ҳам уни барча гапдан хабардор қилгиси келди :

- Бугун чойхона бормиш. Йигитлар "Бир ўтирайлик" дейишяпти.

- Сиз нима дедингиз ?

- Кўраман дедим... Борсаммикан , бормасаммикан, нима дейсан ?!

- Ўзингизга қаранг . Синфдошлар билан кўнглингизни ёзиб келиш ҳам яхши. Ўзи анчадан бери тинмай ишлаяпсиз, - Ҳилола шундай деб бирдан маҳзун тортди . Унинг ёдига бир вақтлар Сулаймонни тоғдаги тўйга "Боринг" деб қистаб тезлагани тушди. Ўшанда Сулаймон ундан кўнглини уза олмай базўр йўлга тушган ва ...
- чойхона яқинми ? - сўради Ҳилола хаёлларидан чалғиш учун

- Ҳаа , шундоққина кўчанинг бошида. Озиқ - овқат дўкондан чапга қайирилади .

- Яқин экан- у . Машинасиз ҳам борса бўладиган жойда экан.

- Тўғри, - Акромжон шундай деб юзига фотиҳа тортди ,- майли борсам , борай.

Акромжон чойхонага бориб йигитлар билан икки соатга яқин гурунглашиб ўтирди. Энди ош сузилади деганда кутилмаганда телефони жиринглаб қолди.

- Алло , Ҳилола . Тинчликми , қўнғироқ қилаяпсан ?!

Тармоқдан Ҳилоланинг бесаранжом овози эшитилди :

- Акромжон ака, Сулаймон... Сулаймоннинг...

Акромжоннинг ранги қув ўчди. У ўрнидан сапчиб турди :

- Нима бўлди ? Сулаймонга нима қилди ?

Хонадаги йигитлар бирдан жим бўлиб қолишди . Барчанинг бутун вужуди қулоққа айланганди :

- Унинг иссиғи борган сари кўтарилиб кетяпти . Болам хирсиллаб қолди,- Ҳилоланинг товуши хиппа бўғилди.

- Ҳозир етиб бораман.

Акромжон эгнига курткасини илар экан , синфдошларига вазиятни тушунтириб ўтди :

- Узр ,йигитлар . Кичкинани тоби бўлмаётган экан.

Унга синфдоши Баҳодир эргашди :

- Шошма, сени ўзим олиб бориб қўяман...
/216
👍25
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Ҳилола тайёр бўлиб турган экан. Акромжоннинг қораси ҳовлида кўриниб овози эшитилиши билан Сулаймонни бағрига босганча ичкаридан биров қувгандек учиб чиқди .

- Акромжон ака ... - деди у кўзлари ёшга тўлганча термулиб , - болам ...

Акромжон икки ҳатлаб Ҳилолага етиб олди. Шаҳд билан унинг қўлидан Сулаймонни олди ва ташқарига отилди.

Барчалари шошилинчда уларни кутиб турган Баҳодирнинг нексиясига чиқишди . Ҳилола ўзини босишга ҳаракат қилиб Баҳодирга паст овозда салом берди.

- Нима бўлди ? Кетаётганимда ҳеч гап йўқ эди- ю ? Нега "Тез ёрдам" чақирмадинг? - Акромжон Ҳилолани саволга кўмиб ташлади. Ўзи эса аланг- оташ иситмалаб инграб ётган Сулаймоннинг пешонасига лаб босди,- хозир яхши бўлиб қоласан, полвон. Озгина чидагин.

- Сулаймон уйғонавермагач хабар олай деб хонасига кирсам бу аҳвол. Иситмаси чиқиб алаҳлаб ётган экан. Дарров сизга қўнғироқ қилдим. Авваллари ҳам иситмаласа тез ёрдам чақирмасдик. Сулаймоннинг кўп дориларга аллергияси бор. Шу сабабли уни тоби қочганда фақат Мевазордаги ҳусусий клиникага олиб борардик.

- Профессор Мажидовнинг клиникасигами ? - дарҳол сўради Акромжон.

- Ҳаа ,- бош силкиди Ҳилола,- у ерга ҳам қўнғироқ қилдим. Бизни кутишяпти .

- Баҳодир ўша клиникани биласан- а ? Шундоқ учинчи светофордан чапга , кейин тўғрига...

- Биламан,- бошини ирғади Баҳодир ,- куйинманглар. Ҳозир яхши бўлиб қолади кичкинамиз...

Акромжон эса бу пайтда бошқа нарсани ўйларди. "Кичик Сулаймон ҳам отаси каби кўп антибиотикларни кўтаролмас экан- да... Акамни ҳам шамоллади дегунларича Отам доим ўша ерга олиб борардилар . Ўғлим акамга шу тарафдан жуда ўхшар экан..."

Акромжон Сулаймоннинг пешонасига яна лаб босди. Бу сафар Сулаймон кўзини очди. Акромжонни таниб ингради :

- Адажоон сув беринг ...

- Ҳозир болам , ҳозир сув олиб бераман. Озгина чидагин. Сувга етай деб қолдик ...

Сулаймон кўзларини бемажол юмди :

- Хўп, Адажон...

Акромжон ёнида ўтирган Ҳилолага қаради- ю, титраб кетди, унинг нигоҳлари Акромжон бундан бир неча ой илгари ўша зинадан йиқилиб тушаётган вақтдаги каби чексиз мунгга қоришиб кетган эди.

- Ҳилола ... - деди Акромжон унга бироз бўлса-да далда бериш учун ,- ўзингни қўлга ол . Ўғлимиз хадемай тузалиб кетади.

* * *

Сулаймоннинг иссиғи ярим соатларда тушди. Яна ярим соатларда чиройи очилиб бемалол гапира бошлади .

- Ука, ўғлингизга мана бу дориларни ичириб турасизлар. Ичида ўтли дамламалар, сироплар ва шимадиганлари ҳам бор. Тойчоғимизни томоғи қизариб, яллиғланиб кетибди. Шунга яна иситма чиқиш хавфи бор. Буни олдини олиш учун мана бу биринчи ва иккинчи рақамдаги дориларни тўрт маҳал иссиғи чиқса-чиқмаса ичирасизлар. Кўпроқ суюқлик ичсин. Хўл мева ва кўкатлардан ҳам тўйиб едиришга ҳаракат қилинг. Айниқса олмадан кўпроқ едиринг.Ундан кейин ҳар хил булёнлардан кўп-кўп ичиринг.

Хўўўп. Бу йигитчамиз боғчага борадиларми ?-деди хушфеългина шифокор йигит,- ҳозирча у ерга боришларига руҳсат йўқ. Барчаси жойида бўлса уч кундан кейин қайта текширувга олиб келасизлар . Ўшанда қачон боғчага бориши мумкинлигини айтамиз . Келишдикми ?

- Раҳмат , доктор.

Акромжон Сулаймонни бағрига босиб машинага ўтирар экан Баҳодирга узрли жилмайди :

- Оғайни ош ҳам ош бўлди . Биз туфайли сен ҳам ...

Баҳодирнинг ростмана жаҳли чиқиб кетди :

- Бу нима деганинг, ўртоқ?
Кичкинани аҳволини кўриб капалагим учиб кетди- ю , шунақа пайтда кўнгилга ош сиғармиди? -Баҳодир шундай деб Сулаймонга ўгирилди ,- болам, яхшилаб тузалиб олгин. Сени уйимга олиб кетаман. Яқинда ўғлимга стол тенниси олиб бердим . Ўзига мос . Икковинг мазза қилиб роса ўйнайсан.

Сулаймон танглайини тақиллатиб мақтангиси келди :

- Менга эса адажоним яқинда қўзичоқ олиб берадилар. Ииив...

Машина салонини кулги овози босиб кетди .

- Бўлди , бўлди . Ман адажонингга етолмас эканман. Сани адажонинг супермен адажон экан! - деди Баҳодир завққа тўлганча...

#давоми_бор / 217

Муаллиф : Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍47❤2